toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш механизмини соддалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда халқаро шартномалар доирасидаги, шу жумладан, бадалларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари этиб белгилансин (кейинги ўринларда — ваколатли органлар).
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
ваколатли органлар Ўзбекистон Республикасининг келгусида тегишли халқаро ташкилотда иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги ҳамда аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдалар бўйича доимий таҳлил олиб боради;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро ташкилот фаолиятида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли органлар Вазирлар Маҳкамасига келгуси хатти-ҳаракатлар бўйича асосли таклифлар билан хулоса киритади;
2021 йилдан бошлаб халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита ваколатли органлар томонидан мазкур қарор билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ваколатли органлар билан биргаликда ҳар йил якуни бўйича халқаро шартномалар доирасида ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги, ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги ва аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойда, амалда тўланган аъзолик бадаллари тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ҳар бир халқаро шартнома ва халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикаси иштироки доирасида 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаларини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ваколатли органлар билан биргаликда икки ой муддатда халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бадаллари тўлови бўйича мажбуриятларни хатловдан ўтказсин ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритсин;
халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш жараёнига ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда, мазкур мажбуриятлар бажарилишини доимий кузатиб борувчи тизимни жорий қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 июнь,
ПҚ-4756-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тўловчилар номи

Халқаро шартнома, халқаро ташкилотнинг номи

I. Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси (Ўзбекистон томони вакилларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун)

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилоти Парламент ассамблеяси

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Парламентлараро иттифоқ

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Халқаро омбудсман институти

Европа омбудсман институти

Осиё омбудсманлар уюшмаси

4.

Конституциявий суд

Конституциявий одил судлов бўйича умумжаҳон конференцияси

5.

Давлат хавфсизлик хизмати

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар аксилтеррор маркази

Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашини мувофиқлаштирувчи хизмат

6.

Мудофаа вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари кенгаши котибияти

7.

Ички ишлар вазирлиги

Жиноят полицияси халқаро ташкилоти (Интерпол)

8.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Табиий офатларни камайтириш бўйича Осиё маркази

9.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

«Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳи

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳи

10.

Марказий банк

Халқаро валюта жамғармаси

11.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Осиё тараққиёт банки

Ислом тараққиёт банки

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

Жаҳон савдо ташкилоти

Савдони ривожлантириш бўйича ислом маркази

Осиё инфратузилма инвестициялари банки

Жаҳон банки гуруҳи

Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси

Евроосиё тараққиёт банки

Янги тараққиёт банки

12.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти

Ислом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ва тренинглар маркази

Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси

PEMPALнинг Жаҳон банки томонидан бошқариладиган траст жамғармаси

Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси*

121.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси*

13.

Энергетика вазирлиги

Қайта тикланувчи энергия бўйича халқаро агентлик

14.

Ташқи ишлар вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича йиғилиши котибияти

Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси

Туркий давлатлар ташкилоти

Ислом ҳамкорлик ташкилоти

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

«Марказий Осиё — Хитой» формати котибияти

15.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича доимий қўмита

Рус тили бўйича халқаро ташкилот

16.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Халқаро меҳнат ташкилоти

161.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

Халқаро миграция ташкилоти

17.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси

Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси

18.

Сув хўжалиги вазирлиги

Ислом конференцияси ташкилоти ҳузуридаги сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича Ислом давлатлараро тармоғи

Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия

Бутунжаҳон сув кенгаши

Йирик тўғонлар халқаро комиссияси

19.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли конвенцияси котибияти

Қизил хоч ва қизил ярим ой халқаро федерацияси

20.

Маданият вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларининг гуманитар ҳамкорлиги бўйича давлатлараро жамғармаси

Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)

201.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданий мерос муҳофазаси бўйича халқаро альянс (International alliance for the protection of heritage — ALIPH)

21.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти

22.

Ўрмон хўжалиги агентлиги

БМТнинг Чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси

23.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти

Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция

24.

Миллий статистика қўмитаси  

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Давлатлараро статистика қўмитаси

25.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Монреаль протоколи кўп томонлама жамғармасининг траст жамғармаси

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг траст жамғармаси

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция

Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси траст жамғармаси

Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи траст жамғармаси

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси траст жамғармаси

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги Конвенциянинг траст жамғармаси

Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг траст жамғармаси

Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенциясининг траст жамғармаси

Африка, Европа ва Осиёдаги кўчиб юрувчи сув-ботқоқ қушларини муҳофаза қилиш бўйича битим

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳит дастурининг Атроф-муҳит жамғармаси

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг Биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи траст жамғармаси

26.

«Вақф» хайрия жамоат фонди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бирдамлик ислом жамғармаси

27.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Халқаро Ислом фиқҳи академияси

28.

Марказий сайлов комиссияси

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси

29.

Фанлар Академияси Сейсмология институти

Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти

30.

Миллий антидопинг агентлиги

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги

31.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти

Давлатлараро авиация қўмитаси

32.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг очиқ калитлар директорияси

33.

Гидрометеорология хизмати агентлиги

Жаҳон метеорология ташкилоти

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Ҳадли конвенциясига доир Киото Баённомаси

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси

34.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази

Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқот қилиш маркази

35.

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси жамғармаси

ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш жамғармаси

36.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти

Ислом дунёси университетлари федерацияси

37.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Ислом технология университети

38.

Ўзбекистон «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси (Мудофаа вазирлиги бадал тўлаш бўйича)

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича қўмитаси

39.

Ҳисоб палатаси

Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)

Осиё олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (ASOSAI)

391.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

«БМТ-аёллар» тузилмаси

392.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси

II. Бюджетдан ташқари жамғармалар ва бадаллар тўловчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

40.

Конституциявий суд

Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциацияси

Евроосиё конституциявий назорат органлари ассоциацияси

41.

Мудофаа вазирлиги

Халқаро ҳарбий спорт кенгаши

Оддий қуролнинг ҳаддан ташқари кўп зарар келтиради ёки барча нарсага баравар таъсир этади деб ҳисобланиши мумкин бўлган конкрет турлари қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги конвенция

42.

Ички ишлар вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси

Давлатлараро ахборот банки

43.

Бош прокуратура

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши котибияти

Халқаро прокурорлар ассоциацияси

44.

Мажбурий ижро бюроси

Суд ижрочилари халқаро иттифоқи

45.

Рақамли технологиялар вазирлиги

Халқаро электр алоқаси иттифоқи

Бутунжаҳон почта иттифоқи

Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик

Европа телекоммуникация стандартлари институти

46.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Халқаро астронавтика федерацияси

47.

Энергетика вазирлиги

Энергетика хартияси котибияти

48.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази

49.

Марказий банк

Молиявий оммабоплик альянси

50.

Туризм қўмитаси

Бутунжаҳон туризм ташкилоти

51.

Божхона қўмитаси

Бутунжаҳон божхона ташкилоти

52.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро стандартлаштириш ташкилоти

Стандартлаш, метрология ва сертификатлаш бўйича давлатлараро кенгаш

Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти

Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти

Халқаро электротехника комиссияси

53.

Адлия вазирлиги

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти

Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ

54.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти

Халқаро зайтун кенгаши котибияти

55.

«Ўзархив» агентлиги

Халқаро архивлар кенгаши

56.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилоти

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция

57.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

«Ядро тадқиқотлари бирлашган институти» халқаро ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ташкилоти

58.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Электр энергетика кенгаши

59.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши

Темир йўл ҳамкорлик ташкилоти

60.

«Тошкент метрополитени» УК

Халқаро жамоат транспорти иттифоқи

«Метро» халқаро ассоциацияси

61.

А. Навоий номидаги Миллий кутубхона

elFL.net халқаро консорциуми

Даврий нашрларни рўйхатдан ўтказиш халқаро маркази

Халқаро стандарт китоб рақами

Кутубхона уюшмалари ва муассасаларининг халқаро федерацияси

Евроосиё кутубхона ассамблеяси

62.

«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ

Халқаро кўргазмалар бюроси

63.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши

Халқаро триатлон уюшмаси

Осиё триатлон конфедерацияси

Халқаро биатлон иттифоқи

Халқаро аэронавтика федерацияси

64.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси

Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти

65.

Солиқ қўмитаси

Шаффофлик ва солиқ мақсадларида ахборот алмашинуви бўйича глобал форум

Солиқ базасини камайтириш ва даромадларни яширишга қарши курашиш бўйича Инклюзив дастури (BEPS)

66.

Транспорт вазирлиги

МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгаши

Халқаро транспорт форуми

TRASEKA дастури доирасида «Европа-Кавказ-Осиё» йўлагини ривожлантириш учун халқаро ташиш тўғрисидаги асосий кўп томонлама битим иштирокчиси

67.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги

Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази (ICCROM)

* Ушбу ташкилотга аъзолик бадалларини тўлаш уни тўловчиларнинг аъзолик йўналишларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июндаги ПҚ-237-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни (кейинги ўринларда — бадаллар) тўлаш тартибини белгилайди.
2. Давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда халқаро шартномаларга қўшилиш бўйича қарорлар қабул қилиш «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
3. Бадаллар мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўловчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида (кейинги ўринларда — Рўйхат) кўрсатилган халқаро ташкилотларга ушбу низом талабларига мувофиқ тўланади.
4. Бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш ҳамда мониторинг қилиб бориш Молия вазирлигининг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
5. Бадаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — тўловчилар) бюджетдан ташқари жамғармалари ва ўз маблағлари ҳисобидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўловчи ташкилот томонидан тўланадиган ҳар қандай ихтиёрий бадаллар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
2-боб. Бадалларни тўлаш учун зарур бўлган бюджет маблағларини режалаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Рўйхатнинг 1-бўлимида кўрсатилган тўловчилар йиллик асосда тўлов ҳужжатларини (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг кейинги йил учун режалаштирилган бадал суммаси тўғрисидаги расмий хабарномасини олиш юзасидан тегишли чоралар кўради ҳамда бунинг асосида кейинги йил учун режалаштирилган бадаллар суммаси тўғрисидаги маълумотни 1 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади ҳамда ахборот тизимига киритади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Тўлов ҳужжатлари (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг расмий хабарномаси мавжуд бўлмаган тақдирда, олдинги йилларда ҳақиқатда тўланган бадаллар суммасидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йил учун бадалларнинг прогноз миқдорлари тўғрисида маълумот тақдим этилади.
Келгуси йил бадалларини тўлаш мақсадида тўлов суммасини миллий валютада ҳисоблаш учун тўловчилар кейинги йил учун хорижий валютанинг ўртача йиллик прогноз курсини, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган харажатларни (маблағларни ўтказиш учун воситачилик ҳақи ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда, хорижий валютадаги маблағларни миллий валютага қайта ҳисоблайди.
Бунда кейинги йил учун ўртача йиллик прогноз курси тўловчилар томонидан хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан курсининг ўзгариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб аниқланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўловчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида бадаллар миқдорининг келгуси йилда ошиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, бадалларни тўлаш учун зарур бўлган маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг прогноз параметрларида назарда тутади.
8. Агар ўтган йилда режалаштирилган бадал миқдори билан жорий йилда ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган миқдор ўртасида фарқ (дефицит) юзага келса, етишмаган қисм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида халқаро ташкилотларга бадалларни тўлаш учун назарда тутилган иқтисод қилинган бюджет маблағлари, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Жорий йилда тўланиши лозим бўлган бадал миқдорининг етишмаган қисмининг кейинги йилга ўтказилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот фаолияти доирасидаги ҳуқуқларини чекламаса, жиддий сиёсий-иқтисодий оқибатларни келтириб чиқармаса, мамлакат нуфузига путур етказмаса ҳамда қарздорлик, шу жумладан бадалларни тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик учун жарима санкциялари ҳисобланиши ҳисобидан шаклланишини келтириб чиқармаса йўл қўйилади.
3-боб. Бадалларни тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Бадаллар тўловчилар томонидан тўлов ҳужжатларига (инвойс) ёки жорий йил учун бадал миқдорини тасдиқловчи халқаро ташкилотнинг (ёки тегишли халқаро шартномани маъмурлаштириш учун масъул бўлган ташкилотнинг (органнинг)) хабарномаларига мувофиқ тўланади ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги маълумот ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар ахборот тизимига 3 (уч) иш куни ичида киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
10. Рўйхатнинг 1-бўлимида кўрсатилган тўловчилар 10 мартгача бўлган муддатда бадалларни инобатга олган ҳолда харажатлар сметасини тасдиқлаб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
11. Бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун назарда тутилган пул маблағларининг конвертацияси тўловчининг ўрнатилган тартибда тақдим этилган буюртманомаси асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан 5 иш куни мобайнида амалга оширилади.
12. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилар бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Бадаллар тўловчилар тегишли тўловлар амалга оширилгандан сўнг 1 (бир) ой муддатда тўловлар халқаро ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тасдиғини олиш чораларини кўради ва олинган тасдиқ хабарномаларини 3 (уч) иш куни ичида ахборот тизимига юклайди.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
13. Агар бадалларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмагани Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот фаолияти доирасидаги ҳуқуқлари чекланишига, жиддий сиёсий-иқтисодий оқибатларга олиб келган, мамлакат нуфузига путур етказган бўлса, шунингдек, қарздорлик, шу жумладан бадалларни тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик учун жарима санкциялари ҳисобланиши ҳисобидан шаклланишига олиб келган тақдирда, шахсий жавобгарлик тегишлилиги бўйича:
Рўйхатнинг 1-бўлимида кўрсатилган тўловчиларга бюджет маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда ажратилишини таъминлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Рўйхатда кўрсатилган тўловчиларга, ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилардан ташқари, ажратилган маблағларни конвертация қилиб, ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;
ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилар топшириқномаси бўйича тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини таъминлаш бўйича — тижорат банклари;
бадалларни тўлаш ва улар бўйича қарздорлик юзага келмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини кафолатли таъминлаш бўйича — тўловчилар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Бадаллар тўловчилар тегишли тўловлар амалга оширилгандан сўнг 1 (бир) ой муддат ичида тўловлар халқаро ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тасдиғини олиш чораларини кўради ва олинган тасдиқ хабарномаларини 3 (уч) иш куни ичида ахборот тизимига юклайди.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
14. Бадалларни ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдиган тўловчилар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ташкилот номи, тўлов миқдори ва санасини кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади.
4-боб. Ҳисобдорлик ва бадалларни тўлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Марказий банки ахборот тизимдаги маълумотлар асосида халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар тўланишини доимий мониторинг қилиб боради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилнинг 1 декабрь ҳолати бўйича бадалларни тўламаган тўловчиларни аниқлаш юзасидан маълумотни шакллантиради ҳамда 10 декабргача бўлган муддатда жорий йил учун бадалларни тўламаган тўловчиларга бадал тўловини зудлик билан тўлаш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.
17. Тўловчилар мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган хабарномани олгандан кейин 10 кун муддатда бадалларни тўлаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига бадал тўлангани ҳақида ахборот бериши шарт.
Агар бирон-бир сабабга кўра тегишли халқаро шартномани ёки халқаро ташкилот фаолиятини молиялаштиришда Ўзбекистон Республикасининг келгусида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, тўловчи мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган хабарномани олгандан кейин 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келгуси хатти-ҳаракатлар бўйича асосли таклифлар билан хулоса киритади ҳамда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ киритилган таклиф бўйича қарор қабул қилади ёки масалани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва (ёки) Президентига ахборот беради.
5-боб. Ўзбекистон Республикасининг бадалларни тўлаш бўйича халқаро ташкилотлар олдидаги қарздорлигининг сўндирилиши
19. Ўзбекистон Республикасининг бадалларни тўлаш бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда — қарздорлик) бюджет маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори асосида сўндирилади, мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида назарга тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
20. Қарздорликни бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда шахсий маблағлар ҳисобидан сўндириш тўловчи томонидан мустақил амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Агар аввалги йиллар бўйича ёки дастлабки ҳисобланган бадал миқдори билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган бадал миқдори ўртасидаги фарқ натижасида юзага келган қарздорликни тўлаб бериш учун ваколатли органларнинг жорий йилдаги бюджет параметрларида маблағлар етарли бўлганда ушбу қарздорликлар тўлаб берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
211. Аъзолик бадали тўловлари бўйича қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу қарздорлик юзасидан маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар улар олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида бадал тўловчилар томонидан ахборот тизимига юкланиши лозим.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
6-боб. Якунловчи қоидалар
22. Иштирок этиш учун бадаллар тўлаш назарда тутилган халқаро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси қўшилганда ёки халқаро шартнома тузилганда, тегишли масъул орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Рўйхатга қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимига барча маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва доимий янгилаб борилиши учун масъул ҳисобланади.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўловчи ташкилот томонидан бадалларни тўлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш
муддати

1-босқич

Рўйхатнинг
1-бўлимида кўрсатилган тўловчи

1. Тўлов ҳужжатларини (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг кейинги йил учун режалаштирилган бадал миқдори тўғрисидаги расмий хабарномасини олиш юзасидан тегишли чоралар кўради.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кейинги йил учун режалаштирилган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

Тўлов ҳужжатлари (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг расмий хабарномаси мавжуд бўлмаган тақдирда, олдинги йилларда ҳақиқатда тўланган бадаллар суммасидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йил учун бадалларнинг прогноз миқдорлари тўғрисида маълумот тақдим этилади.

1 июнгача бўлган муддатда


Рўйхатнинг
1-бўлимида кўрсатилган тўловчи

Тегишли халқаро шартномани ёки халқаро ташкилот фаолиятини молиялаштиришда, Ўзбекистон Республикасининг келгусида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига келгуси хатти-ҳаракатлар бўйича асосли таклифлар билан хулоса киритади ҳамда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади.

Зарур ҳолларда


2-босқич

Молия вазирлиги

1. Бадалларни тўлашнинг умумлаштирилган миқдорини шакллантиради (АҚШ доллари эквивалентида).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг прогноз параметрларида бадаллар миқдори келгуси йилда ошиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, бадалларни тўлаш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутади.

Давлат бюджети параметрларини шакллантириш доирасида


3-босқич

Рўйхатнинг
1-бўлимида кўрсатилган тўловчи

Бадалларни тўлаш бўйича харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили
10 мартгача


4-босқич

Молия вазирлиги

Тўловчи томонидан тақдим этилган харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатга олади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган

муддатларда


5-босқич

Тўловчи

Бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун назарда тутилган пул маблағларининг конвертацияси бўйича ўрнатилган тартибда шакллантирилган буюртманомани Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этади.

Халқаро ташкилотнинг молиявий қоидаларида белгиланган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда, бюджет маблағлари ажратилгандан сўнг


6-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги

Тўловчи томонидан ўрнатилган тартибда тақдим этилган буюртманома асосида маблағлар конвертациясини амалга оширади.

Буюртманома тақдим этилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида


7-босқич

Тўловчи

Хорижий валютадаги маблағларни халқаро ташкилот ҳисобига ўтказиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига ўрнатилган тартибда тўлов топшириқномасини тақдим этади.

Халқаро ташкилотнинг молиявий қоидаларида белгиланган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда, конвертация қилингандан сўнг


8-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги

Хорижий валютадаги маблағларни халқаро ташкилот ҳисобига ўтказади.

3 иш куни ичида

* Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилар бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 07/20/4756/0795-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 11.04.2023 й., 07/23/117/0207-сон; 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон; 02.06.2023 й., 07/23/172/0319-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 08.08.2023 й., 07/23/269/0567-сон; 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон; 14.10.2024 й., 06/24/155/0811-сон; 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон; 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 02.06.2025 й., 06/25/90/0486-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон; 16.09.2025 й., 07/25/285/0831-сон; 19.11.2025 й., 07/25/344/1063-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон; 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон; 11.03.2026 й., 07/26/86/0220-сон; 22.04.2026 й., 07/26/153/0401-сон)