Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг
47-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 22 июндаги 178-сон «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2241, 2011 йил 5-июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 287-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 21 июл кунидан эътиборан кучга киради.
а)
номи ва
1-банддаги «Шошилинч тиббий» деган сўзлар «Бирламчи шошилинч» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б)
муқаддимадаги ««Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда) 17-моддасига» деган сўзлар ««Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а)
номидаги «Шошилинч тиббий» деган сўзлар «Бирламчи шошилинч» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б)
3-бобдан 1-позиция чиқариб ташлансин.