Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 октябрь,
811-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2-боб. Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пенялар, шу жумладан, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида қўшимча ундирилган суммалар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) пенялар ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 20 фоизи;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахсларда ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундирилган суммалар бўйича ҳисобланган пеня ва жарима суммасининг 40 фоизи;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар]
норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан тушадиган тушум суммасининг 3 фоизи;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларнинг ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда 5 фоизи;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш]
давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган жарималар суммасининг 20 фоизи;
(2-банднинг учинчи хатбошиси хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоизи;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
3. Махсус жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ҳисобварағида жамланади.
Бунда Махсус жамғармага маблағларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат муассасалари учун тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
3-боб. Махсус жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
4. Махсус жамғарма тушумларининг прогноз кўрсаткичлари йил бошида кутилаётган Махсус жамғармадаги қолдиқ маблағлар ҳамда охирги икки йилдаги тушумлар динамикасидан келиб чиқиб, Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
5. Махсус жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ ушбу жамғармадан молиялаштирилиши мумкин бўлган харажатлар бўйича эҳтиёждан келиб чиқиб, бюджет таснифига асосан Солиқ қўмитаси томонидан ҳисоб-китоб қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
6. Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тегишли давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланиб, молия органларига молия йилининг 15 январига қадар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
8. Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тузилади.
Бунда Махсус жамғарма ҳисобидан Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасалари учун маблағлар уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Солиқ қўмитаси томонидан ажратилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
9. Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қўшимча маблағ талаб этилганда, унга ўзгартиришлар тушумларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
4-боб. Махсус жамғарма маблағларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
10. Тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасидан ортиқча ҳақиқий тушумларни харажат қилиш сметаларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
11. Солиқ қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиқлари, Солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг раҳбарлари, улар бўлмаган тақдирда эса — уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли равишда Махсус жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
12. Махсус жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
а) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш учун:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар, йиғимлар ва (ёки) молиявий жарималар суммаларининг 10 фоизига қадар миқдорида мукофотлаш;
(12-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятлари ҳар йили тест синовидан ўтказилиши асосида берилган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни тўлаш;
Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари натижалари бўйича ҳар чоракда лавозим маошининг икки баробари миқдоригача мукофотлаш;
иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб, шунингдек, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг беш баравари миқдоригача шахсий устамалар бериш;
(12-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
алоҳида муҳим топшириқларни бажарганликлари учун якка тартибда лавозим маошининг беш баробари миқдоригача мукофотлаш;
байрам саналарида — Мустақиллик куни, Конституция куни, Хотин-қизлар куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда («Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) ва «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа)) ҳамда касб байрамларида ходимларни ойлик лавозим маошининг икки баробари миқдоригача мукофотлаш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
давлат солиқ хизмати органларида камида 5 йил ишлаб пенсияга чиқиши муносабати билан пенсияга чиқаётганда ходимга лавозим маошининг уч баробари миқдоригача қимматбаҳо совғалар бериш ёки шу миқдорда пул мукофоти тўлаш;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
Давлат мукофотлари ва республика аҳамиятидаги фахрий ёрлиқ билан тақдирлангани учун лавозим маошининг икки баробари миқдоригача ҳамда Солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани учун лавозим маошининг бир баробари миқдоригача рағбатлантириш;
(12-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
давлат солиқ хизмати органининг юридик хизмат ходимларини ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат солиқ хизмати органи фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағнинг 5 фоизи, бироқ қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлаш;
(12-банд «а» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
б) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмаган давлат солиқ хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ўрнатилган тартибда ҳар ойлик компенсация тўлаш;
(12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравар миқдорида ойлик тўловларини тўлаш;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.02 Овқатланиш учун компенсация тўловлари]
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловларини тўлаш;
(12-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
ходим вафот этганда ходимнинг ойлик лавозим маошининг ўн баробаридан ошмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам бериш. Бунда моддий ёрдам турмуш ўртоғига тўлаб берилади, агар ходимнинг турмуш ўртоғи бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўланади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам унинг ота-онаси ёки боқимандалари ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
алоҳида заруратга кўра (юбилей саналарида, ходимлар 50, 55 ва 60 ёшга тўлганда, бахтсиз ҳодиса, оғир касаллиги сабабли даволаниш, соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги) лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш барвари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
(12-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.04.00 Пенсионерларга имтиёзлар]
давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
(12-банд «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.08 Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, меҳнат таътилларига, фойдаланилмаган меҳнат таътили ва огоҳлантириш даври учун пуллик компенсация, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда ишдан бўшатиш бўйича нафақаларга ҳақ тўлаш;
(12-банд «б» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба ўрганишларини ташкил этиш;
(12-банд «б» кичик бандининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
в) давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
давлат солиқ хизмати органларининг бино ва иншоотларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, қўшимча объектларни (маъмурий бинолар ва бошқа объектлар) қуриш, реконструкция қилиш, сотиб олиш ҳамда объектларни сақлаш харажатлари;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
давлат солиқ хизмати органлари иш фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ маъмурий ва хўжалик сарф-харажатларини, жумладан коммунал хизматлар харажатларини қоплаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, компьютер ва ташкилий техникани сотиб олиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот воситалари харид қилиш ва хизмат кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.07.00 Ҳуқуқий ахборот]
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўпламларини, ўқув-методик қўлланмалар ва полиграфия маҳсулотларини сотиб олиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
давлат солиқ хизмати органларининг фаолияти учун инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларни сотиб олиш, шунингдек, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун кийим-бош (жумладан спорт кийимлари ва формалари) сотиб олиш;
(12-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
конференция, симпозиум, семинар, тренинг, йиғилиш, учрашув, байрам, маданий ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
г) давлат солиқ хизмати органларининг идоравий харажатлари учун:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет эл хизмат сафарлари харажатлари, Солиқ қўмитаси раҳбарларининг хорижий давлатларга амалга оширадиган хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлари ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробаригача миқдорида эсдалик совғалари харид қилиш;
(12-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
иқтисодий, маънавий ва маърифий соҳаларга оид маъруза қилувчи мутахассислар, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига жалб этилган бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
хорижий делегацияларни кутиб олиш билан боғлиқ бўлган (меҳмонларни кутиб олиш, транспорт, таржимонларни ёллаш ва бошқа) харажатлар;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш]
давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган, давлат даромадига ўтказиладиган товар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш, баҳолаш, экспертизадан ўтказиш, шунингдек, суд харажатлари билан боғлиқ харажатлар;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш доирасида назорат харидларини амалга ошириш харажатлари.
(12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Пул ва бошқа мукофотлар]
д) солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларига кўрсатилган амалий ёрдамлар учун фуқароларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, жумладан, товарларни яширин ишлаб чиқариш, контрабанда ва контрафакт товарларни ташиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар (объектлар), тушумларни камайтириб кўрсатиш ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари тўғрисида фуқаролар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижаси бўйича бюджетга тушган солиқлар ва йиғимлар ёки ундирилган молиявий жарималарнинг 5 фоизига қадар, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Махсус жамғарма ҳисобидан мукофот пули тўлашга;
(12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
е) Солиқ қўмитасининг Ҳайъати қарорига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун.
(12-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
13. Мазкур Низомнинг 12-банди «а» кичик бандининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи ҳамда «б» кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги тўловларнинг аниқ миқдори ва мезонлари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ёки жамоа шартномасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Бунда, махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устамалар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича оширилган тариф коэффициентлари билан бир қаторда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар, шахсий устамаларни белгилашда эса уларнинг йиғиндиси миқдорлари қўшиб ҳисоб-китоб қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
14. Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциялари томонидан Махсус жамғармага туширилган умумий тушумнинг, шунингдек, Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар ва Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадларнинг 25 фоизи миқдоригача ҳар чоракда Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
Ушбу маблағлар Махсус жамғарманинг тасарруф этувчилари томонидан белгиланган тартибда сарфланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Махсус жамғарма маблағларидан давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторларга юклатилган ҳудудларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида сарфланиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
15. Солиқлар ва йиғимларни ҳамда пеняни ҳисоблаш, солиқ қонунчилигини бузганлик учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш якуни бўйича шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида илгари қабул қилинган давлат солиқ хизмати органларининг қарори, шунингдек, молиявий жарималар қўллаш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинган тақдирда Махсус жамғармага ундириб олинган маблағлар. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тегишли хулосаларига асосан тўловчига қайтарилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
16. Махсус жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.
5-боб. Махсус жамғарманинг ҳисоботи ва назорати
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
17. Махсус жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлар белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг II бўлими.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
18. Махсус жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли фойдаланилиши бўйича Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари ва таълим муассасасининг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
19. Махсус жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Солиқ қўмитасининг Ички аудит бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 626-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/626/0792-сон)
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси.