1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қурилиш ишларини амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларидан такрор фойдаланиш, уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлашга йўналтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштиришга доир асосий талаблар;
қурилиш чиқиндиларини чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш ва қабул қилиш;
қурилиш чиқиндиларини йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштириш устидан давлат назоратини амалга ошириш.
2. Белгилансинки:
барча турдаги қурилиш чиқиндилари қоида тариқасида чиқинди чиқарувчилар томонидан устувор равишда такрорий фойдаланилиши, утилизация қилиниши ёки қайта ишланиши ёки мазкур чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга топширилиши (берилиши), реализация қилиниши, шунингдек, утилизация қилинмайдиган ёки қайта ишланмайдиган қурилиш чиқиндилари экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмилиши;
такрорий фойдаланишга ёки қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиш объекти жойлашган ҳудудда (туман ёки шаҳар) утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга ташкилотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлашга йўналтирилиши;
қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга ташкилотлар мавжуд бўлган ёки улардан такрорий фойдаланишга талаб бўлмаган тақдирда, қурилиш чиқиндилари уларни жойлаштириш учун махсус ажратилган қурилиш чиқинди полигонларига ёки қурилиш чиқинди полигонлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда маиший чиқинди полигонларига жойлаштирилиши шарт.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бинолар ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки бузиш ишларида (кейинги ўринларда — қурилиш ишлари) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмларини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш назарда тутилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
2021 йил 1 майга қадар қурилиш чиқинди полигонларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси киритилишини;
қурилиш ишларида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва полигонларга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат ўрнатилишини;
қурилиш ишлари амалга оширилишида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари белгиланмаган жойларга ташлаганлиги учун тегишли чоралар кўрилишини таъминласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 январь,
40-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 январдаги 40-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, шунингдек, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.
Хўжалик фаолияти натижасида қурилиш чиқиндилари ҳосил бўладиган ташкилотлар (қурилиш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бузиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар), шунингдек, қурилиш чиқиндиларини тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи барча юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
Мазкур Низом талаби аҳоли томонидан қурилиш ишлари олиб борилишида ҳосил бўлувчи қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қурилиш чиқиндилари — бино ва иншоотлар, шу жумладан йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда бузиш ишларини амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилар;
чиқинди чиқарувчилар — хўжалик фаолияти натижасида қурилиш чиқиндилари ҳосил қиладиган (қурилиш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бузиш каби ишларни амалга оширувчи ташкилотлар) юридик шахслар;
қурилиш чиқиндиларини ташувчилар — қурилиш чиқиндиларини ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти — қурилиш, реконструкция ёки монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бузиш ишлари олиб бориладиган қурилиш майдончаси, ишлаб чиқариш участкаси, бино ва иншоотлар.
3. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир асосий талаблар
4. Барча турдаги қурилиш чиқиндилари қоида тариқасида чиқинди чиқарувчилар томонидан устувор равишда такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши ёки мазкур чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга топширилиши (берилиши), реализация қилиниши, шунингдек, утилизация қилинмайдиган ёки қайта ишланмайдиган қурилиш чиқиндилари экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмилиши таъминланиши шарт.
41. Қурилиш объектларида қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва махсус полигонларга жойлаштириш билан боғлиқ ишлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформаси орқали реал вақт режимида назорат қилинади.
Экология вазирлигининг ҳудудий органлари қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларнинг электрон платформа орқали бошқарилишини таъминлайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
5. Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қурилиш чиқиндилари турлари такрорий фойдаланишга ёки қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиш объекти жойлашган ҳудудда (туман ёки шаҳар) утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга ташкилотлар мавжуд бўлган тақдирда, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлашга йўналтирилиши лозим.
Қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга бўлган ташкилотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли ёки улардан такрорий фойдаланишга талаб бўлмаган тақдирда, қурилиш чиқиндилари уларни жойлаштириш учун махсус ажратилган қурилиш чиқинди полигонларига ёки қурилиш чиқиндилари полигонлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда маиший чиқиндилари полигонларига (кейинги ўринларда — чиқинди полигони) жойлаштирилиши шарт.
6. Қурилиш чиқиндилари мустақил равишда тўлиқ утилизация қилинишини, қайта ишланишини ёки такрорий фойдаланилишини таъминлаш имкониятига эга бўлмаган чиқинди чиқарувчилар қурилиш чиқиндиларини топшириш (бериш) ёки реализация қилиш юзасидан мазкур чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар, ёхуд бундай чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган объектлар (қурилиш ёки маиший чиқиндилар полигонлари)га эга бўлган юридик шахс билан тузилган шартномага эга бўлишлари шарт.
7. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида мажбурий тартибда назарда тутилади ҳамда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг қурилиши, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиниши, таъмирланиши, ободонлаштириш ишлари, шунингдек, бошқа махсус ишлар қийматига қўшилади.
8. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёни ҳар бир қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти бўйича қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнлари тартибини белгиловчи техник ҳужжатда (кейинги ўринларда — техник ҳужжат) белгилаб қўйилади.
9. Техник ҳужжат чиқинди чиқарувчилар томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасига илова қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Техник ҳужжатда қурилиш чиқиндиларининг ҳосил бўлишидан бошлаб улардан такрорий фойдаланиш ёки кўмилишигача бўлган барча жараёнлар бўйича тўлиқ ва ишончли маълумотлар қайд этилиши лозим.
Техник ҳужжатда қурилиш чиқиндиларини иккиламчи хомашё ёки иккиламчи маҳсулот сифатида имкон қадар кўпроқ хўжалик ишлаб чиқариши айланмасига жалб қилиш учун улардан такрор фойдаланиш, шунингдек, утилизация қилиш ва қайта ишлашнинг энг самарали йўналишлари ҳисобга олинади.
11. Техник ҳужжатда қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича акс эттирилган барча талаблар чиқинди чиқарувчилар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган пудратчилар учун ҳам уларга риоя этилиши мажбурий эканлиги белгилаб қўйилади.
3-боб. Қурилиш чиқиндиларини тўплаш ва вақтинча сақлашга доир асосий талаблар
12. Такрорий фойдаланишга ва қайта ишлашга яроқли қурилиш чиқиндиларини тўплаш улар ҳосил бўладиган объектларда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ, фойдаланишнинг ягона йўналишига эга бўлган позициялар бўйича (2-иловага киритилмаган бошқа қурилиш чиқиндилари уларнинг келиб чиқиши, агрегат ҳолати, хавфлилик синфи ва фойдаланиш имкониятларига кўра) алоҳида сараланган (ажратилган) ҳолда амалга оширилади.
Кўмиш учун йўналтириладиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш улар хавфлилик синфи бўйича алоҳида сараланган (ажратилган) ҳолда амалга оширилади.
13. Қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объектларида қурилиш чиқиндиларини фақат махсус ажратилган (шу жумладан жиҳозланган) майдончаларда (кейинги ўринларда — вақтинча сақлаш жойлари) вақтинча сақлашга (тўплаш, жойлаштириш) йўл қўйилади.
Бунда кўмиш учун йўналтириладиган қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлашнинг (тўплаш, жойлаштиришнинг) чекланган муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги шарт.
Вақтинча сақлаш жойларининг ўлчами (майдони) ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар 1 м2 га тўғри келадиган қурилиш чиқиндилар миқдорининг ҳисоби 3 тоннадан ошмаслиги лозим.
бевосита қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объектларининг ҳудудида ёки унга бевосита яқин бўлган чиқинди чиқарувчи томонидан ушбу мақсадда фойдаланиш учун ижара ёки бошқа ҳуқуқий асосларда фойдаланишга олинган участкада жойлашган бўлиши, шунингдек, турар жой биноларининг деразалари, таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари, дам олиш жойлари участкаларининг чегарасидан 20 метрдан кам бўлмаган масофада жойлашиши;
махсус транспорт воситалари, машина ва механизмларнинг эркин ҳаракатланиши ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилиши ҳамда атрофи периметри бўйлаб (кириш йўлидан ташқари) вақтинчалик ҳимоя воситалари билан ўралган бўлиши;
қайта ишланадиган ва такрорий фойдаланиладиган чиқиндиларни сақлашда ёғингарчилик ва шамол таъсиридан ҳимояланган бўлиши;
кириш йўли ва тунги ташқи ёритиш тизимига эга бўлиши;
тупроқ қатлами қурилиш чиқиндилари билан ифлосланишининг олди олинишини таъминлайдиган (сув ўтказмайдиган, асфальт, бетон) қопламага эга бўлиши.
15. Вақтинча сақлаш жойларида қурилиш чиқиндиларини сақлаш (тўплаш, жойлаштириш) ишларини ташкил этишда алоҳида саралаб (ажратиб) тўпланган чиқиндилар уларни олиб чиқиб кетиш (ташиш) учун юклаш ишлари амалга оширилишида махсус транспорт воситалари, машина ва механизмларга халақит бермаслигини ҳисобга олиш лозим.
16. Йирик габаритли қурилиш чиқиндиларини сақлашда (тўплашда, жойлаштиришда) сиғими 2 м3 дан юқори бўлган идишлар (йирик габаритли контейнерлар, сиғимлар) ёки мультилифт тизими билан жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари ёрдамида ташиладиган контейнерлардан (алмашадиган кузовлардан) фойдаланиш мумкин.
17. Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик синфига кўра:
хавфли қурилиш чиқиндилари мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилари ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда (сиғимларда) амалга оширилади.
18. Чиқинди чиқарувчилар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинча сақлаш жойида сақланган ва олиб чиқиб кетилган чиқиндилар ҳисобини юритади.
Ҳисобни юритиш қайд этиш журналида ёки электрон шаклда олиб борилади ва ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича қурилиш чиқиндиларини ташишга кузатув талони (кейинги ўринларда — кузатув талони) илова қилиб борилади.
19. Вақтинча сақлаш жойида сақланган ва олиб чиқиб кетилган чиқиндилар ҳисоби бўйича маълумотлар ва улар билан боғлиқ бухгалтерия ҳужжатлари уч йил давомида сақланади.
4-боб. Қурилиш чиқиндиларини ташишга доир асосий талаблар
20. Қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиш объектлари ва вақтинча сақлаш жойларидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чиқинди чиқарувчилар томонидан (ўз техник имкониятларига кўра) ёки шартнома асосида мазкур чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи, ёхуд бундай чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган объектлар (қурилиш ёки маиший чиқиндилар полигонлари)га эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Қурилиш чиқиндиларини ташувчилар мазкур хизматларни кўрсатиш учун қурилиш чиқиндиларини тўплаш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топширишни (реализация қилишни) ёхуд бундай чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган объектлар (қурилиш ёки маиший чиқиндилар полигонлари)га эга бўлган ташкилотлар билан чиқиндиларни жойлаштиришни тасдиқловчи ҳужжатга (шартномага) эга бўлиши лозим.
21. Хавфли юк сифатида таснифланган чиқиндиларни ташиш хавфли юкларни ташиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Қурилиш чиқиндиларини ташиб бориш манзили (заруратга кўра йўналиш чизмаси) чиқинди чиқарувчи томонидан кузатув талонида белгилаб берилади.
23. Қурилиш чиқиндиларини ташиш учун транспорт воситасини йўналишга чиқаришда ҳайдовчининг ёнида икки нусхадаги кузатув талони ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар бўлиши зарур.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
24. Қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш учун ағдарма, бортли ёки мультилифт тизими билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланилади.
25. Қурилиш чиқиндиларини очиқ кузовли транспорт воситаларида ташиш, уларнинг усти чиқиндиларнинг шамолга учиши ва тушиб қолишининг (сочилиб кетишининг) олдини олувчи брезент ёки бошқа материаллар билан ёпилган ҳолда амалга оширилади (йирик габаритли қурилиш чиқиндиларини ташиш бундан мустасно).
Бунда брезент ўрнига мустаҳкам, сув ўтказмайдиган ва ёнғинга чидамли бўлган материаллардан фойдаланишга рухсат берилади. Брезент бортни ҳар томонидан 200+50 ммдан кам бўлмаган ҳолда ёпиши ҳамда маҳкамловчи мосламалар билан қотирилиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юк ташишга бўлган умумий талабларга риоя қилиш;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қурилиш чиқиндиларини белгиланган манзилга (объектга) ўз вақтида ташилишини таъминлаш ва бунда тегишли манзилга (объектга) олиб борувчи йўналиш чизмасига (агар мавжуд бўлса) риоя қилиш;
кузатув талонини мазкур чиқиндиларни қабул қилиб олувчилардан тасдиқлатиб олиш ва унинг бир нусхасини қурилиш чиқиндилари ташилгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай чиқинди чиқарувчиларга топшириш.
27. Қурилиш чиқиндиларини ташувчилар томонидан шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш чиқинди чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.
5-боб. Қурилиш чиқиндиларини чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш (қабул қилиш)
28. Чиқинди полигони ҳудудига кираётган ва чиқиб кетаётган транспорт воситалари кириш/чиқиш пунктида махсус назорат-дезинфекция ҳудудидан (ҳовуздан) ўтиши, оғирлиги тарозида (юк билан ва юксиз) тортилиши, шунингдек, бу товар-транспорт ҳужжатларида (йўл варақалари) ҳамда тегишли қайд этиш журналида ёки электрон шаклда қайд этиб борилиши лозим.
29. Қурилиш чиқиндиларини қабул қилувчи чиқинди полигонининг масъул ходими кузатув талонида мазкур чиқинди турини, ҳақиқатда қабул қилинган (топширилган) чиқинди миқдорини кўрсатган ҳолда уни тасдиқлаб бериши лозим.
Бунда кузатув талонининг бир нусхаси қурилиш чиқиндиларини қабул қилувчида қолади.
30. Қурилиш чиқиндиларини (бетон, шебень ва ғишт бўлаклари, қум, тупроқ) маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилишда фойдаланиш учун қабул қилиш мумкин.
31. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишда атроф муҳит чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш чоралари кўрилиши зарур.
32. Қурилиш чиқиндиларини аҳоли пунктлари ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларга ташлаш ва кўмиш тақиқланади.
33. Қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасини юритиш Экология вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
34. Қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасини юритиш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
ҳақиқатда ҳосил бўлган, такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга ёки кўмишга йўналтирилган қурилиш чиқиндилари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш;
техник ҳужжатда кўрсатилган маълумотларни қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасига киритиш;
чиқинди чиқарувчилардан ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ намунавий шакллар бўйича маълумот ва тасдиқномаларни қабул қилиш;
қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базаси асосида ҳисобот тайёрлаш ва Экология вазирлигига тақдим этиб бориш;
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва келгусида қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги прогнозларни белгилаш;
қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш, қайта ишлаш, жойлаштириш ва бошқа объектларни ташкил этиш, уларни ривожлантириш ёки модернизация қилиш, шунингдек, қурилиш чиқиндиларининг иккиламчи маҳсулотларини хўжалик ишлаб чиқариш айланмасига жалб қилиш тизими юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
техник ҳужжатга амалда риоя этилиши (бажарилиши) устидан давлат экологик назоратини олиб бориш.
8-боб. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибига риоя этилиши устидан назорат
35. Чиқинди чиқарувчилар ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқнома олиш учун чиқиндиларни қабул қилиб олган ташкилотларга расмий равишда мурожаат қиладилар.
Чиқиндиларни қабул қилиб олган ташкилотлар чиқинди чиқарувчилар мурожаат қилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқномани тайёрлайдилар ва чиқинди чиқарувчиларга тақдим этадилар.
36. Чиқинди чиқарувчи ташкилотлар ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасигача ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ намунавий шаклларда бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш, шунингдек, бузиш ишлари бошланишидан тугалланиб объектлар белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгунга қадар қурилиш чиқиндилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни Экология вазирлигининг ҳудудий органлари ходимлари ёрдамида Қурилиш чиқиндилари мониторинги электрон платформасига киритади:
ҳар бир қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти бўйича қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга, шунингдек, кўмишга йўналтирилганлиги тўғрисида маълумот;
шартномага мувофиқ қабул қилиб олинган чиқиндилар тўғрисида тасдиқнома.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
37. Экология вазирлигининг ҳудудий органлари тақдим этилган маълумот ва тасдиқномаларни қабул қилиб олган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ундаги маълумотларни таҳлил қилади ва ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилганлигини текширади ҳамда хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, ундаги маълумотларни қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасига киритади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Маълумот ва тасдиқномаларда хато ва камчиликлар аниқланган ҳолларда Экология вазирлигининг ҳудудий органлари бу ҳақида хабар қабул қилиб олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда уни тақдим этган ташкилотни хабардор қилади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Маълумот ва тасдиқномани тақдим этувчи ташкилот аниқланган камчиликларни ўн иш куни мобайнида бартараф қилиб қайта тақдим этади.
38. Ушбу Низомга мувофиқ маълумот ва тасдиқномаларни тақдим этмаслик чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш ҳисобланади.
39. Экология вазирлигининг ҳудудий органлари қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш доирасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини таъминлайдилар.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Давлат экологик назорати амалга оширилганда чиқинди чиқарувчилар томонидан давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг талаби бўйича вақтинча сақлаш жойида сақланган ва олиб чиқиб кетилган чиқиндилар бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатлари тақдим этилади.
40. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
43. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
44. Юридик ва жисмоний шахслар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар ва атроф табиий муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлаш усулларига мувофиқ ёки улар мавжуд бўлмаган тақдирда, етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойдани ҳисобга олган ҳолда атроф муҳитнинг бузилган ҳолатини тиклаш учун қилинадиган ҳақиқий харажатлар миқдоридан келиб чиқиб қоплаши шарт.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
45. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилиши уларни қонун бузилиши ва унинг оқибатларини бартараф этиш, фуқаролар соғлиги ва мулкига, шунингдек, атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
Хўжалик фаолияти натижасида қурилиш чиқиндилари ҳосил қиладиган юридик шахслар
1. Ҳар бир қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти бўйича қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнлари тартибини белгиловчи техник ҳужжатни ишлаб чиқади.
1. Атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида.
2. Техник ҳужжатни атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасига илова қилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
2. Мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар.
2-босқич
Чиқинди чиқарувчилар
Техник ҳужжатга мувофиқ қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатларини қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига киритади.
Қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида
3-босқич
Чиқинди чиқарувчилар
Қурилиш чиқиндиларини тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи ёхуд бундай чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган объектлар (қурилиш ёки маиший чиқиндилар полигонлари)га эга бўлган ташкилотлар билан чиқиндиларни топшириш (реализация қилиш) ёки олиб чиқиб кетишга шартнома тузади.
Қурилиш ишлари даврида
4-босқич
Чиқинди чиқарувчилар
1. Қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объектида:
такрорий фойдаланишга ва қайта ишлашга яроқли қурилиш чиқиндиларини алоҳида сараланган (ажратилган) ҳолда тўплайди;
кўмиш учун йўналтириладиган қурилиш чиқиндиларини уларнинг хавфлилик синфи бўйича алоҳида сараланган (ажратилган) ҳолда тўплайди.
1. Қурилиш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бузиш ишлари даврида.
2. Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлайди.
2. Ўттиз календарь кундан ошмаган муддатда.
3. Қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилишини ташкил этади.
3. Қурилиш ишлари даврида.
4. Вақтинча сақлаш жойида сақланган ва олиб чиқиб кетилган чиқиндилар ҳисобини юритади.
4. Қурилиш ишлари даврида.
5-босқич
Қурилиш чиқиндиларини ташувчилар
1. Қурилиш чиқиндиларини тўплаш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топшириш (реализация қилишни) ёхуд бундай чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган объектлар (қурилиш ёки маиший чиқиндилар полигонлари)га эга бўлган ташкилотлар билан чиқиндиларни жойлаштириш учун шартнома тузади.
1. Заруратга кўра ёки қурилиш ишлари даврида.
2. Қурилиш чиқиндиларини шартнома, йўналиш чизмаси ёки қурилиш чиқиндиларини ташишга кузатув талонида белгиланган манзилга (объектга) ўз вақтида ташилишини таъминлайди.
2. Белгиланган муддатларда.
3. Қурилиш чиқиндиларини ташишга кузатув талонини мазкур чиқиндиларни қабул қилиб олувчилардан тасдиқлатади ва унинг бир нусхасини чиқинди чиқарувчиларга топширади.
3. Қурилиш чиқиндилари ташилгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай.
6-босқич
Чиқинди чиқарувчилар
1. Қурилиш чиқиндиларини ташувчилар томонидан шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилади.
2. Қурилиш чиқиндиларини қабул қилиб олувчиларга топширишнинг ҳисобини юритади.
Қурилиш ишлари даврида
7-босқич
Қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш учун махсус ажратилган объектлар (қурилиш ёки маиший чиқиндилар полигонлари)га эга бўлган ташкилотлар
1. Чиқинди полигони ҳудудига кираётган ва чиқиб кетаётган транспорт воситалари оғирлигини кириш/чиқиш пунктида тарозида тортилишини (юк билан ва юксиз) таъминлайди.
2. Қабул қилиб олинган юк ҳақидаги маълумотларни товар-транспорт ҳужжатлари (йўл варақалари)да ҳамда тегишли қайд этиш журналида ёки электрон шаклда қайд этиб боради.
3. Қурилиш чиқиндиларини ташишга кузатув талонида мазкур чиқинди турини ҳақиқатда қабул қилиб олинган чиқинди миқдорини кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.
4. Қурилиш чиқиндиларини ташишга кузатув талонининг бир нусхасини қурилиш чиқиндиларини ташувчиларга топширади ва иккинчи нусхасини ўзида сақлайди.
Қурилиш чиқиндиларини қабул қилиб олиш жараёнида
8-босқич
1. Чиқинди чиқарувчилар
1. Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқнома олиш учун чиқиндиларни қабул қилиб олган ташкилотларга расмий равишда мурожаат қилади.
1. Қурилиш ишлари якунига кўра.
2. Чиқиндиларни қабул қилиб олувчилар
2. Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқномани тайёрлайди ва чиқинди чиқарувчиларга тақдим этади.
2. Чиқинди чиқарувчилар мурожаат қилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида.
3. Чиқинди чиқарувчилар
3. Экология вазирлигининг ҳудудий органларига ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ намунавий шаклларда:
ҳар бир қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиши объекти бўйича қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга, шунингдек, кўмишга йўналтирилганлиги тўғрисида маълумот;
шартномага мувофиқ қабул қилиб олинган чиқиндилар тўғрисида тасдиқнома тақдим этади.
3. Қурилиш ишлари тугалланганидан сўнг, объектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга топширгунига қадар (камида беш иш кун олдин).
9-босқич
Экология вазирлигининг ҳудудий органлари
1. Чиқинди чиқарувчилар томонидан тақдим этилган маълумот ва тасдиқномалардаги маълумотларни таҳлил қилиш, мазкур тартибга мувофиқ ишлаб чиқилганлигини текшириш ҳамда хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, ундаги маълумотларни қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасига киритади.
1. Беш иш куни мобайнида.
2. Маълумот ва тасдиқномаларда хато ва камчиликлар аниқланганда асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда уни тақдим этган ташкилотни хабардор қилади.
2. Беш иш куни мобайнида
10-босқич
Чиқинди чиқарувчилар
Маълумот ва тасдиқномаларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиб, Экология вазирлигининг ҳудудий органларига қайта тақдим этади.
Ўн иш куни мобайнида
11-босқич
Экология вазирлигининг ҳудудий органлари
Маълумот ва тасдиқномаларни тақдим этмаган чиқинди чиқарувчиларга нисбатан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Заруратга кўра
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Иккиламчи хомашё ҳисобланган чиқиндилар номенклатураси ва улардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари
Кичик гуруҳ
Чиқиндилар позициясининг номи (рўйхати)
Фойдаланишнинг устувор йўналишлари (утилизация қилиш ва қайта ишлаш маҳсулоти)
1. Органик асосли чиқиндилар гуруҳи
Ёғоч чиқиндилар
ёғоч материаллар ва конструкциялар, ёғоч иссиқлик изоляцияси материаллари, тахта, ДСП, фанера, ДВП, МДФ, ёғоч таралар ва бошқалар
ёғоч материаллар, шу жумладан, мураккаб профилли, намга чидамли ва бошқалар, арболит, иссиқлик изоляцияси, шовқин изоляцияси
Қоғоз ва картон чиқиндилар
гулқоғозлар, қоғоз қадоқлаш идишлари, картон таралар ва бошқалар
иссиқлик изоляцияси аралашмалари, том ёпиш материаллари
1. Қора ва рангли металл парчалари қайта ишланиши ва фойдаланилиши шарт. Мазкур чиқиндиларни қабул қилиш, қайта ишлаш ёки фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-илова изоҳ қисмининг биринчи банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Ушбу рўйхат тўлиқ ҳисобланмайди, утилизация қилиш ва қайта ишлаш имкониятларидан (тегишли технология ва қувватларнинг мавжудлигидан) келиб чиқиб мазкур рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(2-илова изоҳ қисмининг иккинчи банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнлари тартибини белгиловчи техник ҳужжатнинг намунавий шакли
Утилизация ва (ёки) қайта ишлашга йўналтириладиган чиқинди миқдори (тонна, м3)
Полигонларга жойлаштириш учун йўналтириладиган чиқинди миқдори (тонна, м3)
3-жадвал
Қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилаётган объект жойлашган ҳудудда (туман, шаҳар)ги мавжуд қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга бўлган ташкилотлар рўйхати
Т/р
Ташкилотлар номи
Жойлашган манзили
Ташкилотнинг чиқиндиларни утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш йўналишлари
Изоҳ. Ушбу рўйхатга қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилаётган объект жойлашган ҳудудда (туман, шаҳар) қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш учун тегишли технология ҳамда қувватларга эга бўлган ташкилотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур ҳудудга бевосита туташ ҳудудлардаги мавжуд ташкилотлар ҳам киритилиши мумкин.
4-жадвал
Т/р
Чиқинди тури
Олиб чиқиб кетиш даврийлиги (кун)
Олиб чиқиб кетиш миқдори (тонна, м3)
Чиқиндилар ташиладиган объект (номи, жойлашган жойи, объект номи ва манзили)
Техник ҳужжат лойиҳасига қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнларига хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин.
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Вақтинча сақлаш жойларида сақланган ва олиб чиқиб кетилган қурилиш чиқиндиларининг ҳисобини юритиш журнали
Чиқинди ҳосил бўлган сана
Чиқинди тури
Хавфлилик синфи
Ҳажми
(тонна, м3)
Олиб чиқиб кетилган сана
Чиқиндиларни олиб чиқиб кетган ташкилот номи
Чиқиндиларни олиб бориш ёки жойлаштириш манзили
1
2
3
4
5
6
7
Жами
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Қурилиш чиқиндиларини __________________________________________________ учун ташишга намунавий
(утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш)
КУЗАТУВ ТАЛОНИ
№: ________
1. Чиқинди чиқарувчи томонидан тўлдирилади. Чиқинди чиқарувчи: ___________________________________________________________________________
(чиқинди ҳосил бўлиш объектининг номи в жойлашган жойи)
Ташиб олиб бориладиган объект: _________________________________________________________________
(чиқиндини қабул қилиб олувчининг тўлиқ номи ва манзили)
2. Чиқиндини ташувчи томонидан тўлдирилади. 20___ й. «____»______
________________________________________________________________________________ (чиқиндини ташишда фойдаланилган транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами) ____________________________________________________________________________________________ (ҳайдовчи ёки чиқиндини ташишга масъул экспедиторнинг Ф.И.О)
Ташиш учун масъул шахс: __________________
(имзо)
3. Қабул қилиб олувчи томонидан тўлдирилади. Қабул қилиб олинган сана: 20___ й. «____»______
Т/р
Чиқинди номи
Чиқинди миқдори (тонна, м3)
Хавфлилик синфи
Идиш (тара)
Қабул қилишнинг мақсади (утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш)
Чиқиндини қабул қилиб олувчи: _________________________________________________________________
(тўлиқ номи ва манзили)
________________ (имзо)
_____________________________________________________ (чиқиндини қабул қилиб олишга масъул шахснинг Ф.И.О)
Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
20_____ йил ____________ ойидан 20_____ йил ____________ ойига қадар
______________________________________________ да ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланиш, утилизация қилиш,
(чиқинди ҳосил бўлиш объекти номи)
қайта ишлаш, шунингдек, кўмишга йўналтирилганлиги тўғрисида
Чиқиндини қабул қилиб олувчи: _________________________________________________________________
(тўлиқ номи ва манзили)
__________________ (имзо)
______________________________________________________ (ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг Ф.И.О)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 январдаги 40-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«қурилиш чиқиндилари — бино ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар».
2. 30-банднинг учинчи хатбошисидаги «(экологик нормативларга)» сўзлари «шунингдек, атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳа ҳужжатлари бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2021 й., 09/21/40/0070-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)