1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда соддалаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Шу билан бирга, тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, уларга давлат хизматларидан фойдаланишда маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш, реестрдан кўчирма олиш йиғими миқдорини камайтириш;
юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибини жорий этиш;
илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топшириш муддатини Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар узайтириш;
ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорликни тадбиркор томонидан 9 ой муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан илгари берилган реклама жойининг паспортини янгисига алмаштириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
2. Белгилансинки, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар тузилганлиги, қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, тугатилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги ва уларга оид бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни юритувчи бирламчи маълумотлар базаси ҳисобланади, банклар ва кредит бюроларига тегишли маълумотлар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор этиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган тизим) жорий этилишини таъминласин;
автоматлаштирилган тизимда тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумотлар олиш (қидириш) жараёнларини соддалаштирсин;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда автоматлаштирилган тизимда ҳисобга олинган (чиқарилган) тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиаллари ҳақидаги маълумотлар Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига доимий тақдим этиб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 март,
165-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 мартдаги 165-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 11-иловага мувофиқ»;
«171. Якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдиради»;
48-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши (камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран ариза келиб тушганидан сўнг уларни тўрт иш соатидан ошмаган вақт мобайнида кўриб чиқади.
Аризани такроран кўриб чиқишда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно»;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно
* 2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида.
** Тадбиркорлик субъектлари томонидан ягона давлат реестридан икки ёки ундан ортиқ субъектга нисбатан маълумот сўралганда ва улардан бири ёки бир нечтаси тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда ҳам тўловлар сўралаётган субъектлар сонига мутаносиб равишда ундирилади. Шунингдек, сўралаётган маълумот билан бирга ҳужжат берилганда ушбу банддан ташқари, 4 ёки 5-бандлар бўйича алоҳида тўлов ундирилади.
Изоҳ. Суд бошқарувчисининг аризасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган йиғимнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади»;
1. Фаолиятни бошлаш ёки амалга ошириш молиявий маблағлар (ўз маблағлари, кредит кабилар) мавжуд эмаслиги:
2. Товар ва хизматларига талабнинг камайганлиги:
3. Тадбиркорлик фаолиятига давлат органи ёки мансабдор шахсларнинг аралашуви мавжудлиги:
4. Даромад олиш пасайиб кетиши сабабли солиқларни тўлаш имконияти йўқлиги:
5. Чет элга ишлаш учун кетганлиги:
6. Юридик шахс сифатида фаолият юритишни бошлаганлиги:
7. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритишни бошлаганлиги:
8. Айланма маблағларининг етарли эмаслиги:
9. Бошқа сабаблар мавжудлиги:
»;
в) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига
11-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахслар ваколатхона ва филиалларини (кейинги ўринларда — филиал) ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент талаблари тижорат банклари ва кредит бюролари, хорижий тижорат ташкилотлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ҳамда филиалларини ҳисобга олишга (чиқаришга) татбиқ этилмайди.
2. Филиални ҳисобга олиш (чиқариш) давлат хизматлари марказлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
3. Юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ўзларининг филиалини ташкил этгандан (тугатгандан) сўнг ўн кун муддатда давлат хизматлари марказини хабардор қилиши лозим.
4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Тизимдаги шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади, ваколатли шахс юридик шахс раҳбари бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Юридик шахс раҳбари ҳақидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширилади.
6. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
7. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
филиал ташкил қилинганлиги тўғрисида давлат тилидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги филиал низоми (ҳисобга олишда тақдим этилади).
8. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
10. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган вақтдан бошлаб давлат хизматлари маркази икки иш соати давомида аризани кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, давлат хизматлари маркази ходими:
ҳисобга олинган (чиқарилган) филиал ҳақидаги маълумотни Тизим воситасида автоматик тарзда Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига тақдим этади. Бунда филиалнинг ҳисоби юридик шахс (бош ташкилот)нинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) асосида юритилади;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
12. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганлиги;
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги.
Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлганда, давлат хизматлари маркази мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Ариза берувчи филиалнинг почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида давлат хизматлари марказини ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
16. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII-боби.
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида хабардор этиш
Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида хабардор этиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёки Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида рўйхатдан ўтади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олади (чиқаради).
2. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, ҳисобга олиш (чиқариш)ни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.
Икки иш соатидан ошмаган вақтда
3-босқич
Давлат хизматлари маркази
Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалининг ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидаги шахсий кабинетига юборади.
Ҳисобга олинган (чиқарилган) вақтнинг ўзида
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида хабардор этиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. СТИР:
II. Ариза берувчининг вакили тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. ЖШШИР:
3. Ариза берувчининг юридик шахсга алоқадорлиги:
III. Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиали тўғрисида маълумот:
1. Ваколатхона ва филиалнинг номи:
2. Ваколатхона ва филиалнинг жойлашган жойи (почта манзили):
3. Ваколатхона ва филиалнинг асосий фаолият тури:
4. Ваколатхона ва филиалнинг раҳбари (мавжуд бўлса):
5. Ваколатхона ва филиалнинг фаолият муддати:
6. Боғланиш учун телефон рақами:
7. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):
IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1) ваколатхона ва филиал ташкил қилинганлиги тўғрисидаги давлат тилидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
2) белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги ваколатхона ва филиал низоми (ҳисобга олишда тақдим этилади);
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri
Tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallari hisobga olinganligi (chiqarilganligi) toʻgʻrisida
GUVOHNOMA
hisobga olingan (chiqarilgan) sana
Vakolatxona va filialning nomi: _________________________________________________
Joylashgan joyi (pochta manzili): _______________________________________________
Bosh tashkilot STIR: ________________________________________________________
Qoʻshimcha maʼlumotlar: _____________________________________________________
QR-kod
Guvohnomani bergan vakolatli organ nomi:
___________________________________________
___________________________________________
___________________________________________
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири
___________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида
(давлат хизматлари марказининг номи)
белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «____» _________________даги
(йил, кун, ой)
____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,
____________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.
(ҳисобга олиш (чиқариш)
Рад этиш асослари:
1.
2.
3.
Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 12-бандига асосан ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин. Бунда мазкур мурожаатлар янгидан берилган ҳисобланади.
учинчи хатбоши «қайта рўйхатдан ўтказишни» сўзларидан кейин «, қайта ташкил этишни, тадбиркорлик субъектини Реестрдан чиқаришни» сўзлари билан тўлдирилсин;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъекти —
юридик шахс тўғрисидаги
КЎЧИРМА
20__ йил «___» _________
_______-сон
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи:______________________________________________________
1.
Тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг тўлиқ фирма номи
Ахборот мавжуд бўлмаганда, тегишли устунда — «маълумот мавжуд эмас» белгиси кўрсатилади.
Кўчирма электрон кўринишда берилганда, кўчирмани берган масъул шахснинг лавозими, Ф.И.О., имзо ва муҳр қўйилмайди»;
д) 3-илованинг 16-банди «вақтинчалик тўхтатиб туриш» сўзларидан кейин «сабабларини» сўзи билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) рўйхатдан ўтказувчи органга — ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини. Бунда тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда, тугатувчи ўзининг тугатувчи этиб белгиланганлигини Тизим воситасида келишади, тугатувчи тижорат ташкилотининг директори бўлган ҳолат бундан мустасно».
1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 мартга қадар» сўзлари «Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома»;
Маъмурий регламентга 2-илованинг IV бўлими 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги 716-сон қарорида:
а) номидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддима ва 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «рўйхатлардаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига» сўзлари «рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «рўйхатлардаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг учинчи хатбошисидаги «асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «маҳсулотлар» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илованинг илова белгиси ва номидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
5.Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорида:
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ёки мавжуд қарздорликни 9 ой муддатда ҳар ойнинг 10-санасигача тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан қоплаш мажбуриятини олганда. Бунда қарздорликни тенг миқдорда бўлиб тўлаш суммаси ҳар бир конструкция учун Тошкент шаҳрида 100 БҲМдан, қолган ҳудудларда 50 БҲМдан ошган қарздорликка нисбатан биринчи тўловни қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида амалга ошириш шарти билан қўлланилади. Паспортлар бекор қилинганда, амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди»;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «2024 йил 1 мартга қадар» сўзлари «Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «объектларини (конструкцияларини)» сўзларидан кейин «ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «объекти (конструкцияси)» сўзларидан кейин «ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ» сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда йиғимдан тушумни тақсимлашдан олдин «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказиладиган ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун 0,5 фоиз миқдордаги тўлов чегириб қолинади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 452-сон қарори билан тасдиқланган Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 27-бандида: