1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2521-3]
1.Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2.Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3.Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 апрель,
8-сон
Келишилди:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2024 йил 15 апрель
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 24 апрель
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 30 апрелдаги 8-сон буйруғига
ИЛОВА
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«тупроқ сифатини баҳолаш (тупроқ бонитировкаси) — тупроқнинг сифати ва табиий унумдорлик қобилиятини 100 балли шкала бўйича қиёсий баҳолаш;»;
2. 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарилгандан кейин, янги ўзлаштирилган ерлар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони сифатида ҳисобга (баланс) олинган бўлса, у ҳолатда кейинги тур тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказилгунга қадар, ҳудуднинг ўртача бали миқдорида белгиланади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 10/24/2521-3/0328-сон)