Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, мазкур йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини янада ошириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
«йўл харитаси»да масъул ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари тегишли топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
«йўл харитаси»нинг масъул ижрочилари тегишли чора-тадбирлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар чорак якунида ҳисобот тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Концепция ва «йўл харитаси» ижросини назорат қилиш учун масъул ҳисобланади, белгиланган топшириқларнинг масъул ижрочилар томонидан амалга оширилиши устидан мониторинг юритади, амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ҳар чоракда умумлаштирилган ҳисобот тақдим этади;
масъул ижрочилар ҳар йили 20 январга қадар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича «йўл хариталари»нинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мудофаа вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича 2023 — 2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг ёритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 июнь,
267-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
1. Бугунги глобаллашув ва кескин рақобат даврида, дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизда юз бераётган қуролли можаролар ва қарама-қаршиликлар, янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда.
Айнан шундай шароитда мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик, шу жумладан, ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, «Халқ ва армия — бир тану, бир жондир!» деган эзгу ғоя асосида ёшлар тарбиясига масъул вазирлик ва идораларнинг куч ва имкониятларини бир ғоя, бир мақсад асосида бирлаштириш талаб этилмоқда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2. 2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддаси.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 17-моддалари.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
3. Ҳар қандай оғир ва мураккаб вазиятда Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчаларни, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат, шунингдек, миллий қадриятлар асосида ёшларнинг қалби ва онгига илк болалик давридан бошлаб сингдириб бориш орқали ватанпарвар, садоқатли ҳамда шижоатли ёшларни камол топтириш Концепциянинг асосий моҳиятини ташкил этади.
4. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш «Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!» концептуал ғоя остида ташкил этилиб, унда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама ривожлантириш, қатъий фикр ва эътиқодга эга шахсни шакллантириш асосий вазифа этиб белгиланади.
Мазкур ғоянинг асосий мазмун ва моҳияти ўсиб келаётган авлодда буюк тарихимиз, азалий қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш, миллий руҳ ва ғурурни юксалтириш, бебаҳо бойлик — тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилиш зарурлиги каби фазилатларни шакллантириш, зарурат бўлганда, мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр туриш руҳида тарбиялашдан иборат.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июньдаги ПФ-5466-сон «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сон «Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
2-боб. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
5. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ёшларда жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан боғлиқ бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, Конституция ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқининг тақдири учун юксак масъулият ҳамда жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни мустаҳкамлашдан иборат.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддаси.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
6. Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари, маънавий сифатлари ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тарбиянинг ягона тизимини яратиш;
ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш;
буюк тарихимиз, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларнинг жаҳон цивилизацияси ҳамда ҳарбий санъат ривожига қўшган ҳиссаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш;
Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз кўрсатган ватанпарварлик ва қаҳрамонлик, улардаги садоқат, фидойилик, матонат ҳамда жасорат каби хислатларни, шунингдек, юрт, оила, ота-она ва фарзандлар ҳимояси халқ ва аждодлар хотираси олдида муқаддас бурч эканини ёшлар онгига сингдириш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашни шакллантириш;
ҳудудларда туркум ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ҳамда «Жасорат мактаби» номли ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларини ўтказиш орқали ёшлар онгида миллий армиямизга бўлган ишонч ва ҳурматни янада ошириш, ҳарбий хизматни ўташ Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш;
умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишининг сифатини ошириш, ўқув-моддий базани мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратиш ҳамда шу орқали ўқувчи ёшларда ҳарбий хизмат, уни ўташнинг ҳуқуқий асосларига оид билимлар ва бошланғич ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш;
Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар оммасига кенг етказиш;
ёшларда аждодларимиз ва ота-боболаримизнинг Ватанни ҳимоя қилишга оид анъана ва қадриятларига садоқатли бўлиш хусусиятларини шакллантириш;
Ватанни ҳимоя қилиш, уни асраш тўғрисидаги замонавий тушунчаларни, дунёқарашни, мазкур масала бўйича шахсий эътиқодни шакллантириш ва мустаҳкамлаб бориш, ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг маънавий-руҳий тайёргарликларини оширишга ёрдам берувчи таълим-тарбиявий тадбирларни ташкил этиш.
3-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими ва унинг асосий принциплари
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
7. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — бу миллати, тили ва касбидан қатъи назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир.
8. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, маданий-маърифий тадбирлар мажмуасидан иборат.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
9. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг (кейинги ўринларда — Қуролли Кучлар) умумҳарбий низомлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XI боби
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
10. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими қуйидагилардан иборат:
таълим-тарбия жараёнида ижтимоий-маънавий аҳамиятга молик қадриятларни, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган ишларни амалга оширадиган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари;
оммавий ва ҳарбий-ватанпарварлик ишларини амалга оширадиган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
11. Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий принциплари ҳисобланади:
илмийлик;
тарихийлик;
аниқлик ва тезкорлик;
мунтазамлилик;
фаоллик;
таълим ва тарбия ишларининг уйғунлиги;
тарбия жараёнининг изчиллиги;
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида эришилган ижобий натижа ва ютуқларга таяниш.
4-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг объектлари ва субъектлари, усул ва шакллари
12. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият, Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Республика «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, ҳарбий-маъмурий секторлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг асосий субъектлари ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
15. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш турли шаклларда, жумладан, илмий-амалий анжуманлар, савол-жавоб кечалари, китобхонлик, ўйинлар, машҳур кишилар билан учрашувлар тарзида ва бошқа шаклларда ташкил этилади. Улар маънавий-маърифий ишларнинг ранг-баранглигини таъминлайди, пировард натижада жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Бунда қуйидаги шакллар устувор аҳамиятга эга бўлади:
маъруза ўқиш, савол-жавоб кечалари, якка ва жамоавий суҳбатлар;
бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва фахрийлар, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолиб бўлган шахслар билан учрашувлар;
илмий-назарий ва амалий конференциялар, семинар-тренинглар, муайян мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар, давра суҳбатлари;
тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;
жамоатчилик фикри ва ҳарбий жамоалардаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш;
телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, фильм ва мультфильмлар, бадиий ва мусиқий асарлар, аскар қўшиқлари, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар ва электрон ўйинлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш;
уруш ва меҳнат фахрийлари, жанговар ҳаракатлар қатнашчилари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш;
ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни, мардлик сабоқларини ўтказиш ва экскурсиялар уюштириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
5-боб. Концепцияни амалга оширишнинг босқичлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
16. Концепцияда белгиланган тадбирлар қуйидаги беш босқичда амалга оширилади:
а) биринчи босқич (3 — 7 ёш) — шу ёшдаги болаларга хос хусусиятлар, жумладан, илк ўз туйғуларини, хатти-ҳаракатини бошқариш кўникмалари, шахсий фазилатлари асослари, ижтимоий мотивлар ва миллий анъаналарга қизиқишларининг пайдо бўлиши, ўзини намоён этиш ҳамда муваффақиятга эришиш каби эҳтиёжларини инобатга олиб, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилади.
Мазкур босқичда болалар билан миллий ғурур, меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилиш, давлат рамзлари, буюк аждодларимиз, тарихий обидаларимизга ҳурмат, ўзаро ёрдам, меҳрибонлик каби олижаноб фазилатларни шакллантиришга қаратилган шеър, эртак, куй ва қўшиқларни, спорт ва миллий ўйинларни ўргатиш, театрлаштирилган саҳна томошаларини намойиш этишни ўзида мужассам этган тадбирлар ўтказилади;
б) иккинчи босқич (7 — 10 ёш) — тадбирлар умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг кичик синфларида, шунингдек, ушбу тоифадаги ёшларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳаллаларда ўтказилади.
Ушбу босқичда фахрланиш ҳамда Ватан ва давлат рамзларига муҳаббат, ёши катталарга ҳурмат ва иззат билан муносабатда бўлиш ҳамда миллий одат ва анъаналарни қадрлаш туйғуларини сингдириш, Ўзбекистон Республикасига дахлдорликдан фахрланиш ҳиссини ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддаси.
в) учинчи босқич (11 — 17 ёш) — тадбирлар умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг катта синфларида, шунингдек, ушбу тоифадаги ёшларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳаллаларда ўтказилади.
Ушбу босқичда асосий эътибор ёшларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни, Қуролли Кучларимиз билан фахрланиш туйғусини ошириш, жисмоний қобилиятларни ривожлантириш, уларни жисмонан соғлом, маънан етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида тарбиялаш, шунингдек, ёшларни «Ватан таянчи» болалар-ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятига кенг жалб этишга қаратилади;
г) тўртинчи босқич (18 — 21 ёш) — олий таълим муассасаларининг талабалари, уюшмаган ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари, шунингдек, меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган ёшларни қамраб олади.
Ушбу босқичда асосий эътибор ёшларнинг жисмоний ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари ва интеллектуал салоҳияти, умумий ва профессионал малакасини ошириш, уларни ўз устида мунтазам ишлаш, соғлом ҳаёт кечиришга ундаш ва шунга эришишга қаратилади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскарлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари иштирокидаги тадбирлар Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг режа ва дастурлари асосида амалга оширилади;
д) бешинчи босқич (22 — 30 ёш) — тадбирлар маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган ёшлар, шунингдек, шартнома бўйича ёш оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибини қамраб олади.
Якуний босқичда асосий эътибор юқори даражадаги ижтимоий фаоллик, фуқаролик масъулияти, маънавиятни оширишга, ижобий қадрият ва хислатларга эга ҳамда уларни мамлакат манфаатлари, давлатни мустаҳкамлаш, унинг ҳаётий муҳим эҳтиёжлари ва барқарор ривожланишини таъминлаш йўлидаги яратувчанлик жараёнида намоён эта оладиган фуқароларни шакллантиришга қаратилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
Ёш ҳарбий хизматчилар билан тадбирлар Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг режа ва дастурлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
6-боб. Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва ижрочиларнинг вазифалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
17. Концепцияда белгиланган вазифалар ижроси, уни амалга ошириш самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилади ҳамда ушбу йўналишда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, ёшлар тарбиясига алоқадор бўлган давлат ва жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти мувофиқлаштириб борилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
18. Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
а) ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар:
буюк саркардаларимизнинг жасорати, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, яқин ва узоқ ўтмишда халқимиз кўрсатган матонат ва фидойилик, янги Ўзбекистонимиз ва миллий армиямиздаги изчил ислоҳотларни ёшларнинг кенг қатламларига етказиш мақсадида маҳаллаларда маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари;
давлат байрамлари арафасида ёшларда жасурлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини оширишга йўналтирилган «Мардлик ва жасорат», «Тинчлик», «Мустақиллик» дарслари;
«Жиззах тажрибаси» асосида ҳарбий қисмлар базасида ёшлар учун ўқув йиғинлари;
«Мард аскар — ёшларга намуна» шиори остида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув курслари ҳамда спорт секция ва тўгаракларининг кўргазмали намойишлари;
ёшларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида учрашув ва суҳбатлар;
ёзги дам олиш оромгоҳларида «Ватанпарвар» карвонларини ва ўқувчи ёшлар билан «Мен албатта ҳарбий бўламан!» машғулотлари;
умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказиладиган ҳудудлар кесимидаги ҳарбий-спорт мусобақалари;
б) ёшларни маънавий тарбиялаш бўйича тадбирлар:
ёшларнинг кенг қатламларини жалб этган ҳолда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!» шиори остидаги маънавият фестиваллари;
ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказиладиган маънавият соатлари;
ёшларда ватанпарварлик (ҳарбий-ватанпарварлик) ҳиссини ошириш мақсадида маҳаллаларда бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг намойиши ва муҳокамаси;
туман (шаҳар)лар ва чегараолди ҳудудларда, истироҳат боғларида ёшлар учун ҳарбий оркестр ва ансамбль жамоалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида ёшлар учун маънавият карвонлари;
ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида «Уч авлод учрашуви», «Эъзоз ва эҳтиром» маънавий-маърифий тадбирлар;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
в) ёшларни ахлоқий тарбиялаш ва уларни спортга жалб этиш бўйича тадбирлар:
ёшларни ёт, радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси остидаги давра суҳбатлари ва учрашувлар;
ҳарбий қисмлардаги ёшлар учун «Қувноқлар ва зукколар» танлови ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастурлари ва саҳна чиқишлари;
ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича «5 та муҳим ташаббус» доирасидаги тадбирлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид» Давлат дастури.
ёшларнинг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф» давлат музейи, Қуролли Кучлар Давлат музейи ҳамда вилоятларда, ҳарбий округ, ҳарбий қисм ва муассасаларда фаолият юритаётган музейлар, «Ватанпарварлар» боғларига ташрифлари;
ёшлар ўртасида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ва ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарларининг соврини учун спорт мусобақалари;
миллий мерос ва қадриятларимиз, урф-одатларимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида миллий ўйинлар (арқон тортиш, миллий кураш, тош кўтариш, елкада кураш ва бошқалар) бўйича мусобақалар;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
г) ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича профилактик тадбирлар:
ёшлар ва тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказиладиган «Биз гиёҳвандликка қаршимиз!» умумий шиори остидаги профилактика тадбирлари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида ёшлар билан «Одам савдоси — давр муаммоси» мавзусида давра суҳбатлари;
тегишли идора ва ташкилотлар ходимларини таклиф этган ҳолда ёшлар иштирокида «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирлар;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан «Соғлом ҳаёт учун!» шиори остида узоқ масофаларга юриш ва югуриш марафонларини ташкил этиш ва бошқалар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
19. Жамиятнинг фикрига таъсир кўрсатадиган тез ўзгарувчан ижтимоий жараёнларни эътиборга олиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан доимий равишда ёшлар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини режалаштиришга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
20. Концепцияда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идоралар томонидан қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия — ёшлар сиёсатига доир давлат дастурларини амалга ошириш доирасида ёшлар билан ҳарбий-ватанпарварлик, маданий-ҳордиқ, маънавий-маърифий ва оммавий-спорт тадбирларини, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қаратилган тарғибот-ташвиқот, ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — олий таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари самарали ўтказилишини ҳамда ушбу тадбирларда барча талабаларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ёшини инобатга олган ҳолда, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилиши ва самарали ўтказилишини ҳамда ушбу тадбирларда барча тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги — буюк аждодлар ва алломалар ҳаёти ва фаолияти, миллий ғурур ва ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган спектакллар, саҳна кўринишлари, жанговар мусиқа асарларини яратиш, ёшлар учун маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш, тарихий қадамжоларга экскурсияларни уюштириш;
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги — Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан ўтказиладиган маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик, маданий-ҳордиқ, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказилишида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси».
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ёшларни касбга тайёрлаш (ўқитиш), бандлигига кўмаклашиш, шу жумладан, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида мақсадли комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси — ислом динининг асл мазмун-моҳиятини етказиш, диний бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда ёт, радикал ғояларга қарши танқидий қараш ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган учрашувлар ўтказиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисида низомнинг 5-боби.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган ахлоқий меъёрларни кенг тарғиб этиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳарбий-маъмурий секторлар — ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида комплекс тадбирларни ташкил этиш ҳамда самарали ўтказиш мақсадида жойлардаги ўз ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
21. Концепцияда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи — ҳарбий қисм ва муассасалардаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг самарали фаолиятини таъминлаш, ташаббускор, шиддатли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга, бутун куч, билим ва салоҳиятини халқ манфаати йўлида ишлатишга, мамлакат келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир ёшларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Республика Маънавият ва маърифат маркази — ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатиб, уларни ғоявий жиҳатдан қарам қилишга қаратилган ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш ҳамда иродали, фидойи, ватанпарвар, мустақил фикрловчи ёш авлодни тарбиялаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси — ёшларга мумтоз ва замонавий адабиётимиз мазмун-моҳиятини тушунтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда ватанпарварлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ижодий учрашувлар ўтказиш, ватанпарварликка оид тўпламлар яратиш ва уларни кенг тарғиб қилиш;
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти — ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ёшларни баркамол шахс бўлиб вояга етказишда тегишли давлат ва жамоат ташкилотларига ёрдам кўрсатиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга ўқитиш ва спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштиришга амалий ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси — ёшлар, биринчи навбатда, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларни тарбиялашда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида кексалар ва фахрийларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг билими, бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда самарали фойдаланиш, ёшларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш.
7-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари таҳлили ва кутилаётган натижа
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
22. Мазкур Концепция «Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!» ғояси асосида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтаришда муҳим роль ўйнайди.
Жумладан:
ҳарбий хизмат нуфузи ҳамда миллий Қуролли Кучларимиз билан фахрланиш ва уларнинг салоҳиятига ишонч ҳиссини шакллантириш, ёшларнинг ҳарбий касбни танлашга бўлган қизиқишини ошириш имконини беради;
ёшларда ижтимоий аҳамиятга эга фуқаролик туйғусини шакллантириш, етуклик, Ватанга муҳаббат ва бурч, миллий анъаналарга содиқлик, тарихий ва маданий қадриятларни сақлашга интилиш каби фазилатларни ривожлантиришга хизмат қилади;
ҳар томонлама ривожланган, содиқ, ватанпарвар, одил, мард ва жасур ёшларнинг тайёрланиши таъминланади;
ёшларда радикал ғояларга қарши тура оладиган мафкуравий иммунитет шаклланади ва мустаҳкамланади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича
I. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифаларига эришиш бўйича ташкилий тадбирлар
1.
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларига Концепциянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини етказиш, унинг ижросини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
1. Вазирликлар ва идораларда Концепцияда белгиланган чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш бўйича йиғилишлар ўтказиш ва масъул шахсларга вазифаларни белгилаш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари
2. Ҳудудларда Концепциянинг моҳиятини етказишга бағишланган ўқув семинарларини ташкил этиш.
режа асосида
3. Концепциянинг ижроси бўйича тизимли мониторинг олиб бориш.
мунтазам равишда
2.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари ҳамда Концепция ижросини таъминлаш юзасидан ҳарбий-маъмурий сектор аъзолари билан кенгайтирилган йиғилишларни ўтказиш.
1. Ҳудудларнинг ўз хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида кўриб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари
2. Қабул қилинган «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда ушбу йўналиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Мудофаа вазирлигига тақдим қилиш.
ҳар чоракда
3.
Маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш ишларини самарали ташкил этиш.
1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари негизида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш бўйича штаблар фаолиятини йўлга қўйиш.
2023 йил июль
Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари
2. Штаб йиғилишларида иштирок этиш ҳамда масъул шахслар ҳисоботларини эшитиб бориш.
Ҳарбий қисм ва муассасаларнинг маҳаллаларда тарғибот тадбирларини олиб борадиган бўлинмалари (гуруҳлари) учун ўқув қўлланма, услубий тавсиялар, тарғибот материалларини (тақдимот ва видеоролик) тайёрлаш ва ёшлар етакчиларига тарқатиш.
1. Зарур тарғибот материалларини тайёрлаш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
2. Тарғибот материалларини чоп этиш ва белгиланган тартибда ҳар бир маҳалланинг ёшлар етакчиларига етказилишини таъминлаш.
ҳар йил апрель ойида
5.
Ҳар бир вазирлик ва идора раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда олий таълим муассасаси ректорлари ўзларига бириктирилган эътиборга муҳтож ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш
1. Бириктирилган ёшлар рўйхатларига аниқлик киритиш ва уларнинг турмуш тарзини ўрганиш.
ҳар йил январь ойида
Ёшлар ишлари агентлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Аниқланган маълумотлар асосида ёшларга кўмак бериш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.
ҳар йил февраль ойида
3. Бириктирилган ёшлар билан мақсадли профилактик тадбирларни амалга ошириш.
мунтазам
4. Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот киритиш.
ҳар чорак якуни бўйича
II. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар
6.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан амалий тажрибаларини ошириш чораларини кўриш.
1. Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир кўргазмали материаллар, тарғибот роликлари ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлаш.
2023 йил август
Мудофаа вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. Ҳарбий округлар (гарнизон) миқёсида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ўқув-услубий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш.
ҳар йил камида икки маротаба
7.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларини кўргазмали материаллари, тарғибот роликлари ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлаш.
2023 йил август
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қуролли Кучлар тизимидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари билан форумини ўтказиш.
ҳар йил камида икки маротаба
3. «Энг илғор Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасаларидаги бошланғич ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи» танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.
ҳар йил август-сентябрь ойларида
8.
«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг фаолиятини самарадорлигини янада ошириш.
1. «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядлари аъзоларининг Форумини ташкил этиш ва ўтказиш.
ҳар йил апрель ойида
Мудофаа вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядлари ўртасида спорт мусобақалари ва интеллектуал викториналарнинг туман, вилоят, республика босқичларини ўтказиш.
алоҳида режага мувофиқ
9.
«Жиззах тажрибаси» асосида ҳарбий қисмлар базасида профилактик ҳисобда турган ва тарбияси оғир ёшлар билан «Жасорат мактаби» номли ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш.
1. Ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳокимлар қарорларини ишлаб чиқиш.
ҳар чоракда камида бир маротаба
Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари
2. Йиғинларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш.
режа асосида
10.
Ёшларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида учрашув ва суҳбатлар ўтказиш.
1. Тадбирларнинг режа-сценарийларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
2. Тарғибот материалларини тайёрлаш.
2023 йил июль
3. Тадбирларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
11.
Маҳаллалардаги Ижтимоий реестрга киритилган оила ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Эзгу амал» саховат карвонларини ташкил этиш.
1. «Эзгу амал» саховат карвонларини ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. Режа асосида тадбирларни амалга ошириш.
алоҳида режа асосида
12.
Ёшларни «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!» шиори остида полигонларга ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш ҳамда уларга жанговар тайёргарлик машғулотлари ва кўргазмали ўқувларни намойиш этиш.
1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. Тадбирларга жалб этиладиган ёшлар рўйхатини шакллантириш.
ҳар йил январь ойида
3. Тадбирларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
13.
Уюшмаган, тарбияси оғир ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан «Ҳарбий қисмда бир куним!» шиори остида алоҳида махсус дастур бўйича ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш.
1. Тадбирларни ташкил этиш режасини (ҳар бир округ, ҳарбий қисм кесимида) ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. Тадбирларга жалб этиладиган ёшларнинг ҳудудлар кесимида рўйхатини шакллантириш.
ҳар йил январь ойида
3. Тадбирларни режа асосида ўтказиш.
алоҳида режа асосида
14.
Ёшлар ўртасида ҳарбийлар, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида ҳарбий қисмлар базасида «Миллий армиямиз чинакам мардлик, фидойилик ва ватанпарварлик мактаби» мавзусида учрашувлар ташкил этиш.
1. Тадбирларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Ёшлар ишлари агентлиги,
«Нуроний» жамғармаси
2. Режа асосида тадбирларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
15.
«Ватанпарвар» ташкилотининг фаолиятига ёшларни қизиқиши ва хайрихоҳлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларида «Ватанпарвар» ташкилоти — менинг танловим!» шиори остида очиқ эшиклар кунини ўтказиш.
1. «Ватанпарвар» ташкилоти ҳудудий бўлинмаларида очиқ эшиклар кунини ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (мувофиқлаштириш).
Ҳудудларда ёшларни кенг жалб этган ҳолда, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурчдир!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларини ташкил этиш.
1. Фестивалларнинг режа-дастурларини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги
2. Режа-дастур асосида фестивалларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
III. Ёшларни маънавий тарбиялаш бўйича тадбирлар
17.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳарбийлаштирилган тузилмаларга эга вазирлик ва идораларнинг Фахрийлар ишлари бўйича кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш.
2. Ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида «Уч авлод учрашуви», «Эъзоз ва эҳтиром» маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш режа-жадвалларини тасдиқлаш ва тадбирларни ўтказиш.
режа асосида
3. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
режа асосида
18.
Ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида депутат ва сенаторлар, Ўзбекистон қаҳрамонлари, халқ шоирлари, обрў эътиборда бўлган, жамоатчилик вакиллари иштирокида маънавият соатларини ташкил этиш.
1. Маънавият соатларини ўтказиш режа-дастурларини ишлаб чиқиш ва конспектлар тайёрлаш.
2023 йил июль
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ёзувчилар уюшмаси,
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
«Нуроний» жамғармаси
2. Режа-дастур асосида тадбирларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
19.
Ёшлар билан ҳарбий қисм ва муассасалар маданият марказларида «Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур» шиори остида маданий тадбирларни (концерт дастурлари, ҳарбийлар билан ёшларнинг биргаликда саҳна ва кўргазмали чиқишлари, ҚВЗ ўйинлари ва бошқалар) ташкил этиш.
1. Ёшлар билан маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича режа-жадвалларни ишлаб чиқиш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Маданият ва туризм вазирлиги
2. Тадбирларни режа асосида ташкил этиш.
ҳафтанинг жума кунлари
IV. Ёшларни ахлоқий тарбиялаш ва уларни спортга жалб этиш бўйича тадбирлар
20.
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ҳамда интеллектуал викториналар каби туркум тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш
1. Ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ҳамда интеллектуал викториналар каби туркум тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
2023 йил сентябрь
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Миллий гвардия
3. Ўтказилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
режа асосида мунтазам равишда
21.
Маҳаллаларда ёшлар учун «Мард аскар ёшларга намуна» шиори остида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишларини, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳлари иштирокида ҳамда «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув курслари ва спорт секцияларининг кўргазмали намойишларини ташкил этиш.
1. Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари, спорт марафонлари, фестиваль ва акциялар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Миллий гвардия,
Ўзбекистон «Ватанпарвар» ташкилоти
2. Тадбирларни ўтказиш жойларини ва моддий-техник базасини тайёрлаш.
режа асосида
3. Тадбирларни ўтказиш.
ҳар ой камида бир маротаба
22.
Ёшлар ўртасида «Амир Темур издошлари», «Жалолиддин Мангуберди ворислари» деб номланган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.
1. Туман (шаҳар) ва ҳудудлар кесимида ҳарбий-спорт мусобақалари низомини ишлаб чиқиш ва ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш.
2023 йил июль
Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари
2. Ҳарбий-спорт мусобақаларини босқичма-босқич ўтказиш учун моддий-техник базасини тайёрлаш ва рўйхатларни шакллантириш.
мунтазам равишда
3. Тадбирларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.
2023-2024 йиллар
23.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом ҳаёт учун!» шиори остида узоқ масофаларга юриш ва югуриш марафонларини ўтказиш.
1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалларини ишлаб чиқиш.
2023 йил июль
Спорт вазирлиги
2. Тадбирларни ўтказиш.
ойига камида бир маротаба
24.
Ёшларда ватанпарварлик юрт равнақига ҳисса қўшиш туйғуларини шакллантиришга йўналтирилган «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» мавзусида ёшлар билан ҳарбий психологларнинг мотивацион учрашувлари (тренинглари)ни ташкил этиш.
1. Тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойи
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. Режа асосида мотивацион учрашувлар (тренинглар) ўтказиш.
алоҳида режа асосида
25.
Ёшлар ўртасида тўрт босқичда (маҳалла — туман — вилоят — республика) «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказиш.
1. Ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш ва жамоаларни шакллантириш.
ҳар йил январь ойида
«Ватанпарвар» ташкилоти,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ҳарбий-маъмурий секторлар
2. Ўйинларни ўтказиш ва ғолиб жамоаларни тақдирлаш.
1. Мусобақалар низоми, режа-дастурини ишлаб чиқиш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
«Ватанпарвар» ташкилоти,
Ёшлар иттифоқи
2. Мусобақани ўтказиш учун моддий-техник базани тайёрлаш.
мунтазам равишда алоҳида
3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.
режа асосида
27
Ёшлар орасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш мақсадида пневматик қуролдан ўқ отиш, дуатлон каби спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш.
1. Мусобақалар низоми, режа-дастурини ишлаб чиқиш.
ҳар йил январь ойида
«Ватанпарвар» ташкилоти,
Спорт вазирлиги
2. Мусобақаларни ўтказиш учун моддий-техник базасини тайёрлаш.
мунтазам равишда
3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.
алоҳида режа асосида
28.
Таниқли ҳарбий спортчилар ва спорт усталари иштирокида ёшлар билан «Маҳорат дарслари»ни ташкил этиш.
1. «Маҳорат дарслари»ни ўтказишга жалб этиладиган ҳарбий спортчилар ва спорт усталари рўйхатини шакллантириш ва тадбирларни ўтказиш режаларни тасдиқлаш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Спорт вазирлиги
2. «Маҳорат дарслари»ни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
V. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ирофилактик тадбирлар
29.
Миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш мақсадида маҳаллаларда «Қўмондон ва ёшлар», «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари ва давра суҳбатларини ташкил этиш.
1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
ҳар йил апрель ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Миллий гвардия,
Ёшлар ишлари агентлиги
2. Режа-жадвал асосида тадбирларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
30.
Халқаро армия ўйинлари ҳамда турли спорт мусобақалари, ҳарбий йўналишдаги кўрик-танловлар ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган, давлат мукофотлари билан тақдирлаган ёш ҳарбий хизматчиларнинг «Ибратли тенгдошим» мавзусида ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш.
1. Энг илғор ҳарбий хизматчилардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
2. Тарғибот гуруҳлари томонидан маҳаллалардаги ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш.
алоҳида режа асосида
31.
Умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар таълим муассасаларида 4 та сектор раҳбарлари томонидан «Ҳоким соати», «Прокурор сабоғи», «Ҳуқуқий тарбия соати», «Солиқ сабоғи» машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш.
1. Ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари томонидан таълим муассасаларида машғулотлар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
ҳар йил январь ойида
Ҳарбий-маъмурий секторлар,
Ички ишлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Адлия вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
2. Тадбирларни амалга ошириш.
алоҳида режа асосида
32.
Умумтаълим мактаблари битирувчилари билан «Офицерлик мардлар касби!» шиори остида олий ҳарбий таълим муассасаларига йўналтирилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш.
1. Тадбирларнинг режа-жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
ҳар йил январь ойида
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати
2. Тарғибот материалларини тайёрлаш.
мунтазам равишда
3. Тадбирларни ўтказиш.
алоҳида режа асосида
33.
Ёшларга тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ёт ғоялар, жиноятчиликка қарши курашишни ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этувчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этиш ва уларнинг муҳокамасини ўтказиш.
1. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар рўйхатини шакллантириш.
2023 йил июль
Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Кинематография агентлиги
2. Ҳарбий қисмларга ташриф буюрган ёшлар учун фильмлар намойишини ташкил этиш.
алоҳида режа асосида
VI. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари таҳлили
34.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ижросининг тизимли мониторингини юритиш.
1. «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирлар ўз вақтида ижро этилишини тизимли мониторинг қилиб бориш.
3. Мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ҳисобот киритиб бориш.
ҳар чоракда
Мудофаа вазирлиги
35.
Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишларни ёритиш.
1. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар юзасидан ахборот материалларини тайёрлаш.
2. Тайёрланган материалларни оммавий ахборот воситалари, республика ва маҳаллий телевидение каналлари, шунингдек, интернет тармоқларида ёритиш (эълон қилиш).
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорига 3-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари