Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 11 июндаги 13/5-сон қарори (рўйхат рақами 1496, 2005 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқноманинг
2-бандидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.