toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС МУҲОФАЗАСИГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сон Қонунини амалга татбиқ этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «2010 — 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низом 1-иловага;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 февраль,
47-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш қоидаларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати номоддий маданий мерос намуналари тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар кўрсатилган ҳисобга олиш ҳужжатларидан иборат бўлади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритишга қуйидагилар киради:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
номоддий маданий мерос намунани идентификация қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли номоддий маданий мерос намуналарининг тармоқлари, йўналишлари, жанрлари ва услубларини таснифлаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
номоддий маданий мерос намуналарини доимий равишда тикловчи шахсларни, гуруҳларни кўрсатиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
маълумотларни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
номоддий маданий мерос намуналарининг сифат ҳолатини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботлар тузиш.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналари рўйхатига киритиш ва ундан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Тарихий-маданий қимматга эга бўлган намуналар Номоддий маданий мерос намуналарнинг рўйхатидан тарихий-маданий экспертизасининг рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан чиқарилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
II. Рўйхатга олиш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар рўйхати юритиладиган номоддий маданий мерос намуналари намоён бўладиган соҳалар ҳисобланади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари (шу жумладан, тил — номоддий маданий меросни ифодалаш фактори сифатида);
ижрочилик санъати;
жамиятнинг урф-одат, маросим ва байрамлари;
табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар;
анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар;
номоддий маданий меросни намоён этиш билан боғлиқ жиҳозлар, предметлар, артефактлар ва маданий маконлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати
(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда «Институт» деб аталади) томонидан юритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати номоддий маданий мерос намуналарини давлат томонидан муҳофаза қилиш мақсадида юритилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Намуналар тарихий-маданий экспертиза хулосасига асосан рўйхатга киритилади ва ундан чиқарилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати доимий равишда тўлдирилиб, янгиланиб борилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати таркибига:
инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган намуналар рўйхати;
зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхати;
номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхати;
номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхати киради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхатлари Номоддий маданий мерос намуналари миллий рўйхатини, ушбу рўйхат эса, ўз навбатида, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган намуналар рўйхатини тўлдириб, янгилаб бориш учун хизмат қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Номоддий маданий мерос намуналарнинг рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилади:
намунанинг рўйхатдаги тартиб рақами;
намунанинг номи;
намунани рўйхатга киритиш бўйича таклиф киритган юридик ва жисмоний шахслар;
намуна мавжуд ҳудуд (ёки ҳудудлар)нинг номланиши;
намуна намоён этаётган соҳа;
намунани ўзида сақловчиларнинг номи ва манзили;
намунанинг мақсадли вазифаси;
намуна юзасидан тарихий маълумотлар;
намунанинг ҳозирги кундаги аҳволи;
намуна хусусиятидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Номоддий маданий мерос намуналарини ҳужжатлаштириш
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритиладиган ва ундан чиқариладиган номоддий маданий мерос намунасини ўрганиш ва ҳужжатлаштириш ишлари, аксарият ҳолларда, объект жойлашган жойда ташкил этилади. Бу ишга давлат органлари, илмий институт ва муассасалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислар мустақил экспертлар сифатида жалб этилиши мумкин. Бунда, Институт белгиланган тартибда мустақил экспертлар билан шартномалар тузади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилишини асословчи материаллар ушбу Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган намуналарга мувофиқ расмийлаштирилади.
Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатидан чиқариш ушбу Низомнинг 4-бандига асосан тақдим этилган мурожаатномаларга кўра амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилган намунага тегишли барча ҳужжатлар Институтда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилган номоддий маданий мерос намуналари ҳолатини назорат қилиб туради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналарни ўрганиш, уларнинг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ҳамда Номоддий маданий мерос намуналари рўйхатига киритиш, шунингдек, ушбу рўйхатдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигига молия йилида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилган намуналар ва улар тўғрисидаги маълумот ҳамда ундан чиқарилганларига доир изоҳлар махсус ташкил этилган интернет веб-сайтида эълон қилиб борилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
НАМУНАСИ

А.

Намунанинг номи (200 та ҳарфдан ошмаслиги керак)

Б.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар (100 та сўздан ошмаслиги керак)

В.

Намуна ҳақида қисқача маълумот (200 та сўздан ошмаслиги керак)

1.

Намуна ҳақида маълумотнома

1.а.

Намунанинг номи

1.б.

Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)

1.в.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили

1.г.

Намунанинг ҳудудий жойлашиши ва бошқа жойларга тарқалганлиги

1.д.

Намуна билан боғлиқ қўшимча намуналар

2.

Намуна бўйича маълумотнома (1-мезонга мувофиқ) (1000 та сўздан ошмаслиги керак).

3.

Маданиятлараро мулоқотни тарғиб этиш ва кенг оммага намойиш этишдаги ҳиссаси (1000 та сўздан ошмаслиги керак).

4.

Муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар

4.а.

Муҳофаза қилиш бўйича ҳозирги кунда амалга оширилаётган чора-тадбирлар (500 та сўздан ошмаслиги керак).

4.б.

Келажакда режалаштирилаётган муҳофаза қилиш чора-тадбирлари (1000 та сўздан ошмаслиги керак).

4.в.

Давлат ва тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисида маълумот (500 та сўздан ошмаслиги керак).

5.

Жамоанинг жалб этилиши

5.а.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахсларнинг иштироки

5.б.

Жамоанинг расмий розилиги

5.в.

Намуна билан боғлиқ амалиётни бошқариш (меъёрлари, оммавий ахборот воситалари орқали қўллаб-қувватловчи далиллар)

6.

Ҳужжатлаштириш

6.а.

Қўшимча маълумотлар (фотосуратлар, видео ва аудио ҳужжатлар)

6.б.

Муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар

6.в.

Манбалар рўйхати (бир бетдан ошмаслиги керак)

7.

Ҳамкорлик ва алоқа учун мутасадди ташкилот тўғрисида маълумот

7.а.

Ҳамкорлик ва алоқага масъул шахс бўйича маълумотнома (манзил, телефон рақами, факс, электрон манзил)

7.б.

Масъул ташкилот

7.в.

Ҳамкор ташкилотлар

7.г.

Мутасадди жамоа ёки жамоа вакили

8.

Масъул ташкилот ёки муассаса вакилининг имзоси

Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилишини асословчи материалларни расмийлаштириш шаклини тўлдириш
МЕЗОНЛАРИ
1. Намуна Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомнинг 5-бандида аниқланган номоддий маданий мерос тушунчасига мувофиқ бўлиши лозим.
2. Намунани муҳофаза қилиш тадбирлари жамоа, гуруҳ ёки шахслар иштироки ва уларнинг розилиги билан амалга оширилиши лозим.
3. Муаллифлик ҳуқуқи миллий қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилиниши керак.
4. Қуйидагилар:
илмий тадқиқотлар асосида тасдиқланган маълумотномалар (илмий рисолалар, музей ва кутубхоналарда мавжуд бўлган маълумотлар, анжуманлар ва экспедициялар натижалари);
давлатнинг маданий сиёсатида (шу жумладан, марказий ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан) қабул қилинган ҳужжатлар (қарор нусхалари, фестиваллар ва танловлар натижалари бўйича маълумотлар);
давлат, нодавлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар;
таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар (ўқув дастурлари бўйича ҳужжатлар);
оммавий ахборот воситаларида махсус дастурлар орқали кенг намойиш этилган намуналар (аудио-видео ҳужжатлар) илова этилиши лозим.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналари рўйхатига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
НАМУНАСИ

Титул варағи

А.

Намунанинг номи (200 та белги ёки ҳарфдан ошмаслиги керак)

Б.

Тегишли жамоа, гуруҳ ва алоҳида шахслар (200 та сўздан ошмаслиги керак)

В.

Намуна ҳақида қисқача маълумот (200 та сўздан ошмаслиги керак)

Г.

Намунани зудлик билан муҳофаза остига олиниши (йўқолиб кетиш хавфи борлиги) зарурлиги, унинг ҳаётийлигини асословчи қисқача маълумот, уни сақлаб қолиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар.

Намуна ҳақида маълумот

1.

Намунани идентификация қилиш

1.а.

Намунанинг номи

1.б.

Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)

1.в.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили

1.г.

Намунанинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги

1.д.

Намуна томонидан тақдим этилаётган соҳа

2.

Намуна бўйича маълумотнома (1000 та сўздан ошмаслиги керак).

3.

Сақлаб қолиш мақсадида зудлик билан чора-тадбирлар кўрилишини асослаш

3.а.

Намунанинг ҳаётийлигини баҳолаш (намунанинг ҳозирги кундаги аҳволи тўғрисида маълумот) (500 та сўздан ошмаслиги керак)

3.б.

Хавф солаётган таҳдид (500 та сўздан ошмаслиги керак)

4.

Муҳофаза қилиш чора-тадбирлари

4.а.

Сақлаш борасида олиб борилаётган ва охирги марта ўтказилган чора-тадбирлар (500 та сўздан ошмаслиги керак)

4.б.

Сақлаб қолиш бўйича тавсия этилаётган чора-тадбирлар (2000 та сўздан ошмаслиги керак)

4.в.

Мамлакат, жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг мажбуриятлари (500 та сўздан ошмаслиги керак)

5.

Жамоаларнинг иштироки ва розилиги

5.а.

Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг иштироки

5.б.

Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг расмий розилиги

5.в.

Ҳуқуқий нормаларга риоя этилиши

6.

Рўйхатга киритиш

7.

Ҳужжатлаштириш

7.а.

Мажбурий ва қўшимча маълумотлар (Конвенциядан фойдаланиш бўйича йўриқноманинг III Бўлимида келтирилган намуна асосида)

7.б.

Фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши

7.в.

Қўшимча материаллар рўйхати (бир саҳифадан ортиқ бўлмаслиги керак)

8.

Боғланиш учун маълумотлар

8.а.

Мутасадди шахс ва у билан боғланиш маълумотлари

8.б.

Намунани тавсия этаётган ташкилот ёки муассаса

8.в.

Манфаатдор жамоат ташкилотлари ва (ёки) уларнинг вакили

9.

Намунани тавсия этаётган ташкилот ёки муассаса вакилининг имзоси

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
НАМУНАСИ

1.

Намуна ҳақида маълумотнома

1.а.

Намунанинг номи

1.б.

Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)

1.в.

Намунани рўйхатга киритишдан манфаатдор жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили

1.г.

Намунанинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги

1.д.

Намуна намоён этаётган соҳа

2.

Рўйхатга киритишни асослаш

2.а.

Рўйхатга киритиш учун тавсия этаётган жамоа, гуруҳ ёки шахс

2.б.

Тавсия этилишини асослаш

2.в.

Ҳозирги кунда намуна мавжуд бўлган ҳудуд ёки ҳудудлар

2.г.

Сақлаш борасида амалга оширилган тадбирлар

2.д.

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар

2.е.

Вазифалар

3.

Батафсил маълумот

3.а.

Тарихий маълумотлар

3.б.

Ҳозирги кундаги аҳволи

3.в.

Маданий хилма-хилликни намоён этишдаги ўрни

3.г.

Ёшлар тарбиясида фойдаланиш истиқболлари

4.

Меросни ўзида сақловчи ва бошқаларга етказувчи шахслар ҳақида маълумотлар

4.а.

Тарихий шахслар

4.б.

Ҳозирги кундаги мавжуд шахслар, шу жумладан, ёшлар ва ўсмирлар

5.

Намунанинг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги

5.а.

Илмий тадқиқотлар

5.б.

Илмий мақолалар

5.в.

Илмий экспедициялар

6.

Намунанинг тарғиботи билан боғлиқ материаллар

6.а.

Босма материаллар

6.б.

Аудио материаллар

6.в.

Видео материаллар

7.

Сақлаш ва ривожлантириш учун масъул идора/ташкилот ёки муассаса

8.

Маълумотни тайёрлаган шахс

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номоддий маданий мерос намуналарининг тарихий- маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом номоддий маданий мерос намуналарининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тарихий-маданий экспертиза номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилишини асослаш мақсадида ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Номоддий маданий мерос намуналарининг тарихий-маданий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Тарихий-маданий экспертиза намуналари
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), шунингдек, улар ҳамда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар ва Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилишини асословчи бошқа материаллар ҳамда ундан чиқарилиши кераклигини изоҳловчи ҳужжат ва важлар тарихий-маданий экспертиза намуналари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
III. Тарихий-маданий экспертизани ташкил этиш ва ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тарихий-маданий экспертизани ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтига (кейинги ўринларда «Институт» деб аталади), уни ўтказиш Институт ҳузурида ташкил этиладиган Илмий-методик кенгашга (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) юкланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
6. Кенгаш таркибига давлат органлари, илмий институт ва муассасалар, нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислар киритилади.
Кенгаш тарихий-маданий экспертизани ўтказиш жараёнига мустақил экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
IV. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Кенгаш — унинг раиси, аъзолари ва котибдан ташкил топади. Кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
8. Кенгаш йиғилиши заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта ўтказилади.
9. Кенгаш таркибида қуйидаги шуъбалар ташкил этилади:
Ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари;
Ижрочилик санъати;
Урф-одат, маросим ва байрамлар;
Табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар;
Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар.
10. Тарихий-маданий экспертиза Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
11. Ҳужжатларни котиб қабул қилиб олади ва Кенгаш раисига тақдим этади. Кенгаш раиси бу ҳужжатларни тегишли шуъбага юборади.
12. Кенгаш шуъбалари ҳужжатларни бир ойгача муддатда кўриб чиқиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тарихий-маданий экспертиза, заруратдан келиб чиқиб, номоддий маданий мерос намунаси жойлашган жойда ҳам ташкил этилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
14. Кенгаш шуъбалари тарихий-маданий экспертиза хулосасининг лойиҳасини тайёрлайди ва барча ҳужжатларни илова этган ҳолда Кенгаш раисига тақдим этади.
15. Кенгаш йиғилиши унинг аъзоларидан учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз бериши орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга.
16. Кенгаш қабул қилган қарорга қўшилмаган Кенгаш аъзолари ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.
17. Йиғилишни ташкил этиш, Кенгаш йиғилиши баёнини юритиш котиб зиммасига юкланади.
18. Кенгаш қарори йиғилиш баёни билан расмийлаштирилади ва раислик қилувчи ҳамда котиб томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Кенгаш баёни қарорга қўшилмаган Кенгаш аъзоларининг ёзма фикрлари жамланиб, котиб томонидан Институтга йўлланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Кенгаш қарори асосида тегишли номоддий маданий мерос намунаси Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган намуналар рўйхатига, Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига, Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига Маданият вазирлиги томонидан киритилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда (3-илова):
а) номи «Ўзбекистон Республикаси» сўзларидан кейин «моддий» сўзи билан тўлдирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади».
2. Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомда (4-илова):
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида низом»;
б) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон; 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)