1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Давлат бюджетига солиқ тушумини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш даражасини сифат жиҳатидан янада ошириш ҳамда солиқ органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 октябрь,
626-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Номидаги ва 1-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
«1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди»;
«солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пенялар, шу жумладан, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида қўшимча ундирилган суммалар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) пенялар ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 20 фоизи»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«3. Махсус жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ҳисобварағида жамланади.
Бунда Махсус жамғармага маблағларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат муассасалари учун тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади»;
д) 4, 5, 9-бандлардаги ва 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 7-банддаги «Молия органлари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тузилади.
Бунда Махсус жамғарма ҳисобидан Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасалари учун маблағлар уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Солиқ қўмитаси томонидан ажратилади»;
«а» кичик банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» кичик банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«14. Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциялари томонидан Махсус жамғармага туширилган умумий тушумнинг, шунингдек, Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар ва Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадларнинг 25 фоизи миқдоригача ҳар чоракда Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
л) 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Махсус жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли фойдаланилиши бўйича Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари ва таълим муассасасининг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
19. Махсус жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Солиқ қўмитасининг Ички аудит бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)