Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
«Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2007 йил 27 августдаги 11, 01-02/15-23, 31 ва ЭГ-01/10-4715-сон «Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1717, 2007-йил 20-сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 396-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2013 йил 3 сентябрдаги 5-мб, 01-02/15-26, 42 ва 13-сон «Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1717-1, 2013 йил 20 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 504-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 2-ҚҚ, 01-02/15-18, 4, 01-25-2051-1-сон «Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1717-2, 2019 йил 15 апрел) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/1717-2/2937-сон).