1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2023 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози 3-иловага мувофиқ;
Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
фойда солиғи тўлиқ ҳажмда (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
қўшилган қиймат солиғи бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
Бунда солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ҳудудлар кесимида инобатга олинади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.
Белгилансинки, 2022 йил IV чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ўтказиш 2023 йил январь ойида амалга оширилади ва 2022 йилги ҳисоботларда акс эттирилади.
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
2023 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2022 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
2023 йил 1 январдан бошлаб, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналарга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имкониятини берувчи тартиб татбиқ этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
жисмоний шахсларга улар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўловлар республика бюджети даромадлари қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига 6-иловада назарда тутилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаларини қўллаш тартиби 2024 йил 1 январга қадар узайтирилсин.
5. 2023 йил учун қуйидаги солиқ ставкалари:
а) «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун:
рентабеллик даражасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи 5-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ олтин бўйича — 10 фоиз, палладий, кумуш ва мис бўйича — 15 фоиз;
б) «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича — 15 фоиз;
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар:
«Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳа институти, Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан деҳқон хўжаликларига ер солиғини ҳисоблаш учун ушбу ерларнинг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларни етказсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш тартибини кўриб чиқсин ва уни такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Жисмоний шахсларга солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси 2022 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;
жисмоний шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2022 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда барча ҳудудларда биринчи — тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Қарор лойиҳасида ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилсин.
9. 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилсин:
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/152/0773-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг қўшимча ваколатлари қуйидаги тартибларда амалга оширилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг жамланма харажатлар сметаси ва штат жадваллари, харажатлар сметаси ва штат жадваллари, жамланма даромадлар ва харажатлар, даромадлар ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди ва рўйхатга олади;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўзига ажратиладиган маблағлар доирасида жорий харажатларини қайта тақсимлаш, жумладан тармоқни ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлаш орқали маблағларни мустақил тасарруф этади;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ривожлантириш дастурларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ушбу дастурларда назарда тутилмаган харажатлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ташаббуси билан янгидан ишлаб чиқиладиган ривожлантириш дастурлари ва тадбирларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар тегишли биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
12. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилиш;
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг жамланма харажатлар сметаси ва штат жадваллари, харажатлар сметаси ва штат жадваллари, жамланма даромадлар ва харажатлар, даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ва қайта тақсимланиши, жумладан уларнинг харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилиши;
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатлар тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;
даврий жамланма молиявий ҳисоботлар тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсан масъул эканликлари белгилансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган тартибларни тегишли ахборот тизимлари орқали амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга қўшимча ваколатлар берилиши муносабати билан улар томонидан бюджет интизомига риоя этилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий назоратни кучайтирсин ва 2023 йил I чорак якунлари бўйича жорий этилган янги тартиб натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
13. Белгилансинки, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
ҳар чорак якуни бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан баҳоланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
ҳисобот йили якуни бўйича Ҳисоб палатаси томонидан аудитдан ўтказилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳар чорак якунида:
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини;
Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитасининг Давлат бюджети даромадлари прогнози тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, қўлланилган солиқ ва божхона имтиёзларининг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
14. Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш орқали уларга ажратилган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
2023 йил 15 февралга қадар вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин;
2023 йил 1 июнга қадар вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳоласин ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
2023 йил 1 апрелдан бошлаб вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимларини давлат секторида ички аудит ва ички назорат соҳасида доимий ўқитиб бориш тизимини жорий этсин.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
келгусида маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджет ссудаларини белгиланган муддатда қайтариш юзасидан шахсий жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин;
биринчи навбатда мазкур қарорнинг 2-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган республика бюджетидан ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан маҳаллий бюджетларга ажратилган мақсадли бюджет ссудаларини қоплаш чораларини кўрсин.
2023 йил 1 январдан бошлаб солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларнинг 40 фоизи ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади, бундан Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган маблағлар мустасно;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/140/0771-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Давлат бюджети тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети тақчиллик билан тасдиқланган даврда бюджет ссудалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига фақатгина йил якунига қадар қайтариш шарти билан вақтинчалик юзага келган касса узилишини қоплаш учун ажратилади.
17. Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, 2022 йилни сифатли якунлаш ҳамда 2023 йилни муваффақиятли бошлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига асосан «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 07/23/117/0207-сон)
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
22. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 декабрь,
ПҚ-471-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари ва унинг таркибидаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари номи*
Сумма
1.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
3 713 586,9
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
1.1.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
295 115,1
2.
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги
1 218 692,4
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
2.1.
Ўзбекистон футбол федерацияси
5 064,5
2.2.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
220 000,0
2.3.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
34 620,0
3.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
363 353,9
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
3.1.
Маданий мерос агентлиги
203 575,8
4.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
931 153,1
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
4.1.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
73 426,8
5.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
1 522 703,0
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
5.1.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
131 754,4
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
1 948 979,0
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
6.1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
7 052,8
6.2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
20 048,5
6.3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
2 948,1
6.4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
133 191,8
6.5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
7 398,2
6.6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи
3 694,9
6.7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
14 470,4
6.8.
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги
3 898,8
6.9.
«Нурлы жол» ва «Овози тожик» газеталари таҳририятлари
4 169,5
6.10.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
16 398,5
6.11.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази
11 700,8
6.12.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
10 602,6
6.13.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси
5 000,0
6.14.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги
63 998,6
6.15.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази
2 759,8
6.16.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги
25 757,1
6.17.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
5 432,8
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
1 199 844,5
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
7.1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси
28 311,3
7.2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси
12 490,5
7.3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти
28 351,2
7.4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
179 787,0
7.5.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
20 728,7
7.6.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси
131 399,5
8
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
394 533,0
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
8.1.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
226 490,0
8.2.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти
11 887,0
9.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
1 504 225,7
шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:
9.1.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
446 398,6
шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар
25 000,0
9.2.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
198 408,6
*Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари
млн сўм
Бюджетлар номи
Айланма касса маблағлари
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети
1 000 000,0
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети
28 200,0
Андижон вилоятининг маҳаллий бюджети
21 714,0
Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети
24 828,0
Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети
13 157,0
Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджети
22 709,0
Навоий вилоятининг маҳаллий бюджети
12 100,0
Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети
19 524,0
Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети
36 279,0
Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети
17 260,0
Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджети
12 078,0
Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети
32 417,0
Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджети
26 900,0
Хоразм вилоятининг маҳаллий бюджети
17 747,0
Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети
34 324,0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 3-ИЛОВА
2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози
«O‘zbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi» АЖ
200933985
47.
«O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ
201051951
48.
«O‘zbekneftgaz» АЖ
200837914
49.
«O‘zbektelekom» АЖ
203366731
50.
«O‘zelektroapparat-Electroshield» АЖ
201052167
51.
«O‘ztransgaz» АЖ
200626188
52.
«Qizilqumsement» АЖ
200002878
53.
«Quvasoysement» АЖ
200124805
54.
«Quyi-Bo‘zsuv gidroelektrstansiyalar kaskadi» УК
200588275
55.
«Rubicon wireless communication» МЧЖ
201501439
56.
«Samarqand avtomobil zavodi» МЧЖ ҚК
202137344
57.
«Samarqand gidroelektrstansiyalar kaskadi» УК
205240509
58.
«Samarqand xalqaro aeroporti» МЧЖ
200791776
59.
«Sho‘rtan gaz-kimyo majmuasi» МЧЖ
203195074
60.
«Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi» АЖ
201169179
61.
«Taxiyatosh issiqlik elektr stansiyasi» АЖ
200366401
62.
«Tolimarjon issiqlik elektr stansiyasi» АЖ
201284979
63.
«Tashkent tobacco» МЧЖ
205442074
64.
«To‘palang gidroelektrostantsiyasi» УК
206695638
65.
«To‘raqo'rg'on issiqlik elektr stansiyasi qurish direksiyasi» УК
302586084
66.
«Toshkent gidroelektrstansiyalari kaskadi» УК
200796373
67.
«Toshkent issiqlik elektr stansiyasi» УК
200605388
68.
«Toshkent issiqlik elektr markazi» УК
200624673
69.
«Toshkentvino kombinati» АЖ
200547634
70.
«Unitel» МЧЖ
201838002
71.
«Universal mobile systems» МЧЖ
303020732
72.
«Uzauto motors» АЖ
200244767
73.
«Uzauto trailer» МЧЖ
302320834
74.
«Uzbat» АЖ
200987017
75.
«Uzbekistan airways» АЖ
306628114
76.
«Uzbekistan airways technics» МЧЖ
200640797
77.
«Uzbekistan GTL» МЧЖ
207041936
78.
«VL Galperin nomidagi Toshkent қувур zavodi» МЧЖ
200897524
79.
«Yangi Angren issiqlik elektr stansiyasi» АЖ
200595838
80.
«Sanoat energetika guruhi» MЧЖ XK
304936120
81.
«Нududgazta’minot» АЖ
306605769
82.
«Uzgastrade» МЧЖ
309702449
83.
«Uzbekistan airports» AЖ
306646884
84.
«O‘ztransgaz» AЖ «Urganchtransgaz» УК
200407848
85.
«Нududiy elektr tarmoqlari» AЖ
306350099
31 та тижорат банклари
*Изоҳ: рўйхатда қайд этилган корхоналар бошқа корхоналар таркибига кирганда ва бошқа корхона билан бирлашганда ёки қайта ташкил этилган ҳолатларда ушбу рўйхатга тўғридан-тўғри киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун фойда солиғи ставкалари
Бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини янада ошириш мақсадида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2023 йил 1 март
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги
2.
Маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари ҳисобидан маълум бир соҳалар ва тадбирларга аниқ фоизларда маблағ ажратиш амалиёти бекор қилиниши муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил 1 апрель
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
3.
«Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» (nodavlat-bogcha.uz) ахборот тизимини такомиллаштириш ва давлат мактабгача таълим ташкилотларига жорий этиш орқали давлат мактабгача таълим ташкилотларида биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ходимлар ва тарбияланувчиларининг давоматини юритиш, ахборот тизимида шаклланган маълумотлар асосида ходимлар иш ҳақи, озиқ-овқат харажатлари, бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ва бошқа тўловларнинг автоматлаштирилган тарзда ҳисобланишини йўлга қўйиш.
Чора-тадбирлар
2023 йил 10 январь
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2023 йил 10 сентябрь
4.
Бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали, тарификация рўйхатлари ҳамда харажатлар сметасини шакллантириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ушбу жараёнларнинг ҳар бир босқичида масъул ходимларга тегишли вазифалар белгиланишини назарда тутувчи йўриқномани ишлаб чиқиб, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш ҳамда ушбу тартиблар асосида тегишли ахборот тизимларини такомиллаштириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил 1 июль
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Адлия вазирлиги
5.
Ичимлик ва оқава сув таъминоти корхоналарининг мулки ва объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда фойдаланишда бўлмаган ва бўш турганларини белгиланган тартибда сотиш ҳамда сотишдан келиб тушган маблағларни кредитор қарздорликларни сўндиришга йўналтириш.
Чора-тадбирлар режаси
2023 йил 1 июнь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
«Ўзсувтаъминот» АЖ,
Давлат активларини бошқариш агентлиги
6.
Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларни «Agro-subsidiyа» ЯАТ — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидия ажратиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизими билан интеграция қилган ҳолда тўлашни жорий қилиш.
Шунингдек, чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари
2023 йил 1 март
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
7.
Хорижий давлатлар тажрибасини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ичимликва оқава сув таъминоти хизматлари бўйича тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил 1 май
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
«Ўзсувтаъминоти» АЖ,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
8.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Республикада сув балансини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш:
сув ҳавзаларида мавжуд сув миқдори, сув ҳавзаларига кириши ва чиқиши кутилаётган сув миқдори, шунингдек, ёғингарчилик кўп бўлган йилларда келгуси йилларда фойдаланиш учун сув захирасини яратиш;
мавжуд сув ресурслари ва кутилаётган серсувлик даражасидан келиб чиқиб экинларни жойлаштириш;
сув етказиб бериш объектларига (насос станцияси, канал, сув омбори ва ҳоказо) бириктирилган экин майдони ва унга етказиб берилган/бериладиган сув миқдори;
етказиб берилган сув ва уни етказиб бериш учун сарфланган электр энергияси миқдорини ўзаро боғлаш;
сув ва электр энергияси ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уни бошқариш учун масъуллар ва уларнинг вазифаларини белгилаш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2023 йил 1 май
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,
Статистика агентлиги,
Гидрометеорология хизмати агентлиги,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
9.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фанва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда иш ҳақига қўшимча ва устама тўловларнинг ҳисобланишига оид норматив-хуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда уларни ягона тартибга бирлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2023 йил 1 апрель
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Маданият ва туризм вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
10.
Хоразм вилоятида ўтказилган тажрибадан келиб чиқиб, айрим солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариш ва шакллантириш имкониятини кенгайтириш.
Ахборот хати
2023 йил 15 январь
Солиқ қўмитаси
Солиқ тўловчилар таклифларини инобатга олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2023 йил 1 апрель
11.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини янада ошириш мақсадида ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан йиллик фаолияти тўғрисида маҳаллий Кенгашларга ҳисобот беришни тўлиқ жорий этиш.
Режа-график
Ҳар йили 15 январь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги
12.
Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича молиявий ҳуқуқбузарликлар турлари таснифи кесимида электрон ҳисобот ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби юритилишини жорий этиш ҳамда уни такомиллаштириб бориш.
Амалийчора-тадбирлар
2023 йил 1 февраль
Ҳисоб палатаси,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
13.
Бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун Ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2023 йил 1 июнь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
14.
Сув хўжалиги тизимига қарашли насос станциялари ҳудудида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлигини таҳлил қилиб, ҳисобга олиш ускуналари тўлиқ ўрнатилишини таъминлаш.
Чора-тадбирлар
2023 йил 1 май
Сув хўжалиги вазирлиги
15.
Бюджет маблағлари ҳисобидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) салбий фарқини асоссиз қайтариш хавфининг олдини олиш, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имкониятини берувчи янги жорий этилаётган институт натижалари ҳамда ҚҚС қоплашда қўшилган қиймат солиғи тўлови занжири узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти бўйича халқаро аудиторлик ташкилотлари хулосалари асосида ҚҚС маъмурчилигини янада соддалаштириш ва бюджетга ундирилган суммалар ҳисобини юритишни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш.
Ахборот хати
2023 йил 1 май
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
16.
Қишлоқ хўжалиги экинларини туманбай жойлаштириш методикаси ва тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бунда, экинларни жойлаштириш Адлия вазирлигининг «Е-қарор» АТТ ва ер участкаларининг кадастр рақамларига ўзаро боғланган ҳолда интеграцияланган тарзда амалга оширилиши инобатга олинади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил 1 апрель
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳа институти,
Солиқ қўмитаси,
Кадастр агентлиги,
Статистика агентлиги
17.
Масофавий (камерал) назоратни такомиллаштириш орқали бюджет ташкилотларида назорат тадбирлари самарадорлигини ошириш.
Бунда, Навоий, Наманган ва Хоразм вилоятлари мисолида маҳаллий бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши юзасидан ўрганишни давом эттириш.
Йиллик иш режа
2023 йил давомида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат молиявий назоратии инспекцияси
18.
Мавзули назорат тадбирларини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларида ўрганиш қамровини кенгайтириш, бунда, биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларига эътибор қаратиш.
Йилликиш режа
2023 йил давомида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат молиявий назорати инспекцияси
19.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2023 — 2025 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил 1 июнь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 07/23/117/0207-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 7-ИЛОВА
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, 2022 йилни сифатли якунлаш ҳамда 2023 йилни муваффақиятли бошлаш бўйича
Вазирлик ва идоралар томонидан вақтинчалик харажатлар сметаларини белгиланган тартибда тузиш ва тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан уларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш ва тақдим этиш.
2023 йил 5 январь
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар
2.
2023 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрлари доирасида харажатлар сметаларини тузиш ва тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни билан 2023 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида харажатлар сметасини тузиш ва тақдим.
2023 йил 15 январь
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар
3.
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқ 2023 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган чекланган миқдорларни қайтадан кўриб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш.
1. Қайтадан ташкил қилинаётган вазирлик ва идоралар бўйича қабул қилинган тегишли қарорлар асосида тегишли ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
2023 йил 1 март
Манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Қайтадан ташкил қилинаётган вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган чекланган миқдорларни қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.
2023 йил 10 март
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
4.
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунни қайта кўриб чиқиш.
«2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2023 йил 1 июнь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар,
Ҳисоб палатаси
5.
Қайта ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш.
1. Қайта ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидаги ташкилотлар харажатлар сметаси тузилишини, тасдиқланишини таъминлаш.
2. Қайта ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан жамланма харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини т?зиш.
3. Қайта тузилган жамланма харажатлар сметасини харажатлар гуруҳи кесимида рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
2023 йил 1 май
Манфаатдор вазирлик ва идоралар
6.
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш юзасидан тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.
1. Тегишли қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.
2023 йил 10 январь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
2023 йил 1 февраль
3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2023 йил 1 июнь
7.
Қайта ташкил этилаётган республика ижро этувчи ҳокимият органлари иш фаолияти узлуксизлигини таъминлаш.
1. Вазирлик ва идораларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, уларни сақлаш харажатларини ушбу вазирлик ва идоралар учун амалдаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан амалга ошириш.
2. Мавжуд дебитор ва кредиторлик қарздорликларни қоплаш.
Янги шахсий ғазна ҳисобварағи очилгунга қадар
Манфаатдор вазирлик ва идоралар
8.
2022 йил ва 2023 йил 1-чорак учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш.
1. Қайта ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан 2022 йилда бюджетдан ажратилган маблағларга масъул этиб белгиланган вазирлик ва идоралар бўйича қонунчиликка мувофиқ:
2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни;
2023 йил 1-чорак учун ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш.
Қонунчиликда белгиланган муддатларда
Барча вазирлик ва идоралар
9.
Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметасини рўйхатга олишда маблағларнинг харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари бўйича эмас, фақат харажат гуруҳлари бўйича ажратилишини таъминлаш.
1. Техник талаб ишлаб чиқиш.
2023 йил январь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимларига («ДМБАТ» ва «УзАсбо» ДТ) тегишли ўзгартириш киритиш.
2023 йил 1 март
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида вазирлик ва идораларга тегишли ваколатлар бериш.
2023 йил 15 март
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 07/23/117/0207-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4755-сон қарори 1-банди «в» кичик бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарорида:
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш ҳамда мониторинг қилиб бориш Молия вазирлигининг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) амалга оширилади»;
6-банд «Молия вазирлигига тақдим этади» сўзларидан кейин «ҳамда ахборот тизимига киритади» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд «хабарномаларига мувофиқ тўланади» сўзларидан кейин «ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги маълумот ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар ахборот тизимига 3 (уч) иш куни ичида киритилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121. Бадаллар тўловчилар тегишли тўловлар амалга оширилгандан сўнг 1 (бир) ой муддатда тўловлар халқаро ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тасдиғини олиш чораларини кўради ва олинган тасдиқ хабарномаларини 3 (уч) иш куни ичида ахборот тизимига юклайди»;
қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
«131. Бадаллар тўловчилар тегишли тўловлар амалга оширилгандан сўнг 1 (бир) ой муддат ичида тўловлар халқаро ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тасдиғини олиш чораларини кўради ва олинган тасдиқ хабарномаларини 3 (уч) иш куни ичида ахборот тизимига юклайди»;
«15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Марказий банки ахборот тизимдаги маълумотлар асосида халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар тўланишини доимий мониторинг қилиб боради»;
қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
«211. Аъзолик бадали тўловлари бўйича қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу қарздорлик юзасидан маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар улар олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида бадал тўловчилар томонидан ахборот тизимига юкланиши лозим»;
қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимига барча маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва доимий янгилаб борилиши учун масъул ҳисобланади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарори билан тасдиқланган Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 43-позициясининг «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Давлат бюджети маблағлари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4888-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «35» рақами «12,5» рақами билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4984-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4986-сон қарорининг 10-бандидаги «2023» рақами «2025» рақами билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5017-сон қарорининг 3-бандида:
«б) 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5144-сон қарори 5-бандининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5270-сон қарорига 2-илованинг 13-позицияси чиқариб ташлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-5280-сон қарорига 3-илованинг 1-позицияси чиқариб ташлансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарорининг 6-бандида:
а) биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев),» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-73-сон қарорида:
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли маҳаллий ҳокимликларга Давлат бюджети ҳисобидан эҳтиёжга қараб ҳамда маҳаллий бюджетлар имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 2023 йилда молия йили давомида қайтариш шарти билан 200 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратсин»;
«Ҳудудларнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш ва ер участкаларини зарур инфратузилма билан таъминлаш ишларини молиялаштириш учун тегишли маҳаллий ҳокимликларга Давлат бюджети ҳисобидан эҳтиёжга қараб ҳамда 2023 йилда молия йили давомида қайтариш шарти билан 200 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратиш».
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-128-сон қарори 13-бандининг олтинчи хатбошисидаги «2023 йил 1 сентябрдан» сўзлари «2024 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги «Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-139-сон қарорининг 5-бандида:
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-168-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошисидаги «2022» рақами «2023» рақами билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги «Жаҳон банки иштирокидаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-178-сон қарорида:
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўловларига қўшган ҳиссаси
12 000
12 000
4.
Лойиҳани амалга ошириш даври
2022 — 2027 йиллар
5.
Кредитни қайтариш муддати
30 йил
шу жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври
5 йил
Изоҳ. Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, товарларни етказиб бериш бўйича тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.
Давлат солиқ қўмитасига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ваколати берилади»;
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-224-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «200 миллиард сўм» сўзлари «30 миллиард сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-232-сон қарорида:
а) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «30 миллиард сўм, жумладан унинг биринчи босқичини молиялаштириш учун бир ҳафта муддатда» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 1-илованинг 15-позицияси «Чора-тадбирлар» устунининг иккинчи хатбошисидаги «10 миллиард сўм» сўзлари «5 миллиард сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-262-сон қарори қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Жамғарма 2022 йил 1 июндан бошлаб тўлақонли қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этилсин».
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарори билан тасдиқланган Мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган «Ohangaron Tech Industrial» технопарки фаолиятини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси»нинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
11.
Технопарк ҳудудида темир йўл тармоғини қуриш.
1. Технопарк ҳудудига темир йўл тармоғи тортиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
2. Технопарк ҳудудида темир йўл тармоғини қуриш ва фойдаланишга топшириш.
2022 йил октябрь
2023 йил март
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов
Транспорт вазирлиги
(И. Маҳкамов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
(Х. Хасилов)
Транспорт вазирлиги
(И. Маҳкамов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
(Х. Хасилов)
».
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги «Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308-сон қарорининг 6-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2023 йилдан бошлаб Пахтачилик кенгаши фаолияти билан боғлиқ харажатларни Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орқали молиялаштириш тартиби жорий этилсин»;
«Бунда, мазкур бандда назарда тутилган маблағлар Пахтачилик кенгаши ва унинг бошқарув гуруҳи аъзолари ҳамда 13 та туманлар ишчи гуруҳлари аъзоларига иш ҳақи тўлаш, Пахтачилик кенгашига маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, 13 та туманларга янги илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни (шу жумладан, дронлар ва рақамли технологиялар асосидаги) жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади».
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июлдаги «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-335-сон қарорида:
«1. Молия вазирлиги 2022 йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун тижорат банкларининг сўровномаларига асосан 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштирсин. Бунда»;
«2022 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларининг сўровномаларига асосан 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштириш»;
«Ижро муддати» устунининг биринчи хатбошисидаги «икки ҳафта муддатда» сўзлари «2022 йил давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «2023» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«8. Ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар «E-auksion» электрон савдо платформаси томонидан автоматик тарзда қуйидаги тартибда тақсимланади»;
«50 фоизи — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади.
Бюджет ташкилотлари томонидан асосий воситалар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилган тақдирда уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари бюджет ташкилотлари томонидан тўланади»;
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «юридик шахс» сўзлари «юридик ёки жисмоний шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) II бўлим 5-параграфнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-§. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг, шунингдек жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш»;
в) қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
«341. Жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерларнинг норматив қиймати мос равишда туман (шаҳар)нинг суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерларининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб аниқланади».
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 523-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «2022» рақами «2023» рақами билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомда 9010-банддаги «(унинг барча лойиҳалари бўйича)» сўзлари «(инновацион, амалий ва фундаментал лойиҳалар бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги «Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида»ги 602-сон қарорида:
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:
«паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 1 250 сўм (бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади)»;
б) учинчи хатбошидаги «2022 йил», «4 000 сўм» ва «400 сўм» сўзлари тегишинча «2023 йил», «2 000 сўм» ва «200 сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги «Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 630-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳар ой» сўзлари «маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 71-сон қарорига 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлик ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликларида ер тузиш, геодезия ва хатлов ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2022 йилда ажратиладиган маблағлар ҲИСОБ-КИТОБИ
млн сўм
Т/р
Бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи) ердан фойдаланувчилар
Ишлар бажариладиган ер турлари
2022 йил учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан
1.
Сув хўжалиги вазирлиги
Сув фонди ерлари
10 547,0
2.
Мудофаа вазирлиги
Мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар
1 048,8
3.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Ўрмон фонди ерлари
9 351,9
3 349,3
4.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Давлат қўриқхоналари, давлат биосфера резерватлари ва бошқа муассасалар ерлари
129,3
5.
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи бюджет ташкилотлари
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар
1 818,1
6.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ерлари
23 691,1
7.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Деҳқон хўжаликлари ерлари
10 394,9
Жами
91 938,5
7 417,1
».
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги «Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 129-сон қарорининг 5-бандида:
а) «а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «1 июндан» сўзлари «1 сентябрдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ДХШ ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари фақат шахсни биометрик идентификация қилиш технологиялари орқали йиғилган электрон маълумотлар асосида НМТТБАТда ҳисобланади ва 2022 йил 1 октябрдан бошлаб шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланади.
Бунда, 2022 йил якунига қадар субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланиши Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади».
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг молия органлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан объектларнинг харажатлар сметаси буюртмачилар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Бунда:
2023 йил 1 июлдан бошлаб буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади;
буюртмачиларга очилган ғазна ҳисобварағида (қайта тақсимланадиган) назарда тутилган маблағлар манзилли рўйхатларга асосан тасдиқланган ҳар бир объектнинг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, буюртмачилар томонидан мустақил равишда қайта тақсимланади».
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги 243-сон «2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги 243-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022 йилда амалга ошириладиган ирригация тизимлари ва улардаги гидротехника иншоотларини, насос агрегатлари ва суғориш қудуқларини таъмирлаш-тиклаш ва қуриш ишлари
РЕЖАСИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами ажратиладиган маблағ
шу жумладан:
ирригация объектларида дастлабки таъмирлаш ишларига талаб этиладиган маблағ
шундан:
насос станциялари энергетика бошқармалари томонидан амалга ошириладиган ишларига талаб этиладиган маблағ
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 276-сон қарорида:
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «2022 йил 1 сентябрига» ҳамда «2022 — 2026 йиллар» сўзлари тегишинча «2023 йил 1 мартга» ҳамда «2023 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлиги ҳар йилнинг якунига кўра Ягона етказиб берувчилар реестридаги рўйхатни қайта кўриб чиқади ҳамда уни доимий тарзда янгилаб боради».
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 352-сон қарорининг 1-иловасида:
а) 576-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
576.
8802,
8803,
8805
Самолётлар ва уларнинг қисмлари (ускуналари) **
»;
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«**Ўзбекистон Республикасининг резидент авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошмаган самолётларга нисбатан татбиқ этилади».
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомнинг 11-банди бешинчи хатбошисидаги чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4095-сон қарори 3-бандининг «б» кичик банди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорининг 2-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон қарорининг 4-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5265-сон қарорининг 3-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сон қарорига 2-илованинг 34-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги «Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги 1030-сон қарори 3-бандининг «д» кичик банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 90-сон қарорининг 1-банди, шунингдек, унга 1-илова.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 313-сон қарорининг 7-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 696-сон қарорининг 16-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 368-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси , шунингдек, унга 2-илова.