1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.07.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни меҳнатининг муҳофаза қилиш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.02.00 Ёшлар меҳнати]
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 майда 1954-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
1. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в. б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель,
17/ҚҚ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель,
8-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги 17/ҚҚ, 8-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
Ушбу низом ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши шарт.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
2. Ушбу Низом талаблари таълим тизимидаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқариш амалиётида эътиборга олиниши лозим.
II. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун юкларни кўтаришлари ва ташишлари учун рухсат этиладиган нормалар
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
3. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ ҳолда белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
4. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
5. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 кг, қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.
6. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.
7. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди.
III. Якуний қоида
Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 63-қ/қ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 1954-1, 11.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
Кўтариш ва ташиш турлари
Юк нормасининг чегараси
Кўтариш ва ташиш шартлари
ўғил болалар учун
қизлар учун
Қўлда
13 кг гача
7 кг гача
қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаганда рухсат этилади
Бир ғилдиракли аравачада
39 кг гача
қизларга рухсат этилмайди
қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган фақат тахтали йўлакда ҳаракатланишга рухсат этилади
Икки ғилдиракли аравачада
47 кг гача
қизларга рухсат этилмайди
қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади
қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган нотекис йўлда ва кўприкларда ҳаракатланишга рухсат этилади
Уч ва тўрт ғилдиракли аравачада
67 кг гача
52 кг гача
қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади
Вагонеткаларда
405 кг гача
224 кг гача
қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган темир йўлларда ҳаракатланишга рухсат этилади
Изоҳ:
1. Барча юк нормалари юкнинг оғирлиги билан биргаликда уларни кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган мосламаларни ҳам ўз ичига олади.
2. Рухсат этилган қияликнинг баландлиги деганда қияликнинг энг юқори баландлигини йўлнинг узунлигига нисбати тушунилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 242-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон)