«Ғелон» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Республиканинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш, тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги ишга туширилмаган мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига экологик туризм инфратузилма объектларини барпо этиш, шунингдек, туризм хизматларини диверсификация қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш орқали тоғли ва чекка ҳудудлардаги аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) 2023 йил 4 — 6 октябрь кунлари бўлиб ўтган III ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида Россия томони билан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида «Ғелон» халқаро умуммавсумий курорт мажмуасини ташкил этиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш бўйича келишувга эришилганлиги;
Инвестиция лойиҳаси доирасида инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 300 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши;
Инвестиция лойиҳаси 2024 — 2030 йиллар давомида уч босқичда амалга оширилиши, бунда 2027 йил 1 январга қадар биринчи босқичда инвестор томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида умумий ер майдони 2,9 минг гектар бўлган «Ғелон» туристик-рекреацион зонасини (кейинги ўринларда — Туристик зона) ташкил этиш;
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Ғелон» туристик-рекреацион зонаси дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) тузиш;
Туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектларни ҳамда муҳандислик инфратузилмаларини барпо этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилансинки, Туристик зона фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.
«Ғелон» туристик-рекреацион зонаси ҳудудини тизимли ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ;
«Ғелон» туристик-рекреацион зонаси ва унга олиб борувчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан ва ижарага беришдан келиб тушган маблағлар аукцион харажатлари чегириб ташланган ҳолда Дирекциянинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарув компаниялари хизматлари учун ҳақ тўлаш Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
Жамғарма ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган график асосида Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар ҳисобидан қопланади;
Туристик зона инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш харажатлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда Туристик зона фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳаси белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
2025 йил 1 июнга қадар Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалари лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
2025 йил 1 октябрга қадар Дирекция томонидан Туристик зонани ривожлантиришни назарда тутувчи мастер режа ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.05 Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.04га қаранг)]
Туристик зонадаги туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга реализация қилиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Дирекцияга ўтказилади;
Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан тушган маблағлар Дирекция фаолиятини молиялаштириш ҳамда тоғ туризми лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади;
Туристик зона ҳудудида ҳамда Инвестиция лойиҳаси доирасида умуммавсумий туристик объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш, ушбу объектларнинг Туристик зонанинг бош режасига мувофиқлиги Дирекция томонидан назорат қилинади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Дирекция Туристик зона ҳудудида умумий фойдаланишдаги йўллар ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи ҳисобланиб, йўл ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини Туристик зонанинг чегараларигача етказиб бериш мажбуриятини бажаради;
Дирекция лойиҳа компаниялари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ Туристик зона ҳудудида зарур инфратузилма объектлари барпо этилишини таъминлайди.
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Дирекцияни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани «Мираки» МФЙ Фурқат кўчаси 1-уй манзили бўйича жойлаштирилишини таъминласин;
Дирекция фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар ва транспорт воситалари билан таъминлаш учун қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин.
8. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда Туристик зона ҳудудидаги ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда дарахт ва буталар тўлиқ хатловдан ўтказилишини, мавжуд дарахт ва буталар белгиланган тартибда муҳофазага олинишини;
уч ой муддатда ер участкалари олиб қўйилиши ва (ёки) бино ҳамда иншоотлари бузилиши натижасида мулкдорларга етказиладиган зарарлар миқдорига аниқлик киритилишини;
баҳолаш ишларини ташкил этиш учун зарур ҳужжатлар, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўплами тайёрланиши, баҳоловчи ташкилотлар жалб қилиниши ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар экспертизадан ўтказилишини;
ер участкалари олиб қўйилишидан аввал мулкдорларга компенсация тўловлари тўлиқ ҳажмда тўлаб берилишини таъминласин.
Бунда:
ер участкалари эгаларига етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 13-боби.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.10.00 Ўрмонга оид қонун ҳужжатларини ва ўсимликлар дунёси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ўрмон фондига ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар дунёсига етказилган зарарни қоплаш (таксалар)]
Туристик зона ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ажратиладиган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари лойиҳа ташаббускорлари томонидан қоплаб берилади.
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Инвестиция лойиҳаси доирасида:
умумий узунлиги 33 км бўлган Ҳисорак — Ғелон, Ҳисорак — Сарчашма автомобиль йўлини икки тасмали қилиб, Чироқчи — Шўрқудуқ автомобиль йўлининг 30 км қисмини учинчи тоифадаги йўл даражасигача етказиш бўйича қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилишини;
Мираки — Ҳисорак автомобиль йўлини икки тасмали қилиб, учинчи тоифадаги йўл даражасигача етказилишини;
ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Туристик зона чегараларига қадар электр энергияси тармоғини тортиш ва подстанция барпо этиш, шунингдек, ичимлик ва оқова сув тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Бунда ташқи инфратузилма билан таъминлаш харажатларини молиялаштириш ва буюртмачиларни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон ҳамда 2024 йил 5 июндаги «Республика ҳудудларининг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-212-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
а) Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар Инвестиция лойиҳаси доирасида объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни келишиш ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ишларини якунласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
б) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда:
Туристик зона ҳудудида туристик инфратузилма объектларини барпо этиш учун нуфузли ташкилотларни, шу жумладан салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш;
истиқболли ва устувор лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Туристик зона ҳудудида дастлабки туризм, йўл-транспорт инфратузилмаси ҳамда коммуникация тармоқларини ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
11. Туризм қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 апрелга қадар Туристик зона брендини яратиб, республика ҳудудида ҳамда хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.
12. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Шаҳрисабз туманида Туристик зона ҳудуди доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин;
Туристик зона ҳудудида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш ва намунавий санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш ҳамда чиқиндиларни ташлаш нуқталарини белгиласин;
Туристик зона ҳудудида маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва олиб чиқиб кетиш ишларини ташкил этсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан биргаликда Туристик зона ҳудудида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан экологик назоратни ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
13. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Туристик зона ҳудудида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг мавжуд штат бирликлари ҳамда иш ҳақи жамғармаси доирасида хавфсизликни таъминлаш бўлимини ташкил этиш дастурини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қишки спорт турларини оммалаштиришга қаратилган мақолалар чоп этиш ва мавзули теледастурларни эфирга узатиш тавсия этилсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов белгилансин.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 декабрь,
ПҚ-424-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 декабрдаги ПҚ-424-сон қарорига 1-ИЛОВА
81-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда тоғ ён бағри бўйлаб 79,0 метр масофада, тоғ ён бағрида жойлашган дастлабки 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик шимолий кенглик 39° 5'39.65", шарқий узоқлик 67°22'32.87").
«Ғелон» умуммавсумий дам олиш масканини барпо этиш» лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудуднинг чегарасида жойлашган Антенна-мастали тузилма ускунаси ер участкаси
4-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда йўл бўйлаб 21,50 метр масофани ўтиб, йўл бўйида жойлашган 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39° 3'57.54"С, шарқий узоқлик 67°24'3.53"В).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 декабрдаги ПҚ-424-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ғелон» туристик-рекреацион зонаси ҳудудини тизимли ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Молиялаштириш манбалари
Ижро бўйича масъул
Кўнгилочар, спорт ва экстремал туризм билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларга эга замонавий туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш
устав капиталини шакллантириш, унинг таъсис ҳужжатлари ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
бошқарув органлари фаолиятини ташкил этиш;
моддий-техника базасини шакллантириш;
асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2025 йил январь
—
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги
2.
«Ғелон» туристик-рекреацион зонада (кейинги ўринларда — Туристик зона) барпо этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш.
Ташкилий тадбирлар
2025 йил мартдан бошлаб
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги,
Туризм қўмитаси,
Дирекция
3.
«Ғелон» халқаро умуммавсумий курорт мажмуаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) бош режасини, шу жумладан, батафсил режалаштириш лойиҳаси ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.
Ташкилий тадбирлар
2025 йил 1 июнга қадар
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Туризм қўмитаси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
4.
Туристик зона ҳудудидаги ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда дарахт ва буталарни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда дарахт ва буталар белгиланган тартибда муҳофазага олинишини таъминлаш.
Амалий
чора-тадбирлар
2025 йил январь
—
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги агентлиги
5.
Инвестиция лойиҳаси доирасида объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни келишиш ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминлаш.
Амалий
чора-тадбирлар
2025 йил 1 мартга қадар
Лойиҳа компанияси маблағлари
Энергетика вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирилиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,
«Ўзсувтаъминот» АЖ
6.
Туристик зонани ривожлантиришни назарда тутувчи мастер режа ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш.
Мастер режа
2025 йил 1 октябрга қадар
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция,
Туризм қўмитаси,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
7.
Туристик зона ҳудудида бож олинмайдиган («duty free») ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган («Luxury tourism village») йирик савдо мажмуаларини жойлаштиришни ўз ичига олган замонавий чакана савдо объектлари фаолиятини ташкил этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
2025 йил апрель
Ижрочилар ва жалб қилинган инвесторлар маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Туризм қўмитаси,
Дирекция,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
8.
Қишки спорт турларини ривожлантириш мақсадида чанғи ва сноуборд мактабини ташкил этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
2025 йил март
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Спорт вазирлиги
9.
Тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича олимпия захиралари мактабини барпо этиш ва ривожлантириш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
2025 йил март
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Спорт вазирлиги,
Туризм қўмитаси,
Миллий олимпия қўмитаси
10.
Инвестиция лойиҳаси ҳудудида хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини, маданий-кўнгилочар объектлар (кинотеатр, ресторан ва барлар, ташриф буюрувчилар маркази, спа маркази, болалар майдончаси, отхоналар, кузатув минораси, кемпинг майдони, пиёдалар кўприги) қуришни ташкил этиш.
Амалий
чора-тадбирлар
Инвести-ция битимига асосан
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Спорт вазирлиги, Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги
11.
Инвестиция лойиҳаси ҳудудида замонавий муҳандислик инфратузилмасини қуриш.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, «Ўзгидроэнергия» АЖ
Автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, ҳудудда янги транспорт турларини жорий этиш, мазкур транспорт инфратузилмасини ривожлантириш
13.
Умумий узунлиги 33 км бўлган Ҳисорак — Ғелон, Ҳисорак — Сарчашма автомобиль йўлини икки тасмали қилиб учинчи тоифадаги йўл даражасигача етказиш.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги
Туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш
15.
Туристик зона ҳудудида ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
қутқарув хизматлари тизимини ташкил қилиш;
туну кун видеокузатув тизимини жорий этиш;
хавфсиз туризмни таъминлаш бўлимини (tourist police) ташкил этиш.
Амалий
чора-тадбирлар
2026 йил ноябрь
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Туризм қўмитаси,
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги
Янги замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни жорий этиш орқали ноёб экологик тизимни сақлаш
16.
Туристик зона чегараларигача тунги вақтда ёритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.
Чора-тадбирлар
дастури
2026 йилдан бошлаб
Ижрочилар ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Дирекция, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Энергетика вазирлиги
17.
Туристик зона ҳудудида кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил май ойидан бошлаб
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги, Дирекция, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
18.
Туристик зона ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматларини кўрсатиш тизимини жорий этиш.
Амалий
чора-тадбирлар
2025
январь
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
Дирекция
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини оммалаштириш
19.
Реал вақт режимида туризм хизматларини тақдим этиш имкониятини берувчи Туристик зонанинг расмий веб-сайтини яратиш.
Туристик зона расмий веб-сайтини кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.
Веб-сайт яратиш
2025 йил сентябрь
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,
ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Туризм қўмитаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги,
Дирекция
20.
Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашуви ҳамда унинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги маълумотларни «Google» хариталарга жойлаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2025 йил март
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси,
Дирекция
21.
Туристик зона ҳудудида маҳаллий ва халқаро маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форумлар, конференциялар, шунингдек, бошқа тадбирлар ўтказишини рағбатлантириш ва мунтазам ташкил этиб боришни таъминлаш.
Амалий
чора-тадбирлар
2027 йил январдан бошлаб
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Туризм қўмитаси,
Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги,
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,
Дирекция
Туризм соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш
22.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туризм ва маданий мерос техникумида туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил ноябрдан бошлаб ҳар йили икки марта
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Туризм қўмитаси, Дирекция
23.
Туристик зонани ривожлантириш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида илғор хорижий туризм зоналари тажрибасини ўрганиш.
Чора-тадбирлар режаси
Тармоқ жадвал асосида
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги,
Туризм қўмитаси,
Дирекция
«Ғелон» туристик-рекреацион зонасида туризмни комплекс ривожлантириш бўйича тадбирлар
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
25.
Шаҳрисабз туманида тоғ туризмини ривожлантириш мақсадида хорижий туризм ва ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш.
Амалий
чора-тадбирлар
2025 йилдан бошлаб
ҳар йили бир марта
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция
26.
Маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда умумий овқатланиш, савдо-кўнгилочар, ҳунармандчилик ва сувенир буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш.
Амалий
чора-тадбирлар
2025 йилдан бошлаб
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари
27.
Туристик объектларга ташриф буюрувчилар учун Туристик зона ҳудудидаги йўналишлар ҳақида ўзбек ва хорижий тилларда тарқатма маълумотлар ва йўналтирувчи белгилар ишлаб чиқиш.
Медиарежа
2025 йил февраль
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Дирекция
28.
Шаҳрисабз туманининг асосий магистраль йўлларида ҳар 3 кмда туристик йўл белгиларини ўрнатиш.
Ташкилий тадбирлар
2026 йил декабрь
Дастурлар доирасида ажратиладиган маблағлар,
ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Туризм қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги,
Автомобиль йўллари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 декабрдаги ПҚ-424-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ғелон» туристик-рекреацион зонаси ва унга олиб борувчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш
ДАСТУРИ
Т/р
Амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Ўлчов бирлиги
Қуввати
Талаб этиладиган маблағ
(млн сўмда)
Йиллар кесимида
Молиялаштириш манбаи
Масъул вазирлик ва идоралар
2024 йил
2025 йил
2026 йил
Ҳаммаси:
–
–
280 600
19 600
191 300
69 700
I.Йўл-транспорт инфратузилмасини таъмирлаш ва қуриш
Умумий:
–
33
165 300
4 100
126 500
34 700
Шаҳрисабз тумани
1.
Ҳисорак қишлоғидан Ғелон қишлоғига олиб борувчи ички хўжалик йўлини учинчи тоифага мослаб қайта қуриш
км
21
137 200
2 500
100 000
34 700
Республика бюджети
маблағлари
Автомобиль йўллари қўмитаси,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
2.
Ҳисорак қишлоғидан Сарчашма қишлоғига олиб борувчи ички хўжалик йўлини учинчи тоифага мослаб қайта қуриш
км
12
28 100
1 600
26 500
–
Республика бюджети
маблағлари
Автомобиль йўллари қўмитаси,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
II. Электр энергияси тармоқларини яхшилаш
Жами:
–
–
80 000
8 000
37 000
35 000
Халқаро курорт чегараларигача
1.
110 кВ электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш
км
32
32000
3000
15000
14000
Республика бюджети
маблағлари
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
2.
ПС-35/10 2*10000 кВА подстанция қуриш ва таъмирлаш
дона/кВА
3/10000
48000,0
5000,0
22000,0
21000,0
III. Ичимлик ва оқова сув тармоқларини яхшилаш
Жами:
–
–
35 000
7 200
27800
«Ғелон» халқаро умуммавсумий курорт мажмуаси чегараларигача
1.
1,5 минг м3 қувватли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш