Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
қарори
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0020-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
ID-53775 (V-3)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 70]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
1. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0020-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0292-11-сон СанҚваН, 2011 йил 5 май) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 январь,
0020-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 21 январдаги 0020-22-сон қарорига ИЛОВА
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тиббий фаолиятни амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария-эпидемиология талабларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу санитария қоидалари мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар барча янги қурилаётган, қайта қурилаётган ва таъмирланаётган даволаш-профилактика муассасаларига (бундан буён матнда ДПМ деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
2. ДПМларни лойиҳалаштиришда хоналар майдонлари катталиги бўйича белгиланган нормалардан 15 фоизгача четга чиқишларга йўл қўйилади. Бунда, бундай четга чиқишлар санитария-эпидемиология режимига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
3. ДПМларни лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишда ушбу санитария қоидалари ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.
4. ДПМларни лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишда фойдаланиладиган тиббий техникалар, асбоб-ускуналар, дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ва бошқа буюмлар, шунингдек қўлланилаётган тиббий технологиялар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига рухсат этилган бўлиши лозим.
ДПМларда клиника-диагностика лабораториялари фаолияти аутсорсинг асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
2-боб. ДПМларни жойлаштириш ва унинг ҳудудига қўйиладиган талаблар
5. ДПМлар турар жой ёки шаҳар атрофи ҳудудларида мавжуд жамоат, саноат ва коммунал бинолардан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган узоқликда ҳамда санитария-ҳимоя ҳудудларига қўйиладиган гигиена талабларига мувофиқ жойлаштирилади.
6. Руҳий касалликлар шифохоналари, юқумли касалликлар, шу жумладан сил касалликлари йўналишидаги ДПМлар турар жой ҳудудидан камида 100 м узоқликда жойлаштирилади.
1000 ва ундан ортиқ ўринга мўлжалланган ушбу йўналишдаги ДПМлар аҳоли яшаш жойларидан камида 500 м узоқликда жойлаштирилиши керак.
Фаолият юритаётган юқумли ва сил касалликларига мўлжалланган ДПМларнинг палата корпуслари ва турар-жой уйлари орасидаги масофа камида 50 м, стационарсиз диспансерлар учун эса камида 20 м бўлиши лозим.
7. Кўп тармоқли ДПМларда юқумли касалликлар бўлимлари чегараланган ҳудудда жойлаштирилиши ва алоҳида кириш жойига эга бўлиши керак.
8. Йирик ДПМлар (100 ўриндан ортиқ) ва туғруқ комплекслари аҳоли пунктининг турар-жой ҳудудида жойлаштирилганда даволаш ва палата бинолари қизил чизиқдан камида 30 м ҳамда биноларнинг қаватлар сонидан келиб чиққан ҳолда турар жой биноларидан 30 — 50 м узоқликдаги масофада жойлаштирилиши зарур.
9. Ер участкасини танлашда атрофнинг санитария-гигиена ҳолати ҳамда шамол йўналиши ҳисобга олиниши лозим.
Ахлатхона, ассенизация майдонлари, ҳайвонларни кўмиш жойлари, қабристонлар ва бошқалар сифатида фойдаланилган, шунингдек органик, кимёвий ва бошқа заҳарли чиқиндилар билан ифлосланган ер участкаларида ДПМларни жойлаштириш қатъиян тақиқланади.
ДПМларнинг участкалари темир йўллар, аэропортлар, тез юрар автомагистраллар, тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиладиган, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган доимий ва вақтинча павильонлар, очиқ турдаги ёзги эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончаларидан ва бошқа кучли физикавий омиллар таъсир кўрсатувчи манбаларидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган узоқликда жойлаштирилиши лозим.
Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ДПМлар жойлаштирилиши мўлжалланган тупроқ таркиби санитария-кимёвий, микробиологик ва паразитологик кўрсаткичлари ҳамда радиацион фон гигиеник нормативларга жавоб бериши лозим.
Атмосфера ҳавосидаги заҳарли моддалар, инфратовуш, электромагнит нурланиш, шовқин ва тебраниш белгиланган гигиеник нормалардан ошмаслиги лозим.
10. Илгари силга қарши ДПМ жойлашган ер участкаларидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилганидан сўнг фойдаланишга рухсат этилади:
1) ер участкасини ҳамда унда жойлашган бино ва иншоотларни бир йил давомида консервация қилиш;
2) бино ва иншоотларни бир йил давомида консервация қилинганидан сўнг, уларни бузиб ташлаш (бунда, бузилган бино ва иншоотлардаги материаллардан қайта фойдаланиш тақиқланади);
3) ер участкасидаги тупроқ қатламининг камида 30 см қалинликдаги қисмини кўчириб олиб ташлаш;
4) дезинфекция ва зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш;
5) ер участкасида сил касаллиги қўзғатувчиларни мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида лаборатория текширувларини ўтказиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 5 августдаги 23-сонли қарори (ҳисоб рақами 368, 26.08.2025 й.) таҳририда)
11. ДПМ ҳудудидан муҳандислик ва транспорт коммуникациялари ўтмаслиги керак.
12. Турар-жой ва жамоат биноларида, алоҳида кириш жойи мавжуд бўлган ҳолларда, амбулатория-поликлиника муассасалари, соғломлаштириш, қайта тикланиш ва реабилитация марказлари, 30 та ўрингача бўлган терапевтик йўналишдаги шифохоналар, шунингдек уларда юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тўлиқ риоя этиш учун шароитлар мавжуд бўлганда лабораторияларни жойлаштириш мумкин.
13. Турар-жой ва жамоат биноларида алкогол ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатадиган, шунингдек юқумли касалликлар билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатувчи ДПМларни жойлаштириш тақиқланади (амбулатория-поликлиника шароитида аллергологик, дерматологик ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).
14. Турар-жой биноларида ҳамда улардаги хоналарда микробиология, гистология лабораториялари, дезинфекция станциялари, аҳолини битга (педикулез) қарши зарарсизлантириш учун санитария-тозалов хоналари жойлаштирилиши мумкин эмас.
15. Рентген диагностика хоналарини жойлаштиришга бўлган талаблар амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
16. ДПМлар ва амбулатория-поликлиника муассасалари ер майдонлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Бемор ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда ДПМлар майдони қуйида кўрсатилган 1-жадвалга асосан белгиланади.
1-жадвал
1 та шифо ўрни учун ажратиладиган ер майдони
Т/р
Сиғими (ўрин сони)
1 та бемор ўрни учун ер участкаси (м2)
1.
50 тагача
250
2.
51 — 100
250 — 180
3.
101 — 200
180 — 140
4.
201 — 400
140 — 100
5.
401 — 800
100 — 80
6.
801 — 1000
80 — 60
7.
1000 дан ортиқ
60
Изоҳ: 1 нафар болалар ўрни учун шифохонага белгиланган норманинг 1,5 баробари (коэффициенти) қабул қилинади.
17. Амбулатория-поликлиника муассасалари алоҳида биноларда жойлашганда қизил чизиққача бўлган масофа 15 м ни ташкил этиши керак. Агар амбулатория-поликлиника турар жой ва жамоат биноларида, шунингдек ушбу биноларнинг биринчи қаватларида жойлаштирилганда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ алоҳида кириш йўлакларига эга бўлиши керак.
18. Тез тиббий ёрдам станцияларида (шахобчаларида) автотранспорт воситаларини жойлаштириш учун ҳар бир машина учун 12,0 м2 бўлган жой (бокс) ташкил этилади. Тез тиббий ёрдам автотранспортлари тураргоҳидан турар-жой уйларигача бўлган масофа камида 50 м бўлиши керак.
19. Шифохоналар ва диспансерлар умумий ер майдонининг 50 фоиз қисмида қурилган бўлиши, қолган 50 фоиз қисмида эса кўкаламзорлаштирилган майдон (дарахтзорлар, яшил майдон) бўлиши керак. Шифохоналарда кўкаламзорлаштирилган ҳудуд 1 та ўрин учун камида 25 м2 ни ташкил этиши керак.
Табиий ёруғлик ва қуёш турининг тушиши (инсоляция) камайишини олдини олиш мақсадида дарахтлар 10 м дан яқин бўлмаган масофада, бутазорлар эса биноларнинг нур ўтказувчи тешикларидан 5 м масофада экилади.
Шифохоналар ва амбулатория-поликлиника муассасалари участкаларининг периметри бўйлаб икки қатор баланд дарахтлар ва бир қатор буталардан таркиб топган кенглиги 10 м ва 15 м бўлган дарахтзор ташкил этилиши керак.
20. Шифохоналар ҳудудида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморлар учун даволаш бинолари (педиатрия, психосоматика, тери-таносил, радиологик бинолар, туғруқхоналар ва акушерлик бўлимлари), патологоанатомия бинолари, боғ-парк, хўжалик ҳудуди ва муҳандислик иншоотлари каби ҳудудларга ажратилади.
21. Кўп тармоқли шифохоналар таркибига кирувчи юқумли касалликлар, тери-таносил, психосоматик, акушерлик, болалар ва радиология бўлимлари алоҳида биноларда жойлаштирилиши керак.
Автоном вентиляция тизими ва алоҳида кириш жойи ва йўлагига эга бўлган биноларда ушбу бўлимларни бошқа бўлимлар билан битта бинода жойлаштириш мумкин (силга қарши даволаш муассасалари бундан мустасно).
22. Юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимлари учун алоҳида кириш йўли ва автотранспортларни дезинфекция қилиш учун сув билан таъминланган ёпиқ майдон ташкил этилган бўлиши лозим. Ушбу майдон бетон билан қопланган, оқова сувларни йиғишга мўлжалланган хандақ ўрнатилган бўлиши керак.
23. ДПМ ҳудудидаги корпуслар ва бошқа бинолар орасидаги санитария оралиқ масофалари инсоляция, ёритилганлик, шамоллатиш, шовқиндан ҳимоя қилиш ва бошқа оптимал шароитларни таъминлаши лозим.
ДПМларда хоналар деразаларининг жойлашишини 2-жадвалга мувофиқ жойлаштириш тавсия этилади.
2-жадвал
ДПМда хоналар деразаларининг жойлашиши
Т/р
Хоналар номи
Географик кенглик шимолий кенглик 45° ва жануброқда*
1.
Операция хонаси, реанимация бўлими, туғруқ ва секцион заллар
шимолда,
шимолий шарқда,
шимолий ғарбда
2.
Бактериологик текширувлар учун лабораториялар, юқумли касалликлар материалларини қабул қилиш ва уларни саралаш учун
шимолда,
шимолий шарқда,
шимолий ғарбда,
жанубий шарқда
3.
Сил ва юқумли касалликлар беморлари палаталари
жанубда, жанубий шарқда, шимолда**, шимолий ғарбда**
4.
Интенсив терапия палаталари
ғарб ва жанубий-ғарб томонга жойлаштиришга рухсат этилмайди
**бўлимдаги ўринлар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак, ғарбда жойлашган палаталарда хоналарни қуёш нури таъсирида исиб кетишидан ҳимоя қилиш (жалюзи ва бошқа жиҳозлар) кўзда тутилиши керак.
24. Мазкур санитария қоидаларининг 2-жадвалида кўрсатилмаган хоналар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ хоналар деразалари ёруғлик томонлари бўйича эркин жойлаштирилиши мумкин.
25. ДПМ бинолари орасидаги масофа ушбу санитария қоидалари талаблари асосида инсоляция ва ёритилганликни ҳисоблаш асосида қуйидагича бўлиши лозим:
3-4 қаватли бинонинг узун томонлари орасидаги масофа 25 м, 9 қаватли бино баландлигида эса — 40 м дан кам бўлмаслиги керак;
ушбу биноларнинг узун ва ён томонлари палаталари деразалари орасидаги масофа — камида 15 м;
радиология биноси ва хўжалик ҳудудидаги жойлаштириладиган бошқа бинолар ўртасидаги масофа — камида 25 м;
трансформатор подстанцияси ва палаталар орасидаги масофа — камида 25 м.
26. Шифохона бинолари, туғруқхона ва стационарли диспансерларни ажратиб турувчи масофаси 20 м, улардан турар-жой биноларигача бўлган масофа камида 30 м, шунингдек шифохоналарнинг даволаш-ташхис биноларидан, поликлиника, аёллар маслаҳатхонаси ва стационари бўлмаган диспансер биноларидан эса камида 15 м узоқликдаги масофада ташкил қилиниши керак.
27. Патологоанатомик бинолар палата биноларидан максимал равишда алоҳидаланиши ва даволаш ҳамда туғруқ мажмуаси биноларидан, шунингдек ДПМ ҳудудига яқин жойлашган турар-жой ва жамоат бинолари деразаларидан яққол кўриниб турмаслиги керак.
28. ДПМ ҳудудида поликлиника биносини алоҳида қуриш кўзда тутилганда, унинг биноси ҳудуднинг чекка қисмига жойлаштирилиши, аҳоли учун қулай ва алоҳида кириш йўлига эга бўлиши лозим.
29. ДПМ ҳудудида ҳар куни жорий тозалаш ишлари ўтказилиши керак. Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш учун зич ёпиладиган қопқоқли контейнерлар ўрнатилиши керак. Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш контейнерлари ювиш ва дезинфекция қилиш учун асфальтланган ёки бетонланган махсус майдонларда жойлаштирилиши керак. Майдон ўлчами контейнерлар асосининг ҳар томонидан 1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак. Майдон атрофидаги оқова ва ёғингарчилик сувларини чиқариб ташлаш учун тарнов ўрнатилган бўлиши керак.
Маиший чиқиндилар ташлаш майдони билан палата ва даволаш-ташхис биноларигача бўлган масофа камида 25 м ни ташкил қилиши лозим. Чиқинди ташлаш контейнерлари мунтазам равишда ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Қаттиқ ва озиқ-овқат чиқиндиларини олиб кетилиши ҳар куни амалга оширилади.
30. Даволаш биноси ҳудудида (ҳар 50 метр масофада) чиқинди ташлаш учун урналар жойлаштирилиши ва улар ҳар куни тозаланиши ҳамда тоза сақланиши лозим.
3-боб. Бинолар, иншоотлар ва алоҳида хоналарнинг жойлашувига ва конструктив ечимларига қўйиладиган талаблар
1-§. Шифохона типидаги ДПМлар
31. Даволаш ва туғруқ мажмуалари бинолари ва хоналарининг архитектура-режалаштириш, табиий ва сунъий ёритилганлиги ва конструктив ечимлари оптимал санитария-гигиена ҳамда эпидемияга қарши режимларга риоя этиш, беморлар даволаниши ва тиббий ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олиши учун шароитларни таъминлаши лозим (ушбу санитария қоидаларининг 2 ва 9-иловаларга биноан).
32. Болалар шифохоналари ва даволаш бўлимлари (шу жумладан 3 ёшга тўлмаган болалар учун оналар билан ётадиган палаталар) бинонинг бешинчи қаватидан юқори бўлмаган қисмида, 7 ёшга тўлмаган болалар учун палаталар ҳамда болалар руҳий касалликлари бўлимлари (палаталари) иккинчи қаватдан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши керак.
33. Уч ва ундан ортиқ қаватли бинолар юк ва пассажир лифтлар билан таъминланган бўлиши керак. Шунингдек, уч қаватгача бўлган биноларнинг битта зинапояси ногиронлиги бўлган ёки ҳаракати чекланган беморлар учун махсус кўтарувчи зинапоя билан таъминланган бўлиши керак.
34. Тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқароларга амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормалари талаблари асосида қулай шароитлар яратилган бўлиши керак. Барча ДПМларнинг кириш жойида амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормалари талабларида кўрсатилган талаблар асосида пандус ўрнатилган бўлиши керак.
35. Психосоматик йўналишдаги шифохоналарнинг дераза ойналарида панжара ўрнатилган бўлиши керак.
36. ДПМ бинолари тузилмаси ва хоналарининг жойлашувини режалаштиришда «тоза» ва «нотоза» оқимларнинг кесишиш ёки бир-бири билан туташиш имкониятини истисно этиши лозим.
37. Ҳар бир даволаш-ташхис бўлинмасида ушбу санитария қоидаларининг 18-жадвалида кўрсатилган асосда бўлим мудири, катта ҳамшира, ходимлар хонаси ва бошқа ёрдамчи хоналар бўлиши керак.
38. Даволаш-ташхис жараёнини ўтказишга доир оптимал шароитларни яратиш, беморларнинг қулай яшашлари ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида илова қилинаётган жадвалларда акс эттирилган алоҳида хоналарнинг майдонлари кенгайтирилиши мумкин.
Мазкур ҳужжатда назарда тутилган жадвалларда кўрсатилмаган хоналарнинг майдони лойиҳа топшириғи бўйича қабул қилинади ҳамда технологик жараёнларнинг кетма-кетлигига ва асбоб-ускуналарнинг оқилона жойлаштирилиши ҳамда беморлар ва ходимларнинг эркин ҳаракатланишини таъминловчи норматив масофаларга риоя қилган ҳолда асбоб-ускуналарнинг ўлчамлари ва жойлашиши, хонада бир вақтнинг ўзида бўладиган шахсларнинг сони билан белгиланади.
39. ДПМда беморлар ва ходимлар учун алоҳида ҳожатхоналар бўлиши керак, бундан бир сменада 50 тагача қатновга мўлжалланган амбулатория-поликлиника муассасалари ва 10 тадан кам ўринли шифохоналар мустасно.
40. Тиббиёт олий таълим муассасалари, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ўқув ёки илмий базаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий базалари ҳисобланадиган тиббиёт ташкилотларида талабалар ва тингловчилар учун қўшимча ўқув хоналари, ўқитувчилар учун хоналар ҳамда даволаш муассасасининг асосий функционал бўлинмаларидан алоҳида жойлашган қўшимча хоналарни (кийим алмаштириш хоналари, ҳожатхоналар, омборхона ва бошқаларни) кўзда тутиш зарур.
41. Биноларни лойиҳалаштиришда палаталар деразалари остида травматологик пунктлар, қабул-диагностика бўлимлари, бокслари, қабул бўлимига кириш жойлари, автотранспортлар кириш йўли, юклаш, экспедиция ва бошқа шу каби хоналар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
42. Биноларнинг ертўла ва ярим ертўла қаватларида беморлар учун палата бўлимлари, туғруқ бўлимлари, операция хоналари, муолажалар хонаси ва шифокорлар хонаси, шунингдек заҳарли, кучли таъсир қилувчи, тез ёнувчан ва ёқилғи суюқликлари омборлари жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 15 февралдаги 7-сонли қарори (ҳисоб рақами 234, 26.02.2024 й.) таҳририда)
43. Даволаш-ташхис биноларининг ертўла қисмида омборхона ва техник хоналар (хўжалик жиҳозлари омборхоналари, вентиляция камералари, тиббий кислород сақловчи хона, иссиқлик пунктлари), ходимлар учун санитария-маиший хоналари (кийиниш хоналари, душхона) жойлаштирилишига йўл қўйилади.
Ярим ертўла қаватларда (коммуникация тизими ўтмаган хоналарда) қуйидаги хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади:
санитария-тозалов хонаси (санпропускник);
беморлар буюмлари сақлаш хонаси;
буфет ва ошхоналар, даволаш жисмоний тарбия хоналари, массаж хоналари;
тиш-техник лабораторияси ва клиник лабораториялар;
марказлаштирилган стерилизация бўлимлари (кейинги ўринларда-МСБ), автомат кир ювиш машиналари билан жиҳозланган кирхоналар, марказий кирхона, йиғиш ва саралаш хоналари;
тувак ва клёнкаларни дезинфекция қилиш хоналари ва каравотларни дезинфекция қилиш хоналари жойлаштирилиши мумкин.
44. Шовқин ва тебраниш (вибрация) манбаи мавжуд технологик асбоб-ускуналарни беморлар палаталари, даволаш-ташхис ҳамда муолажа хоналаридан яқин жойда жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Товуш босими ва тебраниш даражаси санитария қоидалари билан белгиланган чегаравий даражалардан ошмаслиги лозим.
45. Рентген хоналари ва компьютер томографияси хоналарини, нурдиагностика ва даволаш, ядровий диагностика бўлимлари, шунингдек радиоактив моддаларни ишлатиш билан боғлиқ хоналарни жойлаштириш рентген хоналари, жиҳозларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш ҳамда рентген текширувларни ўтказишга қўйиладиган гигиеник талабларга мувофиқ амалга оширилади.
46. Рентген ва компьютер томографияси хоналарининг муолажа хоналари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўлган нур терапияси бўлимлари хоналари, радиоизотоп диагностика лабораториялари хоналарини палаталарга яқин жойларда (горизонтал ва вертикал бўйича) жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
48. Рентген хоналарини рентген бўлимлари таркибида стационар ва амбулатория-поликлиника муассасасининг туташган жойида жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Шифохоналарнинг юқумли касалликлар, сил касалликлари ва акушерлик бўлимлари рентген хоналари, зарурият бўлган ҳолларда эса қабулхона бўлимлари ва поликлиника бўлимларининг флюорография хоналари алоҳида жойлаштирилади.
49. Фақат шифохона ёки поликлиникага хизмат кўрсатувчи рентген бўлими бинонинг ён қисмида жойлаштирилиши лозим. Бўлим йўлакда жойлаштирилмаслиги керак. Шифохона беморлари ва поликлиника бўлимига ташриф буюрувчилар учун рентген бўлимига кириш алоҳида бўлиши лозим.
50. Рентген хоналарини тўсиқлар орқали сувнинг сизиб оқиш эҳтимоли бўлган хоналар (бассейнлар, душхоналар, ҳожатхоналар ва бошқалар) остида жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Рентген хонасининг муолажа хонасини палаталар билан туташган ҳолда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
51. Асептик режимда ишловчи бўлинмалар (хоналар), палаталар, нур диагностика ва даволаш бўлимлари, рентген ва компьютер томографияси бўлимлари ва бошқа ёпиқ технологияли бўлимлар (лаборатория, ошхона, МСБ, дорихона, кирхона) ўтиш йўлакларида жойлаштирилмаслиги керак.
52. Юқумли касалликлар, сил касалликлари, тери-таносил касалликлари йўналишидаги шифохоналари таркибида дезинфекция камера блоки бўлиши керак ва унинг таркиби ҳамда майдони ишлов бериладиган кўрпа-ёстиқ учун чойшаблар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
53. ДПМларда асосий хоналар баландлиги полдан шифтгача 2,7 м, операция блокларида эса 3,0 м. дан кам бўлмаслиги керак.
54. Шифохоналар даволаш бўлимлари коридорлар кенглиги — 2,0 м, шошилинч ёрдам бўлимлари ва операция блокларида ва реанимация бўлимларида 2,4 — 2,8 м бўлиши керак.
55. Янги ва қайта қурилаётган ДПМларни лойиҳалаштиришда беморлар палаталарида чиғаноқ ва унитаз билан жиҳозланган санузеллар (юқори қулайликка эга бўлган палаталарда эса душ) кўзда тутилиши керак.
56. Палаталардаги шовқин даражалари турар жой ва жамоат бинолари учун белгиланган нормативлардан ошмаслиги лозим.
57. Юқумли касалликларга чалинган ёки гумон қилинган беморларни қабул қилиш, даволаш ва вақтинча алоҳидалаш учун болалар шифохоналарининг қабул бўлимларида бокслар ва боксларга эга палаталар ташкил қилинади.
58. Ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар учун катта куч ишлатишни талаб этмайдиган ва уларга ноқулайликлар яратмайдиган эшикларни очиш ва ёпиш мосламалари қўлланилиши керак.
2-§. Қабул-диагностика бўлими
59. Ҳар бир шифохона таркибида қабул ёки қабул-диагностика бўлими бўлиши керак.
60. Қабул бўлимлари болалар, акушерлик, гинекология, юқумли касалликлар, тери-таносил, сил касалликлари ва руҳий касалликлар шифохоналари учун алоҳида бўлиши керак.
61. Бошқа бўлимларнинг қабулхоналари умумий бўлиши ҳамда ўринлар сони энг кўп бўлган асосий бинода жойлашиши керак. Ҳар бир қабул бўлимида беморларни санитария-тозалов хонаси бўлиши керак.
62. Қабул бўлимидан беморларни даволаш бўлимларига ётқизиш ва ташиш учун қулай ўтиш йўллари бўлиши керак.
63. Бир сутка давомида қабул бўлимлари орқали шифохонага ётқизилаётган беморларнинг тахминий сони шифохона ёки тегишли бўлимдаги ўринлар сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим.
64. Қабул бўлими беморларни вақтинчалик госпитализация қилиш учун палаталар ташкил этилган бўлиши керак. Палаталар сони бир суткада шифохонага қабул қилинадиган беморлар сонининг 10 фоиз ни ташкил этиши керак.
65. 50 ўрингача мўлжалланган шифохоналар ёки таркибида анестезиология, реаниматология ва интенсив терапия бўлими бўлмаган ДМП қабул бўлимида реанимацион шок зали ташкил этилади.
66. Шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари таркибида шошилинч операция хонаси, операция олди хонаси ҳамда наркоз аппаратураларини зарарсизлантириш хоналари ташкил этилади.
67. Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) кириш-чиқиш эшиклари, зинапоялар ва лифтлар беморларни қабул қилиш ва чиқариш учун алоҳида бўлиши лозим. Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) беморларни қабул қилиш учун қабул-кўрув бокслари (изоляторлар) кўзда тутилиши лозим ва уларнинг сони бўлимдаги ўринлар сонига қараб қуйидагича белгиланади:
60 тагача — 2 та бокс;
61 тадан 100 тагача — 3та бокс;
100 тадан ортиқ — 3 та бокс ва бўлимдаги ҳар бир 50 та бемор ўринлари (койкалари) учун 1 та қўшимча бокс бўлиши лозим.
68. Юқумли касалликлар шифохоналари (бўлимларида) болаларни қабул қилиш учун бокслар ва қабул-кўрув бокслари (изоляторлар) ташкил этилади. Болалар юқумли касалликлари бўлимида қабул-кўрув бокслари (изоляторлар) сони ўринлар сонининг 5 фоиз ни, бокслар сони эса — 3 фоиз ни ташкил этиши керак.
69. Туғруқ комплекси қабул бўлими таркибида туғруқ зали ташкил этилади.
70. Қабул бўлимида беморлар оқими қуйидагича тартибга солинади:
силга қарши шифохоналар ва соғломлаштириш шифохоналарида — 800 та ўринга 1 та қабул бўлими;
руҳий касалликлар шифохоналарида — 600 та ўринга 1 та қабул бўлими;
шошилинч тиббий ёрдам шифохоналарида — 150 та ўринга 1 та қабул бўлими;
болалар ва бошқа шифохоналарида — 250 та ўринга 1 та қабул бўлими.
Ҳар бир оқимга 1 тадан кўриш хонаси ва 1 та санитария-тозалов хонаси ташкил этилиши керак.
71. Қабул бўлими хоналари майдонлари ушбу санитария қоидаларининг 3-жадвалига мувофиқ бўлиши лозим.
3-жадвал
Шифохоналар қабул бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
Йиғиштириш анжомлари ва дезинфекция воситалари сақлаш хонаси
барча турдаги шифохоналар учун
4
20.
Диагностика хоналари
Шифохона йўналиши ва диагностика ускуналари турига қараб ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
Изоҳ: * 4 ва ундан ортиқ шифокорлар учун хона майдони 32 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
**ҳожатхоналар беморлар ( эркаклар учун 1та, аёллар учун — 1 та) ҳамда тиббий ходимлар учун ҳам алоҳида бўлиши керак.
3-§. Палата бўлимлари асосий хоналарининг таркиби ва майдони
72. Шифохоналар, поликлиникалар ва диспансерларда палаталар ер усти қаватларда жойлаштирилган бўлиши керак.
73. Янги ва қайта қурилаётган шифохоналарда 1 ва 2 ўринли палаталар 70 фоиз ни, қолганлари 3 ўринли палаталарни ташкил этиши керак.
74 Палаталарда шовқин даражаси турар жой ва жамоат биноларига қўйилган нормалардан ошмаслиги керак.
75. ДПМларда лойиҳада кўрсатилган меъёрдан ортиқ бемор ўринлари ташкил этиш, шунингдек беморларни йўлакларда ва бошқа мослаштирилган хоналарда жойлаштириш тақиқланади.
76. Даволаш-диагностика жараёнида оптимал шароит яратиш, беморларга қулай ва тиббий ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш учун хоналар майдони катталаштирилиши мумкин.
77. Ушбу санитария қоидаларида назарда тутилмаган хоналар лойиҳа топшириғи бўйича ускуналар катталиги ва жойлаштириш, бир вақтнинг ўзида хонада бўладиган шахслар сони ҳамда технологик жараён кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
78. Палата бўлимлари асосий хоналарининг таркиби ва майдони қуйида кўрсатилган 4-жадвал асосида ҳамда лойиҳа топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.
4-жадвал
Палата бўлимларида битта бемор учун мўлжалланган майдон
Т/р
Хоналар номи
1та ўрин учун майдон, м2
1
2
3
1.
7 ёшдан катта болалар ҳамда катталар учун юқумли бўлмаган касалликлар палатаси
7
2.
7 ёшга тўлмаган болалар учун юқумли бўлмаган касалликлар палатаси
оналар учун навбатчи жойларсиз
6
оналар кундузи ёнида бўладиган палаталар
8
оналар туну-кун ёнида бўладиган палаталар
12
3.
Катталар учун юқумли ва сил касалликлари палатаси
9+7 ҳар бир қўшимча ўрин учун
4.
Болалар учун юқумли ва сил касалликлари палатаси
оналар учун
7
оналар кундузи ёнида бўладиган палаталар
10
оналар туну-кун ёнида бўладиган палаталар
12
5.
Жарроҳлик палатаси
9+7 ҳар бир қўшимча ўрин учун
6.
Катталар учун нейрохирургия, куйиш ва радиологик палаталар
12+9 ҳар бир қўшимча ўрин учун
7.
Ортопедия ва травматология палаталари
катталар учун
9
оналар кундузи ёнида бўладиган болалар учун
10
оналар туну-кун ёнида бўладиган болалар учун
13
8.
Интенсив терапия палаталари, операциядан кейинги палаталар
14+12 ҳар бир қўшимча ўрин учун
9.
Асаб-руҳий касалликлар учун палаталар
умумий турдаги
6
инсулинга муҳтожлар ва назорат остидаги
7
10.
Болалар учун руҳий касалликлар палаталари
умумий турдаги
5
назорат остидаги
6
11.
Янги туғилган чақалоқлар учун изолятор
1 та каравот учун
5
1 та кювез учун
6
12.
Кундузги стационар палаталари
катталар учун
5
болалар учун
4
13.
1 та койкали палата
9
14.
1 та койкали бокс
22
15.
1 ёшга тўлмаган, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар учун палаталар
янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия палаталари
9+3 ҳар бир қўшимча койка учун
оналар туну-кун ёнида бўладиган болалар учун
12
оналар кундузи ёнида бўладиган болалар учун
8
оналар ёнида ўтирмайдиган болалар учун
5
5-жадвал
ДПМ стационарлари асосий хоналарининг таркиби ва майдони
Изоҳ: * ҳожатхоналар сони (1 — эркаклар учун, 1 — аёллар учун), тиббий ходимлар учун алоҳида;
** клизма қўйиш хонаси бўлим йўналишига мувофиқ ташкил этилади.
4-§. Операция блоки
79. Операция блоклари изоляция қилинган (алоҳида бинода ёки стационар билан ўтиш йўллари ёки йўлаклар билан бирлашган изоляция қилинган секцияларда) ҳамда вертикал коммуникациялардан (техник шахта, лифт, чиқинди ташлаш қувурлари) имкон қадар узоқда жойлаштирилиш зарур.
80. Шошилинч жарроҳлик учун жарроҳлик хоналари қабул бўлимлари таркибида ташкиллаштирилади.
81. Тиббиёт ходимлари учун операция блокларига кириш санитария-тозалов хонаси орқали амалга оширилади.
82. Операция блокида «тоза» ва «йирингли» операция хоналари ажратилади.
Ушбу талабни бажариш учун шароитлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ёки шошилинч ҳолатларда йирингли операциялар махсус ажратилган кунларда ёки «режали» жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг жорий тозалаш ва дезинфекция ишларидан сўнг ўтказилади.
83. Операция блоклари бир-бирининг устида жойлаштирилганда септик жарроҳлик хоналарини асептик жарроҳлик хоналаридан юқорида жойлаштириш лозим.
84. Тиббий кислород билан таъминланиши марказлаштирилган бўлиши керак. Марказий кислород пункти алоҳида қурилган бинода жойлаштирилган бўлиши керак. Кислород станцияларини қуришда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши керак. Кислород газ баллонларини бевосита бўлимларда, операция блокларида ва ДПМнинг бошқа хоналарида сақлаш ва ишлатиш мумкин эмас.
85. Операция хоналари бактерицид лампалар билан таъминланган бўлиши керак. Операция хоналарини кварц ёрдамида зарарсизлантириш жорий, мукаммал тозалов ишларидан сўнг, якуний дезинфекция ва жарроҳлик амалиётидан олдин ўтказилади.
86. Операция блокда наркоз аппаратуралари ва тиббий асбоб-анжомларни зарарсизлантириш учун алоҳида ажратилган ва жиҳозланган хоналар бўлиши керак.
87. Гипс тайёрлаш хоналарида 0,1м3 ҳажмдаги гипсни тиндирувчи идишлар ўрнатилган бўлиши керак.
88. Операция блоклари 4 та ҳудуддан иборат бўлиши керак:
стерил режим (операция хонаси, донор органларини тайёрлаш хонаси) ҳудуди;
қаттиқ режим (операция олди, наркоз, стерил биксларни сақлаш учун материал хонаси) ҳудуди;
чекланган режим (асбоб-анжомлар, экспресс лаборатория, жарроҳлик асбоб-анжомлари ва буюмларни тайёрлаш хонаси, беморларни уйғотиш хонаси, операция ҳамширалари хонаси ва б.) ҳудуди;
умумшифохона режими (стерил шароитлар талаб қилмайдиган хоналар, ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар, материаллар ва чойшаблар сақлаш хонаси, бўлим мудири ва катта ҳамшира хонаси) ҳудуди.
89. Академик лицей, профессионал таълим, олий таълим муассасалари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ўқув ёки илмий базаси ҳисобланган ДПМда жарроҳлик амалиёти жараёнини кўриш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган алоҳида хона ажратилади.
90. Операция блокларининг асосий ва ёрдамчи хоналари таркиби ва майдонлари қуйидаги 6-жадвалда келтирилган.
6-жадвал
Операция блокларнинг асосий ва қўшимча хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р
Хонанинг номи
Майдони м2 дан кам эмас
1
2
3
1.
Жарроҳлик зали
умумий йўналишдаги, шу жумладан ортопедик травматология
36,0
юрак ва қон-томирларда нейрохирургик операцияларни ўтказиш учун*
42,0
сунъий қон айланиш аппаратидан (СҚАА) фойдаланган ҳолда юракда операцияларни ўтказиш, рентген операция зали*
** 2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида юқорида кўрсатиб ўтилган хоналарнинг мавжуд бўлиши шарт;
*** микрохирургия операциялари ўтказиладиган ихтисослаштирилган ДПМда жойлаштиришга йўл қўйилади;
2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида йиғиштириш анжомлари ва дезинфекция воситаларини сақлаш учун 2 та хона кўзда тутилади.
5-§. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш бўлими
91. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш бўлими шифохонанинг изоляция қилинган қисмида жойлашган бўлиши керак.
92. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш бўлимига кириш жойида бошқа хоналар ҳавоси билан аралашиб кетишини бартараф этиш учун шлюз ташкил этилган бўлиши керак.
93. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш бўлимида беморлар палаталари боксларда жойлаштирилади ва бўлимнинг коридор қисмидаги ҳаво палата ҳавоси билан аралашиб кетмаслиги керак.
94. Бўлимда муолажа хонаси, дори воситаларини ва боғлов материалларини сақлаш хонаси ва уларни зарарсизлантириш хонаси бўлиши керак.
95. Бўлимда ушбу санитария қоидаларининг 17-жадвалида кўрсатилган барча ёрдамчи хоналар бўлиши керак.
96. Беморлар фақат палаталарда овқатлантирилиши керак.
6-§. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларини тайёрлаш хоналари
97. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларини тайёрлаш хоналари ушбу санитария қоидаларининг 5-жадвали асосида ташкил этилиши керак.
98. Суяк илиги ва ўзак ҳужайраларини тайёрлаш учун донордан қон олиш палатаси фақат 1 нафар донорга мўлжалланган бўлиши керак.
99. Палатадан тайёрланган ўзак ҳужайраларни тайёрлаш лабораториясига дераза орқали узатилиши керак.
100. Лаборатория стерил ҳаво бериш учун ламинар шкаф билан жиҳозланган бўлиши керак.
101. Лабораторияга қўшимча равишда ўзак ҳужайраларини сақлаш учун мўлжалланган суюқ азот баллонлари учун алоҳида хона кўзда тутилган бўлиши керак.
7-§. Туғруқ комплекслари
102. Туғруқ комплексларида ва кўп тармоқли шифохоналар таркибидаги туғруқ бўлимлари ҳамда перинатал марказларининг қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда бўлимларнинг аниқ ҳудудларга бўлиниши, санитария ишлов берилиши учун қулай бўлиши, шифохона ичида кетма-кетлик қоидаларига риоя этилиши ҳамда ходимларга қулай иш шароитлари таъминланиши кўзда тутилиши керак.
103. Туғруқ комплексларида акушерлик ўринлари 60 фоиз, ҳомиладорлар патологияси бўлими 30 фоиз ва гинекология бўлими 10 фоиз ни ташкил этиши керак.
104. Акушерлик бўлимларидаги туғруқ заллари ўринлари 16 фоиз ни ташкил этиши керак.
105. Перинатал маркази туғруқхонадан (бўлимдан) ўз таркибида маслаҳат поликлиникаси, гинекология бўлими, чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлими, шунингдек чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлими мавжудлиги билан фарқ қилади. Чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлими ҳамда чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлими туғруқ мажмуасининг ва бўлимларидан алоҳидаланган ва алоҳида кириш-чиқиш билан кўзда тутилган мустақил блокда жойлаштирилади.
106. Перинатал марказ чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлими ҳамда чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига бошқа акушерлик стационарларидан чақалоқлар қабул қилинганда қабул бўлими хоналари ташкил этилиши керак.
107. Чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлими асосан она ва бола биргаликда бўлиши тамойилига кўра ташкил этилган бўлиши лозим. Чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлимида ўпкани сунъий вентиляциясида бўлган болалар бўлимда оналарсиз ётқизилади, лекин болани кўриш учун бўлимга киришга рухсат берилади. Оналар учун чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлимида алоҳида палаталар кўзда тутилган бўлиши керак. Қолган ҳолатларда реанимация палаталари она билан бола бирга бўлишга мўлжалланган бўлиши керак.
108. Туғруқ комплексларининг қабул бўлимларида туғадиган аёллар ва ҳомиладорларни қабул қилиш учун иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган санитария-тозалов хонасига (8м2) эга фильтр ташкил этилган бўлиши керак. Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган жойларда сув иситиш учун қурилмалар ўрнатилиши кўзда тутилади.
109. Туққан аёллар шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш учун барча палаталар иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган, шунингдек чақалоқлар гигиенаси учун кенг чиғаноқлар ўрнатилиши лозим.
110. Туққан аёллар учун ҳожатхоналар туғруқ заллари ёнида жойлаштирилиши, лекин ушбу ҳожатхоналарга кириш коридор орқали бўлиши керак.
111. Туғруқ комплекслари (бўлимлари) хоналар таркиби ва майдонларига бўлган талаблар ушбу санитария қоидаларининг 7-жадвали асосида амалга оширилади.
7-жадвал
Туғруқ комплекслари (бўлимлари) хоналарининг таркиби ва майдони
118. Юқумли касалликлар бўлимида болалар палаталарини, шунингдек 7 ёшга тўлмаган болалар палаталарини йўлаклардан ажратиб турувчи деворлар ва ойнали деворлар кўзда тутилиши керак ва уларнинг ўлчамлари лойиҳа топшириғи билан белгиланади, шунингдек палаталар шлюзларида ҳожатхоналар кўзда тутилиши керак.
119. Палаталарнинг деворлари ва ойнали деворлари орасидаги йўлакдан палаталарга чойшаблар, кийим-кечаклар ва дори воситаларини узатиш мосламаси кўзда тутилиши лозим.
120. Бокслар ва ярим бокслар таркибида ҳожатхона, душ ва чиғаноқдан таркиб топган санузел бўлиши керак.
121. Ярим боксларда палата ва коридор ўртасида шлюз кўзда тутилади. Боксда ташқарига чиқишга эга бўлган тамбурга эга бўлиши лозим.
122. Бокс ёки ярим боксдаги ўринлар сони 2 тадан ошмаслиги лозим.
123. Бокслар ёки ярим бокслардан таркиб топган секциялар хоналарининг майдони 9-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.
124. Тери-таносил касалликлари муассасалари алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак.
125. Тери-таносил касалликлар бўйича тиббий хизматни амалга оширадиган муассасалар амбулатор ва стационар тиббий хизмат кўрсатадиган муассаса турларига ажратилиши керак. Мажбурий даволаниш йўлга қўйилган муассасалар қўриқланадиган бўлиши керак.
126. Шифохоналарда жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни даволаш, дерматомикозларга чалинганларни ва сурункали тери касалликларга чалинганларни даволашга мўлжалланган бўлимлар кўзда тутилган бўлиши керак.
Ушбу йўналишдаги шифохоналар ташкил этилганда, қабул бўлимида жинсий йўл орқали юқадиган касалликларга чалинган ва бошқа турдаги касалликларга чалинган беморларни ҳамда болаларни қабул қилиш учун алоҳида қабулхоналар бўлиши керак.
127. Тери-таносил касалликларига чалинган беморлар учун мўлжалланган бўлимда, муолажа хонаси ҳамда гинекологик кресло билан жиҳозланган кўрув хонаси кўзда тутилган бўлиши лозим.
128. Тери касалликларига чалинган беморлар учун мўлжалланган бўлимда, тери қатламларига ишлов бериш учун амалиёт хоналари кўзда тутилган бўлиши керак.
129. Ушбу бўлимлар ташкил этилганда, беморларнинг кийимлари ва чойшабларини дезинфекция ва дезинсекция қилиш учун албатта дезинфекция камера блоки бўлиши керак.
130. Тери-таносил касалликлари бўлими мавжуд бўлган шифохоналарда чойшаблар график асосида кирхонада алоҳида белгиланган кунларда ювилади, ушбу бўлим чойшаблари ювилгандан кейин кирхонанинг барча хоналарида мукаммал тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказилади.
11-§. Силга қарши курашиш муассасалари
131. Силга қарши курашиш муассасалари алоҳида майдонларда жойлаштирилиши керак.
Ушбу йўналишда тиббий хизматни амалга оширишга мўлжалланган муассасалар шифохона ва амбулатория шароитида тиббий хизмат кўрсатадиган муассаса турларига ажратилиши керак. Мажбурий даволаниш йўлга қўйилган муассасалар қўриқланадиган бўлиши керак.
132. Амбулатория турида тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларда балғам йиғиш жойи, атрофи ўралган, сув ва оқова сувлар тизими ўтказилган очиқ майдонда ташкил этилиши лозим.
133. Ушбу йўналишдаги шифохоналар ташкил этилганда, қабул бўлимида болалар ва катта ёшдагиларни қабул қилиш учун алоҳида хоналар ажратилиши керак.
134. Муассасанинг тузилмаси ва хоналар жойлашуви беморлар, ишчилар, келиб-кетувчилар ҳамда ҳар-хил даражали хавфли лаборатор намуналар оқимларининг тўқнашуви ва аралашувига йўл қўймаслик керак.
135. Хоналар юқумлилик хавфига қараб асосан беморлар, ходимлар ва келиб-кетувчилар учун қуйида кўрсатилган юқори, ўрта ва паст даражадаги юқиш хавфи ҳудудларига бўлиниши керак:
юқори хавф ҳудудида балғам бактериоскопияси натижасида сил микобактериялари мусбат натижалари аниқланган, шу жумладан силнинг кўп дориларга чидамли тури ва дориларга чидамли микобактериялар аниқланган беморлар учун мўлжалланган бўлимлар, балғам йиғиш хоналари, бактериологик лаборатория, эндоскопия бўлими, реанимация бўлими ва жадал терапия палаталари, функционал диагностика бўлими, қабул бўлими, жарроҳлик амалиёти бўлими, камерали дезинфекция бўлими хамда кирхона жойлаштирилади;
ўрта хавф ҳудудида балғам бактериоскопияси натижасида сил микобактериялари манфий натижалари аниқланган, шунингдек силнинг дориларга чидамли тури ва кенг доирадаги дори-воситаларига чидамли микобактериялар аниқланмаган беморлар учун мўлжалланган бўлимлар жойлаштирилади;
136. Дориларга турғун сил микобактериялар аниқланган силга чалинган беморлар бўлими алоҳида турган бир-биридан алоҳида ажратилган биноларда жойлаштирилади.
Ишлаб турган кўп қаватли силга қарши курашиш тиббиёт муассасаларида дориларга турғун сил микобактериялар аниқланган силга чалинган беморлар бўлими кириш эшиги алоҳида бўлган биноларнинг юқори қаватларида жойлаштирилади.
137. Бўлимларда бокслар кўзда тутилиши лозим. Бокслар таркибида эса палата олди хонаси (шлюз), бемор палатаси, санитария бўлими (душ, унитаз, раковина) бўлиши керак. Бемор олди хонасида озиқ-овқатлар ҳамда дори воситаларини бериш учун ойна (дарча) кўзда тутилади.
138. Хона дераза ромларининг майдони пол майдонининг 20 фоиз дан кам бўлиши мумкин эмас, дераза ромлар ва эшиклар жойлашуви хонанинг тўғридан-тўғри шамоллатиш имконини яратиш керак.
139. Болалар бўлимларида ҳам сил микобактериялари мусбат ва манфий натижалари аниқланган беморлар бўлимлари алоҳида бўлиши керак.
140. Мажбурий даволаниш бўлимлари алоҳида жойлаштирилади ва қўриқланади. Ушбу бўлимга бегона шахслар кириши мумкин эмас.
141. Ишлаб турган биноларда ходимлар хоналари, беморлар жойлашган ҳудудлардан тамбур орқали ажратилиши лозим ва иккита кириш ва чиқиш эшиги ҳамда тортиб кетувчи вентиляция тизимига эга бўлиши керак.
142. Юқиш хавфи юқори бўлган бўлимларда, механик тарзда шамоллатиш тизими мавжуд бўлган палаталар кўзда тутилиши ва бу тизим орқали 1 соат давомида палаталарнинг ҳавоси камида 12 маротаба, юқиш хавфи ўрта бўлган бўлимларда эса 6 маротаба алмаштирилиши лозим.
143. Юқиш хавфи юқори бўлган бўлимларда олиб келувчи ва олиб кетувчи шамоллатиш (вентиляция) тизими бўлиши керак, бўлмаган холларда палаталарда манфий босим ташкил қилиш мақсадида йўлакларда олиб келувчи шамоллатиш тизимини ўрнатиш керак.
144. Муассасанинг узоқ жойлашган майдонида беморлар балғами, балғам йиғиш идишларини (туфдонларни) зарарсизлантириш ва утилизация қилиш учун хона ташкил этилиши лозим.
145. Силга қарши курашиш стационарлар таркибида кир ювиш, овқат тайёрлаш, камерали дезинфекция блоки ва бактериологик лаборатория бўлиши керак.
12-§. Силга қарши курашиш муассасалари биноларидан фойдаланишга бўлган талаблар
146. Ихтисослаштирилган силга қарши курашиш шифохоналари ва уларнинг ташкилий тузилмаси таркибидаги алоҳида турган бино ва иншоотлар фаолият йўналиши ҳамда биноларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш, сил микобактериялари (СМБ) билан ҳудуд ва хоналарнинг ифлослантириш (зарарланиш) потенциал хавфи даражасига қараб амалга оширилади.
147. Сил микобактериялари билан зарарланиш хавфи даражасига қараб муассасалар куйидаги синфларга бўлинади:
А синф (хавфсиз) — сил касаллигига чалинган беморларни қабул қилиш, текширувлардан ўтказиш, даволаш, беморларни жойлаштириш учун мўлжалланмаган ва ишлатилмаган муассаса бино ва иншоотлари (бошқарув тизими бинолари, дорихоналар, ўтиш жойлари, гаражлар, овқат тайёрлаш хоналари ва бошқа шуларга ўхшаш йўналишдаги бино ва хоналар);
Б синф (потенциал хавфли) — ўпкадан ташқари бўлган сил касалликларига чалинган беморлар қабул қилинган, текширувлардан ўтказилган, даволанган муассаса бино ва иншоотлари.
В синф (хавфли) — сил касаллигининг ўпка тури, кўп турдаги дори-воситалар таъсир қилмайдиган (МЛУ) микобактериялар қўзғатган сил касаллигига чалинган беморлар қабул қилинган, текширувлардан ўтказилган, даволанган, жойлаштирилган муассаса бино ва иншоотлар, клиника-диагностика ва микробиология лабораториялари, паталого-анатомик бўлимлар, тозалаш иншоатлари киради.
148. Бино таркибида ҳар хил хавф даражасига мансуб хоналар (бўлимлар) бўлган тақдирда, бинонинг барча хоналари ва бинонинг ўзи, бинода бўлган энг юқори бўлган хавф синфига киритилиши лозим.
* Тор мутахассислар хоналарида терапевтик йўналишдаги икки тиббий ихтисосликка эга (терапия, педиатрия, неврология, болалар невралогияси, кардиология, эндокринология, пулманология ва бошқалар) шифокорлар тасдиқланган график асосида фаолият юритиш учун рухсат этилади.
(10-жадвал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 5 августдаги 23-сонли қарори (ҳисоб рақами 368, 26.08.2025 й.) таҳририда)
1491. Маҳалла ҳудудидаги маҳалла ва давлатга тегишли бино ва иншоотлардаги тиббий пунктларнинг ўлчамлари (бундан буён матнда тиббий пунктлар деб юритилади) 12 м2 бўлиши керак.
1492. Тиббий пунктларда ичимлик ва оқава сув тармоғи бўлиши лозим.
Агар ичимлик ва оқава сув тармоғи мавжуд бўлмаса, қўл ювиш учун шароит яратилган бўлиши керак.
1493. Тиббий пунктлар деворларида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи бўйича санитария-тарғибот материаллари, шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар осилган бўлиши лозим.
1494. Тиббий пунктларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажмидан келиб чиқиб, вена ичига, тери остига, мушак орасига инъекцияларни қилиш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар бўлиши зарур:
бир марталик чойшаблар, қўлқоплар, бинт, тампон, сочиқлар;
лейкопластырь;
дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар;
ишлатиб бўлинган материал учун идишлар;
тиббиёт термометри.
(1491 — 1494-бандлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 11 мартдаги 2-сонли қарорига асосан (ҳисоб рақами 338, 12.03.2025 й.) киритилган)
14-§. Физиотерапия бўлими
150. Физиотерапия бўлими ДПМнинг (шифохона, поликлиника, диспансерларнинг) таркибий тузилмаси бўлиб ҳисобланади. Ушбу муассасаларнинг қуввати, таркиби ва йўналишидан келиб чиққан ҳолда физиотерапия бўлими алоҳида бўлиши ёки умумий даволаш бўлимлари бирлаштирилиши мумкин.
151. Физиотерапия бўлими даволаш бўлимлари билан қулай боғлиқликда лойиҳалаштирилиши лозим. Бўлимни лойиҳалаштиришда беморлар ушбу бўлимга шифохонанинг қайси даволаш-диагностика бўлимларидан кўпроқ келишини инобатга олиш лозим.
152. Ўз поликлиникасига эга бўлган шифохоналарда ва диспансерларда физиотерапия бўлими, одатда марказлаштирилган ёки поликлиника билан қулай боғлиқликда жойлаштирилади. Ушбу бўлимларни лойиҳалашда шифохонадаги ва поликлиникадаги беморлар оқимини максимал равишда ажратилишини (кириш эшиклари бўлиб-бўлиб жойлаштирилишини, мустақил кутиш заллари ёки хоналардан ҳар хил вақтда фойдаланиш имконияти мавжудлигини) таъминлаш лозим. Поликлиникалар ва шифохоналарнинг поликлиника бўлимлари таркибида болалар бўлимлари мавжуд муассасаларда бўлим таркибида лойиҳалаштириш тавсия этилади.
153. Физиотерапия бўлимининг алоҳида хоналари болалар шифохоналарининг даволаш бўлимлари, туғруқхоналарнинг ҳомиладорлик патологияси бўлимларида, ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда бундай даволаш турларига анча юқори эҳтиёжи бўлган беморлар улуши кўпроқ бўлган даволаш бўлимларида (неврология, нейрохирургия, травматология, ортопедия ва кардиология) ҳам лойиҳалаштирилиши мумкин ва бу талаблар лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.
154. Ушбу хоналарда муолажалар жойининг сони физиотерапия хоналарининг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.
155. Сув ва шифобахш балчиқ билан даволаш усуллари қўлланадиган физиотерапия бўлимлари ташкил этилганда, физиотерапия бўлимларини «нам» (сув, шифобахш балчиқ билан даволаш) ва «қуруқ» (электр, нур ва иссиқлик билан даволаш) ҳудудларига бўлиниши зарур. Ушбу талаблар намлик, электр хавфсизлиги ва хоналарни пардозлаш ишларини белгилаш учун боғлиқ. Сувда ҳаракатланиш билан даволаш хонаси ҳам «нам» ҳудудга тегишли бўлиб, улар одатда биринчи қаватда сув билан даволаш хоналари билан бирга режалаштирилади.
156. Физиотерапия бўлимининг «қуруқ» ҳудудидаги хоналар ҳар қандай қаватларда жойлаштирилиши мумкин, бироқ бўлимнинг ташкилий бирлигини инобатга олиб, иккала ҳудудларнинг қулай боғлиқлигини кўзда тутиш лозим.
157. Шифобахш балчиқ билан даволаш, сероводородли ва радонли ванна хоналарини бевосита палата бўлимларининг остида жойлаштириш мумкин эмас.
158. Барча металл буюмлар ва асбоблар ҳимояловчи ерга уланган сим билан таъминланиши лозим. Кабиналарнинг металл конструкциялари девордан ва полдан изоляция қилинган бўлиши лозим.
159. Нурлантирувчи ускуналар узоқда жойлаштирилган микротўлқин терапиясини ўтказиш учун жиҳозларни микросимли мато билан изоляция қилинган хоналар ёки кабиналарда жойлаштириш лозим.
160. Қуввати 100 Вт юқори бўлган стационар ультра юқори частота (УЮЧ) жиҳозлари ёки қуввати 100 Вт кам бўлган 4 та ёки ундан ортиқ ультра юқори частота (УЮЧ) жиҳозларини бошқа электр ва нур билан даволаш хоналари билан ёнма-ён бўлган алоҳида хонада жойлаштириш зарур.
161. Ультра юқори частотали ва ўрта юқори частотага эга нурланишга эга физиотерапия ускуналари нурланиш йўналиши бинонинг ташқи деворига йўналтирилган бўлиши керак.
162. Ультра юқори частотали ва ўрта юқори частотали аппаратларидан нурланиш шаклланишини олдини олиш мақсадида ён томондаги физиотерапевтик қурилмалардан беморлар ва ходимларга нурланиш таъсирини камайтирадиган қилиб жойлаштириш керак.
163. Электр уйқу билан даволаш хонасини товушдан изоляция қилиш шароитларида жойлаштирилиши лозим. Деразалар участканинг энг сокин ҳудудида жойлашиши зарурлигини инобатга олиб, уни бўлимнинг кириш-чиқиш қатнови бўлмаган ҳудудида жойлаштириш тавсия этилади.
Хона товушдан ҳимоя қилувчи шлюз ролини ўйнайдиган кузатиш ойнасига эга аппаратхонага эга бўлиши, шунингдек ёруғлик ва товушдан ҳимояловчи пардалар бўлиши керак.
164. Фотарий ультрабинафша нурлари билан профилактик нурланишга оид гуруҳли муолажаларни олиб бориш учун мўлжалланади. Ушбу муолажа тури болалар ДПМлари, санаторий-профилакторийлар ва поликлиникаларда кўзда тутилади. Фотарий қошида беморлар учун кийиниш хонаси ҳамда тиббий ҳамширанинг иш жойи ташкил этиладиган пульт хонаси кўзда тутилади. Пульт хонаси майдони камида 0,5 м2 бўлган шишали кузатиш ойнасига ва товушли сигнализацияга эга бўлиши керак. Пульт хонасига кириш муолажа хонаси орқали ташкил этилади.
165. Рефлексотерапия хонаси иккита ёнма-ён жойлашган изоляция қилинган хоналардан, яъни алоҳида хоналарда жойлаштириладиган шифокор хонаси ҳамда 4 — 6 та муолажа ўринлари билан жиҳозланган муолажалар хонасидан иборат бўлиши лозим. Беморлар учун кушеткалар ва креслолар жойлаштирилади ва уларни жойлаштиришда ходимларнинг икки тарафдан иш олиб бориш имконияти кўзда тутилади.
166. Иссиқлик билан даволаш хонаси парафин ва озокерит даволаш муолажаларини ўтказиш учун мўлжалланган. Хона қошида ҳаво тортувчи жавон билан жиҳозланган парафин ва озокеритни иситиш учун қўшимча хона лойиҳалаштирилиши лозим.
167. Умуртқа поғонасини тортиш хоналарининг олдида дам олиш хонаси жойлаштирилиши лозим.
168. Шифобахш балчиқ билан даволаш зали душ кабиналари билан туташган алоҳида кабиналардан ҳамда беморлар ечинадиган иккита кабинадан иборат бўлиши лозим. Беморлар учун кириш эшиги фақатгина ечиниш кабиналари ва душхоналари орқали кўзда тутилади.
169. Шифобахш балчиқ муолажалари балчиқ билан даволаш хоналар таркибига киритилади, лекин ушбу хоналар электр билан даволаш хоналарига қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилган алоҳида изоляция қилинган хонада амалга оширилиши лозим.
170. Шифобахш балчиқ билан даволашга оид муолажалар жойининг умумий сони 7 ва ундан ортиқ бўлганда, шифобахш балчиқни ташиш ва иситиш жараёни механизацияланган бўлиши керак. Уларнинг сони камроқ бўлганда шифобахш балчиқ билан даволаш залига туташган шифобахш балчиқ тайёрлаш хонасига узатилиб, у ерда махсус иситиш воситаларида ёки ташувчи қурилмаларида иситилади.
171. Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони 11-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.
11-жадвал
Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
Т/р
Хоналар номи
Майдон, м2 (камида)
1
2
3
Физиотерапия
Электр ва нур билан даволаш
1.
Электр ва нур билан даволаш хонаси (хона қошида майдони 8 м2. бўлган прокладкани ювиш хонаси кўзда тутилади)
1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас
2.
Қорин бўшлиғида муолажаларни ўтказиш хонаси 1 та гинекологик кресло учун
12
3.
Микротўлқинли терапия хонаси
1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас
4.
Ультра юқори частотали терапия хонаси
1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас
5.
Лазер терапияси хонаси
1 та кушеткага 12
6.
Рефлексотерапия хонаси
1 та кушеткага 12
Ингаляторий
7.
Ингаляция зали
1 та жой учун 3, лекин 10 дан кам эмас
8.
Индивидуал ингаляция хонаси
12
Фотарий
9.
Нурланиш хонаси
Асбоб-ускуна ўлчамлари билан белгиланади, лекин камида 16
10.
Кийиниш хонаси
9
11.
Бошқарув пульти
4
12.
Электр уйқу билан даволаш хонаси (шлюз билан)
1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас
13.
Гуруҳда аэроион, аэрозол ва электр аэрозол терапия хонаси
1 та жой учун 2, лекин 12 дан кам эмас
14.
Индивидуал аэроион, аэрозол ва электр аэрозол терапия хонаси
12
15.
Ходимлар хонаси
10
Иссиқлик билан даволаш
16.
Иссиқлик билан даволаш хонаси
1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас
17.
Парафин ва озокеритни иситиш хонаси
8
18.
Ўраш хонаси
1 та кушеткага 6, лекин 12 дан кам эмас
19.
Прокладкаларни қурилиш хонаси
8
20.
Тиббий ҳамшира хонаси
8
Сув билан даволаш
21.
5 та душ қурилмасига эга кафедрали душ зали
25
22.
Душ зали қошидаги кийиниш хонаси
10
23.
Тўрт камерали ванналар хонаси
1 та ваннага 6, лекин 12 дан кам эмас
24.
Ванна зали
1 та ваннага 8, лекин 12 дан кам эмас
25.
Ечиниб кийиниш кабинаси
2
26.
Субаквал ванна хонаси
18
27.
Сероводородли (родонли) ванна хонаси
12
а) ванна хонаси
1 та ваннага 8, лекин 12 дан кам эмас
б) эритмани тайёрлаш лабораторияси
10
в) реактивлар омбори
8
г) ванна хонаси ва кийиниш кабинаси ўртасидаги шлюз
2
28.
Сув ости массаж-душ ванна хонаси
12
29.
Сувда ҳаракатланиш билан даволаш учун ванна хонаси
32
30.
Даволаш сузиш бассейни хонаси (10 кишилик)
180
31.
Даволаш-сузиш бассейни қошидаги душхонага эга кийиниш хонаси
18
32.
Душ кабинали ходимлар хонаси
1 та душ учун 1,5, лекин 8 дан кам эмас
Шифобахш балчиқ билан даволаш
33.
Шифобахш балчиқ билан даволаш зали
1 та кушеткага 8, лекин 12 дан кам эмас
34.
Шифобахш балчиқ билан даволаш зали қошидаги хоналар
172. Ҳар бир шифохона таркибида КДЛ ташкил этилиши мумкин. Лаборатория хоналарининг таркиби ва майдони 12-жадвалда келтирилган.
173. КДЛни даволаш-ташхис бўлинмалари билан бир гуруҳда палата бўлимлари, қабул бўлими, операцион блок ҳамда анестезиология ва реанимация бўлими билан қулай боғлиқликда жойлаштириш тавсия этилади.
174. КДЛ алоҳида изоляция қилинган жойда жойлаштирилиши керак.
175. Амбулатория-поликлиника муассасаларида шифохоналар муолажа хонасидан алоҳида белгиланган вақтда қон олиш мақсадида фойдаланиш мумкин.
176. Режимли лабораториялар (микробиологик, вирусологик, полимерал занжир реакцияси (ПЗР) ва бошқалар) бошқа лабораториялардан изоляция қилинган бўлиши лозим. Уларга таҳлиллар учун лаборатория материалларини келиб тушиши алоҳида кириш билан изоляция қилинган тарзда ташкил этилиши лозим.
177. Ҳаво-томчи гуруҳидаги инфекциялар учун бокс ҳавони тортиб олувчи вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.
178. Замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган лаборатория хоналар таркиби қисқартирилиши мумкин.
179. Прекурсорлардан фойдаланганда уларни сақлаш хонаси ҳавони тортиб олувчи вентиляция, ичимлик сув тармоғи, темир эшик, панжарали дераза ва сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак.
180. Детекция зонасининг жойлашиши ДНК ни аниқлашда қайси усул қўлланилаётганлигига боғлиқ бўлади. Агар амплификация маҳсулоти солинган пробиркани очиш зарур бўлса, яъни электрофорез усули қўлланилганда, детекция ҳудуди бошқа 2 та ҳудудлардан имкон қадар узоқда жойлаштирилиши ҳамда бошқа зоналар билан боғлиқ бўлмаган вентиляция тизимига эга бўлиши керак. Бу ПЗР (бундан буён матнда ПЗР деб юритилади) лабораторияларни ташкил қилишдаги мажбурий талаб ҳисобланади.
181. ПЗР лаборатория ҳудудидаги фаолият юритаётган диагностика ёки синов лабораториясининг «зарарли» ҳудудида ташкил қилишга йўл қўйилади. Имконият даражасида лаборатория хоналари алоҳида блок кўринишида жойлаштирилади.
182. ПЗР лабораториянинг «зарарли» ҳудудида ПЗР текширувларнинг ҳар бир босқичи учун мўлжалланган ишчи хоналар ташкил этилиши керак.
183. Ҳар бир ишчи хона унинг функционал юкламасига мувофиқ зарурий асбоб-ускуналар, реактивлар ва сарфловчи материаллар тўплами билан таъминланган бўлиши лозим.
184. Лабораториянинг умумий режаси, уларда ишчи ҳудудлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашиши таҳлил қилинаётган намуналар ҳаракати кетма-кетлигини таъминлаши керак.
185. Лабораторияга келиб тушган клиник материалларга намуналарни тайёрлаш ҳудудида имкон қадар тезроқ ишлов берилиши (ДНК ва РНК ажратилиши) лозим.
Қабул қилиш ва рўйхатга олиш хонаси лабораторияга келиб тушаётган материалларни рўйхатга олиш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган бўлади.
Намуналарни саралаш ва бирламчи ишлов бериш хонаси ДНКни ажратиш учун таҳлил қилинаётган намуналарни (аликвоталарни) тайёрлаш учун мўлжалланган. Ушбу ҳудуд алоҳида хонада жойлаштирилиши ҳамда ламинар жавон билан жиҳозланган бўлиши керак (ўрганилаётган объектнинг патогенлик даражасидан келиб чиққан ҳолда II-III ҳимоя синфига эга ламинар жавондан фойдаланилади).
Фаолият юритаётган лаборатория негизида ПЗР лабораториясини ташкил қилишда ушбу иккита хона бирлаштирилишига йўл қўйилади, шунингдек бу ерда бошқа турдаги тадқиқотлар учун ҳам (иммунологик, вирусологик, серологик, бактериологик ва ҳ.к.) намуналар тайёрланиши мумкин.
Нуклеин кистоласини (НКни) ажратиш алоҳида хонада жойлаштирилиши мумкин. НКни ажратиш ПЗР боксларида (ёки биологик хавфсиз боксларда II-синф ҳимоясидаги ламинар жавонларда) амалга оширилиши зарур. Лабораторияга кўпроқ юклама мавжуд бўлганда, мазкур бокслар сонини ошириш тавсия этилади, бунда уларда бошқа ишлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Реакцион қоришмаларни тайёрлаш хонаси электр розеткалари, кундузги ва ультрабинафша лампаси билан жиҳозланган ПЗР боксидан фойдаланилади. ПЗР боксидаги рекреацион қоришмани тайёрлаш учун «тоза» ҳудудга ижобий назоратдаги ёки клиник намуналар солинган пробиркаларга ишлов берилишидан олдин ҳам ундан кейин ҳам олиб кириш тақиқланади.
ПЗР ва флуоресцентли детекция таҳлилларини амалга ошириш хонаси алоҳида хонада жойлаштирилиши ҳамда лабораториянинг реал вақт режимидаги детекция тизимли бир ёки бир нечта амплификаторлар билан юкланганлигидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланган бўлиши керак.
186. Барча ИФА ва ПЗР хоналарида 2,5 вт/м3 ҳисобидан бактерицид лампалар ўрнатилади. Ҳар бир лампанинг ишлаш вақтини журналда қайд этган ҳолда унинг ҳисобини юритиш зарур.
187. ИФА таҳлилларни ўтказиш хонасида ҳаво ҳароратини 22°С атрофида ушлаб туриш учун кондиционер ўрнатилиши зарур.
12-жадвал
Клиника-диагностика лабораторияси хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р
Хоналар номи
Майдон, м2
бир кун ўтказиладиган таҳлиллар сони
100 та гача
250 та гача
450 та гача
650 та гача
800 та гача
1
2
3
4
5
6
7
Стационар беморларидан таҳлилларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш хонаси
1.
Намуналарни қабул қилиш ва саралаш ҳамда натижаларни бериш хонаси
-
10
12
16
20
Лаборатория таҳлиллари ўтказиш хоналари
Клиник бўлим
2.
Пешоб, нажас, балғам, меъда ширасини йиғиш ва тайёрлаш хонаси
8
10
12
12
12
3.
Пешоб, нажас, балғам, меъда ширасини таҳлил қилиш хонаси
Изоҳ: * замонавий асбоб-ускуналар мавжуд бўлса, ушбу лабораториялар хоналарини бирлаштириш мумкин;
** катта бўлмаган лабораторияларда қоннинг биокимёвий ва морфологик таҳлиллари учун таҳлил хоналарини бирлаштириш мумкин;
*** кийиниш хонаси фақатгина режимли лабораториялар учун кўзда тутилади;
**** реал вақтда ПЗРдан фойдаланилганда 2 та хонадан фойдаланиш мумкин.
***** гистология лабораторияларини турар жой ва жамоат биноларида жойлаштириш мумкин эмас.
16-§. Биоматериалларни транспортировка қилишга бўлган талаблар
188. Қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликларини олиш пункти амалдаги санитария қоидалари талабларига жавоб берадиган бино ва иншоотларда ташкил этилиши мумкин.
189. Асосий лабораториядан алоҳида ташкил этиладиган қон ва биологик суюкликларни олиш пунктлари қуйидаги хоналардан иборат бўлиши керак:
кутиш зали — 6 м2;
қон олиш хонаси — 10 м2;
бошқа биологик суюқликларни олиш хонаси (мазкур санитария қоидаларининг 12-жадвали асосида);
ходимлар хонаси — 12 м2;
ҳожатхона — 1,2 м2.
190. Бир маротаба ишлатиладиган тиббий буюмларни утилизация қилиш амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилиши керак.
17-§. Функционал-диагностика бўлими (хоналари)
191. Функционал-диагностика бўлимлари (хоналари) ва марказларини лойиҳалаштиришда рентген ва физиотерапия аппаратураси, кучланиш кабеллари, энергия билан таъминловчи қурилмалар, электр панеллари ва электр жавонлари, лифтларнинг машина бўлимлари ва юқори вольтли узатиш линияларининг диагностика ускуналарининг кўрсаткичларига таъсирини ҳисобга олиш ҳамда диагностика хоналарини экранлаштириш бўйича тадбирлар кўзда тутилиши керак.
192. Функционал-диагностика бўлимлари ва марказларини лойиҳалаштиришда қуйидаги талабларни инобатга олиш лозим:
ташхис қўйишда муолажаларни (эндоскопия, бронхоскопия ва колоноскопия) битта хонада ўтказишга йўл қўйилмайди;
бемор билан қулай иш шароитларини яратиш учун хоналар ҳавоси нормал ҳароратда ушлаб турилиши (кондиционер);
ерга уланган симли электр экранини ўрнатиш (шу жумладан ойналарни экранлаштириш);
шовқиндан ҳимоя қилишга қўйиладиган юқори талаблар;
тебранишга оид шовқинларни бартараф этиш;
парда ёрдамида тўсиш.
193. Эндоскопия бўлими эндоскопия муолажасидан олдин дезинфекция қилиш имкониятини таъминлаш мақсадида етарли миқдордаги эндоскоплар билан таъминланиши керак.
194. Ҳар бир эндоскопия хонасида эндоскоплар ва унинг таркибий қисмларини зарарсизлантириш учун ҳар бир йўналиш учун 4,0 м2га эга хона ташкил этилиши керак. Ушбу хоналар алоҳида ҳар бир йўналиш учун (гастроскоп, колоноскоп ва б.) ультратовушли ювиш машиналари жиҳозланиши керак.
195. Функционал-диагностика бўлимлари хоналарининг майдонини 13-жадвалга мувофиқ белгилаш лозим.
196. Томограф қувватини инобатга олган ҳолда экранлаштириш Фарадей қафаси ёрдамида амалга оширилади. Ташхис хоналаридаги девор, шифт, пол, эшик ва деразалар конструкцияси туташган хоналардаги электр магнит майдони даражаси рухсат этилган қийматларгача (ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига биноан) камайтирилишини таъминлаши керак. Девор, шифт, пол, эшик ва деразаларни товушдан изоляциялаш асбоб-ускуналар кўрсатадиган акустика таъсирининг ҳисобларига мувофиқ бажарилиши ҳамда туташ хоналарда шовқинга оид гигиеник талабларни (ушбу санитария қоидаларининг 4-иловага биноан) таъминланиши керак.
197. Ультратовуш ташхис хоналарининг асбоб-ускуналарининг жойлаштирилиши ультратовуш текширувларини бажарувчи тиббий ходимларнинг меҳнат шароитларига қўйиладиган гигиеник талабларга жавоб бериши керак. Ультратовушнинг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасида келтирилган.
13-жадвал
Функционал диагностика бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
198. Гемодиализ (сунъий буйрак) бўлимлари сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган стационар ва амбулатор беморларга, буйракнинг ўткир етишмовчилиги билан касалланган (ўткир заҳарланиш, оғир шикастлар ва бошқалар) стационар беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.
199. Амбулатор беморларга гемодиализ ўтказиш бўлимлари мустақил равишда ва республика, вилоят кўп тармоқли шифохоналар таркибида ташкил этилади ҳамда ушбу муассасаларнинг бўлимларидан (нефрология, терапевтик, урологик ва бошқалар) госпитализация қилинган беморларга хизмат кўрсатади. Бўлим учун диализ зали кўзда тутилади.
200. Ўткир буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморларни гемодиализ бўлимлари анестезиология ва реанимация бўлими ёнида ва алоҳида автотранспорт йўлига эга бўлган жойда лойиҳалаштириш тавсия этилади.
201. Ўткир гемодиализ бўлимида клиник экспресс-лаборатория, кичик жарроҳлик хонаси ва интенсив терапия палатасини кўзда тутиш зарур.
202. Парентерал юқумли касалликлар маркерларининг ташувчилари бўлган беморлар ва амбулатор гемодиализ беморлари учун алоҳида гемодиализ зали ва ускуналар кўзда тутилади. Гемодиализ аппаратлари билан кам таъминланган бўлимларда аппаратлар нозологик шакллар бўйича маркировка қилиниши керак.
203. Йирик шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари тузилмасида токсикология бўлимлари мавжуд бўлганда, ўткир гемодиализ хоналари уларнинг таркибида мустақил бўлим сифатида фаолият юритиши мумкин.
204. Бўлимларнинг ўтказиш имкониятини — бир суткада 3 та сменали битта диализ жойи учун 1 та бемор ҳисобидан қабул қилиш лозим.
205. Гемодиализ бўлими ўтиш йўлакларига яқин жойда бўлмаслиги керак. Амбулатор равишда режали беморлар даволанадиган бўлимлар алоҳида жойда камида 6 та гемодиализ ўринларини лойиҳалаш тавсия этилади.
206. Эритмаларни деминерализация қилиш хонаси диализ залига ёки операция ва диализ залига яқин бўлиши керак.
207. Юқумли касалликлар шифохоналарида гемодиализни амалга ошириш учун (вирусли гепатит ҳамда юқумли касалликлар асоратларини даволаш учун) имкон қадар реанимация бўлимига яқин жойлашган бокслар шаклидаги гемодиализ заллари кўзда тутилиши лозим.
208. Диализ зали диализни ўтказиш учун мўлжалланган ҳамда функционал каравотлар ёки креслолар ва «сунъий буйрак» аппаратлари билан жиҳозланади.
209. Тузлар сақлаш омбори туз захираларини сақлаш учун кўзда тутилади (1 сеанс гемодиализни ўтказиш учун талаб этиладиган эритма миқдорини тайёрлаш учун тахминан 3 кг туз талаб этилади).
210. Бўлимда сарфловчи материалларни сақлаш учун стеллажлар билан жиҳозланган хона бўлиши керак.
211. Гемодиализ бўлими хоналарининг таркиби ва майдонини 14-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.
14-жадвал
Гемодиализ бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р
Хоналар номи
Майдон, м2
1.
Диализ зали навбатчи ҳамшира пости билан
а) ўткир буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар учун
1 та диализ жойи учун 30, кейинчалик техник шартларга кўра
5.
Эритмалар тайёрлаш хонаси
1 та диализ жойи учун 1,5, лекин 10 дан кам эмас
6.
Тузлар сақлаш омбори
1 та диализ жойи учун 10, лекин 10 дан кам эмас
7.
Сарфловчи материаллар сақлаш хонаси
1 та диализ жойи учун 2, лекин 10 дан кам эмас
8.
Эритмалар сақлаш хонаси
1 та диализ жойи учун 1,5, лекин 10 дан кам эмас
9.
Амбулатор шароитда гемодиализ беморлар учун беморларини кийиниш хонаси
12
10.
Амбулатория гемодиализ беморлари хонаси
1 та ўринга 7
11.
Бўлим мудири хонаси
12
12.
Шифокор хонаси
1 та шифокор учун 6, лекин 18 дан кам эмас
13.
Катта тиббий ҳамшира хонаси
12
14.
Тиббий ҳамширалар хонаси
1 та ҳамширага 4, лекин 12 дан кам эмас
15.
Хўжалик ҳамшираси хонаси
10
16.
Овқат тарқатиш хонаси
Ушбу санитария қоидаларнинг 5-жадвали 7-бандигакўра
17.
Ошхона
1 та ўриндиқ учун 1,2
18.
Ходимлар учун ҳожатхона қўл ювиш ускунаси билан
3
19.
Беморлар учун ҳожатхона қўл ювиш ускунаси
3
20.
Асбоб-ускуналар сақлаш омбори
8
21.
Йиғиштириш анжомларини сақлаш хонаси
4
Изоҳ: *экстракорпорал детоксикациянинг ўзгача услублари ўтказилганда (перитонеал диализ, плазмоферез ва бошқалар) 18+8м2 майдонга эга алоҳида кичик операция хонаси операция олди хонаси кўзда тутилиши лозим.
*6 та ўринга мўлжалланган гемодиализ залига эга бўлимларда фистула ўрнатишда бошқа ДПМ операция хонасидан фойдаланиш мумкин.
19-§. Марказлаштирилган стерилизация бўлими
212. Марказлаштирилган стерилизация бўлими (бундан буён МСБ деб юритилади) махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланган стерилизация қилишда кетма-кетлик қоидаларига риоя этилган хоналарда жойлашган мажмуа бўлиб, жарроҳлик асбоб-анжомлари, боғлов материаллари, кўп маротабалик тиббий асбоб-анжомлар ва резинадан тайёрланган тиббий буюмларни стерилизация қилиш ишлари амалга оширилади.
213. МСБнинг жиҳозланишининг асосий шартларидан бири автоклав билан таъминлаш ҳисобланади.
214. МСБнинг технологик жараёнлари ва режалаштириш схемаларини ишлаб чиқишда барча хоналарда кетма-кетлик қоидаларига риоя этган ҳолда «нотоза», «тоза» ва «стерил» ҳудудларга бўлиниши керак.
Стерил ҳудудга стерилизация хонасининг стерил қисми, стерил материаллар омбори ва экспедиция хонаси, «тоза» ҳудудга қадоқлаш, комплектация ва стерилизаторларга юклаш хоналари киради, қолган барча хоналар «нотоза» (стерил бўлмаган) ҳудудга киради.
215. МСБ шифохона ҳудудида қулай боғлиқликда жойлаштирилиши керак: бунда стерил материаллар ва жиҳозлар, биринчи навбатда, материаллар умумий сонининг 60 — 70 фоиз ни операция блокида ишлатилишини инобатга олган ҳолда ушбу бўлинмага қулай жойлаштирилади.
216. Хоналарнинг таркиби ва майдони 15-жадвалда белгиланган.
15-жадвал
Марказлаштирилган стерилизация бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р
Хоналар номи
Майдон, м2
Шифохоналар койкалар сони билан
Амбулатория-поликлиникалариқатновлар сони билан
50 дан кам
50 дан ортиқ
100 гача
101 — 500
501 ва ундан ортиқ
1
2
3
4
5
6
7
1.
Ностерил материалларни қабул қилиш ва сақлаш хонаси
-
12
-
8
10
2.
Тиббий жиҳозларни ювиш ва қуритиш хонаси
4
18
4
8
10
3.
Қадоқлаш хонаси
-
12
-
8
10
4.
Стерилизация хонаси
автоклав ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
1 та автоклавга 9
автоклав ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
1 та автоклавга 9, лекин 12 дан кам эмас
5.
Экспедиция хонаси
-
12
-
8
8
6.
Катта тиббий ҳамшира хонаси
-
10
-
10
10
7.
Йиғиштириш анжомларини сақлаш хонаси
-
4
-
4
4
9.
Санузел шлюз ва қўл ювиш ускунаси билан
-
4
-
4
4
10.
Ходимлар хонаси
-
12
-
12
12
Изоҳ:
* 75 л дан кам бўлган ҳажмдаги автоклав учун — камида 4 м2;
75 л дан 100 л гача ҳажмдаги автоклав учун — камида 6 м2;
100 л дан ортиқ ҳажмдаги автоклав учун — камида 9 м2.
Жарроҳлик йўналишдаги стационар муассасаларда, 5 ва ундан ортиқ стоматологик креслоси мавжуд бўлган стоматология поликлиникаларида, камида 3та йўналиш бўйича тиббий ёрдам кўрсатувчи амбулатория-поликлиника муассасаларида (катта миқдордаги инструментлардан фойдаланувчи — жарроҳлик, гинекология, офтальмология, отоларингология, травматология, урология, проктология, косметология, лаборатория хизмати, тез ёрдам) МСБ хоналарининг сони 4 тадан кам бўлмаслиги керак. Бунда ювиш хонаси 4 м2., қадоқлаш хонаси 4 м2., стерилизация хонаси (автоклав ҳажмидан келиб чиққан ҳолда) ва экспедиция хонаси 4 м2 бўлиши керак.
20-§. Патологик анатомия бўлими
217. Патологик анатомия бўлими лойиҳалаштириш режасига асосан алоҳида қурилган бинода ёки бинонинг изоляция қилинган алоҳида қисмида жойлаштирилиши керак.
218. Бўлимда маъмурий-хўжалик, секцион, лаборатория, юқумли касалликлар ҳудудига ажратилади. Бўлимда камида иккита кириш йўлига (мурдаларни олиб кириш, ходимлар ва ташриф этувчилар кириши учун) эга бўлиши керак. Юқумли касалликларга чалинган мурдаларни патологоанатомик текширув ишлари ўтказиш учун алоҳида изоляция қилинган хона ҳамда алоҳида кириш йўли бўлиши керак.
219. Патологик анатомия бўлимида камида иккита секцион хона бўлиши керак ва улардан биттаси алоҳида ташқи кириш йўлига эга бўлиши керак.
220. Секцион столлар намли тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказишга чидамли сув ўтказмайдиган материаллардан тайёрланган, совуқ ва иссиқ сув тармоғига ҳамда ёт жисмларни ушлаб қолувчи сетка қўйилган оқова сув тармоғига уланган бўлиши керак. Секцион зал полида чиқинди сувлар оқиб кетиши учун трап ўрнатилган бўлиши керак.
221. Секцион материал билан ишлаш шахсий ҳимоя воситаларидан (халат, қўлқоп, фартук, кўзойнак ва б.) фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим. Сил касаллигида мажбурий маскалардан (респираторлар) фойдаланилади. Карантинли юқумли касалликларга гумон қилинганда, ҳимоя костюмларидан қўлланилади.
222. Нам аутобиопсия ва биопсия материаллари махсус хонада (нам аутобиопсия ва биопсия материаллари архивида) стеллажларда, ёпиқ банкаларда сақланиши керак.
223. Патологик анатомия бўлими хоналари таркиби ва майдонлари ушбу санитария қоидаларининг 16-жадвалида белгиланган.
16-жадвал
Патологик анатомия бўлими хоналарининг таркиби
Т/р
Хоналарнинг номи
Майдони, м2
1.
Мурдаларни қабул қилиш хонаси
6
2.
Мурдаларни сақлаш хонаси кассетали совутгич шкаф билан
Ускунанинг ҳажмига кўра белгиланади, лекин 12 м2.дан кам эмас
3.
1та столга мўлжалланган секцион зал
1 та стол учун 18 ва ҳар бир кейинги стол учун 12
4.
Секцион зал олди хонаси
10
5.
Биопсия ва аутопсия материаллари қабул қилиш, рўйхатга олиш хонаси, архив
Изоҳ: * ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув базаси ёки клиникаси мавжуд бўлган ҳолатларда
22-§. Қон қуйиш станцияси ва бўлими
226. Қон қуйиш станцияси алоҳида таркибий тузилма бўлиб, қон ва қон препаратларини йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашни таъминлайди.
227. Донорлар бўлими донорларни қабул қилиш ва танлаш ҳудуди, қон олиш ва текширилмаган қонларни вақтинчалик сақлаш ҳудудига бўлинади. Донорларни қабул қилиш ва танлаш ҳудуди қон олиш ҳудудидан алоҳида бўлиши керак.
228. Клиник-диагностик лаборатория клиник-биохимик, иммуно фермент анализатори (ИФА) ва ПЗР лабораторияларидан иборат бўлади.
229. Қонни қайта ишлаш бўлими қон препаратлари ва компонентларига бўлинади.
230. Қон қуйиш станцияси хоналар таркиби ва майдонлари 18-жадвалда белгиланган.
18-жадвал
Қон қуйиш станцияси хоналари таркиби ва майдонлари
Тез тиббий ёрдам филиаллари (станциялари) хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р
Хоналар номи
Майдони, м2
Филиал
Станция (подстанция)
1.
Диспетчер хонаси
1 та иш жойи учун 6, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
1 та иш жойи учун 6, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
2.
Амбулатор беморларини қабул қилиш хонаси
12
3.
Бригадаларнинг тиббий жиҳозларини сақлаш ва тиббий тўпламларни ишга тайёрлаш хонаси
12
4.
Ёнғин ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган медикаментлар захираси хонаси
80
18
5.
Тиббий ходимлар дам олиш хонаси (эркаклар ва аёллар учун)
1 та иш жойи учун 4, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
6.
Тез тиббий ёрдам автотранспорт ҳайдовчиларининг хонаси
1 та иш жойи учун 4, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
7.
Навбатчи ходимларнинг овқатланиш хонаси
10
10
8.
Душ, кийиниш хонаси билан (эркаклар ва аёллар учун)
1 та душ учун 6
1 та душ учун 6
9.
Ҳожатхона (эркаклар ва аёллар учун)
1 та ҳожатхона учун 3
1 та ҳожатхона учун 3
10.
Автотранспортлар учун усти ёпиқ тураргоҳлар — бокслар
1 автотранспорт учун 15
11.
Тиббий чиқиндиларни вақтинча сақлаш хонаси
6
4
12.
Наркотик ва психотроп дори воситаларини сақлаш хонаси
4
4
13.
Тозалаш ускуналари ва дезинфекциялаш воситаларининг ишчи эритмаларини сақлаш санитария хонаси
3
3
14.
Марказлаштирилган стерилизация бўлими:
қабул қилиш ва рўйхатга олиш хонаси
6,0
ювиш хонаси
12,0
қуритиш ва қадоқлаш хонаси
12,0
стерилизация хонаси
1 автоклавга 9, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
тарқатиш (экспедиция) хонаси
6,0
15.
Станция мудири ва катта шифокор хонаси
12
16.
Катта фельдшер хонаси
12
17.
Хўжалик бекаси хонаси
12
12
Изоҳ. Қишлоқ ва овулларда жойлашган оилавий поликлиникаларда тез тиббий ёрдам хизмати ташкил этилганда йўлак охирида 2 та хона ажратилади. Бунда, биринчи хонада навбатчи ходимлар хонаси 12 м2, иккинчи хонада эса дори воситалари ва тиббий жамламаларни сақлаш хонаси — 12 м2 ни ташкил этади.
(21-жадвал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 15 февралдаги 7-сонли қарори (ҳисоб рақами 234, 26.02.2024 й.) таҳририда)
25-§. Кир ювиш хоналарига қўйилган талаблар
235. Кирхона шифохоналар таркибий тузилмаси ҳисобланиб, кирхона биноси алоҳида турган бинода ёки лойиҳа топшириғига биноан шифохонанинг бошқа даволаш бўлимларига қулай бинода жойлаштирилади.
236. Бир ёки бир неча ДПМларга (шифохона мажмуасига) хизмат кўрсатувчи кирхонада касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган ва зарарланмаган чойшабларни қабул қилиш учун алоҳида кириш жойи, акушерлик, юқумли касалликлар, йирингли жарроҳлик ва бошқа бўлимларнинг чойшабларини зарарсизлантиришда технологик линияси алоҳида бўлиши кўзда тутилиши керак.
237. Кирхоналар қуввати 1 та ўрин учун 2,3 кг ва амбулатория-поликлиника муассасасига 1 та қатнов учун 0,4 кг қуруқ чойшаблар нисбатига қараб белгиланади. Алоҳида бўлимлар учун кирхоналар ташкил этиш шарт эмас.
238. Янги ва қайта қурилаётган ДПМ кирхоналари автомат кир ювиш машиналари билан жиҳозланиши мумкин.
239. Кирхоналарнинг таркиби ва майдони битта сменада чойшаблар ҳажмига қараб, қуйида кўрсатилган 22-жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Чойшабларни саралаш, тузатиш, қадоқлаш ва сақлаш цехи
-
8
12
18
35
5.
Чойшабларни тарқатиш хонаси
-
4
4
5
8
6.
Ювиш ва дезинфекция қилиш воситаларини ҳамда йиғиштириш жиҳозларини сақлаш омбори
-
4
4
6
8
7.
Ходимлар хонаси
-
8
10
12
12
8.
Санузел ва душ
-
6
6
6
6
Изоҳ:* Кичик қувватдаги тиббиёт муассасаларида камида иккита ёнма-ён хона таркибида (биринчиси чойшабларни йиғиш ва ювиш учун, иккинчиси эса қуритиш ва дазмоллаш учун) машина-автоматлар билан жиҳозланган мини кир ювиш шахобчалари (махсус кийимлар, сочиқлар, салфеткаларни ювиш учун) жойлаштирилишига йўл қўйилади.
26-§. Камерали дезинфекция блоки
240. Юқумли касалликлар, сил касалликлари, тери-таносил касалликлари, туғруқ мажмуалари, жарроҳлик шифохоналарида ўринлар сонидан қатъий назар ўрин-кўрпаларда якуний дезинфекция ишлари ўтказиш учун камералар дезинфекция блоки ташкил этилади.
241. Стационар дезинфекция камералари лойиҳа асосида қурилган ёки мослаштирилган хоналарда ўрнатилади.
242. Дезинфекциялаш блокида иситиш тизими, сув таъминоти, ёритиш ва вентиляция тизимига эга бўлиши керак.
243. Камерали дезинфекция блоки хонасининг майдонлари дезинфекция камерасининг сони ва габаритига жавоб бериши керак. Камера зали кўндаланг тўсиқ билан алоҳидаланган иккита бўлимдан ташкил топган бўлади.
Биринчи ярми камерада зарарсизлантирилиши лозим бўлган буюмларни қабул қилиш, саралаш ва юклашга хизмат қиладиган «нотоза» ҳудуд (юклаш бўлими), иккинчиси эса «тоза» дезинфекция қилинган ўрин-кўрпаларни мўлжалланган (тушириш бўлими) бўлади.
244. Камерали дезинфекция бўлимининг хоналар таркиби ва майдонлари 23-жадвалда белгиланган.
23-жадвал
Камерали дезинфекция блоки хоналарининг таркиби ва майдони*
Т/р
Хоналар номи
Майдони, м2
ўринлар сони
100 — 200
201 — 300
301 — 500
500 тадан ортиқ
1.
Ўрин-кўрпаларни қабул қилиш ва саралаш хонаси
6
8
8
10
2.
Ўрин-кўрпаларни бериш хонаси
6
8
8
10
3.
Дезинфекция қилинган буюмларни сақлаш хонаси
-
4
5
8
Дезинфекция камера хоналари
4.
Юклаш бўлими
10
24
24
24
5.
Тушириш бўлими
15
36
40
40
6.
Юклаш ва тушириш бўлимлари ўртасидаги шлюз
3
3
3
3
7.
Йиғиштириш анжомлари ва дезинфекция воситаларини жиҳозларини сақлаш хонаси
Изоҳ: *таркибида камерали дезинфекция блоки мавжуд бўлмаган ДПМ, ўрин-кўрпаларда якуний дезинфекция ишлари бошқа дезинфекция станцияси ёки Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда амалга ошириши мумкин.
245. Камерани бошқаришга доир барча ишлар тушириш бўлими томонидан амалга оширилади. Дезинфекция камера блокини иккита ҳудудга ажратиб турувчи тўсиқда герметик ёпиладиган ойна ўрнатилиб, ушбу ойна орқали ҳужжатлар ва камерали дезинфекциядан ўтмайдиган бошқа буюмлар топшириш учун геометрик тарзда ёпиладиган дераза ёки иккита эшикчали қутича кўзда тутилади.
246. Камера залининг ўлчами ушбу турдаги камера учун қабул қилинган ташқи ўлчамига боғлиқ бўлади.
247. Дезинфекцион камера блоки зали хоналарининг баландлиги тушириш бўлимида ҳосил бўладиган юқори ҳаво ҳароратини (25 — 30°С) инобатга олган ҳолда камида 3,5 — 4 м бўлиши керак.
248. Камера залининг поли плитка билан қопланади, деворлари эса хоналарни йиғиштириш ва зарарсизлантириш учун намликка чидамли бўёқлар билан бўялади.
27-§. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими
249. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ДПМнинг таркибий тузилмаси бўлиб ҳисобланади.
250. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ДПМнинг махсус жиҳозланган хоналарида жойлаштирилади ва Б синфга мансуб чиқиндиларни йиғиш, вақтинчалик сақлаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилади.
251. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлимини даволаш бўлимлари таркибида жойлаштириш мумкин эмас (фақатгина I — IV хавф гуруҳига мансуб инфекциялар билан шуғулланувчи лабораторияларнинг зарарсизлантириш хоналаридан ташқари).
252. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ДПМ ҳудудининг хўжалик ҳудудида алоҳида турган бинода жойлаштирилади.
253. Тиббий чиқиндиларни ёндириш усули билан утилизация қилинадиган ДПМларда турар жой ҳамда жамоат биноларигача бўлган масофа амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан белгиланади.
254. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлимида сув, оқова сув тизими, электр энергия, вентиляция ҳамда иситиш тизими бўлиши керак.
255. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими хоналари таркиби, катта-кичиклиги, қурилмаларнинг жойлашуви бўйича технологик жараён кетма-кетлик қоидаларига риоя этилиши ҳамда «тоза» ва «нотоза» ҳудудларга бўлиниши керак.
256. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ҳудудида чиқиндиларни йиғиш, уларни зарарлантириш, вақтинча сақлаш ва ташиш учун қўлланилган аравачалар, контейнерлар ва бошқа ускуналар шу ерда зарарсизлантирилади.
257. Бўлим хоналари шартли равишда қуйидаги ҳудудларга бўлинади:
«нотоза» ҳудудга Б синфга мансуб тиббий чиқиндиларни қабул қилиш, вақтинча сақлаш ва ишлов бериш (зарарсизлантириш) ускуналари билан жиҳозланган хоналар, ювиш, зарарсизлантириш ва тарқатиш хоналари киради. Чиқиндилар миқдори кўп бўлмаган ҳолатларда ҳосил бўлган тиббий чиқиндиларни вақтинча сақлаш алоҳида хонада амалга ошириш мумкин.
«Тоза» ҳудудга ходимлар хонаси, санузел ювиниш хонаси билан ва чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган ювилган ускуналар сақлаш хоналари киради.
258. Марказлаштирилган утилизация бўлими паталогоанатомик чиқиндиларни сақлаш учун совутгич билан жиҳозланиш лозим.
259. Бўлим хоналари деворлари, пол ва шифт қисмлари қопламалари текис бўлиши ва намли тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказиш учун чидамли бўлиши керак.
260. Поллар намликка, механик таъсирга чидамли ва сирғанмайдиган бўлиши керак.
261. Жиҳозларнинг устки ва ички юзалари текис бўлиши ва намли тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказиш учун чидамли бўлиши керак.
262. Барча хоналар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари даражасида табиий ва сунъий ёритилган бўлиши лозим.
263. Ушбу бўлимда жойлашган хоналарнинг ҳаво алмашинуви микроиқлим кўрсаткич меъёрлари ва ишчи ҳудуд ҳавосидаги ҳавони ифлослантирувчи моддалар миқдори амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлмаслигини таъминланиши керак.
264. Ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво ҳарорати 18 — 25оС оралиғини хамда нисбий намлик 75 фоиз ни ташкил этиш керак.
265. Бўлимнинг асосий ишчи хоналари (чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, вақтинча сақлаш, ускуналарни ювиш ва тозалаш) ювиш кранлари билан жиҳозланиши ва полларда нишаб (трап) ҳамда поддонлар бўлиши лозим.
266. Чиқиндиларни зарарсизлантириш хоналарида қўлларни ювиш учун чиғаноқлар ўрнатилиши керак.
267. Жиҳозлар ва ускуналар жойлаштирилаётганда барча жиҳозлар ва ускуналар атрофида бемалол юриш имкони бўлиши керак. Деворлардан жиҳозларгача камида 0,6 м, ишлаш ҳудуди томонидан камида 1,0 м. узунлигида бўлган масофа бўлиши керак. Ўтиш йўлакларининг эни камида 0,6 м ташкил қилиши керак.
268. Чиқиндиларни зарарсизлантириш хоналари бактериоцид лампалар ёки ҳавони зарарсизлантириш учун бошқа жиҳозлар билан таъминланиши лозим.
269. Бўлимнинг барча хоналари, жиҳозлари ва ускуналари тоза ҳолатда сақланиши талаб қилинади. Жорий тозалаш ишлари кун давомида камида икки марта ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
270. Мукаммал тозалаш ишлари амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан ҳафтада бир маротаба ўтказилади.
271. «Тоза» ва «нотоза» ҳудудлар учун алоҳида маркировка қилинган ювиш ва тозалаш анжомлари бўлиши керак. Ушбу анжомлар алоҳида ишлаб чиқариш ҳудудлардаги шкафларда ёки омборхоналарда сақланиб ўз мақсадларида ишлатилиши лозим.
272. Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими хоналари таркиби ва майдонлари 24-жадвалда белгиланган.
24-жадвал
Тиббий чиқиндиларни марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими хоналари таркиби ва майдонлари
Т/р
Хоналар номи
Майдони м2.
1.
Тиббий чиқиндиларни қабул қилиш ва вақтинча сақлаш хонаси
12
2.
Чиқиндиларга зарарсизлантириш бериш хонаси (автоклав хонаси)
16
3.
Контейнерларни ювиш, зарарсизлантириш ва тарқатиш хонаси
12
4.
Ходимлар хонаси
10
5.
Санитария хонаси душ билан
6
6.
«Г» ва «Д» синфларига мансуб чиқиндиларни вақтинча сақлаш хонаси
12
4-боб. ДПМ ошхоналарига қўйилган талаблар
273. Ошхона ва овқат тарқатиш хоналарининг тузилиши, асбоб-ускуналари ва уларни сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ва реализация қилишга санитария-гигиена талаблари ушбу санитария қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
274. 15 та ўрингача бўлган шифохоналарда ошхона учун овқатни тайёрлаш, идишларни ювиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳудудларига шартли равишда бўлинган битта хонадан фойдаланиш мумкин.
275. Алоҳида бинода жойлашган ошхоналар шифохоналар даволаш бўлимлари билан қулай транспорт тоннеллар орқали бирлаштирилади, юқумли касалликлар ва сил касалликларига қарши шифохоналар бундан мустасно.
276. Экспедиция хонасининг транспорт тоннели билан боғлаш учун зина-лифт тармоқ кўзда тутилади.
277. Кўп тармоқли шифохоналар таркибида юқумли касалликлар бўлими мавжуд бўлганда ушбу бўлим учун ошхонанинг хоналари таркибида камида 6 м2 майдонга эга бўлган овқат тарқатиш учун экспедиция хонаси ташкил этилади.
278. Ошхона хоналарини тақсимлашда хом маҳсулотларни сақлаш ва тайёрлаш, тайёр маҳсулотларни тақсимлаш ҳудудларини аниқ ажратиш лозим. Таомларни тайёрлашда ишлаб чиқариш жараёнининг кетма-кетлигига қатъий риоя қилиш зарур, бунда хом озиқ-овқат маҳсулотлари билан тайёр маҳсулотлар кесишмаслиги керак.
279. Барча қозон, идиш ювиш (шу жумладан овқат тарқатиш хоналарида) сув иситиш учун захира титанлар ўрнатилган бўлиши керак.
280. Барча ювиш ванналари юқори қабул қилиш воронкасидан камида 20 мм сув узилиши билан оқова сув тармоғига уланган бўлиши керак.
281. Ошхона хоналари таркиби ва майдони 25-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.
Изоҳ: * хона майдони асбоб-ускуналарнинг сони, ўлчами ва уларни жойлаштириш қоидаларига мувофиқ белгиланади.
5-боб. Фитобарга қўйилган талаблар
282. Фитобар алоҳида турган бинода ва шунингдек ДПМнинг биринчи қаватларида (бошқа қаватларнинг умумий фойдаланиладиган йўлакларида) жойлаштирилиши мумкин.
283. Амалга оширадиган фаолияти бўйича фитобарнинг барча хоналари бир-бири билан узлуксиз боғлиқ бўлиши керак.
284. Фитобар иссиқ, совуқ сув ва канализация билан таъминланган бўлиши керак.
285. Фитобар хоналар таркиби ва майдонлари 26-жадвалда келтирилган.
Маҳсулотларни реализация қилиш хонаси, шу жумладан:
12
фитомаҳсулотларни тарқатиш жойи;
4
аҳолига хизмат кўрсатиш жойи
8
2.
Фитоичимлик ва коктейллар тайёрлаш хонаси
4
3.
Жиҳозлар ва хомашёлар сақлаш хонаси (дорихона ёки ДПМнинг омборхонаси билан бирга бўлиши мумкин)
4
4.
Фитотерапевт хонаси (мавжуд бўлган тақдирда)
10
286. Фитобарнинг барча хоналарида ҳар куни намли тозалаш ишлари ўтказилиши керак.
287. Доривор ўтлар ва идишлар сақланадиган шкафлар бир ҳафтада камида бир марта ҳамда зарурат бўлганда доимий равишда тозаланиши лозим.
288. Идишларни ювиш учун мўлжалланган чиғаноқлар ҳар куни тозаланиши ва зарарсизлантирилиши керак.
289. Шиша идишлар ишлатилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасида рухсат этилган дезинфекция воситаларининг қўллаган ҳолда ушбу дезинфекция воситасининг йўриқномасига асосан зарарсизлантирилиши лозим.
290. Фитобар ходимлари амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши керак ва ишга киришдан ва иш давомида дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда санитария минимумидан ўтиши керак.
6-боб. Халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда тиббий фаолият юритиш учун мўлжалланган хоналарга қўйиладиган талаблар
291. Халқ табобати йўналишида тиббий фаолият амалга ошириладиган хоналар, ер майдонларда, турар жойларнинг бир қисмида ёки турар ва нотурар биноларнинг биринчи қаватларида жойлаштирилиши мумкин.
292. Турар жой ва жамоат биноларнинг биринчи қаватларида жойлаштирилганда, кўчадан алоҳида кириш эшиги бўлиши назарда тутилиши керак.
293. Атроф кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши керак.
294. Хоналар иссиқ ва совуқ сув ва оқова сув тизимига уланган бўлиши керак. Марказий оқова сувлар тизими бўлмаган жойларда, суюқ чиқиндилар учун ўра типдаги қувурлар кўзда тутилади.
296. Қўлларга гигиеник ишлов бериш учун хоналарда чиғаноқлар ўрнатилиши керак.
297. Тери ва шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан ўтказиладиган муолажа хоналари ички пардози намли тозалаш (ювиш) ҳамда дезинфекция ишларини ўтказишга мўлжалланган бўлиши керак.
298. Бир маротаба ишлатиладиган тиббий асбоблар ишлатилгандан сўнг амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида зарарсизлантирилади ва утилизация қилинади.
299. Кўп маротаба ишлатиладиган тиббий асбоблар стерилизация олди тозалаш ва стерилизация ишларини ўтказиш учун МСБга топширилади.
300. Марказлаштирилган стерилизация бўлими (пункти) (бундан буён матнда МСБ (МСП) деб юритилади) ташкил этилаётганда кетма-кетлик қоидаларига риоя этилиши ва жиҳозланиши керак.
301. Доривор ўсимликлар сақлаш омборхонаси қуруқ бўлиши ва шкафлар ҳамда жавонлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ўт (фито) дамламалар тайёрланадиган хона электр ёки газ плиталари билан жиҳозланади. Ўт (фито) дамламалар тарқатиладиган хона музлатгич ва икки уяли чиғаноқ билан жиҳозланади.
302. Халқ табобати фаолиятида қўлланилаётган муолажа турига қараб хоналар ташкил этилади.
303. Хоналарнинг таркиби ва майдонлари 27-жадвалга асосан кўзда тутилиши керак.
27-жадвал
Халқ табобати усулларини қўллаган холда тиббий фаолият юритиш учун мўлжалланган хоналар таркиби ва майдони
Т/р
Хоналар номи
Майдони камида м2.
1.
Кутиш зали
6
2.
Халқ табобати мутахассиси хонаси (ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида)
12
3.
Муолажа хонаси (ҳар бир турдаги муолажа учун алоҳида)
12 (тери ва шиллиқ қаватлар бузилиши билан ўтказиладиган муолажалар: қулоқ тешиш, хатна қилиш, танглай кўтариш, оғиз бўшлиғидан организмга зид бўлган буюмларни олиб ташлаш, тилчани кесиш, ҳижома ва б)
4.
Ўтлар билан даволаш (фитотерапия)
ўтларни сақлаш хонаси
3
дамламаларни тайёрлаш хонаси
6
дамламаларни тарқатиш хонаси
10
5.
Игна билан даволаш хонаси
Бир дона кушеткага 6, лекин 12 кам бўлмаган
6.
Гирудотерапия ҳамда зулукларни йўқ қилиш хонаси билан
10+3
Халқ табобати йўналиши бўйича алоҳида шароитли хоналар ҳамда стационар ташкил этилганда
7.
Ювиш, тозалаш анжомларини ва зарарсизлантириш воситаларини тайёрлаш ва сақлаш хонаси
3
8.
Ёрдамчи маҳсулотларни сақлаш хонаси (омборхона)
10
9.
Ҳожатхона
1,2
Изоҳ: Халқ табобати йўналишида тиббий фаолият амалга ошириладиган хоналарни ертўла ва цокол қаватларда жойлаштириш мумкин эмас;
Тери ва шиллиқ қаватлар бузилиши кузатиладиган муолажалар ўтказиладиган тақдирда стерилизация хоналари ушбу санитария қоидаларининг 15-жадвалига асосан ташкил этилади;
Хоналарнинг ички пардози 4-бўлимда кўрсатилган талабларга асосан ўтказилиши керак;
Иқлим ва ёритганлик бўйича талаблар 6-7-бўлимларда кўрсатилган талабларга асосан таъминланиши керак;
Ҳовлида ҳожатхона бўлган тақдирда унинг эксплуатация қилинишига эътироз бўлмайди.
7-боб. ДПМ хоналарининг ички пардозига қўйиладиган талаблар
304. Даволаш муассасалари хоналарининг ички пардози уларнинг бажарадиган вазифасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим. Хоналар деворлари ва шифтларининг юзаси силлиқ, тирқишларсиз ва намли тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказилишига мос бўлиши керак.
305. Палаталар, шифокорлар хоналари, холлар, вестибюллар, ошхоналар, физиотерапия ва бошқа қуруқ режимли даволаш-диагностика хоналарининг деворларини силикатли бўёқлар (зарурат бўлганда — мойли бўёқларни қўшган ҳолда) ёки ювиладиган гулқоғозлар билан қоплаш тавсия этилади. Ушбу хоналардаги шифтларни пардозлаш учун оҳакли ёки сув эмульсияли бўяш усули қўлланилиши мумкин.
306. ДПМда шифтлар силлиқ, битта юзада, чанг йиғилишини олдини олиш учун тирқишларсиз бўлиши керак.
307. Пол қопламаси унинг асосига зич ёпишган бўлиши керак. Деворлар ва полларнинг туташган жойи юмалоқ кесимга эга бўлиши, бирикиш жойи эса ҳаво ўтказмайдиган бўлиши керак. Линолеум қопламалари ишлатилганида, уларнинг деворлар ёнидаги чети плинтус остига киритилиши ёки деворга кўтариб қўйилиши мумкин. Линолеумнинг бир-бирига туташган чоклари ёпиштирилиши лозим, поллар юқори иссиқлик изоляцияси хусусиятига эга бўлиши керак.
308. Вестибюлларда, операция ва туғруқ, реанимация залларида, боғлов ва муолажа хоналарида поллар механик таъсир кўрсатишга чидамли бўлиши керак (мрамор, керамик плита, италогранит ва бошқалар).Вентиляцион камералардаги поллар чанг йиғмайдиган қопламага эга бўлиши керак.
309. Намли режимга эга бўлган, шунингдек намли жорий дезинфекция қилинадиган хоналардаги деворлари (операция, операция олди хонаси, туғруқ зали ва боғлов хоналари) тўлиқ баландликда кафель ёки бошқа намга чидамли материаллар билан қопланиши керак. Муолажа, эмлаш хонаси, реанимация ва гемодиализ заллари ва бошқа шунга ўхшаш хоналар 1,6 м баландликда кафель ёки бошқа намга чидамли материаллар билан қопланиши керак. Ювиниш хоналари, душхоналар, санитария узеллари, кирхона, ошхона, МСБ хоналари намликка чидамли бошқа материаллар билан қопланиши мумкин.
310. Полларни қоплаш учун сув ўтказмайдиган материаллар қўлланилиши керак. Операция хоналари, наркоз хоналари, туғруқ заллари ва бошқа шунга ўхшаш хоналардаги поллар учқун чиқармайдиган, антистатик (амалдаги меъёрларга мувофиқ) бўлиши керак.
311. Чиғаноқлар ва бошқа санитария-техник ускуналари ўрнатилган жойларда сирланган плитка ёки бошқа сув ўтказмайдиган материаллар билан полдан 1,6 м баландликда ва ускуналар ва асбобларнинг иккала томонидан энига 20 см ортиқ бўлган масофада пардоз қилиниши керак.
312. Радиоактив моддалар ва бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбаи билан ишлашга мўлжалланган боғлиқ хоналар, рентген хоналари, электр ва нур билан даволаш хоналари, тиш даволаш ва офтальмологик хоналар, клиник ва биокимёвий лабораториялар ҳамда хусусияти махсус шароитларни талаб этадиган бошқа функционал хоналарнинг пардози ушбу хоналарга қўйилган амалдаги санитария қоидалари ва фойдаланиш бўйича йўриқномаларда келтирилган талабларга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқ бажарилиши лозим.
Тиббий ходимларнинг иш жойларида электромагнит нурланишнинг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган.
313. Турли конструкцияли осма шифтларнинг қўлланилишига фақатгина эпидемияга қарши, дезинфекция режимига риоя этилишини талаб этадиган хоналарда, вестибюллар, йўлаклар, холлар ва бошқа қўшимча хоналарда йўл қўйилади. Бунда осма шифтларнинг конструкцияси ва материаллари герметикликни ва юзанинг силлиқлигини, уларда намли тозалаш ва дезинфекция қилиш имкониятини таъминлаши керак. Операция хоналари, туғруқ заллари, боғлов, муолажа хоналари, палаталар ва бошқа шунга ўхшаш хоналарда осма шифтлар қўлланилиши мумкин эмас.
314. Операция, туғруқ заллари ва боғлов хоналаридан сув ва оқова сув тизими трубалари ўтмаслиги керак.
8-боб. Хоналарни иситиш, вентиляция, микроиқлим ва ҳаво муҳитига қўйиладиган талаблар
1-§. Хоналарни микроиқлим ва ҳаво муҳитига бўлган гигиеник талаблар
315. Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизими ДПМ хоналарининг микроиқлим ва ҳаво муҳитини оптимал шароитларини таъминлаши лозим.
316. Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштириш, қуриш (қайта қуриш) ва эксплуатация қилишда ушбу санитария қоидалари билан бир қаторда бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ҳам инобатга олинади.
317. Шифохоналар, туғруқ мажмуалари ва бошқа стационарлар хоналари учун ҳаво ҳарорати параметрлари ушбу санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
318. ДПМ иситиш тизимлари бутун иситиш мавсуми давомида хоналардаги ҳавони бир маромда иситилишини таъминлаши, иситиш тизими эксплуатация жараёнида ажралиб чиқадиган ҳидлар ва ҳавонинг зарарли моддалар билан ифлосланишини истисно этиши, рухсат этилган даражадан ошмайдиган шовқин бўлмаслиги, жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун қулай бўлиши керак.
319. Иситиш асбоблари сифатида радиаторлар, кондиционерлаш тизимлари қўлланилади. Иситиш ускуналари ташқи деворлар олдида, деразалар остида, тўсиқларсиз жойлаштирилиши лозим. Маъмурий-хўжалик хоналарида, болалар шифохоналари ва қатор ихтисослаштирилган бўлимлар бундан мустасно бўлиб, иситиш асбоблари декоратив панжаралар, тўрлар ёки тешик деворлар билан тўсилади. Ҳимоя мосламаларнинг умумий майдони 15 фоиздан дан ошмаслиги ва иситиш тизимида жорий таъмирлаш ва тозалаш ишлари ўтказишга халал бермаслиги керак. Иситиш ускуналарининг юзаси силлиқ, бўялган, намли тозалаш ишлари ўтказиш учун қулай бўлиши керак.
320. ДПМларнинг иситиш тизимида иссиқлик ташувчи (радиатор панелида) сифатида сув ишлатилиши керак. Бошқа суюқлик ва эритмаларни фойдаланиш ман этилади.
321. Марказий иситиш тизими юзаларида ҳарорат 85°С ташкил этиши керак.
322. ДПМларнинг барча хоналарида механик бошқарувли ҳаво оқимини келтирувчи ва тортувчи вентиляция тизими кўзда тутилади. Юқумли ва сил касалликлари шифохоналари бундан мустасно бўлиб, бунда тортиш вентиляцияси ҳар бир бокс ва ярим боксда гравитацион вентиляция дефлектор ёрдамида амалга оширилади.
323. Палаталардан ҳавони тортувчи вентиляция индивидуал каналлар орқали амалга оширилиши керак.
324. ДПМларнинг барча хоналарида, операция хоналаридан ташқари, дарчалар, очиқ фрамугалар, эшиклар ва деразалар ҳамда ташқи деворлардаги бошқа мосламалар, шунингдек ҳавонинг механик бошқарув бўлмаган вентиляцион каналлар орқали табиий вентиляция йўли билан амалга оширилиши керак. Фрамугалар, дарчалар ва табиий вентиляциянинг бошқа қурилмалари уларни очиш ва ёпиш учун мосламаларга эга бўлиши ҳамда ишчи ҳолатда бўлиши керак.
325. Вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари учун ташқи ҳавонинг тортилиши ДПМ ҳудудидаги тоза ҳудудидан ер юзасидан камида 1 м баландликда амалга оширилиши лозим. Оқиб келтирувчи қурилмалар ёрдамида узатиладиган ташқи ҳаво фильтрларда тозаланиши керак.
326. Кондиционерлаш тизимидан операция хоналари, наркоз хоналари, туғруқ заллари, реанимация ва интенсив терапия палаталарига, операциядан кейинги палаталарга, тери қисми куйган беморлар палаталарига, шунингдек янги туғилган ва чала туғилган чақалоқларнинг интенсив терапияси палаталарига узатиладиган ҳавони аввал бактериологик фильтрларда тозалаш тавсия этилади. Ёзги ва қишки мавсумларда хоналардаги ҳарорат ва ҳаво алмашинуви даражаси параметрларини ушбу санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ қабул қилиш лозим.
327. Операция, интенсив терапия, реанимация, туғруқ палаталарининг хоналари, муолажа ва тиббий-техник жараёни ҳавога зарарли моддалар ажратилиши билан кечадиган бошқа хоналар зарурат бўлган ҳолларда маҳаллий тортувчи мосламалар ёки жавонлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
328. Ҳаво каналлари, ҳавони тақсимловчи ва ҳавони қабул қилувчи панжаралар, вентиляцион камералар, вентиляцион қурилмалар ва бошқа мосламалар тозаликда сақланиши керак, механик шикастлар, занглаш излари бўлмаслиги ва герметиклиги бузилмаган бўлиши керак. Барча дросселловчи мосламалар енгил ҳаракатчан ва уларнинг ёпиқлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткичларга эга бўлиши лозим.
329. Ишлаб турган вентиляторлар ва электр двигателлари ростланган бўлиши, ортиқча шовқинларсиз сокин ишлаши ҳамда конструкциялар тебранишини юзага келтирмаслиги керак. Вентиляция қурилмалари техник қаватларда алоҳидаланган вентиляцион камераларда жойлаштирилиши керак. Вентиляторлар шовқин ва тебранишдан ҳимоя қилиш талаблари асосида ўрнатилиши лозим.
330. Фильтрлар бир ойда камида бир марта кўрикдан ўтказилиши ва тозаланиши (ифлосланишига қараб фильтрлар алмаштирилиши) лозим.
2-§. Палата бўлимлари асосий хоналаридаги ҳавонинг рационал алмашинувини ташкил этишга бўлган талаблар
331. Палаталар ва бўлимларда ҳаво алмашинуви палата бўлимлари ўртасида, палаталар ўртасида ва туташ қаватлар ўртасида ҳаво оқимини истисно этиши керак.
332. Палатага ҳавонинг оқими 1 нафар катта ёшдаги ва 1 нафар кичик ёшдаги беморлар учун соатига 80 м3/ни ташкил қилиши керак.
333. Палаталарда изоляция қилинган ҳаво режимини яратиш учун уларни лойиҳалаштиришда сўрувчи мослама ўрнатилган санузел билан боғланган шлюз кўзда тутилиши лозим.
334. Палата бўлимларининг коридор қисмида ундаги ҳажмнинг 50 фоиз миқдорида ҳаво алмашинуви даражасига эга ҳаво оқиб келадиган вентиляция ўрнатилиши зарур.
335. Бўлимга кириш жойида мустақил каналга эга (ҳар бир шлюздан) ҳавони тортувчи вентиляция ўрнатилган ҳолда шлюз билан таъминлаш тавсия этилади.
336. Палата бўлимларига зина-лифт узелларидан ҳаво массалари келиб тушиш эҳтимолини истисно этиш учун улар ўртасида ҳаво босимини таъминлаган ҳолда нейтрал ҳудуд ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Зинапоялар, лифтлар шахталари, кўтаргичларнинг тиргаклари, кирхоналарнинг ишлатилган чойшаблар хонаси ҳавони тортиб олувчи мосламали ҳаво оқиб келадиган-тортиладиган автоном вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.
3-§. Операция блокларнинг ҳаво алмашинувини ташкил қилишга бўлган талаблар
337. Шифохонанинг архитектура режаси ва ҳаво алмашинув тизимлари лойиҳалаштиришда даволаш бўлимлари ва бошқа хоналаридан ҳавони тоза бўлишини талаб қилувчи операция блоки ва бошқа хоналарга юқумли касалликлар ўтишини истисно этиши керак.
338. Палата бўлимлари, зина-лифт тармоғи ва бошқа хоналардан операция блокига ҳаво массалари келиб тушишини олдини олиш учун кўрсатиб ўтилган хоналар ва операция блоки ўртасига ҳаво босимига эга шлюз ўрнатилиши зарур.
339. Ҳаво массалари операция хоналардан уларга туташган хоналарга (операция олди ва б.), ушбу хоналардан эса коридорга чиқилиши керак. Йўлакларда ҳавони тортувчи вентиляция ўрнатилган бўлиши зарур.
340. Операция хоналарнинг пастки ҳудудидан чиқариб ташланадиган ҳаво миқдори 60 фоизни, устки ҳудуддан эса 40 фоиз ни ташкил қилиши керак. Тоза ҳавонинг узатилиши устки ҳудуд орқали амалга оширилади. Бунда ҳаво оқими ҳавони тортиб олувчи мосламадан камида 20 фоизга ортиқ бўлиши керак.
341. Тоза ва йирингли операция хоналари, туғруқ блоклари, реанимация бўлимлари, боғлов хоналари, палата секциялари, рентген хоналари ва бошқа махсус хоналар учун алоҳидаланган вентиляция тизимлари кўзда тутилиши зарур.
342. Янги ва қайта қурилаётган шифохоналар операция блокининг операция столи устидаги шифтга ламинар оқимга эга махсус бактериал фильтрли вентиляция тизими ўрнатилиши керак. Кардиология йўналишидаги шифохоналарнинг операция хоналарида ҳаво уч марта тозалашдан ўтиши лозим.
343. Ҳавони вентиляция ва кондиционерлаш тизимларининг профилактик кўрик ва таъмирлаш тасдиқланган жадвалга кўра, лекин йилига камида 2 марта амалга оширилиши керак. Жорий носозликлар, нуқсонларни бартараф қилиш ишлари зудлик билан амалга оширилиши керак. Бир ойда камида 1 марта фильтрлар кўрикдан ўтказилиши, тозаланиши ва йўриқномага кўра алмаштирилиши керак.
344. Ҳаво ҳарорати, намлиги ҳамда ҳаво муҳитининг кимёвий моддалар билан ифлосланганлиги устидан назорат, вентиляцион тизимининг ишлаши ва ҳаво алмашинуви даражаси қуйидаги хоналарда текшириб борилиши керак:
операция ва операциядан кейинги хоналар, туғруқ, интенсив терапия палаталари, физиотерапия бўлимлари асосий функционал хоналари, кучли таъсирга эга ва заҳарли моддаларни сақлаш хоналари, дорихона омборлари, дори воситаларини тайёрлаш хоналари, лабораториялар, терапевтик стоматология бўлимлари, амальгамани тайёрлаш хоналари, одам соғлиғига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кимёвий ва бошқа моддалар ва бирикмалар ишлатиладиган махсус хоналар ва кабинетларда 3 ойда бир марта;
юқумли ва сил касалликлари шифохоналарида (бўлимларида), бактериология ва вирусология лабораторияларида, рентген хоналарида 6 ойда бир марта, қолган хоналарда эса 12 ойда бир марта амалга оширилади.
345. Даволаш муассасасининг операция, туғруқ палаталари, реанимация ва интенсив терапия палаталари, муолажа ва бошқа хоналардаги ҳавонинг кимёвий таркиби ушбу санитария қоидаларининг 8-иловада келтирилган концентрациялардан ошмаслиги керак.
346. Хоналар ҳаво муҳитининг бактериал ифлосланиши уларнинг функцияси ва тозалик синфидан келиб чиққан ҳолда ушбу санитария қоидаларининг 8-иловасидаги рухсат этилган даражадан ошмаслиги керак.
9-боб. Табиий ва сунъий ёритишга қўйиладиган гигиеник талаблар
1-§. Табиий ёритишга бўлган талаблар
347. ДПМ табиий ёруғлик билан таъминланган бўлиши керак.
348. Оптимал иқлим шароитлари яратилганда табиий ёруғликсиз ёки фақат сунъий ёруғлик билан қуйидаги хоналарга рухсат этилади:
а) даволаш-диагностика хоналари (операция блоки, ультратовуш хонаси, қон таҳлилларини йиғиш ва рўйхатга олиш хонаси, пешоб, нажас йиғиш ва текшириш хонаси);
г) ходимлар хоналари (ходимларга машғулот ўтказиш хоналари, конференция заллари, дам олиш ва овқатланиш хоналари, кўчма бригадалар хоналари);
е) муҳандислик ва техник хоналари (иссиқлик пунктлари, компрессор, насос хоналари, вентиляцион камералар, сервер хоналари, бинони эксплуатация қилиш бўйича устахоналар).
349. Табиий ёритиш билан лойиҳалаштириладиган операция хоналарни шимолий горизонтларга (шимолий-ғарбий — ШҒ, шимолий — Ш, шимолий-шарқий — ШШ) қаратилган бўлиши керак.
350. Даволаш бўлимларининг коридорлари биноларнинг ён деворларидаги деразадан тушадиган ҳамда майдони 24 м2 бўлган ёруғлик заллар табиий ёритишга эга бўлиши керак. Ёруғлик заллари орасидаги масофа 24 м дан ва ёруғлик залига 36 м дан ошмаслиги керак. Даволаш-диагностика ва ёрдамчи бўлинмалари коридорлари чекка ёки ён томондан табиий ёритилишга эга бўлиши керак.
351. Биноларнинг жойлашиши ва йўналиши 22 мартдан 22 сентябрга қадар даврда инсоляциянинг узлуксиз 3 соатлик давомийлигини таъминлаши керак.
352. Ёзги мавсумда тўғридан-тўғри қуёш нурларининг кўзни қамаштирадиган таъсири ва исиб кетишидан ҳимоя қилиш учун горизонтнинг 70 — 290° ш.к. секторига қаратилган нур ўтадиган жойлар қуёшдан ҳимояловчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
2-§. Сунъий ёритишга бўлган талаблар
353. Сунъий ёритиш мазкур санитария қоидаларининг 9-иловасига мувофиқ хонада ўтказиладиган вазифалардан келиб чиққан ҳолда етарли бўлиши, бошқариладиган ва хавфсиз бўлиши, кўзни қамаштирадиган даражада таъсир кўрсатмаслиги ҳамда одамга ва хоналарнинг ички муҳитига ўзгача ноқулай таъсир кўрсатмаслиги керак.
354. Барча хоналарда умумий сунъий ёритиш кўзда тутилиши керак. Алоҳида функционал ҳудудлар ва иш жойларини умумий ёритишдан ташқари маҳаллий ёритиш ускуналари ҳам ўрнатилади.
355. Шифохоналар хоналари сунъий ёритилиши люминесцентли лампалар ва чўғланма лампалар ёрдамида амалга оширилади. Тавсия этиладиган ёритилганлик манбаи, чироқ, лампа турлари ДПМларни лойиҳалаштириш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ қабул қилинади. Қўлланилаётган люминесцентли ёритгичлар ўта паст шовқинли аппаратлар билан таъминланиши керак.
356. Шифтларда жойлаштириладиган хоналарни умумий ёритиш ёритгичлари яхлит (ёпиқ) тарқатувчи мослама билан бўлиши керак.
357. Палаталарни ёритиш учун (болалар ва руҳий касалликлар бўлимларидан ташқари) ҳар бир койка олдида пол устидан 1,7 м баландликда деворга ўрнатиладиган ёритгичлар (умумий ва маҳаллий ёритиш) ўрнатилади.
358. Бундан ташқари, ҳар бир палатада полдан 30 см баландликда эшик олдида ўрнатилган махсус тунги ёритиш ёритгичи бўлиши керак (болалар ва руҳий касалликлар бўлимларидан ташқари), палаталарнинг тунги ёритиш мосламаси пол устидан 2,2 м баландликда эшик тешиги устидаги ўйиқ жойларда ўрнатилади.
359. Шифокорлар кўрув хоналарида беморни кўрикдан ўтказиш учун девор ёритгичларини ўрнатиш зарур.
10-боб. Сув таъминоти, иситиш тизими ва оқова сув тизимига қўйиладиган талаблар
360. Барча янги қурилаётган ва фаолият юритаётган ДПМ сув таъминоти, оқова сув тизими, марказлаштирилган иссиқ сув ва иситиш тизими вентиляция (зарурат бўлганда ҳавони кондиционерлаш тизимлари) билан таъминланиши ҳамда бошқа муҳандислик коммуникацияларига уланган бўлиши керак. Зарурат бўлган ҳолларда марказлаштирилган ахлат йиғиштирувчи қурилмалар ва бошқа механизация воситалари ўрнатилади.
361. 1000 ва ундан ортиқ ўринли шифохонанинг ошхона биносидан чиқадиган оқова сувларини тозалаш учун ёғ-мойларни ушлашга мўлжалланган қурилма (бинодан ташқарида) ўрнатилади.
362. Янги ва қайта қурилаётган ДПМлар учун иссиқ сув таъминоти тизими ишдан чиққанда ёки унинг профилактика таъмири амалга оширилган ҳолда захирадаги (авария) иссиқ сув таъминоти кўзда тутилиши лозим.
Мавжуд бўлган муассасалар учун авария иссиқ сув таъминоти сифатида санитария-тозалов ишлари ўтказиш хоналари, операция олди хоналарида ва туғруқ залларида узлуксиз ишлашга мўлжалланган электр сув иситиш қурилмалари ўрнатилади. Ушбу қурилмалардан муолажа хоналари, янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшга тўлмаган болалар бўлимларида, ювиниш хоналарида, санитария, овқат тарқатиш хоналарида, ошхоналарда ҳамда санитария-гигиеник ва санитария-эпидемияга қарши режимларни талаб этадиган бошқа функционал хоналарда фойдаланишга йўл қўйилади.
363. Артезан қудуқлари орқали сув билан таъминланадиган ДПМлар сув иншооти ўрнатилган ҳудудга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришини бартараф этиш учун атрофи ўралган бўлиши керак. ДПМларни сув билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалдаги ҚМҚ 2.04.01-98-сон «Бинолар ички водопроводи ва канализацияси» талаблари асосида шифохоналарда 1 та ўрин ва амбулатория-поликлиника муассасаларида 1 та қатновга белгиланган меъёр асосида сув йиғиш идишлари ўрнатилиши кўзда тутилиши керак. Сув йиғиш миноралари герметик, зангламайдиган материаллардан тайёрланган ва бўялган бўлиши керак. Сув йиғиш идишлари вақти-вақти билан тозаланиш имкониятига эга бўлиши керак.
364. Ҳар бир ДПМда марказлаштирилган стерилизация бўлими, операция хоналари, реанимация бўлимлари ва интенсив палаталар, қон қуйиш станциялари ҳамда дори воситалари (шу жумладан вакцина) омборхоналарида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшимча фазалар, ёқилғи сақлаш жойлари ва генераторлар билан таъминланган бўлиши керак.
11-боб. Санитария-техник, тиббий, технологик ва бошқа ускуналар, мебель ва жиҳозларга бўлган гигиеник талаблар
365. Тиббий, технологик, санитария-техник, муҳандислик ва бошқа асбоб-ускуналар, мебел ва жиҳозлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги бўлган давлат стандартларига жавоб бериши, ишчи ҳолатда бўлиши ҳамда намли тозалаш ва дезинфекция қилиш имконияти ва бажарилишини таъминловчи гигиеник қопламага эга бўлиши керак.
Ишдан чиққан, носоз асбоб-ускуналар, мебел ва жиҳозлар дарҳол алмаштирилиши ёки таъмирланиши, яроқсиз ҳолга келган нарсалар эса ўз вақтида ҳисобдан чиқарилиши лозим. Носоз ҳолатдаги ёки нуқсонларга эга бўлган асбоб-ускуналар, мебел ва жиҳозлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Фойдаланилмайдиган асбоб-ускуналар, мебел ва жиҳозлар омборларда сақланиши лозим.
366. Санитария-техник асбоблар ва қурилмалар (кранлар, чиғаноқлар, ванна хоналари, унитазлар, писсуарлар ва бошқалар) соз ҳолатда бўлиши, зангдан ва бошқа қуйқалардан тозаланиши, ёриқлар ва бошқа нуқсонларга эга бўлмаслиги керак. Носоз асбоблар дарҳол алмаштирилиши керак.
367. Даволаш бўлимларидаги беморлар ҳожатхоналари кабиналар, қўллар учун электр қуритиш мосламалари ёки бир марталик салфетка-сочиқлар ва ойналар билан жиҳозланган бўлиши керак. Аёллар палата секциялари ҳожатхоналарида аёллар гигиенаси кабинаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
368. Беморлар палаталарида (шу жумладан болалар ва янги туғилган чақалоқлар палаталарида) шифокорлар хоналарида, ҳожатхоналарда, бокслар ва ярим бокслар шлюзларида, болалар бўлимлари қошидаги оналар хоналарида, муолажалар хоналарида ва яраларни боғлаш хоналарида иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган чиғаноқлар ўрнатилиши ҳамда жўмрак билан жиҳозланиши лозим. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаганда сув захирасига эга бўлган сиғимлар, совуқ сувли чиғаноқлар ва маҳаллий иситиш қурилмалари ўрнатилиши зарур.
369. Алоҳида режим ва тиббий ходимлар қўлларининг тозалигини талаб этадиган операция олди, боғлов хоналари, туғруқ заллари, муолажа хоналари, янги туғилган чақалоқлар ва оналар учун индивидуал палаталар ва бошқа хоналарни (электрон) тирсак кранлари ўрнатилган чиғаноқлар билан жиҳозланиши лозим. Юқумли касалликлар, сил касалликлари, тери-таносил бўлимларида кўрсатиб ўтилган хоналар билан биргаликда бокслар, яримбокслар шлюзларида ва ходимлар учун ҳожатхоналарда тирсак кранли чиғаноқларни ўрнатиш, шунингдек барча ҳожатхоналарда педалли сув чиқариш қурилмаларини жиҳозлаш зарур.
370. Она ва бола биргаликда ётадиган палаталарда, янги туғилган чақалоқлар интенсив палаталарида болаларни ювинтиришда қулайликлар яратадиган чиғаноқлар ўрнатилади.
371. Туғруқ мажмуалари (бўлимлари) палаталарида марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаганда янги туғилган чақалоқлар гигиеник ювинтириш учун идишларни (чиғаноқлар) ўрнатиш зарур.
372. Даволаш бўлимларининг санитария хоналари туваклар ва бошқаларни буюмларни дезинфекция қилиш воситалари ва анжомлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
373. Соматик касалхоналарнинг бўлимларидаги ҳожатхоналарда очколар сони эркаклар ҳожатхоналарида 15 киши учун 1 та унитаз ҳамда аёллар ҳожатхоналарида 10 киши учун 1 та унитаз назарда тутилади. Эркаклар ҳожатхоналарида писсуарлар сони унитазлар сонига тенг бўлиши керак.
а) бўлимларда — аёллар учун камида 2 та ва эркаклар учун 1 та унитаз кўзда тутилиши керак;
б) юқумли касалликлар ва сил касалликлари бўлимларидаги душ кабиналарининг сони 10 кишига 1 та душ кабинаси ҳисобидан, бошқа бўлимларда 15 киши учун 1 та душ кабинаси ҳисобидан, ундан кам бўлган бўлимларда 1 та душ кабинасини кўзда тутиш лозим.
375. Операция блокларида ходимлар (эркаклар ва аёллар) учун санитария-тозалов хоналари, душхона, ечиниш ва кийиниш хоналари назарда тутилиши керак.
Душхоналари (2 — 4 та операция хонаси учун ҳар бир санитария кўригидан ўтказиладиган жойда 1 та кабина ҳисобидан) шундай тарзда жойлаштирилиши лозим ва улар орасидаги ўтиш йўли чиқиш жойида бўлиши керак.
376. Болалар бўлимларининг қабулхоналарида ходимлар учун кийиниш хонаси ҳамда 5 кишига 1 та душ кабинаси ҳисобидан душхоналарга эга бўлган санитария-тозалов хоналари бўлиши лозим.
377. Палаталарда бемор ўринлари гигиеник нормаларга қатъий риоя қилган ҳолда, лекин палатада 4 тадан ортиқ бўлмаган койкалар ҳисобидан ўрнатилган бўлиши лозим.
Палаталардаги койкаларни деразали деворларга параллел равишда бир қатор тарзда жойлаштирилиши керак. Койкалардан деразали деворларгача бўлган масофа камида 0,9 м бўлиши керак. 4 та койкали палаталарда койкалар ёни орасидаги масофа, шунингдек 2-3 та койкали палаталардаги койкалар ёни ва деворлар орасидаги масофа камида 1,3 м, тикланиш даволаш касалхоналарида эса — 1,6 м бўлиши керак.
378. Палаталардаги ўринларни узун ёнлари орасидаги масофалар камида 0,8 м, болалар палаталарида ва тикланиш даволаш палаталарида эса — камида 1,2 м бўлиши лозим.
379. Палаталарда кроват олдидаги тумбочкалар ва стуллар ўринлар сонига қараб қўйилиши керак.
380. Бўлимларни кичик механизация воситалари (дори-дармонлар, кийимлар ва чойшаблар, овқатларни ва бошқаларни ташиш аравачалари) билан бўлимнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда зарурий миқдорда жиҳозлаш тавсия этилади.
381. Бўлимлардаги чойшабларни сақлаш омборлари намли тозалов ва дезинфекция қилишга мўлжалланган гигиеник қопламали стеллажлар билан жиҳозланади. Умумий кийимлар ва чойшаблар омбори стеллажлар, шунингдек чойшабларни саралаш столлари, зарурат бўлган ҳолларда эса пандусли ёки кўтариш механизмли чойшабларни қабул қилувчи люклар билан жиҳозланган бўлиши керак.
12-боб. ДПМ тиббий ходимлари меҳнат шароитларига бўлган гигиеник талаблар
382. ДПМларда фаолият юритувчи тиббий ва бошқа ходимларнинг асосий функционал ва иш жойларида микроиқлим ва ҳаво муҳитининг меъёрий кўрсаткичлари (ҳаво ҳарорати, намлиги ва ҳавони ҳаракатланиш тезлиги, кимёвий ва бактериологик таркиби) таъминланган бўлиши керак.
383. Асбоб-ускуналарнинг жойлаштирилиши ва улардан фойдаланиш техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
384. Операция ва туғруқ блокларида ҳаво бўшлиғига чиқарилаётган дори воситалари буғларини чиқариб ташловчи шланглар (ҳаво тортувчи мосламалар) ёки фаол кўмирли шимиб олувчи фильтрлар ёрдамида йўқотадиган ва сингдириб оладиган асбоб-ускуналарсиз наркоз ва бошқа аппаратлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
385. Газларни узатиш тизимининг герметизацияси бузилган наркоз ва нафас олиш аппаратларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
386. Муолажа хоналарида, аэрозол-ингаляцион хоналарда, боғлов хоналари ва стерилизация бўлимларида юқори фаол дори воситаларини қўллаш билан боғлиқ муолажалар билан ҳавони тортувчи жавонлар, шунингдек оқова сув тизимига эга чиғаноқлар кўзда тутилиши керак.
387. Даволаш, туғруқ комплекслари ва бошқа стационарларда фаолият юритувчи тиббий ходимлар ва бошқа ишчилар учун санитария-маиший хоналари мавжуд бўлиши керак.
388. Шифохона ва бошқа стационарларнинг фаолият юритувчи ходимлар учун санитария-маиший хоналарнинг жиҳозланиши қуйидагича бўлиши тавсия этилади:
а) ходимлар кийиниш хоналардаги жавонларнинг сони ходимларнинг рўйхатдаги таркибига 100 фоиз га мос келиши керак;
б) кийиниш хоналарнинг майдони 1 та илгак учун камида 0,08 м2 ҳисобидан қабул қилиш лозим;
в) уй ва махсус кийимлар учун мўлжалланган майдонини 1та жавон учун камида 0,4 м2 ҳисобидан қабул қилиш лозим. Кийиниш хоналари ишловчиларнинг сонига қараб шахсий (уй) ва ишчи (санитария) кийими, пойабзали ва бош кийимлар алоҳида сақланишини таъминлайдиган икки тавақали ёпиладиган вентиляция қилинадиган жавонлар билан таъминланган бўлиши керак;
г) душ кабиналари ва санитария асбобларининг сони мазкур санитария қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қабул қилиш лозим;
д) аёллар учун ўз таркибида эгилувчан шлангли ҳамда иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган шахсий гигиена хонасини (хоналарини) кўзда тутилиши лозим. Душ кабиналар ўлчами камида 1,2х1,8 м бўлиши керак. Душ кабиналарида ички ва устки кийим учун илгаклар бўлиши керак.
389. Тиббий ходимларни иссиқ овқат билан таъминлаш учун шифохоналар ва бошқа стационарларда ошхоналар ёки буфетлар (ходимлар сонига қараб) кўзда тутилиши лозим. Ошхона ва буфетлардаги ўриндиқлар сонини 100 та ходимга 10 — 12 ўрин кўзда тутилиши лозим.
390. Тиббий ходимлар овқатланиши учун мўлжалланган ошхона ва буфетлар хоналари таркиби ва майдони умумий овқатланиш корхоналарини лойиҳалаштириш ва эксплуатация қилиш амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ қабул қилинади.
391. Ҳар бир таркибий бўлинмада майдони 10 м2 дан кам бўлмаган ва шунингдек совутгич, электр ва сув иситиш асбоблари, қўл ювиш учун чиғаноқлари билан жиҳозланган ходимлар учун хоналар кўзда тутилиши лозим.
393. Алоҳида ихтисослашган бўлинмалар ва хоналарда (дорихона, клиник, биокимёвий, бактериологик ва бошқа лабораториялар, МСБ, физиотерапия бўлимлари ва хоналари, рентген хоналари, ошхона, кирхона ва дезинфекция камера блоки ва ҳ.к.ларда) меҳнат шароитлари бўйича санитария-гигиена шартлари ушбу бўлимларда ишлаш бўйича махсус йўриқномалар ва қоидалар билан белгиланади.
13-боб. Хоналар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сақлашга оид санитария қоидалари
394. Барча хоналар, асбоб-ускуналар, тиббий ва бошқа жиҳозлар тоза сақланиши керак. Хоналарда намли тозалаш ишларини ўтказиш (полларни ювиш, мебелларни, асбоб-ускуналарни, дераза олдилари, эшикларни ва бошқаларни артиб чиқиш) ювувчи воситаларидан фойдаланган ҳолда бир суткада камида 2 марта амалга оширилиши лозим. Зарурат бўлганда, жорий тозалаш ишлари кунига бир неча марта амалга оширилади, дераза ойналари 3 ойда камида 1 марта тозаланиши керак.
395. Хоналарда намли тозалаш ишларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилмаган ювувчи ва дезинфекция воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Барча йиғиштириш анжомлари (челаклар, тоғора, латталар ва б.) хоналар ва йиғиштириш ишларининг тури кўрсатилган аниқ маркировкага эга бўлиши ва шу мақсадда ишлатилиши ҳамда алоҳида сақланиши керак. Латталар тоза ва қуруқ ҳолда сақланиши лозим.
396. Палата бўлимларининг хоналари, бошқа функционал хоналарни умумий тозалаш ишлари бир ойда камида 1 марта тасдиқланган жадвалга кўра деворлар, поллар, барча асбоб-ускуналар пухталик билан артилиб, шунингдек мебеллар, ёритгичлар, жалюзилар ва бошқаларни чанглардан тозалаш ишлари амалга оширилиши лозим.
397. Операция блоки, боғлов хоналари, туғруқ заллари умумий тозалаш (кундалик жорий тозалаш ва дезинфекция ишларидан ташқари) хоналар асбоб-ускуналар, мебеллар ва бошқа жиҳозлардан бўшатилган ҳолда ҳафтада бир марта амалга оширилиши лозим. Муассасада ювиш ва дезинфекция қилиш воситаларининг доимий зарурий уч ойлик захираси мавжуд бўлиши керак. Ахлат ва бошқа чиқиндиларни йиғиш учун йўлакларда, ҳожатхоналарда ва бошқа тиббий-техник жараён билан боғлиқ бўлган қўшимча хоналарда педалли челаклар бўлиши керак.
398. Стерилликни, асептика ва антисептика режимига риоя этилишини талаб этадиган хоналар (операция хоналари, боғлов хоналари, туғруқ заллари, реанимация, янги туғилган ва 1 ёшга тўлмаган чақалоқлар палаталари, муолажа хоналари, юқумли касалликлар бокслари, бактериологик ва вирусологик лабораториялар бокслари ва бошқалар) йиғиштирилганидан сўнг, шунингдек жорий фойдаланиш жараёнида вақти-вақти билан 1 м3 хона учун лампа қуввати 1 Вт ҳисобидан стационар ёки кўчма бактерицид лампалар ёрдамида зарарсизлантириш керак. Бактерицид лампалардан фойдаланишда уларни қўллаш йўриқномаларига қатъий риоя қилиниши лозим.
399. Палаталарни ҳамда тоза ҳавога эҳтиёжи бўлган бошқа хоналарни дарчалар, фрамугалар орқали шамоллатишни бир суткада камида 4 марта амалга ошириш зарур.
400. Жарроҳлик стационарлари (бўлимлари) ва туғруқ комплекслари (бўлимлари) йилига 1 марта косметик таъмирдан, профилактик ювиш ва зарарсизлантириш ишлари ўтказиш учун ёпилиши керак. Жорий нуқсонларни бартараф этилиши (шифтлар ва деворларда сув оқиш ва намланишларни, захлик ва моғор изларини йўқ қилиш, ёриқлар, ковак ва ўнқир-чўнқирларни текислаш, тушиб кетган пардозлаш плиткасини, пол қопламалари нуқсонларини тиклаш ва бошқалар) дарҳол амалга оширилиши лозим.
401. Яроқсиз бўлиб қолган ёки эскирган муҳандислик асбоб-ускуналари, иситиш, вентиляция тизимлари, оқова сув қувурлари тармоқлари, санитария-техник асбоб-ускуналари, электр тармоқлари ва бошқалар алмаштириш ишлари бинолар ва хоналарнинг мукаммал таъмирлаш ишлари уларнинг санитария-техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим, зарурат бўлган ҳолларда капитал таъмирлаш ишлари қайта қуриш ишлари билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.
402. Жорий ёки капитал таъмирлаш ишлари ўтказиш даврида ДПМларнинг иш фаолияти тўхтатилиши лозим.
403. Ҳар йили, иситиш мавсумигача 2 ҳафтадан кечиктирмасдан барча хоналар қишки мавсумга тайёрланиши (иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимлари, деразалар бутунлиги, иситилганлиги, деразалар, эшиклар, тамбурлар тирқишлари ёпиштирилганлиги профилактика текшируви таъмирлаш ва бошқалар) керак.
404. Шифохона маъмурияти барча хоналарда дезинфекция хизмати билан тузилган шартномаларга асосан ҳашаротлар ва кемирувчиларга қарши профилактик дезинфекция ишларини доимий равишда ташкиллаштириши ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун хоналар тайёрланишини (бўшатилишини) таъминлаши лозим.
405. ДПМда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг бажарилиши, уларда санитария қоидаларга риоя этилиш ҳолатига ҳар томонлама тўлиқ ва объектив баҳо бериш мақсадида текширувлар керакли ҳажмда лаборатория-инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
407. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 10-иловада келтирилган.
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига 1-ИЛОВА
Тиббий-диагностика марказларини жойлаштириш, уларнинг бинолари, иншоотлари ва хоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар
1. Тиббий-диагностика марказлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилиши лозим.
2. Бинога кириш жойлари пандуслар билан жиҳозланган бўлиши керак. Пандуслар ёки зинапоялар камида 0,9 м баландликда тўсилган бўлиши, 0,9 м баландликдаги тутқичлар билан тугаши ҳамда пандус ёки зинапоянинг узунлигидан камида 0,3 м га ошиши керак. Тутқичларнинг диаметри 0,05 м дан ошмаслиги керак.
3. Тиббий-диагностика марказлари бинолари беш қаватдан баланд бўлмаган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак, бунда икки ва ундан ортиқ қаватли биноларда лифт ёки механик кўтаргичларни назарда тутиш зарур.
4. Тиббий-диагностика марказлари бинолари ва хоналарининг архитектура-режалаштириш ва конструктив ечимлари оптимал санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларни, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитлар ва тиббиёт ходимлари учун оптимал меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаши керак.
5. Тиббий-диагностика марказлари биносига киришда боксли фильтр санузел ва шлюз кўзда тутилиши керак.
6. Компьютер томографияси (КТ), магнит-резонанс томографияси (МРТ) хоналарининг майдони ва таркиби жиҳозларнинг маркаси ва ишлаш принципига боғлиқ бўлади.
7. Компьютер томографияси хонаси, рентген хонаси, бактериологик текширувлар лабораторияси хонасининг деразасини шимол, шимолий шарқ шимолий ғарбга 45° ва жануброқ кенгликда; ташхис қўйиш хоналари (ультратовуш ташхиси, электрокардиография, электроэнцефалография ва бошқаларни) эса шимол, шимолий шарқ, жануб, жанубий шарқ ва шимолга қаратиб солиниши лозим.
8. Хоналар санитария таркиби, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга бўлган талаблар ушбу санитария қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
9. Тиббий-диагностика марказларида меҳнат қилаётган тиббий ходимларнинг меҳнат шароитларига қўйиладиган гигиеник талаблар ушбу санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Тиббий-диагностика марказлари асосий хоналарининг таркиби ва майдони
Ультратовуш ташхиси — УТТ хонаси 1 та қурилма учун
12
11.1.
Беморларни ечинтириш ва кийинтириш хонаси
6
12.
Қўшимча хоналарнинг таркиби ва майдони
12.1.
Шифокор хонаси
12
12.2.
Катта тиббий ҳамшира хонаси
12
12.3.
Хўжалик бекаси хонаси
8
12.4.
Ходимларнинг дам олиш хонаси
16
12.5.
Ходимларнинг шахсий гигиенаси хонаси
5
12.6.
Йиғиштириш жиҳозлари омбори
4
12.7.
Ишлатилган чойшабларни саралаш ва вақтинча сақлаш хонаси
4
12.8.
Ходимлар учун ҳожатхона
3
12.9.
Беморлар, шу жумладан ногиронлар ва ҳаракати чекланган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхоналар
5
12.10.
Жисмоний тарбия машғулотлари хонаси
25
12.11.
Буфет, идишларни ювиш ускунаси билан
15
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига 2-ИЛОВА
Тиббий ходимларнинг иш жойларида электромагнит нурланишнинг рухсат этилган даражалари
Т/р
Жисмоний омил номи
Рухсат этилган даражалари
1
2
3
1.
Доимий магнит майдон кучланиши
10 мТл
2.
Электростатик майдоннинг кучланиши
Ходимларнинг иш жойида бўлиш вақтига қараб белгиланади, лекин 1 с давомида 60 кВ/м дан ёки иш куни давомида 20 кВ/м дан ошмаслиги керак
3.
50 Гц ўзгарувчан магнит майдонининг кучланиши
Ходимларнинг иш жойида бўлиш вақтига қараб белгиланади, лекин иш куни давомида умумий таъсир кўрсатишда 100 мкТл ва маҳаллий таъсир кўрсатишда 1000 мкТл дан ошмаслиги керак
4.
50 Гц ўзгарувчан электр токининг кучланиши
Ходимларнинг иш жойида бўлиш вақтига қараб белгиланади, лекин иш куни давомида 25 кВ/м ёки 5 кВ/м дан ошмаслиги керак