1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 27 февралдаги ПФ-41-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
ички бозорни сифатли цемент маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида уни техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда соддалаштирилган тартибни амалга ошириш тизимини бекор қилиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 июль,
371-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарорида:
муқаддима қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Стандартлаштириш бўйича миллий орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти»;
1-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Стандартлаштириш бўйича миллий орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига» сўзлари «Ўзбекистон миллий стандартларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3-банддаги «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Стандартлаштириш бўйича миллий органга» сўзлари билан «давлат стандартлари» сўзлари «Ўзбекистон миллий стандартлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
1-банддаги «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ДК» сўзлари «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 45-банддаги «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 46-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-илованинг матнидаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 9 — 14 иловаларнинг матнидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Техник тартибга солиш агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентнинг рус тилидаги матнида:
а) 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «одобренных на техническую компетентность в ГУП «Центр по аккредитации» при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «одобренных на техническую компетентность Инспекцией по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «одобренной на техническую компетентность в ГУП «Центр по аккредитации» при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «одобренной на техническую компетентность Инспекцией по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию» билан алмаштирилсин;
в) 57-банддаги «на техническую компетентность в ГУП «Центр по аккредитации» при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «на техническую компетентность в Инспекции по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорида:
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 460-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2026 й., 09/26/460/0889-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банддаги «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 15-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Давлат солиқ қўмитасига» ва «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» ва «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорида:
а) 5-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги инспекторлари».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 89-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«90. Ариза берувчи ёки сертификат эгаси Марказнинг қароридан рози бўлмаган ҳолатларда апелляция билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги 450-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«2. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг республикага олиб кириладиган цементни соддалаштирилган тартиб асосида эркин муомалага чиқариш амалиётини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:»;
«цемент ва цемент клинкер маҳсулоти импорт қилувчи томонидан республика ҳудудига олиб кирилган ҳолларда, ҳар бир партияси учун «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида мувофиқлигини баҳолаш учун тақдим этилган цемент ва цемент клинкерининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда маълум бир марка учун 28 суткалик синов натижаларининг ижобий хулосалари олинганда, сертификатлаштириш органининг ариза бўйича қабул қилган қарори божхона хизмати органлари томонидан маҳсулотни эркин муомалага чиқаришга асос бўлади, божхона қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда аризада кўрсатилган миқдордаги цемент сифати бўйича даврий равишда лаборатория синовлари амалга оширилади ва натижалари бўйича импорт қилувчига синов баённомаси тақдим этилади»;
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон аккредитация маркази ДУК» сўзлари «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/323/0627-сон)
«21. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига «E-metrologiya» ахборот дастури орқали метрологик аттестацияни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборади»;
1 Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:
метрологик аттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда — ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда — ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ижрочи
Метрологик аттестация дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади (зарурат бўлганда).
Учиш куни мобайнида
4-босқич
Ижрочи
Метрологик аттестация дастурига мувофиқ ўлчаш воситаларининг хоссаларини текширади ва текшириш натижаларига кўра метрологик аттестация баённомаси ва далолатномасини расмийлаштиради.
Учиш куни мобайнида
5-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда, махсус дастур орқали электрон шаклда реестрда рўйхатга олади.
Ўлчаш воситаларининг хоссаларини текшириш натижалари салбий бўлган тақдирда, ариза берувчига метрологик номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани беради.
Бир иш куни мобайнида
6-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин реестр учун ўлчаш воситалари тарифини расмийлаштиради ва метрологик аттестация сертификатини беради.
«19. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза берувчи билан «E-metrologiya» ахборот дастури орқали шартнома тузади, қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига қиёслашни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда электрон платформасида тегишли ёзув қолдиради»;
1. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни «E-metrologiya» ахборот дастури орқали тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Аризани кўриб чиқади: ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан «E-metrologiya» ахборот дастури орқали тегишли шартнома тузади;
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаганда, ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида ариза берувчига «E-metoologiya» ахборот дастури орқали ёзма равишда хабар беради.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ариза берувчи
Ижрочига ўлчаш воситаларини ва ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларини «E-metrologiya» ахборот дастури орқали тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
4-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказади:
қиёслаш натижалари ижобий бўлганда, ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномасини «E-metrologiya» ахборот дастури орқали беради;
қиёслаш натижалари салбий бўлганда, ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома «E-metrologiya» ахборот дастури орқали беради.
Ўн иш куни мобайнида
».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг «4-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди ҳамда 20-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси» сўзлари «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 20-банддаги «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларига изоҳнинг олтинчи хатбошисидаги «инспекциясининг» сўзи «инспекцияси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудига шахслар ва транспорт воситаларининг кириши, ҳудудда бўлиши ҳамда ҳудуддан чиқиб кетиши, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳамда ушбу ҳудудда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва маҳсулотларни реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Божхона қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат назорат органлари) томонидан назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, ҳуқуқбузарлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига дахлдор бошқа шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишда ишлатиладиган металл прокати ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 577-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Минерал ўгитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 1 мартдаги 91-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«48. Техник регламент талабларига амал қилиш бўйича давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.».
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 80-бандидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорида:
а) 2 ва 3-бандлардаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 93-бандидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарорининг 3-бандидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 886-сонли қарорига асосан 27-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 29 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/886/1078-сон)
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
(28-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
б) 18-банддаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУКга» сўзлари «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
(28-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-банди бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида» 2024 йил 8 январдаги 13-сон қарорининг 4-банди «в» кичик бандида:
биринчи хатбошидаги «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУКни» сўзлари «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДМни» сўзлари билан алмаштирилсин.