1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИНИ ҚАЙТАДАН ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон илмий ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш, минтақаларда фанни янада ривожлантириш ҳамда истеъдодли ва фидойи олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори интеллектуал муҳит яратишдаги миллий анъаналарни ривожлантириш, қадимда фан, маърифат ва маданият оламининг маркази ҳисобланган, одамзот тарихидаги илк академиялардан бўлмиш Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» Қонуни.
1. Хоразм Маъмун академияси — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими Хива шаҳрида ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Хоразм Маъмун академиясининг асосий илмий ва ташкилий вазифалари қуйидагилар деб белгилансин:
— илм-фан соҳасидаги қадимги улуғ миллий мерос асосларида юқори интеллектуал муҳитни яратишдаги бой анъаналарни тиклаш ва ривожлантириш, ёш истеъдодли олимларни излаб топиш, уларни Академия фаолиятига жалб этиш ва илмий ижодларининг самарадорлигини юксалтириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос]
— қадимги миллий илм-фан соҳасидаги бой меросни ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш, тарих, археология, фалсафа, тил ва адабиёт, биология ва био-технология соҳаларида фундаментал изланишларни олиб бориш, замонавий илмий мактаблар яратиш ва фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш;
— минтақада илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
— олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
— Узлуксиз таълим тизими ва фан ўртасидаги узвий, ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, академик лицейларда илмий-педагогик фаолиятни юқори савияда олиб бориш;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
— халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» Қонунининг 4-моддаси.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.06 Илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (Т. Жўраев):
— Хоразм Маъмун академияси таркибида тарих, археология, фалсафа, тил ва адабиёт, биология йўналишлари бўйича илмий бўлинмаларни ташкил этсин, икки ҳафта муддатда Хоразм Маъмун академиясининг тузилмаси ва Уставини тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
— бир ой муддатда Хоразм Маъмун академиясининг асосий илмий йўналишлар ҳамда илмий-тадқиқот ишларининг дастурини ишлаб чиқсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
— бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда Хоразм Маъмун академияси штат жадвалини, илмий-тадқиқот ишлари ҳамда унинг фаолияти билан боғлиқ сарф-харажатларнинг ҳисобини тайёрласин;
— 1998 йилнинг биринчи чорагида ўз Уставига мувофиқ устувор илмий йўналишлар соҳасида самарали ишлаётган олимлардан Хоразм Маъмун академияси таркибига сайлов ўтказсин.
3. Хоразм Маъмун академиясини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари (академиклари) икки нафарга кўпайтирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж. Сайфиддинов) Хоразм Маъмун академиясининг илмий изланишлари ва илмий-ташкилий фаолият олиб бориши учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан тайёрланган сарф-харажатлар ҳисобига мувофиқ бюджетдан маблағ ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси (П. Ҳабибуллаев) 1998 ва ундан кейинги йиллардаги Хоразм Маъмун академиясининг илмий изланишлар мавзуларини Давлат илмий-техникавий дастурлари таркибида режалаштирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Хоразм вилоят хокимлиги билан биргаликда Хоразм Маъмун академияси ва унинг бўлинмаларига истеъдодли ёш олимлар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилишни таъминласин.
7. Хоразм вилояти ҳокимлигига (И. Юсупов) бир ой муддатда Хоразм Маъмун академияси учун маъмурий бино ажратиш, уни таъмирлаш, транспорт, алоқа ва бошқа зарур жиҳозлар ҳамда вилоятга таклиф этилган илмий ходимларни уй-жой билан таъминлаш юклатилсин.
8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 ноябрь,
ПФ-1880-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 10-сон, 286-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)