Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қарорнинг
муқаддимасидаги «Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига» деган сўзлар «Қонунига» деган сўз билан алмаштирилсин.
а)
муқаддимадан «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги, 2016 йил 20 июндаги 212-сон «Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б)
1-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«Ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатни ҳисоблаш транспорт воситасини вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган кундан эътиборан бошланади.»;
ф)
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.»;
биринчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ҳ)
23-банддаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.