toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 255]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қумитаси раисининг 2009 йил 18 сентябрдаги 97-сон буйруги билан тасдиқланган ШНҚ 2.08.03-09 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйрук Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 апрель,
01/2-14-сон
Келишилди:
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2024 йил 19 март
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 1 апрель
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 4 апрель
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 апрелдаги 01/2-14-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) турли профилдаги (юрак-қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш тизими, таянч ҳаракат тизими ва бошқалар) қурилаётган ва реконструкция қилинадиган санаторийларни лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ҚМҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси»;
ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ҚМҚ 2.01.08-19 «Шовқиндан ҳимоя»;
ШНҚ 2.03.10-19 «Том ва томқопламалар»;
ҚМҚ 2.03.13-19 «Поллар»;
ҚМҚ 2.04.01-98 «Бинолар ички водопроводи ва канализацияси»;
ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.04.15-23 «Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)»;
ШНҚ 2.04.16-23 «Қуёш сув иситиш қурилмалари»;
ШНҚ 2.04.17-19 «Тураржой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари»;
ҚМҚ 2.04.20-98 «Тураржой ва жамоат бинолари муҳандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмалари»;
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш»;
ШНҚ 2.07.02-22 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари».
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
аэроторийлар — шифокор назорати остида очиқ ҳавода кундузги ва тунги уйқу учун мўлжалланган, совуқ шамоллардан, қуёшдан ҳимоя қиладиган ойнаванд верандалар, лоджиялар;
аэрарийлар — соябонли ёзги хона ва террасалар;
аэросолярийлар — қуёш нурларини қабул қилишга мўлжалланган очиқ террасалар ёки майдонлар;
санаторий — турли профилдаги (юрак-қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш тизими, таянч ҳаракат тизими ва бошқалар) ва табиий омиллар (иқлим, минерал сув, лой ва бошқалар), физиотерапевтик воситалар, парҳез режимдан фойдаланган ҳолда муолажалар ҳамда санаторий-соғломлаштириш ва рекреацион хизматлар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
фотарий — профилактика ва терапевтик, ультрабинафша ҳамда иссиқлик нурлари билан гуруҳли нурланишни ўтказиш учун мўлжалланган ёруғлик терапия хонаси.
3-боб. Умумий қоидалар
3. Санаторийнинг тури, унинг ҳисобий сиғими, бинолар ва иншоотлар таркиби, курорт-дам олиш зоналари, табиий шифобахш омиллардан (иқлим, минерал сув, лой ва бошқалар) фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши лозим.
4. Санаторийларни жойлаштириш ШНҚ 2.07.01-03, ҚМҚ 2.01.03-19 ва ШНҚ 2.01.01-22 лар ҳамда қуйидагиларга мувофиқ лойиҳаланиши лозим:
участкаларининг ечими;
бино ва иншоотлар;
участкада рекреацион қурилмаларни жойлаштириш;
кўкаламзорлаштириш;
тунги вақтда ёритиш;
автомобиллар учун тўхташ жойларини қуриш;
хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат транспорти мавжудлигини таъминлаш ва бошқалар.
Санаторийларнинг ҳажмий-режавий ечимлари ва уларнинг муҳандислик ускуналари ушбу ШНҚ ва ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ бўлиши лозим.
Санаторийлар ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳаланиши лозим.
5. Асосий хоналарни жойлаштириш, йўналтириш ва инсоляциялашга, шовқин ҳамда иссиқлик муҳофазасини таъминлаш СанҚваН 0020-22, ҚМҚ 2.01.04-18 ва ҚМҚ 2.01.08-19 га мувофиқ белгиланиши лозим.
6. Санаторийларнинг муҳандислик-техник инфратузилма тизими энергия тежамкор технологиялар, қуёш иссиқлигидан фойдаланган ҳолда лойиҳаланиши лозим.
7. Санаторийларни дам олиш ва курорт зоналарида жойлаштиришда, умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб 3 km дан ошмайдиган радиусда ёнғин-қутқарув деполари мавжудлиги инобатга олиниши керак.
8. Санаторийлар ҳудудидаги бино ва иншоотлар, рекреацион ва физкультура-спорт объектларининг таркиби, марказлашган даволаш-профилактика, рекреацион, жисмоний тарбия-спорт объектларидан фойдаланиш имкониятлари маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, лойиҳаланиши лозим.
Санаторийларда дам олувчиларнинг марказлашган хизмат кўрсатиш объектларига кириб бориш масофаси 600 m дан ошмаслиги керак.
Санаторийдан жамоат транспорти тўхташ жойларигача бўлган масофа 600 m дан, санаторийни аҳоли пунктлари яқинида ёки унинг ҳудудида жойлаштиришда 400 m дан ошмаслиги лозим.
9. Санаторийларнинг тураржой ёки ётоқ корпусларидан спорт, маданий-оммавий ва кўнгилочар иншоотлар, даволаш шифохоналари, курорт ичидаги кўчалар (йўллар)гача бўлган масофа камида 30 m, транспорт ҳаракати кўп бўлган йўллар ва аҳоли пунктларигача масофа эса, камида 50 m бўлиши керак.
Асосий хоналар деразаларининг йўналиши ушбу ШНҚнинг 15-бандига мувофиқ бўлиши лозим.
Санаторийларнинг маъмурий бино ва хоналари, маиший хоналари яшаш зонасида жойлаштириш керак.
Санаторийнинг тураржой корпусида хўжалик ишлари билан шуғулланадиган ҳамшира хонаси, тоза чойшаблар учун омборхона ва ишлатилган чойшабларни вақтинча сақлаш хонаси бўлиши лозим.
10. Биноларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлари ШНҚ 2.01.01-22, ШНҚ 2.01.02-04, ҚМҚ 2.01.03-19, ҚМҚ 2.01.04-18, ШНҚ 2.03.10-19, ШНҚ 2.08.02-09 ларга мувофиқ бўлиши лозим.
Биноларнинг қаватлари сони ва қаватларнинг баландлиги, тураржой корпусларининг сиғими, биноларнинг оловга бардошлилиги ҳамда эвакуация йўллари ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
Болалари бўлган ота-оналар учун алоҳида ётоқхона корпуслари ёки 3 қаватдан юқори бўлмаган блоклар назарда тутилади.
Биноларнинг ертўлалари ва цоколь қаватларидан фойдаланиш ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Санаторий биноларидаги эвакуация йўллари ШНҚ 2.01.02-04 ва ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Санаторий таркибида алоҳида турган, шунингдек мавсумий фойдаланиладиган, бир-икки қаватли тураржой блокларини қўллашга йўл қўйилади.
11. Ўриндиқли аравачадан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахсларни бинолардан эвакуация қилишни таъминлаш бўйича режалаштириш тадбирлари ШНҚ 2.07.02-22 га асосан лойиҳаланиши керак.
Тўшакда ётган беморлар ва ўриндиқли аравачадан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган хоналардан ташқарига чиқишгача бўлган масофа кўпи билан 50 m ни ташкил этиши керак.
12. Санаторийларнинг кириш қисмида ўриндиқли аравачалардаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириши ва уларни эвакуация қилиниши учун пандуслар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Санаторийлар ўриндиқли аравачадан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахсларни хавфсиз, тезкор эвакуация қилишни таъминлаш учун ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.02-09 ва ШНҚ 2.07.02-22 ларни ҳисобга олган ҳолда тутунланмайдиган зоналар билан лойиҳаланиши керак.
Тутунланмайдиган зоналар сифатида бино қаватларида очиқ ёзги хоналар террасалар, лоджиялар кўзда тутилиши лозим.
13. Санаторийлар биноларида лифтларни ўрнатиш ШНҚ 2.08.02-09 ҳамда ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ амалга оширилади.
Санаторийларда ШНҚ 2.08.01-19 ва ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ лифтлар мавжуд бўлмаганда бино қаватларига ўриндиқли аравачадан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахслар кира олиши учун махсус кўтаргич қурилмалар бўлиши лозим.
14. Муайян мақсадлар учун мўлжалланган хоналарда шовқиндан ҳимоя қилишни таъминлаш ҚМҚ 2.01.08-19 ҳамда ШНҚ 2.08.01-19 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Беморларни нотинч қилиши ёки тиббиёт ходимлари ишига халақит бериши мумкин бўлган хоналарни (насос қурилмалари бўлган бойлерлар, машина бўлимларига эга совитиш камералари, вентиляция камералари, компрессорлар, ошхоналарнинг овқатланиш заллари ва ишлаб чиқариш хоналари, таъмирлаш устахоналари ва бошқалар) даволаш-диагностика хоналарининг ёнига, ётоқхоналар усти ва остига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Лифтлар шахталари, шунингдек лифтлар машина бўлимларини ётоқхона ва даволаш-диагностика хоналарининг усти ва остига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
15. Санаторийнинг барча асосий хоналари, йўлаклари ва холлари, зинапоя катаклари табиий ёритиш ва деразаларнинг очиладиган табақалари орқали табиий шамоллатиш билан таъминланиши лозим. Йўлаклар табиий ёритиш ва шамоллатишга эга бўлиши керак.
Биноларни табиий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-19 га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
16. Қуйидагиларни сунъий ёруғлик билан ёритишга йўл қўйилади:
ухлаш хоналардаги санитария узелларини;
гигиеник ванналар ва душларни;
умумий фойдаланиладиган ва ходимлар учун санитария узелларини;
ечиниш хоналарини;
рентген хоналари қошидаги фотолабораторияларни;
физиотерапевтик ва бошқа процедура хоналаридаги ёрдамчи хоналарни;
лаборатория хоналарни (ювиш, вазн ўлчаш, эмлаш ёки намуналар қабул қилиш учун бокслар);
овқатланиш хоналарида (ювиниш, ювиш, нон кесиш, ишлаб чиқариш бошқарувчиси хоналари ҳамда омборхоналар);
ертўлада жойлаштиришга йўл қўйиладиган хоналарни.
Хоналарни табиий ёритиш учун ички ҳовлилар ва атриумлар кўзда тутилишига йўл қўйилади.
Тўғридан-тўғри қуёш нурларининг кўзни қамаштирувчи таъсири ва хоналарнинг исиб кетишини олдини олиш учун санаторийлар хоналаридаги дераза ёриқларини қуёшдан ҳимояловчи воситалар (пардалар, дарпардалар, жалюзалар ва бошқалар) билан жиҳозлашга йўл қўйилади.
Санаторийларнинг дам олиш жойлари, ухлаш хоналарининг деразаларидаги ёруғлик ва қуёшдан ҳимояловчи воситалари кундузи 80 фоиздан 100 фоизгача қоронғилатишни таъминлаши лозим.
16. Поли ернинг белгиланган режалаштириш даражасидан 0,5 m дан паст бўлмаган цоколь қаватда тураржой хоналари, болалар учун ўйин ва ўқув хоналари, даволаш учун мўлжалланган хоналардан ташқари, барча хоналарни лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
Пол даражаси ернинг режалаштириш белгисидан 1,2 m дан паст бўлмаганда ва ер белгиланиш даражасидан юқорида жойлашган деразаларнинг мавжудлигида вестибюллар, регистратуралар, маъмурий хоналар, тиббий архив, ходимлар учун хоналар, ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, даволаш сувларини тайёрлаш бўйича лабораториялар, бассейнлар, душлар, санузеллар, жисмоний тарбия-машқ қилиш ва ҳордиқ машғулотларини ўтказиш учун хоналар, шунингдек бошқа ёрдамчи ва хўжалик-техник хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.
Жамоат биноларининг ертўла ва цоколь қаватларидаги хоналар ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ жойлаштирилиши лозим.
17. Санаторийнинг деразаларини уфқ томон бўйича йўналтириш инсоляция ва иссиқликдан ҳимоялашни кўзда тутиши лозим.
Бунда, уларни қуйидагича йўналтиришга йўл қўйилади:
палаталар, ухлаш хоналарини — Шқ, ЖШқ, Ж, ШШқ, ШҒ;
шифокор мутахассисларнинг хоналари, физиотерапия хоналари, бактериологик тадқиқот лабораториялари — шимолий румбларга;
овқатланиш блоки (иссиқ цех) хоналари — шимолий румбларга;
болалар (ўйинлар, ўқув машғулотлари) учун хоналар — Шқ, ЖШқ, Ж.
Қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалар деразалар ва маълум мақсадларга мўлжалланган хоналар йўналишини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланиши лозим.
Уфқнинг жанубий румбларига йўналтирилган беморлар ва ходимлар доимо бўладиган хоналарда ҳам қуёшдан ҳимоялашни кўзда тутиш лозим.
18. Дам олувчилар яшайдиган хоналар жамоат хоналаридан (ошхона, даволаш-диагностика хоналари, маданий-маърифий тадбирлар учун мўлжалланган хоналардан) 1-типдаги — REI 150 ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши лозим.
Тураржой (ётоқ) хоналар спорт ва томоша заллари, ошхона ва даволаш-диагностика хоналарининг юқорисида жойлаштирилмаслиги керак.
19. Санаторийлар биноларида дам олувчилар яшайдиган хоналар мавжуд бўлган корпусда рентген хоналари, биология лабораториялари, зарарли моддалар ажралиши билан боғлиқ лой ва сув билан даволаш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
20. Санаторийнинг кириш зонаси ёғингарчиликлардан ҳимоя қилувчи тамбурдан иборат бўлиши керак. Тамбурларнинг эни камида 1,8 m ва узунлиги камида 2,2 m бўлиши керак.
Тамбурлар кириш майдончаларидаги дренаж ва сув йиғиш панжаралари пол юзаси билан баравар қилиб ўрнатилиши лозим. Бунда, ушбу дренаж ва сув йиғиш панжаралари майда, тешикларнинг катталиги 1,5 sm дан ошмайдиган бўлиши лозим.
21. Ички пардоз хонанинг функционал мақсадига мос келиши керак.
Палаталар, ухлаш хоналари, шифокор мутахассисларнинг хоналари, холлар ва вестибюллар, ошхоналар, қуруқ эксплуатация режимли даволаш-диагностика хоналарининг деворлари ва шифтларини пардозлаш учун сув эмульсияли, силикат бўёқлар, мой бўёқлар ва оҳак билан оқлаш қўлланилишига йўл қўйилади.
22. Нам эксплуатация режимли ва дезинфекция қилинадиган хоналардаги (ванна ва душ хоналар, санитария узеллари, ишлатилган чойшабларни ажратиш ва сақлаш хоналари) деворлар сув ўтказмайдиган ва ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши керак.
Ушбу хоналарнинг шифтлари сувга чидамли бўёқлар билан бўялиши зарур.
23. Турли конструкциялардаги осма шифтларни қўллашга дезинфекция режимига риоя қилиш талаб қилинмайдиган хоналарда (вестибюлларда, холларда, йўлакларда, ошхона залларида, маданий ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган хоналарда) йўл қўйилади.
24. Санаторийнинг полларини ҚМҚ 2.03.13-19 га мувофиқ ўрнатиш лозим.
Поллар технологик, функционал талабларга мувофиқ қопламаларга эга бўлиши, юқори иссиқ изоляциялаш ёки сув ўтказмаслик, антистатик, учқунсиз каби бошқа хоссалар билан тавсифланиши лозим.
Санаторийнинг полларини ўрнатишда ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланишларини ҳисобга олиш керак.
Механик таъсир ва тез-тез нам тозалашга чидамли поллар мармар, увоқли мармар, мозаика, керамика плиткадан қилинган бўлиши, шунингдек сирпанчиқ, травматик бўлмаслиги керак.
25. Бинолардан супиринди ва чиқиндиларни тозалаш учун асбоблар ва қурилмалар ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ бўлиши керак.
Бунда, ушбу асбоблар ва қурилмалар чиқинди тўпланишининг ҳақиқий ҳажмини (тураржой корпусидаги 1 ўрин учун — 0,16-0,2 kg/d; жамоат овқатланиш чиқиндилари — 1 овқат тури учун — 0,07-0,1 kg /d) ҳисобга олиб лойиҳаланиши керак.
26. Биноларнинг томлари ва том қопламалари ШНҚ 2.03.10-19 га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
4-боб. Санаторийларнинг асосий хоналари
27. Санаторийлардаги хоналарнинг қуйидаги функционал гуруҳлари кўзда тутилади:
қабул қилиш (вестибюль) учун мўлжалланган (қабулхона, санитар узеллар, банк ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш);
тураржой (ётоқ) ёки палаталар;
даволаш-диагностика хоналари;
оммавий-маданий ва жисмоний тарбия-спорт машғулотлари учун мўлжалланган (болалар учун ўйингоҳлар, кутубхона, оммавий тадбирлар зали, спорт ва тренажёр заллари, бассейнлар ва бошқалар);
овқат блоки (ишлаб чиқариш, ювиш, омборхоналар ва бошқалар), ошхона;
маъмурий, хўжалик ва техник (омборлар, сабзавот сақлаш омборхонаси, қозонхона, кир ювиш, гараж, таъмирлаш устахоналари ва бошқалар).
Бинонинг режавий таркиби технологик жараёнлар узлуксизлигини (кетма-кетлигини), ходимлар, контингент (дам олувчилар), санаторий юклари асосий оқимларининг ҳаракатланиш йўлларининг оптималлашувини таъминлаши лозим.
Санаторийлар хоналарининг габаритлари ва майдонлари СанҚваН 0020-22, мазкур ШНҚ, шунингдек ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Санаторийлар асосий хоналарининг кенглиги мазкур ШНҚнинг 1-иловасига асосан белгиланиши керак.
28. Қабул қилиш-вестибюль гуруҳи хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
29. Яшаш хоналари гуруҳи бошқа гуруҳ хоналаридан алоҳида жойлаштирилиши лозим.
Яшаш, меҳмонхоналар учун хоналар тури бўйича ёки даволаш хоналари палата бўлинмаларининг тури бўйича лойиҳалаштирилиши керак.
Ёрдамчи хоналарга эга ётоқхоналар (хоналар, палаталар) қаватлар бўйича секцияларга ёки 30 — 50 ўринли бўлинмаларга, ҳар бир шундай секция ёки бўлинма учун маиший хизматларга мўлжалланган хоналар (дазмол, кир ювиш, чойшабларни сақлаш (бельевая), инвентарь хона) турли мақсадлар учун процедура хонаси лойиҳаланиши лозим.
Ётоқхоналар ёки яшаш хоналари баландлиги соф ҳолда (полдан шифтгача) камида 3 m бўлиши лозим.
30. Меҳмонхона номерлари (ёки стационар палаталари)нинг типи ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда белгиланиши керак.
Санаторийда биринчи қаватда жойлаштириладиган ташқарига мустақил чиқишга эга алоҳида хоналар кўзда тутилиши лозим.
Мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган ётоқхоналарнинг сиғими саккизта жойдан ошмаслиги керак.
Умумий ўрта таълим ёшидаги ўғил ва қиз болаларга мўлжалланган ётоқхоналар алоҳида бўлиши керак. Бунда, уларнинг сиғими тўртта жойдан ошмаслиги лозим. Ҳар бир ётоқхонада ўз ҳожатхонаси ва душхонаси бўлиши лозим.
31. Умумий ўрта таълим ёшидаги болаларга мўлжалланган санаторийлар учун умумий бўлган ошхона, ҳар бир ўриндиқнинг ўлчами 1,5 m бўлиши лозим.
Овқатланиш зали олдида 10 та ўриндиқ учун битта қўл ювиш учун зона мўлжалланиши керак.
32. Яшаш хонасининг эни камида 2,4 m, узунлиги 6 m дан ошмаслиги керак.
Бунда, яшаш хонасининг майдони бир киши учун камида 16 m2 бўлиши лозим.
Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахснинг яшаши учун турар жой майдони 23 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
Яшаш хоналарида даҳлизлар (устки кийим ва чемоданлар учун шкафлар) бўлиши лозим.
Яшаш хоналари санитария узеллари (бет-қўл ювгич, унитаз, душ ёки ванна) билан жиҳозланган, юқори қулайликдаги яшаш хоналарида эса қўшимча жиҳозлар (оёқ ванналари, биде ванна-жакузилар ва бошқалар) кўзда тутилган бўлиши керак.
Яшаш хоналаридаги лоджия ёки балконларни лойиҳалашда ШНҚ 2.08.02-09 ва ШНҚ 2.07.02-22 ва маҳаллий шароитлар инобатга олиниши керак.
33. Санаторийнинг тураржой корпусида қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши лозим:
ҳамшира хонаси;
тоза чойшаб учун омборхона ва ишлатилган чойшабларни вақтинчалик сақлаш учун хона.
34. Тураржой корпуслари қаватларидаги умумий ёрдамчи хоналарнинг таркиби ва майдонлари мазкур ШНҚнинг 3 ва 4-иловаларига асосан лойиҳаланиши керак.
35. Даволаш-диагностика хоналари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
функционал диагностика хоналари;
лаборатория;
маслаҳатчи-шифокор хоналари;
психотерапия;
стоматолог;
муолажа, физиотерапия (шу жумладан, сув ва лой билан даволаш, иссиқлик-электр билан даволаш, кислород билан даволаш, даволаш физкультураси ва бошқалар) хоналари;
дорихона;
автоклав;
ёрдамчи ва хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган хоналар.
Санаторий таркибига даволаш ва реабилитация учун ихтисослашган хоналарни киритиш даволаш ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириши лозим.
Даволаш-диагностика хоналари ушбу ШНҚ, СанҚваН 0020-22 ва ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
Санаторийлар таркибидаги даволаш-диагностика хоналарининг таркиби мазкур ШНҚнинг 5-иловасида назарда тутилган.
Беморларни қабул қилиш хоналарига эга бўлинмаларда кутиш хона (жой)ларини кўзда тутиш лозим. Бунда, кутиш хона (жой)лари коридорларни кенгайтириш, коридорларда чўнтак-холларни, холлар тизимини яратиш ҳисобига ташкил этиш керак.
36. Массаж ва индивидуал даволаш жисмоний машқларга мўлжалланган хоналар (шу жумладан, махсус тренажёрлар) камида 15 m2, кенглиги камида 3 m бўлиши лозим.
37. Физиотерапия, электриссиқлик процедуралари хоналари, фотарийлар, аэрацион, аэрозоль ва электраэрозоль терапияси учун хоналар кийиниш жойлари, пульт хоналари бўлган процедура хоналарини (20 — 25 m2) ўз ичига олиши керак.
Хоналар майдони процедуралар технологияси бўйича ускуналари типини ҳисобга олиб тахминан битта процедура жойига (кушеткага) 6 m2, лекин 12 m2 дан кам эмас қилиб белгиланиши керак.
Бошқа хоналар мазкур ШНҚнинг 6-иловасига асосан лойиҳаланиши керак.
38. Парафин-озокерит ва терапия бўлими хоналари ва кийиниш жойлари бўлган процедура зали, парафин ва озекеритни иситиш учун ёрдамчи хонани ўз ичига олган ёрдамчи хона тортувчи вентиляция шкафи билан жиҳозланган бўлиши керак.
Кабинадаги ечиниш жойининг кенглиги камида 1,6 m (майдони камида 2,5 m2) бўлиши керак.
39. Беморларнинг процедуралардан кейин дам олиши учун кенг холлар — коридорларнинг «чўнтаклари» кўзда тутилиши, 1 дам олиш жойининг майдони 1,2 m2 бўлиши лозим.
Процедуралардан кейин дам олиш учун жойлар сони, шунингдек процедуралардан сўнг кушеткаларда дам олиш учун махсус хоналар технологик талабларга кўра кўзда тутилиши керак.
40. Даволаш машқлари учун заллар 10 — 12 кишилик гуруҳга камида 60 m2 майдонга эга бўлиши лозим.
Тренажёр заллар камида 30 m2 (битта тренажёр учун 5-6 m2) бўлиши лозим. Ушбу залларда инвентарь, душ (2 сеткага) ва ҳожатхоналар (1 унитаз) билан жиҳозланган эркаклар ва аёллар кийиниш хоналари бўлиши лозим. Бунда, ҳар бир кийиниш хонасининг майдони камида 12 m2 бўлиши лозим.
Спорт заллари ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
41. Даволаш хоналари мажмуасида ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ сауналар кўзда тутилишига йўл қўйилади.
42. Сув ва лой билан даволашга мўлжалланган заллар, даволаш машқлари учун заллар, соғломлаштириш машғулотлари учун кичик бассейнларнинг баландлиги камида 3,9 m бўлиши лозим.
43. Сув билан даволашга мўлжалланган хоналар таркибида ванна хоналари (минерал, родон, контраст, суваквал), даволаш-соғломлаштириш душлари ва устидан сув қуйишлар, ишқалашлар ва ўрашлар, умуртқа поғонасини сув остида тортишлар учун хоналар кўзда тутилиши керак.
Бунда, сув билан даволашга мўлжалланган хоналар таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 6-иловасига асосан белгиланиши керак.
Сув билан даволашга мўлжалланган хоналар табиий минерал сув манбалари, шунингдек сунъий тайёрланадиган даволаш сувларидан фойдаланиши керак.
Даволаш ванналари ванна залида алоҳида кабиналарда (кийиниш хоналари билан — ҳар бир кабинада иккита) кўзда тутилиши, хизмат кўрсатиш йўлаги камида 1,5 m кенгликда бўлиши лозим.
Процедура кабиналари (3,5 — 6 m2) ва кийиниш хоналари (2 — 4 m2) пардеворлар (баландлиги камида 2 m) билан ажратилиши керак.
Ўриндиқли аравачадан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун процедура хоналарининг ўлчамлари ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ бўлиши лозим.
44. Шифобахш балчиқ билан даволаш хоналари қуйидаги хоналарни ўз ичига олиши керак:
даволаш хонаси;
шифобахш балчиқ тайёрлаш хонаси,
шифобахш балчиқ сақлаш ва регенерация қилиш учун хона,
чойшаблар,
холстлар,
брезентлар ва бошқаларни ювиш учун хона.
Процедура хоналарининг майдони битта ёки бир нечта процедура жойлари ҳисобидан процедуралар технологиясини ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилади. 1 кушеткали процедура хонаси камида 14 m2 бўлиши лозим.
Лой процедураларини қабул қилиш зали кабиналарни гуруҳлаб жойлаштиришни (процедуралар турига қараб майдони 4,0-8,0 m2) ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилиши, ҳар бир кабинада, одатда, иккита кийиниш хонаси (зарурат бўлганда, душ хоналари билан) кўзда тутилиши лозим. Процедура жойлари кенглиги камида 1,6 m, лойни ташиш учун аравачалар қўлланилганда — 1,8 m бўлган техник йўлаклар билан бирлаштирилиши керак.
Шифобахш балчиқ билан даволаш хоналари таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 6-иловасига асосан белгиланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун процедура хоналари ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ бўлиши лозим.
45. Сув-лой билан даволаш хоналарида, шунингдек иссиқлик ва электр билан даволаш хоналарида кийиниш хоналари, душ, ҳожатхоналар мазкур ШНҚнинг 6-иловасига асосан белгиланади.
46. Водород сульфидли сувда ишлайдиган, сув ва лой билан даволаш хоналари алоҳида биноларда жойлашган бўлиши, ёқимсиз ҳидлар тарқалишидан ҳимоялаш чоралари таъминланиши лозим.
47. Иқлим терапияси шароитларини таъминлаш учун ёзги хоналар (айвонлар, балконлар, лоджиялар) ва рекреацион майдончалар билан бир қаторда махсус иншоотлар (аэроторийлар, аэрарийлар, аэросолярийлар ва бошқалар) кўзда тутилиши лозим.
Аэроторийга мўлжалланган хонанинг майдони ҳар бир тўшак (койка) учун 6 m2 миқдорида белгиланади. Бунда, ушбу хонада санузеллар ва ҳамшира пости кўзда тутилади.
Аэрарий ва аэросолярийлар бинолар таркибида ёки ҳудудда, сув ҳавзалари ва бассейнлар яқинида жойлаштирилиши керак. Бунда, уларнинг майдони ҳар бир тўшакка 4 — 6 m2 ҳисобида белгиланади. Аэрарий ва аэросолярийларда санузеллар, душлар, ҳамшира постлари кўзда тутилади.
Очиқ ҳавода даволаш физкультураси ва гимнастика машғулотлари учун майдонча-террасалар битта шуғулланувчига 5 m2 ҳисобидан (умумий майдон камида 60 m2) бўлиши лозим Гимнастика учун майдончалар жиҳозлар тўпламини ўрнатиш лозим.
48. Ёпиқ ёки очиқ бассейнлар ШНҚ 2.08.02-09 га асосан лойиҳаланиши керак. Бунда, улар ўз ичига ёрдамчи ва техник хоналарни олиши лозим.
Бассейнларнинг ванналари эгри чизиқли, ихтиёрий шаклда бўлиши керак.
49. Ошхоналар биноларнинг биринчи қаватларида бириктирилган блокларда, иссиқ цехларнинг маконий изоляциясини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳар бир овқатланиш залининг сиғими 250 ўриндан ошмаслиги лозим.
Овқатланиш залининг майдони залдаги бир ўриндиқ учун 1,6-1,8 m2 ҳисобидан қабул қилиниши керак.
Ошхона хоналарининг таркиби ва майдони 1,5-2 сменада овқатланишни ташкил этишга мўлжалланиши керак. Бунда, ушбу хоналар мазкур ШНҚнинг 7-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
100 — 250 ўринли ошхона ёки ошхона-клуб залининг баландлиги камида 4,2 m бўлиши лозим.
50. Маданий-маърифий, дам олишга мўлжалланган хоналарнинг таркиби ва майдони ушбу ШНҚнинг 8-иловасига асосан лойиҳаланиши керак.
Кутубхоналар, кино-видеозаллар, ўйин хоналари ШНҚ 2.08.02-09 ни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим.
200 ўрингача санаторий-реабилитация муассасалари учун залдан дам олиш тадбирлари учун фойдаланиш билан клуб-ошхонани кўзда тутишга йўл қўйилади.
51. Санаторийлар маъмурий хоналарининг таркиби ва майдони битта доимий ходим учун 6 m2, канцелярия-қабулхона камида 12 m2, директор хонаси 18 — 20 m2, директор ўринбосарлари хоналари 12 — 15 m2, архив 6 — 8 m2 ва бухгалтерия 12 — 15 m2 бўлиши лозим.
52. Хўжалик ва техник мақсадлар учун мўлжалланган хоналарнинг таркиби ушбу ШНҚнинг 9-иловасига асосан белгиланади.
53. 500 ўрингача сиғимли санаторийда иккита бир ўринли палаталарга эга изолятор; сиғими 1000 ўрингача бўлган санаторийда эса, тўртта бир ўринли палаталари мавжуд бўлган изолятор кўзда тутилиши лозим. Изоляторда шифокор (ҳамшира) хонаси ва санитария хонаси бўлиши зарур.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ёшдаги болаларга мўлжалланган санаторийларда изолятор ушбу санаторий сиғимининг камида 2 фоиз койкалари ҳисобидан кўзда тутилади.
5-боб. Биноларнинг муҳандислик ускунаси
1-§. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш
55. Санаторийлар биноларининг муҳандислик ускуна тизимлари ушбу ШНҚнинг 5-боби ҳамда ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ бўлиши лозим.
56. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция, ҳавони кондициялаш тизимлари ШНҚ 2.08.02-09 ва ҚМҚ 2.04.05-97 ҳамда ушбу боб кўрсатмаларига мувофиқ микроиқлим ва ҳаво муҳитининг нормалаштирилган параметрларини таъминлаши лозим.
Тиббиёт муассасаларида овқат тайёрлаш ва кир ювиш хизматлари учун иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва иссиқ сув таъминотини лойиҳалашда ҚМҚ 2.04.01-98 ҳамда ҚМҚ 2.04.05-97 ни ва ушбу боб кўрсатмаларини бажариш лозим.
Иссиқлик пунктлари, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимлари жиҳозларини жойлаштиришда ҚМҚ 2.01.08-19 га риоя қилиш зарур.
57. Иситиш асбобларининг юзаси силлиқ, чанг адсорбциясини истисно қилувчи ва ювиш ҳамда дезинфекция қилувчи эритмалар таъсирига бардошли бўлиши лозим.
58. Иситиш асбоблари ёруғлик тушадиган деразалар остида (текшириш, таъмирлаш ва тозалаш учун очиқ жойларда), соф пол сатҳидан камида 100 mm ва девор юзасидан камида 60 mm масофада жойлаштирилиши лозим.
59. Бинолардаги вентиляция ҳаво массаларини ҳавонинг тозалигига нисбатан паст талабларга эга бўлган зоналар (хоналар)дан юқори талабларга эга хоналарга оқиб ўтиш эҳтимолини истисно қилиши лозим.
60. Вентиляция тизимларини лойиҳалашда ҚМҚ 2.01.08-19 га мувофиқ амалга оширилади.

Хоналар

Ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C

1 h мобайнида ҳаво алмашувининг тезлиги (карралик), камида

Хона типи

Даволаш лойини иситиш учун хоналар

16

4

Р1

Клеёнка ва брезентларни ювиш ва қуритиш учун хоналар

16

9

Р1

Лойни регенерациялаш ва сақлаш учун бассейн

12

1

Р1

Гидропатия зали

25

8

Р1

Сувда ҳаракатланиш билан даволаш учун бассейнли хона

25

5

Р1

Ошқозон ювиш хонаси

22

3

Р1

Гастродуоденал ювиш учун хона

22

5

Р1

Изоҳлар:
1. Водород сульфиди ажратадиган минерал сувлар ва даволаш лойларидан фойдаланганда, ҳаво алмашинуви хона ҳавосида унинг концентрацияси санитария талаблари билан кўзда тутилган даражага пасайишини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бундай хоналардан ҳавони чиқариб юбориш, одатда, ванналар яқинида ўрнатиладиган ҳаво тортиш мосламалари орқали таъминланиши лозим.
2. Талаб қилинадиган сийракланиш Р1 (ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ) бўйича хона типи — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 50 m3/h миқдорида ҳаво киришини таъминлайдиган сийракланиши талаб этилади.
61. Ҳаво тортиш шкафлари ўрнатилган хоналарда тоза ҳавони 70 фоиз миқдорини хоналарга ва 30 фоиз миқдорини йўлаклар ва қўшни хоналарга узатиб бериш кўзда тутилган бўлиши керак.
62. Рентген хонасида сунъий индукцияли мустақил узатиш ва чиқариш вентиляция тизимларини лойиҳалаш лозим.
63. Ухлаш хоналарининг чиқариш вентиляциясини санитария узеллари орқали табиий индукцияли қилиб кўзда тутиш лозим.
2-§. Водопровод ва канализация
64. Санаторийлар биноларида ШНҚ 2.08.02-09 ҳамда ҚМҚ 2.04.01-98 га мувофиқ лойиҳалаштирилган хўжалик-ичимлик суви, ёнғинга қарши ва иссиқ сув таъминоти, канализация ва оқовалар кўзда тутилиши лозим.
Хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун қўшимча равишда қуёш иссиқ сув таъминоти қурилмаларидан фойдаланиши лозим. Қуёш иссиқ сув таъминоти қурилмалари ҚМҚ 2.04.01-98 ва ШНҚ 2.04.16-23 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
Иқлим билан даволаш иншоотлари майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари мазкур ШНҚнинг 10-иловасида назарда тутилган.
65. Даволаш процедураларига сув сарфи нормаларини, асбобларнинг бир вақтнинг ўзида ишлаш фоизини ва сувнинг ҳисобий температураси мазкур ШНҚнинг 11-иловасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш лозим.
66. Лойни ювиш учун душлар педалли ёқиш, шунингдек сеткали стационар рожокдан ташқари, эгилувчан шлангли сетка билан жиҳозланиши лозим.
Ушбу душларга чучук сув сув ҳароратини 35 — 37 °C да ушлаб туришни таъминловчи термолегулятор билан жиҳозланган гуруҳ смеситель орқали совуқ ва иссиқ сув бакларидан (сиғими битта хизмат кўрсатиладиган тўшакка камида 100 l) узатилади.
67. Бассейнлардаги сув ҳарорати 24 — 27 °C чегарасида, таянч-ҳаракат аппарати ва периферик асаб тизими касалликлари бор беморлар учун санаторийларда 28 — 33 °C чегарасида ушлаб турилиши лозим.
68. Оқова сувларни лой процедуралари учун хоналардан, лой ошхонасидан, брезентларни ювиш хонасидан, лойни сақлаш ва регенерация қилиш хонасидан гидравлик қулф ва ечиладиган панжаралар билан жиҳозланган йиғма лой тиндиргичга чиқариш кўзда тутилиши лозим.
3-§. Электротехника қурилмалари
69. Санаторийларнинг электротехника қурилмалари ШНҚ 2.08.02-09, ШНҚ 2.04.17-19 ҳамда ҚМҚ 2.04.20-98 га мувофиқ белгиланиши керак.
Электрприёмниклар электр таъминотининг ишончлилик даражаси ШНҚ 2.08.02-09 га мувофиқ таъминланиши лозим. Биноларни ёнғин сигнализацияси ва автоматик ёнғин ўчириш тизимлари билан жиҳозлашни ШНҚ 2.08.02-09 ва ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ амалга ошириш лозим.
70. Шаҳар ва маҳаллий алоқа телефонлари хоналарнинг барча асосий гуруҳларида кўзда тутилиши лозим.
71. Ўйинлар, очиқ ҳаводаги машғулотлар, рақслар учун павильонлар радиолаштирилган ва электр ёритишга эга бўлиши лозим.
72. Қўшимча электр таъминоти билан таъминлаш учун ШНҚ 2.04.15-23 га мувофиқ фотоэлектр станцияларни қўллаш керак.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Санаторийлар асосий хоналарининг кенглиги

Хоналар номи

Кенглик, m, кам бўлмаган

Яшаш хоналари

2,4

Даволаш-диагностика

2,4-3,2

Боғлаш хоналари, хирург, уролог, гинеколог, ортопед хоналари

3,2

Рентгеннинг процедура хоналари

4,0

Яшаш корпусларининг йўлаклари

1,8

Даволаш-диагностика хоналари гуруҳида кутиш жойлари сифатида фойдаланиладиган йўлаклар:

2,4 — 2,8

хоналарнинг бир томонлама жойлашишида

3,2

хоналарнинг икки томонлама жойлашишида

2,0

Кутиш жойлари сифатида ишлатилмайдиган йўлаклар

Маъмурий хоналар гуруҳидаги йўлаклар

1,6

Изоҳ: Сув-лой билан даволаш хоналарида йўлаклар технологик талабларга кўра кўзда тутилади.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Санаторийнинг қабулхона-вестибюль гуруҳи хоналарининг таркиби ва майдони

Хоналар

Хоналар майдони, m2, санаторийдаги ўринлар сонида

400-500

600-1000

Гардероб хонаси билан вестибюль

1 ўринга 0,3 m2 ҳисобидан

Регистратура хонаси (ёки вестибюлдаги зона)

10 — 12

15 — 18

Бош шифокор хонаси

14 — 16

16 — 18

Навбатчи шифокор хонаси

12 — 14

14

Юк сақлаш камераси

15 — 20

30 — 35

Сартарошхона

24

36

Комплекс маиший хизмат пункти (нарсаларни ювишга ва кимёвий тозалашга қабул қилиш,
пойабзал таъмирлаш )

12 — 16

18

Транспорт агентлиги пункти (вестибюлда)

6 — 10

8 — 12

Алоқа бўлими (вестибюлдаги зона)

10 — 12

12 — 16

Ҳожатхоналар (шлюздаги умивальник билан)

6

6

Изоҳ: Дам олувчиларга савдо-маиший хизмат кўрсатиш учун хоналар маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилади.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
30 — 50 ўринли бўлим хоналарининг таркиби ва майдони

Хоналар

Хоналар майдони, m2

Яшаш (ётоқ) ячейкалари

лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича

Шифокор хонаси

12

Процедура хонаси

12

Меҳмонхона-холл (йўлакнинг ёруғлик чўнтаги)

30

Кирхона

8

Кийим тозалаш ва дазмоллаш хонаси

12

Умумий фойдаланиш учун санитария узели (шлюздаги умивальник билан), тозалаш учун инвентарь хонаси

6

Ҳамшира пости

Топшириқ бўйича

(6)

Изоҳлар:
1. Яшаш (ётоқ) ячейкалари (ёки номерлари) яшаш учун турли қулайликда (битта ёки бир нечта хоналар, даҳлизлар ва санитария узеллари) кўзда тутилади, хоналар таркиби лойиҳалаштиришга топшириқ билан белгиланади.
2. Хизмат кўрсатиш хоналари технологик, санитария талабларига мувофиқ (даволаш жараёнининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) кўзда тутилади.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Санаторий ётоқ корпуси ёрдамчи хоналарининг таркиби ва майдони

Хоналар

Майдони, m2, санаторийдаги ўринлар сонида

250

500

1000

Инъекция хонаси (стерилизация хонаси билан)

18

18

18

Процедура хонаси (клизма қилиш хонаси)

8

8

2 по 8

Хўжалик ишлари бўйича ҳамшира хонаси

10

10

10

Тоза ва ишлатилган чойшаблар омборхонаси

2х6

2х8

2х10

Инвентарь учун омборхона

10

10 — 12

15

Изоҳ: Ётоқ корпуси таркибидаги тиббий хизмат кўрсатиш хоналари технологик талабларга кўра аниқланади.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
Ошқозон-ичак, қон айланиш органлари, ҳаракатланиш ва асаб тизими органларини даволаш учун санаторийлардаги даволаш-диагностика бўлимининг таркиби ва майдони

Хоналар номи

Хоналар майдони, m2, жойлар сонида

500 ўрин

1000 ўрин

1

2

3

Лаборатория

Кунига 150 анализлар учун

Кунига 250 анализлар учун

Қон намуналарини олиш хонаси

12

12

Тайёрлаш хонаси билан гастроскопия хонаси (овқат ҳазм қилиш органларини даволашда)

32

32

Меъда ширасини олиш учун хона (ёрдамчи хона билан)

10+4

10+4

Кабинага эга намуналарни қабул қилиш ва саралаш учун хона

6

6

Лаборатория мудирининг хонаси

8

10

Омборхона

6

6 — 8

Ходимлар санузели

3

3

Клиник бўлим

Клиник препараторхона

18

18

Лаборантлар хонаси

10

12

Ювиш хонаси

10

12

Лаборантлар хонаси (гематологик)

10

10

Биокимёвий бўлим

Биокимёвий тадқиқотлар учун лаборантлар хонаси

16

16

Вазн ўлчаш хонаси

4

4

Препараторхона бокс билан (бактериологик)

18+3

18+3

Средоварка

8

8

Ювиш хонаси

10

10

Автоклав хонаси

10

10

Ходимлар учун душхона

3

3

Рентген-диагностика бўлими:

процедура хонаси 2 штатив учун

42

42

бошқариш хонаси

10

10

фотолаборатория

10

10

умивальник билан ҳожатхона

3

3

Функционал диагностика бўлими

Электрокардиограмма (ЭКГ) хонаси

20

24

Перифирик қон айланиш тизимини текшириш хонаси

15

15

Асосий модда алмашинувини текшириш хонаси

18

18

Дренажли ректороманоскопия хонаси

18+2

18+2

Электрофизиологик тадқиқотлар хонаси

12

12

Функционал тадқиқотлар хонаси

12 — 18

12 — 18

Шифокор-консультантлар хоналари:

отоларингология (ЛОР) ва офтальмология қоронғи кабина билан

22+8

22+8

Гинеколог (уролог)

18+6

18+6

Стоматология хоналари:

терапевтик

14 — 21

20 — 28

хирургик (1 креслога)

14

14

протезлаш хонаси

16 — 20

16 — 20

тиш техника лабораторияси

15

15

Дорихона ва автоклав:

дорихона автоклав-стерилизация

12

18

12

24

Муолажа хоналари:

Ванна зали (6 m2 ли алоҳида кабиналарда ванналар ҳар бир ваннада ечиниш учун иккита кабина билан)

12 кабиналар учун

24 кабиналар учун

Душ зали:

5 душ қурилма учун кафедрага эга зал

25

25

кийиниш хонаси

10

10

Ўраш учун хона

12

12

Сувости душ-массаж хонаси (2 m2 дан ечиниш учун 2 кабинали)

18

18 тадан 2 та

Сув остида ичакларни ювиш учун ваннали хона (ошқозон-ичак санаторийлари) учун)

18

18 тадан 2 та

Ичакларни ювиш ва микроклизмалар учун хона (ошқозон-ичак санаторийлари учун):

6 m2 дан кабиналарга эга хона

30

48

ёрдамчи хона

12

12

Вагинал суғориш хонаси (ҳар бир муолажа жойи учун 6 m2)

18

36

Ошқозон ювиш хонаси

12

12

Ванна бўлинмасидаги ходимлар хонаси

8

8

Контраст ванналар учун хона

36

36

Электрнуртерапияси хонаси:

кабинали зал (4 — 6 m2)

42 — 50

90 — 100

ёрдамчи хона

8

8

Аэроиондаволаш хонаси

15

15

Ингаляторий:

хона

18

27

стерилизация хонаси

7

7

Кислород терапияси хонаси

16

16 — 20

Парафин-озокеритли даволаш хонаси:

6 m2 ли кабиналарга эга зал

18

24

ёрдамчи хона

8

8

Гуруҳли машғулотлар учун даволаш

жисмоний тарбия зали:

зал

кийиниш хоналари (эркаклар ва аёллар учун)

кийиниш хоналарида санузеллар ва душхоналар

спорт анжомлари учун омборхона

60÷100

12 тадан 2 та

Иккита зал 60÷100

18 — 20 тадан 2 та

санитария асбобларини ўрнатишни ҳисобга олиб

6

12

Шахсий машғулотлар учун даволаш

жисмоний тарбия хонаси

15

15 тадан 2 та

Инструктор хонаси

8

8

Массаж хонаси (8 m2 ли кабиналар билан)

40

80

Механотерапия хонаси (ҳар бир муолажа жойига 4 m2)

18 — 20

18 — 20

Қуруқ тортиш (вытяжение) хонаси

18

18

Даволаш бассейни:

сув ҳавзаси юзаси 6х12 m бўлган бассейн хонаси

150

150

кийиниш хоналари (эркаклар ва аёллар учун)

12

20 тадан 2 та

душхоналар ва ҳожатхоналар

6

8

Сувлой билан даволаш хоналарида беморлар учун дам олиш хонаси

30

50

Беморлар учун ҳожатхоналар (шлюзлардаги умивальниклар билан)

12

24 — 30

Маъмурий хоналар

Бош шифокор хонаси

18

20

Бош шифокор ўринбосари, шифокор физиотерапевт (бўлим бошлиғи) хоналари

12 — 14

12 — 16

Услубий хона, кутубхона

25 — 36

40 — 48

Бош ҳамшира хонаси

10

10

Медицина архиви

6 — 10

10 — 12

Ходимлар учун хоналар (гардероб, душ, санузел билан)

24

30

Ходимлар учун ҳожатхоналар (шлюзлардаги умивальниклар билан)

9

12

Вестибюль, холлар

75

120

1. Хоналар таркиби ва майдони санаторийнинг мақсади, профили, сиғими, умумкурорт объектлар (поликлиникалар, марказий лабораториялар ва бошқалар)дан фойдаланиш имкониятига боғлиқ ҳолда маҳаллий шароитлар бўйича лойиҳалаштиришга топшириқ билан белгиланади.
2. Даволаш-диагностика бўлимини бир нечта қаватларда жойлаштиришда ҳар бир қаватда ҳожатхоналар бўлиши керак.
3. Кутиш ва қисқа муддатли дам олиш жойлари коридорларнинг ёруғлик «чўнтакларида» жойлаштирилади.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
6-ИЛОВА
Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби

Т/р

Хоналар номи

Майдон, м2 (камида)

1

2

3

Физиотерапия

Электр ва нур билан даволаш

1.

Электр ва нур билан даволаш хонаси (хона қошида майдони 8 м2. бўлган прокладкани ювиш хонаси кўзда тутилади)

1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас

2.

Қорин бўшлиғида муолажаларни ўтказиш хонаси 1 та гинекологик кресло учун

12

3.

Микротўлқинли терапия хонаси

1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас

4.

Ультра юқори частотали терапия хонаси

1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас

5.

Лазер терапияси хонаси

1 та кушеткага 12

6.

Рефлексотерапия хонаси

1 та кушеткага 12

Ингаляторий

7.

Ингаляция зали

1 та жой учун 3, лекин 10 дан кам эмас

8.

Индивидуал ингаляция хонаси

12

Фотарий

9.

Нурланиш хонаси

Асбоб-ускуна ўлчамлари билан белгиланади, лекин камида 16

10.

Кийиниш хонаси

9

11.

Бошқарув пульти

4

12.

Электр уйқу билан даволаш хонаси (шлюз билан)

1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас

13.

Гуруҳда аэроион, аэрозол ва электр аэрозол терапия хонаси

1 та жой учун 2, лекин 12 дан кам эмас

14.

Индивидуал аэроион, аэрозол ва электр аэрозол терапия хонаси

12

15.

Ходимлар хонаси

10

Иссиқлик билан даволаш

16.

Иссиқлик билан даволаш хонаси

1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас

17.

Парафин ва озокеритни иситиш хонаси

8

18.

Ўраш хонаси

1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас

19.

Прокладкаларни қурилиш хонаси

8

20.

Тиббий ҳамшира хонаси

8

Сув билан даволаш

21.

5 та душ қурилмасига эга кафедрали душ зали

25

22.

Душ зали қошидаги кийиниш хонаси

10

23.

Тўрт камерали ванналар хонаси

1 та ваннага 6, лекин 12 дан кам эмас

24.

Ванна зали

1 та ваннага 8, лекин 12 дан кам эмас

25.

Ечиниб кийиниш кабинаси

2

26.

Субаквал ванна хонаси

18

27.

Сероводородли (родонли) ванна хонаси

12

а) ванна хонаси

1 та ваннага 8, лекин 12 дан кам эмас

б) эритмани тайёрлаш лабораторияси

10

в) реактивлар омбори

8

г) ванна хонаси ва кийиниш кабинаси ўртасидаги шлюз

2

28.

Сув ости массаж-душ ванна хонаси

12

29.

Сувда ҳаракатланиш билан даволаш учун ванна хонаси

32

30.

Даволаш сузиш бассейни хонаси (10 кишилик)

180

31.

Даволаш-сузиш бассейни қошидаги душхонага эга кийиниш хонаси

18

32.

Душ кабинали ходимлар хонаси

1 та душ учун 1,5, лекин 8 дан кам эмас

Шифобахш балчиқ билан даволаш

33.

Шифобахш балчиқ билан даволаш зали

1 та кушеткага 8, лекин 12 дан кам эмас

34.

Шифобахш балчиқ билан даволаш зали қошидаги хоналар

а) ечиниб-кийиниш кабинаси

2

б) душ кабинаси

2та кушеткага 1та кабина

35.

Гинекология муолажалари хонаси

а) шифобахш балчиқ билан даволаш хонаси

1та кушеткага 14, биттадан ортиқ бўлса — майдон 6га кўпайди

б) душ кабинаси

1та кушеткага 1та кабина

в) кийиниш кабинаси

1 та кушеткага 2

36.

Шифобахш балчиқ тайёрлаш хонаси

1 та кушеткага 3, лекин 18дан кам эмас

37.

Душ кабинали ходимлар хонаси

1 та ходимга 2, лекин 8 дан кам эмас

38.

Чойшаб, матолар, брезентларни ювиш ва қуритиш хонаси

1 та кушеткага 3, лекин 18 дан кам эмас

39.

Шифобахш балчиқни сақлаш ва регенерация қилиш хонаси

12

Даволаш жисмоний тарбияси, механотерапия ва меҳнат терапияси

40.

Индивидуал машғулотлар учун даволаш жисмоний тарбияси хонаси

12

41.

Гуруҳли машғулотлар учун даволаш жисмоний тарбияси зали

1 та жойга 5, лекин 20 дан кам эмас

42.

Душ кабинаси (залдаги 8 та жойга 1 та душ сеткаси, лекин 1 тадан кам эмас)

1 та душ сеткасига 2,4

43.

Кийиниш хонаси

залдаги 1та жойга 1,3, лекин 10 дан кам эмас

44.

Жиҳозлар омбори

6

45.

Массаж хонаси

1та кушеткага 8, лекин 10дан кам эмас

46.

Ходимлар хонаси

12

47.

Механо- ва меҳнат терапияси хонаси

1 та жойга 4, лекин 12 дан кам эмас

Физиотерапия бўлимининг умумий хоналари

48.

Бўлим мудири хонаси

12

49.

Шифокор хонаси

12

50.

Методист хонаси

10

51.

Йиғиштириш буюмлари ва кир кийимлар-чойшаблар омбори

4

52.

Тоза кийим-чойшаблар омбори

4

53.

Ҳожатхона (1 та беморлар учун ва 1 та ходимлар учун)

3х2

54.

Кутиш зали

Битта ташриф буюрувчи учун 1,2

55.

Физиотерапевтик аппаратурани жорий таъмирлаш хонаси

12

56.

Кўчма физиотерапевтик аппаратура хонаси

12

57.

Карбонат кислотали баллонларни сақлаш хонаси

10

ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
Санаторийларда овқатланиш хоналарининг таркиби (хомашёда ишлашда)

Хоналар

Хоналар майдони, m2, санаторийнинг сиғимида

250 ўрин

500 ўрин

1000 ўрин

1

2

3

4

Овқатланиш зали — ҳар бири 250 ўриндан кўп бўлмаган, 1,6-1,8 m2/1 жой ҳисобидан, 2 сменага йўл қўйилади

Тарқатиш пункти

14

20

40

Официантлар учун хоналар

6

8

8

Совуқ цех

10

12

17

Иссиқ цех

50

75

125

Буфет

8

8

8

Нон сақлаш ва кесиш учун хона

7

8

11

Гўшт цехи ва балиқ цехи

18

20

25

Сабзавот цехи

14

18

30

Тухумни қайта ишлаш зонасига эга парранда цехи

10

12

16

Ишлаб чиқариш мудири хонаси

6

8

8

Ошхона идишларини ювиш хонаси

20

24

40

Сервиз хона

7

10

16

Ошхона идишларини ювиш хонаси

8

10

16

Кондитер цехи

14

16

24

Диет шифокор, диетҳамшира хонаси

9

9

9

Совитиш камералари қуйидагиларни сақлаш учун:

гўшт ва ярим тайёр гўшт маҳсулотлари

7

7

10

сут маҳсулотлари, ёғлар ва гастрономия маҳсулотлари

9

10

13

мевалар, резалар, ичимликлар

5

6

9

балиқлар

6

6

6

пищевых отходов

4

5

6

Қуруқ маҳсулотлар омборхонаси

9

11

14

Сабзавотлар омборхонаси

8

10 — 12

15 — 20

Маҳсулотлар суткалик захираси омборхонаси

6

6

8

Юк ортиш хонаси

13

16

24

Омборхона ва тара ювиш хонаси

7

9

14

Ходимлар хоналари (овқатланиш)

8

8

13

Омборчи хонаси

-

6

6

Ходимлар учун гардероб хоналар (алоҳида эркаклар ва аёллар учун)

12 — 16

18

24

Душхоналар, ҳожатхоналар (аёллар шахсий гигиена хонаси билан)

8

11

20

Инвентарь омборхонаси

5

7

15

Тоза чойшаблар учун хона

5

6

9

Ишлатилган чойшаблар учун хона

4

6

8

Ташриф қилувчилар учун ҳожатхоналар (шлюзлардаги умивальниклар билан)

9

12

24

Изоҳлар:
1. Вестибюлларда ёки овқатланиш залларига олиб борувчи йўлакларда умивальникларни кўзда тутиш лозим (овқатланиш залидаги 50 ўринга битта умивальник).
2. Овқатланиш хонасини алоҳида турган бинода жойлаштиришда гардероби ва ҳожатхоналари бўлган вестибюлни кўзда тутиш лозим.
3. Хоналар таркиби ва майдони ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий шароитлар бўйича белгиланади.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
8-ИЛОВА
Маданий-оммавий клуб хоналарининг таркиби ва майдони

Хоналар номланиши

Хоналар майдони, m2, санаторий сиғимида

250 ўрин

500 ўрин

1000 ўрин

Томоша зали (катта экранда видео намойиш билан)

Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича (50 фоиз сиғимга)

Фойе

залдаги 1 ўринга 0,6 m2

Фойеда мебель омборхонаси

8 — 10

10

10

Томоша зали учун спорт анжомлари ва мебель омборхонаси

залдаги 1 ўринга 0,05 m2

Эстрада

36 — 50

54

54 — 84

Ҳажмли декорациялар; бутафория ва мебель; электроаппаратура омборлари

8

8

13

Ёнғин-қутқарув пости хонаси

-

-

10

Артистлар учун хоналар

15

15 тадан 2 та

15 тадан 2 та

Эстрада томошалари иштирокчилари учун ҳожатхона (шлюздаги умивальник билан)

3

3

3

Қўл тенниси ўйинлари учун хона

36

36

36 тадан 2 та

Радиоузел

6

10

10

Маданият ходими хонаси

10

10

10

Клуб меҳмонхонаси

30

40

50

Тўгараклар хоналари

30

30 тадан 2 та

30 тадан 2 та

Кутубхона:

китоб бериш кафедраси учун жой

5

5

5

китоб омбори

13

13

23

қироатхона

20

30

40

китобларга ишлов бериш хонаси

10

10

10

Ташриф буюрувчилар учун ҳожатхоналар (шлюздаги умивальник билан)

ҳисоб-китоб бўйича ШНҚ 2.08.02-09* ни ҳисобга олган ҳолда (клуб муассасалари учун)

ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
9-ИЛОВА
Хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган хоналар таркиби ва майдони

Хоналар номланиши

Хоналар майдони, m2, санаторий сиғимида

250 ўрин

500 ўрин

1000 ўрин

Таъмирлаш устахонаси (ускуналар ва инвентарни таъмирлаш бўйича)

20

40

60

Рентген плёнкалари архиви* (алоҳида кириш билан)

10

10

20

Спорт анжомлари омборхонаси

16 — 20

20

36

Омбор хоналари (озиқ-овқат ва моддий)

50

70

100

Навбатчи ходимлар хоналари, ёнғин-қутқарув пости

12

15

18

* Портлаш-ёнғин хавфи бўлган плёнкалар архивини алоҳида бинода жойлаштириш керак.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
10-ИЛОВА
Иқлим билан даволаш иншоотлари майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари

Иншоотлар

1 ўринга майдон, m2

Гимнастика майдончаси

5-6

Сузиш бассейнининг сув ойнаси

5-6

Аэрарий, аэросолярий

3,5 — 5,0

Аэроторий (очиқ ҳавода ухлаш учун)

4,5 — 6

Пляж

5 — 7

Тинч дам олиш учун майдонча

5 — 7

Изоҳлар:
1. Кийиниш хонасининг майдони ҳар бир жой учун 0,8 — 1,0 m2 ҳисобидан қабул қилинади. Кийиниш хоналарида умивальниклар ва оёқ ванналари (хонада 1-2 асбоб), шунингдек, ҳожатхоналар кўзда тутилади. Душхоналарда 8 — 12 ўринга 1 душ сеткаси, бассейнларнинг душхоналарида 6 — 8 ўринга 1 сетка кўзда тутилади.
2. Тиббий ходимлар учун хона камида 12 m2 бўлиши лозим.
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
11-ИЛОВА
Даволаш муолажалари учун сув сарфи нормаси

Муолажа номланиши

Сув сарфи, l/s

Ҳисобий сарф, l/s

Асбобларнинг бир вақтда ишлаш фоизи

Сувнинг ҳисобий ҳарорати, °C

Ванна (хвояли, карбонат ангидридли, маржонли)

900

2.0

75

38

Субаквал ванна (ичакни ювиш учун)

700

2.0

75

37

Лойни ювиб юбориш учун душ*

200

0,2

100

37

Сув билан даволаш кафедраси (гидропатия)**

3000

1,7

100

38

Сув ости душ-массаж учун ванна

500

2,0

100

38

Сувда вертикал тортиш учун ванна (4х3х2 m)

Сувни алмаштириш ҳисобидан:

ҳар куни — 10 фоиз ва ҳар ҳафта — 100 фоиз

Контраст ванна (2х2 m) 2 дона

800

2,0

100

38 та битта ва 25 та бошқа ваннада

Даволаш бассейни (5х12 m)

Бассейнда сувни алмаштириш ҳисобидан

ҳар куни — 10 фоиз; ҳар ҳафта — 100 фоиз

37

* Битта муолажа кушеткаси учун.
** Иккита муолажани бир вақтда бажаришда.
Изоҳлар:
1. Сув сарфи муолажалардан кейин ванна ювишни ҳисобга олиб кўрсатилган (харажатнинг 15 фоиз).
2. Душларда лойни ювиб тушириш учун сув сарфи битта муолажа кушеткаси учун кўрсатилган.