toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2024
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ҲАВО КЕМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 16 февралда 1452-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2024 йил 6 декабрдаги 3371-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларини (ЎзР АҚ-46) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1452-3, 19.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ Дававианазорат томонидан Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари ишлаб чиқилди, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари* (янги таҳрири) тасдиқлансин.
*Қоидалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғи 1999 йил 6 апрель куни тасдиқлаган ва 1999 йил 30 июлда 786-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Авиацион қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
4. Иш бошқарувчи томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида Авиацион қоидалар кўпайтирилиб, барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
5. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғининг зиммасига юклатилсин.
Дававианазорат бошлиғи Х. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 январь,
3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 63-модда; 2008 й., 8-9-сон, 49-модда; 2011 й., 14-сон, 143-модда)