Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
«Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларини (ЎзР АҚ-46) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 ноябрдаги 762-сон «Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2005 йил 7 январдаги 3-сон «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларини (ЎзР АҚ-46) тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1452, 2005 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 63-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 22 январдаги 12-сон «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат ҳисобига олиш қоидаларига (ЎзР АҚ-46) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1452-1, 2008 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 49-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 28 февралдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларига (ЎзР АҚ-46) ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1452-2, 2011 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 143-модда).