|
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
|
|
1. |
А. Арипов |
— |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси |
|
2. |
М. Камилов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
3. |
О. Назарбеков |
— |
маданият ва туризм вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
4. |
Ж. Рахимов |
— |
Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
5. |
А. Абдуҳакимов |
— |
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири |
|
6. |
Ш. Кудбиев |
— |
иқтисодиёт ва молия вазири |
|
7. |
И. Абдураҳмонов |
— |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
|
8. |
Ш. Шерматов |
— |
рақамли технологиялар вазири |
|
9. |
А. Иноятов |
— |
соғлиқни сақлаш вазири |
|
10. |
Б. Саидов |
— |
ташқи ишлар вазири |
|
11. |
И. Махкамов |
— |
транспорт вазири |
|
12. |
П. Бобожонов |
— |
ички ишлар вазири |
|
13. |
А. Қулдашев |
— |
фавқулодда вазиятлар вазири |
|
14. |
Б. Закиров |
— |
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
|
15. |
С. Тошбоев |
— |
Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
|
16. |
Б. Юсупалиев |
— |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси |
|
17. |
Р. Джураев |
— |
Миллий гвардия қўмондони |
|
18. |
А. Ходжаев |
— |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори |
|
19. |
Б. Абдикаримов |
— |
Маданий мерос агентлиги директори |
|
20. |
А. Кўчимов |
— |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
|
21. |
Б. Юлдашев |
— |
Фанлар академияси президенти |
|
22. |
Ш. Миноваров |
— |
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори |
|
23. |
И. Абдуллаев |
— |
Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академияси раиси |
|
24. |
А. Хаджаев |
— |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси |
|
25. |
Ш. Худайкулов |
— |
«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси |
|
26. |
Р. Джураева |
— |
«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси |
|
27. |
Лавозимига кўра |
— |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси |
|
28. |
Т. Давлетов |
— |
Хива шаҳри ҳокими |
|
29. |
У. Азамов |
— |
маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита масъул котиби |
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбири (кейинги ўринларда — халқаро тадбир) ташкил этиладиган бино ва иншоотлар, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш. |
1. Маҳаллий ва халқаро даражадаги йирик оммавий тадбирларни ўтказиш учун алоҳида анжуманлар ўтказиладиган жойларни тайёрлаш. 2. Халқаро тадбир ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино ва иншоотларни) белгилаш тўғрисида ташкилий қўмита ва Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли қарорларини қабул қилиш. 3. Халқаро тадбир доирасида Хива шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини якунлаш. |
2024 йил январь |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
2. |
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) экспертларини таклиф қилган ҳолда туризм соҳаси вакилларига хизмат сифатини яхшилаш бўйича тренинг ташкил қилиш. |
1. ИҲТбилан музокаралар олиб бориш. 2. Тренинг ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш. |
2023 йил ноябрь |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
3. ИҲТ томонидан розилик олингандан сўнг, туризм соҳаси вакилларига тренинг ташкил қилиш. |
Келишилган муддатда | ||||
|
3. |
Халқаро тадбир логотипи ва хештегини ишлаб чиқиш. |
1. Халқаро тадбир логотипи ва хештегини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботини ташкил қилиш. |
2023 йил август |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
4. |
2024 йилда амалга ошириладиган халқаро тадбирни юқори даражада ташкил қилиш юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар асосида таклиф киритиш. |
1. Вазирлар Маҳкамасининг баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишиш. |
2023 йил ноябрь |
- |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
3. Тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил декабрь | ||||
|
4. Баён тасдиқлангандан сўнг, чора-тадбирлар ижросини таъминлаш. |
Белгиланган муддатларда | ||||
|
5. |
ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси вакилларини «Халқаро зиёрат туризми» ҳафталигида иштирок этишини таъминлаш. |
1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва жалб қилиш. 2. ИҲТга аъзо давлатларнинг туроператорлари ва маҳаллий туристик ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш. 3. Хива шаҳрида зиёрат туризми йўналишида яратилган шарт-шароитлар юзасидан тақдимот материалларини тайёрлаш ва ўтказиш. |
2023 йил ноябрь |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
6. |
Урганч халқаро аэропортининг учиб келиш ва учиб кетиш залларида халқаро тадбир иштирокчилари учун қулайликлар яратиш. |
1. Урганч халқаро аэропортида туристлар учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш. 2. Ахборот кўрсаткич белгиларини ўрнатиш. |
2023 йил декабрь |
Ижрочилар маблағлари |
«Uzbekistan Airports» АЖ (Р. Джураева), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
7. |
Халқаро тадбир учун инглиз, француз, турк, араб, рус тилларида ҳамроҳ таржимонлар, волонтёрлар тайёрлаш. |
1. Халқаро тадбир учун инглиз, француз ва бошқа тиллар бўйича ҳамроҳ таржимонлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Олий таълим ташкилотларидан кўнгилли волонтёрлар жамоаларини шакллантириш. |
2023 декабрь |
Маҳаллий бюджет ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
3. Ҳамроҳ таржимон (гид)ларни ўқитиш ва халқаро тадбирга жалб қилиш. |
2024 йил март — май | ||||
|
8. |
Халқаро тадбир доирасида фойдаланиш учун 2 000 нусхадан ортиқ тарғибот материалларини (видеоролик ва тарқатма материаллар, китоблар ва бошқаларни) тайёрлаш. |
1. Халқаро тадбирда фойдаланиш ва Хоразм вилояти маданияти, туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун тарқатма материаллар дизайнини ишлаб чиқиш. 2. Халқаро тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тарқатма ва видео материаллар тайёрлаш. |
2023 йил ноябрь |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
3. Тарқатма материаллардан халқаро тадбир давомида фойдаланиш. |
2024 йил март — май | ||||
|
9. |
2024 йилда халқаро тадбир давомида «Ичан қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудидаги ҳолатнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослигини таъминлаш. |
1. «Ичан қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудидаги санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиш. |
2024 йил январь |
«Ичан қалъа» давлат музейи маблағлари |
Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
2. Халқаро тадбир давомида санитария-гигиена шохобчаларининг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослигини таъминлаш ва мониторинг қилиш. |
2024 йил март — май | ||||
|
10. |
Халқаро тадбир давомида хорижий меҳмонлар жойлашадиган меҳмонхоналарда зиёрат туризмига мос хизматлар ташкил қилиш. |
Меҳмонхоналар рўйхатини шакллантириш, уларда зиёрат туризмига мос хизматлар ташкил қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан ходимлар малакасини ошириш. |
2024 йил давомида |
- |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
11. |
ИҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари ва блогерлари учун инфотурлар ташкил қилиш. |
1. ИҲТга аъзо давлатлар ОАВ вакиллари ва блогерлар билан инфотурлар ташкил этиш юзасидан келишувга эришиш. 2. Ташриф буюрувчилар рўйхатини шакллантириш ва ташриф дастурини ишлаб чиқиш. 3. Инфотурларни юқори савияда ташкил қилиш ва ОАВда ёритиш. |
2023 йил давомида |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
12. |
Халқаро тадбир иштирокчилари учун эсдалик совғалари бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва уларни тайёрлаш. |
1. Халқаро тадбир иштирокчилари учун эсдалик совғалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. |
2023 йил давомида |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
2. Халқаро тадбир давомида иштирокчиларга эсдалик совғаларини тақдим этиш. |
2024 йил давомида | ||||
|
13. |
Халқаро тадбир иштирокчилари учун бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. |
«Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси, Нуруллабой мажмуаси, иштирокчилар жойлашадиган меҳмонхоналар, халқаро тадбир ўтказиладиган бино ва матбуот марказида бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. |
2023-2024 йиллар давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
14. |
Халқаро тадбир доирасида ўтказиладиган конференция, кўргазма ва матбуот анжуманлари учун ўрнатилган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозларини ажратиш. |
Маданият ва туризм вазирлигининг мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда халқаро тадбир доирасида 2024 йилда ўтказиладиган конференция, кўргазма ва матбуот анжуманлари учун зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари (4 та кабина, 300 та қулоқчин) ажратиш. |
2024 йил давомида |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
15. |
«Ичан қалъа» мажмуасидаги Жума масжидини қайта реконструкция қилиш. |
«Ичан қалъа» мажмуасидаги Жума масжиди ҳолатини ўрганиш, эксперт хулосаларини шакллантириш ва реконструкция қилиш чораларини кўриш. |
2023 йил сентябрь |
- |
Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
16. |
Хива шаҳрида 20 000 китоб фондини қамраб олиш имкони бўлган кутубхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Кутубхонани қуриш учун шаҳарнинг бош режасига асосан ер участкасини танлаш ва белгиланган тартибда ажратиш. 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. |
2023 йил сентябрь |
- |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Кадастр агентлиги (Ф. Пўлатов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) |
|
17. |
Хива туманида жойлашган «Биби Ҳожар» мажмуаси ҳудудини ободонлаштириш ва унда сайёҳлар ташрифи учун шарт-шароит яратиш. |
«Биби Ҳожар» мажмуаси ҳудудини ободонлаштириш, сайёҳларни қабул қилиш учун шароит яратиш ва сайёҳлар ташрифини ташкил қилиш. |
2023 йил август |
- |
Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
18. |
Хоразм вилоятига халқаро тадбир доирасида ташриф буюрадиган сайёҳлар учун 3х6 ўлчамдаги 6 та туристик харитани тайёрлаш ва уларни туристлар ташриф масканларига ўрнатиш. |
1. Туристик харита дизайнини ишлаб чиқиш ва туристик объектларни жойлаштириш. 2. Туристик хариталар жойлашувини аниқлаш ва уларни ўрнатиш. |
2023 йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
19. |
Урганч-Хива автомагистрали ҳамда Хива шаҳрида 50 та туристик ва ахборот йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш. |
Туризм ахборот белгиларини жойлаштириш учун нуқталарни аниқлаш ва белгиланган ўлчамда ўрнатиш. |
2023 йил декабрь |
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
20. |
«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» шиори остида Хива шаҳрида расмий очилиш маросимини (launching ceremony) ўтказиш. |
1. Расмий очилиш маросими (launching ceremony) дастурини ишлаб чиқиш. Бунда, очилиш маросимининг маданий дастурида ИҲТга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларини инобатга олиш. |
2023 йил ноябрь |
- |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
2. ИҲТ экспертлари, хорижий ва маҳаллий иштирокчиларни халқаро тадбирга жалб қилиш чораларни кўриш. |
2023 йил декабрь | ||||
|
3. Расмий очилиш маросимини ташкил қилиш. |
2024 йил февраль-март | ||||
|
21. |
ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессиясини юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш. |
1. ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессиясини юқори савияда ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг баён лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш. Бунда, халқаро тадбирни юқори савияда ташкил қилиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни инобатга олиш. |
2024 йил январь |
- |
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
2. Лойиҳани тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил февраль |