toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси учун харид қилинадиган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Аҳолини сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлашда давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун — юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан тўхтатиб туриш;
сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини Инспекция томонидан тўхтатиб туриш;
б) «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби Инспекция томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларига татбиқ этилмаслиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб:
«Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси томонидан мувофиқликни баҳолаш органларида ўтказилган баҳолаш жараёнида олдин аниқланган камчиликлар такроран аниқланганда, камчиликлар такрор йўл қўйилган соҳа аккредитация доирасидан чиқарилади;
мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида халқаро стандартларга риоя этилишини тизимли баҳолаб боришни назарда тутувчи халқаро даражада тавсия қилинган услублар жорий қилинади ва аккредитация жараёнларида қўлланади;
белгиланган тартибда малака оширмаган ва аттестациядан ўтмаган мутахассисларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларида фаолият олиб бориши тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг V бўлими.
4. Агентлик ва Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли тизимни яратиш мақсадида 2025 йил 1 январга қадар 4-иловада кўрсатилган асосий имкониятларни назарда тутувчи «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини ишга туширсин.
«Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини яратиш, ишга тушириш ҳамда вазирлик ва идораларнинг идоралараро ахборот тизимларига интеграция қилиш билан боғлиқ барча харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Агентлик 2025 йил 1 мартга қадар «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини солиқ, божхона ва статистика органлари ахборот тизимларига интеграция қилиш ишларини якунига етказсин.
5. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аккредитациядан ўтказилган маҳсулот, хизмат ва менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари ва метрология хизматлари томонидан мос равишда мувофиқлик сертификатлари, синов баённомалари ва метрология текшируви натижалари, шунингдек, мувофиқлик декларацияларини расмийлаштириш фақат «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш учун талаб этиладиган вақт меъёрлари «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимига киритилади ва уларга риоя этилиши «хавфни таҳлил қилиш» тизими орқали баҳоланади.
6. Агентлик марказий аппарати тузилмасига Агентлик директорининг рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 39-банди.
7. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Агентликка юкланган вазифалар ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Агентликка ва Инспекцияга маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралардан мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан 54 та штат бирлиги ажратилсин.
Агентлик ва Инспекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 153 нафар этиб белгилансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қўшимча ажратилаётган 54 та штат бирлигини сақлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилда — 2024 йил учун Давлат бюджетида кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса — Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.
8. Белгилансинки:
Агентлик директорининг ўринбосарлари ҳамда Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Агентликнинг бошқа тизим ташкилотларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Агентлик директорига меҳнат бозорининг конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, тор доирадаги мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида ишга жалб этиш ҳуқуқи берилади.
9. Белгилансинки:
Агентлик ва Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 6-иловага мувофиқ белгиланади;
Агентлик директорига Агентлик ходимларига Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини белгилаш ҳуқуқи берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 42-банди.
10. Агентлик директори ва адлия вазири А. Ташкулов Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларини уч ой муддатда аттестациядан ўтказиб, ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилишини профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган ҳалол кадрлар билан тўлдириш учун масъул ва шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилда ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган эталонларни харид қилиш учун Давлат бюджетидан Агентликка маблағлар ажратилишини, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда эталонлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Агентликнинг «Ўзбекистон стандартлар институти» ва «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаларига зарур бўлган стандарт намуналар, газ қоришмалар, кимёвий реактив ва реагентларни харид қилиш ҳамда ўлчаш воситаларини хорижий метрология ташкилотларида калибрлаш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
13. Агентлик бир ой муддатда:
соҳалар ва тармоқлар кесимида халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни;
«Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» ва «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинадиган стандарт намуналар, газ қоришмалар, кимёвий реактив ва реагентлар рўйхатини;
«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси томонидан янги калибрлаш ва қиёслаш ишларини ташкил этиш учун харид қилинадиган намунавий ўлчаш воситалари рўйхатини;
Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (OIML) ҳужжатлари асосида метрологик меъёр ва қоидаларни қабул қилиш режа-жадвалини тасдиқлаш учун Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича идоралараро республика кенгашига киритсин.
Бунда, халқаро ва Европа стандартларини харид қилиш, давлат тилига таржима қилиш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни соҳалар ва тармоқларга масъул бўлган идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар, шунингдек, Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилсин.
14. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий экспортбоп маҳсулотларга тегишли халқаро стандартларни аниқлаб, уларни амалиётга жорий этишнинг ойма-ой тармоқ жадвалини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича идоралараро республика кенгашига киритсин.
15. Агентлик ва Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мазкур қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин.
16. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 333а-уйда жойлашган бино-иншоотлар Агентлик тасарруфида қолдирилсин.
17. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Агентлик директори белгилансин.
Қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 февраль,
ПҚ-91-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига
1-ИЛОВА
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш

1.

Техник регламентларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш тартибини такомиллаштириш.

1. Техник регламент лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, муҳокама ва экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил июнь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил июль

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тизим ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини ишга тушириш.

1. «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимининг лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 6 та ахборот тизими («E-standart», «E-metrologiya», «E-laboratoriya», «E-sertifikat», «E-akkreditatsiya», «E-hajm») ва 2 та портал («Нududstandart», «TBTINFO»)ни ўзаро интеграция қилиш орқали «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимига бирлаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва сифатсиз деб топилган маҳсулотлар тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйиш;

мувофиқлик сертификатларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида расмийлаштириш назарда тутилади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини ишга тушириш.

2025 йил 1 январь

3.

«Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш.

«Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини солиқ, божхона ва статистика органларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Статистика агентлиги,

Солиқ қўмитаси,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

4.

Бюджетдан ташқари жамғарма ва грант маблағлари ҳисобидан халқаро тажриба ва стандартларни ўрганиш орқали Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш.

1. Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш орқали соҳага халқаро экспертларни жалб қилиш.

2. Халқаро экспертлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

3. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ривожланган давлатларга хизмат сафарларини ташкил этиш.

4. Ўрганиш натижалари асосида соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

5.

Халқаро стандартлар ва талабларни қабул қилиш орқали барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш.

1. Энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича таҳлиллар ўтказиш.

2. Халқаро стандарт ва талаблардан келиб чиқиб, энергия самарадорлиги бўйича стандартлар ва қоидаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, халқаро (минтақавий) стандартларни қабул қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил май

Энергетика вазирлиги,

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Экология вазирлиги,

Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Аккредитация ва метрология йўналишларини такомиллаштириш

6.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан холда ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш.

1. Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар белгиланади:

ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиқишдаги дастлабки маълумотлар тавсифи;

ўлчашларни бажариш услубиётининг таркибий қисмлари;

ўлчашларни бажариш услубиётини регламентловчи ҳужжатнинг мазмуни.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Адлия вазирлиги,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил июнь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил июль

7.

Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси базасида Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни киритиш чораларини кўриш.

1. Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси базасига киритиладиган Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш.

2. Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросига тақдим этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикасида вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

1. Ўзбекистон Республикасида вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумлари рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил апрель

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил май

III. Мувофиқликни баҳолаш йўналишини такомиллаштириш

9.

Хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талабларни ўрганиш ва таҳлил қилиш механизмларини жорий қилиш.

1. Савдо-саноат палатасида тадбиркорларнинг сўровига асосан хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумот тақдим этиш фаолияти билан шуғулланувчи бўлинма ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Тадбиркорларга хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумот тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

10.

Экспортчи корхоналарга халқаро сифат тизимларини жорий этишни кенгайтириш.

1 200 та экспортчи корхоналарда сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини жорий этиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

IV. Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини такомиллаштириш

11.

Стандартлар электрон фондига обуна бўлиш имкониятини яратиш.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда стандартлар электрон фондига муайян давр учун (ойлик, йиллик) пуллик обуна бўлиш йўли билан исталган стандартни кўриш ёки кўчириб олиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора тадбирлар

2024 йил апрель

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

12.

Стандартларга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида манфаатдор шахсларни хабардор қилиш тартибини жорий этиш.

Стандартларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган ёхуд бекор қилинган тақдирда, бу ҳақда ушбу стандартни харид қилган шахсларни Стандартлар электрон фонди орқали хабардор қилиш бўйича интерактив хизмат турини жорий этиш.

Ташкилий чора тадбирлар

2024 йил май

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

13.

Стандартлар нархларини шакллантириш тартиби ва мезонларини белгилаш.

1. Миллий стандартларни тарқатиш нархларини шакллантириш тартиби ва мезонларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобат қўмитаси

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил июнь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил август

14.

Ўз аҳамиятини йўқотганлиги ва маънан эскирганлиги сабабли бекор қилинган давлатлараро стандартларни қайта кўриб чиқиш.

1. «Тартибга солиш гильотинаси» усулида бекор қилинган 5 236 та давлатлараро стандартларни қайта кўриб чиқиш ҳамда стандартларнинг амал қилиш муддатини тиклаш ёки ўрнини босувчи халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этиш.

Таҳлилий маълумот

2024 йил июнь

Ўзбекистон стандартлар институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида стандартларнинг амал қилиш муддатини тиклаш ёки ўрнини босувчи халқаро стандартларни қабул қилиш чораларни кўриш.

Ташкилий чора тадбирлар

2024 йил июль

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

V. Техник жиҳатдан тартибга солишда давлат назоратини такомиллаштириш

15.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Инспекциянинг ҳудудий бўлинмаларига навбатчи хизмат автотранспорт воситалари ажратиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

16.

Сертификатлаштириш органларида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан таъсирчан чораларни қўллаш самарадорлигини ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини ошириш.

1. Қонун ҳужжатларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг бузилиши натижасида оқибат келиб чиққан ёки чиқмаганлигидан ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилган ёки этилмаганлигидан қатъий назар молиявий санкция қўллаш;

инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда мувофиқликни баҳолаш органларининг товарнинг (иш, хизмат) сотувчиси, тайёрловчиси (ижрочиси) билан бир қаторда солидар жавобгарлигини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Адлия вазирлиги,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил апрель

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил май

1. Маҳсулотларга белгиланган талабларга зид равишда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ва сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш жараёнида иштирок этишини тўхтатиб туришнинг мезонлари ва муддатларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил апрель

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил май

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил июнь

17.

Тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида стандарт талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотларни ўз ихтиёри билан савдодан чақириб олишда имтиёз бериш.

1. Техник регламентлар ҳамда қўлланиши мажбурий бўлган стандартлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотнинг камида 70 фоизини ўрнатилган тартибда чақириб олган юридик шахсларни «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган молиявий санкциялардан озод қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил апрель

Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил май

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил июнь

18.

Маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда сифатсиз маҳсулотларни савдодан чақириб олиш, қайтариш, эркин муомаладан чиқариш ва утилизация қилиш тартибини белгилаш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

сифатсиз маҳсулотларни савдодан чақириб олиш, қайтариш, эркин муомаладан чақириб олиш ва утилизация қилиш тартибини;

маҳсулотларни хавф даражасидан келиб чиққан ҳолда тегишли тартиб-таомиллардан ўтгандан сўнг ички бозорга чиқаришни назарда тутувчи рўйхатга олиш, сертификатлаштириш, декларация ва менежмент тизимларини жорий этишни.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил апрель

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил май

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2024 йил июнь

VI. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) нормаларига уйғунлаштириш

19.

Европа стандартлаштириш қўмитаси (CEN) ва Европа электротехника стандартлаш-тириш қўмитаси (CENELEC) билан ҳамкорликда 300 та стандарт бўйича лицензия келишувини имзолаш.

1. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатларга мувофиқ Европа стандартлари рўйхатини шакллантириш.

2. Лицензия келишувини имзолаш бўйича CEN ва CENELEC ташкилотлари музокаралар олиб бориш.

3. Лицензия келишувини CEN ва CENELEC ташкилотларига юбориш ва имзолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

20.

Европа давлатлари билан миллий мувофиқликни баҳолаш натижаларини икки томонлама тан олиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Маҳаллий маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) энг кўп экспорт бўладиган 10 та Европа давлатлари билан миллий мувофиқликни баҳолаш натижаларини икки томонлама тан олиш бўйича келишувларга эришиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

21.

Халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкор идораларнинг грант ва техник кўмакларини жалб этиш орқали давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 300 нафар мутахассис малакасини ошириш.

1. Грант ва техник кўмакларни жалб этиш орқали семинар-тренинглар ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказиш ва келишиш.

2. Давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Изоҳ: Дастурда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжатларнинг бирлаштирилишида тегишли бандлар бажарилиши учун белгиланган энг охирги муддат ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси учун харид қилинадиган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари номи

Ўлчов диапазони

Аниқлик кўрсаткичи

(хатолик ёки ноаниқлик)

Сони

(тўплам)

Молиялаштириш даври

1.

Гидростатик тортиш намунали қурилмаси (суюқликларинг зичлик бирлиги эталони)

600 ÷ 2000 kg/m³

± 0,000005 g/cm3

1

2024 йил

2.

Эталон-динамометр

от 10 до 2000 kN

± 0,005 %

1

2024 йил

3.

Доимий токнинг юқори омли электр қаршилигининг эталони тўпламда:

10-4 дан 20∙1016 Ω гача

300 A гача

0,1 ppm

1

2024 йил

юқори аниқликдаги RLC ўлчаш воситаси;

эталон қаршилик ўлчовлари учун ҳаво термостати;

0,00001 Ω ÷ 99999 kΩ,

0,00001 mН ÷ 99999 Н,

0,00001 pF ÷ 99999 μF

± 0,02 %

эталон қаршилик ўлчовлари учун мой термостати;

ўзгармас ток мост-компаратори.

15 °С ÷ 50 °C

15 °C ÷ 30 °C

± 0,005 °C

± 0,002 °C

4.

Электр ва магнит майдонлари кучланганлигини ўлчаш воситаларини калибрлаш эталон тизими тўпламда:

магнитометр ва бир компонентлик магнит индукцияси ўлчови, тесламетр соленоид жамланмаси билан

0,5…400 V/m

0,005…0,020 kНz кўламида

0,5 …2000 V/m

0,020…100 kНz кўламида

0,5…40 V/m

100…400 kНz кўламида

40…8000 mA/m

0,005...2 kНz кўламида

4 …800 mA/m

2...400 kНz

1•10-6 ÷ 1•10-2 Т

0,01 ÷ 100 Т и

22000 ÷ 27000 m-1

± 5 %

1

2024 йил

0,0005 % ÷ 0,03 %

±0,002% и

± 1,5%

5.

Сатҳ ўлчагичларини текшириш учун намунали қурилма (сатҳ катталиги бирлиги эталони)

20 m гача

0,001 m

1

2024 йил

6.

Ғадир-будирлик катталиклари эталони

0 ÷ 2000 µm

± 1%

1

2024 йил.

7.

Ҳажм ўлчаш бирлиги эталони

0,01mL дан 500L гача

d = 0,001 mg дан 0,1 g гача

1

2024 йил

8.

Суюқликларнинг электр ўтказувчанлиги бирлиги эталони

0,001 ÷ 50 Sm/m

6∙10-4 ÷ 8∙10-4

1

2024 йил

9.

Сувли эритмалардаги водород ионлари фаоллигининг pН кўрсаткичи эталони

1 ÷ 12 рН

0,0017

1

2024 йил

10.

Сувли эритмалардаги водород ионлари фаоллигининг нитрат (рХ) кўрсаткичи эталони

1 ÷ 7 рХ

0,0016

1

2024 йил

11.

Ўлчаш ток трансформаторлари калибрлаш тизими эталон кучланиш трансформаторлари билан

Электр ва магнетизм (EM)

Бирламчи ток

10 kA ва ундан юқори

0,001 ÷ 30 kA

Иккиламчи ток 1 A, 5 A паст эмас

1

2024 йил

12.

Градус — текис бурчак бирлик эталони*

0 ÷ 360°

0,03″

1

2024 йил

13.

Бирламчи нисбий намлик бирлиги эталони

-70 °С ÷ 95 °С

10 % ÷ 98 %

0,1 ÷ 0,2 °С

0,2 ÷ 0,5 %

1

2024 йил

14.

Босимлар фарқи бирлиги эталони

от 100 Ра до 4•107 Ра

Дифференциал босимнинг умумий хатолиги 0,008 % дан кўп бўлмаган

1

2025 йил

16.

Аэрозолларнинг оммавий концентрациясини ўлчаш воситаларини текшириш учун намунали қурилма

0,1÷100 mg/m³

± 10 % кўп бўлмаган

1

2025 йил

17.

Ўзгарувчан ток кучланиш қуввати бирлиги эталони (рақамли дискрет — sampling эталон ваттметри, ток кучи, кучланиш ва қувват ўлчагичлари ва манбалари)

0 дан 10000 W гача;

1,0 дан 1000 V гача;

0,01 дан 100 А гача;

0 дан 1,0 гача;

1,0 дан 2500 Нz гача.

± 5∙10-4 дан юқори эмас

1

2025 йил

18.

Ҳаводаги радон фаоллиги бирлиги миллий эталони

10 Bq/m3 дан 100000 Bq/m3 гача

15-30 %

1

2025 йил

19.

Ўлчаш кучланиш трансформаторлари калибрлаш тизими эталон кучланиш трансформаторлари билан

Электр ва магнетизм (EM)

800 kV гача

5 ÷ 40 kV

1

2025 йил

22.

Қаттиқлик компаратори комплекс эталони

НRA; НRB; НRC,

НB. НV

НSA, НSD

±0,1%

3∙10-3∙НB

2,5 НV

0,5 ед

1

2025 йил

23.

Радионуклидлар фаоллиги бирлиги миллий эталони

1 — 106 Bq/l (Bq/kg) дан

10 — 106 Bq/l (Bq/kg) гача

0,012

1

2026 йил

24.

Тўғри чизиқлилик ва текисликдан четга чиқиш ўлчовлари соҳасида узунлик бирлиги эталони

3 m гача

оғиши — 4,3∙10-6m

1

2026 йил

25.

Ўзгарувчан ток кучи бирлиги эталони тўпламда: (тўғридан-тўғри уланадиган термоэлектрик ток ўзгартиргичлари, электр қаршилик ўлчовлари, ўзгармас ва ўзгарувчан кучланиш ўлчаш воситалари, ўзгармас ва ўзгарувчан дастурланувчи ток калибратори) юқори аниқликдаги ўзгармас ток шунтлари билан

1∙10-3 ÷ 0,1 А

(20 ÷ 1∙105 Нz кўламида)

0,1 ÷ 100 А

(45 ÷ 1∙10-4 Нz кўламида)

(50 ÷ 100 A; 0,20 ÷ 0,4 V

Rном = 4 mΩ шунтлар учун)

5∙10-5 ÷ 5∙10-4

2∙10-4 ÷ 5∙10-3

(±35∙10-6 — шунтлар учун)

1

2026 йил

27.

Юқори кучланишли ўлчаш ускунаси кучланиш сиғим резистив бўлувчиси билан бирга жамланмада ва юқори кучланиш манбаи генератор жамланмаси билан

Электр ва магнетизм (EM)

0 дан 800 kV гача

0 дан 550 kV гача

(генератор учун)

1

2026 йил

28.

Рентген нурланиш майдонида ҳаводаги керма бирлиги миллий эталони

10 nGy дан 9999 Gy гача

0,1

1

2026 йил

29.

Жозефсоннинг квант эффектига асосланган ўзгармас ток кучланиши бирлиги эталон тизими

1 V, 10 V

3,0∙10-9

(кенгайтирилган ноаниқлик)

(от 2•10-9 до 4•10-9)

1

2026 йил

30.

Горизонтал ва вертикал узунлик катталикларининг бирлиги эталони комплекси

630 х 1000 mm

1000 х 1600 mm

0 ÷ 100 mm

0 х 400 mm

± 10 µm

± 2,5 µm

± 0,5 µm

0,0001/0,001/0,01 mm

1

2026 йил

31.

Куч бирлиги комплекс эталони

10 N до 3000 kN

± 0,005 %

1

2026 йил

33.

Ҳаводаги этанол буғлари эталони

20 ÷ 2000 mg/m³

Абс. ± 2 mg/m³

Нисбий:

± 0 ÷2) %

1

2027 йил

34.

Автоматлаштирилган Холл эффекти квант эталони

12,906 kΩ

5∙10-8

1

2027 йил

35.

Ўзгармас ток кучи бирлиги эталон тизими ўзгармас ток юқори аниқликдаги шунтлари билан тўпламда

1∙10-3; 1 А ёки 1∙10-16 ÷ 1∙10-9 А

5∙10-6;

10∙10-3÷5∙10-2

± 10∙10-6

1

2027 йил

36.

2 Нz дан 100 kНz гача частота диапазонида ҳаво муҳитида паскаль (Ра) — товуш босими бирлиги эталони

(47 банд янгиланди)

2 Нz дан 100 kНz гача

0,2 dB дан 1,0 dB гача

1

2027 йил

37.

Кичик масса бирлиги эталони

1 mg ÷ 20 kg

E0

1

2028 йил

38.

Катта масса бирлиги эталони

20 ÷ 50 kg

E0

1

2028 йил

39.

Бирламчи абсолют ёруғлик оқими ва спектрал нурланиш оқимининг зичлик бирлиги эталони

(Гониофотометр)

350 ÷ 850 nm;

100 ÷ 15000 lm;

1∙10-3 ÷ 5∙10-1 W/nm

± (0,5 ÷ 2,5) %;

± (0,7 ÷ 5) %

1

2029 йил

40.

Газ аралашмаларидаги компонентларнинг моляр улуши бирлиги эталони

0,0001 ÷ 100 %

± 0,03%

1

2029 йил

41.

Кучнинг айланиш вақти катталиги бирлиги эталони

от 0,5 до 3000 N∙m.

± 0,005 %

1

2029 йил

42.

3•10-1 — 2•104 Нz частота диапазонида тебраниш узунлиги, тезлиги ва тезланиши бирлиги эталони

тебраниш узунлиги:

1•10-7 m дан — 1•10-2 m гача,

тебраниш тезлиги

1•10-4 m/s дан 1•10-1 m/s гача,

тебраниш тезланиши:

1•10-3 m/s2 дан 1•103 m/s2 гача

0,015 Нz дан 0,025 Нz гача

1

2029 йил

43.

Бирламчи синиш кўрсаткичи бирлиги эталони

(гониометр-спектрометр)

195 ÷ 2325 nm

± 3•10-6 nd (UV);

± 2•10-6 nd (VIS );

± 5•10-6 nd (SWIR)

1

2029 йил

44.

Газ аралашмаларидаги табиий газ компонентларининг моляр улуши бирлиги эталони

0,001 ÷ 99,0 %

± 0,15 %

1

2029 йил

45.

Сувдаги ютилган доза бирлиги миллий эталони

0,002 Gy/s дан 0,02 Gy/s гача

0,012

1

2030 йил

46.

Вақт ва частота эталони

(Цезий атоми асосида)

100 kНz;

1 MНz;

5 MНz;

10 MНz;

1x10-14

1

2030 йил

47.

Ахборот узатиш тизимлари учун узунлик ва нур ўтказгичда сигнал тарқалиш даври, ўртача қуввати, оптик нурланишнинг сусайиши ва тўлқин узунлик бирлиги эталони

(-60) dBm дан 20 dBm гача

0,1 Нz дан 1 GНz гача

10 m дан 2000 m гача

± 0,01 %

± 1,0 %

± 0,1 %

1

2030 йил

48.

Ясси параллель тўплами узунлик ўлчаш бирлиги эталони

0,5 ÷ 100 mm

0,5 ÷ 100 mm

0,1÷250 mm

0,5 ÷ 100 mm

0,5 ÷ 100 mm

1,991 ÷ 2,009 mm

50 ÷ 500 mm

5,12 ÷ 100 mm

21,2 ÷ 100 mm

0,5 ÷ 100 mm

1,991 ÷ 2,009 mm

0,991 ÷ 1,009 mm

50 ÷ 500 mm

50 ÷ 1000 mm

0,5 ÷ 100 mm

0,5 ÷ 100 mm

5,12 ÷ 100 mm

50 ÷ 500 mm

50 ÷ 1000 mm

21,2 ÷ 100 mm

(0,02+0,0002L) µm

(0,02+0,1L) µm

(0,025+0,2×10-6L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

(0,05+0,1L) µm

1

2030 йил

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимида яратиладиган асосий имкониятлар
ТАВСИФИ
1) Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, аккредитация ва метрология соҳаларидаги барча давлат реестрларининг марказлашган маълумотлар базасини шакллантириш ва унинг очиқлигини таъминлаш.
2) Республика ҳудудида фаолият юритаётган аккредитация қилинган барча мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларини ягона платформага интеграция қилиш, шунингдек, синов жараёнларида фойдаланиладиган ускуналар ва кимёвий реактивлар ҳисобини юритиш.
3) Мувофиқлик сертификатлари, лаборатория синови баённомалари ва хулосаларини тўлиқ электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда шакллантириш.
4) Масофавий «хавфни» таҳлил қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек, маҳсулотларни давлат рўйхатига олиш, мувофиқлик сертификатларини бериш ва декларацияларни рўйхатга олиш жараёнларини электрон шаклда мониторинг қилиш.
5) Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлардан қониқиш даражасини доимий баҳолаб бориш, таклиф ва шикоятлар юбориш ҳамда коррупция ҳолатлари бўйича тезкор ахборот бериш.
6) Қабул қилинаётган янги стандартларни дастурий қайта ишлаш (машинада ўқиладиган формат).
7) Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид таҳлилий ва статистика маълумотларини 24/7 режимида умумлаштириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш жараёнларини автоматлаштириш.
8) Аккредитация, метрология, сертификатлаштириш органлари ҳамда стандартлаштириш бўйича миллий орган фаолияти, шунингдек, синовлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида тўлиқ амалга оширилганлиги, синов ускуналарининг метрологик хулосалари мавжудлиги устидан назоратни таъминлаш.
9) Мувофиқликни баҳолаш органларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириш.
10) Лаборатория ускуналарининг техник имкониятини ҳисобга олган ҳолда, синов натижаларини автоматик равишда шакллантириш.
11) Тизимга автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини жорий этиш орқали тўловларни онлайн амалга ошириш.
12) Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар тизимидаги стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштириш ва рейтингини юритиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш.
Изоҳ:
1. «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар инвойс (ҳисоб-фактура) асосида амалга оширилади ва келиб тушган маблағлардан:
2 фоиз миқдоридаги ажратма — Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига;
1 фоиз миқдоридаги ажратма — Рақамли технологиялар вазирлигининг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоиз миқдоридаги ажратма — Электрон ҳукуматнинг Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади.
2. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига келиб тушган маблағлар «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, рақамли инфратузилмасини ривожлантириш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларга сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

«Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси

«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги филиаллар*

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги филиаллар*

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлар

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

* Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (12 та) ҳамда Қўқон, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари филиаллари.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига
6-ИЛОВА
I. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Директор

19

Директорнинг биринчи ўринбосари

18

Директор ўринбосари

17

Директор маслаҳатчиси

16

Бошқарма бошлиғи

15

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

15 (-5%)

Бўлим бошлиғи, бош директор ёрдамчиси

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари, девонхона мудири

14 (-5%)

Бош мутахассис

12

II. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Бошлиқ

17

Бошлиқ ўринбосари

16

Бўлим бошлиғи

13

Бўлим бошлиғи ўринбосари

13 (5%)

Бош мутахассис

11

Етакчи мутахассис

10

Изоҳ: Агентлик ва Инспекция ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,8 баравар оширилган миқдорда қўлланади ҳамда амалдаги узоқ йиллик хизмати учун устама миқдорлари сақланиб қолади.
(6-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.02.2024 й., 07/24/91/0165-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)