1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.12 (Кучини йукотган) Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1829-4]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июль,
23/12-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И. НОРҚУЛОВ
2024 йил 24 июль
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартибини белгилайди.».
2. 2-банддаги «молиявий брокер сифатида фаолият кўрсатувчи» деган сўзлар «қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини олган инвестиция воситачиси ва ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда — ДҚҚ) — Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат ғазначилик облигациялари, халқаро облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) облигациялари;»;
учинчи хатбошидан «айнан шу чиқарилишдаги ва миқдордаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи хатбоши «РЕПО битимининг томонлари келишуви асосида» деган сўзлардан кейин «дисконтни инобатга олган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
йигирма тўққизинчи хатбошидаги «қимматли қоғозлар ва пул маблағлари» деган сўзлар «ДҚҚ ва пул маблағларидаги позициялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Таъминотга турли чиқарилишдаги ДҚҚларни ДҚҚ савати орқали киритиш мумкин.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ДҚҚ савати РЕПО битими таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар хил чиқарилишлардаги ДҚҚ тўпламидан иборат рўйхат бўлиб, унинг таркибидаги ДҚҚ чиқарилишлари РЕПО битимининг иккинчи қисмини бажариш санасига қадар ДҚҚнинг бошқа чиқарилишлари билан РЕПО битими томонларининг келишувига асосан айирбошланиши мумкин. Бунда, ДҚҚнинг ҳар бир айирбошланиши натижасида вужудга келган таъминот қиймати РЕПО битимининг аввалги шартлари билан белгиланган таъминот қийматидан кам бўлмаслиги лозим.»;
5. 7-банднинг биринчи хатбошисидан «Савдо тизими томонидан,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«19. РЕПО битимлари таъминоти блокировка қилинган ёки таъминоти блокировка қилинмаган ҳолда тузилиши мумкин. Таъминоти блокировка қилинган РЕПО битими буюртмада тегишли шарт кўрсатилган тақдирдагина тузилади.
ЎзРВБнинг биржа гувоҳномаси РЕПО битимининг тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, унинг стандарт шакли биржа қоидаларига мувофиқ тасдиқланади.
20. Савдо тизимининг ҳар бир РЕПО битими бўйича дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчидан оладиган воситачилик ҳақи биржа қоидаларига мувофиқ ундирилади.
21. РЕПО битимлари бўйича дилернинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш ЎзРВБ томонидан унинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағидан аксептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.».
11. 22, 23 ва 27-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«Амалдаги РЕПО битимининг иккинчи қисми Савдо тизимида автоматик равишда шаклланадиган ва хабарномадаги маълумотларни ўз ичига олган буюртма-топшириқларни дилерлар томонидан тасдиқланиши орқали ижро этилади.».
«71. Таъминотнинг сотилиши тегишли РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиш санасида ёки ижро этиш санасидан кейинги савдо кунидан бошлаб Савдо тизими томонидан ўтказиладиган кунлик аукционлар шаклида амалга оширилади.
18. 82 ва 83-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«82. Марказий банк томонидан РЕПО битимлари мазкур Низомга ҳамда банк билан тузиладиган тўғридан-тўғри РЕПО битими бўйича Бош битимга мувофиқ амалга оширилади.
83. Марказий банк ва банклар ўртасида тўғридан-тўғри РЕПО битимлари овернайт РЕПО ва РЕПО аукционлари шаклида ўтказилади. Бунда, РЕПО битимларини ўтказиш тартиби ва шартлари биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.».
19. 85-банднинг «б» кичик бандидаги «Келишувни» деган сўз «Бош битимни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.