1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини, шунингдек хорижий ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун — 50 миллиард сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
2. Инвестиция лойиҳалари доирасида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари бўйича:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
а) молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг 90 фоизи бўйича — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари, 10 фоизи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари;
ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси;
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ инвестиция лойиҳалари доирасида:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
бюджет ссудаси маблағлари электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖларга, табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖларга ажратилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) Энергетика вазирлиги (А.С. Султанов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.С. Ҳидоятов) ва Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун зарур бўлган қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини ҳамда тегишли ҳисоб-китобларни шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун бюджет маблағларини ўз вақтида ажратиш бўйича молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда ажратилган маблағларни ўз вақтида ўзлаштириш ва зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун энергетика вазири А.С. Султанов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Ҳидоятов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган талабгорлар томонидан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун мурожаат қилиш тартиби;
инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш тартиби;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
инвестиция лойиҳаси жойлаштириладиган майдоннинг марказлашган тармоқларга уланиши учун оптимал ҳудудда жойлашганлиги ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланиши иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш мезонлари;
инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг хулоса бериш тартиби ва муддатлари;
ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаб берилганидан сўнг инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби.
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилишини кўзда тутсин;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Ў. Умурзаков зиммасига юклансин.