1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Мамлакатимизда номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мақом ва бахшичилик санъатини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилишни янада ривожлантириш, номоддий маданий мероснинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган намуналарини Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция доирасида халқаро рўйхатларга киритиш бўйича ижобий натижаларга эришилди.
Мазкур йўналишда амалий ишларни давом эттириш, илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармони ҳамда «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармони билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарори билан Институтнинг асосий вазифалари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Институт директори Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
директор ўринбосарлари Институт директорининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Институт Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.10.00 Илмий экспедициялар;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
6.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар;
7.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
3. Институт тизимида унинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларида илғор илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини ўтказиш учун янги, замонавий юқори технологик жиҳозлар билан жиҳозланган ҳамда юридик шахс бўлмаган Этнофольклор лабораторияси ташкил этилсин.
йўқолиб кетган ноёб номоддий маданий мерос намуналари ва улар билан боғлиқ бўлган асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконларни қайта тиклаш;
номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи материаллар, ахборот ташувчи воситалар, этнофольклор экспедицияларда тўпланган материалларни технологиялар ўзгаришига мутаносиб равишда замонавий форматга ўтказиб бориш ҳамда аудиовизуаллаштириш;
номоддий маданий мерос намуналарининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши ва келажакдаги ҳолатини моделлаштириш;
фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва бажариш, маданият ва санъат соҳасидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, номоддий маданий мероснинг ноёб элементларини тадқиқ этиш ва ҳужжатлаштириш;
номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш ва рақамлаштириш;
номоддий маданий мероснинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган намуналарини сақлаб қолиш ҳамда тарғиб этиш бўйича ижобий илмий-амалий ечимлар асосида материалларни рақамлаштириш;
номоддий маданий мероснинг барча йўналишлари бўйича грантлар ажратилишини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, тадқиқот ишларига ёш олимларни жалб этиш;
ЮНЕСКО, Халқаро товуш ва аудиовизуал архивлар ассоциацияси ҳамда бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар экспертларини жалб этган ҳолда, архивда материалларни ишончли рақамлаштириш масаласини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш.
4. Маданият вазирлиги 2024 йил якунига қадар:
белгиланган тартибда Институт халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланишини;
юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдирилишини;
номоддий маданий мерос намуналарининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши ва келажакдаги ҳолати моделлаштирилишини;
номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи материаллар, ахборот ташувчи воситалар, этнофольклор экспедицияларда тўпланган материалларни технологиялар ўзгаришига мутаносиб равишда замонавий форматга ўтказиб бориш ҳамда аудиовизуаллаштириш ишларини йўлга қўйсин.
Бунда ушбу қарорнинг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
5. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
бюджет маблағлари;
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган бюджети маблағлари;
Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси]
6. Белгилансинки:
Институтнинг сақлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Институтга 1 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади;
Маданият вазирлигига вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Институт ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда Институтда бажариладиган илмий-амалий лойиҳалар учун маблағлар ажратиш ҳуқуқи берилади.
7. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Институтни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Навоий кўчаси 30-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 июнь,
368-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илова (Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низом)да:
а) 2-банддаги «ҳужжатидан» сўзи «ҳужжатларидан» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш» сўзлари «Номоддий маданий мерос объектларини Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш ва ундан чиқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) I бўлим қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектлар Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатидан тарихий-маданий экспертизасининг рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда чиқарилади»;
«6. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда «Институт» деб аталади) томонидан юритилади»;
е) 8-банд «Объектлар тарихий-маданий экспертиза хулосасига асосан рўйхатга киритилади» сўзларидан кейин «ва ундан чиқарилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
«11. Номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхатлари Номоддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатини, ушбу рўйхат эса, ўз навбатида, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган объектлар рўйхатини тўлдириб, янгилаб бориш учун хизмат қилади»;
«Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиладиган» сўзларидан кейин «ва ундан чиқариладиган» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
и) 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатидан чиқариш ушбу Низомнинг 4-бандига асосан тақдим этилган мурожаатномаларга кўра амалга оширилади»;
й) 15-банддаги «Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида» сўзлари «Институтда» сўзи билан алмаштирилсин;
к) 17-банд «Муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларини ўрганиш, уларнинг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ҳамда Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш» сўзларидан кейин «, шунингдек, ушбу рўйхатдан чиқариш» сўзлари билан тўлдирилсин;
м) 18-банддаги «маълумотлар» сўзи «маълумот ҳамда ундан чиқарилганларига доир изоҳлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-илова (Номоддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
«4. Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), шунингдек, улар ҳамда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилишини асословчи бошқа материаллар ҳамда ундан чиқарилиши кераклигини изоҳловчи ҳужжат ва важлар тарихий-маданий экспертиза объектлари ҳисобланади»;
«5. Тарихий-маданий экспертизани ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтига (кейинги ўринларда «Институт» деб аталади), уни ўтказиш Институт ҳузурида ташкил этиладиган Илмий-методик кенгашга (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) юкланади»;
в) 19 ва 20-бандлардаги «Марказга» ва «Марказ» сўзлари тегишлича «Институтга» ва «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)