toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда атроф-муҳит объектларини антропоген ва бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан ҳимоя қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони, «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон ҳамда «Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 октябрдаги ПҚ-335-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни реал вақт режимида назорат қилиш дастурини жорий этиш;
қурилиш чиқиндиларини ташиш ва жойлаштириш маълумотларини шакллантириш ҳамда ягона идоралараро электрон платформани ишга тушириш;
озонни бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсатномаларни махсус электрон тизим орқали бериш механизмини жорий этиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформасини ишга туширсин. Бунда электрон платформани ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин ҳамда қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 сентябрь,
602-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 июндаги 377-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Марказни фаолият юритиш учун мос бўлган Тошкент шаҳар ҳудудидаги бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;
Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Марказ биносини босқичма-босқич реконструкция қилсин ҳамда зарур аналитик лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин»;
номи ва 1-банддаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аналитик (лаборатория) назоратни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Марказ ўз фаолиятида Экология вазирлигига ҳисобот беради»;
3-банддаги «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари «Экология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари «Экология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг атроф муҳитнинг ифлосланиши мониторинги бўлимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология соҳасини мувофиқлаштириш (таҳлилий лабораториялар) бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг атроф-муҳитни ифлосланиши мониторинги бўлимлари, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология соҳасини мувофиқлаштириш (таҳлилий лабораториялар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 11-банд ва 12-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси раиси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларнинг барча турларини (кичик турларини) қамраб олиш»;
еттинчи хатбошидаги «ишончлилиги» сўзи «ишончлилиги ва очиқлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд, 16-банднинг биринчи хатбошиси, 18-банднинг учинчи хатбошиси, 22-банд, 30-банд, 31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 32-банднинг тўртинчи хатбошиси, 44-банд, 45-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ва 47-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиий боғлари, давлат биосфера резерватлари, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ҳайвонлар турлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги агентлиги) таркибий бўлинмалари томонидан — ўрмон фонди ерларида, шу жумладан ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни ҳисобга олиш»;
тўртинчи хатбошидаги «комплекс» сўзи «мажмуа» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Республика ўлат профилактика маркази (кейинги ўринларда — Республика ўлат профилактика маркази) томонидан — ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан — қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича»;
ўнинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Давлат органлари, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин»;
иккинчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари «Экология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитасига» сўзлари «Экология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли органлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб боради.
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади»;
32-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонларнинг сони ва турлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар Республика ўлат профилактика марказига унинг ушбу ҳисобни юритадиган ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Республика ўлат профилактика маркази, Ўзбекистон Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси олинган маълумотларни умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган (ҳашаротлар) ҳайвонлар»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўта хавфли юқумли ўлат касалликларини тарқатувчи ҳайвонлар»;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
35 — 40-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
36. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
37. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвон турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
биотехник тадбирлар;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
38. Овланадиган балиқлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
сув ҳавзасининг номи;
сув ҳавзасининг майдони (га);
овланган балиқларнинг сони;
балиқ сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
39. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон (ҳашарот) турининг илмий номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
40. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилида номи;
ҳайвон турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик)»;
42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Экология вазирлиги тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ҳамда Экология вазирлигига Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
43. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича маълумотлар:
ҳудудий даражада — Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида — Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги 431 ва 432-бандлар билан тўлдирилсин:
«431. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралига қадар рўйхат асосида тақдим этилади.
432. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир»;
45-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Тур сонининг ўзгариши

Чекловчи омиллар

Муҳофаза этиш чоралари

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

9

10

11

12

13

14

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

жадвалнинг давоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар (ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

7

8

9

10

11

12

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон

(га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

жадвалнинг давоми

Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони

Тур сонининг ўзгариши

Биотехник тадбирлар

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

7

8

9

10

11

12

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
4-шакл. Овланадиган балиқлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Сув ҳавзасининг номи

Сув ҳавзасининг майдони (га)

Овланган балиқларнинг сони

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Балиқ сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

9

10

11

12

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
5-шакл. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

жадвалнинг давоми

Тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га)

Ҳисобга олинган турлар сони

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

6

7

8

9

10

11

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
6-шакл. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Ҳисобга олинган турлар сони

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

8

9

10

11

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотларини тақдим этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тақдим этади.

ҳар йили 1 ноябргача

2-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади

кейинги йилнинг 15 февралигача

3-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади.

5 иш куни мобайнида

4-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади.

10 иш куни мобайнида

5-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.

ҳар йили 1 мартгача

6-босқич

Экология вазирлиги

Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

кейинги йилнинг 1 майигача

»;

3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ва ёввойи ўсимликлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ўсимликларнинг барча турларини қамраб олиш»;
бешинчи хатбошидаги «ундан фойдаланиш мумкинлиги» сўзлари «очиқлиги» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;
давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш»;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд, 16-банднинг биринчи хатбошиси, 18-банднинг учинчи хатбошиси, 22-банд, 30-банд, 31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 41-банд, 43-банд, 44-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ва 46-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат қўриқхоналарида, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарида, табиий боғларида, давлат биосфера резерватларида, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ўсимликлар турлари асосида ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, шунингдек, уларнинг иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича;
давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, биологик буюртма қўриқхоналар ва табиий питомниклар томонидан — қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги агентлиги) томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан — табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда;
ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан — ўрмон фонди ерларида;
илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Экология вазирлиги билан шартнома асосида — бошқа ҳудудларда амалга оширилади»;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Давлат органлари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан — республиканинг бошқа барча ҳудудларида ҳисобга олинади.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари Экология вазирлигига тақдим этилади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли органлар ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб борилади.
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади»;
32-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.
Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган кадастр маълумотларини умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади».
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг фойдаланиш хусусиятлари бўйича кадастр объектларининг қуйидаги гуруҳларида бирлаштирилган ҳар бир тури бўйича сон, сифат ва баҳолаш маълумотларини ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар;
ўсимликларнинг бошқа турлари»;
35 — 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
тур популяция сони;
тур популяция зичлиги;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик);
36. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
ўсимлик ҳосилдорлиги (ц/га);
ўсимликдан фойдаланиш захираси (хом ашё);
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик);
37. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
яйлов (пичанзор) турининг илмий номи;
яйлов (пичанзор) турининг рус тилидаги номи;
яйлов (пичанзор) турининг давлат тилидаги номи;
яйловлар хилма-хиллиги;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
хўжалик субъектининг номи;
яйлов ва пичанзорлар майдони (га);
озуқа массасининг ҳосилдорлиги (ц/га);
озуқаларнинг захираси;
тайёрланган дағал озуқалар миқдори (пичанзорлар учун);
қорамолларни ўтлатиш нормаси (1 га/сон);
амалда ўтлатилган (1 га/сон);
майда чорва молларини ўтлатиш нормаси (1 га/сон);
амалда ўтлатилган (1 га/сон).
38. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
тур популяция сони;
тур популяция зичлиги;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик)»;
39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича кадастр маълумотлари (кадастр маълумотлари):
ҳудудий даражада — Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида — Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги 421 ва 422-бандлар билан тўлдирилсин:
«421. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралигача рўйхат асосида тақдим этилади»;
422. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари, раҳбарлари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир»;
44-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади»;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ўсимликлар дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ўсимлик турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Тур популяцияси эгаллаган майдон (га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Тур популяция сони

Тур популяция зичлиги

Тур сонининг ўзгариши

Муҳофаза этиш чоралари

Чекловчи омиллар

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

9

10

11

12

13

14

15

16

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ўсимлик турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Тур популяцияси эгаллаган майдон (га)

Тур популяция сони

Тур популяция зичлиги

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар (ш.к.)

Географик координаталар (ш.у.)

8

9

10

11

12

13

14

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ўсимлик турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Тур популяцияси эгаллаган майдон (га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Ўсимлик ҳосилдорлиги (ц/га)

Ўсимликдан фойдаланиш захираси (хом ашё)

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар (ш.к.)

Географик координаталар (ш.у.)

8

9

10

11

12

13

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
4-шакл. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Яйлов (пичанзор) турининг илмий номи

Яйлов (пичанзор) турининг рус тилида номи

Яйлов (пичанзор) турининг давлат тилида номи

Яйловлар хилма-хиллиги

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Хўжалик субъекти номи

Яйлов ва пичанзорлар майдони (га)

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Озуқа массасининг ҳосилдорлиги (ц/га)

Озуқаларнинг захираси

Тайёрланган дағал озуқалар миқдори (пичанзорлар учун)

Қорамолларни ўтлатиш нормаси (1 га/сон)

Амалда ўтлатилган (1 га/сон)

Майда чорва молларини ўтлатиш нормаси (1 га/сон)

Амалда ўтлатилган (1 га/сон)

9

10

11

12

13

14

15

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлами майдони шартли белги билан кўрсатилади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотларини тақдим этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тақдим этади.

ҳар йили 1 ноябргача

2-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

кейинги йилнинг 15 февралигача

3-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади.

5 иш куни мобайнида

4-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади.

10 иш куни мобайнида

5-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ўсимликлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.

ҳар йили 1 мартгача

6-босқич

Экология вазирлиги

Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

кейинги йилнинг 1 майигача

»;

3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 январдаги 40-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:»;
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Қурилиш объектларида қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва махсус полигонларга жойлаштириш билан боғлиқ ишлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформаси орқали реал вақт режимида назорат қилинади.
Экология вазирлигининг ҳудудий органлари қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларнинг электрон платформа орқали бошқарилишини таъминлайди»;
25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда брезент ўрнига мустаҳкам, сув ўтказмайдиган ва ёнғинга чидамли бўлган материаллардан фойдаланишга рухсат берилади. Брезент бортни ҳар томонидан 200+50 ммдан кам бўлмаган ҳолда ёпиши ҳамда маҳкамловчи мосламалар билан қотирилиши лозим»;
33-банд, 34-банднинг бешинчи хатбошиси, 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 39-банднинг биринчи хатбошиси ва 1-иловадаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Чиқинди чиқарувчи ташкилотлар ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасигача ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ намунавий шаклларда бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш, шунингдек, бузиш ишлари бошланишидан тугалланиб объектлар белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгунга қадар қурилиш чиқиндилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни Экология вазирлигининг ҳудудий органлари ходимлари ёрдамида Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформасига киритади:
ҳар бир қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти бўйича қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга, шунингдек, кўмишга йўналтирилганлиги тўғрисида маълумот;
шартномага мувофиқ қабул қилиб олинган чиқиндилар тўғрисида тасдиқнома»;
Низомга 2-илованинг изоҳ қисми 2-бандидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2 — 49-иловаларда» сўзлари «2 — 50-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 50-илова билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
50-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Озонни бузувчи моддаларни ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ёки экспорт қилиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

озонни бузувчи моддаларнинг номи ва миқдори;

моддаларнинг хусусияти ва вазифаси (кераклиги белгилансин):

озонни бузувчи моддаларга мансуб бўлмаган бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун дастлабки хом ашё сифатида фойдаланиш учун янги моддалар;

реагент сифатида қўлланиладиган янги моддалар;

йўқ қилишга мўлжалланган янги моддалар, тасдиқланган технологиялар ёрдамида ушбу моддаларни йўқ қиладиган ташкилотнинг номи ва манзили;

карантинли ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун);

ташишдан олдин ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун);

қўллашнинг бошқа турлари учун янги моддалар;

утиллаштирилган, рециркуляцияланган, тикланган моддалар.

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар:

озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.);

озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган озонни бузувчи моддалар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда тақдим этилади);

импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг талабига кўра экспорт қилувчи мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха;

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

7 иш куни

8.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

Қуйидагилар озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда рухсат беришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш;

б) рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортини Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мувофиқ амалга ошириш;

в) озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондициялаш ускуналарининг:

Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган, озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатининг А рўйхатидаги I гуруҳга ва С рўйхатидаги I гуруҳга мансуб бўлмаган;

Ўзбекистон Республикасига импорти тақиқланган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мансуб бўлмаганларининг импортини амалга ошириш;

г) озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ушбу моддалар учун белгиланган ва тақсимланган квотага мувофиқ амалга ошириш;

д) экспорт қилувчи экспорт қиладиган мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумотга асосан, тегишли озонни бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга эканлиги, импортга рухсат этилган ҳолда;

е) озонни бузувчи модда импортини импорт қилувчи мамлакат қонунчилиги, шунингдек, Монреал протоколи талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш;

ж) озонни бузувчи янги моддали (рециркуляция қилинган, тикланган озонни бузувчи моддали, уларнинг рециркуляция ёки тикланганлиги ҳолати, ушбу ишларни амалга оширган ташкилотларнинг номи ва манзиллари кўрсатилган ҳолда), таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорт ёки экспорт қилинадиган контейнерларини, берилган рухсатнома асосида маркировкалаш;

з) импорт қилинган ва сотилган озонни бузувчи моддалар миқдорларининг, харидорларнинг номлари ва манзиллари ҳамда қўлланилиши тахмин қилинган соҳалар кўрсатилган ҳолда ҳисобини юритиш, шунингдек экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари ҳисобини юритиш;

и) Экология вазирлигига амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ва уларнинг қўлланиш соҳалари бўйича сотилган миқдорлари ҳақидаги, шунингдек, амалда экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ҳар йили тақдим этиш.

9.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатнома озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспортини амалга ошириш учун зарур бўлган муддатга, бироқ ҳар жорий йилнинг 31 декабрь санасидан ошмаган муддатга берилади.

11.

Изоҳ:

1. Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, жисмоний шахслар томонидан ташиладиган ва улар нотижорат ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, мазкур шахслар томонидан импорт ёки экспорт қилинадиган маҳсулотларга татбиқ этилмайди.

2. Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган рухсат беришга доир талаб ва шартларга қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тақиқланган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун белгиланган ва тақсимланган квотадан ортиқ импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги;

экспортчи экспорт қилинадиган мамлакатда тегишли озон бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлмаган ташкилот эканлиги ҳолати, импорт учун рухсат бўлган ҳолда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумот асосида аниқланганлиги;

озонни бузувчи модданинг импорти ноқонуний муомала ҳолатини ташкил этганлиги ёхуд импортчи мамлакатда импортчи мамлакатнинг Монреал протоколи бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назоратига ноқулай таъсир кўрсатганлиги ёхуд экспортга рухсат этилган ҳолатда — ушбу мамлакат учун мазкур Протоколда назарда тутилган миқдор чекловларининг ошишига олиб келганлиги аниқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ходимлари, шунингдек, тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда, озонни бузувчи моддалар, таркибида улар бўлган маҳсулотларни ташқи кўздан кечиришни, уларнинг рухсатномага мувофиқлигини аниқлаш учун асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни бўйича рухсат бериш тартиб-тамойиллари талаб ва шартлари бузилганлик ҳолати аниқланганлиги.

».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 3012-банд билан тўлдирилсин:
«3012. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 25 — 30 фоизи қуриб битказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилади.
Бунда лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган ишлар 70 фоиз ва ундан ортиқ бажарилганлиги тўғрисида берилган маълумот ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформага киритиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)