toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ҳамда «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказишни проактив шаклда амалга ошириш;
халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ҳамда божхона брокери фаолиятларини юритишнинг паспортларини жорий этиш;
нодавлат архивларни ташкил этиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш;
солиқ хизмати органига интеграция қилинган электрон платформаларда ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатишни электрон платформа орқали амалга оширишни жорий этиш;
кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонини компьютерда махсус дастурда ўтказиш ва уларга ёрдамчи (ассистент) бириктириш;
тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланишга рухсатнома олиш;
хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ҳамда қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.
2. Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органлар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан белгиланган давлат хизматларини проактив ва композит шаклларда кўрсатиш имкониятини яратсин.
3. Адлия вазирлиги:
давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилишини доимий назорат қилиб борсин;
давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 декабрь,
847-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида:
а) 4-банддан «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
5, 8-бандлардан, 10 ва 11-бандларнинг биринчи хатбошиларидан, 14-банддан, 15-банднинг учинчи хатбошисидан, 20-банддан, 25 ва 29-бандларнинг биринчи хатбошиларидан ҳамда Низомга 1, ва 2-иловалардан «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова) тақдим этади. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова)»;
16 — 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида:
11-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нодавлат архивлар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади ва тугатилади»;
12, 13, 15 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 4-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади.
Давлат архивларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда тўланган тақдирда товарларни (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ҳамда мажбурий ажратмаларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин давлат архивларини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно):
тушган барча маблағларнинг кўпи билан 90 фоизи давлат архивлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига;
камида 10 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга сарфланади.
Давлат архивлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш «Ўзархив» агентлиги таркибига кирувчи давлат архивлари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 13-банднинг «з» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 38-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг биринчи хатбошиси «Мазкур Низом» сўзларидан кейин «нодавлат нотижорат ташкилотларининг «e-ngo.uz» электрон портали (кейинги ўринларда — Тизим) орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбоши «тақдим этилади» сўзларидан олдин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «рўйхатдан ўтказган органга» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «рўйхатдан ўтказувчи органга» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбоши «туман (шаҳар) бўлимини» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «ННТнинг юқори органи номига» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошидаги «хатлар» сўзи «тизим орқали хабарномалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Хатда» сўзи «Хабарномада» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хабарномани олган адлия органи уч иш куни мобайнида алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тизим орқали Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади ва бу ҳақда икки иш куни мобайнида тугатиш комиссиясини хабардор қилади»;
биринчи хатбошидан «шунингдек муҳр ва штампларни йўқ қилиш учун ички ишлар органига» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидан «муҳр ва штамплар эса — ички ишлар органига» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 30-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «ички ишлар органининг маълумотномаси» сўзлари «тугатиш комиссиясининг далолатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши «беш иш куни мобайнида» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «хатни» сўзи «хабарномани тизим орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) қуйидаги мазмундаги 331 ва 332-бандлар билан тўлдирилсин:
«331. Рўйхатдан ўтказуви орган ННТларнинг ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили 1 февралга қадар ҳисобот топшириши ҳолатини мониторинг қилади. Мониторинг натижаси бўйича жорий йилнинг 1 март кунига қадар ННТларнинг фаоллик ҳолатига баҳо берилади, ҳисобот топширмаган ННТларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.
Қуйидаги ҳолатлардан бирида ННТнинг фаоллик ҳолати рўйхатдан ўтказувчи органнинг хулосаси асосида узоқ муддат фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилади ҳамда Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилади:
сурункасига уч йил давомида ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилмаганда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТга нисбатан таъсир чоралари кўрилган бўлиши, ННТнинг раҳбар органига ҳисобот тақдим этилмаганлиги юзасидан огоҳлантириш юборилган бўлиши лозим;
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан фаолият кўрсатмаётган ННТнинг юридик манзили жойига чиқилган ҳолда ўрганилиб, ташкилотнинг мазкур юридик манзилда фаолият юритмаслиги юзасидан далолатнома тузилганда. Бунда ННТнинг юридик манзили ўзгарганлигига аниқлик киритиш юзасидан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТнинг раҳбар органларига тегишли хатлар юборилади;
ННТнинг жорий раҳбар органлари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТга, унинг ташаббускорлари ёки таъсисчилари (муассислари)га тегишли хатлар юборади, ННТнинг раҳбар органларини аниқлаш юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хулосаларини олади;
ННТнинг солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжудлиги сабабли, унинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан солиқ хизмати органлари ва бошқа ташкилотлардан ННТнинг қарздорлиги бўйича тегишли хулосалар олинади.
ННТнинг Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилганлиги ҳақида тизимда ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб сайтида эълон берилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолиятига оид маълумотларни олиш учун тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларга сўровнома юборади:
статистика органига — тақдим этилган ҳисоботлар юзасидан;
солиқ хизмати органига — тақдим этилган ҳисоботлар ва ННТнинг қарздорлиги юзасидан;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органга — юридик манзили ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзасидан.
Ушбу банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган идора ва ташкилотлар тегишли сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида ННТ тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади. Бунда тегишли идора ва ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган маълумотлар таркиби ўзаро маълумот алмашиш бўйича келишувларга асосан аниқланади.
Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилгандан бошлаб 1 йил давомида мазкур банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганда, ННТ ушбу реестрдан чиқарилади. Бунда ННТнинг раҳбар органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга ариза тақдим этилади.
Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилган ва бир йилдан ортиқ мазкур реестрдан чиқарилмаган ННТларга нисбатан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қонунчиликка мувофиқ ННТнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш юзасидан судга тақдимнома киритилади ва келгусида фаолиятини тугатиш бўйича чоралар кўрилади.
332. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа) соҳаларда фаолият юритган ва Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестридан чиқарилган ННТларга бир йил давомида рўйхатдан ўтказувчи орган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият кўрсатувчи жамоат фондлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда кўмаклашади.
Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолияти тикланишига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
ННТ фаолиятини молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш мақсадида субсидия шаклида бир марталик молиявий кўмак ажратилиши юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият кўрсатувчи жамоат фондларига;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»га ННТларни жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига;
давлат мулкида бўлган бўш турган бинолар ва иншоотларда ННТни уч йилдан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига таклиф киритади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТнинг устав мақсадларига мувофиқ, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатишга ҳамда республика ёки халқаро грант танловларида иштирок этишга кўмаклашади.
Фаолияти тикланилишига кўмаклашилган ННТлар камида бир йил давомида молиявий барқарорлигини таъминлаб боради ҳамда ўз фаолиятига республика ёки халқаро грантларни жалб қилиш бўйича чоралар кўради»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ННТни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарорда тугатиш комиссияси таркиби ҳамда ННТнинг мавжуд алоҳида бўлинмалари рўйхати кўрсатилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
биринчи хатбоши «рўйхатдан ўтказувчи органга» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин.
л) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрий тугатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

ННТнинг ваколатли юқори органи

1. Тугатиш комиссиясини тайинлайди (тугатиш комиссияси ННТ муассислари (қатнашчилари) томонидан тайинланиши бундан мустасно)

2. Алоҳида бўлинмаларга ўз фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш ишларини бошлаш ҳақида кўрсатма беради, агар таъсис ҳужжатларида алоҳида бўлинмаларни тугатиш ишлари уларнинг раҳбар органлари зиммасида юклатилган бўлса)

3. Тугатишнинг режалаштирилаётган муддатини белгилайди.

4. Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг тақдирини белгилайди.

1 — 4. Ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор қабул қилингандан бошлаб

5. Тугатиш комиссияси таркиби ҳақидаги маълумотни ҳамда тугатиш ҳақида ННТ юқори органи қарорини рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали тақдим этади.

5. Қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида Халқаро ҳамда чел эл ННТнинг марказий органи қабул қилган қарори легаллаштирилган ёки апостил қўйилгандан сўнг 15 кун мобайнида

2-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

1. Тугатиш комиссияси таркибига эътирози бўлмаса, давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда солиқ хизмати ва статистика органларини, Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини тизим орқали хабардор қилади.

2. Агар тугатиш комиссиясига эътирози мавжуд бўлса, бу ҳақда ННТнинг юқори органига тизим орқали хабардор қилади.

Ҳужжатлар келиб тушган кундан сўнг 2 иш куни мобайнида

3-босқич

ННТ муассис (қатнашчи)лари ва раҳбар органи аъзолари

1. ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек ННТнинг муҳр ва штамплари ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширади.

1. Тугатиш комиссиясининг таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

2. Тугатиш жараёни ишларини амалга оширишга киришади.

2. Тугатиш комиссияси таркиби келишилган кундан бошлаб.

Тугатиш комиссияси

3. Хизмат кўрсатувчи банкларга тугатиш ҳақидаги қарор лойиҳасини ҳамда тегишли ариза-топшириқномаларни жўнатади.

3. Тугатиш комиссияси таркиби келишилгандан сўнг 3 кун муддат мобайнида

4-босқич

Хизмат кўрсатувчи банклар

1. 2-сон картотека амал қилишини тўхтатадилар.

2. ННТнинг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини, юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг ҳисобварақларини ёпадилар ва улардаги қолдиқларни асосий ҳисобвараққа ўтказадилар.

1-2. Хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб 1 иш куни мобайнида

Бюронинг туман (шаҳар) бўлими

3. Иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, унинг бўйича ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади.

3. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан кейин 10 кун мобайнида

Солиқ хизмати органи

4. ННТ фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади.

4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида (тафтиш муддати 30 календар кундан ошмайди)

5-босқич

Тугатиш комиссияси

Солиқ хизмати органи ўтказган текшириш натижалари ҳамда тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади, уни тасдиқлаш учун ННТ юқори органига тақдим этади.

Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач

6-босқич

Тугатиш комиссияси

1. Кредиторларнинг талаби эътироф этилгани ёки рад қилингани ҳақида уларни хабардор қилади.

1. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин 5 иш куни мобайнида

2. Навбат бўйича кредиторларга пул суммаларини тўлайди.

3. Ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ етарли бўлмаса ННТ мол-мулкини сотишни ташкил этади.

2-3. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб

4. Ортиб қолган мол-мулкни белгиланган тартибда тасарруф этади.

4. Кредиторлар талаби тўлиқ қондирилгандан сўнг

5. Тугатиш баланси лойиҳасини тузади, уни тасдиқлаш учун ННТ юқори органига киритади.

5. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган жараёнлар якунлангандан сўнг

6. Тугатиш балансини солиқ хизмати органига топширади.

7. ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжатнинг мавжудлиги юзасидан Бюро туман (шаҳар) бўлими ҳудудий бошқармасига сўровнома юборади.

6-7. Тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг

7-босқич

Солиқ хизмати органи

1. ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги ҳақида тугатиш комиссиясига хулоса беради.

1. Тугатиш балансини қабул қилиб олгандан кейин 1 иш куни мобайнида

Бюро туман (шаҳар) бўлими

2. ННТнинг қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатиш комиссиясига ёзма жавоб беради.

2. Сўровномани олгандан кейин 3 иш куни мобайнида

8-босқич

Тугатиш комиссияси

ННТнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади.

Солиқ хизмати органи хулосаси ва Бюро туман (шаҳар) бўлимининг ёзма жавоби олинган кунда

9-босқич

Асосий ҳисобварақ очилган банк

ННТга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатиш комиссиясига асосий ҳисобварақ ёпилгани тўғрисида хулоса беради.

Ариза-топшириқнома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида

10-босқич

Тугатиш комиссияси

ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари ёпилганлиги ҳақида тегишли адлия органларига хатлар юборади (агар мавжуд бўлса).

Асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин 3 иш куни мобайнида

11-босқич

Алоҳида бўлинмани ҳисобга олган адлия органи

1. Юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тегишли реестрга ёзув киритади.

1. Хатни олгандан сўнг 3 иш куни мобайнида

2. Тугатиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади.

2. Реестрга ёзув киритилгандан сўнг 2 иш куни мобайнида

12-босқич

Тугатиш комиссияси

1. Бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни давлат архивига юборади.

2. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга топширади.

Асосий ҳисобварақ ёпилгандан ёки юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги ҳамда юридик шахс ҳисобланган бўлинма тугатилганлиги ҳақида тегишли адлия органи хабарномалари олингандан кейин 3 иш куни мобайнида

13-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

1. Давлат реестрига тизим орқали ННТ тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритади.

1. Барча ҳужжатлар олингандан кейин 5 иш куни мобайнида

2. Тугатиш комиссияси, солиқ хизмати ва статистика органларини тизим орқали хабардор қилади.

3. ННТнинг лицензия ва рухсатномаларини (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга топширади.

2-3. Давлат реестрига тегишли ёзув киритилгандан кейин 2 иш куни мобайнида

».

м) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий тугатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Суд

Фуқаролик кодексининг 54-моддасига мувофиқ, рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.

ННТни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда

2-босқич

Тугатиш комиссияси

ННТнинг тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали тақдим этади.

Суднинг қарорини олган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

3-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органи ва статистика органларини, шунингдек Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини тизим орқали хабардор қилади.

ННТни тугатиш тўғрисида суд қарори нусхасини олгандан сўнг 2 иш куни мобайнида

4-босқич

ННТ муассис (қатнашчи)лари ва раҳбар органи аъзолари

1. ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек, ННТнинг муҳр ва штампларини ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширади.

1. Суднинг қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида

2. Тугатиш жараёни ишларини амалга оширишга киришади.

2. Суднинг қарори қонуний кучга кирган вақтдан эътиборан

Тугатиш комиссияси

3. Хизмат кўрсатувчи банкларга тугатиш ҳақидаги қарор нусхаси ҳамда тегишли ариза-топшириқномаларни жўнатади.

3. Суднинг қарори қонуний кучга киргандан сўнг 3 кун муддат мобайнида

5-босқич

Хизмат кўрсатувчи банклар

1. 2-сон картотека амал қилишини тўхтатадилар.

2. ННТнинг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини, юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг ҳисобварақларини ёпадилар ва улардаги қолдиқларни асосий ҳисобвараққа ўтказадилар.

1-2. Хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб 1 иш куни мобайнида.

Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари

3. Иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, унинг бўйича ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади.

3. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан кейин 10 кундан кечиктирмай.

Солиқ хизмати органи

4. ННТ фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади.

4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида (тафтиш муддати 30 календар кундан ошмайди)

6-босқич

Тугатиш комиссияси

1. Солиқ хизмати органи ўтказган текшириш натижалари ҳамда тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади, уни келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

1. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач

2. Оралиқ тугатиш баланси лойиҳаси юзасидан бир ҳафта муддат мобайнида эътироз билдирилмаган тақдирда уни тасдиқлайди.

2. Рўйхатдан ўтказувчи орган лойиҳани қабул қилиб олган кундан эътиборан 1 ҳафтадан сўнг

7-босқич

Тугатиш комиссияси

1. Кредиторларнинг талаби эътироф этилган ёки рад қилинган ҳақида уларни хабардор қилади.

1. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кейин 5 иш куни мобайнида

2. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандида кўрсатилган навбат бўйича кредиторларга пул суммаларини тўлайди.

3. Ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ етарли бўлмаса ННТ мол-мулкини сотишни ташкил этади.

2-3. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб

4. Ортиб қолган мол-мулкни суд қарорида кўрсатилган йўналишларга сарфлайди.

5. Агар суд қарорида мол-мулк тақдири ҳал этилмаган бўлса, унинг тақдирини ҳал қилиш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилади.

4-5. Кредиторлар талаби тўлиқ қондирилгандан сўнг

6. Тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва унинг келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга жўнатади.

6. Кредиторлар талаби тўлиқ қондирилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган жараёнлар якунлангандан сўнг

7. Тугатиш баланси лойиҳаси юзасидан бир ҳафта муддатда эътироз билдирилмаган тақдирда тасдиқлайди.

7. Рўйхатдан ўтказувчи орган лойиҳани қабул қилиб олган кундан бошлаб 1 ҳафтадан сўнг

8. Тугатиш балансини солиқ хизмати органига топширади.

9. ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжатнинг мавжудлиги юзасидан Бюронинг ҳудудий бўлимига сўровнома юборади.

8-9. Тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг

8-босқич

Солиқ хизмати органи,

1. ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги ҳақида тугатиш комиссиясига хулоса беради.

1. Тугатиш баланси қабул қилиб олгандан кейин 1 иш куни мобайнида

Бюронинг ҳудудий бошқармаси

2. ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатиш комиссиясига ёзма жавоб беради.

2. Сўровнома олгандан сўнг 3 иш куни мобайнида

9-босқич

Тугатиш комиссияси

ННТнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади.

Солиқ хизмати органининг хулосаси ҳамда Бюронинг ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олинган кунда

10-босқич

Асосий ҳисобварақ очилган банк

ННТга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатиш комиссиясига асосий ҳисобварақ ёпилгани тўғрисида хулоса беради.

Ариза-топшириқнома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида

11-босқич

Тугатиш комиссияси

ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари ёпилганлиги ҳақида тегишли адлия органларига хатлар юборади (агар мавжуд бўлса)

Асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин 3 иш куни мобайнида

12-босқич

Алоҳида бўлинмани ҳисобга олган адлия органи

1. Юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тегишли реестрга ёзув киритади.

1. Хатни олгандан сўнг 3 иш куни мобайнида

2. Тугатиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади.

2. Реестрга ёзув киритилгандан сўнг 2 иш куни мобайнида

13-босқич

Тугатиш комиссияси

1. Бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни давлат архивига топширади.

2. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга топширади.

Асосий ҳисобварақ ёпилгандан ёки юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги ҳамда юридик шахс ҳисобланган бўлинма тугатилганлиги ҳақида тегишли адлия органи хабарномалари олингандан кейин 3 иш куни мобайнида

14-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

1. Давлат реестрига тизим орқали ННТ тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритади.

1. Барча ҳужжатлар олинган кейин 5 иш куни мобайнида

2. Тугатиш комиссияси, солиқ хизмати ва статистика органларини тизим орқали хабардор қилади.

3. ННТнинг лицензия ва рухсатномаларни (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга топширади.

2-3. Давлат реестрига тегишли ёзув киритилгандан кейин 2 иш куни мобайнида

»;

н) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Узоқ муддат фаолият юритмаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Т/р

Номи

Реестр тартиб рақами

Давлат рўйхатидан ўтказилган сана

Қайта рўйхатдан ўтказиш санаси

ННТ юридик манзили (тўлиқ)

СТИР

КТУТ

Реестрга ёзув киритган шахснинг ФИО ва санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

2.

3.

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида:
1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди»;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «ҳисобга олиш ускуналарини» сўзларидан кейин «ихтиёрий равишда» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲЭТК томонидан ўтказилади»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
ҲЭТКдан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ўлчаш воситаларини, ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда, йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш харажатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲЭТК томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲЭТКнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади»;
22-банднинг биринчи хатбошиси «ҲЭТК ходимлари» сўзларидан кейин «даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲЭТК томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲЭТКка мурожаат қилиши лозим бўлади»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. ҲЭТК талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно»;
1-банднинг биринчи хатбошисидан «Давлат хизматлари марказлари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲГТТ томонидан ўтказилади»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҲГТТга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲГТТ томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲГТТ ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади»;
17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
22-банднинг биринчи хатбошиси «ҲГТТ ходимлари» сўзларидан кейин «даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
23-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲГТТ томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲГТТга мурожаат қилиши лозим бўлади»;
қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. ҲГТТ талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно»;
1-банднинг биринчи хатбошисидан «Давлат хизматлари марказлари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) таъминотчи корхона томонидан ўтказилади»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) таъминотчи корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки таъминотчи корхона томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади»;
22-банднинг биринчи хатбошиси «Таъминотчи корхона ходимлари» сўзларидан кейин «даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, таъминотчи корхона томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда таъминотчи корхонага мурожаат қилиши лозим бўлади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. Таъминотчи корхона талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 18-банднинг «а» кичик бандида:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 20-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;
дастурларни дастурлаш интерфейси (Application Programming Interface) (кейинги ўринларда — API) — бир дастурий тизимнинг бошқа дастурий тизим билан ўзаро алоқада ишлаш усулларининг тавсифи»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
«31-боб. Электрон платформалар томонидан солиқ ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиби
121. Электрон тижорат платформалар электрон фискал чекларни расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатлари билан талаб этиладиган зарур маълумотлардан API орқали фойдаланиши мумкин.
122. Электрон тижорат платформалар солиқ органи ахборот тизимларидаги API дан фойдаланишга рухсат олиш учун ваколатли органга шахсий кабинети орқали мурожаат қилади.
123. Ваколатли орган ўн иш куни мобайнида қуйидаги талаблар бир вақтнинг ўзида бажарилганлигини текширади ва API дан фойдаланишга рухсат беради:
а) белгиланган тартибда Маркетплейсларнинг Давлат реестрига киритилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси мавжудлиги;
в) тизимга мурожаат қиладиган IP-манзил ҳамда маълумотларни қайта ишлайдиган техник воситаларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганлиги;
г) Маркетплейсга тегишли ахборот тизими бўйича «Киберхавфсизлик маркази» ДУК хулосаси мавжудлиги;
д) электрон тижорат платформалар томонидан API дан фойдаланишга рухсат олиш учун сўралаётган маълумотларнинг, мазкур Низомда белгиланган онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали шакллантириладиган чекларда бўлиши зарур бўлган маълумотларга мувофиқлиги.
Юқоридаги талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда ваколатли орган API орқали фойдаланишни рад этади ҳамда бу ҳақда мурожаатчига хабар юборади.
124. Электрон тижорат платформаларнинг API орқали юбориладиган техник сўровлари сони секундига 1 тадан ошмаслиги шарт.
125. Ваколатли орган API дан фойдаланувчи электрон тижорат платформаларнинг реестрини юритади.
126. Электрон тижорат платформалар ўзининг маълумотлар базасида шахсга доир маълумотларнинг ва солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт.
127.Электрон тижорат платформалар солиқ органи ахборот тизимларидан олинган шахсга доир маълумотларни ва солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«E-auksion» электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этилган аукцион юзасидан расмийлаштирилган баённома аукцион ғолиби ва буюртмачи ҳамда ҳудудий бошқармага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — оператор) томонидан мазкур платформа орқали юборилади»;
б) қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Кўчмас мулк мулкдори турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга ўзини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун ариза юбориши мумкин.
Кўчмас мулк мулкдори турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга ўзини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун мурожаат қилганда аризада қўшимча равишда мулкдорнинг ЖШШИР, паспорти (ID-картаси ёки контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) маълумотлари (серияси ва рақами), телефон рақами (мавжуд бўлганда) кўрсатилади.
Бунда ариза берувчидан мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади»;
в) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун ушбу Регламентнинг 6-бандига мувофиқ йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) воситачиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда), операторга ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборилади.
Воситачилар (оператор) тўлов суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини (аукцион ғолиби) хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун давлат божини тўлайди.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга доимий рўйхатга қўйиш бўйича хизмат кўрсатилганда, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи кўрсатилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда шакллантирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганда тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «65» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари Марказ уставида белгиланади, бунда Марказ ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг (шу жумладан рағбатлантириш коэффициенти, алоҳида меҳнат шароитлари учун ва бошқа тўловлар) амалдаги миқдорларидан кам бўлмаган миқдорда қўлланилади»;
«Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими» блокидаги «3» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин;
«Таржимон» блокидаги «1» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
изоҳнинг биринчи хатбошисидаги «65» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд солиқ хизмати органига келган ҳолда, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестрига киритилган ва солиқ хизмати органига интеграция бўлган электрон платформалар (маркетплейслар) орқали рўйхатга олувчи органлардан рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинет ёхуд белгиланган тартибда давлат реестрига киритилган ва солиқ хизмати органига интеграция бўлган электрон платформалар (маркетплейслар) орқали электрон шаклда электрон рақамли имзо ёки имзо сифатида тан олинадиган биометрик идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган «Face-ID» ва бошқа шу каби усуллар ёрдамида мустақил равишда, шунингдек, солиқ хизмати органига келганда эса солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади.
Электрон тижорат платформалар (маркетплейслар) юзи орқали биометрик идентификация қилишда Ўзбекистонда «Киберхавфсизлик» ДУК ижобий хулосаси берилган тизимлардан фойдаланиши шарт».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 19-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда, гаров мулки аукционга кредиторнинг буюртмаси асосида қўйилади.
Кредиторнинг буюртманомасига қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:
кредит ва/ёки гаров шартномасининг нусхаси;
мол-мулк туридан келиб чиқиб, уни тавсифлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари;
кредитор, қарздор ва гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнида розилиги ёки рухсати талаб этилган шахсларнинг гаров (ипотека) мулкини суддан ташқари тартибда реализация қилиш тўғрисидаги нотариал тартибда тузилган келишуви»;
б) 20-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Буюртмачи аукционга чиқариш учун тақдим этиладиган объектлар гаровга қўйилмаганлиги ёки тақиқ солинмаганлиги (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мол-мулкни сотиш бундан мустасно) тўғрисидаги ахборотлар ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Бунда буюртмадаги аукцион объекти бўйича улушли мулк иштирокчиларининг розилиги олинмаганлиги, мулклар гаровга қўйилганлиги ва уларга тақиқ солинганлиги ҳолатларидан бирининг аниқланиши (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мол-мулкни сотиш бундан мустасно), буюртма қайтарилишига асос бўлади»;
в) қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
«451. Кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича расмийлаштирилган баённома Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали юборилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Аукцион ғолиби Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни амалга оширади.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани аукцион ғолиби ўзининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали олади.
Кўчмас мулк объектларини сотиш учун узоқроқ бўлган тўлов муддати назарда тутилган бўлса, баённома рўйхатдан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборилмайди».
г) 57-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Энг паст нарх аукцион объекти баҳоланган қийматининг 80 фоизи миқдорида белгиланади»;
д) 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Такрорий аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, оператор аукцион объектини аукционга қўйишга буюртма берган буюртмачини бу ҳақда хабардор қилади ҳамда объектни аукциондан олади, мазкур Низомнинг 60-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган аукцион объекти бўйича такрорий аукцион савдоси ўтказилмаган деб топилганда кредитор қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда аукцион объектини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Кредитор аукцион объектини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланишга розилик билдирганда, оператор мазкур Низомнинг 45-бандига асосан баённома расмийлаштиради ва уни буюртмачининг шахсий кабинетига ҳамда зарур ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда юборилади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорида:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси «тиллари учун» сўзларидан кейин «2025 йил 1 январдан бошлаб — турк тили учун» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳони ногиронлиги бўлган (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) талабгорлар учун барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади.
Бунда:
кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан;
эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан;
ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади.
Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони компьютерда махсус дастурда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади.
Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун махсус тест форматлари асосида ўтказилган малака имтиҳони ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони билан бир хил кучга эга бўлади.
Имконияти чекланган талабгорлар учун махсус имтиҳон форматлари, имтиҳон учун ажратиладиган вақт ва баҳолаш мезонлари ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади»;
қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ва қўлда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади»;
қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади»;
қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:
«351. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари билан бир хил кучга эга бўлади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
5-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандидаги «ҳужжатлар» сўзи «маълумотлар» сўзи билан алмаштирилсин;
12-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензия олган талабгорлар лицензияловчи орган томонидан автоматик равишда Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилади»;
биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
9-позициянинг учинчи устуни «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«рентген хизмати йўлга қўйилганда рентген ускунасидан (рентгенография аппарати, мультиспирал компьютер томографи, компьютер томографи, яқин фокусли рентгенография аппарати, флюрография аппарати, маммография аппарати, ангиография аппарати, рентген нурланишли денситометрия аппарати, литотрипсия аппарати, рентген симуляция ўрнатмаси, рентген нурланишли радиотерапия аппарати ва бошқа рентген нурланишли аппаратлардан) фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлиш*»;
10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — композит тарзда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишда (10 иш куни ичида)»;
12-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Талабгор рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатномани тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнида композит шаклда олиши мумкин.
Бунда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 40-иловада белгиланган талаб ва шартлар асосида берилади»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «62» рақами «64» рақами билан алмаштирилсин;
б) 19-илованинг 5-позицияси «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) маданий мерос объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда жойлашган бўлса, мазкур объектларда бажариладиган асрашга оид ишлар бўйича ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тавсия этилган методика бўйича Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи»;
5-позициянинг учинчи устунидаги 2-кичик банднинг ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари — ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги юзасидан хулоса»;
г) қуйидаги мазмундаги 63 ва 64-иловалар билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
63-ИЛОВА
Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома

2.

Рухсатнома бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар):

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, фаолиятини амалга ошириш жойи (юридик ва ишлаб чиқариш манзиллари);

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, фаолиятини амалга ошириш жойи (юридик ва ишлаб чиқариш манзиллари).

1. Махсус киритиладиган биологик актив моддаларга рухсатнома олиш учун:

а) махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш учун:

ишлаб чиқарувчи-ташкилот томонидан, ишлаб чиқарувчининг номидан ариза бериш ва рухсатнома олиш учун ваколат берилган ишончли шахс (ариза берувчи) номига берилган ишончнома;

биологик фаол қўшимчаларнинг хавфсизлик сертификати ёки ишлаб чиқарувчи жойлашган давлатда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

биологик фаол қўшимчаларнинг давлат тилида маълумотлари ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси;

биологик фаол қўшимчаларнинг таркибий қисми, қўлланиши бўйича йўриқнома ва қўллашга мойиллик кўрсатувчи маълумотлар (биологик фаол қўшимчаларнинг таркибида ўсимлик қисмлари бўлганда, уларнинг ботаник номлари (лотин тилида) тақдим этилади);

биологик фаол қўшимчаларнинг инсон организми учун самарадорлигини экспериментал лаборатория моделлаштириш усулида баҳолаш хулосаси;

биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби (фаол модда ва ёрдамчи воситалар) кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган аккредитациядан ўтган лаборатория хулосаси;

аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан);

б) махсус киритиладиган биологик актив моддаларни ишлаб чиқариш учун:

маҳсулотларнинг давлат тилида маълумотлари ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси;

биологик фаол қўшимчаларнинг таркибий қисми, қўлланиши бўйича йўриқнома ва қўллашга мойиллик кўрсатувчи маълумотлар (овқатга биологик фаол қўшимчаларнинг таркибида ўсимлик қисмлари бўлганда, уларнинг ботаник номлари (лотин тилида), қўшимча фармокопея мақолалар ва (ёки) давлат стандартлари (мавжуд бўлганда) тақдим этилади);

биологик фаол қўшимчаларнинг инсон организми учун самарадорлигини экспериментал лаборатория моделлаштириш усулида баҳолаш хулосаси;

биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби (фаол модда ва ёрдамчи воситалар) кўрсатилган аккредитациядан ўтган лаборатория хулосаси;

аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан);

миллий стандарт;

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура.

2. Озиқ-овқат қўшимчаларига рухсатнома олиш учун:

а) озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш учун:

озиқ-овқат қўшимчаларининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси;

хавфсизлик сертификати ва ишлаб чиқарувчи жойлашган давлатда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан);

б) озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш учун:

озиқ-овқат қўшимчаларининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси;

маҳсулотларнинг давлат тилида маълумотлари ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси;

аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан);

миллий стандарт;

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура.

3. Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларига рухсатнома олиш учун:

а) янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун:

янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг давлат тилида маълумотлар ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси;

янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси;

янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг хавфсизлик сертификати ёки ишлаб чиқарувчи жойлашган давлатда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан);

б) янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун:

янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларининг давлат тилида маълумотлар ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси;

янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси;

аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан);

халқаро ёки миллий стандартлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатнома олиш учун мурожаат қилган ариза берувчи томонидан маҳсулотларнинг амалиётда қўлланилишида қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш;

б) рухсатномани олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;

в) рухсатноманинг амал қилиш даврида ариза берувчи томонидан ваколатли органга рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этиш;

г) маҳсулотларга доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, ушбу маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган талабларга қатъий риоя этиш;

д) маҳсулотларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш фаолиятини рухсатнома доирасида амалга ошириш;

е) ваколатли орган томонидан кўрсатилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;

ж) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда, бу ҳақда ваколатли органни хабардор этиш ва рухсатномага ўзгартириш киритиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этиш;

з) рецептурада келтирилган таркиб ва лаборатория текширувида аниқланган таркибнинг ўзаро мувофиқ бўлиши;

и) биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби (фаол модда ва ёрдамчи воситалар) кўрсатилган аккредитациядан ўтган лаборатория хулосаси ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши;

к) токсикология-гигиеник лаборатория текширувлари натижаси бўйича ижобий хулоса бўлиши;

л) қуйидагилар тақиқланади:

маҳсулотлар қадоқ ўрамларидаги ёрлиқларига ўзгартиришлар киритиш;

битта рецептура асосида тайёрланган маҳсулотни қайта турли номлар билан номлаш;

турли хил таркибга эга бўлган маҳсулотларни бир хил ном билан номлаш;

янги маҳсулотни ишлаб чиқаришда тақиқланган хомашёлардан фойдаланиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати

5 йил

12.

Изоҳ:

Талабгорда айни бир вақтда битта рухсатнома бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқариш корхонасининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида меъёрий ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда ваколатли орган хабардор қилиниши лозим.

Қуйидаги ҳолларда биологик фаол қўшимчаларни рухсатнома олмасдан олиб киришга рухсат этилади:

шахсий эҳтиёжларда фойдаланиш учун суюқ ҳолатида ва сироп шаклида — 10 та флаконда, кукун ҳолатида — 0,5 кг, таблетка — 100 дона, капсула — 100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда, қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) — 0,5 кг;

кўргазмалар, ярмаркалар учун намуналар, экспонатлар ва реклама материаллари сифатида импорт қилинган маҳсулотлар;

рўйхатдан ўтказиш мақсадида синов ва тадқиқот учун, шунингдек, лабораториялараро солиштирув синовларини ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар. Бунда биологик фаол қўшимчаларни белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун жавобгарлик ушбу маҳсулотларни олиб кирган шахс зиммасига юклатилади.

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
64-ИЛОВА
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун уларнинг эгаси олдиндан Маданий мерос агентлигига ариза беради.

Аризага:

жисмоний шахс учун — Ф.И.О, яшаш манзили;

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхати;

матбаа асарлари олиб чиқилиши учун уларнинг рўйхати (икки нусхада);

суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, тўлов паттаси);

вақтинча олиб чиқилаётган мусиқа асбобларининг паспортлари (доимий яшаш учун жўнаб кетиш бундан мустасно);

хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий фортепиано асбоблари учун эксперт хулосаси (МДҲ мамлакатлари учун талаб қилинмайди);

маданий бойликнинг икки хилда (олд ва орқаси) олинган камида 4 та фотосурати;

б) давлат музейлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни олиш учун Маданий мерос агентлигига ариза беради.

Аризага:

маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;

суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, тўлов паттаси);

қабул қилувчи мамлакат давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари;

маданий бойликларнинг рўйхати;

маданий бойликнинг икки хилда (олд ва орқаси) олинган камида 4 та фотосурати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Маданий бойликлар бадиий экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун махсус йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 % — 100 % гача

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

3 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори талабларига риоя қилиш

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат муддати — 3 ой.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат муддати мазкур сертификатнинг муддатига мувофиқ белгиланади.

12.

Изоҳ:

Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига сертификат берилмайди.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олишда талаб қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаган тақдирда сертификат берилмайди.

Ушбу паспортнинг 7-бандида назарда тутилган махсус йиғим миқдори маданий бойликнинг сони, унинг яратилган даври, материали ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, Маданий мерос агентлигининг мутахассислари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг ўзини Маданий мерос агентлигига алоҳида тақдим қилиш шарт.

».

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
а) 3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «29» рақами «32» рақами билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 30 — 32-иловалар* билан тўлдирилсин:
«Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
30-ИЛОВА
Нодавлат архивларни ташкил этиш фаолиятининг
ПАСПОРТИ

1.

Хабарнома номи:

Нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

а) архив ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш;

б) нодавлат электрон архивлар фаолиятини ташкил этиш (ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш).

3.

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

б) почта ҳамда электрон почта манзили;

в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) нодавлат архивлар ташкил этиладиган манзил(лар).

7.

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги

8.

Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича умумий талаблар:

архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус курсларда таҳсил олган мутахассислар фаолият кўрсатиши;

Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланмаслик;*

давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжудлиги (санаси ва рақами);

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга риоя қилиш;*

б) нодавлат архивлар томонидан ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматлари (маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари сифатида) кўрсатилганда:

нодавлат архив штатида электрон архив ва рақамлаштириш бўлинмаси ва/ёки ходимлар мавжудлиги;

электрон архив тизимининг аппарат ва дастурий таъминоти мавжудлиги, электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситалар, жумладан, рақамлаштириш қурилмалари ва дастурлари мавжудлиги, электрон архив ҳужжатларининг форматлари, сақлаш талабларига мослиги, электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва ишлов бериш имконияти мавжудлиги;*

электрон архив тизимига рухсат этилмаган шаклда киришни бошқариш воситалари мавжудлиги, тизимнинг захиралаш имконияти ва авария ҳолатларида маълумотларни тиклаш имконияти мавжудлиги, ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланганлиги.*

10.

Изоҳ:

Нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича:

нодавлат архивларни қайта ташкил этишда мулкдор (муассис) архив ҳужжатларининг ҳолати (жойлашган жойи, таркиби, миқдори ва тақсимланиши) тўғрисидаги ахборотни «Ўзархив» агентлигига қайта ташкил этиш бошланишидан камида 1 ой олдин юбориши лозим;

нодавлат архив тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) мазкур архивнинг архив фондларини бошқа архивларга белгиланган тартибда ўз вақтида топшириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари шарт;*

архив ҳужжатларини топшириш ва уларнинг бошқа архивда кейинчалик сақланиши билан боғлиқ барча харажатлар тугатилаётган архив ёки унинг мулкдорлари ҳисобидан амалга оширилади;

архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларнинг кейинчалик сақланиш жойи тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида йиғмажилдлар ва мол-мулкни топшириш учун тузилган тугатиш комиссияси таркибига мажбурий тартибда тегишли «Ўзархив» агентлигининг архив иши ҳудудий бошқармасининг вакили киритилади;

архивлар тугатилаётганда алоҳида олинган архив фондини турли архивлар, шу жумладан, идоравий архивлар ўртасида, уни бўлган ҳолда тақсимлаш тақиқланади;

архив ҳужжатларини, шу жумладан, тугатилган архив фондининг асосий ҳисобга олиш ҳужжатларини қабул қилган архив олинган архив ҳужжатларининг рўйхатдан ўтказилиши ва унинг сақланиши яхлитлигини таъминлаши керак;

архив мулкдори сақлашга қабул қилинган ва бошқа архивларга топширилиши лозим бўлган архив ҳужжатларининг бут сақланиши ва яхлитлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ишчи ва ходимлар томонидан ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтиришга йўл қўйилмайди.*

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
31-ИЛОВА
Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият
ПАСПОРТИ

1.

Хабарнома номи:

Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури:

Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти

3.

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

б) почта ҳамда электрон почта манзили;

в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

д) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами);

е) штатида мавжуд мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИР, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси);

ж) камида бир нафар мутахассисининг халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштируви бўйича ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*;

з) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**.

7.

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Солиқ қўмитаси;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги;

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) хорижий ҳамкорига кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириши;

б) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги**;

в) жўнатилаётган ва етказиб берилаётган товарлар ҳисобини юритиш ҳамда трек рақамлари орқали қайси мақомда турганлигини кузатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжуд бўлиши ҳамда ушбу тизим божхона органларининг ахборот тизимига интеграция қилиниши;

г) халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилиши тақиқланган буюмлар ва моддалар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши;

д) шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш;

е) жўнатмаларни тушириш, ортиш, уларга ишлов бериш ҳамда хавфсиз сақланиши учун 50 м2дан кам бўлмаган махсус жойлар бўлиши;

ж) махсус жойлар уч ой давомида сақланадиган узлуксиз видеокузатув тизими билан жиҳозланган бўлиши ва сақланган видеотасвирлар божхона органлари талабига кўра тақдим этилиши;

з) жўнатмаларни ташиш учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаси бўлиши (шахсий ёки ижара асосида);

и) штатида икки ва ундан ортиқ жўнатмалар билан бевосита ишловчи мутахассислар бўлиши;

к) мутахассислар ишга қабул қилинганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш;

л) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаши (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш курьерлик ташкилоти ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно);

м) курьерлик ташкилотининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш;

н) курьерлик ташкилоти учун қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

о) қонунчиликда белгиланган божхона брокерининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш.

10.

Изоҳ:

* мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.

Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади.

** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади.

Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи жўнатмаларни юборувчи ёки қабул қилувчи номидан божхона операциялари учун зарур бўлган ҳаракатларни ваколатли шахс сифатида бажариб, жўнатмалар юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
32-ИЛОВА
Божхона брокери фаолияти
ПАСПОРТИ

1.

Хабарнома номи:

Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури:

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш

3.

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

б) почта ҳамда электрон почта манзили;

в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

д) штатида мавжуд икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИРи, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси);

е) ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси йўналиши бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*;

ж) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**.

7.

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):

Солиқ қўмитаси;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги;

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлиги**;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида юридик шахснинг шахсий кабинети бўлиши;

в) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаш (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш божхона брокери ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно);

г) божхона брокерининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш;

д) декларант ёки ваколатли шахсга кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш;

е) қонунчиликда белгиланган божхона брокерининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;

ж) штатида икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар бўлиши;

з) юридик шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини ишга қабул қилганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини беш кун мобайнида хабардор қилиш;

и) ташкилот штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларидан бирининг бир ой ичида божхона юк декларацияларининг турли графаларидаги хато ва камчиликлари бўйича уч маротабадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда, ушбу божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисини навбатдан ташқари малакасини ошириш учун расмий ўқув ташкилотига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқитиш учун юборганлиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш*;

к) штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси хар икки йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқув ташкилотларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиши*.

10.

Изоҳ:

* мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.

Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади.

** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади.

* 31 ва 32-иловалар 2025 йил 18 мартдан кучга киради».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентида:
а) қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
«71. Турар жой эгаси томонидан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчилар ёки текин фойдаланувчилар ижара ёки текин фойдаланиш муддатига вақтинча рўйхатга қўйиш учун сўровнома юборилиши мумкин.
Бунда ушбу сўровномага асосан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасида кўрсатилган шахслар шартномада кўрсатилган муддатда ушбу турар жойга автоматик равишда вақтинча рўйхатга олинади.
Солиқ хизмати органларида ҳисобга олинган ижара (текин фойдаланиш) шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда, вақтинча рўйхатга олиш автоматик равишда (мулк эгасининг қўшимча мурожаатисиз ва ижара олувчи (лар)нинг розилигисиз) бекор қилинади»;
б) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун сўровнома юборилганда, ижарага олувчи(лар)ни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
в) қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Турар жой ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш сўровномага ижарага олувчи(лар) ва уларнинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларининг ЖШШИРларини киритиш орқали амалга оширилади.
Бунда ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага (текин фойдаланишга) олувчи ва унинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларининг шахсий гувоҳномаси, паспорти (ID-карта) ва туғилганлик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция асосида автоматик шакллантирилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганда, гувоҳнома билан биргаликда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган давлат божи миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда шаклланади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
«111. Давлат божи тўланганидан сўнг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун сўровнома ҳисобга олинган ижара шартномаси реквизитлари билан биргаликда Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ижарага олувчи(лар) ички ишлар органларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганидан сўнг ижарага олувчи(лар)га солиқ органлари ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали QR-код билан ҳимояланган қайд варағи юборилади.
Сўровнома юборилган кундан бошлаб ўн кун муддатда давлат божи тўланмаган тақдирда, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш автоматик равишда рад этилади.
Мурожаат рад этилгандан сўнг мулкдор ёки ижарага (текин фойдаланишга) олувчи ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда қайта сўровнома юбориши мумкин»;
е) 13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Шартнома бекор бўлган вақтдан бошлаб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик ҳам бекор бўлади»;
ж) 14-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда ижарага (текин фойдаланишга) берувчининг сўрови Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади ва ижарага олувчининг вақтинча рўйхатга олинганлиги бекор қилинади».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида:
9-банднинг саккизинчи хатбошисидан «қатъий ҳисобда турувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-банднинг учинчи хатбошисидан «қатъий ҳисобда турувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банднинг учинчи хатбошисидан «қатъий ҳисобда турувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
215-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«215. Далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, ФҲДЁ органининг муҳри ва мансабдор шахсининг имзоси қўйилган ҳамда QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган гербли гувоҳномалар берилади».
в) 4-илованинг 9-банди «в» кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги «1 ой» сўзлари «6 ой» сўзларига алмаштирилсин;
2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда электрон тизим орқали шакллантирилган ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри исталган ФҲДЁ органларига мурожаат қилиши ҳам мумкин»;
6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши ҳам мумкин».
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 46-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги 461-банд билан тўлдирилсин:
«461. Давлат кўчмас мулкини ижарага бериш бўйича расмийлаштирилган шартнома Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали юборилади.
Ижара шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Ижарага олувчи Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни амалга оширади.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани ижарага олувчи ўзининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали олади».
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижарага берилган ўрмон фонди ерлари ҳисобини юритиш» ахборот-биллинг тизимини 2025 йил 1 январга қадар Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)