1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА КАМ БАҲОЛИ ВА ТЕЗ ЭСКИРУВЧИ БУЮМЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИНГ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 15 июлда 1496-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқнома»нинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2005 йил 30 апрелдаги 8/1-сонли қарори ва 2002 йил 12 октябрдаги 520-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқнома» (2003 йил 14 январь, рўйхат рақами 1200) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 11 июнь,
13/5-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 11 июндаги 13/5-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида
1. Банклар КБТЭБ бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича талабларни амалда қўллаш учун мазкур Йўриқнома асосида ўзларининг ички тартибларини ишлаб чиқишлари зарур.
2. Мазкур Йўриқнома мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (КБТЭБ) — бу банк фаолиятида фойдаланиладиган ва қуйидаги мезонлардан бирортасига жавоб бера оладиган моддий активлардир:
а) хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган;
б) хизмат муддатидан қатъий назар, бир донаси (комплекти) нархи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган (сотиб олиш вақтидаги) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача қийматга эга бўлган буюмлардир.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1496-1, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/1496-1/3703-сон)
Банк раҳбари буюмларнинг КБТЭБ таркибидаги ҳисобини олиб бориш учун ҳисобот йилига буюмлар қийматининг қуйи чегарасини ўрнатиши мумкин.
Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъий назар, КБТЭБ таркибига қуйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (айрим буюмларни туркум ва ялпи ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитар кийимлар, махсус пойабзаллар;
в) ётоқ жиҳозлари;
г) канцелярия жиҳозлари (калькуляторлар, стол жиҳозлари ва бошқалар);
д) ошхона ва овқатланиш хонаси инвентарлари, шунингдек овқатланиш хонаси чойшаблари;
е) қурилиш-таъмирлаш ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик қурилма ва мосламалар (титулсиз иншоотлар);
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмашиш асбоб-ускуналари ва бошқа буюмлар;
Ҳақиқатдаги қиймат — КБТЭБ ни сотиб олиш, қайта ишлаш ва уни ҳозирги жойи ҳамда ҳолатига келтириш учун амалга оширилган бошқа жами харажатлар суммасидир;
[СПиТ:
1.Банкларда бухгалтерия ҳисоби / Ҳаққоний қиймат]
Ҳаққоний қиймат — ўзаро алоқадор бўлмаган ва умумий шартларда битимни амалга оширишни хоҳловчи бохабар томонлар ўртасида активни алмаштириш ёки мажбуриятни қоплаш учун келишилган сумма;
Соф сотиш қиймати — оддий иш фаолияти давомидаги битим тузиш ва сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган ва ҳисобланган харажатлар чегириб ташланган сотиш баҳосидир. Соф сотиш қиймати банк томонидан оддий ҳолларда КБТЭБ ни сотишдан олиши кутилаётган соф суммани англатади. КБТЭБнинг соф сотиш қиймати ҳаққоний қийматдан сотиш харажатлари айириб ташланган қийматидан фарқ қилиши мумкин.
II. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни сотиб олиш ҳисоби
3. КБТЭБ қийматини олдиндан тўлаб бериш билан сотиб олиш:
1) КБТЭБ ни олдиндан тўлиқ ёки қисман тўланиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
Дт 19909 «Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар»
Кт — Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса)
2) КБТЭБ омборхонага сотиб олинганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида кирим қилиниб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:
Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
Кт 19909 «Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар»
4. Агар тўлов КБТЭБ келиб тушгандан кейин амалга оширилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
1) КБТЭБ келиб тушганда;
Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
Кт 29802 «Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар»
2) КБТЭБ қиймати тўланганда:
Дт 29802 «Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар»
Кт — «Банк вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса)
5. КБТЭБ Бош банк/филиалдан филиаллар/бош банкка берилганда шу кунги банк ҳужжатларига моддий жавобгар шахсга тегишли филиал/бош банк томонидан (белгиланган тартибда) берилган талабнома ва ишончнома тикиб қўйилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
7. Омборга қабул қилинган КБТЭБ да бирор бир номувофиқлик ёки нуқсон топилганда, юкни етказиб берган ташкилот вакиллари иштирокида далолатнома тузилади ва даъво билдирилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси билдирилган даъво билан мол етказиб берувчига юборилади.
1) Банк даъвоси мол етказиб берувчи томонидан қабул қилинганда ёки суд томонидан тегишли қарор чиқарилганда омборга кирим қилинган КБТЭБни мол етказиб берувчига қайтариш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:
Дт 19909 «Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар»
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
2) Қайтарилган маблағларни қайта ёзув билан вакиллик ҳисобварағига ўтказиш:
Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи
Кт 19909 «Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар»
8. Банкка келаётган моддий бойликлар уларнинг сақланишига жавобгар бўлган омборхона мудири (омборчи) ёки банк бошлиғининг буйруғига асосан тайинланган бошқа ходим томонидан қабул қилинади. Жавобгар шахс — омборчи ёки бошқа ходим томонидан банкка қабул қилинаётган барча КБТЭБ бўйича рақамланган, тикилган ва бошқарувчи ҳамда бош бухгалтернинг имзоси ва банкнинг думалоқ муҳр изи билан тасдиқланган журналда алоҳида махсус тизимдан ташқари ҳисоб юритилади.
III. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни тан олиш ва баҳолаш
9. КБТЭБ ҳақиқатдаги ёки соф сотиш қийматларидан энг кам миқдори билан баҳоланади.
10. КБТЭБ нинг ҳақиқатдаги қиймати сотиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ҳамда КБТЭБни жорий ҳолатига ва жойига келтириш мақсадида амалга оширилган бошқа харажатлардан иборатдир.
11. КБТЭБни сотиб олиш харажатлари харид нархи, импорт божлари ва бошқа тўловлар (кейинчалик банкка қайтариладиганларидан ташқари) ташиш, қайта ишлаш ва сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан иборат бўлади. Савдо чегирмалари, қоплаб беришлар ва бошқа шунга ўхшаш харажатлар сотиб олиш харажатларини аниқлаётганда чиқариб ташланади (1-илова).
12. Бошқа харажатлар КБТЭБнинг ҳақиқатдаги қийматига уларни жорий ҳолат ва жойига келтириш билан боғлиқ бўлган қисмигина қўшилади.
13. КБТЭБнинг қийматига қўшилмасдан давр харажатлари сифатида харажат қилинган вақтда тан олинувчи харажатларга қуйидагилар мисол бўлади:
а) сақлаш харажатлари;
б) КБТЭБни жорий ҳолатига ва жойига келтириш билан боғлиқ бўлмаган маъмурий харажатлар;
в) сотиш харажатлари.
14. Агар КБТЭБни сотиб олиш бўйича шартномада молиялаштириш элементи ишлатилган бўлса, масалан, оддий ҳолдаги сотиб олиш шартларидаги тўланадиган баҳо билан тўланган баҳо ўртасидаги фарқ бутун харидни молиялаштириш давомида фоизли харажатлар сифатида тан олинади.
Қийматни аниқлаш формуласи
15. Бир хил бўлмаган ва махсус мақсадлар учун ажратилган (масалан, янги дастурий воситани жорий этиш учун олинган ускуналар) КБТЭБнинг ҳақиқатдаги қиймати аниқ харажатларнинг алоҳида қийматларини махсус аниқлаш орқали ўрнатилади.
16. Қийматларни махсус аниқлаш — бу маълум турдаги КБТЭБ қийматига аниқ харажатларни олиб боришдир. Бу усул махсус мақсадлар учун алоҳида ажратилган моддаларга нисбатан талаб этилади. Агарда одатда бир хил нархли КБТЭБнинг катта миқдори мавжуд бўлса, махсус баҳолаш талаб этилмайди. Бундай ҳолларда олдиндан фойда ёки зарарга таъсирни аниқлаш учун КБТЭБга тегишли бўлган моддаларни ажратиб олиш усулидан фойдаланиш мумкин.
17. Мазкур Низомнинг 15-бандида таърифланган КБТЭБдан бошқаларининг ҳақиқатдаги қиймати «биринчи келиш — биринчи кетиш» принципи (ФИФО) ёки ўртача тортилган қиймат формуласи ёрдамида аниқланади. Банк бир хил тавсифга эга бўлган ва банк томонидан бир хил мақсадда ишлатиладиган КБТЭБ бўйича бир хил қиймат формуласидан фойдаланади. Банк бошқа хил тавсифга эга бўлган ва банк томонидан бошқа мақсадда ишлатиладиган КБТЭБ бўйича бошқа қийматни аниқлаш формуласидан фойдаланиши ҳам мумкин.
18. ФИФО усулида биринчи бўлиб сотиб олинган КБТЭБ биринчи бўлиб ишлатилади ва ўз навбатида давр охирида товар моддий захираларда қолган КБТЭБ қолдиғи кейинги харид нархи билан ҳисобга олинади (2-илова). Ўртача тортилган қиймат формуласидан фойдаланилганда ҳар бир объектнинг қиймати худди шундай объектларнинг давр бошидаги ва давр мобайнида сотиб олинган ўртача тортилган қийматига тенг. Ўртача қиймат банкдаги шароитдан келиб чиқиб даврий равишда ёки ҳар бир қўшимча КБТЭБлар сотиб олинганда ҳисобланиши мумкин.
Соф сотиш қиймати
19. КБТЭБнинг ҳақиқатдаги қиймати агар улар шикастланган ёки уларнинг сотиш нархи пасайганда қопланмаслиги мумкин. Банклар бундай зарарлар миқдорини КБТЭБни соф сотиш қийматини баҳолаш орқали аниқлайдилар.
20. КБТЭБнинг баҳоланган соф сотиш қиймати мазкур баҳолашни амалга ошириш давридаги энг ишончли фактларга ва сотилиши кутилаётган КБТЭБ ни тасдиқланган қийматига асосланган бўлади. Бу баҳолаш бевосита ҳисобот санасидан кейин рўй берган воқеалар билан боғлиқ нарх ўзгаришларини, ҳисобот санасига мавжуд бўлган шартлар тасдиқланган даражада ҳисобга олади.
21. Банклар бухгалтерия ҳисобида ҳар қандай зарар ёки КБТЭБни қийматини соф сотиш қийматигача камайтириш бўйича харажатларни, зарар ёки қиймат камайиши рўй бераётган ҳар бир ҳисобот даврида акс эттиришлари шарт. Банклар ҳар бир КБТЭБни соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш бўйича тизимдан ташқари ҳисоб юритишлари шарт. Тизимдан ташқари ҳисоб юритишда соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш ҳар бир КБТЭБ бўйича алоҳида юритилади. Баъзи ҳолатларда агар ҳисобга олинаётган КБТЭБ оғирлиги ёки бошқа шу каби кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлса, уларнинг ҳисоби шу кўрсаткичлар бўйича гуруҳлаштириш орқали алоҳида карточкаларда юритилиши мумкин.
22. Ҳар бир кейинги даврда соф сотиш қийматини янгидан баҳолаш амалга оширилади ва зарур бўлса қўшимча ҳисобдан чиқаришлар амалга оширилади. Шундай қилиб, янги баланс қиймати ҳақиқатдаги қиймат ва қайта кўриб чиқилган соф сотиш қийматининг энг кичигига тенгдир. Банклар КБТЭБ соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқаришни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширадилар:
ДТ 56895 «Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш»
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
23. КБТЭБ омбордан ишлатиш учун берилганда шу сана учун харажат сифатида тан олинади. Агар КБТЭБ чиқиб кетаётган бўлса, унга мос даромад тан олинган санада тегишли харажат ҳам тан олинади. КБТЭБни соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш ва КБТЭБ бўйича кўрилган зарарлар, ҳисобдан чиқариш амалга оширилган ёки зарар кўрилган даврда давр харажати сифатида тан олинади.
24. Баъзи бир КБТЭБ, масалан, банк ҳисобидан қурилаётган асосий восита ҳисобига қўшиладиган КБТЭБ бошқа активлар ҳисобига ўтказилиши мумкин. Бошқа актив таркибига бундай йўл билан қўшилган КБТЭБ активнинг фойдали ишлатилиш даври мобайнида харажат сифатида тан олиб борилади.
IV. КБТЭБни ҳисобдан чиқариш ҳисобини юритиш тартиби
4) камомад аниқланганда ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлганда;
5) форс-мажор ҳолатларда.
26. КБТЭБни фойдаланишга бериш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:
Дт 56406 «Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари»
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
Бунда фойдаланиш (эксплуатация)даги ва омбордаги КБТЭБнинг сақланиши устидан назорат ва уларнинг ҳисоби тизимдан ташқари журналларда (журналлар номерланган, тикилган ва банкнинг раҳбари, бош бухгалтери имзоси ва думалоқ муҳрининг изи билан тасдиқланган бўлиши шарт) амалга оширилади. Тизимдан ташқари ҳисоб кунлик равишда олиб борилади ва КБТЭБни мос бандлари қолдиғини кўрсатган ҳолда ҳар бир ҳисобот санасига тузилади.
27. Банк ортиқча КБТЭБни сотганда (КБТЭБ шартномада келишилган нархларда сотилади) қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) КБТЭБни сотиш суммасига:
Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки сотиб олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи, агар сотиб олувчига шу банкда хизмат кўрсатилса.
Кт 29802 «Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар»
2) КБТЭБ банк учун фойда ёки зарарсиз сотилганда:
Дт 29802 «Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар» соф тушум суммасига*
* бу ерда, соф тушум дейилганда шартнома баҳосидан қўшилган қиймат солиғи ва акцизларни айириб ташлагандан кейинги сумма назарда тутилади.
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
3) КБТЭБ фойда билан сотилганда:
Дт 29802 «Кўрсатилган хизматлар ва моддий товар қимматликлари учун тўланадиган маблағлар» — соф тушум суммасига
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
Кт 45913 «Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда» — «соф тушум» ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммасига
4) КБТЭБ зарар билан сотилганда:
Дт 29802 «Кўрсатилган хизматлар ва моддий товар қимматликлари учун тўланадиган маблағлар» — соф тушум суммасига
Дт 55906 «Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар» — «соф тушум» ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммасига
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
28. Камомад чиққан, яроқсиз ҳолга келган (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), текинга берилган, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда КБТЭБнинг қиймати, банк томонидан белгиланган тартибда, зарарга чиқарилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:
Дт 56795 «Бошқа операцион харажатлари»
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
V. КБТЭБни инвентаризация қилиш
29. Фойдаланилаётган ва омбордаги КБТЭБ бўйича, уларнинг сақланиши ва ҳақиқатда мавжудлиги устидан назоратни таъминлаш учун йилда камида бир марта инвентаризация ўтказилади. Инвентаризация ўтказиш тартиби банк раҳбарияти томонидан белгиланади.
30. Моддий бойликлар камомади аниқланган ҳолда, уларнинг қиймати айбдор ва моддий-жавобгар шахслардан қонунчиликда ўрнатилган тартибда ундириб олинади. Етказилган зарарлар миқдорини банк ходимининг етказган зарари учун унинг моддий жавобгарлиги доираси ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.
31. КБТЭБнинг камомади, шунингдек, айбдор шахс айби билан яроқсиз ҳолга келган (айбдор шахс аниқланганда) КБТЭБнинг қиймати инветаризация комиссиясининг бошлиғи ва аъзолари, моддий жавобгар шахс (омбор мудири) томонидан имзоланган акт билан расмийлаштирилади ва моддий-жавобгар шахслардан белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали расмийлаштирилади:
Дт 19908 «Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар»
Кт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
Айбдор ходимларнинг иш ҳақидан ундириб олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 29803 «Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Кт 19908 «Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар»
Белгиланган тартибда банк ходимидан касса орқали ундириб олинганда:
Кт 19908 «Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар»
32. Агар инвентаризация пайтида омборда ҳисобда бўлмаган буюмлар аниқланса, улар инвентаризация комиссияси томонидан бозор нархида баҳоланиб, белгиланган тартибда омборга кирим қилинади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
Кт 45994 «Бошқа фоизсиз даромадлар»
33. Омбор мудири (омборчи) ишдан бўшаши, бошқа ишга ўтказилиши, меҳнат таътилига кетиши ёки беморлиги туфайли алмаштирилган тақдирда, банк раҳбарининг буйруғи билан ходимлар таркибидаги ҳайъат томонидан топширувчи ва қабул қилувчи ходимлар иштирокида омборда тўлиқ инвентаризация ўтказилади ҳамда мажбурий равишда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар»
5.800
Кт
19909 «Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар»
5.800
21 октябрда Банк А 4 кг қоғозни ишлатди (бунда ҳисобдан дастлаб 1 кг ни 1.500 сўмдан сотиб олинган қоғозлар чиқарилади).
Дт
56406 «Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари»
6.000
23 октябрда Банк А яна 2 кг қоғоз ишлатди (бунда ҳисобдан омборда дастлаб 1кг ни 1.500 сўмдан сотиб олинган қоғоз ва кейин 1 кг ни 1.550 сўмдан сотиб олинган қоғоз ҳисобдан чиқарилади).
Дт
56406 «Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари»
3.050
Кт
19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар »
3.050
26 октябрда Банк А яна 2 кг қоғозни ишлатди (бунда биринчи келиш тамойилига кўра, омборда қолган 1 кг 1.550 сўмдан сотиб олинган қоғозни 2 кг ми ҳисобдан чиқарилади).
Дт
56406 «Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари»
3.050
Кт
19921 «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар »
3.050
Ушбу амалиётлар натижасида «биринчи келиш — биринчи кетиш» услубини қўллаш натижасида омбордаги КБТЭБ қуйидаги тарзда ўзгарди:
Сана
Харид
Ишлатиш
Қолдиқ
1 кг нархи
кг
сумма
1 кг нархи
1 кг
Ҳисобдан чиқариш суммаси
1 кг нархи
кг
сумма
01.10.02
1.500
5
7.500
09.10.02
1.550
5
7.750
19.10.02
1.450
4
5.800
21.10.02
1.500
4
6.000
23.10.02
1.500 1.550
1 1
1.500 1.550
26.10.02
1.550
2
3.100
1.550 1.450
2 4
3.100 5.800
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 214-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/1496-1/3703-сон)