toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 ноябрдаги «Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-247-сон Фармонини ижро этиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолияти, ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва илмий жиҳатдан асосланганлигини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор бўлган, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт фаолиятига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
2. Белгилансинки, Институт:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорликда республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва парламентга киритиш бўйича дастурларни шакллантириш ва амалга оширишни, қонун лойиҳаларини Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида уларнинг ўтишини мониторинг қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан уларнинг давлат ҳуқуқий сиёсатига мувофиқлигини ҳамда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг боришига таъсирини комплекс тарзда баҳолаган ҳолда асослантирилган экспертлик фикрлари ва хулосаларини тайёрлайди;
қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти муаммоларини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини ўрганади;
миллий қонунчиликни ривожлантиришни прогнозлаш соҳасида тизимли тадқиқотларни, илғор халқаро тажриба, замонавий юридик фан ютуқлари, юридик амалиётдан фойдаланиш асосида ушбу тадқиқотлар натижаларининг қонун ижодкорлиги ишларига доир давлат дастурларини тайёрлаш жараёнига жорий этилишини ташкил этади;
фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида шаклланган таклифларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги тавсияларини тизимлаштиради ва уларнинг ягона базасини юритади;
мамлакатимизда ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, конституциявий ва давлат қурилиши соҳаларида олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотларни умумий мувофиқлаштиради.
3. Институт ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг таркибий тузилмаларида, шу жумладан ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш;
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан хулосалар, ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш учун, зарур бўлганда, республиканинг ва хорижий давлатларнинг олимлари, мутахассисларидан иборат, шу жумладан шартнома асосида ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларидан зарур статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан текин фойдаланиш;
Институт ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фракциялари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суди, Олий суди, ижро ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари ҳайъатларининг мажлисларида иштирок этиш;
халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари ва ўқув муассасалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида тадқиқотлар олиб бориш, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан хорижий ҳамда халқаро ташкилотлардан қонунчиликда белгиланган тартибда грантлар олиш, тақдим этилган грантлар ҳисобига илмий тадқиқотлар ўтказиш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва маърузалар, даврий илмий-амалий нашрлар чиқариш.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг Устави 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки, Институт 38 та штат бирлигидан иборат бўлиб, шундан 13 та штат бирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида бўшайдиган штатлар ҳисобидан шакллантирилади.
6. Институтга илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан амалга ошириб келинган қуйидаги соҳаларда амалий тадқиқотлар ўтказиш юклатилсин:
маъмурий ислоҳотлар ўтказиш шароитида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;
конституциявий ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш (давлат бошқаруви, фуқаролик жамиятини ривожлантириш);
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш орқали «ақлли тартибга солиш» лойиҳасини жорий этиш;
коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги амалий тадқиқотларни амалга ошириш учун халқаро ташкилотларнинг техник ёрдам маблағлари ва грантларини жалб этишда Институтга кўмаклашсин.
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Институт ҳузурида таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан тасдиқланадиган Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби Институт ходимлари, олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, республика ва хорижий давлатлардаги таҳлил марказларининг экспертлари, тегишли вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларидан ташкил топади.
8. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ҳамда мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудирига тенглаштирилган ўринбосарга эга бўлади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари Институт директори томонидан лавозимга тайинланади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Институт ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари учун назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат кўрсатиш шартлари қўлланилади;
Институт ходимларига илгари ишлаган жойида берилган, шу жумладан кўп йиллик меҳнати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимча ҳақлар сақланиб қолади, ҳарбий ва махсус унвонларга эга бўлмаган олий юридик маълумотли ходимлар учун эса ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари берилиши мумкин;
Институтда ишлаган давр кўп йил ишлаганлик учун устамалар тўлаш, ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади ҳамда уларни Институтда ишлаш даврида бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади;
Институт бошқарув ва илмий ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида, фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
9. Институт директорига:
зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Институтга юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошларни уларга иш ҳақини Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий валютада тўлаб берган ҳолда маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларга лавозим маошининг 5 баробаригача миқдорида устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.
10. Институт фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
вазирлик, идора ва муассасалар томонидан уларнинг буюртмалари асосида тадқиқотлар ва баҳолаш ишларини олиб бориш учун ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Институтга ўзининг бюджетдан ташқари маблағларини Институт фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва жорий харажатларга, ходимлар малакасини ошириш, шу жумладан хорижий стажировкаларни ташкил этиш, чет давлатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, Институтнинг расмий веб-сайтини яратиш ва фаолият юритишини таъминлаш, жалб қилинган маҳаллий ва хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашга, шунингдек, Институт фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларга йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Институтга унинг фаолиятини ташкил қилишга кўмаклашиш мақсадида 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармасидан 5 млрд сўм миқдорида бир марталик беғараз молиявий ёрдам ажратсин.
11. Институт Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти 2023 йил 1 майга қадар Институт биноси таъмирланиши ва унинг зарур мебель, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозланиши (қўшимча жиҳозланиши)ни таъминласин.
12. Белгилансинки, Институтнинг 2022 йилдаги фаолиятини ташкил этиш ва жорий таъминоти учун Давлат бюджети маблағлари илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини молиялаштириш бўйича Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган ва фойдаланилмаган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Молия вазирлиги:
2023 йилдан бошлаб ҳар йили Институт фаолиятини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;
2023 йилда Институтга асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра, биноларни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар, оргтехника билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), хизмат автотранспорти, иситиш тизимини сотиб олиш (янгилаш), шунингдек, зарур адабиётларни харид қилиш ва хорижий илмий, таҳлилий ва бошқа керакли босма ва электрон нашрларга обуна бўлиш учун зарур маблағлар ажратсин;
Институт учун 3 та хизмат автотранспорт воситасини, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Институтни белгиланган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан, шунингдек, унинг кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
14. Институт:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
хорижий матбуот шарҳлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг таҳлилий маърузалари (материаллари) мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий статистика қўмитаси, Марказий банк, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборот бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
16. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 декабрь,
ПҚ-462-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 декабрдаги ПҚ-462-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг
ТУЗИЛМАСИ

Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш

Директор

Илмий котиб

Директор ўринбосари

Халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2

Иқтисодий соҳадаги қонунчилик шуъбаси

5

Конституциявий қурилиш ва давлат бошқарувининг самарадорлигини таҳлил қилиш шуъбаси

5

Бош бухгалтер

Ижтимоий соҳадаги қонунчилик шуъбаси

5

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси

5

Умумий бўлим

2

Юрисконсульт

Ижтимоий-сиёсий ривожланиш соҳасида таҳлил шуъбаси

4

Халқаро муносабатлар соҳасидаги қонунчилик шуъбаси

4

АКТ бўйича мутахассис

Бошқарув ходимларининг умумий сони — 38 нафар,
шу жумладан илмий ходимлар — 28 нафар.
Ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 декабрдаги ПҚ-462-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг
УСТАВИ
I. Умумий қоидалар.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти (кейинги ўринларда — Институт) ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
2. Институт юридик шахс ҳисобланади, ўз мулкига, мустақил балансига, ғазначилик ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга амал қилади.
4. Институтнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti;
қисқартмаси — QНSI;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Институт законодательства и правовой политики при Президенте Республики Узбекистан;
қисқартмаси — ИЗПП;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan;
қисқартмаси — ILLP.
II. Институтнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва функциялари
5. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни прогнозлаш ва устувор йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун киритиладиган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертиза қилиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш самарадорлиги устидан тизимли сиёсий-ҳуқуқий мониторинг юритиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
6. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
йиллик давлат дастурлари лойиҳаларининг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларига мувофиқлигини комплекс таҳлил қилади, шунингдек, уларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоли масалаларни ўрганади, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;
жамият ва давлат қурилишини ҳуқуқий тартибга солиш ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашни амалга оширади;
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказади, шу асосда маъмурий ислоҳот ва ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, давлат органларининг вазифа ва функцияларини оптималлаштириш, уларнинг иш услубларини, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, шу жумладан давлат хизматлари сифатини ошириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорликда республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида шаклланган таклифларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги тавсияларини тизимлаштиради ва уларнинг ягона базасини юритади;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва парламентга киритиш бўйича дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш, қонун лойиҳаларини Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида уларнинг ўтишини мониторинг қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан уларнинг давлат ҳуқуқий сиёсатига мувофиқлигини ҳамда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг боришига таъсирини комплекс тарзда баҳолаган ҳолда асослантирилган экспертлик фикрлари ва хулосаларини тайёрлайди;
қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти муаммоларини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини ўрганади;
қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг услубий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг эксперт кузатувини амалга ошириш соҳасида илмий-тадқиқот ва экспертлик фаолиятини амалга оширади;
Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
миллий қонунчиликни ривожлантиришни прогнозлаш соҳасида тизимли тадқиқотларни, илғор халқаро тажриба, замонавий юридик фан ютуқлари, юридик амалиётдан фойдаланиш асосида ушбу тадқиқотлар натижаларининг қонун ижодкорлиги ишларига доир давлат дастурларини тайёрлаш жараёнига жорий этилишини ташкил этади;
ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, конституциявий ва давлат қурилиши соҳаларида мамлакатимизда олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотларни умумий мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолияти режаларини тайёрлашда иштирок этади;
ўз фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифаларига мос келадиган таълим йўналишлари (шу жумладан, конституциявий қурилиш, парламентаризм, қонун ижодкорлиги ва давлат бошқаруви) бўйича кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади, бошқа таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
етакчи тадқиқот, таҳлил марказлари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорлик дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;
қабул қилинган қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги тўғрисидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади;
тадқиқот, қонун ижодкорлиги жараёнига прогнозлаш ва моделлаштиришнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлайди.
III. Институтнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг таркибий тузилмаларида, шу жумладан ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш;
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан хулосалар, ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш учун, зарур бўлганда, республиканинг ва хорижий давлатларнинг олимлари, мутахассисларидан иборат, шу жумладан шартнома асосида ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан бепул фойдаланиш;
Институт ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фракциялари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суди, Олий суди, ижро ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари ҳайъатларининг мажлисларида иштирок этиш;
халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари ва ўқув муассасалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида тадқиқотлар олиб бориш, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан хорижий ва халқаро ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда грантлар олиш, берилган грантлар ҳисобидан илмий изланишлар олиб бориш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва маърузалар, даврий илмий-амалий нашрлар чиқариш.
Институт қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Институт қуйидагиларга мажбур:
илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг юқори даражасини таъминлаш ва уларнинг кенг қўлланилишига фаол равишда кўмаклашиш;
иш юритишни ташкил этиш, расмий ҳужжатларни тузиш, ижро этиш ва сақлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш;
ўз фаолияти натижалари бўйича статистик ҳисобот ва бухгалтерия ҳисобини юритиш.
Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
IV. Институт фаолиятини ташкил этиш
9. Институтга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
10. Институт директори:
Институт фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ва Институтнинг илмий, илмий-технологик ва ташкилий-хўжалик фаолияти, шунингдек, мазкур Уставга риоя қилиниши учун жавобгардир;
давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, халқаро ташкилотларда Институт номидан иш кўради;
Институт ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради;
Институтга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун шахсий жавобгар ҳисобланади ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоб беради;
белгиланган тузилма ва ходимлар сонига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори доирасида Институтнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
зарур ҳолларда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Институтнинг иш режалари, ҳисоботлари ва методик ишланмаларини тасдиқлайди;
Институтнинг асосий илмий ва ноширлик фаолияти йўналишларини белгилайди;
Институт ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Институт ходимларининг лавозим (функционал) вазифаларини тақсимлайди;
ходимларни рағбатлантириш тартиби ва шаклларини, уларнинг лавозим маошига устама ва қўшимча тўловларни белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорлар қабул қилади;
Институт номидан ишончномасиз шартнома ва келишувлар тузади, Институт активларини тасарруф этади, мулкни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилади, молиявий, ҳисоб-китоб ва бошқа турдаги ҳужжатларни имзолайди;
қонунчиликка ва мазкур Низомга мувофиқ ўзига юклатилган бошқа масалаларни ҳал этади.
11. Институт директори ўринбосари директор топшириғига кўра унинг алоҳида функцияларини бажаради ва у бўлмаган ёки ўз вазифаларини бажариши мумкин бўлмаган ҳолларда директор лавозимини вақтинча эгаллаб туради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Институт директори ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Институтнинг бошқа ходимлари Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
14. Институт ҳузурида вазифаси Институтнинг фундаментал ва амалий тадқиқотларини мувофиқлаштириш бўлган, Институтнинг ходимлари, олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, республика ва хорижий давлатлардаги таҳлил марказларининг экспертлари, тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Кенгаш таркибини тасдиқлайди, унинг Институтга юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган фаолиятини самарали режалаштиришни ва ташкил этишни таъминлайди.
V. Институтнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
15. Институт ўзига юклатилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича вазифаларни бажаришда давлат органлари, олий таълим ташкилотлари, илмий муассасалар, тадқиқот, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилади.
16. Институт фаолияти устидан умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Институт ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот киритади.
VI. Якунловчи қоидалар
17. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилади.
18. Мазкур Устав талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15 боби («Бошқарув тартибига қарши жиноятлар».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 декабрдаги ПҚ-462-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимнинг номланиши

Разрядлар

Директор

21

Директор ўринбосари

20

Шуъба мудири, бўлим бошлиғи, илмий котиб

18

Бош илмий ходим

17

Етакчи илмий ходим

16

Бош бухгалтер

17

Кадрлар бўйича инспектор, юрисконсульт

16

АКТ бўйича мутахассис

13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 декабрдаги ПҚ-462-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорида:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2 ва 3-иловалардан «Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти» блоклари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4380-сон қарорига 2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4951-сон қарорида:
а) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
7-банддан «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти,» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илованинг «Субъектлар» устуни 1-позициясидан «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти,» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-илованинг «Маълумотларни шакллантириш ва киритишга масъул идора ва ташкилотлар» устунидан «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4984-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2022 й., 07/22/462/1135-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)