Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «
Давлат статистикаси тўғрисида»ги, «
Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2007 йил 27 августдаги 11, 01-02/15-23, 31 ва ЭГ-01/10-4715-сон қарори (рўйхат рақами 1717, 2007 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 396-модда) билан тасдиқланган Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
5-банддаги «15-санасида эса» деган сўзлар «ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
7 ва
8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.