toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан қарши иммунитетни шакллантириш, шунингдек, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар пайдо бўлаётганлиги, улар инсон омилисиз интернетнинг ижтимоий тармоқларидан фойдаланган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар орасида осон тарқатилаётганлиги масъул давлат тузилмаларининг бу борадаги фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонининг устувор мақсадларига эришиш, шунингдек, республикамизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасининг барвақт олдини олиш, аҳолида уларни истеъмол қилишга нисбатан «иммунитет»ни шакллантириш орқали генофондимизга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, гиёҳвандликка чалинган беморларни жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, тиббий-даволаниш тизимини ташкил этиш соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида:
1. Илғор хорижий тажриба, халқаро, шу жумладан БМТ экспертларининг хулоса ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия (кейинги ўринларда — Миллий стратегия) 1-илова мувофиқ тасдиқлансин.
Миллий стратегия доирасида қуйидаги мақсадларга эришиш барча давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаси сифатида белгилансин:
аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда «гиёҳвандликка қарши иммунитет»ни, ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида психофаол моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган янги таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик механизмларни жорий этиш;
аҳолига сифатли наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янги усуллар асосида ривожлантириш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг барвақт профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган манзилли чораларни амалга ошириш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларнинг (кейинги ўринларда — гиёҳвандлик воситалари) ноқонуний айланмасининг янгича, айниқса интернет тармоғидаги усулларига барҳам бериш, бу борадаги тезкор-қидирув, тергов ва эксперт-криминалистик чоралар комплексини, биринчи навбатда рақамлаштириш орқали ривожлантириш;
давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларидан тиббиётда фойдаланиш амалиётини назорат қилиш, шунингдек, фармацевтика корхоналари, гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи субъектлар масъулиятини оширишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;
гиёҳвандликни даволаш ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, бу йўналишдаги илмий изланишлар, хулосалар, ютуқлар ва янгиликларни амалиётга жорий этиш ҳамда оммага етказишни таъминлаш.
Миллий стратегияда белгиланган устувор йўналишлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан барча давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.
2. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) ва унинг ҳудудий комиссиялари таркиблари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат комиссияси (А. Арипов) зиммасига:
Миллий стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, уни амалга ошириш бўйича йиллик миллий дастурларни тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиб бориш, ушбу йўналишда мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда минтақавий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳар чоракда Миллий стратегия ва уни амалга ошириш бўйича йиллик миллий дастур ижросининг танқидий ўрганилишини, белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва олдини олишга қаратилган аниқ чоралар кўрилишини таъминлаш;
республикада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишни мувофиқлаштириш, аҳоли орасида гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг барвақт профилактикаси бўйича самарали чора-тадбирларини белгилаш вазифалари юклансин.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармон билан белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Давлат комиссияси ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
республикада гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуроллар билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш;
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларни назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш, бу борада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи соҳасида назорат функциясини амалга ошириш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи юзасидан қатъий чоралар кўриб борилишини таъминлаш;
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуроллар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини эксперт жиҳатдан баҳолаш, бу борада ягона ахборот алмашуви ва идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш;
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларни назорат қилиш соҳасида хорижий давлат тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан манзилли ҳамкорликни ўрнатиш, гиёҳвандлик воситалари бўйича халқаро фаолиятни тартибга солувчи конвенциялар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан БМТга йиллик маърузалар тайёрлаш;
гиёҳвандликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибаларни доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини жорий этиш ва оммалаштириш бўйича методика, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларни назорат қилиш самарадорлигини ошириш йўналишида миллий ва халқаро конференциялар ҳамда симпозиумларни ўтказиш чораларини кўриш, масъул давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларни ташкил этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
4. Миллий стратегияни босқичма-босқич амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
а) Давлат комиссияси (А. Арипов):
2024 — 2028 йилларда ҳар йили Миллий стратегияда белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи миллий дастурни тасдиқлайди ҳамда ижросини қатъий назоратга олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссиялар томонидан миллий дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ҳудудлар кесимида манзилли чора-тадбирлар «йўл хариталари»ни ишлаб чиқилиши ҳамда ҳар чоракда Агентликка қилинган ишлар юзасидан ҳисоботлар киритилишини ташкил этади;
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
ҳар чоракда масъул давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг тасдиқланган миллий дастурлар ижроси, шу жумладан мазкур дастурларнинг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўяди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Агентлик:
(4-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади;
гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш соҳасида эришилган натижалар ва аниқ кўрсаткичлар акс эттирилган батафсил ахборотни доимий равишда кенг жамоатчиликка етказиб боради;
ҳар чоракда Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича миллий дастурлар ижроси ҳамда республикадаги гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазият юзасидан умумлаштирилган ҳисоботни Давлат комиссиясига киритади;
ҳар йилнинг якунида Миллий стратегиянинг ижроси ҳамда республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини акс эттирувчи йиллик миллий маърузани тайёрлайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида муҳокама қилиш учун киритади.
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик Давлат комиссиясининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлаб боради;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган давлат органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси олдида ҳисобдордир;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик қайта ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик директори ҳамда унинг ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ижтимоий ҳимоя ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудирига тенглаштирилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбарлари ва ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ижтимоий ҳимоя ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қўлланилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг тузилмаси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда юқори малакали, шу жумладан ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни шартнома асосида тадқиқотлар олиб бориш ва дастурий таъминотни амалга оширишга жалб қилиш;
тадқиқотлар олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари ва таълим муассасалари билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар, илмий-таҳлилий ахборотномалар ва бошқа нашрларни чоп этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан зарур статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидагилар Агентликни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган маблағлар Агентликнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади ва ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ва малакасини ошириш, шу жумладан хорижий стажировкаларни ташкил этиш, моддий-техник базани яхшилаш, шунингдек, жалб қилинадиган маҳаллий ва хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш учун йўналтирилади;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик директори ушбу банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ходимларга ҳар ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда устамалар белгилаш ҳуқуқига эга;
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ходимларига илгари ишлаган жойида берилган кўп йиллик меҳнати (хизмати), ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимчалар сақланиб қолинади.
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «InterForum» давлат унитар корхонаси бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-А уй (В блок) манзилидаги маъмурий бино (кейинги ўринларда — маъмурий бино)ни «Халқаро ҳамкорлик маркази» акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат улушини қолдиқ (баланс) қийматига камайтириш ҳисобига давлат мулки сифатида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда Агентлик маъмурий бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик фаолиятини ташкил этиш, бинони жорий таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган бюджет ажратмаларини 2024 йилда Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2025 йилдан бошлаб эса уларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 5-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* 4-5-иловалар берилмайди.
12. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 май,
ПФ-73-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги ПФ-73-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган
МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ

Т/р

Мақсадга эришишнинг устувор йўналишлари

Мақсадга эришиш чора-тадбирлари

1-МАҚСАД: АҲОЛИДА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1.

Аҳоли, айниқса, ёшларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган таъсирчан чоралар комплексини амалга ошириш.

1. Телевидение эфир вақтининг (Прайм тайм) ижтимоий рекламалар учун мўлжалланган қисмида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар1 истеъмоли ва уларнинг ноқонуний муомаласининг2 салбий оқибатлари, шунингдек, аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимидаги имкониятларни ёритиш.

2. Аҳоли доимий равишда соғлом турмуш тарзига риоя этишлари учун ҳар бир маҳалла ва таълим муассасаларида оммавий ва оилавий спорт тадбирларини ўтказиш.

3. Гиёҳвандликнинг инсон маънавияти ва соғлиғига зарари тўғрисида аҳолининг огоҳлигини оширишда турли дин ва конфессия вакиллари имкониятларидан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйиш.

4. Ҳудудлар кесимида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоларидан иборат 14 та ижодий гуруҳни шакллантириш ҳамда аҳоли орасида мақсадли тарғибот фаолиятини ташкил этиш.

5. Гиёҳвандликка чалинган шахслар, жумладан ёшларни «маҳалла еттилиги» кўмагида фаол ижтимоий ҳаётга қайтаришни назарда тутувчи янгича ишлаш механизмларини жорий этиш.

6. Мактаб ўқитувчилари ва инспектор-психологлари томонидан ўқувчиларнинг зарарли одатлари тўғрисида ота-оналарини хабардор қилиш механизмини яратиш.

7. Ҳар йили ёшлар тарбиясига масъул бўлган 10 минг нафар ходим (мутахассислар)нинг гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари тўғрисида билим ва кўникмаларини ошириш.

8. Замонавий усуллар орқали аҳолининг гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган йиллик огоҳлантириш-профилактикаси дастурларини такомиллаштириш.

9. Ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим муассасаларининг фанлар ва дарсдан ташқари жараёндаги дастурларига ижтимоий-эмоционал ўқув соатларини (SEL) киритиш.

10. Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш кунини юқори савияда ташкил этиш.

2.

Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолига аралашиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш.

1. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва ижтимоий дафтарларга кирувчи оила вакиллари ҳамда уларнинг фарзандлари орасида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш борасида манзилли чоралар белгилаш.

2. Мактаблардаги маъмурият, маънавий-маърифий соҳа масъуллари ва психологлар томонидан хавф гуруҳига кирувчи (мактаб ички рўйхати) ўқувчилар билан манзилли ишлашнинг таъсирчан тизимини йўлга қўйиш.

3. Гиёҳвандликка қарши курашишда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ролини кучайтиришга қаратилган янги ишлаш механизмларини жорий этиш.

4. Чегара олди ҳудудларда жойлашган ҳар бир маҳаллада (овул, ҚФЙ) истиқомат қилувчи аҳоли учун гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирувчи тарғибот-ташвиқот тадбирларини доимий ўтказиш.

5. Хотин-қизларнинг гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига аралашиб қолишларининг олдини олиш ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича йиллик манзилли тезкор-профилактик тадбирлар дастурларини амалга оширилишини йўлга қўйиш.

6. Аҳоли орасида турли дори воситалар ва биофаол қўшимчаларни мутахассис тавсиясисиз истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқувчи нохуш ҳолатлар, саломатликка таъсири ҳақида кенг тушунтириш ишларини йўлга қўйиш.

7. «Маҳалла — оилавий поликлиника — таълим муассасаси» тамойили асосида педагог, тиббиёт ходими, профилактика инспектори ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги профилактик ишларини амалга ошириш.

8. Хотин-қизлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган «Шарқ аёли маърифати» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

9. Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича «Тарғибот аълочиси» республика кўрик-танлови ўтказишни ташкил этиш.

3.

Гиёҳвандликка қарши курашишга қаратилган таъсирчан ижодий маҳсулотларни янгича ёндашувлар асосида тайёрлашни кенгайтириш.

1. Ижодий маҳсулотлар сценарийларини бадиий кенгашлар муҳокамасидан ўтказиш жараёнида гиёҳвандлик ва наркожиноятлар тарғиботига йўл қўймаслик.

2. Соғлом турмуш тарзини ёритувчи бадиий, ҳужжатли, анимацион ҳамда мультипликацион фильмлар ва спектакллар ишлаб чиқариш, шунингдек, концерт дастурлари, қўшиқлар, клиплар, қисқа метражли ижтимоий видеороликлар яратиш ҳажмини ошириш.

3. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатларини ёритишга қаратилган тадбирларда маданият, спорт ва санъат вакиллари имкониятидан фойдаланиш тартибини белгилаш.

4. Ишлаб чиқиладиган сериал, кино ва теленовеллалар сценарийларига гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларини ёритувчи эпизодлар киритиш амалиётини йўлга қўйиш.

4.

Гиёҳвандликка қарши курашишда таълим муассасаларининг ролини кучайтириш.

1. Вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказларининг ўқув дастурларига гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган мавзуларни киритиш.

2. Олий таълим муассасаларининг театр жамоалари томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган спектаклларни яратиш ҳажмини ошириш.

3. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва ижтимоий дафтарларга кирувчи оила фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун спорт секциялари, «Баркамол авлод» болалар мактаблари, мусиқа ва санъат мактабларидаги тўгаракларга бепул қатнашиш амалиётини йўлга қўйиш.

4. Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларини ёритиш методикаларини ўргатувчи қўлланмалар (кўргазмали материаллар)ни ишлаб чиқиш.

5.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг масъулиятини ошириш.

1. Ҳар ойда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган камида 4 та махсус кўрсатув ва радио эшиттиришни эфирга узатиш.

2. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида махсус видео, фото ва аудиоматериаллар тайёрлаш, эфирга узатиш ҳамда оммавий ахборот воситаларининг интернетдаги саҳифаларида мунтазам ёритиб бориш.

3. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатларидан ёшларнинг огоҳлигини оширишда интернет фаолларини жалб этиш.

4. Гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини ёритувчи хорижий давлатларда ишлаб чиқилган таъсирли бадиий, ҳужжатли, анимацион ва мультипликацион фильмларни давлат тилига таржима қилган ҳолда уларнинг намойишини ташкил этиш.

6.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида йирик халқаро тадбирларни Ўзбекистонда ўтказиш кўламини кенгайтириш.

1. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган йирик халқаро саммит, форум, конференция, симпозиум ва профилактик тадбирларни ўтказиш бўйича манзилли чораларни белгилаш.

2. Марказий Осиё гиёҳвандлик воситаларидан холи ҳудуд концепцияси тақдимотини Ўзбекистон Республикасида ташкил этиш.

3. Ўзбекистон мезбонлигида Психофаол моддалар истеъмоли соҳасида халқаро мутахассислар жамияти (ISSUP) доирасидаги йирик тадбирларни ташкил этиш.

4. Бутунжаҳон психиатрлар ассоциациясининг (WPA) йиллик йиғилишини Ўзбекистон Республикасида ўтказиш бўйича манзилли чораларни белгилаш.

5. БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантириш бўйича ташаббусига («CHAMPS») Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича амалий чоралар кўриш.

2-МАҚСАД: ГИЁҲВАНДЛИК ВА НАРКОЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ МЕХАНИЗМЛАРНИ БЕЛГИЛАШ

7.

Гиёҳвандлик воситалари республика ҳудудига ноқонуний кириб келишининг сабаб-омилларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш борасидаги чораларни кучайтириш.

1. Дунё ва минтақада юзага келаётган нарковазиятнинг республикага таъсирини таҳлил қилиш орқали олдини олишга қаратилган йиллик манзилли чора-тадбирларни белгилаб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

2. Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитаси тавсиясига асосан гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларнинг янги хуружларига қарши тезкор чоралар комплексини белгилаш.

3. Гиёҳвандлик воситалари ноқонуний кириб келишининг (контрабанда) асосий йўналишларини аниқлаш ва бу борада идоралараро йиллик махсус ва ташкилий тезкор профилактик тадбирлар комплексини тасдиқлаш ҳамда ижрога қаратиш.

4. Гиёҳвандлик воситаларини тезкор аниқлаш йўналишида дунёда тан олинган махсус техник воситаларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, техник қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

5. Интернет тармоқларида содир этилган наркожиноятларни аниқлашга ихтисослашган малакали мутахассисларни тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш.

6. Халқаро почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситалари кириб келишининг олдини олиш мақсадида почта муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш.

7. Наркожиноятлар хавфи юқори бўлган йўналишларни даражаларга таснифлаш методикасини ишлаб чиқиш орқали ҳуқуқ-тартибот органлари куч ва воситаларини қайта тақсимлаш бўйича амалий чоралар белгилаш (наркожиноятлар хавфи юқори бўлган ҳудудларга аниқлик киритиш).

8.

Гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласи билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш.

1. Республикада янги пайдо бўлаётган гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорлар ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолининг барвақт олдини олиш мақсадида вақтинчалик тақиқлаш ёки чеклаш (мораторий) тартибини жорий этиш.

2. Илғор хорижий тажрибалар асосида республикада таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд дори препаратлари, психотроп моддаларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаш.

3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний муомаласи билан шуғулланувчи лицензиатлар томонидан гиёҳвандлик воситалари тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этилишини рақамли технологиялар асосида назорат қилиш амалиётини жорий этиш.

4. Прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи лицензиатлар ва тадбиркорлик субъектлари устидан давлат назоратини кучайтириш.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорлар муомаласи бўйича маълумотлар базасига ваколатли ташкилотларни интеграция қилиш.

6. Мурувват ёрдами тариқасида гиёҳвандлик воситаларини республикага олиб кириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда олиб чиқиш тартибини белгилаш.

7. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний муомаласи билан шуғулланувчи лицензиатлар устидан назоратни кучайтириш мақсадида алоҳида бўлинма ташкил этиш.

8. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқига эга лицензиатларнинг масъул ходимлари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш.

9. Республикада гиёҳвандлик воситаларини фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

10. Гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижалари ҳақида йигирма тўрт соат ичида ваколатли органни мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш.

11. Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори препаратларини республика ҳудуди бўйлаб қонуний муомаласини илғор хорижий тажрибалар асосида рақамлаштириш.

12. Республика бўйича кучли таъсир қилувчи дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ тартибни белгилаш механизмини жорий қилиш.

9.

Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш.

1. Республика бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро лойиҳалар ва грантлар доирасида чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постлари учун замонавий махсус техник воситаларни харид қилиш ҳажмини ошириш.

2. Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постлари ходимларининг хорижий давлатларнинг махсус ўқув муассасаларида малака оширишини ташкил этган ҳолда гиёҳвандлик воситаларини аниқлашнинг замонавий усулларини фаолиятга жорий этиш.

3. Жаҳон божхона ташкилоти ва Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитасининг маълумот базаларидан Божхона қўмитасининг эркин фойдаланиш имкониятини яратиш.

4. Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандаси билан боғлиқ ҳолатларга тезкорлик билан чора кўриш мақсадида чегара ҳудудлардаги йўл инфратузилмасини яхшилаш.

10.

Республика ҳудудига гиёҳвандлик воситаларининг кириб келиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини такомиллаштириш.

1. Республика ҳудудига кириб келадиган ва транзит юклар, халқаро почта жўнатмалари хусусида қўшни ва хорижий давлатлар билан дастлабки маълумотларнинг электрон алмашинувини йўлга қўйиш.

2. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг гиёҳвандлик воситаларининг кириб келиши ҳолатларини барвақт аниқлашда ўзаро амалий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий асосларни қайта кўриб чиқиш.

3. Гиёҳвандлик воситаларини «назорат остида етказиб бериш» тезкор қидирув тадбирини амалга оширувчи идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

4. Хорижий давлатларнинг наркологик ҳолатини доимий равишда ўрганиш тартибини жорий этиб, унинг республикага таъсирини прогнозлаш ва олдини олиш.

11.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасига оид миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

2. Замонавий таҳдидлардан келиб чиққан ҳолда гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларнинг қонуний ҳамда ноқонуний айланишини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларига доимий равишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

3. Гиёҳвандликка чалинган шахсларни даволаш ва реабилитациясига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

4. Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларидан тиббиётда фойдаланиш амалиётини назорат қилишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш.

5. Гиёҳвандлик воситаларининг кўргазмали реклама (наркограффити) ва уларни «закладка» усули билан тарқатишга қарши жавобгарликни кучайтириш орқали мазкур турдаги жиноятларни кескин камайтириш.

6. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашишнинг жиноий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш.

7. Умумэътироф этилган ва ўзининг амалий самарасини кўрсатган халқаро норма ҳамда стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш.

8. «Кучли таъсир қилувчи моддалар» тушунчасини норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгилаш.

9. Наркожиноятлар йўналишида трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

10. Наркожиноятлар, ноқонуний муомаладан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар содир этган шахсларга жазо тайинлашда енгиллаштирувчи механизмларни ва жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилишни тақиқловчи чораларни белгилаш.

12.

Хорижий давлатларга турли мақсадларда чиқиб кетаётган фуқароларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга аралашиб қолиш хавфи бўйича огоҳлигини оширишга қаратилган чораларни такомиллаштириш.

1. Хорижий давлатларга узоқ муддатга шартнома асосида чиқиб кетаётган фуқароларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга аралашиб қолиш хавфи бўйича огоҳлигини оширишга қаратилган қисқа муддатли тушунтириш курсларини ташкил этиш, кўргазмали материалларни тарқатиш.

2. Хорижий давлатларда турли мақсадларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатлари хусусида огоҳликни оширишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказиш кўламини ошириш.

3. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатларини ёритувчи контентларни кўпайтириш.

4. Ўзбекистоннинг чет элдаги ваколатхоналари ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида ўзбекистонлик талабаларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш амалиётини йўлга қўйиш.

5. Хориждаги фуқароларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида огоҳликларини оширишда «Ватандошлар» жамоатчилик фонди имкониятидан фойдаланиш.

13.

Наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида тезкор профилактик тадбирларни жадаллаштириш.

1. Ҳудудлар, таълим муассасалари, жамоат жойлари кесимида ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш бўйича идоралараро махсус тезкор профилактик тадбирлар ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.

2. Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича «Қорадори» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирларни амалга ошириш.

3. Республикада мавжуд доимий ва мавсумий кўнгилочар, хордиқ чиқариш жойларида ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари тарқалишига имкон берувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш.

4. Наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида «Долзарб ойлик» идоралараро комплекс чора-тадбирларни ўтказиш амалиётини такомиллаштириш.

5. Криминоген вазият оғир бўлган ҳудудларда алоҳида режа асосида тезкор профилактик тадбирларни ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш.

14.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликда 10 тагача миллий лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда улар доирасида донорлар маблағини жалб этиш ҳажмини ошириш.

2. Амалдаги халқаро лойиҳаларнинг истиқболларини белгилаш, ваколатли идора ва ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун инвестициялар ҳажмини кенгайтириш.

3. Республика ва қўшни давлатларда юзага келаётган нарковазият тўғрисида ахборот бюллетенини чоп этиш.

4. Гиёҳвандлик ва наркожиноятлар профилактикасининг миллий моделини яратиш.

5. БМТнинг Наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитаси билан манзилли ҳамкорликни ташкил этувчи Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси штат жадвалига қўшимча равишда Биринчи котиб штат бирлигини киритиш.

15.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасига оид икки ва кўп томонлама келишув ҳамда битимларни такомиллаштириш.

1. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича узоқ муддатли янги истиқболли режаларни амалга ошириш.

2. Икки томонлама келишувлар доирасида ваколатли органларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган инвестициялар ҳажмини ошириш.

3. Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази фаолиятини молиялаштириш ишларини якунлаш ва унда Ўзбекистоннинг 2024 — 2026 йилларда раислигини таъминлаш.

4. Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш.

3-МАҚСАД: НАРКОЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ ИШЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ

16.

Наркожиноятларга қарши курашиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.

1. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларини наркотестрлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2. Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда ишлаб чиқаришда қўлланадиган асбоб-ускуна, турли кимёвий моддалар реестрини шакллантириш ва муомаласини назоратга олиш.

3. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим муассасаларида симуляция ва модуляция маркази, шунингдек, инновацион виртуал полигонларни яратиш ва ўқув жараёнларига татбиқ этиш чораларини кўриш.

4. Ҳудудий ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларни тезкор аниқлаш фаолиятига гиёҳвандлик воситаларига дастлабки баҳо берувчи экспресс-тест анализаторларини босқичма-босқич татбиқ этиш чораларини кўриш.

5. Наркожиноятлар ҳақида маълумот берган ёки аниқлашда кўмаклашган шахсларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш институтини жорий этиш.

6. Маъмурий ҳуқуқбузарликни гиёҳвандлик воситалари таъсири остида содир этишни оғирлаштирувчи ҳолатлар қаторига киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш.

7. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва соғлиқни сақлаш идораларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

8. Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ва тарқалиши хавфи юқори бўлган жамоат, хордиқ чиқариш жойларининг инновацион техник кузатилишини таъминлаш.

9. Гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган ноқонуний лабораторияларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича методикаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

10. Синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларни аниқлаш бўйича тезкор қидирув чора-тадбирлар механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

11. Гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасини ривожлантириш учун республика жамғармасини ташкил этиш.

12. Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган наркожиноятларга қарши самарали курашиш аппарат-дастурий комплекслари, тезкор қидирув механизмлари ва таҳдидларни аниқлаш методикаларини яратиш ва амалиётини йўлга қўйиш.

17.

Республикадаги нарковазиятни таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Нарковазиятни таҳлил қилиш жараёнига замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш.

2. Наркожиноятлар бўйича юритиладиган ҳисобот шаклларини янги тенденцияларни инобатга олган ҳолда замонавий талабларга мослаштириш.

3. Наркологик вазият бўйича тақдим этиладиган ҳисобот шаклларига ўзгартириш киритиш ва тезкорлигини таъминлаш.

4. Илғор хорижий тажрибалар асосида ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситаларини нархлаш амалиётини ўрганиш.

5. Республикадаги нарковазиятни илмий ёндашув асосида таҳлил қилиш, прогнозлаш, тенденцияларни аниқлаш, хулосалар чиқариш амалиётини такомиллаштириш, ушбу жараёнларга илғор хорижий тажрибалар ва янгича ишлаш услубларини татбиқ этиш.

18.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ молиявий операцияларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш.

1. Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларда молиявий текширувларни амалга ошириш бўйича ташкилий механизмларни йўлга қўйиш.

2. Наркожиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш, бу борада қўлланаётган янги молиявий жиноий усулларни аниқлаш ва бартараф этиш тизимини яратиш.

3. Наркожиноятлар билан боғлиқ бўлган пул маблағларини тўхтатиш ва мусодара қилишнинг янги механизмини ишлаб чиқиш.

4. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосида воситачилик қилаётган крипто-айирбошловчилар фаолиятига барҳам бериш бўйича ташкилий, ҳуқуқий ва тезкор қидирув чораларини белгилаш.

5. Наркожиноятларни тергов қилиш жараёнида жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ молиявий жиҳатларни бир вақтнинг ўзида текширувдан ўтказиш амалиётини жорий этиш.

6. Ноқонуний молиявий оқимларни баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш.

19.

Наркожиноятлар билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суриштирув, дастлабки тергов ва суд амалиётини такомиллаштириш.

1. Наркожиноятлар бўйича ўтказиладиган суд мажлисларини судланувчининг яшаш, ўқиш ва иш жойларида сайёр суд шаклида ўтказиш тартибини жорий этиш.

2. Наркожиноятлар билан боғлиқ тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд амалиёти бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда татбиқ этиш.

3. Тажрибали судьялар томонидан наркожиноятлар билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича маҳорат дарслари шаклида суд мажлисларини ўтказиш амалиётини жорий этиш.

4. Оммавий ахборот воситаларида наркожиноятлар содир этган шахсларнинг суд жараёнларини ёритиб бориш.

5. Наркожиноятлар билан боғлиқ жиноятларни кўрувчи ихтисослашган терговчилар ва судьялар корпусини шакллантириш масаласини кўриб чиқиш.

6. Наркожиноятлар бўйича жазо тайинлаш тизимини хорижий давлатлар илғор тажрибаси асосида такомиллаштириш.

20.

Гиёҳвандлик воситаларининг интернет ва кўргазмали реклама орқали тарқалишига қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш.

1. Гиёҳвандлик воситаларининг интернет тармоғи орқали ноқонуний муомаласига қарши курашишдаги самарали ташкилий-тузилмавий механизмларни жорий этиш.

2. Интернет тармоғида гиёҳвандлик воситаларининг тарқатиш билан шуғулланаётган веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги контентларни чеклаш.

3. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний тарқатишга оид кўргазмали рекламани (наркограффити) аниқлаш ва барҳам беришда фаол ёшлар ва жамоатчиликни жалб қилиш.

4. Санъат ва маданият вакиллари, интернет фаоллари томонидан гиёҳвандлик воситалари тарғиботи учун жавобгарликни белгилаш.

5. Гиёҳвандлик воситаларига қарши рақамли платформа яратиш орқали кибермаконда контентларни кузатиш ва аҳоли хабардорлиги ошириш.

21.

Гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни рақамлаштириш.

1. Гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларининг муомаласи билан боғлиқ республика идоралараро маълумотлар базасини яратиш.

2. Гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорлар муомаласи соҳасига оид халқаро ташкилотларнинг ихтисослашган ахборот алмашинув электрон платформаларига уланиш.

3. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашувчи республика мутасадди вазирлик ва идораларнинг таҳлил бўлинмалари фаолиятини рақамлаштириш.

4. Ҳудудларни наркожиноятлар ва гиёҳвандлар кўрсаткичлари асосида тоифаларга ажратиш, хавф индикаторларини белгилаш ва баҳолаб бориш фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш.

22.

Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ўсимликлар экин майдонларини замонавий ёндашув асосида аниқлаш.

1. Ички ишлар органлари учун наркожиноятларга самарали қарши курашиш мақсадида босқичма-босқич 8 та гиперспектрли камералар ва учувчисиз бошқариладиган махсус техник воситаларни харид қилиш.

2. Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ўсимликларнинг вегетатив жараёни фото жамланмасини шакллантириш.

3. Наркожиноятларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар жараёнида учувчисиз бошқариладиган махсус техникалардан фойдаланиш тартибини жорий этиш.

4. Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ёввойи ўсимликларни йўқ қилмаганлиги учун ер эгаларига нисбатан жавобгарликни кучайтириш масаласини кўриб чиқиш.

23.

Наркожиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Ўзбекистон Республикасини 2026 йил якунига қадар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси аъзолигига эришиш.

2. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистоннинг миллий маърузасини БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатиш.

3. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида халқаро ташкилотларнинг минтақавий ва халқаро характерга эга бўлган истиқболли келишувларига қўшилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

4. Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини қамраб олувчи гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

24.

Эксперт-криминалистика муассасалари ва лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш.

1. Эксперт-криминалистика муассасалари ва лабораториялар учун гиёҳвандлик воситаларини сифат ва миқдорий жиҳатдан аниқловчи махсус техник жамланмаларни босқичма-босқич харид қилиш.

2. Наркожиноятларга қарши курашишда олинган предметларни тадқиқ қилиш учун аппарат ва аппарат-дастурий воситалар билан таъминлаш.

3. Эксперт криминалистика муассасалари ва лабораторияларида соф вазнини аниқлаш талаб этиладиган гиёҳвандлик воситаларининг сертификатланган стандарт намуналарига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва улар билан доимий таъминлаб бориш тартибини белгилаш.

4. Давлат суд-экспертиза муассасалари эксперт ва мутахассисларининг хорижий давлатларнинг махсус марказларида ҳар йили камида бир марта малакасини ошириш бўйича қатъий тартибни ўрнатиш.

5. Давлат суд-экспертиза муассасаларини босқичма-босқич ISO/IEC стандартларига мос аккредитациядан ўтказиш.

6. Давлат суд-экспертиза муассасаларида мавжуд гиёҳвандлик воситаларини аниқловчи қурилмаларни махсус электрон кутубхоналар билан таъминлаш.

7. Давлат суд-экспертиза муассасаларининг бевосита гиёҳвандлик воситалари экспертизаси билан шуғулланувчи ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини яратиш.

8. Давлат суд-экспертиза муассасаларининг ягона электрон базасини яратиш юзасидан илғор хорижий тажрибаларни қўллаш.

9. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда гиёҳвандлик воситалари экспертизаси соҳасига илмий жиҳатдан исботланган инновацион тадқиқот (таҳлил) усуллари ва махсус техник воситаларни жорий қилиш.

25.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ҳамда бартараф этиш йўналишида янги механизмларни жорий қилиш.

1. Гиёҳвандлик воситалари учун рецепт ёзишдаги коррупцион ҳолатларни таҳлил қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

2. Рецепт асосида берилган гиёҳвандлик воситаларидан мақсадли фойдаланишни қатъий назорат қилиш тартибини жорий этиш.

3. Гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласи билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш.

4. Хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали гиёҳвандлик ташхисини қўйиш усулларини такомиллаштириш.

5. Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш учун мўлжалланган объектларни техник жиҳатдан мослиги бўйича хулоса бериш амалиётини тубдан такомиллаштириш.

6. Суд-наркологик экспертиза комиссияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

7. Наркология муассасаларида олинган таҳлил (қон, сийдик) намуналарини суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар сақлаш тартибини белгилаш.

26.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларга қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи бўлинмалари ташкилий-тузилмавий асосларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш.

1. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларга қарши курашувчи бўлинмалари штат бирликларини босқичма-босқич ошириш.

2. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларга қарши курашувчи бўлинмалари ходимларини KPI-баҳолаш тизими (key performance indicator) асосида қўшимча моддий рағбатлантириш механизмларини яратиш.

3. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларга қарши курашувчи марказий ва ҳудудий бўлинмалари таркибида интернет тармоғида наркожиноятларга қарши курашиш тузилмаларни ташкил этиш.

4. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларга қарши курашувчи бўлинмаларининг моддий-техник базасини замон талабларига асосан мустаҳкамлаш.

5. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида ахборот-таҳлил бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш ва идоралараро тезкор маълумотлар электрон алмашинувини таъминлаш.

27.

Гиёҳвандлик воситаларини аниқлашга ўргатилган хизмат итлари базасини мустаҳкамлаш.

1. Ҳуқуқ-тартибот идоралари кинология хизматларининг наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

2. Кинология хизматлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини аниқлашга ўргатилган хизмат итларини кўпайтириш, тайёрлаш, эҳтиёждан ортиғини экспорт қилиш амалиётини жорий қилиш.

3. Хизмат итлари ёрдамида янги турдаги гиёҳвандлик воситаларини аниқлашга йўналтирилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш.

4. Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини аниқлашга қаратилган кинология пунктларини ташкил этиш.

28.

Фармацевтика корхоналари, гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар фаолиятини назорат қилиш.

1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тиббиёт муассасалари, дорихоналарда гиёҳвандлик воситалари муомаласи устидан қатъий назорат тартибини жорий этиш.

2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуққа эга лицензиатлар томонидан гиёҳвандлик воситалари муомаласини белгиловчи талабларни бузганлик учун лицензиядан маҳрум қилиш механизмини соддалаштириш.

3. Дорихоналар ва уларнинг филиалларини кичик тадбиркорлик субъектларига кирадиган ташкилотлар классификациясига тегишли ўзгартириш киритиш (дорихоналарга тиббиёт муассасаси мақомини бериш).

4. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётган дорихоналарни аниқлаш бўйича даврий равишда махсус тезкор қидирув тадбирлар комплексини ўтказиш.

5. Республикада муомаласи тақиқланган ёки чекланган рўйхатларга киритилган таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд дори воситалари тўғрисида дорихоналарни тезкорлик билан электрон хабардор қилиш тизимини яратиш.

6. Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш амалиётини жорий этиш.

29.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашувчи ходимларнинг касбий малакасини ошириш бўйича миллий мураббийлар жамоаларини шакллантириш ва халқаро ўқув марказларини ташкил этиш.

1. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашувчи ходимларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида халқаро сертификатларга эга миллий мураббийлар жамоасини шакллантириш.

2. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашувчи органлар тизимида махсус халқаро ўқув курсларини жорий этиш ва халқаро миқёсда имижини шакллантириш.

3. Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияларининг котибларини мунтазам равишда миллий ва халқаро миқёсда махсус ўқув курсларига жалб этиш орқали уларнинг малакасини ошириб бориш.

4-МАҚСАД: АҲОЛИГА СИФАТЛИ НАРКОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНГИ МЕТОДЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ

30.

Аҳоли орасида гиёҳвандликнинг латент (яширин) ҳолатларини барвақт аниқлаш ва эрта ташхис қўйиш амалиётини такомиллаштириш.

1. Мактаб ўқувчилари орасида гиёҳвандлик воситаларининг истеъмолини эрта аниқлаш учун режали психолог ва зарур ҳолларда нарколог маслаҳатлари амалиётини жорий этиш.

2. Хавф гуруҳига кирувчи ўқувчи/талабаларни чуқурлаштирилган нарколог кўригидан ўтказиш тартибини татбиқ қилиш.

3. Гиёҳванд беморлар орасида ОИВ инфекциясига чалиниш ҳолатларини камайтириш.

4. Наркологик ҳисобга олиш ягона электрон тизими имкониятларини такомиллаштириш.

5. Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш учун мўлжалланган маҳаллий диагностика воситаларини ишлаб чиқариш.

6. Ижтимоий оғир вазиятдаги хотин-қизлар ва ёшлар учун «Соғлом ҳаёт сари» электрон платформасини яратиш.

7. Гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилувчи шахсларга реал вақт режимида маслаҳат беришни назарда тутувчи ижтимоий мобил илова яратиш орқали латент (яширин) гиёҳвандларни аниқлаш.

8. Никоҳланувчиларни наркологик кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

31.

Гиёҳвандликнинг тарқалганлик ҳолатини ўрганиш, олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш.

1. Гиёҳванд беморларни мажбурий даволашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда муқобил усулларни жорий этиш.

2. Руҳий ҳолати бузилган шахслар орасидан гиёҳвандликка чалинганларни даволаш тартибини жорий этиш.

3. Мажбурий даволаш муассасаларида гиёҳванд беморларни касбга тайёрлаш ва меҳнатга жалб этиш бўйича янги механизмларни жорий қилиш.

4. Гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган шахсларни даволашда VR (Virtual Reality) технологиясидан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чоралар кўриш.

32.

Гиёҳвандлик рецидивларининг давлат, жамият манфаатига ва инсон саломатлигига таъсирининг олдини олиш чораларини такомиллаштириш.

1. Гиёҳвандлик рецидивига олиб келувчи асосий омилларни аниқлаш ва олдини олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш.

2. Наркология муассасалари ҳамда туман/шаҳар бирламчи тиббиёт бўғини муассасаларининг шифокор-наркологларини гиёҳвандлик рецидивларига қарши даволашда қўлланадиган махсус дори-дармонлар билан таъминлаш.

3. Шифокор-наркологлар ва тиббий психологларни гиёҳвандлик рецидивларига қарши психотерапия усулларига ўқитишни йўлга қўйиш.

4. Гиёҳвандликка чалинган шахсларни рецидивга қарши мустақил курашиш техникаларига ўргатиш амалиётини жорий қилиш.

5. «Гиёҳвандлик бедаво эмас» шиори остида ички низоларнинг олдини олиш мақсадида гиёҳвандларнинг оила аъзолари учун ўқув дастурлари ва курсларини ташкил этиш.

33.

Гиёҳвандлик профилактикаси, диагностикаси, даволашнинг самарадорлигини ошириш ва аҳоли орасида салбий қарашларнинг шаклланишини камайтириш.

1. Наркология мутахассислиги имижини ошириш.

2. Наркология хизматини аҳолига яқинлаштириш мақсадида мурожаат махфийлиги кафолатланган маслаҳат олишни таъминловчи колл-марказ фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Ихтисослаштирилган тиббиёт ва наркологик муассасаларда аноним наркологик маслаҳат бериш тизимини янада такомиллаштириш.

4. Гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилган шахсларни аниқлаш, рўйхатга олиш, тиббий кўрик ва даволашга жалб этиш бўйича идоралараро ҳамкорлик натижадорлигини ошириш.

5. Илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда гиёҳвандлик воситаларига бўлган қарамликни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш стандартлари ва клиник баённомаларини замон талабларига мос ҳолда янгилаб бориш.

34.

Халқ табобатида фойдаланилаётган гиёҳлар, биологик фаол моддалар (БАД) ва доривор ўсимликлардан фойдаланиш усулларини яратиш.

1. Психофаол воситаларга қарамликни даволаш ҳамда рецидивига қарши курашишда биологик фаол моддаларни ишлаб чиқиш ва фойдаланишни йўлга қўйиш.

2. Республикада рўйхатдан ўтаётган биологик фаол моддаларни таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги бўйича мажбурий тадқиқотдан ўтказиш тартибини жорий қилиш.

3. Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг телерадиоканаллар орқали рекламаси учун хулоса олиш тартибини жорий этиш.

35.

Гиёҳвандликка чалинган, оғир руҳий ва соматик асоратлари бўлган беморларга шошилинч наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш.

1. Наркология муассасаларида реанимация, интенсив терапия бўлимларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

2. Тез тиббий ёрдам кўрсатувчи реанимацион бригадаларни гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланишни бартараф этиш учун махсус дори воситалари билан таъминлаш.

3. Тез тиббий ёрдам кўрсатувчи реанимацион бригадалар учун гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланишда ҳаракатланиш бўйича махсус малака ошириш ўқув курсларини ташкил қилиш.

4. Токсикология бўлимлари ва реанимация бригадаларида фаолият юритувчи ходимларнинг касбий маҳоратини илғор хорижий тиббиёт муассасаларида ошириш.

5. Гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланиш натижасида юзага келадиган ҳаёт учун хавфли ҳолатлар мониторингини юритишни йўлга қўйиш.

36.

Наркология хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш ва салоҳиятини ошириш.

1. Наркология муассасалари, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг наркология кабинетларидаги нарколог шифокорлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2. Гиёҳвандликка қарши курашувчи ходимларнинг касбий малакасини ошириш бўйича миллий мураббийлар гуруҳи имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳудудий ўқув семинарларни ташкил этиш.

3. Миллий, халқаро даражада ташкил этиладиган тренинг ва ўқув семинарларига жойлардаги соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш.

4. Бирламчи ихтисослик цикллари, магистратура, клиник ординатурада наркология, тиббий психология ва психотерапия соҳасида мутахассислар тайёрлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар наркология муассасалари билан туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги шифокор-наркологлар ва тиббий психологлар ўртасида интеграцияни ривожлантириш.

37.

Аҳолига пуллик ва сервис наркологик хизмат кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда бўлган шахсларни пуллик асосда тиббий текширувдан ўтказиш тартибини жорий қилиш.

2. Наркология соҳасида хусусий сектор, давлат-хусусий шериклик механизмларини йўлга қўйиш ва имтиёзлар белгилаш.

3. Наркологик муассасаларда хўжалик ҳисобидаги пуллик бўлимларни ташкил этиш орқали муқобил даволаниш имкониятини жорий этиш.

4. Ташкилот ва идоралар ҳайдовчиларининг рейс олди тиббий кўригини амалга оширувчи мутахассисларни пуллик асосда ўқитиш.

5. Мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида пуллик хизматни жорий қилиш ва соҳага хусусий секторни жалб қилиш.

6. Хусусий ва давлат-хусусий шериклик шаклидаги наркологик муассасаларда мажбурий даволаш тартибини жорий этиш.

7. Мажбурий даволанишга йўналтирилган шахсларга даволаш муассасасини танлаш ҳуқуқини бериш амалиётини жорий этиш.

38.

Вояга етмаганларга наркологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш.

1. Вояга етмаганлар орасида гиёҳвандлик тарқалганлик ҳолатини аниқлашнинг янги методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2. Наркология муассасаларида гиёҳвандликка чалинган ўсмирлар ва ёшлар учун ихтисослаштирилган бўлимларни ташкил этиш.

3. Вояга етмаганларга наркологик хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билим ва кўникмаларини миллий ва халқаро миқёсда ошириш чораларини кўриш.

4. Вояга етмаган гиёҳванд беморлар учун илғор хорижий тажриба асосида ташхислаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси бўйича клиник баённомалар ишлаб чиқиш.

5. Жойлардаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ва ўсмирлар наркологлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш механизмларини ишлаб чиқиш.

39.

Наркология хизматининг моддий-техник базасини янада такомиллаштириш.

1. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Тошкент вилоятлари наркология филиалларини янги бинога кўчириш.

2. Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент ва Қўқон шаҳарлари наркология филиаллари учун қўшимча бинолар қуриш.

3. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари наркология йўналиши бўйича филиаллари биноларини капитал таъмирлаш.

4. Наркология муассасалари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг наркология кабинетлари моддий-техник базасини босқичма-босқич яхшилаш.

5. Наркология муассасаларидаги ўрин-жойларни (койкалар) босқичма-босқич 30 фоизгача ошириш.

6. Наркология муассасалари эҳтиёжи асосида лаборатория бўлимларини сарфлов материаллари (реактив, реагентлар, тест ва бошқ.) билан тўлиқ ва узлуксиз таъминлаб бориш тартибини жорий этиш.

7. Наркология муассасаларида шахслардан умумий таҳлил олиш фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

5-МАҚСАД: ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

40.

Гиёҳвандликка чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Гиёҳвандларни ижтимоий ҳаётга қайтариш самарадорлиги ошириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида Аддиктология тиббий-ижтимоий реабилитация марказини ташкил этиш.

2. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг барча наркология бўйича ҳудудий филиалларида реабилитация тизимини жорий этиш.

3. Жазони ўтаётган наркологик касалликка чалинган шахсларни даволаш учун жазони ижро этиш муассасаларида тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини йўлга қўйиш.

4. Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчилар ва гиёҳвандликка чалинган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини ошириш.

5. Наркология муассасаларида пуллик ва муқобил тиббий-ижтимоий реабилитация бўлимларини ташкил қилиш чораларини кўриш.

6. Илғор хорижий тажрибалар асосида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчилар ва гиёҳвандликка чалинган шахсларни мажбурий реабилитацияга йўналтиришнинг ташкилий механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

7. Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчилар ва гиёҳвандликка чалинган шахсларни жамиятга ижтимоий мослаштириш йўналишида узлуксиз ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

8. Жазони ижро этиш муассасаларида гиёҳвандликка чалинган маҳкумлар билан манзилли ишлаш тизимини жорий этиш, ноқонуний муомала учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар орасида рецидивларнинг олдини олиш механизмларини яратиш.

41.

Тиббий-ижтимоий реабилитация дастурларини такомиллаштириш.

1. Мажбурий даволанишдан ўтаётган гиёҳванд беморлар учун тиббий-ижтимоий реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Тиббий-ижтимоий реабилитация дастурлари самарадорлигини баҳолаш учун даволаниб чиққан шахслар саломатлигини узоқ муддат мониторинг қилишни жорий этиш.

3. Гиёҳванд беморлар ва муқаддам судланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

4. Наркология муассасаларининг амбулатория бўғинида тобеликка чалинган шахслар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини фаоллаштириш.

5. «12 қадам» дастури элементларини гиёҳвандликка чалинган беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитация дастурларига киритиш.

6. Гиёҳвандликка чалинган беморлар учун кундузги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

7. Гиёҳвандликка чалинган ўсмирлар учун махсус реабилитация дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

42.

Нокимёвий тобеликлар учун тиббий-ижтимоий реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Етакчи хорижий реабилитация марказларида мутахассисларни нокимёвий тобелик реабилитацияси бўйича ўқитишни ташкил этиш.

2. Нокимёвий тобеликлар учун реабилитация дастурини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.

3. «Гиёҳванд шахс», «Гиёҳванд шахс яқинлари» ва «Гиёҳванд шахс билан шуғулланувчи масъуллар» тоифалари учун ижтимоий-психологик таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

43.

Тиббий-ижтимоий реабилитация дастурларига инновацион технологияларни жорий қилиш.

1. Гиёҳванд беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси йўналишида жаҳон стандартларига асосланган янги замонавий технологияларни ўрганиш ва мутахассислар тайёрлаш амалиётини жорий қилиш.

2. Гиёҳванд беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси дастурларини инновацион технологиялар билан таъминлаш.

3. Транскраниал магнит стимуляцияси (ТМС) ва биологик қайта алоқа (БҚА) даволаш усулларини клиник баёнини ишлаб чиқиш ва гиёҳванд беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси дастурига киритиш.

4. Виртуал реаллик программасини ишлаб чиқиш ва гиёҳванд беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси жараёнида персоналлашган ёндашувни такомиллаштириш.

44.

Реабилитация даврида гиёҳванд беморларни соғлом жамиятга адаптация қилиш ва дискриминациясига йўл қўймаслик.

1. Ҳудудий бандлик марказлари томонидан гиёҳванд беморларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур ташкилий чораларни амалга ошириш.

2. Гиёҳвандликка чалинган беморларни ишга жойлаштиришда иштирок этувчи тадбиркорларга имтиёзлар белгилашни назарда тутувчи механизмлар яратиш.

3. Ташкилот, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида гиёҳванд беморларнинг реабилитацияси даврида дискриминацияга йўл қўймаслик.

4. Гиёҳвандликка чалинган беморлар учун «меҳнат терапияси»ни ташкил этишда давлат корхоналари ва давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга имтиёзлар бериш тартибини жорий этиш.

5. Гиёҳвандликка чалинган беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси даврида ўқув курслари ташкил этиш.

6. «Тенг-тенгига» принципи асосида гиёҳвандликка чалинган беморларнинг аноним гуруҳларини ташкил этиш ва давра суҳбатларини ўтказиш амалиётини жорий қилиш.

45.

Тиббий-ижтимоий реабилитация дастурларини амалга оширишда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида гиёҳвандликка чалинган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси йўналишида замонавий технологияларга асосланган кадрлар салоҳиятини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш.

2. Гиёҳвандликка чалинган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясига оид хорижий адабиётларни ўзбек тилига таржима қилган ҳолда магистратура ва қайта тайёрлаш дастурларини бойитиш.

3. Гиёҳвандликка чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бригадалари учун тиббий психологлар, психотерапевтлар ва ижтимоий ходимларни тайёрлаш ҳажмини 2 бараварга ошириш.

4. Етакчи хорижий мутахассислар иштирокида гиёҳвандликка чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ходимлари учун мунтазам равишда маҳорат дарслари, вебинар ва семинарлар ташкил этиш.

5. Етакчи хорижий реабилитация марказларида гиёҳвандликка чалинган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси йўналишидаги мутахассисларнинг даврий равишда малакасини ошириш.

6-МАҚСАД: ГИЁҲВАНДЛИК ВА НАРКОЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

46.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишидаги илмий-тадқиқот фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш.

1. Давлат илмий дастурлари доирасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида инновацион лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ва молиялаштириш.

2. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида илмий ишлар кўламини кенгайтиришга қаратилган давлат грантларини ажратиш.

3. Гиёҳвандликка чалиниш (латент гиёҳвандлик) ҳолатлари тарқалганлигини республика миқёсида аниқлаш мақсадида эпидемиологик тадқиқотларни ўтказиш.

4. Техник каннабис ўсимлигининг янги навларини яратиш бўйича тегишли илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

5. Ёввойи нашазорларни кимёвий моддалардан фойдаланган ҳолда йўқ қилиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

47.

Гиёҳвандликни даволаш ва реабилитацияси йўналишида илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш.

1. Синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар тобелигига чалинган беморларни тиббий даволаш усулларини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

2. Гиёҳвандлик воситалари истеъмолидан келиб чиқадиган кучли заҳарланиш ҳолатларида инсон ҳаётини сақлаб қоладиган воситаларни яратиш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш.

3. Гиёҳвандликнинг инсон гени, келажак авлод ва репродуктив саломатликка бўлган таъсирини аниқлаш бўйича илмий тадқиқот ва изланишларни амалга ошириш.

4. Гиёҳвандликка чалинган беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси йўналишида илмий-тадқиқотларни жадаллаштириш.

48.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишидаги илмий изланишлар ва янгиликлар оммага етказилишини таъминлаш.

1. Интернет ва ижтимоий тармоқларда алоҳида платформа яратиш орқали гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишидаги янгиликларни ёритиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

2. Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи гиёҳвандлик воситалари бўйича изланишлар ва таҳлилларни ёритувчи илмий нашрни жорий этиш.

3. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишига оид илмий ишлар, журнал, бюллетень ва тарқатма материалларни даврий равишда чоп этиш.

4. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишига оид илмий ва грант лойиҳаларни амалга ошириш.

1 кейинги ўринларда — гиёҳвандлик воситалари.
2 кейинги ўринларда — наркожиноятлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги ПФ-73-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси
ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори, Давлат комиссияси раисининг ўринбосари

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор

Б.Д. Исламов

Олий суд раиси

Б.Н. Курбанов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

Ж.А. Қўчқоров

иқтисодиёт ва молия вазири

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

А.И. Икрамов

спорт вазири

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

О.А. Назарбеков

маданият вазири

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

З.Б. Махкамова

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директорининг ўринбосари, Давлат комиссияси масъул котиби

Изоҳ: Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги ПФ-73-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссиянинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий комиссия раиси

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (бошқармалари) раиси (бошлиқлари)

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар органлари раҳбарлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги бошқармалари раҳбарлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарлари, ҳудудий комиссия масъул котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 06/24/73/0327-сон; 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)