toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сон Қонуни ўз кучини йўқотганлиги;
устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилиши;
товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этишнинг янги мезонлари жорий этилганлиги, шунингдек, рақамли платформа операторининг устун мавқеини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланиши;
рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракат содир этилганлиги ҳақида монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда ариза билан мурожаат қилган жисмоний шахс, хўжалик юритувчи субъект ҳамда юридик шахслар бирлашмаси тегишлича маъмурий ва молиявий жавобгарликдан озод қилиниши;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш, «картель» келишувлар ҳамда тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
монополияга қарши курашиш, устун мавқега эга хўжалик субъектларининг, шу жумладан, табиий монополия субъектларининг ўз мавқеини суиистеъмол қилиши ва рақобатга қарши ҳаракатларига чек қўйиш.
2. Қуйидагилар:
Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби (Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши тарзда тартибга солиш).
Хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:
а) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
б) 2026 йил 1 октябрга қадар халқаро юридик фирмани жалб этган ҳолда, инновацияларни рағбатлантириш ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган рақамли платформа операторининг монополияга қарши тартибга солишнинг алоҳида хусусиятларини белгиловчи тартибни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган алоҳида тартиб кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган рақамли платформа оператори фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунида белгиланган умумий қоидаларга асосан монополияга қарши тартибга солинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 май,
256-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

1-ИЛОВА

Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш ҳамда рақобатни бевосита ёхуд билвосита чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
бир-бирининг ўрнини босадиган товар — ўзининг белгиланган мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган, истеъмолчи алмаштиришга тайёр бўлган товар;
молия бозори — банклар, кредит, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида бундай хизматларни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади;
монопсония — бозор ҳолати, бозорда харидорнинг ҳукмрон мавқега эга бўлиши. Монопсонияда бир нечта сотувчилар ва бир йирик харидор иштирок этади;
товар — фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар;
товар бозори — товарнинг, шу жумладан бир-бирининг ўрнини босадиган товарнинг (ўзининг белгиланган мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган, истеъмолчи алмаштиришга тайёр бўлган товарнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомаласи доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида товарни олиш ёки реализация қилиш имконияти мавжуд бўлади;
хўжалик юритувчи субъект — товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, давлат иштирокидаги корхона ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи муассаса, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.
3. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини эътироф этиш товар ёки молия бозори чегаралари доирасида, унинг жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) томонидан амалга оширилади.
4. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучи уларнинг фаолияти мониторинги ва назоратини амалга ошириш, рақобатга қарши ҳаракатларни чеклаш (ва олдини олиш) ҳамда улар томонидан устун мавқеини ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик учун эътироф этилади.
5. Товар ёки молия бозоридаги рақобат ҳолатини таҳлил қилиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
товар ёки молия бозорининг товар чегараларини аниқлаш;
товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳнинг устун мавқеи ёки устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда уни бекор бўлганлигини эътироф этиш.
2-боб. Товар ёки молия бозорида рақобат муҳитини таҳлил қилишда фойдаланиладиган маълумотлар
6. Товар ва молия бозорини ўрганишда монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахслардан, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларидан, шу жумладан, статистика органларидан тегишли равишда маълумотларни сўраб олиши мумкин, жумладан:
расмий статистика маълумотлари;
товарларнинг ишлаб чиқариш, реализация қилиш, харид қилиш, импорт ва экспорт ҳажмлари;
товарнинг реализация нархи ва ҳажмлари;
товар ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналар рўйхати;
хўжалик юритувчи субъектнинг ҳамкорликдаги фаолияти билан боғлиқ шартномалар нусхалари;
товарларни реализация қилиш учун тузилган шартномалар нусхалари;
товарнинг техник ҳужжатлари.
7. Маълумот сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечикмасдан монополияга қарши органга, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан — почта манзиллари кўрсатилган ҳолда товар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати, товар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда чакана ва улгуржи савдо ҳажмининг тармоқ корхоналар кесимидаги умумий миқдори;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан — товарни импорт ва экспорт қилиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда улар билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан — ишлаб чиқариш қувватлари, ишлаб чиқарилган товарнинг реализацияси ҳажми, импорт ва экспорт ҳажмлари, тармоқ корхоналар (савдо шохобчалари) сони ва манзили;
ваколатли органлар, товар ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) истеъмолчилар томонидан — товарларнинг функционал жиҳатдан қўлланилиши, сифат ва техник тавсифномалари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича уларнинг бир-бирининг ўрнини боса олиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.
Монополияга қарши орган товар ёки молия бозорида рақобат муҳитини таҳлил қилишда товар сотувчи корхоналарнинг электрон ҳисоб-фактуралари, сотилган товар чеклари ҳисоби юритиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидан фойдаланади.
8. Устун мавқе ёки устун музокара кучи мавжудлигини аниқлашда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ахборот манбаларидан, шунингдек, харидорлар билан сўровномалар ўтказиш натижалари орқали олинган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.
9. Зарур ҳолларда товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш учун маълумотлар етарли бўлмаганда, монополияга қарши орган унинг мазмунини аниқ кўрсатган ҳолда, тегишли маълумотни қўшимча равишда сўраб олиши мумкин.
3-боб. Товар ёки молия бозорининг товар чегараларини аниқлаш
10. Монополияга қарши орган ушбу Низомда белгиланган товар ёки молия бозорининг чегараларини аниқлашда республика, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ёки икки ва ундан ортиқ товар ёки молия бозорларини биттага бириктириш йўли билан товар бозорининг чегараларини белгилаш ҳуқуқига эга.
11. Товар ёки молия бозорининг чегаралари истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш тамойили бўйича аниқланади.
Товарни эркин сотиб олиш қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъминланади:
истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш имконияти;
тегишли ҳудудда аниқ товарни сотиб олиш имконияти;
товар қийматига нисбатан транспорт харажатларининг қопланиши;
товарнинг сифати, ишончлилиги ва бошқа истеъмол хусусиятларининг сақланиши;
товарни олди-сотди, олиб кириш ва олиб чиқишга чекловларнинг (тақиқларнинг) мавжуд эмаслиги;
товар бозори чегаралари доирасида рақобатнинг тенг шарт-шароитлари мавжудлиги.
12. Агар маълум бир товарга мос келадиган аниқ таснифлаш имкони мавжуд бўлмаса, товар таснифлагичнинг гуруҳланиши кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (ёки олиб чиқиладиган) товарлар билан мос равишда алмаштирилиши мумкин бўлган товарларни аниқлашда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
13. Товар ва молия бозорининг товар чегараларини аниқлашда бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар ҳисобга олинади. Бунда бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар ваколатли органлар, экспертлар, товар ишлаб чиқарувчилар (хизмат кўрсатувчи) ва истеъмолчилар томонидан товарларнинг функционал жиҳатдан қўлланилиши, сифат ва техник тавсифномалари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича бир-бирининг ўрнини боса олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида аниқланиши мумкин.
4-боб. Товар ва молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор улушини аниқлаш
14. Кўриб чиқилаётган бозорнинг товар ва географик чегаралари доирасида маълум вақт давомида муомалада бўлган товарнинг умумий ҳажмини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги улушларини ҳисоблаш қуйидаги кўрсаткичлардан бири асосида амалга оширилади:
товарни сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳажми;
товарни ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми;
товарни ишлаб чиқариш ҳажми;
товар захиралари ҳажми;
тузилган шартномаларга мувофиқ товар ҳажми;
монопсония ҳолатидаги товар ёки молия бозорлари учун харид қилинган товар ҳажми.
Товар ва молия бозорларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор улушини рақобат нуқтаи назаридан аниқроқ тавсифлаш имконини берадиган бошқа кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин.
Юқоридаги кўрсаткичлар натурада ёки қиймат жиҳатидан ҳам қўлланилиши мумкин.
15. Ахборотнинг мавжудлигига қараб, товар бозорида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарни сотиш ҳажмлари асосан бир йил, агар товар бозорининг (ёки хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозорида) мавжуд бўлиш муддати бир йилдан кам бўлса, у ҳолда товар бозори (ёки хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозорида) мавжуд бўлган давр ичида аниқланади.
16. Бозор ҳажми кўриб чиқилаётган:
товар бозорида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарни реализация қилиш ҳажмларининг йиғиндисидан кўриб чиқилаётган бозорнинг географик чегараларидаги кўриб чиқилаётган товарнинг экспорт ҳажми айрилган ҳолда;
молия бозорида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу молиявий хизмат кўрсатиш ҳажмларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.
17. Товар бозори чегарасида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши ушбу субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарни сотиш (хизмат кўрсатиш), ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш ҳажмлари, товар захиралари ҳамда тузилган шартномаларга мувофиқ товар ҳажмлари (кейинги ўринларда — реализация қилиш ҳажми)нинг товар бозори ҳажмига нисбати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
БУ=Vo x 100/Vp, бу ерда:
БУ — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши;
Vo — товар бозори ҳудудида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарни (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми;
Vp — қуйидаги тарзда ҳисобланадиган товар бозорининг миқдори:
Vp=Vo1+ Vo2+…+Von+Vи, бу ерда:
Vo1 — Von — товар бозори ҳудудидаги товар ишлаб чиқарувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарларни) реализация қилиш ҳажми;
Vи — товар бозори ҳудудида импорт товарини (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товар бозоридаги улуши белгиланган вақт оралиғи, товар чегаралари ва кўриб чиқилаётган товар бозорининг географик чегаралари доирасида белгиланади.
Товар бозорида бозорлар улушларини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисоб-китобга товарларни реализация қилиш кўрсаткичлари асосан натура ифодасида, хизматлар бозорида эса қиймат шаклида қабул қилинади. Натура ифодасидаги тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганда қиймат шаклидаги маълумотлар қабул қилинади.
18. Молия бозорининг ялпи ҳажми ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг бозор улушининг ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш кўрсатилаётган хизматларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қиймат ёки миқдорий ифодалаш орқали амалга оширилади.
19. Шахслар гуруҳининг тегишли товар ва молия бозоридаги улуши Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ товар бозори ҳудудида фаолият юритувчи ва шахслар гуруҳини ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари йиғиндиси сифатида белгиланади.
5-боб. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини эътироф этиш
20. Товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқедир.
21. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ товар ёки молия бозорида қуйидагилар устун мавқе деб эътироф этилади:
агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг рақобатчилари мавжуд бўлмаса;
агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса;
агар хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти деб эътироф этилса;
агар хўжалик юритувчи субъектга ёхуд шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса.
Охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз минг бараваридан камроқни ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг (табиий монополия субъектлари, товарларининг нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно) товар ёки молия бозоридаги ҳолати устун мавқе деб эътироф этилмайди.
22. Устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади.
23. Товар ёки молия бозорида қуйидаги шартларнинг бири ёки бир нечтаси бажарилганда хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳи ўз контрагентларига нисбатан устун музокара кучига эга деб эътироф этилади:
контрагентлар билан шартнома тузишда шартнома шартларига бир томонлама таъсир ўтказиш имконияти мавжуд бўлганда;
товарлар реализация қилинадиган ҳудудни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда;
нархни белгилашда бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда.
24. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
25. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини эътироф этиш тўғрисида қабул қилинган буйруқ асосида монополияга қарши орган буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун муддатда:
Товар ёки молия бозорида устун мавқеи ёхуд устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юборади, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарларига нисбатан нархлар давлат томонидан тартибга солинган тақдирда эса, бу ҳақда нархни тартибга солувчи органга ҳам хабар қилади.
26. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар монополияга қарши органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
27. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект унинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил этилганда, ўн кун муддатда бу тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт.
28. Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича устун мавқеи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ушбу нархларнинг (тарифларнинг) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда нархларни тартибга солиш органида тасдиқланишини таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом.
29. Хўжалик юритувчи субъект ва шахслар гуруҳи устун мавқега эга деб эътироф этилган пайтдан эътиборан товарнинг монопол турига нисбатан қўлланиладиган янги нархларни (тарифларни) жорий нархлар (тарифлар) ўзгартирилишидан камида ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шарт.
30. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
монополияга қарши орган улар асосида устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилганлиги тўғрисида буйруқ расмийлаштирилган маълумотлар билан танишиш, давлат сирлари, тижорат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган сир бўлган бошқа маълумотлардан ташқари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги ва «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунлари.
устун мавқеи ёки устун музокара кучига эга деб эътироф этилиши юзасидан белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
6-боб. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучининг бекор бўлганлигини эътироф этиш
31. Хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучининг бекор бўлганлигини эътироф этиш тўғрисидаги буйруқ қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи уларнинг устун мавқеи ёки устун музокара кучининг бекор бўлганлигини эътироф этиш даражасигача ўзгарганда;
устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект томонидан товар турини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) тўлиқ тўхтатилганда;
хўжалик юритувчи субъектга нисбатан тугатишга доир иш юритиш қўлланилганда.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида белгиланган ҳолатлар вужудга келганда, хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ўн кун муддатда бу тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт.
32. Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини бекор бўлганлигини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарларига нисбатан нархлар давлат томонидан тартибга солинган тақдирда эса, бу ҳақда нархни тартибга солувчи органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юборилади.
33. Хўжалик юритувчи субъект ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини эътироф этиш ва унинг бекор бўлганлигини эътироф этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш товар ва молия бозорларини бевосита ўрганишлар натижаларига кўра, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларига асосан монополияга қарши орган томонидан амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
34. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши органга маълумот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддаси.

Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

___-сон ХАБАРНОМА*

_______________________________________________________________________________нинг

(монополияга қарши орган номи)

_______________________________________________________________ манзилида жойлашган

(почта манзили)

_________________________________________________________________________________ни

(хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)

_______________________________________________________________________________нинг

(монополияга қарши орган номи)

20__ йил «__»________даги ___-сон буйруғига асосан 20__ йил «__» _______дан бошлаб устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилганлиги тўғрисида

Устун мавқеи ёки устун музокара кучи эътироф этилган товарлар (хизматлар) ва молиявий хизмат турлари ва номи:

1. ________________________________________________________________________________.

2. ________________________________________________________________________________.

Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз йилнинг ҳар чорагида чоракнинг биринчи ойи 10-кунигача (монополияга қарши органнинг номи)га юқорида кўрсатилган товарларнинг бир-бирлигига реализация қилиш нархларини тақдим этишингиз зарур**.

________

(раҳбар)

___________________________

(имзонинг ёйилмаси)

Изоҳ:

* Хабарнома монополияга қарши органнинг расмий бланкасида юборилади;

** Ушбу талаб устун мавқеи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади.

Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеи ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

___-сон ХАБАРНОМА

_______________________________________________________________________________нинг

(монополияга қарши орган номи)

_______________________________________________________________ манзилида жойлашган

(почта манзили)

_________________________________________________________________________________ ни

(хўжалик субъекти ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)

_______________________________________________________________________________ нинг

(монополияга қарши орган номи)

20___ йил «__»__________даги

-сон буйруғига асосан 20__ йил

«__»_______ дан бошлаб товар ёки молия бозорида устун мавқени ва ёки устун музокара кучи бекор бўлганлиги тўғрисида

Устун мавқеи ёки устун музокара кучи бекор бўлган товарлар (хизматлар) ва молиявий хизмат турлари ва номи:

1. _______________________________________________________________________________.

2. _______________________________________________________________________________.

__________________________

__________________________

(раҳбар)

(имзонинг ёйилмаси)

Изоҳ. Хабарнома монополияга қарши органнинг расмий бланкасида юборилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

2-ИЛОВА

Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган рақамли платформа операторларига нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
нарх алгоритми — нархни олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг қилиш, ҳисоблаш, белгилаш ва назорат қилиш, шу жумладан, оммавий савдоларда иштирок этиш жараёнида ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини берувчи дастурий таъминот;
рақамли макон — рақамли платформа орқали фойдаланувчиларнинг бир нечта гуруҳлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалга ошириладиган бир ёхуд бир нечта товар ёки молиявий бозордаги товарнинг муомала доираси;
рақамли маҳсулотлар — интеллектуал мулк объектларининг электрон кўчирма нусхалари, маълумотлар, криптоактивлар, шунингдек, рақамли маконда ҳақ эвазига ёхуд бепул олиш, фойдаланиш ёки реализация қилишга қаратилган муайян ҳаракатларни ёки фаолиятни амалга оширишни талаб қиладиган товар ёки давлат хизмати;
рақамли платформа — рақамли маҳсулотлардан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ҳақ эвазига ёки бепул фойдаланишни таъминловчи ахборот тизими;
рақамли платформа оператори — рақамли платформанинг фаолиятини ташкил этувчи ва ундан барча фойдаланиши учун манфаатдор томонларга шартларни белгиловчи юридик ёки жисмоний шахс;
тармоқ самараси — рақамли платформанинг бир гуруҳ фойдаланувчилари сони ўзгариши ҳисобига фойдаланувчиларнинг бошқа бир гуруҳи учун товар қадрининг ўзгариши ва бунинг натижасида рақамли платформа оператори томонидан фойдаланувчиларнинг маълумотларини тўплаш ва қайта ишлаш ҳисобига иқтисодий афзалликлар ҳамда ўзининг бозордаги улушини сақлаб туриш ёки ошириш имкониятига эга бўлиш;
тадбиркор фойдаланувчи — рақамли платформа орқали ўз товарларини якуний фойдаланувчига ҳақ эвазига ёки бепул тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахс;
товар — фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар;
якуний фойдаланувчи — рақамли платформа орқали рақамли маҳсулотлардан ҳақ эвазига ёки бепул фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс.
3. Рақамли платформалар қуйидаги шаклда бўлиши мумкин:
электрон савдо майдончалари (маркетплейслар);
давлат харидлари ва хизматлари платформалари;
якуний фойдаланувчиларга тадбиркор фойдаланувчилар хизматларидан фойдаланиш имкониятини берувчи агрегаторлар (воситачи);
умумий ёки таргетлашган онлайн қидирув тизимлари;
онлайн хариталар;
янгиликлар агрегаторлари;
видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш платформалари;
турли форматдаги файллардан фойдаланиш ёки алмашиш платформалари;
ижтимоий тармоқлар;
онлайн ўзини ўзи банд қилганлар (фрилансинг) хизматлари агрегаторлари;
онлайн жамоавий молиялаштириш (краудфандинг) платформалари;
онлайн тўлов тизимлари;
криптоактивларни айирбошлаш платформалари;
телефон ёки мобил рақамлардан фойдаланмасдан шахслараро онлайн алоқа, шу жумладан, видеоалоқа хизматлари дастурий таъминотлари (мобил иловалари);
булутли технологиялар асосидаги хизматлар;
операцион тизимлар;
мобил иловалар дўконлари;
онлайн реклама хизматлари;
веб-браузерлар;
виртуал ёрдамчилар;
сунъий интеллектга асосланган платформалар.
2-боб. Рақамли платформа операторининг устун мавқеини эътироф этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Рақамли платформа операторининг устун мавқеи рақамли макон чегаралари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) томонидан очиқ маълумотлар, шунингдек, рақамли платформа операторлари, тадбиркор ва якуний фойдаланувчилар, давлат органларига ва бошқа ташкилотларга сўров жўнатиш натижасида олинган ахборотлар таҳлили асосида эътироф этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
5. Рақамли платформа операторининг устун мавқеини эътироф этишда қуйидагилар монополияга қарши орган томонидан таҳлил орқали аниқланади:
рақамли макон чегаралари;
рақамли макон чегаралари доирасидаги бозорда фаолият юритаётган рақамли платформа операторлари;
рақамли платформа операторининг охирги календарь йилдаги тушуми миқдори, агар рақамли платформа операторининг рақамли макондаги фаолиятининг бошланганига бир йил тўлмаган бўлса, у ҳолда унинг ўз фаолиятини бошлаган вақтдан таҳлил ўтказиш вақтига қадар бўлган даврдаги тушуми миқдори;
бевосита ва билвосита тармоқ самарасининг мавжудлиги;
фойдаланувчиларнинг турли рақамли платформалардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти мавжудлиги ва уларни алмаштириш бўйича харажатлар миқдори;
рақамли платформа операторининг рақобат муҳитига таъсир қилаётган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган фойдаланувчиларнинг шахсий ва бошқа маълумотларидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги.
6. Монополияга қарши орган рақамли платформа операторининг устун мавқеини эътироф этишда рақамли маконнинг географик чегараларини жаҳон, минтақавий, шунингдек, республика ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун алоҳида ёки икки ёхуд ундан ортиқ товар ёки молия бозорлари чегараларини бирлаштириш орқали белгилашга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
8. Қуйидаги шартларнинг бирига риоя қилинганда ҳамда бевосита ва билвосита тармоқ самараси мавжуд бўлганда рақамли платформа оператори устун мавқега эга деб эътироф этилади:
рақамли платформа операторининг рақамли макон чегаралари доирасида сўнгги календарь йилда, агар рақамли платформа операторининг ўз фаолиятини бошланганига бир йил тўлмаган бўлса, у ҳолда таҳлил ўтказиш вақтига қадар бўлган даврдаги тушуми миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараварига тенг ёки ундан юқори бўлса;
рақамли платформанинг фаол якуний фойдаланувчиларининг умумий ўртача сони ҳар ойда камида эллик мингни ёки фаол тадбиркор фойдаланувчиларнинг ўртача сони ҳар ойда камида уч мингни ташкил этса.
Рақамли платформадан бепул фойдаланиш имконияти яратилганлиги унинг операторининг устун мавқеи эътироф этилишини истисно этмайди.
Рақамли платформа оператори Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига асосан товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган бўлса, у ҳолда мазкур банднинг биринчи — учинчи хатбошиларида кўрсатилган кўрсаткичларидан қатъи назар устун мавқега эга деб эътироф этилади.
Рақамли платформа операторининг устун мавқеини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Рақамли платформа операториининг устун мавқеи эътироф этилган кундан эътиборан уч кун муддатда монополияга қарши орган бу ҳақда унга хабарнома юборади.
9. Рақамли платформа оператори мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган кўрсаткичларга эришган санадан эътиборан икки ой муддатда монополияга қарши органни хабардор қилади.
10. Рақамли платформа операторининг устун мавқеи эътироф этилган кундан эътиборан уч кун муддатда монополияга қарши орган бу ҳақда унга хабарнома юборади.
11. Монополияга қарши орган устун мавқега эга деб эътироф этилган рақамли платформа операторлари рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
12. Монополияга қарши орган ҳар уч йилда бир марта устун мавқега эга деб эътироф этилган рақамли платформа операторларининг мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган шартларни қаноатлантиришини ўрганади.
13. Устун мавқега эга деб эътироф этилган пайтдан эътиборан рақамли платформа оператори ўз хизмати учун нархлар ёки рақамли платформадан фойдаланиш шартлари ўзгаришидан камида ўн беш кун олдин бу тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шарт.
14. Устун мавқега ёки устун музокара кучига эга деб эътироф этилган рақамли платформа оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
монополияга қарши орган улар асосида устун мавқеи ёки устун музокара кучига эга деб эътироф этилиши билан боғлиқ маълумотлар билан танишиш, давлат сирлари, тижорат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган сир бўлган бошқа маълумотлардан ташқари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги ва «Тижорат сири тўғрисида»ги қонунлари.
устун мавқеи ёки устун музокара кучига эга деб эътироф этилиши юзасидан белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
3-боб. Рақамли платформа операторининг устун музокара кучи
15. Устун мавқега эга бўлмаган рақамли платформа оператори қуйидаги ҳолларда устун музокара кучига эга деб эътироф этилади:
фойдаланувчилар учун кўрсатилган хизматга муқобил хизматларни тақдим этадиган бошқа рақамли платформа оператори мавжуд бўлмаганда;
муқобил хизматни тақдим этувчи бошқа рақамли платформа оператори мавжуд бўла туриб, унинг хизматидан фойдаланиш қийин бўлганда;
турли рақамли платформалардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти чекланганда;
рақамли платформа оператори томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг нархлари, сифати ва ҳажми, ҳудуд каби шартларига бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда.
16. Рақамли платформа операторининг устун музокара кучини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва рақамли платформа операторининг устун музокара кучи эътироф этилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда монополияга қарши орган бу ҳақда унга хабарнома юборади.
17. Монополияга қарши орган устун музокара кучига эга деб эътироф этилган рақамли платформа операторлари рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
4-боб. Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва устун музокара кучига эгалигини бекор қилиш
18. Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ёки устун музокара кучига эгалиги қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
мазкур Низомнинг 8 ва 15-бандларида кўрсатилган шартларга номувофиқлиги аниқланганда;
рақамли платформа оператори томонидан хизмат кўрсатиш тўлиқ тўхтатилганда;
рақамли платформа операторига нисбатан тугатишга доир иш юритиш қўлланилганда.
Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ёки устун музокара кучи бекор бўлганлигини эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига хабарнома юборилади.
5-боб. Устун мавқени ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлаш
19. Устун мавқе ёки устун музокара кучига эга деб эътироф этилган рақамли платформа операторларига маълумотлар, технологиялар ва рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳақидаги талабларни белгилаш орқали рақобатни чеклашга ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
якуний фойдаланувчиларга олдиндан ўрнатилган иловаларни осонгина ўчириш ёки уларга рақамли платформанинг товар ва хизматларига йўналтирувчи операцион тизимлар, виртуал ёрдамчилар ёки веб-браузерлардаги стандарт созламаларни ўзгартиришга рухсат бермаслик ва асосий хизматлар учун танлов экранларини тақдим этмаслик;
якуний фойдаланувчиларга рақамли платформадан фойдаланадиган ёки улар билан ўзаро ишлайдиган учинчи томон иловалари ёки иловалар дўконларини ўрнатиш имкониятини чеклаш;
якуний фойдаланувчиларга рақамли платформанинг асосий хизматларига обунани осонлик билан бекор қилиш имкониятини чеклаш;
рақамли платформада маълумотлар конфиденциаллиги ва хавфсизлиги, реклама контенти, бошқа етказиб берувчига ўтиш осонлиги даражаси ёки истеъмол қийматини белгиловчи ҳар қандай бошқа ўлчовнинг сифати ва даражасини асоссиз пасайтириш;
учинчи шахсларга рақамли платформанинг ўз хизматлари билан ўзаро ишлаш имкониятини чеклаш;
рақамли платформада реклама берувчи компанияларга рақамли платформанинг фаолияти самарадорлигини ўлчаш воситаларидан эркин фойдаланиш ва жойлаштирган рекламасини ўзлари мустақил назорат қилиш учун зарур бўлган маълумотлардан фойдаланиш имкониятини бермаслик;
тадбиркор фойдаланувчиларга рақамли платформадан ташқарида ўз таклифларини илгари суриш ва мижозлар билан шартномалар тузиш имкониятини чеклаш;
тадбиркор фойдаланувчиларга рақамли платформадаги фаолияти натижасида ҳосил бўлган маълумотларни эркин олишга тўсқинлик қилиш;
рақамли платформада ўзи билан рақобатчи бўлган тадбиркор фойдаланувчиларнинг маълумотларидан рухсатисиз фойдаланиш;
рақамли платформанинг ўз товари ёки хизматларини ўз фойдаланувчи ёки учинчи шахсларникига нисбатан қулайроқ тарзда таснифлаш;
рақамли платформалар иловалар дўконларида жойлаштириш учун иловаларни яратувчиларга рақамли платформалар хизматларидан мажбурий фойдаланишни талаб қилиш;
рақамли платформалар рухсатисиз рақамли платформалардан ташқарида таргетлаштирилган реклама мақсадида охирги фойдаланувчиларни кузатишни тақиқлаш;
ўз платформасида тадбиркорлик субъектлари бўлган фойдаланувчилар билан рақобатлашганда, уларга ўз маълумотларидан фойдаланиш имкониятини чеклаш;
ўз товарига учинчи шахсларнинг товарига нисбатан афзаллик бериш;
фойдаланувчилардан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни мажбуран қабул қилишни талаб қилиш;
товарни реализация қилиш ёки олишда камситувчи шартларни белгилаш, шу жумладан, товарлардан фойдаланиш шартларини киритиш;
рақамли платформанинг тадбиркор фойдаланувчи томонидан бошқа товарларни олиш ёки реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарларни ўзга рақамли платформалардан фойдалана олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиш шарти билангина шартнома тузишга розилик бериш;
тегишли товарни рақамли платформа орқали реализация қилиш ёки сотиб олиш имконияти (эҳтиёжи) бўла туриб, шартнома тузишдан, тузилган шартнома бўйича товар етказиб беришдан, товарларни реализация қилиш ҳажмлари ва муддатлари бўйича улар билан тузилган шартномаларнинг шартларига риоя қилмасдан, товарларни қабул қилиш ёки унинг ҳақини тўлашдан бош тортиш, шартномани бекор қилиш;
бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиши, шунингдек, бошқа ўзаро боғлиқ (ёндош) рақамли платформа хизмати бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган тарзда ўз мавқеидан фойдаланиш;
бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўз инфратузилма объектлари, тармоқ инфратузилмаси (чакана савдо тармоғи, филиал тармоғи, шу жумладан, франшизинг ёки дилерлик (агентлик) асосида ёки унинг бир қисми) ёки операцион тизими, дастурий таъминоти, онлайн қидирув тизими, мобил илова ёхуд рақамли платформадан фойдаланишга, ундан биргаликда фойдаланиш имконияти бўла туриб, рухсат беришни рад этиш;
ноль нарх қўлланадиган рақамли бозорда маълумотлар конфиденциаллиги ва хавфсизлиги, реклама контенти, бошқа етказиб берувчига ўтиш осонлиги даражаси ёки истеъмол қийматини белгиловчи ҳар қандай бошқа ўлчовнинг сифати ва даражасини асоссиз пасайтириш;
бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (рақобатчилар) томонидан ишлаб чиқарилган товарларни сотиш ёки сотиб олишни тақиқлаш ёхуд чеклаш;
нархларни давлат томонидан тартибга солиш татбиқ этиладиган товарлар учун белгиланган нарх миқдоридан ортиқ ҳақ олиш ёки нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олиш.
Ушбу Низомнинг мазкур банди талабларини бузиш ҳолатлари аниқланганда, устун мавқега ва устун музокара кучига эга рақамли платформа операторлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган жавобгарлик қўлланилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
20. Рақамли платформа операторлари ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши органга маълумот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

3-ИЛОВА

Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилиш тартибини белгилайди.
2. Табиий монополия — товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик ўзига хос хусусиятлар туфайли товарларнинг муайян турига бўлган талабни қаноатлантиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг бир қисмида тармоқ инфратузилмасига эга бўлган, шу жумладан, қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
нефть, нефть маҳсулотларини қувур орқали транспортировка қилиш;
газни қувур орқали транспортировка қилиш ва тақсимлаш;
электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш ва тақсимлаш;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар инфратузилмаси хизматлари;
қувурлар орқали ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати;
аэронавигациялар ва аэропортлар хизматлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) ушбу Низомга мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этади ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилади.
4. Табиий монополия субъектлари деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисидаги маълумотлар монополияга қарши органнинг расмий веб-сайтида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар эълон қилинади.
5. Табиий монополия субъектлари деб эътироф этиш ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотларни (ҳужжатларни) монополияга қарши орган томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан сўраб олиш ва таҳлил қилиш текшириш ҳисобланмайди.
6. Асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият юритганда табиий монополия субъектлари ҳисобланмайди.
Бунда ушбу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар (тарифлар) асоссиз оширилиши ёки нотўғри қўлланилиши, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг камситилишига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг талаблари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолият тури статистика органларининг корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрида қайд этилган Иқтисодий фаолият турларини таснифлаш (ИФУТ) коди ҳамда таъсис ҳужжатлари асосида аниқланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
2-боб. Табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби
7. Асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиянинг турли соҳаларида фаолият кўрсатганда, ҳар бир фаолият тури бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади.
8. Хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополия субъектлари сифатида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манбалардан олинган табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги (реализация қилинаётганлиги) тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида эътироф этилади.
9. Табиий монополия субъектини эътироф этиш масаласини кўриб чиқишда монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектга ушбу Низомга иловадаги шаклда сўровнома (анкета) юборади.
10. Хўжалик юритувчи субъект сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан, сўровномани тўлдиради ва монополияга қарши органга тақдим этади.
Монополияга қарши орган тақдим этилган сўровнома маълумотларини мазкур Низомнинг 2 ва 6-бандларида қайд этилган талабларга мувофиқлигини ва хўжалик юритувчи субъект томонидан фаолият турлари бўйича товарлар ёки хизматлар реализация қилинаётганлигини ўрганади.
Сўровномани тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда, қайта ишлаш ва тақдим этиш учун хўжалик юритувчи субъектга беш иш кунида қайтаради.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган сўровнома маълумотларидан унинг мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган талаблар ёки фаолият турларига мувофиқ эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур хўжалик юритувчи субъект ушбу фаолият турлари бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилишига асос бўлади.
11. Хўжалик юритувчи субъектни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
12. Табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисидаги хабарнома монополияга қарши орган томонидан табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектга ва нархни (тарифни) тартибга солувчи органга буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш иш кунида юборилади.
13. Табиий монополия субъекти уни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисидаги хабарномани олган пайтдан эътиборан ўн иш кунида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий монополия шароитида ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражаларини тасдиқлаш учун нархни (тарифни) тартибга солувчи органга мурожаат қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги тўғрисидаги низом.
Табиий монополия сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар товарларни фақат ўз эҳтиёжлари ёки форс-мажор ҳолат юзага келган вазиятларда технологик камчиликларни бартараф этиш учун табиий ва техноген тусдаги авария ёки фавқулодда ҳолатларда ҳамда ушбу товарларни қисқа муддатларда (вақт оралиғи уч ойгача) реализация қилган тақдирда, улар бўйича нарх (тарифлари) эркин (келишилган ҳолда) белгиланади.
14. Табиий монополия субъектининг жойлашган манзили (почта манзили), ташкилий ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, ИФУТ коди ўзгарган тақдирда, ўн иш кунида бу ҳақда монополияга қарши органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
3-боб. Табиий монополия субъекти мақомини бекор қилиш тартиби
15. Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектининг табиий монополия субъекти мақоми бекор қилинади:
хўжалик юритувчи субъект қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддаси.
хўжалик юритувчи субъект томонидан табиий монополия шароитида товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) тўхтатилганда, лекин табиий монополия товарларини реализация қилишни тўхтатиш вақти уч ойдан эрта бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолияти асосий фаолият тури бўлмаганда.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
16. Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий монополия субъекти мақомини бекор қилиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
17. Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий монополия субъекти мақомини бекор қилиш тўғрисидаги хабарнома монополияга қарши орган томонидан хўжалик юритувчи субъектга ва нархни (тарифни) тартибга солувчи органга буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш иш кунида юборилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
19. Монополияга қарши органнинг табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш ва ушбу мақомни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларидан норози бўлган хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.

Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

Табиий монополия субъекти ҳамда ишлаб чиқарилган ва/ёки реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)* ҳажмлари тўғрисида сўровнома

(анкета)

Т/р

Кўрсаткичларнинг номи

Ахборот ва кўрсаткичлар

1.

Табиий монополия субъектининг тўлиқ номи

2.

Юқори ташкилотнинг номи (мавжуд бўлганда)

3.

Табиий монополия субъекти жойлашган жой (почта манзили), телефон рақами, факси, электрон почтаси

4.

Раҳбарнинг Ф.И.О.

5.

Банк реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

6.

Устав капитали таркиби тўғрисидаги маълумотлар (устав капитали суммаси, муассислар, акциядорлар (қатнашчилар) таркиби)

7.

Фаолиятининг асосий тури

8.

Табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган фаолият тури

Табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган фаолият турининг кўрсатиладиган республика, вилоят, туман ва шаҳарлари номи

9.

_________да табиий монополия шароитларида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) (давр) ҳажми

натура ифодасида

млн сўм

10.

_________да кейинчалик ташиш (бериш) учун табиий монополия шароитларида сотиб олинган товарлар (давр) ҳажми **

натура ифодасида

млн сўм

11.

_________да табиий монополия шароитларида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган, ишлаб чиқарилган (сотиб олинган) товарлар (ишлар, хизматлар) (давр) ҳажми

натура ифодасида

12.

_________да, шу жумладан:

(давр)

натура ифодасида

млн сўм

Абонентлар сони

-

аҳолига

натура ифодасида

млн сўм

Абонентлар сони

-

бюджет ташкилотларига ***

натура ифодасида

млн сўм

Абонентлар сони

-

бошқа истеъмолчиларга — юридик шахсларга табиий монополия шароитларида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий ҳажми ***

натура ифодасида

млн сўм

Абонентлар сони

Изоҳлар:
* Табиий монополия соҳасида фаолиятнинг бир нечта турлари бир вақтда амалга оширилган тақдирда, фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида сўровнома тўлдирилади.

** Устун табиий монополия соҳасида товарларни ташиш (субистеъмолчиларга етказиб бериш) билан шуғулланувчи табиий монополия субъектлари томонидан тўлдирилади.

*** Сўровномага вилоятлар бўйича истеъмолчилар рўйхати илова қилинади (10 — 20 та).

Раҳбар

___________

(имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига
4-ИЛОВА
Рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
товар ёки молия бозорида ўзаро рақобатлашадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни, шунингдек, иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни аниқлаш тартибини;
товар ёки молия бозорида ўзаро рақобатлашмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни, шунингдек, иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни аниқлаш тартибини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар билан республика ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларига лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар), юридик шахсларнинг бирлашмалари ўртасидаги ҳамда савдолардаги рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни, шунингдек, иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни аниқлаш тартибини;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
юридик ва жисмоний шахсларнинг рақобатга қарши тузган келишуви ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлари бўйича маълумотни биринчи бўлиб тақдим этганда, жавобгарликдан озод этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
истеъмолчи — хўжалик юритувчи субъектдан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
монополияга қарши орган — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари;
мувофиқлаштирилган ҳаракатлар — икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг улардан ҳар бирининг манфаатларини қаноатлантирадиган, бирининг ҳаракатлари бошқасига маълум бўлган ёки улардан ҳар бирининг ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган, рақобатни чеклайдиган ёхуд чеклашга ва (ёки) рақобат шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига олиб келиши мумкин бўлган ўзаро келишилмаган ҳаракатлари;
рақобатга қарши келишувлар — товар ёки молия бозорида икки ва ундан ортиқ тарафнинг рақобатни чеклашга ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган, битта ёки бир нечта ҳужжатда акс эттирилган ёзма шаклдаги шартлашуви, шунингдек, оғзаки шаклдаги шартлашуви;
рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар — битта товар ёки молия бозоридаги рақобатчилар, шу жумладан, салоҳиятли рақобатчилар ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектлар;
рақобатлашмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар — турли товар ёки молия бозорида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар;
товар — фаолиятнинг сотиб олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар;
3. Рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, салоҳиятли рақобатчилар ўртасидаги рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ҳамда қуйидагиларга қаратилган рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тақиқланади ҳамда ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади:
нархларни (тарифларни), чегирмаларни, устамаларни, қўшимча тўловларни ёки устама нархларни сунъий равишда белгилаш ёки сақлаб туриш, эркин бозор нархларининг қарор топишига тўсқинлик қилиш;
таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олиш, товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки технологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтириш ва (ёки) тугатиш ёхуд технологиялар ва инвестицияларни чеклашни келишиб олиш;
энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларда (кейинги ўринларда — савдолар) нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туриш;
товар ёки молия бозорини ҳудудий принцип, реализация қилиш ёки харидлар ҳажми, товарларнинг хиллари ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олиш ёхуд маҳсулот сотиладиган бозорлар устидан назорат ўрнатиш;
бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг муайян товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, буюртмачилар сифатида товар ёки молия бозорига киришини чеклаш ёки уларни бозордан четлаштириш ёхуд хўжалик юритувчи субъектларни муайян бозорга киритмаслик;
айрим сотувчилар ёки сотиб олувчилар билан шартномалар тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан, молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш йўли билан шартномалар тузиш.
4. Рақобатлашмаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик шахслар бирлашмаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан рақобатга қарши келишувларига ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларига, агар бундай келишувлар ва ҳаракатлар пировард натижада ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган оқибатларга олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, йўл қўйилмайди, шу жумладан, қуйидаги келишувлар ва ҳаракатларига йўл қўйилмайди:
сотувчининг ёки сотиб олувчининг ҳудудни ёхуд сотиб олувчилар доирасини товарни кейинчалик қайта сотиш мақсадида мустақил равишда белгилашини чеклайдиган келишувлари ва ҳаракатларига;
товарларни қайта сотиш учун нархларга чекловлар белгилайдиган келишувлари ва ҳаракатларига;
бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқарадиган товарларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан реализация қилишни тақиқлайдиган келишувлари ва ҳаракатларига.
5. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ушбу хўжалик юритувчи субъектларга алоқадор бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ташқи мувофиқлаштириш, агар бундай мувофиқлаштириш ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган оқибатлардан бирига олиб келса, тақиқланади.
6. Агар рақобатга қарши келишувлар ва ҳаракатлар ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга, техника тараққиётини юксалтиришга, инновацияларни жорий этишни рағбатлантиришга, ишлаб чиқариш ва товарларни реализация қилиш ҳажмларини кўпайтиришга ёки иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга ёхуд товарларнинг жаҳон товар ёки молия бозоридаги рақобатбардошлилигини оширишга қаратилган бўлса, ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган тақиқлар мазкур келишувлар ва ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Рақобатга қарши келишувлар, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни аниқлаш
7. Рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар белгилари монополияга қарши орган томонидан товар ва молия бозорларини ўрганиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, юридик шахслар бирлашмаларининг мурожаатларини кўриб чиқиш, оммавий ахборот воситаларининг хабарларини ҳамда тегишли органларнинг рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар белгиларининг мавжудлигини кўрсатадиган маълумотларини ўрганиш давомида аниқланади.
Бунда хўжалик юритувчи субъектларда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, юридик шахсларнинг бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс жорий этилганлиги ва масъул шахс тайинланганлиги, у томонидан рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари бўйича ҳолатлар кўриб чиқилганлиги ўрганилади.
8. Қуйидагилар рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг, шунингдек, иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришнинг белгилари ҳисобланади:
таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида товарни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш ҳажмларини, шу жумладан, товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки технологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтириш ва (ёки) тугатиш ёхуд технологиялар ва инвестицияларни чеклашни келишиш;
нархларни сунъий тарзда ошириш ёки пасайтириш тўғрисида келишув;
бир хил прейскурантни ёки нархни тасдиқлайдиган буйруқ (баённома, фармойиш)ни қўллаш;
товарларни ишлаб чиқариш ёки сотиш ҳажмларига чековлар (квоталар) белгилаш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
нархни ошириш ёки пасайтириш учун индивидуал иқтисодий сабаблар, умумий ташқи омиллар мавжуд бўлмаган ҳолатда нархларни бир вақтда ёки кетма-кетликда ошириш (пасайтириш), шу жумладан, амалдаги нархлар (тарифлар) асосида товарни янги харидорлар томонидан сотиб олинишини чеклаш;
ўхшаш товарни ишлаб чиқаришга ёки сотиб олиш ёхуд реализация қилиш харажатларининг турли миқдорларида ягона нархларни бир вақтда ёки кетма-кетликда белгилаш;
бозорда ягона нархларни белгилаш мақсадида товар қолдиқларини қўшимча баҳолаш;
чегирмаларни, қўшимча тўловларни, устама ёки нархга оид бошқа кўрсаткичларни белгилаш ёки сақлаб туриш;
бозорда талаб юқори бўлган шароитда танқислик ва нархлар ошишини келтириб чиқариш мақсадида келгусида товарларни қайта сотиш учун ишлаб чиқарилган, амалда сотиб олинган ёки импорт қилинган товарларни бозорга етказиб бериш ҳажмларини бир вақтда ёки кетма-кетликда камайтириш ва (ёки) тугатиш;
турли етказиб берувчилар томонидан реализация қилинаётган товарларга юқори нархларни (тарифларни), чегирмаларни, устамаларни, қўшимча тўловларни сақлаб туриш;
шартнома тузиш мумкин бўлган шароитда айрим харидор ёки сотувчилар билан шартнома тузишни асоссиз равишда рад этиш;
товарларни муайян минтақаларда реализация қилишга ёки харидлар ҳажми, товарларнинг хиллари ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олишга келишиш;
савдолар иштирокчилари томонидан нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туришга келишиш;
савдо иштирокчилари турли манзилларда жойлашган ҳолатда улар томонидан айнан бир манзилдан ва бир хил таклифларни тақдим этиш;
савдоларнинг операторлари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) комиссия аъзолари билан ўзаро манфаатдор бўлган ёхуд улар билан аффилланган шахсларнинг савдоларда иштирок этиш;
савдоларнинг икки ва ундан ортиқ ўзаро аффилланмаган ёки бошқача тарзда ўзаро боғлиқ бўлмаган иштирокчиларининг таклифлари айни бир шахс томонидан берилиши;
савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларига савдоларда иштирок этмаслик, уларни тарк этиш, савдоларда муайян нархларни таклиф этиш ҳақида кўрсатма бериш;
хўжалик юритувчи субъектларга алоқадор бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан иқтисодий фаолиятни, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни муайян ҳудудда амалга оширмаслик ва уларни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида кўрсатма бериш, шунингдек товар нархларини ва уларнинг ҳажмларини белгилаш.
9. Қуйидагилар рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, шунингдек, иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш белгиларини аниқлашнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
рақобатга қарши келишув ва мувофиқлаштирилган ҳаракат белгилари пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларни ва сигналларни қабул қилиш;
рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларда қатнашган хўжалик юритувчи субъектлар ва (ёки) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари доирасини аниқлаш;
бир-бирининг ўрнини босишини ҳисобга олган ҳолда, муайян товарнинг муомалада бўлиш чегараларини аниқлаш;
рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъектларга тўғри келадиган бозор улушларини аниқлаш;
янги хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштирадиган тўсиқларнинг мавжудлигини аниқлаш;
ишлаб чиқариш шароитларининг ўхшашлигини ҳамда товарни ишлаб чиқариш харажатларининг таққосланувчанлигини, товарнинг қийматидаги ягона нархларни белгилашга ва битимлар тузишга сабаб бўладиган доимий харажатлар салмоғини аниқлаш;
иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларга кўмаклашадиган ахборотлар билан алмашиш учун ахборот тақдим этишлари мумкин бўлган республика ва маҳаллаий ижро этувчи ҳокимият органлари мавжудлигини аниқлаш;
товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар товарларни ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг, шунингдек, уларнинг товарларига нархларнинг давлат томонидан тартибга солинишини ўрганиш;
акцияларнинг (улушларнинг) назорат пакетларига эга бўлиш орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берувчилар ёки истеъмолчилар устидан назоратнинг мавжудлигини аниқлаш;
бозорда нархларнинг қарор топаётган ўзгаришларини ўрганиш ва шароитлари бўйича ўхшаш бўлган бошқа бозорлардаги нархлар билан уларни таққослаш;
рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этилишининг бевосита ёки билвосита далилларини аниқлаш;
товар ёки молия бозорида давлат томонидан тартибга солиш мавжуд бўлган тақдирда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қарама-қаршиликларнинг мавжуд эмаслигини аниқлаш.
3-боб. Рақобатга қарши келишув, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришнинг далиллари
10. Рақобатга қарши келишув, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришнинг далиллари бевосита ва билвосита бўлиши мумкин.
11. Қуйидагилар рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг ҳамда иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришнинг бевосита далиллари ҳисобланади:
келишувлар содир этилганлигини ёки уларни содир этиш режалаштирилганлиги назарда тутувчи келишув иштирокчилари ўртасида тузилган шартномалар (келишувлар);
келишув иштирокчиларинг телефон сўзлашувлари, ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган ёзишмалари;
хатлар, қарорлар (баённомалар), ҳисобрақамлар, юк хатлари, прейскурантлар, тўлов топшириқномалари;
келишув ҳақида далолат берувчи ёзувлар, қайдлар ва бошқа ҳужжатлар;
келишув иштирокчиларининг, шу жумладан келишувда иштирок этиш таклифини олган лекин унга қўшилишни рад этган хўжалик юритувчи субъектларнинг кўрсатмалари ва гувоҳликлари;
келишувлар ҳақида маълумотга эга учинчи шахсларнинг гувоҳлик кўрсатмалари.
12. Қуйидагилар ҳақидаги ҳар қандай маълумотлар рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг ҳамда иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришнинг билвосита далиллари ҳисобланади:
ахборотларни оғзаки ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда айирбошлаш;
нархларни ошкора эълон қилиш зарурати мавжуд бўлмаган ҳолда эълон қилиш;
рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этилишига олиб келадиган бир хил ва синхрон ҳаракатларни амалга ошириш;
нархни ошириш ёки пасайтиши учун индивидуал иқтисодий сабаблар, умумий ташқи омиллар мавжуд бўлмаган ҳолатда нархларни бир вақтда ёки кетма-кетликда ошириш (пасайтириш), шу жумладан, амалдаги нархлар (тарифлар) асосида товарнинг янги харидорлар томонидан сотиб олинилишини ёки ундан фойдаланилишни чеклаш;
товарни ишлаб чиқаришга ёки сотиб олиш ёхуд реализация қилиш харажатларининг турли миқдорларида ягона нархларни паралелль ёки кетма-кетликда белгилаш;
товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки технологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтириш ва (ёки) тугатиш ёхуд технологиялар ва инвестицияларни чеклаш;
товарлар ёки уларнинг ҳажми муайян минтақаларда реализация қилишининг чекланганлиги ёки мавжуд эмаслиги;
муайян товар ва молия бозорларига нисбатан товар нархларининг ўта юқори даражада бўлиши;
рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар иштирокчиси сифатида кўрилаётган шахсларнинг учрашувлари, шу жумладан, бир пайтда ва бир хил жойга амалга оширилган ташрифлари;
турли савдоларда айнан бир ҳўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши ва (ёки) уларнинг савдоларда иштирок этиш ва нархларни таклиф этиш бўйича кетма кетлик (навбат) схемаси мавжудлиги;
савдоларда иштирокчиларнинг асоссиз иштирок этишдан воз кечиш;
савдоларда тўсатдан тендер ғолибининг савдо натижалари бўйича шартнома тузишни рад этиши;
савдоларда ғолиб томонидан ушбу савдолар иштирокчилари билан субпудрат шартномасини тузиш;
муайян ҳудуддаги савдоларда бошқа ҳудудлар билан таққослаганда, доимий ва ўзгармас нарх даражаси;
савдоларда нархнинг жамоавий ҳолда ўзгариши ёки ошиши;
савдоларга янги иштирокчи қўшилганда, бошқа иштирокчилар томонидан нарх бўйича таклифлари кескин кўтарилиши ёки кетма-кетликда кўтарилиб савдо якунлари бўйича шартнома тузиш рад этилиши;
савдоларга янги иштирокчи қўшилганда нархлар бирдан пасайиб кетиши;
савдо иштирокчилари тақдим этган ҳужжатларда бир хил ҳисоб-китоблар, шакллар ёки хатолар мавжудлиги;
хўжалик юритувчи субъектларга алоқадор бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан уларнинг иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятига ташқи таъсир кўрсатувчи оғзаки ёки ёзма кўрсатмалар.
13. Ваколатли орган томонидан келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг содир этилганлигини тасдиқловчи, ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида назарда тутилган далиллардан ташқари қўшимча далиллар товар ва молия бозорларида амалга оширилган таҳлиллар ва ўрганишлар давомида аниқланиши мумкин.
4-боб. Савдолардаги рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни аниқлаш
14. Савдолардаги рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, шу жумладан, қуйидагилар тақиқланади:
савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;
савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шарт-шароитлар яратиш;
савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан, эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш;
савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш;

савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш;

савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш;
электрон тарзда ўтказиладиган савдоларда нархларнинг сунъий равишда шакллантирилишига олиб келадиган нарх алгоритмидан, яъни товарлар нархини олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг қилиш, ҳисоб-китоб қилиш, белгилаш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланиш;
савдоларда савдо шартларини бир неча марта бажармаслик натижасида товарнинг нархларини рақобат мавжуд бўлганда шаклланган нархлардан (талаб, таклиф ёки ишлар ҳажмидан) анча ошириш;

буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши.

Биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, шу жумладан, қуйидагилар тақиқланади:
биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган, шу жумладан, ҳийла-найранг ҳисобланадиган ҳаракатлар, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
биржа савдолари иштирокчиларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин ошишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;
биржа шартномаси бўйича барча харидорларга савдоларда тенг иштирок этиш имкониятини чеклайдиган лотларни белгилаш;
тўловнинг ва етказиб беришнинг асосланмаган муддатларини, шунингдек, ўхшаш маҳсулотни сотувчилар томонидан белгиланган шартлардан жиддий фарқ қилувчи алоҳида шартларни жорий этиш;

биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чеклайдиган алоҳида шартларни кўрсатиш;

товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;
биржа савдолари давомида биржанинг муайян иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг буюртмаларига нисбатан нархи ноодатий тарзда катта фарқ қилувчи буюртмалар бериш, кейинчалик мазкур буюртмаларни савдолар тугагунига қадар олиб ташлаш ёки тузилган битимни жарима тўламасдан асоссиз равишда бекор қилиш;
нархи қонунчилик билан тартибга солинадиган маҳсулотнинг бошланғич нархини шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя этмаслик;
биржа шартномаси бўйича муайян харидор иштирокида бекор қилинган битимнинг баҳоси айни шу харидор билан мазкур биржа шартномаси бўйича кейинги икки савдода амалга оширилган битимнинг энг паст баҳосидан паст бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни бажариш;
фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;
биржа савдоларида реализация қилинмаган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг бир қисмини такроран савдоларга қўймаслик;
маҳсулотни транспортнинг муқобил тури билан жўнатиш имкони бўлган ҳолатда, уни транспортнинг муайян тури билан асоссиз равишда жўнатишни назарда тутувчи шартномалар бўйича савдоларга қўйиш;
биржада тузилган битимлар ва шартномаларни жарима санкцияларисиз асоссиз равишда ёки мунтазам асосда бекор қилиш, бир тарафнинг енгиб бўлмас куч ҳолатлари муносабати билан мажбуриятларни бажариш имконияти йўқлиги исботланган ҳоллар, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатлар бундан мустасно;
товарни юклаб жўнатиш навбатининг изчиллигига риоя этмаслик;
биржа шартномаларида товарларнинг сифат кўрсаткичлари (тури, нави, маркаси ва бошқалар) тўғрисидаги етарлича ахборотни кўрсатмаслик ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги чалғитувчи ахборотни киритиш;
савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароитлар яратиш;

савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг натижаларини асоссиз равишда бекор қилиш;

сотувчи ва харидор ўртасида айни бир шахсий ҳисобварақда битим тузиш;
товарнинг нархи хусусида чалғитиш мақсадида баҳоси рақобат муҳитида таркиб топган даражадан жиддий фарқ қиладиган бир нечта битимни бир кунда бир иштирокчи томонидан ёки бир иштирокчининг манфаати учун тузиш.

Энг яхши таклифларнинг танловларида, тендерларда, аукционларда ва бошқа савдоларда рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, шу жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

савдоларда иштирок этиш учун хўжалик юритувчи субъектлардан ҳужжатлар қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки савдоларда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этишга тўсқинлик қилиш;
савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш ёки уларнинг сонини асоссиз равишда чеклаш;
савдолар предметига технологик ва функционал жиҳатдан алоқадор бўлмаган қўшимча товарларни лотлар таркибига киритиш;

товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш, товарларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги ҳоллари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно;

бошқа иштирокчи ғолибга айланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида савдоларда таклифлар билан иштирок этиш;
савдолар иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан, уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талаблар қўйиш;

савдолар предметининг нархларини таклифлар киритиш орқали, савдолар тугагунига қадар ушбу таклифларни олиб ташлаган ҳолда ошириш ёки пасайтириш;

савдоларда айни бир лотда фақат аффилланган ёки ўзаро манфаатдор шахсларнинг иштирок этиши;

савдоларнинг операторлари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) комиссия аъзолари билан ўзаро манфаатдор бўлган ёхуд улар билан аффилланган шахсларнинг савдоларда иштирок этиши.

Ушбу белгиланган рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар бўйича талабларнинг бузилиши савдолар натижалари бўйича қабул қилинган қарорларни ва тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
5-боб. Аниқланган рақобатга қарши келишувларни, мувофиқлаштирилган ҳаракатларни кўриб чиқиш

15. Рақобатга қарши келишувларни тузганлик, мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этганлик белгилари юзасидан монополияга қарши орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддаси.
16. Бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи ҳолатлар кузатилганда ва (ёки) айни бир тармоқдаги товар (иш/хизмат) нархларнинг кескин синхрон равишда ўсиши кузатилса, монополияга қарши орган мазкур соҳадаги тадбиркорлар томонидан шубҳали нарх ошиши рақобатга қарши келишувлар натижаси эмаслигини исботлашини ва нарх ошиши учун асосли индивидуал иқтисодий сабабларни кўрсатишни талаб қилишга ҳақли.
Монополияга қарши органнинг талабига қарамасдан, хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмалари томонидан талаб қилинган маълумотлар тақдим қилинмаган тақдирда, монополияга қарши орган ўзининг таҳлиллари асосида қарор чиқаради.
17. Рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, салоҳиятли рақобатчилар ўртасидаги рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ҳамда рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади.
Бунда ваколатли орган томонидан ушбу Низомнинг 3-бобида келтирилган далиллар аниқланган тақдирда, рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этилмаганлигини исботлаш ушбу келишувлар ва (ёки) мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этишда иштирок этган хўжалик юритувчи субъектлар зиммасида бўлади.
18. Хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмалари ўзлари амалга оширган келишувлар ва ҳаракатлар келишиб олинмаганлиги, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги тўғрисидаги далилларни тақдим этишга ҳақли.
6-боб. Рақобатга қарши келишув ва мувофиқлаштирилган ҳаракат бўйича жавобгарликдан озод этиш
19. Рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракат иштирокчиси бўлган, мазкур келишув ёки ҳаракат содир этилганлиги ҳақида монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда ариза билан мурожаат қилган жисмоний шахс, хўжалик юритувчи субъект, юридик шахслар бирлашмаси тегишинча маъмурий ва молиявий жавобгарликдан озод қилинади.
Рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларга доир материаллар судга тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ҳамкорлик қилган учинчи шахс тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши таъминланади.

20. Монополияга қарши органга рақобатга қарши келишувлар ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар бўйича мурожаатлар қабул қилинади.

21. Аризада мурожаат қилувчи келишув иштирокчиси ёки учинчи шахс рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни исботлашга доир ҳар қандай шаклдаги маълумотни тақдим этиши ва (ёки) монополияга қарши орган билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
22. Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун жисмоний ва юридик шахслар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари ва уларнинг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

24. Монополияга қарши органнинг рақобатга қарши келишувлар тузганлик, мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этганлик белгилари юзасидан қабул қилинган қарорларидан норози бўлган хўжалик юритувчи субъектлар бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақлидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

5-ИЛОВА

Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ иқтисодий концентрация устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида иқтисодий концентрацияни кўриб чиқиш ва олдиндан розилик олиш тартибини белгилайди.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик иқтисодий концентрацияга, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцияларни (улушларни) олиш бўйича битим — Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олиш бўйича битим;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
битим иштирокчилари — инвестор ва инвестор томонидан акциялари (улушлари) олинадиган хўжалик юритувчи субъект ёки қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлар;
инвестор — хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, шахслар гуруҳи;
иқтисодий концентрация — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозорида рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни бажариш;
компенсация чораси — хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш ҳамда акцияларни (улушларни) олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига олдиндан розилик беришда рақобатни таъминлашга қаратилган талаблар ёки монополияга қарши ҳаракатлар;
монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари;
товар — фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар;
қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битим — хўжалик юритувчи субъектлардан ҳар бирининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари янги вужудга келадиган юридик шахсга ёки хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқ ва бурчлари у қўшилаётган юридик шахсга ўтишига олиб келадиган битим;
хўжалик юритувчи субъект — товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, давлат иштирокидаги корхона ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи муассаса, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.
3. Олдиндан розилик олиш талаб этиладиган иқтисодий концентрацияни монополияга қарши органнинг олдиндан розилик берилганлиги ҳақидаги ҳужжатисиз амалга ошириш (бажариш) тақиқланади.
2-боб. Олдиндан розилик олиш бўйича талаблар ва шартлар
4. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
давлат иштирокидаги корхоналарнинг қўшиб юборилишига ёки қўшиб олинишига ёхуд уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) олинишига доир битимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилган ҳолларга;
хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига;

хўжалик юритувчи субъект томонидан устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз акцияларини (улушларини) олишга доир битимларга;

Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорлик жамияти (масъулияти чекланган жамият) ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган ҳолда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилишига;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)

акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинишига;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) жисмоний шахс томонидан олишга доир битимларга, агар ариза билан мурожаат этилган пайтда бундай жисмоний шахс бирон-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) 25 фоизидан кўпроғини тасарруф этмаган бўлса.
5. Иқтисодий концентрация устидан давлат назорати қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда;

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда;

Олдинги таҳрирга қаранг.
шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
6. Иқтисодий концентрация бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатларда қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлганда олинади:

агар хўжалик юритувчи субъектлардан бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса;

агар битимлар иштирокчилари активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса.
3-боб. Иқтисодий концентрацияни назорат қилиш тартиби
7. Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза қуйидагилар томонидан кўриб чиқилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан:
республиканинг бир нечта ҳудудида ёки барча ҳудудларида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги битимлар бўйича;

агар битимлар иштирокчилари республиканинг турли ҳудудларида жойлашган бўлса;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан олишда;
б) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан битимлар иштирокчилари ўз фаолиятини республиканинг айни бир ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда.
8. Қимматли қоғозлар савдоларининг ташкилотчилари инвесторларни ушбу Низомда назарда тутилган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларни олиш тартибига риоя қилишнинг зарурлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.
4-боб. Шахслар гуруҳини аниқлаш
9. Ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси шартларидан бирига ёки бир нечтасига мувофиқ бўлган шахслар йиғиндиси — шахслар гуруҳи деб эътироф этилади.
Бунда товарлар (ишлар, хизматлар) муайян бозорида хўжалик юритувчи субъект ва инвестор шахслар гуруҳининг жами улуши уларнинг индивидуал улушлари, шунингдек, акциялари (улушлари) ёки мулкий ҳуқуқларига инвестор ёки хўжалик юритувчи субъект эгалик қиладиган бошқа юридик шахсларнинг улушлари йиғиндиси ҳисобланади.
10. Монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахсларни шахслар гуруҳи деб эътироф этиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир:
инвесторларнинг, хўжалик юритувчи субъектнинг ёки унинг ҳаммуассисларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари тўғрисида;

инвесторларнинг, шунингдек, уларнинг муассисларининг хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари тўғрисида;

инвесторнинг, шунингдек, унинг муассисларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) акциялар ёки улушларга эгалик қилиш қисмига доир инвестициявий фаолияти тўғрисида;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ва (ёки) инвесторнинг хизматлар кўрсатишга доир асосий фаолият турлари ҳамда уларнинг муайян товар (ишлар, хизматлар) бозоридаги улушлари тўғрисида.

Ушбу бандда санаб ўтилган маълумотлар инвестор томонидан тақдим этилади. Агар инвесторда ушбу ахборотлар мавжуд бўлмаса, монополияга қарши орган томонидан улар бундай ахборотга бевосита эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олиниши ҳам мумкин.
5-боб. Олдиндан розилик олиш учун ариза бериш тартиби ва шакли
11. Олдиндан розилик олиш талаб этиладиган иқтисодий концентрацияни амалга ошириш чоғида шахслар ёки шахслар гуруҳи бу ҳаракатлар бажарилгунига (битимлар тузилгунига) қадар монополияга қарши органга ариза билан Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон равишда ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган паспортларга мувофиқ тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом.
12. Олдиндан розилик олиш талаб этиладиган иқтисодий концентрацияни амалга оширишга қадар битим иштирокчиларининг бири ёки унинг ваколатли вакили, ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ҳолда, монополияга қарши органга иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани ва унга илова қилинган маълумотларни тақдим этади.
Шунингдек, битим иштирокчилари томонидан аризага қуйидагилар илова қилиниши лозим:
норезидент бўлган жисмоний шахс учун — паспортнинг кўчирма нусхасини;
норезидент бўлган юридик шахс учун — давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг кўчирма нусхасини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
битим тарафларининг ариза берилган кундан аввалги икки йил давомидаги ёхуд агар фаолият икки йилдан кам муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат давомидаги фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
битим тарафларининг ўтган икки календарь йилга доир молиявий ва статистика ҳисоботлари, бунда ҳисоботлар назорат қилувчи органга ҳисоботни топширилганлигини тасдиқловчи маълумот билан тақдим этилиши, чет тилидаги ҳисоботлар расман давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим (чет эл юридик шахслари томонидан статистика ҳисоботлари талаб этилмайди);
шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги маълумотларни, бундай шахсларнинг ушбу шахслар гуруҳига кириш асослари кўрсатилган ҳолда;
шахслар ёки бир гуруҳ шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларининг (улушларининг) 25 фоиздан кўпроғига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш орқали ҳақиқатда назорат қиладиган жисмоний шахслар — асосий бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумот.
Ариза берувчидан ушбу Низомда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
13. Агар хорижий инвестор объектив сабабларга кўра молиявий ҳисоботни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, бунда молиявий ҳисобот топшириш муддати тугамаган ёки инвесторнинг рўйхатдан ўтган давлати қонунчилигида бошқа ҳолатлар назарда тутилган бўлса, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам иқтисодий концентрация бўйича исталган битимни тузишга олдиндан розилик олиши зарур, янги ташкил этилган ва молиявий ҳисоботларга эга инвесторлар бундан мустасно.
Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни монополияга қарши органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларнинг қатнашчилари монополияга қарши органга ахборот тақдим этишда тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонуни.
14. Ариза берувчи томонидан тақдим этилиши лозим бўлган молиявий ҳисоботлар бўйича календарь йил тугаган, бироқ белгиланган ҳисобот топшириш муддати келмаган ҳолларда — ўтган календарь йилдаги ҳисоботлар тақдим этилади ва монополияга қарши орган ушбу ҳисоботлар асосида аризани кўриб чиқади.

15. Акцияни (улушни) олиш бўйича ҳар бир битим учун мурожаат алоҳида топширилиши лозим, қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно.

16. Ариза берувчи иқтисодий концентрация бўйича битимларга (ҳаракатларга) олдиндан розилик олиш юзасидан мурожаат қилганда, ариза кўриб чиқилишининг ҳар қандай босқичида уни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи ариза бўйича уни кўрмасдан қолдириш бўйича монополияга қарши органга илтимоснома киритади, илтимоснома монополияга қарши орган томонидан кўриб чиқилиб, аризани кўрмасдан қолдириш бўйича ажрим чиқаради. Бунда аризани кўриб чиқиш билан боғлиқ тўланган барча йиғим суммалари қайтарилмайди.

17. Ариза бўйича аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида монополияга қарши органнинг ажрими чиқарилган тақдирда, кейинчалик ариза берувчи умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.

18. Ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган маълумот, ахборот ёки ҳужжатларсиз ва уларнинг тақдим этишнинг имконияти бўлмаганлигини асословчи сабаблар ёзма равишда кўрсатилмаган бўлса, монополияга қарши орган томонидан ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Бундай ҳолларда монополияга қарши орган аризани кўриб чиқмасдан икки кун мобайнида ариза берувчига электрон шаклда хабарнома юборади ва аризани кўрмасдан қайтаради.
6-боб. Олдиндан розилик берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

19. Иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда йиғим ундирилади.

 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.
Олдиндан розилик берилганлиги учун битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади.
20. Йиғимлар мазкур Низомнинг 21 ва 22-бандларида кўрсатилган тартибда ҳисобланади.
21. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олишга доир битимлар бўйича:
а) жисмоний шахс, шу жумладан, чет эл фуқароси томонидан тўланадиган йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = В*0,05%, бунда, В — акциялари (улушлари) сотиб олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги календарь йил учун товарларни сотишдан тушган тушуми, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклнинг 010-сатри.

Агарда акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги календарь йил ҳисобот санасида товарларни сотишдан тушган тушуми мавжуд бўлмаса, йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = А*0,05%, бунда, А — акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги календарь йил учун активларининг баланс қиймати, «Бухгалтерия баланси» 1-сон шаклнинг 400-сатри;
б) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс (шахслар гуруҳи) томонидан тўланадиган йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = (В1+В2+ ..+Вn)*0,05%, бунда, В1, В2, Вn — битим тарафларининг охирги календарь йил учун товарларни сотишдан тушган тушуми, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклнинг 010-сатри.

Агарда битимда иштирок этувчи барча шахсларнинг охирги календарь йил ҳисобот санасида товарларни сотишдан тушган тушуми мавжуд бўлмаса, йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = (А1+А2+ ..+Аn)*0,05%, бунда, А1, А2, Аn — битимда иштирок этувчи барча шахсларнинг охирги календарь йил учун активларининг баланс қиймати, «Бухгалтерия баланси» 1-сон шаклнинг 400-сатри;
в) юридик шахс томонидан — Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари (шахслар гуруҳи) томонидан тўланадиган йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ўзбекистон Республикасининг норезидент юридик шахслари (шахслар гуруҳи) томонидан ҳисобот тақдим этилган тақдирда:

С = (Вн1+Вн2+Вn..+В)*0,05%, бунда, Вн1, Вн2, Вn — Ўзбекистон Республикасининг норезидент юридик шахсларининг (шахслар гуруҳининг) охирги календарь йилдаги товарларни сотишдан тушган тушуми тақдим этилган ҳисоботлар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисобот санасидаги валюта курси бўйича аниқланади;

В — акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги календарь йил учун товарларни сотишдан тушган тушуми, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклнинг 010-сатри.
Агарда битимда иштирок этувчи барча шахсларнинг охирги календарь йил ҳисобот санасида товарларни сотишдан тушган тушуми бўлмаса, йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = (Ан1+Ан2+Аn..+А)*0,05%, бунда, Ан1, Ан2, Аn — Ўзбекистон Республикасининг норезидент юридик шахсларининг (шахслар гуруҳининг) охирги календарь йилдаги активларининг баланс қиймати тақдим этилган ҳисоботлар асосида аниқланади.
А — акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги календарь йил учун активларининг баланс қиймати, «Бухгалтерия баланси» 1-сон шаклнинг 400-сатри.
Агарда молиявий ҳисобот асосли сабабларга кўра тақдим этилмаса, йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = (Он1+Он2+Оn..+В)*0,05%, бунда, Он1, Он2, Оn — Ўзбекистон Республикасининг норезидент юридик шахсларнинг (шахслар гуруҳининг) охирги календарь йил учун хизмат кўрсатувчи банки томонидан тасдиқланган ҳисобварағидаги нақд пул айланмасининг ҳажми;

В — акциялари (улушлари) сотиб олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги календарь йил учун товарларни сотишдан тушган тушуми, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклнинг 010-сатри.

Агарда молиявий ҳисобот ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган ҳисобварағидан кўчирма тақдим этилмаган бўлса, унда базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида йиғим ҳисобланади.
22. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишда йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = (В1+В2+ ..+Вn)*0,05%, бунда, В1, В2, Вn — қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектларни охирги календарь йил учун товарларни сотишдан тушган тушумлари, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклнинг 010-сатри.

Агарда битимда иштирок этувчи барча шахсларнинг охирги календарь йил ҳисобот санасида товарларни сотишдан тушган тушуми бўлмаса, йиғим миқдори (С) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = (А1+А2+ ..+Аn)*0,05%, бунда, А1, А2, Аn — қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг охирги календарь йил учун активларининг баланс қиймати, «Бухгалтерия баланси» 1-сон шаклнинг 400-сатри.
23. Агарда ҳисоб-китоб натижаларига кўра йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлса, унда базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга оширилади.
24. Ариза берувчи томонидан иқтисодий концентрацияга розилик олиш учун ариза топширилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида дастлабки йиғим тўланади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Ушбу йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — монополияга қарши органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.

Агарда битимларга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича аризада кўрсатилган битимни амалга ошириш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб этилмайдиган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш учун тўланган дастлабки йиғим миқдори қайтарилмайди.
25. Монополияга қарши орган ариза юзасидан олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг бир иш куни ичида тўланиши лозим бўлган йиғим миқдорини ҳисоблаб чиқади. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра монополияга қарши орган тўланиши керак бўлган йиғим миқдори тўғрисида махсус ахборот тизими орқали ариза берувчига хабар юборади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Мазкур Низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисига асосан олдиндан розилик берилганлиги учун тўланадиган тўловлар монополияга қарши органнинг ҳисобварағига тўлиқ ўтказилади.
26. Ариза берувчи монополияга қарши орган томонидан ҳисобланган ва тўловни амалга ошириш ҳақида хабар қилинган йиғим суммасининг қолган қисмини ўттиз календарь кун ичида тўлайди.

Агарда ариза берувчи йиғим суммасини белгиланган муддат ичида амалга оширмаса, монополияга қарши орган олдиндан розилик берилган қарорни бекор қилади ва бу ҳақда ариза берувчига махсус ахборот тизими орқали хабар юборилади, бунда тўланган дастлабки йиғим миқдори қайтарилмайди.

Қарор бекор қилинган тақдирда, кейинчалик ариза берувчи умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
7-боб. Олдиндан розилик олиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби ва натижалари

27. Иқтисодий концентрация бўйича ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

28. Иқтисодий концентрация бўйича тузиладиган битимнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида монополияга қарши орган кўриб чиқилаётган аризага бевосита тааллуқли бўлган қўшимча ахборотни тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан сўраб олиши мумкин.
29. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда (ахборотларда) киритилган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, битим қатнашчилари бу ҳақда монополияга қарши органни улар қарор қабул қилгунгача ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бундай ҳолларда монополияга қарши орган ўзгаришлар тўғрисида ахборот олган кун ариза олинган кун ҳисобланади.
Монополияга қарши органга аризага илова қилинган ҳужжатлардаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида ахборот тақдим этмаслик рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
30. Монополияга қарши орган иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик беришни қуйидаги ҳолларда рад этади:
ҳаракатларни содир этишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик бериш тўғрисидаги мурожаатнинг қаноатлантирилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланса.

Акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш бўйича аризани бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
31. Иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза қуйидаги тарзда кўриб чиқилади:
агар ҳаракат (битим) рақобатга таъсир қилмаса, зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олинган пайтдан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай, ариза берувчи қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади;

агар ҳаракат (битим) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса, қўшимча ўрганиш ўтказиш учун аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Иқтисодий концентрациянинг рақобатга таъсирини баҳолаш учун экспертлар ва мутахассислар жалб этилиши мумкин. Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик олиш учун монополияга қарши органга мурожаат қилган шахслар (ишончнома бўйича уларнинг вакиллари), молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича органлар вакиллари, шунингдек, ушбу битимни амалга оширишдан манфаатдор бўлган шахслар таклиф этилиши мумкин.
32. Иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган шаклга мувофиқ монополияга қарши орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

иқтисодий концентрацияга розилик бериш тўғрисида;

иқтисодий концентрацияга розилик беришни рад этиш ҳақида.

33. Монополияга қарши орган ҳатто товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёхуд кучайишига ва рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар иқтисодий концентрация тўғрисида қарор қабул қилувчи юридик ва (ёки) жисмоний шахслар ўз ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли тарзда наф келтиришини исботлаб берса, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиради.

34. Монополияга қарши орган иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик беришга ва буни рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни бажариш билан боғлиқ қилиб қўйишга ҳақли. Бунда мазкур талаблар, шунингдек, уларни бажариш муддатлари монополияга қарши органнинг иқтисодий концентрацияга розилик бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилиши керак.

35. Товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга ошириш (битимлар тузиш) тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар монополияга қарши органнинг талабига кўра рақобатнинг зарур шарт-шароитларини тиклаш бўйича чоралар кўриши шарт.

36. Иқтисодий концентрацияга доир битимлар монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида тузилиши керак. Битимлар кўрсатиб ўтилган муддатда тузилмаган тақдирда, қарор ўз кучини йўқотади.
37. Иқтисодий концентрация битимларига олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарор, шунингдек, олдиндан розилик олмасдан кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этганлик учун қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор очиқ маълумот ҳисобланади. Ушбу қарорларнинг мазмуни умумий маълумот сифатида монополияга қарши орган томонидан ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.

38. Монополияга қарши органнинг олдиндан берилган розилигисиз тузилган, товар ёки молия бозорида рақобатнинг чекланишига олиб келадиган иқтисодий концентрацияга доир битимлар суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Монополияга қарши орган мазкур битимлар бўйича судларга битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризасини (ариза) киритиш ваколатига эга.

39. Инвестор хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) мазкур Низомнинг 5-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган миқдорда олиш учун бир томонлама битимларни (мерос, ҳуқуқий ворислик) тузишда мерос бўйича ҳуқуққа эга бўлган кундан бошлаб, бу тўғрисида ўн беш календарь кун мобайнида монополияга қарши органга билдиришнома юбориши керак.
40. Билдиришномада:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва мулк қилиб олинган акциялар (улушлар) миқдори;

бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларига (улушларига) эгалик қилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
8-боб. Иқтисодий концентрацияни амалга оширишда компенсация чоралари
41. Иқтисодий концентрацияни амалга оширишда компенсация чоралари қуйидагича кўринишда бўлиши мумкин:
тузилмавий компенсация чораси;
хулқ-атвор кўрсаткичлари бўйича компенсация чораси.

Компенсация чоралари юридик шахсларга нисбатан улар товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширганда (битимлар тузганда) қўлланилади.

Компенсация чоралари хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш ҳамда акцияларни (улушларни) олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига олдиндан розилик беришда рақобатни таъминлашга қаратилган талаблар ёки рақобатга қарши ҳаракатлар учун монополияга қарши орган махсус комиссиясининг қарори билан қўлланилади.
42. Тузилмавий компенсация чорасини қўллашнинг мақсади устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки активларни янги бозор иштирокчисига ўтказиш орқали мавжуд бозор мавқеини сақлаб қолиш ҳисобланади. Тузилмавий компенсация чораси қуйидаги кўринишларда қўлланилади:

активларни бегоналаштириш (бошқа шахсга ўтказиш) мажбуриятини юклаш;

қонунчиликда белгиланган тартибда интеллектуал мулкдан фойдаланишга йўл қўйиш мажбуриятини юклаш.
43. Хулқ-атвор кўрсаткичлари бўйича компенсация чорасини қўллашнинг мақсади қўшиб юборилаётган хўжалик юритувчи субъектлар муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки муайян ҳаракатларни амалга оширишдан тийилиши орқали мавжуд бозор мавқеини сақлаб қолиш ҳисобланади. Бунда натижа бозор назоратда бўлиши ва рақобатни ривожланишига олиб келиши лозим.
44. Компенсация чораларининг бажарилиши монополияга қарши орган томонидан назорат қилинади.

45. Компенсация чораларининг бажарилиши бўйича назорат амалга оширилаётганда, монополияга қарши орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хўжалик юритувчи субъект томонидан компенсация чораларининг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда текшириш;
компенсация чораларининг бажарилиши бўйича текширувлар ўтказилаётганда, юзага келадиган масалалар тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширув натижалари асосида компенсация чораларининг бажарилмаганлигини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

хўжалик юритувчи субъект зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш.
46. Назорат қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
масофавий назорат;

компенсация чораларининг бажарилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;

статистика ахборотларини ва компенсация чораси белгиланган хўжалик юритувчи субъектдан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.
47. Монополияга қарши орган масофавий назоратни компенсация чораларининг бажарилганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, ваколатли бошқа органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.

Хўжалик юритувчи субъект масофавий назорат асосида монополияга қарши орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида ёки кўрсатмада белгиланган муддатда бажариши ва бу ҳақда монополияга қарши органга хабар бериши лозим.

48. Компенсация чораси белгиланган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда текширилади.
9-боб. Иқтисодий концентрацияга доир битимларга олдиндан розилик олиш тартибини бузиш

49. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз иқтисодий концентрацияга доир битимлар тузилганлиги аниқланган тақдирда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилади.

 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддаси.
50. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Қўзғатилган иш махсус комиссия томонидан кўриб чиқилаётганда, молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича органларнинг тегишли мутахассислари экспертлар сифатида жалб этилиши мумкин.
51. Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
дастлабки мавқени тиклаш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш муддати кўрсатилган ҳолда, акцияларга (улушларга) эга бўлишни рад этиш тўғрисида;

акцияларга (улушларга) эгалик қилишга розилик бериш тўғрисида;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш натижасида ташкил этилган юридик шахсни сақлаб қолиш тўғрисида.
52. Махсус комиссия қабул қилинган қарордан қатъи назар, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз иқтисодий концентрацияга доир битимлар тузилганлиги ҳолати учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жарима солинади. Бунда махсус комиссиянинг қарори асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатма берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низом.

53. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарорининг асл нусхаси ишда иштирок этган тарафларга, жумладан, молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тегишли органларга, шунингдек, қимматли қоғозлар бўйича битимларни рўйхатдан ўтказувчи органларга қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кундан кечикмай юборилади.

54. Махсус комиссия қарори асосида берилган кўрсатма уни олган кундан эътиборан унда белгиланган муддатда бажарилиши керак. Кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, монополияга қарши орган унинг олдиндан берилган розилигисиз, устун мавқенинг пайдо бўлишига ёки кучайишига ёхуд рақобатни чеклашга олиб келадиган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади.
55. Монополияга қарши органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган кўрсатма берилган шахс қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида ариза билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ёхуд қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли.
56. Монополияга қарши орган бошқа тегишли ваколатли органлар билан ҳар йили камида бир маротаба иқтисодий концентрация бўйича битимлар ёки ҳаракатларга олдиндан розилик олинганлиги юзасидан ушбу битимлар ва ҳаракатларни хатловдан ўтказади.
Хатлов давомида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
охирги календарь йилда амалга оширилган қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидан (устав капиталидан) тегишли миқдордаги акциялар (улушлар) олинганлиги ҳақидаги маълумотлар Адлия вазирлиги ҳамда «Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази» ДУКнинг ахборот тизимлари орқали олинади ёхуд тегишли ваколатли органларга сўров юборилади;
тегишли ваколатли органлар 15 кун муддатда ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этади;
охирги календарь йилда амалга оширилган қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидан (устав капиталидан) тегишли миқдордаги акциялар (улушлар) олиш ҳақидаги битимларда иштирок этган хўжалик юритувчи субъектларнинг активлари баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми миқдори ҳақидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали олинади ёхуд солиқ органларига сўров юборилади;
солиқ органлари 15 кун муддатда ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этади;
монополияга қарши орган томонидан олинган маълумотлар таҳлил қилинади;

таҳлил натижаларига кўра иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик олиши лозим бўлган, бироқ бундай розиликни олмасдан иқтисодий концентрацияни амалга оширган юридик ва жисмоний шахслар аниқланади.

Хатловни ўтказиш жараёнида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича монополияга қарши орган томонидан чоралар кўрилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
57. Монополияга қарши орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

Монополияга қарши орган ушбу Низомга мувофиқ ўзига берилган ваколатларни амалга ошириши муносабати билан маълум бўлиб қолган тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ва шахсга доир маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.

 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонуни.
58. Мурожаат этувчи ваколатли давлат органи ва уларнинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.
59. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга рухсатнома олиш

ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:

агар қатнашчилар ёки ҳаракатни амалга оширувчи қатнашчилардан бири республиканинг бир нечта ҳудудида ёхуд барча ҳудудларида ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳолатларда;

агар битимлар иштирокчилари республиканинг турли ҳудудларида жойлашган ҳолатларда;

б) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари:

хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини республиканинг айни бир ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи, муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

қўшиб олинадиган (юбориладиган) хўжалик юритувчи субъектнинг номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар миқдори

Номинал қийматда

%

1.

...

қўшиб оладиган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

қўшиб олинадиган (юбориладиган) хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

б) амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳар бир қатнашчисининг ариза берилган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат давомидаги олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ва реализация қилинган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) битим тарафларининг ўтган икки календарь йилга доир молиявий ва статистика ҳисоботлар, бунда ҳисоботлар назорат қилувчи органга ҳисоботни топширилганлигини тасдиқловчи нусхаси билан тақдим этилиши лозим;

г) шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисида, бундай шахсларнинг ушбу шахслар гуруҳига кириш асослари кўрсатилган маълумотлар;

д) хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларининг (улушларининг) 25 фоиздан кўпроғига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш орқали ҳақиқатда назорат қиладиган жисмоний шахслар — асосий бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумот.

Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни ваколатли органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар иштирокчилари ваколатли органга ахборот тақдим этишда, тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатиши керак.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда.

Тўловлар тўлиқ монополияга қарши органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

30 календарь кун.

Битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, монополияга қарши орган аризачига хабарнома юбориш орқали аризани кўриб чиқиш муддатини кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик берилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келмаслиги лозим.

Монополияга қарши орган ҳатто товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёхуд кучайишига ва рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилувчи юридик шахслар ўз ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли тарзда наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиради.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

1 йил

11.

Изоҳ:

Агар тегишли битимда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур.

Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг қўшиб юборилишига ёки қўшиб олинишига ёхуд уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) олинишига доир битимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилган ҳолларда;

хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига;

Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш

ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидан (устав капиталидан) акцияларни (улушларни) тасарруф этиш ҳуқуқини олиш учун шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан битимлар тузиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар (шахс ва/ёки шахслар гуруҳи)

4.

Рухсат этиш соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан:

республиканинг бир нечта ҳудудида ёки барча ҳудудларида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;

агар хўжалик юритувчи субъект ва инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланадиган инвесторлар республиканинг турли ҳудудларида жойлашган бўлса, устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) хорижий инвесторлар томонидан олишда.

б) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан:

республиканинг айни бир ҳудуди доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

талабгор — акцияни (улушни) олувчи жисмоний шахс учун — Ф.И.О., аризачининг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар (норезидент бўлган жисмоний шахс учун — паспортнинг кўчирма нусхасини), ЖШШИР, телефон рақами, электрон почта манзили ва ўзининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

талабгор — акцияни (улушни) олувчи юридик шахс учун — номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (норезидент бўлган юридик шахс учун –давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг кўчирма нусхасини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат), муассислари (қатнашчилари) таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

Муассислари (қатнашчилари)нинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори ҳақидаги қуйидаги маълумот:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар миқдори

Номинал қийматда

%

1.

...

талабгор — юридик шахснинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

устав фондидан акция (улуш) олинаётган хўжалик юритувчи субъект номи, СТИР, юридик манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, устав фондидан инвестор (акция (улуш) олувчи шахс) томонидан олинадиган акциялар (улушлар) миқдори, устав фондига талабгор томонидан киритиладиган мол-мулкнинг қиймати, муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори кўрсатилган маълумот:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар миқдори

Номинал қийматда

%

1.

...

устав фондидан акция (улуш) олинаётган хўжалик юритувчи субъект — юридик шахснинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

б) амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳар бир қатнашчисининг ариза берилган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат давомидаги олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ва реализация қилинган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) битим тарафларининг ўтган икки календарь йилга доир молиявий ва статистика ҳисоботлари (чет эл юридик шахслари учун статистика ҳисоботлари талаб этилмайди). Бунда ҳисоботлар назорат қилувчи органга ҳисобот топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси билан тақдим этилиши зарур, чет тилидаги ҳисоботлар расман давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим;

г) шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисида, бундай шахсларнинг ушбу шахслар гуруҳига кириш асослари кўрсатилган маълумотлар

д) хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларининг (улушларининг) 25 фоиздан кўпроғига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш орқали ҳақиқатда назорат қиладиган жисмоний шахслар — асосий бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумот

Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни монополияга қарши органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар иштирокчилари монополияга қарши органга ахборот тақдим этишда, тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатиши керак.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда.

Тўловлар тўлиқ монополияга қарши органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

30 календарь кун.

Битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, монополияга қарши орган аризачига хабарнома юбориш орқали аризани кўриб чиқиш муддатини кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) хорижий инвестор объектив сабабларга кўра молиявий ҳисоботни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, бунда молиявий ҳисобот топшириш муддати тугамаган ёки инвесторнинг рўйхатдан ўтган давлати қонунчилигида бошқа ҳолатлар назарда тутилган бўлса, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам иқтисодий концентрация бўйича исталган битимни тузишга олдиндан розилик олиши зарур, бундан мурожаат йилида ташкил этилган ва молиявий ҳисоботларга эга инвесторлар мустасно;

б) аризачи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда (ахборотларда) киритилган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда монополияга қарши органни қарор қабул қилгунгача ёзма шаклда хабардор қилиши шарт;

в) монополияга қарши орган ҳаракатларни содир этишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик бериши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келмаслиги лозим.

Монополияга қарши орган ҳатто товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёхуд кучайишига ва рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилувчи юридик шахслар ўз ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли тарзда наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиради.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

1 йил

11.

Изоҳ:

Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур бўлади, агар:

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олса;

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан масъулияти чекланган жамиятнинг  устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олса;

битимда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса.

Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг қўшиб юборилишига ёки қўшиб олинишига ёхуд уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) олинишига доир битимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилган ҳолларда;

хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига;

хўжалик юритувчи субъект томонидан устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз акцияларини (улушларини) олишга доир битимларга;

акциядорлик жамияти (масъулияти чекланган жамият) ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган ҳолда, бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;

акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинганда;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) жисмоний шахс томонидан олишга доир битимларга, агар ариза билан мурожаат этилган пайтда бундай жисмоний шахс бирон-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) 25 фоизидан кўпроғини тасарруф этмаган бўлса.

Қимматли қоғозлар савдоларининг ташкилотчилари акция (улуш) олувчиларни хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларни олиш тартибига риоя қилишнинг зарурлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)

Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОР

(ҳаракатнинг номи)га монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш (рад этиш) тўғрисида

20__ й. «___» _________ ____-сон

(кўриб чиқиш санаси)

(кўриб чиқиш жойи)

(комиссиянинг номи)

, таркибида

(комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда)

да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб

(ариза келиб тушган сана)

Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш бўйича

(кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширувчи юридик шахснинг ва ҳаракатнинг номи)

Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ

АНИҚЛАДИ:

(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган иш ҳолатлари ёзилади)

Юқоридагиларга кўра ҳамда Иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосланиб Комиссия

ҚАРОР ҚИЛДИ:

розилик берилсин (рад этилсин).

(ҳаракатнинг номи)

Махсус комиссия раиси

(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия аъзолари:

(имзо)

(Ф.И.О)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

6-ИЛОВА

Хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартибини назарда тутади.
2. Молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нархлари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) томонидан аниқланади.
2-боб. Хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш
3. Агар молия бозорида икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи фаолият юритаётган бўлса, молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархи, агар ушбу нарх молия бозори чегаралари доирасида худди шу турдаги иш хизмат нархидан, шу жумладан, бозорнинг бошқа субъектларининг унинг ўрнини босувчи иш хизматлари учун белгиланган нархларнинг ўртача қийматидан ўн фоиздан зиёдга ошса, монопол юқори нарх деб ҳисобланади.
4. Молия бозорида монопол юқори нарх молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг хизматларига нархлар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга ўхшаш бўлган ва (ёки) ўзаро алмашинадиган хизматлар нархлари билан таққослаш йўли билан аниқланади.
Таққослаш молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан белгиланган нарх билан ҳамда ушбу бозорда фаолият юритаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ўртача нархлари ўртасидаги тафовутни аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
5. Агар молия бозорида фақат битта хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи фаолият юритаётган бўлса, ушбу хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи хизмати нархи, агар ушбу нарх:
хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойда миқдоридан ошса ҳамда ушбу хизматни кўрсатишдан асосланмаган фойда олиш имконини берса;

кўрсатилаётган хизматнинг сифат тавсифлари пасайиши натижасида асоссиз харажатларни компенсация қилишга ёки қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нарх ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойда миқдорининг ошиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи харажатлари ва фойдасининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
6. Харажатлар ва фойданинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги молиявий хизматлар таннархига киритилган харажатлар таркибини ўрганиш йўли билан аниқланади. Монополияга қарши орган молия бозорларини тартибга солиш соҳасидаги тегишли ваколатли органлардан хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи харажатлари ва фойдасининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги масаласи бўйича хулоса олиши мумкин.
7. Хизматларнинг монопол паст нархи хизмат кўрсатиш учун зарур харажатлар қийматини қопламайдиган ва фойда олишни кўзда тутмайдиган, бунинг натижасида рақобатни чеклаш, бозордан рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид оқибатлари бўлган молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан белгиланган нарх ҳисобланади.
8. Молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

монополияга қарши органнинг хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ёки монопол паст нархлари мавжудлиги ва қўлланаётгани тўғрисида қарор қабул қилишига асос бўлган материаллар билан танишиш;

монополияга қарши органнинг ушбу қарори юзасидан белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиш.

3-боб. Якунловчи қоидалар

9. Молия бозорида монопол юқори ёки монопол паст нархлар мавжудлиги ва қўлланиши аниқланганда, монополияга қарши орган белгиланган тартибда иш қўзғатади ҳамда монопол юқори ёки монопол паст нархлар қўллашни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

7-ИЛОВА

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларни (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом табиий монополиялар субъектларига татбиқ этилмайди.

3. Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) томонидан кўриб чиқилади.
2-боб. Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг асосий шартлари
4. Хўжалик юритувчи субъектни бўлиш дейилганда, бўлинаётган хўжалик юритувчи субъект негизида унинг фаолиятини тўхтатган ҳамда унинг ҳуқуқлари ва вазифаларини янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектларга берган ҳолда, бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш тушунилади.
Хўжалик юритувчи субъектни ажратиб чиқариш дейилганда, унинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини уларга бериш билан бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш тушунилади.
5. Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш унинг устун мавқени суиистеъмол қилишини бартараф этиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект негизида товар ва молия бозорларини тўйинтиришга, товарлар, ишлар ва хизматларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилашга, уларнинг рақобатбардошлилигини оширишга кўмаклашувчи икки ёхуд бир нечта алоҳида хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш йўли билан товар ёки молия бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида амалга оширилади.
6. Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этиш юзасидан илгари қўлланилган чоралар самарасиз бўлган тақдирда амалга оширилади.
7. Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарор ҳар бир аниқ ҳолатда тармоқнинг, ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятини, ишлаб чиқарилаётган товарлар, амалга оширилаётган ишлар ва хизматлар, бошқарувни ташкил этиш турини ҳисобга олган ҳолда, уни бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти ва мақсадга мувофиқлиги кўп томонлама баҳолангандан кейин қабул қилиниши мумкин.
8. Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектни қуйидаги шаклларда мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир:
хўжалик юритувчи субъектни бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этган ҳолда бўлиш;

хўжалик юритувчи субъект таркибидан алоҳида таркибий бўлинмаларни (бирликларни) ажратиб чиқариш ва уларнинг негизида юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш.

Монополияга қарши орган шахслар гуруҳини ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари ёки улушларини сотиш йўли билан ушбу шахслар гуруҳини мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ҳам қарор қабул қилишга ҳақлидир.
9. Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришга, агар бу бошқа тенг шароитларда:
бир-бири билан боғлиқ бўлган хом ашё, чиқиндилар ва қўшимча маҳсулотларни қайта ишлашнинг изчил босқичлари мавжуд бўлган ёки улардан комплекс фойдаланилган тақдирда, ишлаб чиқаришнинг технологик даражаси пасайишига;
ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажмларининг қисқаришига;

технологик жиҳатдан узлуксиз ишлаб чиқариш жараёни туфайли ишлаб чиқариш кўламларида жиддий иқтисодий йўқотишларга;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талабларига мувофиқ банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бўлинган ёки ажратилган тақдирда, лицензиялар олинишини таъминлаш мумкин бўлмаслигига олиб келганда йўл қўйилмайди.
3-боб. Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш
10. Устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этиш юзасидан илгари қўлланилган чоралар самарасиз бўлган тақдирда, монополияга қарши орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш қўзғатади.
11. Хўжалик юритувчи субъект томонидан устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолати бўйича қўзғатилган иш доирасида монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) томонидан ўрганиш учун зарур муддатни белгилаган ҳолда, уни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
12. Таҳлилни ўтказиш давомида қуйидаги ахборот кўриб чиқилади:
а) хўжалик юритувчи субъектнинг қисқача тавсифи:
номи;
фаолиятининг асосий турлари рўйхати;
жойлашган жойи (почта манзили);
товар ёки молия бозоридаги хатти-ҳаракатларининг тавсифи;
б) хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий тузилмасининг схемаси:
хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий тузилмаси ва унинг таркибига кирувчи таркибий бўлинмалар ўртасидаги алоқа шакллари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми;
гуруҳ ташкил этувчи шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектлар акцияларига (улушларига) тескари эгалик қилиши ёки бошқа ҳуқуқларининг мавжудлиги;

хўжалик юритувчи субъектнинг, унинг таркибий тузилмалари ва филиалларининг жойлашиши ва ҳудудий тавсифи;

хўжалик юритувчи субъект балансидаги ижтимоий инфратузилма объектларининг рўйхати ва жойлашган жойи;
в) хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари;
товарлар, ишлар ва хизматлар турлари бўйича ишлаб чиқариш, сотиш ва экспорт ҳажмлари;
монопол товарлар, ишлар ва хизматларнинг уларни ишлаб чиқариш (сотиш) умумий ҳажмидаги салмоғи;
хўжалик юритувчи субъект ва таркибий бўлинмаларнинг ходимлари сони;

асосий фондларнинг баланс қиймати;

зарурий фойда миқдорини аниқлаш бўйича рентабеллик даражаси;
г) ишлаб чиқариш жараёни, товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи:
таркибий бўлинмаларнинг технологик боғлиқлиги;
хом ашё ва материалларнинг ташқи етказиб берувчилари;
хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, тайёр буюмларни ички етказиб бериш схемаси;
линиялар, участкалар ва ишлаб чиқаришларнинг технологик ихтисослашуви, стандартлаштириш хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш даражаси;
тегишли товар, ишлар ва хизматларни (узлуксиз ёки даврий) тайёрлашда қўлланадиган ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи;
ишлаб чиқаришни (йирик серияли, кичик серияли) ташкил этиш тури;
ҳудудлар, молиявий кўрсаткичлар, бошқарув, етказиб беришлар бўйича таркибий бўлинмаларнинг (филиалларнинг) қарор қабул қилиш бўйича мустақиллик даражаси, умумий хизматлар ва коммуникацияларнинг (транспорт, энергетика, таъмирлаш базаси, омбор хўжалиги, моддий-техник таъминот ва бошқаларнинг) мавжудлиги;

товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи (стандартлаштирилган, ялпи, бир хил ёки ноёб, ягоналиги) ва уларнинг рақобатбардошлилиги;

товарлар, ишлар ва хизматларнинг республика ҳудудидаги асосий истеъмолчилари;
д) бошқа кўрсаткичлар: таркибий бўлинмалар, меҳнат жамоаси, хўжалик юритувчи субъект ёки унинг ваколатли органи мол-мулки мулкдорининг хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқариш натижасида мустақил фаолият юритишига билдирилган муносабати.
13. Банклар ва бошқа кредит ташкилотларини мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш масалаларини кўриб чиқишда ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ахборотларга қўшимча равишда банклар ва бошқа кредит ташкилотларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативлар, нормалар ва чеклашлар кўриб чиқилади.
14. Таҳлилни ўтказиш давомида кўриб чиқиладиган ахборотни ўрганишда хўжалик юритувчи субъектнинг ўрганишни ўтказишдан олдинги уч йил мобайнидаги ёхуд агар у уч йилдан камни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнидаги фаолият кўрсаткичларидан фойдаланилади.
15. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини амалга оширадиган тегишли товар ёки молия бозоридаги рақобат муҳитини баҳолаш учун қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
бозордаги ўхшаш ва бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар, ишлар ва хизматларни реализация қилиш бўйича асосий рақобатчилар;

бозор қатнашчиларининг бозордаги улушлари тақсимланиши;

бозор қатнашчиларининг географик жиҳатдан мансублиги.
16. Ўрганиш натижалари бўйича олинган маълумотлар асосида қуйидаги барча шароитлар мавжуд бўлганда, хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлиги аниқланади:
бўлинаётган ёки ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлинмаларнинг ташкилий ва ҳудудий алоҳида ажралиб чиқиш имкониятининг мавжудлиги;
унинг таркибий бўлинмалари ўртасида узвий технологик боғланиш мавжуд эмаслиги;
бўлиш ёки ажратиб чиқариш натижасида таркибий бўлинмаларнинг товар ёки молия бозорида мустақил фаолият кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги.
Хўжалик юритувчи субъектларни бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имкониятини аниқлашда қуйидагилар эътиборга олинади:
хўжалик юритувчи субъектни бўлиш натижасида пайдо бўладиган янги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ёки сақлаб қолиш (меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулотларнинг материал ва фонд сиғимини камайтириш ва бошқалар);
товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб беришнинг физик ҳажми ўзгариши натижасида товар ёки молия бозоридаги рақобат шароитларини яхшилаш;
товар бозорларидаги рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектлар сонини кўпайтириш;

хўжалик юритувчи субъект таркибидан ажратиб чиқариладиган янги таркибий бирликларнинг экспорт имкониятларини ўзгартириш.

Умуман, бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти ушбу товар ёки молия бозоридаги умумий рақобат шароитларининг назарда тутилаётган яхшиланиш даражаси, шунингдек, ажратиб чиқарилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли товарлар, ишлар ва хизматларни мустақил равишда ишлаб чиқариш ва бозорга етказиб бериш имконияти билан аниқланади.

17. Зарурат бўлганда, хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун монополияга қарши орган мустақил экспертларни жалб этиши мумкин.

18. Молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти масалалари ушбу соҳадаги тегишли ваколатли давлат органлари билан биргаликда кўриб чиқилади.
4-боб. Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш
19. Хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқариш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш натижаларига кўра мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун қуйидаги тадбирлар комплекси амалга оширилади:
хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг ижобий ва салбий оқибатларини қиёсий баҳолаш;
хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг уни бўлиш ёки ажратиб чиқариш шаклини белгиловчи лойиҳани ишлаб чиқиш. Бунда унинг негизида, бунинг учун зарур шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил юридик шахслар сифатида ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг келгусида фаолият кўрсатиши ҳисобга олинади;
ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий тузилмаси схемасини ишлаб чиқиш;

мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш.

Мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорни тайёрлаш давомида мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш натижасида янги ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи таркибига киришига йўл қўйилмайди.
20. Ўрганишлар натижалари бўйича тайёрланган материаллар монополияга қарши органнинг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан Махсус комиссияга киритилади.
21. Хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг имконияти ва зарурлиги тўғрисидаги қарор Махсус комиссия томонидан манфаатдор томонлар иштирокида хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилган ҳолда қабул қилинади.

22. Махсус комиссиянинг қабул қилган қарори асосида монополияга қарши орган томонидан ўн кун муддатда иқтисодий судга хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисида даъво аризаси киритилади.

23. Иқтисодий суд томонидан монополияга қарши органнинг даъво аризаси қаноатлантирилган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби суднинг қарорида назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ва унда белгиланган муддатда мулкдор ёки у вакил қилган орган томонидан бажарилиши керак.
24. Иқтисодий суднинг хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарори суд белгилаган муддатларда бажарилмаган тақдирда, иқтисодий суд монополияга қарши орган даъвоси бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқаришни амалга ошириш учун хўжалик юритувчи субъект бошқарувчисини тайинлайди.
25. Суд қарори билан тайинланган хўжалик юритувчи субъектни бошқарувчи суд қарорида ва монополияга қарши орган қарорида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади.

26. Бошқарувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида хўжалик юритувчи субъектни бошқариш органлари унга рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни, шунингдек, корхонанинг муҳри, штампи ва бошқа мол-мулкини тақдим этиши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект бошқарувчиси тайинланган вақтдан бошлаб суд қарори билан белгиланган муддатгача хўжалик юритувчи субъектнинг барча бошқарув органлари ваколатлари тўхтатиб қўйилади ва суд қарори билан тайинланган хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарувчисига ўтади.
27. Бошқарувчи:
хўжалик юритувчи субъектни бўлишни ёки ажратиб чиқаришни амалга оширади ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ва бошқа манфаатдор шахсларнинг манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
хўжалик юритувчи субъект номидан ишончномасиз иш кўради, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий, тўлов ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

хўжалик юритувчи субъектнинг барча мансабдор шахслари ва ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди ва ижро этилишини таъминлайди;

хўжалик юритувчи субъектни бўлиш ёки ажратиб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этади.

28. Хўжалик юритувчи субъектларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш натижасидаги бўлиш балансининг суд томонидан тасдиқланиши янги пайдо бўлаётган хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

29. Бўлиш ва ажратиб чиқариш тартибларини амалга ошириш харажатлари бўлинаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан қопланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорига

8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошиси ва Низомга илова.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 45-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 67-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 34-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 40-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 338-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 12 ва 13-иловалар.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 30 ноябрдаги 687-сон қарорига 4-илованинг 7-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)