toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги ПҚ-273-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экинлар ҳолатини мониторинг қилишнинг идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ахборот тизимининг мақсадлари, функция ва вазифалари, ахборот тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш тартиби;
ахборот тизими оператори ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ахборот тизимида фойдаланувчининг рўйхатдан ўтиш тартиби;
ахборот тизимидан фойдаланувчилар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашиш ва техник хизматлар кўрсатиш тартиби.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Ресубликаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 август,
330-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Агроплатформа» ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — «Агроплатформа» АТ) мақсади, функциялари ва вазифалари, ахборот тизими иштирокчилари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви ҳамда ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПҚ-225-сонли «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
«CropAgro» AT — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими*;
* «CropAgro» АТни ишлаб чиқиш, илмий асослаш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг мақбул усулларини геоахборот тизимлари ва масофадан зондлаш технологияларини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш ишлари 2023-2024 йилларда илмий лойиҳаларга ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
буюртмалар — қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сарфланадиган минерал ўгитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси, техник хизматлар ва бошқа маҳсулот, хизматларга бўлган эҳтиёжлар учун буюртмалар;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иштирокчи — «Агроплатформа» АТдан фойдаланишда иштирок этувчи юридик шахслар (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар);
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
тизимнинг ҳуқуқий оператори — «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи барча ахборот ва геоахборот тизимларини жорий этиш, тизимлардан фойдаланувчилар ўртасида шартномавий муносабатларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ;
тизимнинг техник оператори — «Агроплатформа» АТни ҳамкорликда ишлаб чиқувчи, ишга тушириш, техник ва дастурий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ;
фойдаланувчи — белгиланган тартибда «Агроплатформа» АТда рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;
шахсий кабинет — «Агроплатформа» АТда зарур ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган индивидуал саҳифа;
қишлоқ хўжалиги корхоналари — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта, бошоқли дон, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар.
3. «Агроплатформа» АТ фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа-техник ҳужжатларга асосан ваколатли органнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сонли «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
2-боб. «Агроплатформа» АТнинг мақсадлари ва асосий вазифалари
4. «Агроплатформа» АТнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги корхоналари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича ишончли маълумотлар билан таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш фаолиятини амалга ошириш доирасида идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга замонавий рақамли технологияларга асосланган хизматлар кўрсатиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнидаги мавжуд вақт сарфи ва операцион харажатларни қисқартириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга тегишли ер участкалари, экинлар тўғрисидаги барча маълумотларни ягона базага жамлаш, қайта ишлаш, масофавий узатиш орқали статистик ҳамда таҳлилий ҳисоботларни йиғиш ва улардан тезкор қарорлар қабул қилишда фойдаланиш;
агросаноат инфратузилмасини ривожлантириш ва агросаноат тармоқларида мавжуд бошқа масалаларни самарали ҳал этиш учун шароитлар яратиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
5. Қуйидагилар «Агроплатформа» АТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
пахта, бошоқли дон, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш жараёнларини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатишни шаффофлик тамойилига риоя этган ҳолда электрон шаклга ўтказиш;
хизматлар кўрсатиш шартномаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва уларнинг электрон базасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ажратилган имтиёзли кредитлар ва кўрсатилган хизматлар мониторингини юритиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш ва экинларни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни электрон шакллантириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва реализация қилиш учун электрон тижорат таомилларини жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида ушбу имкониятлардан фойдаланишни тарғиб қилиш;
давлат органлари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ташкилотларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга бириктирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;
буюртманомаларни электрон шаклда юбориш ва қабул қилиш;
кўрсатилган хизматлар ва етказиб берилган маҳсулотлар мониторингини юритиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга оид молиявий, статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг суғурталашга оид маълумотларини тижорат банклари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
3-боб. «Агроплатформа» AT иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинуви
6. «Агроплатформа» АТ иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик доирасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги — ҳар бир ҳудуд бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ҳамда уларни сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва ҳар йили 1 майга қадар «Агроплатформа» AT («CropAgro» АТ)га жойлаштиради;
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги:
Кадастр агентлиги — қишлоқ хўжалиги ерлари чегараси, уларга бўлган ҳуқуқ эгалари ҳақидаги ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари контурлари тўғрисидаги маълумотларни ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан кўчирмаларни электрон маълумот алмашинуви (интеграция) орқали «CropAgro» АТга жойлаштириб боради;
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси — «Агроплатформа» AT орқали тижорат банкларидан электрон буюртмаларни қабул қилади ва ушбу буюртмаларга кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун имтиёзли кредитларни тижорат банкларига жойлаштириб боради;
в) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари — хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига ариза ва кредит буюртманомаларини электрон шаклда тақдим этади, тижорат банклари — тақдим этилган электрон буюртманомаларга асосан кредитларни ажратиб боради;
г) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга «Агроплатформа» AT имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш борасида кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
е) қишлоқ хўжалиги корхоналари — ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобидан етиштирилган ҳосил, омборга қабул қилинган хом ашё, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар бўйича маълумотларни «Агроплатформа» АТга жойлаштириб боради;
ж) агрокластерлар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан шартномавий муносабатларни расмийлаштириш мақсадида электрон шакллантирилган ва корхона раҳбари томонидан имзоланган тижорат таклифларини тақдим этади;
з) ваколатли орган — «Агроплатформа» АТ иштирокчилари ва уларнинг таркибини ҳамда маълумотлар шаклланишини мувофиқлаштиради.
7. Тизим операторлари:
«Агроплатформа» АТнинг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларни, «Агроплатформа» АТ фойдаланувчисини тизимдаги техник носозликлар тўғрисида хабардор қилиб боради;
фойдаланувчига «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш учун қулай шароит яратади;
қишлоқ хўжалиги корхоналари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларга «Агроплатформа» АТнинг функционал имкониятларини тақдим этади ҳамда улардан тўлақонли фойдаланишда кўмаклашади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сонли «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
4-боб. Тизим операторлари ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Тизим операторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Агроплатформа» АТ маълумотларидан хизмат доирасида фойдаланиш;
фойдаланувчи томонидан «Агроплатформа» АТга киритилган маълумотларнинг тўғри ва ишончлигини текшириш.
9. «Агроплатформа» АТ операторларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
«Агроплатформа» АТнинг ҳар бир иштирокчиси томонидан тизимга тақдим этиладиган соҳага доир маълумотларнинг доимий янгилаб борилишини таъминлаш;
«Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига ҳамда «Агроплатформа» АТга жойлаштирилган ахборот алмашинуви объектларидан фойдаланишни ташкил қилиш;
фойдаланувчининг шахсига доир ва тижорат сирлари тўғрисидаги маълумотлари сир сақланишини кафолатлаш;
«Агроплатформа» АТ орқали амалга оширилган операцияларнинг рўйхатга олинишини, операциялар тўғрисида ҳисоботлар шакллантирилишини ва операциялар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилган, жўнатилган ёки қабул қилинган шаклда унинг яхлитлигини ва ўзгармаслигини таъминлаган ҳолда беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақланишини таъминлаш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
10. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Агроплатформа» АТдан ва ундаги маълумотлардан мазкур Низом талаблари доирасида фойдаланиш;
электрон шаклдаги аризаларни тақдим этиш;
шартномаларни электрон шаклда расмийлаштириш.
11. Фойдаланувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
«Агроплатформа» АТдан фойдаланишда мазкур Низом талабларига қатъий риоя этиш, бошқа фойдаланувчи ва тизим операторлари фаолиятига зарар етказмаслик;
«Агроплатформа» АТ орқали хизматларни олишда ўз фаолиятига оид тўғри ва ишончли маълумотларни тақдим этиш.
5-боб. «Агроплатформа» АТда рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланиш тартиби
12. Фойдаланувчи Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайт орқали «Агроплатформа» АТ имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Бунда фойдаланувчи «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида (OnelD) рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.
13. Фойдаланувчи «Агроплатформа» АТда рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидагиларни тақдим этади:
а) жисмоний шахслар учун:
фойдаланувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
фойдаланувчининг мобил телефон рақами;
фойдаланувчининг электрон почта манзили;
фойдаланувчининг яшаш манзили;
б) юридик шахслар учун:
юридик шахс вакилининг мобил телефон рақами;
юридик шахснинг жойлашган ери ва электрон почта манзили;
юридик шахснинг фаолият йўналиши.
Фойдаланувчининг бошқа маълумотлари идоралараро маълумот алмашинуви орқали олинади.
14. «Агроплатформа» АТдан рўйхатдан ўтиш якуни билан фойдаланувчи ва мазкур ахборот тизими операторлари ўртасида ахборот тизимидан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзоланади.
15. Фойдаланувчи «Агроплатформа» АТга тақдим этилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
16. «Агроплатформа» АТдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни электрон харитада кўрсатиш ва ушбу маълумотларни белгиланган тартибда келишиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларга асосан келгуси ҳосил учун фьючерс шартномаларини имзолаш;
имтиёзли кредитлар олиш учун электрон шаклдаги аризани тақдим этиш ҳамда кредит шартномасини имзолаш;
кредитларни қайтмаслик хавфидан суғурталаш;
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини лизингга олиш бўйича электрон аризани тақдим этиш ва лизинг шартномасини имзолаш;
қишлоқ хўжалигига доир статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш, етиштирилган ҳосилнинг якуний ҳисоб-китобларини мониторинг қилиш.
17. Рўйхатдан ўтган ҳар бир фойдаланувчи учун «Агроплатформа» АТда шахсий кабинет яратилади.
Шахсий кабинетдан ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
18. Фойдаланувчи ўз шахсий кабинети орқали амалга оширган ҳаракати учун масъул ҳисобланади.
Тизим операторлари фойдаланувчининг шахсий кабинетидан учинчи шахс рухсатсиз фойдаланганлиги учун жавобгар ҳисобланмайди.
19. Фойдаланувчи томонидан «Агроплатформа» AT орқали тақдим этилган маълумотларда номутаносибликлар аниқланганда, унинг «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча тўхтатилади.
Фойдаланувчи томонидан хатоликлар бартараф этилгандан сўнг унинг «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш ҳуқуқи бир иш кунида қайта тикланади.
20. Фойдаланувчининг фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда, унинг «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам тўхтатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом.
6-боб. Электрон ҳужжат айланиши
21. Фойдаланувчи билан «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш бўйича тузилган шартномага мувофиқ белгиланган мажбуриятлар электрон ҳужжат айланиши шаклида амалга оширилади.
22. Фойдаланувчи «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани имзолаши билан бирга ушбу ахборот тизими орқали электрон ҳужжат айланишига ўз розилигини билдириши лозим.
23. «Агроплатформа» АТда электрон ҳужжат айланиши жараёнида электрон рақамли имзо калитларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуни.
7-боб. «Агроплатформа» АТ бўйича техник хизматлар кўрсатиш
24. «Агроплатформа» АТ операторлари фойдаланувчига куйидаги техник хизматларни кўрсатиш мажбуриятини зиммасига олади:
«Агроплатформа» АТдан фойдаланиш бўйича маслаҳат бериш, ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчи мурожаатига жавоб қайтариш;
«Агроплатформа» АТ дастурий таъминотида юзага келган ва ушбу ахборот тизимининг функционал имкониятларининг бажарилишига таъсир кўрсатадиган хатоликларни бартараф этиш;
«Агроплатформа» АТда юзага келган узилишлар ва ушбу ахборот тизимига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида фойдаланувчини ўз вақтида хабардор қилиш.
25. «Агроплатформа» АТ операторлари зарур ҳолларда фойдаланувчига шартнома шартларида белгиланган мажбуриятларга асосан қўшимча техник ёрдам кўрсатиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сонли «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
8-боб. Форс-мажор ҳолатлар
26. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганда тарафлар мазкур ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартномада белгиланган ўзаро мажбуриятларни бажаришдан вақтинча озод қилинади.
27. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги бўйича хабарнома тарафларда мавжуд бўлган барча алоқа воситалари орқали юборилади.
28. «Агроплатформа» АТ операторлари қуйидаги ҳолларда жавобгар ҳисобланмайди:
«Агроплатформа» АТдан фойдаланиш даврида умумий фойдаланиш учун мўлжалланган алоқа тармоқларининг техник носозлиги, фойдаланувчининг Интернет ахборот тармоғидан фойдаланишининг чекланиши, маълумотларни узатиш ва қабул қилиш жараёнидаги алоқа тармоқларидаги бошқа техник носозликлар;
фойдаланувчининг «Агроплатформа» АТга кириши учун рухсатнинг чекланиши;
фойдаланувчининг аппарати ёки дастурий таъминотидаги техник носозликлар;
«Агроплатформа» АТ операторларининг бевосита назорати остида бўлмаган бошқа ҳолатлар.
9-боб. Якунловчи қоидалар
29. «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сонли «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
«Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Агроплатформа» АТдан рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари (кейинги ўринларда — фойдаланувчи)

Интернет ахборот тармоғидаги веб-сайт орқали «Агроплатформа» AT имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ихтиёрий равишда


2-босқич

Фойдаланувчи, «Агроплатформа» AT операторлари

«Агроплатформа» АТдан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзолайди.

Фойдаланувчи «Агроплатформа» АТда рўйхатдан ўтгандан сўнг


3-босқич

Фойдаланувчи

Шахсий кабинет орқали:

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларга асосан келгуси ҳосил учун фьючерс шартномаларини имзолайди;

имтиёзли кредитлар олиш учун электрон шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда кредит шартномасини имзолайди;

кредитларни қайтмаслик хавфидан суғурталайди;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини лизингга олиш бўйича электрон аризани такдим этади ва лизинг шартномасини имзолайди;

қишлоқ хўжалигига доир таҳлилий ва статистик маълумотларни олади ва етиштирилган ҳосилнинг якуний ҳисоб-китобларини мониторинг қилиб боради.

Доимий


4-босқич

«Агроплатформа» AT операторлари

Фойдаланувчи тақдим этган маълумотларда ўзаро номутаносибликлар аниқланганда, фойдаланувчининг «Агроплатформа» АТдан фойдаланишини вақтинча тўхтатади.

Номутаносибликлар аниқланган вақтда


5-босқич

Фойдаланувчи

Тақдим этилган маълумотлардаги номутаносибликларни бартараф этади ва бу тўғрисида «Агроплатформа» АТ операторларини ягона Call маркази орқали хабардор қилади.

Ихтиёрий равишда


6-босқич

«Агроплатформа» AT операторлари

Фойдаланувчи такдим этган маълумотлардаги номутаносибликлар бартараф этилгандан сўнг фойдаланувчининг «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш ҳуқуқини тиклайди.

Бир иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«очиқ электрон харитаси — қишлоқ хўжалиги геопортали»;
б) 7-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари»;
в) 8-банддаги «agroonline.uz дастури» сўзлари «Агроплатформа» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 9-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан:
ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, майдони, ер тоифалари ва турлари»;
д) 9-банд қуйидаги таҳрирдаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси томонидан:
тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети) ва сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар»;
е) 10-банддаги «ягона электрон ахборот марказининг agroonline.uz дастурига» сўзлари «қишлоқ хўжалиги геопорталига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) низомнинг иловасида:
I-блокда:
I-блокнинг номланишидаги «agroonline.uz дастури» сўзлари «қишлоқ хўжалиги геопортали» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ягона электрон ахборот маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
II-блок қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«II. Ер кадастрига оид ахборотлардан фойдаланиш
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминласин»;
2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг таклифлари, ихтисослашуви, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички ва ташқи бозор талаблари, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлиги, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган ҳолда оқилона жойлаштирилади»;
3-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«CropAgro» AT — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими»;
иккинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5-банд қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ер ҳисоботи бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган ер майдонларини таҳлил қилади;
қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган майдонларнинг чегаралари ва ердан фойдаланувчилар кесимидаги хариталарни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига тақдим этади;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиради ҳамда экин майдонларининг жойлашган чегаралари бўйича тупроқ балл-бонитети тўғрилигини ва ишончлилигини таъминлайди.
Бунда, ер ҳисоботи, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш учун ер майдонлари ва уларнинг фойдаланувчилари кесимидаги хариталар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади»;
6-банд чиқариб ташлансин;
7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳар бир ҳудуд (контур) бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги объектив маълумотларни шакллантиради ҳамда «CropAgro» АТга жойлаштиради.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ички ва ташқи бозор талабларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмларини туманлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича савдо айланмаси ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни давлатлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади»;
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «жойлаштирилиши» сўзидан кейин «ва унга мувофиқ тўлиқ экилиши» сўзлари билан тўлдирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги охирги уч йиллик статистик маълумотларга асосланган ҳолда хорижий давлатлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аниқ турларини экспорт қилиш талаблари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ҳар йили апрель ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига такдим этади»;
14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 1 июлга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини «CropAgro» AT орқали қабул қилади;
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифлари туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, ирригация бўлимлари ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларидан экин майдонларининг сув билан таъминланганлик даражаси тўғрисида хулоса олинади ва «CropAgro» АТга жойлаштирилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги туман ва фермерлар кесимида киритилган экинларни жойлаштириш таклифларини уч иш кунида «CropAgro» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, бу ҳақида тизимда автоматик тарзда маълумотнома шакллантирилади. Қуйидаги ҳолларда таклифлар рад этилиши мумкин»;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги бу ҳақида уч кун ичида рад этиш сабабларини «CropAgro» АТга жойлаштиради ва фойдаланувчиларни тизим орқали хабардор қилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради»;
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ирригация бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими,» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «тақдим этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
20-банднинг биринчи хатбошидаги «ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими,» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — «E-qaror» орқали қабул қилади»;
23-банднинг биринчи хатбошидаги «10 июнга қадар» сўзлари «20 августга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www.agro.uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилади»;
25-банд чиқариб ташлансин;
26-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари мониторинги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан юритилади»;
низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси кадастр рақами, фойдаланувчиси, контур рақами, чегаралари, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда) ва бошқа маълумотларни интеграция орқали тақдим этади.

Доимий

2-босқич

«Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ

«CropAgro» АТда маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, фойдаланувчиларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳисоботларни автоматик шакллантириш, инсон омилини қисқартириш бўйича дастурий ечимларни жорий этади ва такомиллаштириб боради.

Доимий

3-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имконияти тўғрисида;

ички ва ташқи бозордаги талабларни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 1 майга қадар

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар

«CropAgro» AT орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига киритади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

5-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

Таклифларни туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди.

Уч иш кунида

6-босқич

«Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмалари

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда таклифларни умумлаштиради, «CropAgro» АТда қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.

Ҳар бир экин турини тегишли шартли белгилар асосида 1:10000 миқёсдаги хариталарга туширади.

Беш иш кунида

7-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Ирригация бўлими ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти,

«Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси

Қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Икки иш кунида

8-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — «E-qaror» орқали қабул қилади.

Беш иш кунида

9-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг келгуси йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорларини умумлаштирган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 20 августга қадар

10-босқич

«Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Экинларнинг экилиши ва ҳолати мониторингини юритади.

Доимий

11-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www.agro.uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилади.

Ҳар йили 10 сентябрга қадар

».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорида:
а) 3 ва 5-бандлардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Кредит микдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади»;
238, 239, 2315 ва 25-бандлардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган ғаллачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади»;
25-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг сабзавот экинларини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотномаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади»;
25-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди ўн олтинчи хатбошидаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси» сўзлари «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорининг 2-бандидаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасини» сўзлари «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖни» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 574-сон қарорида:
1-банддаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасида» сўзлари «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси» сўзлари «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошидаги ва қарорга илованинг 8-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасининг «Агросубсидия» ахборот тизими» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросубсидия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошидаги ва 1-илованинг 3-бандидаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси» сўзлари «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 10 августдаги 645-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарори)» 2020 йил 30 октябрдаги 666-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)