toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
«Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1954-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги 17/ҚҚ ва 8-сон «Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1954, 2009 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 242-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 февраль,
63-қ/қ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 февраль,
3-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 26 январь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2023 йил 30 январь
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
«Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
а) номи ва 1-бандидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда «Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1973 йил 26 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ва «Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу низом ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилайди.»;
в) 1-банддаги «жисмоний шахсларнинг» деган сўзлар «ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 2-бобнинг номидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 3-банддаги «шахслар» деган сўз «ходимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
е) 4-банддаги «шахсларнинг» деган сўз «ходимларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
a) илова белгисидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) илованинг номидаги «шахсларнинг» деган сўз «ходимларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон)