Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш;
учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари (8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодлари) уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно;
б) Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин;
в) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш жараёнида вақтинча олиб қўйилган фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида сақланади;
г) учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) топшириш, сотиш ёки утилизация қилиш терговдан олдинги текширувни амалга оширувчи орган, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори, шунингдек, суд қарори асосида тегишли далолатнома тузиш орқали амалга оширилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ички ишлар вазирлиги учувчисиз учадиган аппаратлар, шунингдек, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган амалий чораларни кўриб борсин.
6. Транспорт вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
республика ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, белгиланган тартиб бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот материаллари давлат ва хорижий тилларда тайёрланишини;
тайёрланган ахборот материалларини ва видеороликларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, расмий веб-сайтларда жойлаштириш орқали кенг ёритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, ҳаво кемаларида ва поездларда, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан ўтишда назорат-ўтказиш пунктларида намойиш этилишини таъминласин.
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 ноябрь,
658-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида ҳужжати билан идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилган юридик шахс;
ажратилган ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз авиация тизимларининг парвозларини амалга ошириш учун рухсат берилган ҳудуд;
давлат авиациясининг авиация ходимлари — учувчисиз учадиган аппаратлар парвозларини ташкил қилиш, бажариш, таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун махсус касбий тайёргарликка эга бўлган мансабдор шахслар;
парвозлар хавфсизлиги — ҳаво кемаларидан фойдаланишга тааллуқли авиация фаолияти билан боғлиқ бўлган ёки бундай фойдаланишни бевосита таъминлайдиган мақбул даражагача пасайтирилган ва назорат қилинадиган ҳолат;
учувчисиз авиация тизими — ҳаво кемаси ва бортида учувчиси бўлмаган ҳолда фойдаланиладиган ҳаво кемаси билан боғлиқ элементлар;
учувчисиз учадиган аппарат — учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ автоном бўлган ҳаво кемаси (ҳаво кемалари моделлари ва ўйинчоқ ҳаво кемалари моделлари бундан мустасно). Учувчисиз учадиган аппарат ўзида одатда яхлит тизим сифатида фойдаланиладиган учувчисиз ва масофадан бошқариладиган ҳаво кемаларини бирлаштиради;
учувчисиз учадиган аппаратлар учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар — 8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодига тушадиган қисмлар;
парвозларни қисқа муддатли чеклаш — Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқариш борасида ўз ҳудудларида парвозлар хавфсизлигини ва бошқа фаолиятни тезкор таъминлашга йўналтирилган тадбирлар комплекси билан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича белгиланадиган алоҳида тартиб;
ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими — идоралараро комиссия ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларидан ташкил топган, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш учун мўлжалланган орган;
ҳаво кемасининг ўйинчоқ модели — фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш учун ишлатиладиган, оғирлиги 250 граммдан ошмайдиган, 8802200001 ТН ВЭД кодига тушмайдиган, парвозни автоном бошқариш функциясига ва навигацияга эга бўлмаган, фото ва видео ускуналар билан жиҳозланмаган учадиган аппарат;
ҳаво кемасининг модели (авиамодел) — двигателли ёки двигателсиз, парвозни автоном бошқариш функциясига ва навигацияга эга бўлмаган, фото ва видео ускуналар билан жиҳозланмаган, фақат ўқув, спорт, маданий ва маърифий тадбирлар ва техник ижодкорликни ривожлантириш учун фойдаланиладиган учадиган аппарат;
ҳаводаги яқинлашув йўлаги — аэродром ҳудудидаги учиш-қўниш йўлагининг охирига туташган қисмидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида учадиган пайтда баландликка кўтарилади ва қўниш пайтида пасайиш амалга оширилади;
ҳаво кемаларининг парвозлари учун махсус зона — учиш зонаси, синов парвозлари зонаси, ҳаво кемаларининг паст ва жуда паст баландликдаги парвозлари зонаси, ҳаво кемаларининг товуш тезлигидан ошадиган тезликдаги парвозлари зонаси, ҳаво кемаларига парвозда ёқилғи қуйиш зонаси, ҳаво кемаларининг ўзгарувчан баландликда парвоз қилиш зонаси, ёқилғи тўкиш ва юк ташаш зонаси, ҳаво кемалари моделларининг (авиамоделлар) парвозлари зонаси;
эксплуатант — ҳаво кемасига эгалик ҳуқуқи, ижара асосида ёки бошқа қонуний асосда эга бўлган, ушбу ҳаво кемасидан фойдаланиш ҳуқуқи ва қобилияти ҳужжатлаштирилган фуқаро ёки юридик шахс;
ягона ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча турдаги ҳаво кемаларига парвоз қилиш рухсат берилган.
3. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида хорижий давлатларнинг учувчисиз учадиган аппаратлари парвозини амалга оширишга фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан рухсат этилади.
4. Таълим, спорт, маданий ва маърифий тадбирларга, техник ижодкорликни ривожлантиришга мўлжалланган ҳаво кемалари моделларининг (авиамоделларнинг) парвозлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фақат ҳаво кемалари парвозларининг махсус зоналарида амалга оширилади.
в) парвоз вақтида максимал оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги, қишлоқ хўжалигида агротехника тадбирларини амалга ошириш учун мўлжалланган учувчисиз учадиган аппаратлар бундан мустасно, бунда уларнинг максимал учиш оғирлиги 250 кг дан ошмаслиги керак ва тур сертификати, GPS Tracker ёки ID модули (Remote ID масофадан идентификациялаш) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
9. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан рухсат берилади.
10. Ариза берувчи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ парвозларни амалга ошириш бўйича намунавий шаклда ишлаб чиқилган қўлланмага эга бўлиши шарт.
Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма ва унга киритиладиган барча ўзгартиришлар Агентлик билан келишилиши керак.
11. Ариза берувчи фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат олиш учун ариза;
б) учувчисиз учадиган аппаратга мулк ҳуқуқи ёки бошқа шаклдаги мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
в) учувчисиз учадиган аппарат учун ишлаб чиқарувчининг паспорти нусхаси ёки унга тенглаштирилган ҳужжат (сифат сертификати, мувофиқлик сертификати);
г) учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқарувчининг ҳужжати (қўлланма, йўриқнома, техник тавсиф) нусхаси;
д) ариза берувчининг парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланмаси.
12. Агентлик аризани ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқади ва учувчисиз учадиган аппаратнинг техник ҳолатини ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда баҳолайди. Техник ҳолатни текшириш Агентликда амалга оширилади.
13. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқиш ва учувчисиз учадиган аппаратнинг техник ҳолатини текшириш натижалари бўйича фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат этилгани тўғрисида берилган хулосаларни маълумотлар реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритади.
Агентлик ариза берувчига учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги хулосани беради (юборади) ёки тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, фойдаланишга рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
14. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати тўғрисидаги маълумотни реестрга киритишда унга рўйхатдан ўтишни танитувчи белги берилади, ариза берувчи уни учувчисиз учадиган аппарат корпусига туширади. Рўйхатдан ўтиш танитувчи белги бешта араб рақамидан иборат бўлади.
15. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулоса ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
16. Ариза берувчига қуйидаги ҳолларда фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулосани бериш рад этилиши мумкин:
а) талаб қилинадиган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаса;
б) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
в) фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати техник ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги асосли салбий хулоса бўлса.
17. Агентлик томонидан учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.
18. Реестр Агентлик томонидан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда юритилади.
19. Ариза берувчининг манзили ўзгарганда, учувчисиз учадиган аппарат уни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ модификация қилинганда (номи ўзгарганда), фойдаланилаётган учувчисиз учадиган аппарат рўйхатдан чиқарилганда, учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган учувчисиз учадиган аппарат оператори (операторлари) тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ариза берувчи юқорида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга етти иш куни ичида Агентликка хулосани қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулоса қайта расмийлаштирилганда, Агентлик реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
20. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулосани бериш ва қайта расмийлаштириш Агентлик томонидан тегишли ҳужжатлар билан хулоса бериш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат ичида амалга оширилади. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга хулоса бериш ва уни қайта расмийлаштириш учун ҳақ олинмайди.
21. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 19-банди талаблари бажарилмаганда, фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулоса тўхтатилади.
2-§. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимлари
22. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимлари танланган бошқариш усулига қараб, автоном ва масофадан туриб бошқариладиганларга бўлинади.
23. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларига қўйиладиган талаблар, уларни рўйхатга олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш тартиби ишлаб чиқарувчиларнинг эксплуатация қилиш ва техник ҳужжатларига мувофиқ равишда вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
Ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари мавжуд бўлмаган давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларини сотиб олиш тақиқланади.
24. Вазирликлар ва идораларда давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларининг ва учувчисиз авиация тизимларининг ишлаб чиқарувчи заводнинг техник-фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ тўғри сақланишини текшириш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати вакилларини мажбурий киритиш, шунингдек, қуйидаги шартлар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига берилган:
а) текширишни текширилаётган вазирлик ва идоралар раҳбарияти билан келишиш;
б) текширувчиларнинг вазирликлар ва идоралар объектларига кириш учун тегишли рухсати мавжудлиги.
Текширишлар календарь йил давомида келишилган режага мувофиқ амалга оширилади. Вазирликлар ва идоралар томонидан навбатдаги текширувга охирги текширувдан 3 йил ўтгандан кейин рухсат берилади.
25. Вазирликлар ва идоралар томонидан давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан ва учувчисиз авиация тизимларидан Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг рухсатномаси олингандан кейин рухсат этилади.
26. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари билан содир бўлган авиация ҳодисалари (ҳалокатлари) текшируви Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Зарурат бўлганда, давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари билан содир бўлган авиация ҳодисалари (ҳалокатлари) текширувига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги мутахассислари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
27. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган операторлар таркиби ариза берувчи томонидан учувчисиз учадиган аппаратнинг тури, мақсади ва шартларига қараб белгиланади.
г) учувчисиз учадиган аппаратлар ишлаб чиқарувчиси томонидан тавсия этилган талаблар асосида учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш ва уни бошқариш бўйича махсус тайёргарликка эга бўлиши;
д) ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини билиши;
з) учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш бўйича билим ва маҳоратини Агентликка намойиш этиши керак.
2-§. Давлат авиациясининг авиация ходимлари
29. Давлат авиацияси авиация ходимларининг таркиби, уларга қўйиладиган асосий талаблар, давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланишга рухсат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
30. Тажриба-конструкторлик, экспериментал ёки илмий-тадқиқот ишларининг мақсадлари ва вазифаларига қараб, давлат авиациясидан фойдаланувчилар манфаати учун ишлаб чиқилган экспериментал учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз авиация тизимларининг шахсий таркиби учадиган аппаратни (тизимни) ишлаб чиқарувчи (йиғувчи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
4-боб. Аэродромлар
31. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимлари аэродромларда жойлаштирилиши мумкин.
32. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланишга рухсат берилган аэродромлар тегишли рухсатномага эга бўлиши керак.
33. Аэродромлардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан улар яроқлилик нормалари ва парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган талабларга мувофиқ бўлганда рухсат берилади.
34. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларининг битта аэродромда жойлаштирилиши ҳамда улардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
5-боб. Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш
35. Фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари, давлат авиациясининг учувчисиз авиация тизимлари томонидан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назоратини олиб бориш қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юкланади.
36. Зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органларидан рухсат олингандан кейингина фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари, давлат авиациясининг учувчисиз авиация тизимларига Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берилади.
38. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва давлат авиациясининг учувчисиз авиация тизимлари ажратилган ҳаво ҳудуди ва умумий ҳаво ҳудудларидан фойдаланишлари мумкин.
39. Давлат авиациясининг автоном учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимлари фақат ажратилган ҳаво ҳудудидан фойдаланишлари мумкин.
40. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимлари фақат исталган вақтда битта бошқарув пунктидан ва фақат битта учувчисиз учадиган аппаратда масофада туриб парвоз қилиш шарти асосида ягона ҳаво ҳудудида парвоз қиладиган ҳаво кемалари билан интеграциялашиши мумкин.
41. Давлат авиациясининг манфаатларини кўзлаб экспериментал учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз авиация тизимларининг парвозларини синовдан ўтказиш вақтида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
42. Фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари, давлат авиациясининг учувчисиз авиация тизимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун буюртманомалар ва рухсатномалар бериш тартиби 6-иловага мувофиқ амалга оширилади.
43. Ўйинчоқ ҳаво кемалари моделлари томонидан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун рухсат олиш талаб қилинмайди.
6-боб. Учувчисиз учадиган аппаратларнинг парвози
44. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари парвозларни Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органлари билан келишилган ҳолда ажратилган ҳаво ҳудудида амалга оширади.
45. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларининг ажратилган ва умумий ҳаво ҳудудларида парвоз қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
46. Давлат авиациясининг манфаатларини кўзлаб, учувчисиз учадиган аппаратларни ва учувчисиз авиация тизимларини парвозда синаб кўриш тартиби уларни ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилади.
47. Ўйинчоқ ҳаво кемалари моделларининг парвозлари аэродромларнинг ҳаводаги яқинлашув йўлагига 150 метрдан кам бўлмаган узоқликда, 50 метргача баландликда, одамлардан хавфсиз масофада ва учадиган аппарат доимий визуал кўриниб турган ҳолда амалга оширилади.
7-боб. Парвозлар хавфсизлиги
48. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозлари Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
49. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларининг парвозлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги авиациясининг парвоз қилиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
50. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва учувчисиз авиация тизимларининг бошқариладиган ҳаво кемалари билан биргаликдаги умумий ҳаво ҳудудларидаги парвозларига фақат уларнинг парвозлари хавфсизлиги таъминланган шароитларда рухсат этилади.
51. Ўйинчоқ ҳаво кемалари моделларининг эгалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аппаратлардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгардирлар.
52. Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, корхона, муассаса, ташкилотнинг масъул мансабдор шахси томонидан ташкил этилади ва таъминланади.
а) учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш учун бегоналар кириши ман этилган ва сигнализация воситалари (зарурат бўлганда, видео кузатув воситалари) билан жиҳозланган, ҳарорат режими, тўғри тушадиган қуёш нурларининг, иссиқлик ва бошқа турдаги нурланишнинг ёруғлик таъсири, шунингдек, ёнғинга қарши хавфсизлик бўйича ишлаб чиқарувчи талабларига мос келадиган ихтисослаштирилган бино ажратиш;
б) учувчисиз учадиган аппаратларни уларнинг турига мос келадиган махсус контейнерларда сақлаш;
в) учувчисиз учадиган аппаратни қисман ёки демонтаж қилинган ҳолда, унинг дарҳол учишини истисно қиладиган шароитда сақлаш;
г) учувчисиз учадиган аппаратларни дала (ишлаб чиқариш) шароитида уларнинг турига қараб махсус жойлаш контейнерларида аккумулятордан алоҳида ажратилган ҳолда сақлаш. Бунда жойлаш контейнери муҳрланган бўлиши ва сақлаш учун масъул бўлган мансабдор шахс назорати остида бўлиши керак;
д) сақлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсга учувчисиз учадиган аппаратни ташлаб кетиш ёки бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
54. Фуқаро авиациясининг эксплуатантдаги учувчисиз учадиган аппаратларини сақлаш тартиби эксплуатант томонидан техник-фойдаланиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланмага киритилади. Сақлаш тартиби Агентлик билан келишилиши шарт.
55. Давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларини сақлаш тартиби тегишли вазирлик ва идоранинг раҳбарияти томонидан техник-фойдаланиш ҳужжатларнинг мажбурий талабларига мувофиқ белгиланади.
9-боб. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида ариза берувчилар фаолиятини назорат қилиш
56. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бажарилишини фуқаро авиациясида Агентлик, давлат авиациясида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги назорат қилади.
58. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланадиган ариза берувчиларни инспекция текширувлари икки йилда камида бир марта амалга оширилади.
59. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланадиган ариза берувчилар томонидан ушбу Низом талаблари бузилганда, Агентлик ушбу қоидабузарликларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши ҳуқуқига эга.
10-боб. Якунловчи қоида
60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1854-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ариза берувчи
Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ушбу Низомда кўзда тутилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди.
Агентликка ҳужжатларни бевосита, почта хизматлари орқали ёки электрон шаклда улар қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома билан биргаликда тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига биноан
2-босқич
Агентлик
Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва улар дарҳол ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган ҳолда берилади (юборилади).
Ҳужжатларни қабул қилиш кунида
3-босқич
Агентлик
1. Аризани ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқади ва учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник ҳолатини баҳолайди.
1. Ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни ичида
2. Ҳужжатларни текшириш ва учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник ҳолатини текшириш натижаларига кўра, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилгани тўғрисида хулоса беради (юборади) ёки рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
2. Тегишли қарор қабул қилингандан бошлаб бир иш куни ичида
4-босқич
Агентлик
Аризани қайта кўриб чиқади. Агар ариза берувчи белгиланган муддатда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилганлиги тўғрисида хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этса, ариза берувчига шундай хулосани тақдим этади. Бартараф этилмаган тақдирда, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома юборилади ва бунда рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилади.
Рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги ариза ва ушбу сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланманинг намунавий шакли
«Келишилган»
«Тасдиқлайман»
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори
Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозларини ташкил этиш тартиби ва уларни амалга ошириш қоидалари;
б) парвозларни амалга оширишга алоқаси бўлган ходимларнинг мажбуриятлари тавсифланган йўриқнома;
в) учувчисиз учадиган аппаратларни бошқариш учун масъул шахс аниқланган ҳолда, ҳар бир амалга ошириладиган парвознинг учувчисиз учадиган аппаратлари шахсий таркиби;
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида парвоз қилаётганда учувчисиз учадиган аппаратлар томонидан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича ариза берувчининг Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича йўриқнома;
д) авиация ҳодисаси юз берган тақдирда, учувчисиз учадиган аппарат операторининг ҳаракат қилиш тартиби;
е) учувчисиз учадиган аппаратга хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш тартиби;
ж) ноқонуний аралашув ҳаракатларининг олдини олиш бўйича йўриқнома;
з) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;
и) фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати операторини тайёрлаш ва унинг малакасини ошириш дастурлари.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
идоравий вазифаларни бажариш учун ушбу хулосага илова қилинган рўйхатда кўрсатилган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкинлиги ушбу ҳужжат билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори
1. Номланиши (тури) ________________________________________________________ 2. Белгиланган мақсади ______________________________________________________ 3. Серия рақами (завод, иденцификация рақами ва бошқалар) _______________________ 4. Ишлаб чиқарилган сана ____________________________________________________ 5. Ишлаб чиқарувчининг номи ________________________________________________ 6. Ишлаб чиқарувчи жойлашган жой ___________________________________________ 7. Максимал учиш вазни _____________________________________________________ 8. Ўрнатилган двигателлар тури _______________________________________________ 9. Ўрнатилган двигателлар сони _______________________________________________ 10. Двигатель (тортиш) кучи __________________________________________________ 11. Сақланадиган манзил (жой) ________________________________________________ 12. Оператор Ф.И.О. ________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат этилганлиги тўғрисида берилган хулосалар
РЕЕСТРИ
Т/р
Ариза берувчи
(эгаси)
Оператор Ф.И.О.
Тури
Серия рақами
Ишлаб чиқарувчи завод
Максимал учиш вазни
Хулоса берилган сана
Хулоса бериш учун асос
Эслатма
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари (тизимлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун буюртманомалар тақдим этиш ва рухсат бериш тартиби
1. Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун буюртманомалар (кейинги ўринларда — буюртманома) почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда парвозлар амалга ошириладиган кун арафасида UTC вақти билан соат 09:00 дан (маҳаллий вақт билан 14:00) кечиктирмай топширилиши керак.
2. Буюртманомалар ариза берувчи томонидан Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизим органига учувчисиз учадиган аппаратларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига парвозларни бажаришда ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизим органлари билан ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ тақдим этилади.
3. Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
парвоз амалга ошириладиган сана;
ариза берувчининг номи;
учувчисиз учадиган аппарат модели ва рўйхатдан ўтказиш белгиси;
парвознинг бошланиш ва тугаш вақти (UTC);
парвозни амалга ошириш ҳудуди (координаталари), (ўзига хос маҳаллий йўналишлар) йўналиши ва улардан узоқлашиши;
учиш баландлиги (метрда ва футда);
парвоз мақсади (иш тури), ишларни бажариш учун рухсатноманинг мавжудлиги (аэрофотосуратга олиш, турар жой устидан парвоз ва бошқалар);
учувчисиз учадиган аппарат операторининг Ф.И.О.;
РМК эслатмасида — учувчисиз учадиган аппаратлар сони, учувчисиз учадиган аппарат операторининг телефон рақами, шунингдек, парвозни таъминлаш учун барча ҳар қандай қўшимча маълумотлар.
Буюртманомани расмийлаштириш намунаси:
«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК
САНА / 2016 йил 10 июнь
ТУРИ ВА РАҚАМИ / квадрокоптер DJI Phantom, 1PA№345
ВАҚТИ / 10.00 дан 12.00 гача UTC
ПАРВОЗ ҲУДУДИ / нуқта радиусидан 1000 метр баландликдаги зона 41.15.2 с.ш. 061.12.9 в.д.
УЧИШ БАЛАНДЛИГИ / 500 метргача
ИШ ТУРИ / авиафотосурат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2016 йил 05 июндаги 23/153-сон махсус рухсатномаси
квадрокоптер DJI Phantom, 1РА№345 — учувчисиз учадиган аппаратнинг модели ва тартиб рақами;
10.00 дан 12.00 гача UTC — парвознинг бошланиш ва тугаш вақти;
нуқта радиусидан 1000 метр баландликдаги зона 41.15.2 ш.к. 061.12.9 ш.у. географик координатлари кўрсатилган парвозни амалга ошириш ҳудуди;
500 метргача — учиш баландлиги;
аэросуратга олиш (2016 йил 05 июндаги 23/153-сон рўйхатнома) — учиш мақсади ва ишни амалга ошириш учун рухсатнома;
Фозилов А.Т. — учувчисиз учадиган аппарат операторининг фамилияси, телефон рақами (90) 979-55-11;
битта (1) учувчисиз учадиган аппарат.
4. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозлари учун буюртманомаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ягона тизим «Ўзаэронавигация» марказининг фуқаролик сектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Аэронавигация ахборот нашрида ёки авиация ахборот циркулярида эълон қилинган ставкалар бўйича мурожаат этувчилар билан шартнома асосида амалга оширилади (Ахборот доираси).
5. Ариза берувчига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг навбатчи қисмига буюртманомани тасдиқлаш, шунингдек, чекловларни жорий қилиш ёки буюртманомани бекор қилиш тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида парвозларни амалга оширишда учувчисиз учадиган аппаратнинг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича ариза берувчининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ телефон (факс) ёки электрон почта орқали юборилади.
8. Тезкор вазифаларни Ўзбекистон Республикаси манфаатларига мувофиқ амалга ошириш мақсадида учувчисиз учадиган аппаратлар парвозларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони қабул қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
9. Табиий офатлар, фалокатлар, авариялар юз берганда ёрдам кўрсатиш ва қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш мақсадида ҳамда одамлар ҳаётига хавф туғдирадиган бошқа ҳолатларда, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, учувчисиз учадиган аппаратларга эга бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари учувчисиз учадиган аппаратларнинг парвоз қилиши учун қарор қабул қилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолларда фаолиятни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун рухсатномани ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлик пунктининг тезкор навбатчиси беради ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонига зудлик билан ахборот берилади, Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош маркази хабардор қилинади. Бундай рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун сўров олингач, зудлик билан берилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказлари учувчисиз учадиган аппаратларнинг шошилинч парвозларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятни таъминлаши, бошқа фаолиятни тўлиқ ёки қисман ман этишга мажбур.
10. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари хизмат вазифаларини бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратларнинг шошилинч парвозлари олдиндан буюртмалар берилмасдан, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бирлашмалари қўмондонлигининг қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун рухсатномани ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлик пунктининг тезкор навбатчиси беради ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонига зудлик билан ахборот берилади, Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими асосий бош маркази хабардор қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 октябрдаги 679-сонли қарорига асосан 7-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 18 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 09/24/679/0824-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига 2-ИЛОВА
Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео-материаллар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга оид илтимосномалар тақдим қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
илтимоснома берувчи — белгиланган тартибда республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео-материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учадиган аппаратларини вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан, хорижий ижодий гуруҳларнинг вакиллари;
ваколатли давлат органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
илтимоснома киритувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва ариза берувчи томонидан улардан фойдаланиш бўйича илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар;
ягона идоралараро электрон платформа — хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланишлари бўйича вазирлик ва идоралар томонидан аризаларни тақдим этиш ва келишиш бўйича ахборот тизими;
ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими — идоралараро комиссия ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларидан ташкил топган, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш учун мўлжалланган орган.
2-боб. Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илтимоснома киритувчи органга мурожаат қилиш тартиби
3. Республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео-материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш истагида бўлган ариза берувчи ягона идоралараро электрон платформа орқали (масалан, ариза шаклида) мурожаат қилади.
4. Сўровда ариза берувчи учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кирувчи ва улардан фойдаланувчи шахслар, учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник хусусиятлари ва тасвирга оладиган ҳудуд (жой) тўғрисидаги маълумотларни илова қилади.
5. Илтимоснома киритувчи орган сўровни (масалан, ариза шаклида) келиб тушган кундан бошлаб икки кун ичида ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқади.
Ариза берувчининг сўровини кўриб чиқиш натижаларига кўра, илтимоснома киритувчи орган ваколатли давлат органига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида илтимоснома киритиши ёки киритишни рад этиши мумкин.
Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илтимосномани рад этиш асосли бўлиши керак.
6. Тақдим этилаётган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри ёки бузиб кўрсатилган бўлса, ариза берувчига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилиши мумкин.
7. Ариза берувчи учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича рад жавоб олган кундан эътиборан ўн кун ичида рад этиш сабабларини бартараф қилишга ва илтимоснома киритувчи органга қайта мурожаат қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда такрорий сўров илтимоснома киритувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган муддатда кўриб чиқилади.
8. Сўровни, шу жумладан, учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги такрорий сўровни кўриб чиқиш учун илтимоснома киритувчи орган томонидан йиғим олинмайди.
3-боб. Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун илтимоснома тақдим этиш тартиби
9. Илтимоснома киритувчи орган томонидан ариза берувчига республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео-материалларни тайёрлаш учун учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш бўйича ваколатли давлат органларига ягона идоралараро электрон платформа орқали тақдим этилади.
10. Илтимосномага илтимоснома киритувчи орган учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кирувчи ва ундан фойдаланувчи шахслар, учувчисиз учадиган аппаратларининг техник хусусиятлари ва тасвирга олиш жойлари ва вақти тўғрисидаги маълумотларни илова қилади.
11. Ваколатли давлат органи илтимоснома олинган кундан бошлаб икки кун ичида ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатларни кўриб чиқади.
Илтимосномани кўриб чиқиш натижаларига мувофиқ ваколатли давлат органи учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича хат шаклида рухсатнома беради ёки беришни рад этади.
Ваколатли давлат органлари қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида илтимосномани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида илтимоснома киритувчи органни ягона идоралараро электрон платформа орқали хабардор қилиши лозим.
Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича рухсатнома беришни рад этиш асосли бўлиши керак.
12. Илтимоснома киритувчи органга учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
13. Илтимоснома киритувчи орган учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича рад жавоб олинган кундан эътиборан ўн кун ичида рад этиш сабабларини бартараф қилишга ва такроран илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда такрорий илтимоснома ваколатли давлат органлари томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддатда кўриб чиқилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган топшириқлар асосидаги илтимосномалар бир кун ичида кўриб чиқилади.
15. Ваколатли давлат органлари учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш учун йиғим олмайди.
16. Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсатнома олингандан сўнг илтимоснома киритувчи орган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий ижодий гуруҳлар учувчисиз учадиган аппаратларни фойдаланишидан бир кун олдин ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органини учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш жойи ҳамда вақти ҳақида хабардор қилади.
17. Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби илтимоснома киритувчи органнинг ташаббуси билан ушбу Низомга мувофиқ кўриб чиқилади.
4-боб. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш тартиби
18. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш тартиби учувчисиз учиш аппаратларни ишлаб чиқарувчининг (етказиб берувчининг) сақлаш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.
19. Учувчисиз учадиган аппаратлар оператори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратларнинг тўғри сақланишини ташкил этади ва таъминлайди.
5-боб. Хорижий ижодий гуруҳларнинг учувчисиз учадиган аппарат оператори
20. Хорижий ижодий гуруҳларнинг учувчисиз учадиган аппаратлар операторларининг таркиби илтимоснома киритувчи орган билан келишилган ҳолда хорижий ижодий гуруҳлар томонидан белгиланади.
21. Учувчисиз учадиган аппарат оператори қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
18 ёшдан кичик бўлмаслиги;
учувчисиз учадиган аппаратлар ишлаб чиқарувчининг (етказиб берувчи) тавсиялари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ишлатиш ва бошқариш бўйича махсус тайёргарликка эга бўлиши.
6-боб. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппарат парвозларини амалга ошириш тартиби
22. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
учиш ва қўниш пайтида — ҳар қандай одамдан (учувчисиз учадиган аппарат операторидан ташқари), транспорт воситаси, бино ёки иншоотдан 50 метрдан яқин масофада;
одамлар гавжум жойдан (камида 500 нафар) 150 метрдан яқин;
аэропортлар, темир йўл вокзаллари, электр тармоқлари станциялари парвоз учун тақиқланган ва хавфли зоналардан камида 5 километр масофада, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7-боб. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппаратларнинг парвозларини назорат қилиш
23. Республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео-материаллар тайёрлаш мобайнида юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий ижодий гуруҳларга ҳамроҳлик қилиш учун илтимоснома киритувчи орган томонидан вакил ажратилади.
24. Илтимоснома киритувчи орган вакили:
учувчисиз учадиган аппарат операторини Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари тўғрисида хабардор қилиши;
учувчисиз учадиган аппарат оператори ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидаларини бузган тақдирда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига хабар бериши шарт;
республиканинг туризм салоҳияти ҳақида аэросуратларга олиш ишлари тугагандан сўнг ариза берувчи фото ва видео-материалларни Мудофаа вазирлигига юборади ёки уларни мустақил кўриб чиқиб, хулосасини Мудофаа вазирлигига юборади.
8-боб. Якунловчи қоида
25. Ушбу Низомнинг талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1854-моддаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ҳаво кемаларидан туриб телевизион, инфрақизил, микротўлқинли, радиолокацион ва бошқа аппаратуралар ёрдамида бажариладиган аэросуратга олиш, махсус ва бошқа турдаги ишларни (кейинги ўринларда — аэросуратга олиш ишлари) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишга, шунингдек, мазкур суратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишга рухсат бериш тартиботларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг талаблари мулкчилик шакли ва идоравий шаклидан қатъи назар, тасарруфида ўта муҳим ҳамда тоифаланган саноат ва ҳарбий объектлар бўлган, шунингдек, аэросуратга олиш ишларини бажарган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчи ва ушбу ишларнинг материалларидан фойдаланадиган вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ажратилган ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди, унинг доирасида идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз учадиган авиация тизимларининг парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилган ҳудуд;
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорига биноан идоравий вазифаларни бажариш учун ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилган юридик шахс;
аэросуратга олиш ишлари — суратга олиш ишлари амалга оширилган участкаларда объектив макон маълумотларини олиш, ўрганиш ва тақдим этиш мақсадида атмосферада учадиган аппаратга ўрнатилган фото ва видео аппаратлар ёрдамида ҳудудларни ер юзасидан муайян баландликда фото ва видеосуратга олиш;
махсус рухсатнома — доимий фаолият кўрсатувчи махсус комиссия билан келишган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби (кейинги ўринларда — Бош штаб) томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасининг ажратилган ҳаво ҳудудида парвозни ва аэросуратга олишни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжат;
парвоз — кўтарилишдаги тезлашишдан (вертикал кўтарилишдаги ер ёки сув юзасидан узилишдан) масофа босиб ўтилгунча (учиш-қўниш йўлагини тўхташларсиз озод қилингунча) ёки вертикал қўнишда ер (сув) юзасига теккунга қадар бўлган ҳаво кемасининг ер (сув) юзаси ва ҳаво ҳудудида ҳаракати;
парвозларни амалга ошириш чекланган ҳудуд — давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган катталикдаги, чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши маълум шартлар билан чекланган ҳаво ҳудуди. Парвозларни амалга ошириш чекланган ҳудудлар ҳаво кемаларининг парвозларини вақт ва уларнинг бажарилиш шартлари ва бошқалар бўйича чекланиши зарур бўлган объектлар устида (ҳудудларда) белгиланади;
парвозларни амалга оширишга қисқа муддатли чеклов — ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқарувининг ягона тизими марказларидаги парвозлар хавфсизлигини оператив таъминлаш ва ўзининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқаруви районларидаги бошқа фаолиятга йўналтирилган тадбирлар комплексига кўра белгиланувчи ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг алоҳида тартиби;
парвоз режаси (флайт-режа) — ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш органларига тақдим этиладиган, ҳаво кемасининг кўзда тутилган парвози ёки парвознинг бир қисми ҳақидаги муайян маълумотлар;
парвоз учун буюртманома (парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш) — ҳаво кемасининг мўлжалланган парвози ёки парвознинг бир қисми тўғрисида ҳаводаги ҳаракатни ташкил қилиш (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш) ва ҳаво ҳужумидан мудофаа органларига тақдим этиладиган муайян маълумотлар;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи — тегишли ҳолатларда ҳаводаги ҳаракатга диспетчерлик хизмати кўрсатиш органи, парвоз ахборот маркази ёки ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишга тааллуқли маълумотларни тўплаш пунктини англатувчи умумий атама;
ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органи — тегишли ҳолатларда район диспетчерлик маркази, учиб келиш диспетчерлик органи ёки аэродром диспетчерлик пункти, парвозларни бошқариш пункти, идоранинг қўмондонлик пункти ёки ҳаводаги ҳаракатни бошқариш функцияларини бажарувчи бошқа пунктни англатувчи умумий атама;
ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш — ҳаво кемаси эксплуатантини учиб кетиш ва етиб келишнинг режалаштирилган вақтларига риоя этиши ҳамда минимал чекловларда ва ўрнатилган хавфсизлик даражаларини пасайтирмаган ҳолда энг маъқул парвоз профилларига амал қилишни таъминлаш;
тақиқланган ҳудуд — давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган катталикдаги ва чегараларида ҳаво кемаларининг махсус рухсатномалар олмасдан парвоз қилиши тақиқланган ҳаво ҳудуди. Тақиқланган ҳудудлар ҳаво ҳудудида муҳим давлат объектлари, муҳим аҳамиятга эга комплексларни (атом электр станцияси, кимёвий жиҳатдан хавфли объектлар, шунингдек, мамлакатнинг миллий хавфсизлиги нуқтаи назардан ўта муҳим бўлган бошқа объектлар) ҳаво ҳудудидаги эҳтимолий ҳодисалар натижасида рўй берадиган зарарли таъсир ва вайронагарчиликлардан муҳофаза қилиш учун белгиланади;
ягона ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча авиация турлари ҳаво кемаларига паровозларни амалга ошириш учун рухсат берилган;
учадиган аппарат — атмосфера ёки космик макондаги парвозлар учун мўлжалланган қурилма;
учувчисиз учадиган аппарат — учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ мустақил бўлган ҳаво кемаси (самолёт моделлари бундан мустасно);
учувчисиз авиация тизими — ҳаво кемаси ва бортида учувчиси бўлмаган ҳолда фойдаланиладиган ҳаво кемаси билан боғлиқ элементлар;
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва ҳудудий сувлари устидаги, фақат унинг юрисдикциясига кирувчи макон;
Ўзбекистон Республикаси чегараолди полосасининг ҳаво ҳудуди — қуруқлик ва сув устида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташган кенглиги 25 км бўлган ҳаво ҳудуди;
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчилар — ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, бошқа давлатларнинг корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият — ҳаво кемаларининг парвозлари, барча турдаги отишлар, ракета учириш, портлатиш ишлари, ҳаво ҳудудида моддий объектларни кўтариш, ҳаракатлантириш ва тушириш билан боғлиқ фаолиятнинг бошқа турлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун талабнома — буюртманомада кўрсатилган фаолиятни таъминлаш учун зарур маълумотларни ўз ичига олган белгиланган намунадаги ҳужжат;
ҳаво кемаси — атмосферада ўзининг ҳаво билан ўзаро таъсири ҳисобига ушлаб турадиган ҳар қандай учадиган аппарат, ер (сув) юзасидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсир бундан мустасно (самолёт, вертолёт, учувчисиз учадиган аппарат, дирижабль, ҳаво шари ва бошқалар);
хавфли ҳудуд — ҳудудида маълум вақт давомида ҳаво кемалари парвози учун хавф туғдирувчи фаолият олиб борилиши мумкин бўлган белгиланган ўлчамлардаги ҳаво кенглиги;
ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими — идоралараро комиссия ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларидан ташкил топган, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш учун мўлжалланган орган.
4. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга зарур эҳтиёт чораларига риоя этилганда, фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ рухсат бериш тартиботларидан ўтгач ҳамда Бош штабнинг ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқарувининг ягона тизими органларидан рухсат олгандан сўнг рухсат берилади. Ушбу фаолият мутлақо тақиқланиши ёхуд вақтинча режимлар ёки қисқа вақт давом этадиган чекловларни киритиш йўли билан чекланиши мумкин.
Тақиқланган ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланиш чекланган ҳудудларда ҳаво ҳудудидан фойдаланиш зарур бўлган ҳолатларда манфаатдор вазирлик, идора, муассаса, корхона ва ташкилотлар Бош штабга амалга ошириладиган парвозлар ва уларнинг давомийлиги тўғрисида хабар берган ҳолда, Бош штабдан махсус рухсатнома олишлари шарт, вазирликлар ва идораларга қарашли жойларда жойлашган объектлар бундан мустасно.
2-боб. Аэросуратга олиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш тартиботларини ҳамда ушбу суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш
1-§. Аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби
5. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини бажариш учун қонунчиликда белгиланган тартибда Бош штабга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ сўровнома тақдим қилади. Режалаштирилган аэросуратга олиш ишларидан келиб чиқиб, сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
талаб қилинаётган ҳаво ҳудудининг чегараларини белгилаб берадиган парвозлар ҳудуди картограммаси илова қилинган ҳолда, ишларни амалга ошириш режалаштирилган ҳудудлар бўйича ахборот (жорий йил учун);
аэросуратга олиш, ҳавода кино суратга олиш, аэровизуал, шунингдек, махсус ва бошқа турдаги аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш бўйича тўлиқ ва батафсил ахборот;
топографик ва бошқа махсус мақсадларда бажарилаётган майдонли суратга олиш хусусиятига эга аэросуратга олиш ишларининг йиғма картограммалари;
учувчисиз учадиган аппаратга ўрнатилган радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш (частота параметрлари) учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан берилган рухсатноманинг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат берилгани тўғрисидаги хулосанинг, учувчисиз учадиган аппарат оператори (учувчиси) паспортининг нусхалари, шунингдек, парвозни таъминлаш учун бошқа ахборотлар;
аэросуратга олиш ишларини бажариш билан боғлиқ масалаларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати билан келишиш бўйича ҳужжатларнинг нусхалари, агар ишлар чегарага туташ жойларда (ҳудудида) ёки улар томонидан қўриқланаётган объектларда (ҳудудида) режалаштирилаётган бўлса;
раҳбарият топшириғининг нусхаси, агар аэросуратга олиш ишлари режимли объектларнинг ҳудудида режалаштирилаётган бўлса.
6. Сўровномалар аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун рухсатномаларни беришнинг ҳисобини юритиш журналида рўйхатга олинади ҳамда Бош штаб ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи махсус комиссия (кейинги ўринларда — махсус комиссия) томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Ариза берувчи томонидан тақдим қилинган материалларни кўриб чиқиш якунларига кўра далолатнома тузилиб, у махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Бош штаб бошлиғи томонидан тасдиқланади.
7. Махсус комиссиянинг хулосасига асосан Бош штаб томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ махсус рухсатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда ариза берувчига юборилади.
2-§. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби
8. Ариза берувчи ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош марказига сўровнома топширганда, Бош штаб томонидан берилган рухсатноманинг рақамини кўрсатиши шарт.
9. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони қабул қилади, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича парвозларни бажарувчи фуқаро ҳаво кемаларининг парвозлари бундан мустасно. Қабул қилинган қарор Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари штаби (Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош маркази) орқали Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларга етказилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фақат Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизимининг тегишли органларидан рухсатнома олингандан сўнг фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун буюртманомалар бериш ҳамда бу ҳақда тегишли органларни хабардор қилиш Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
10. Учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш, шу жумладан, хорижий давлат фуқароларининг ундан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппарат парвозларига фақат тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қатъий белгиланган ҳудудда ёки тегишли объектлар устида ҳамда ҳаво кемаларининг муайян турлари учун ўрнатилган тартибда белгиланувчи ажратилган ҳаво ҳудудида рухсат этилади.
3-§. Махсус комиссияни тайинлаш тартиби. Аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш ва ариза берувчига қайтаришни ташкил этиш
11. Ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиботлари (ариза берувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва келишиш), шунингдек, мазкур суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус комиссия Бош штаб бошлиғининг буйруғи билан тайинланади.
Махсус комиссиянинг ишига Бош штаб бошлиғи томонидан тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.
Махсус комиссиянинг таркибига кўриб чиқилаётган материаллардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли мутахассислари уларнинг раҳбарлари тавсиясига кўра киритилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
12. Махсус комиссия раисининг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
махсус комиссия таркиби томонидан аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун буюртманомаларни кўриб чиқиш ва рухсат бериш тартиботларини ўрганиш (тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш);
ариза берувчидан (унинг вакилидан) аэросуратга олиш (фото-видео) материаллари ва космик суратга олиш материалларини белгиланган тартибда олиш;
суратга олинган материалларни махсус комиссия таркиби билан назорат тариқасида кўриб чиқиб, тасвирларда аэросуратга олиш материалларида кўрсатилиши керак бўлмаган режимли, ҳарбий объектлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг бор-йўқлигини аниқлаш ҳамда бундай тасвирларни ретуш қилишни (кесиб ташлашни) ташкил этиш;
тасвирларда кўрсатилиши керак бўлмаганлиги учун кесиб ташланган объектларни кўрсатиб ўтган ҳолда, аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш далолатномасини тузиш;
ишлов берилган аэросуратга олиш (фото-видео) материаллари ҳамда космик суратга олиш материалларини ариза берувчига ўз вақтида қайтариш ва бошқалар.
13. Парвозлар ва муайян ҳудудни суратга олиш бўйича ишлар якунлангандан сўнг суратга олинган материал ёзилган электрон ахборот ташувчи мослама оператор ва ишлар раҳбари томонидан муҳрланиб, суратга олиш ишлари ўтказилган ҳудуд, сана ва вақт, шунингдек, суратга олинган материал ёзилган электрон ахборот ташувчи мослама муҳрланган муҳрнинг таърифи кўрсатилган ҳолда келгусида назорат тариқасида кўриб чиқишга тақдим қилинади. Электрон ахборот ташувчи мосламага ёзилган суратга олиш материалларининг асл нусха ва ишончли эканлиги учун жавобгарлик аэросуратга олиш бўйича ишларни амалга оширишган юридик шахсларнинг зиммасига юкланади.
14. Махсус комиссиянинг иши ариза берувчидан электрон ахборот ташувчисига ёзилган (TIFF(GEOTIFF), JPG, RGB ва бошқа форматларда) аэросуратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материаллари олингандан сўнг ташкил этилади. Электрон ахборот ташувчилар электрон ахборот ташувчиларни қабул қилиш ва топшириш журналида қайд этилади.
Аэросуратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш, уларга ишлов бериш ҳамда келгусида уларни ариза берувчига қайтариш улар олинган вақтдан бошлаб икки ҳафта (учувчисиз учадиган аппарат учун — икки кун) муддатда амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятларда (катта ёнғинлар, вайронагарчилик, сув тошқини ва бошқа табиий офатларда) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровномаси бўйича суратга олинган материаллар Бош штабнинг талабига кўра назорат тариқасида кўриб чиқилмасдан бериб юборилиши мумкин.
15. Махсус комиссиянинг иши давомида етказиб берилган материалларнинг сифати, суратга олиш ишларини ўтказишнинг санаси ва ҳудуди, уларни аэросуратга олиш материалларида кўрсатилиши мумкин бўлмаган давлат ва режимли ҳарбий объектлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника тўғрисидаги ахборотнинг мавжудлиги ҳамда чегара ҳудудига туташ ҳудудидан узоқлигига алоҳида эътибор қаратилади.
16. Махсус комиссия ишининг якунлари бўйича назорат тариқасида кўриб чиқиш далолатномаси тузилиб, Бош штаб бошлиғи томонидан тасдиқланади, бунда тасвирларда кўрсатилиши мумкин бўлмаган объектларнинг номи ҳамда суратга олинган материалнинг тавсифи бўйича хулоса кўрсатилади. Ариза берувчига (унинг вакилига) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ аэросуратга олиш материалларидан фойдаланиш учун рухсатнома берилади.
17. Суратга олинган материалларни қайтариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
суратга олинган материални назорат тариқасида кўриб чиқиш ва уларга ишлов бериш якунлангандан сўнг электрон ахборот ташувчи махсус комиссия раиси томонидан муҳрланиб, унинг упаковкасига сана ёзилади ва шахсий имзо қўйилади;
аэросуратга олиш материалларидан фойдаланишга рухсатнома Бош штаб бошлиғининг имзоси билан берилади;
рухсатнома аэросуратга олиш натижалари ва электрон ахборот ташувчи билан биргаликда ариза берувчига канцелярия (хизмат иш юритиш бўлими) орқали ёки белгиланган тартибда почта орқали юборилади. Электрон ахборот ташувчининг топширилганлиги тегишли журналда ёзиб қўйилади.
4-§. Ўта муҳим аҳамиятга, ўта муҳим режимга эга саноат ва режимли ҳарбий объектлар ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси чегараолди полосасида (ҳудудида) аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш тартиби
18. Ўта муҳим аҳамиятга, ўта муҳим режимга эга саноат ва режимли ҳарбий объектлар (кейинги ўринларда — режимли объектлар) ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ушбу объектлар тасарруфида бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, Бош штабнинг махсус қарорига биноан амалга оширилади. Режимли объектлар жойлашган ҳудудда ўқув, машқ ва рекогносцировка парвозларини ўтказиш тақиқланади.
19. Режимли объектлар ҳудудида аэросуратга олишни бажаришга рухсат олиш учун вазирлик ва идоралар, бирлашма, корхона, муассаса ва ташкилотлар Бош штабга тегишли сўровнома юборади. Бунда аэросуратга олиш учун сўровнома билан бир вақтда аэросуратга олиш ишларини бажаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли органларнинг асословчи хатлари ёки Раҳбарият топшириғининг нусхаси мажбурий тартибда тақдим қилинади.
20. Аэросуратга олиш учун рухсатнома қуйидагича етказилади:
Бош штаб томонидан — ариза берувчигача;
режимли объектларнинг раҳбарияти томонидан — бўйсунувчи режимли қўшилма ва ҳарбий қисмларгача (муассасаларгача). Бунда зарур ҳолларда, режимли объектларни аэросуратга олиш ишларига тайёрлаш ва аэросуратга олишнинг тартиби бўйича кўрсатмалар берилади.
21. Аэросуратга олишни амалга ошириш бошлангунга қадар ишларнинг ижрочиси ҳисобланган ташкилотлар Бош штабнинг рухсатномасида кўрсатилган давлат органлари билан аэросуратга олиш турлари, ҳудудларнинг чегараси ёки суратга олиш йўналишлари (топографик харита ёки йиғма жадвалда), ишларни бошлаш ва якунлаш вақти, парвозлар вақти ва режими, суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишга тақдим қилиш тартибини келишиб олади. Санаб ўтилган масалаларни келишиб олиш учун аэросуратга олиш ҳудудлари (йўналишлари) чизмасининг зарур миқдордаги нусхалари тақдим қилинади.
22. Режимли объектлар ҳудудида аэросуратга олиш, мазкур аэросуратга олиш материалларига ишлов бериш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг вазирлик, идора, корхона, муассаса ва ташкилотларида Махфийлик режимини таъминлаш бўйича йўриқномада белгиланган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларни бажараётган шахслар махфий ҳужжатлар билан ишлаш ва махфий ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли шаклдаги рухсатномага эга бўлиши керак. Аэросуратга олиш материалларига улар назорат тариқасида кўриб чиқилгунга қадар «Махфий» грифи қўйилади.
23. Режимли объектлар ҳудудини аэросуратга олишнинг амалий нуқтаи назардан қўллаш учун яроқли барча материаллари (улар контакт босмасидан чиқарилгунга қадар) икки нусхадаги чизмалар билан назорат тариқасида кўриб чиқиш учун Бош штабга юборилади. Аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш уларда махфий топографик харита ва планларда (тархларда) кўрсатилиши мумкин бўлмаган режимли ҳарбий объектлар акс этган тасвирларни топиш ва олиб ташлаш, шунингдек, уларда режимли ҳарбий объектлар, ўта муҳим ёки ўта муҳим аҳамиятга эга саноат объектларининг тасвирлари мавжуд бўлгани сабабли «Махфий» грифи остида фойдаланиш зарур бўлган материалларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
24. Режимли объектлар ҳудудида аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишни амалга ошириш учун режимли бирлашма ва ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) вакиллари уларнинг раҳбарияти (қўмондонлиги) билан келишилган ҳолда, махсус комиссия таркибидаги ишларга жалб қилиниши мумкин. Алоҳида ҳолатларда аэросуратга олиш материаллари улардан режимли ҳарбий объектлар ва уларни камситувчи тасвирларни олиб ташлаш учун бевосита режимли қўшилмаларга (ҳарбий қисмларга) юборилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари ҳар бир муайян ҳолатда аэросуратга олиш материалларини кўриб чиқишда ўз иштирокининг тартибини белгилайди, ҳарбийлашган вазирлик ва идораларнинг жанговар хизмат фаолиятига тааллуқли материаллар бундан мустасно. Улар махсус комиссиянинг ишида қатнашиш учун ўзининг вакилини ажратади ёки ушбу комиссия таркибида ишлаш учун жалб қилиниши зарур бўлган режимли объектларнинг вакиллари рўйхатини маълум қилади ёхуд уларга тааллуқли қисмлари бўлган аэросуратга олиш материалларини бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларидан сўраб олади.
Аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли далолатнома тузилиб, у назорат тариқасида кўриб чиқишда қатнашган махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатномада «Махфий» грифи остида фойдаланиш керак бўлган аниқ материаллар (кадрлар рақами ёки махсус суратга олиш турларининг йўналиши) кўрсатилади.
Режимли ҳарбий объектларнинг тасвири ёки мазкур тасвирларнинг олиб ташланганлик излари, шунингдек, ўта муҳим аҳамиятга ёки ўта муҳим режимга эга саноат объектларининг тасвирлари мавжуд бўлган дастлабки ёки якуний аэросуратга олиш материаллари махфий ҳисобланади. Режимли объектларнинг ҳудудига учиб кириш бўйича қолган материалларнинг махфийлик даражаси бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқ ушбу материалларнинг фойдаланувчилари томонидан белгиланади.
25. Тузилаётган топографик ва тематик хариталар ҳамда планларда режимли объектларнинг тасвири ёки мазкур тасвирларнинг олиб ташланганлик излари мавжуд бўлган участкалар белгиланган тартибга мувофиқ атрофдаги табиий жойга мослаб ниқобланади.
26. Табиий офатлар таъсирига учраган объектлар ва ҳудудларнинг аэросуратга олиш ишлари табиий офатларнинг (зилзила, тошқин, сел, кўчки ва бошқалар) таъсири натижаларини зудлик билан қайд қилиш ва уларни аэросуратга олиш материаллари бўйича ўрганиш, шунингдек, табиий офатларга қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқиш учун мўлжалланган бўлиб, ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра амалга оширилади. Бунда ушбу суратга олиш материаллари назорат тариқасида кўриб чиқилмасдан ишлар давомида қўлланиши мумкин.
27. Алоҳида (фавқулодда) ҳолатларда жанговар-хизмат вазифаларини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси бўлинмаларининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозлари Бош штаб ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари тегишли бўлинмаларини хабардор қилган ҳолда, аэросуратга олиш материалларини Бош штабга тақдим қилмай амалга оширилиши мумкин. Бунда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмаларига тегишли буюртманомаларни тақдим қилиш билан ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг белгиланган талабларига амал қилиш, шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни ва суратга олиш материалларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
3-боб. Ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ва назорат
28. Ариза берувчи аэросуратга олиш бошланишидан аввал ҳудудида ишлар амалга ошириладиган режимли объектлар (ушбу объектларни қўриқлаш бўлинмалари) раҳбариятини хабардор қилади ва ушбу ишларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни (топографик харитада (йиғма жадвалда) аэросуратга олиш ҳудудининг чегараларини), ишларни бошлаш муддати ва вақти, парвозлар режими, текшириш учун аэросуратга олиш материалларини тақдим этиш тартиби ва бошқаларни келишади.
Аэросуратга олиш материалларидан фойдаланиш учун рухсатнома берган махсус комиссия билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида ариза берувчи томонидан лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари ҳамда телефон рақамини кўрсатган ҳолда оператор ва парвозларни ташкил этувчи шахснинг шахсий маълумотлари тақдим қилинади.
Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш рухсатномаларини беришга масъул ҳисобланган Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун ариза берувчи (унинг вакили) Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими ҳудудий марказларига парвозларни ўтказиш учун буюртманома билан биргаликда захира алоқа каналларини ҳисобга олган ҳолда алоқа телефонларини ҳам тақдим қилади.
29. Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига амал қилинишини назорат қилиш Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги зиммасига юкланади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2024 й., 09/24/217/0287-сон)
Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвозларни бажариши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан амалга оширилади.
Учувчисиз учадиган аппаратдан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1854-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Аэросуратга олиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш, аэросуратга олишга оид материалларни кўздан кечириш ва уларнинг буюртмачига тарқатилишини назорат қилиш
АЛГОРИТМИ
Босқичлар
Мавзулар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ариза берувчи
Қуролли Кучлари Бош штабига аэросуратга олиш ишларини ўтказиш учун сўров жўнатади
Ариза берувчи ихтиёрига кўра
↓
2-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқиб, махсус комиссия аэросуратга олиш ишларига махсус рухсатнома беради ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда беришни рад этади
Беш кун ичида
↓
3-босқич
Ариза берувчи
«Ўзаэронавигация» маркази давлат унитар корхонасининг Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош марказининг Фуқаро секторига парвозларга буюртманомани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади. Барча рухсат бериш тартиботлари расмийлаштиргандан сўнг парвозларни амалга оширади
Ариза берувчи ихтиёрига кўра
↓
4-босқич
Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош маркази
Учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш тўғрисидаги низомга амал қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсатнома беради, ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилади
Буюртманомани қабул қилиш билан ва парвозлар тугашидан олдин
↓
5-босқич
Ариза берувчи
Суратга олинган материалларда намойиш қилинмайдиган объектлар бор бўлса, аэросуратга олинган материалларни Қуролли Кучлар Бош штабига топширади
Аэросуратга олиш ишлари тугагандан кейин
↓
6-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби
Махсус комиссия видеотасвирларни ўрганиб чиқиб, улардан фойдаланишга рухсат беради (рухсатномаларни расмийлаштиради ва бу ҳақда буюртмачига хабар беради). Кўрсатиб бўлмайдиган объектларни ўз ичига олган материаллар қайта жойлаштиради (ўчиради)
Буюртмачидан материаллар келиб тушгандан кейин 2 ҳафта ўтгач
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ БОШ ШТАБИ РАҲБАРИГА
Ўзбекистон Республикаси ________________________________ вазирлиги (вазирлик, идора, бирлашма, корхона, муассаса, ташкилот номи) Ўзбекистон Республикаси 20___ йил _____________гача _____________ (аэросуратга олиш ишларининг мақсади.
Мисол учун: қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги — 1:10 000, 25 000 катталикдаги харитани яратиш; жойнинг ортофоторежаси ва 3D моделини яратиш ҳамда ______________ вилоятининг _____________ туманида иқтисодий зона қуриш бўйича шаҳарсозлик вазифаларини ҳал этиш ва бошқалар) учун _____________да (ҳудуд, объект) аэросуратга олиш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Аэросуратга олиш ишларини ҳар куни _________дан _________гача (вақт) 20___ йил «____» __________дан гача (база — аэропорт 20___ йил «____» ____________).
Аэросуратга олиш ишлари ______________ (ташкилот номи. Мисол учун: «САР» авиакомпанияси мутахассислари, ________________ компания вакиллари (паспорт маълумотлари) ______________ томонидан (учадиган аппарат модели ва борт рақами, фото-видео аппаратура. Мисол учун: «САР» авиакомпанияси Тошкент ш.) махсус жиҳозланган, борт рақами ________ бўлган Ан-2 самолётидан «UltraCamX» рақамли аэрокамера, «GeoScan 201Pro» моделидаги учувчисиз учадиган аппаратлардан), _____________ метрдан _____________ метргача бўлган баландликдаги парвозлар пайтида амалга оширилади.
Аэросуратга олиш ишларини ишлар картограммасига мувофиқ амалга оширишга рухсат беришингизни сўраймиз. Суратга олиш ишларининг амалга оширилиши (якунлаши) бўйича суратга олинган барча материаллар келгусида улардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Бош штаб ҳузуридаги махсус комиссияга тақдим этилади.
Иловалар (режалаштирилган аэросуратга олиш ишларига мувофиқ):
1. Режалаштирилган иш жойлари тўғрисидаги маълумот _________ варақларда парвоз майдонларнинг чегарасини белгилаб, сўралаётган ҳаво ҳудудининг чегараларини белгилаш билан кўрсатилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш учун тасдиқлаш тўғрисидаги хулосалар нусхаси _________ варақда.
4. Чегара зонасида (ҳудудида) ёки режим объектларида аэросуратга ишларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси _________ варақда.
5. Йўриқноманинг нусхаси ёки тегишли органларнинг асосланиши режим объектлар жойлашган жойларда аэросуратга олишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида _________ варақда.
6. Парвозни таъминлаш учун бошқа маълумотлар.
_______________________
____________
_______________________
(бошлиқнинг лавозими)
(имзо)
(фамилияси ва исми)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Махсус рухсатнома 20___ йил «____» ____________ № ____
Аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун 20___ йил «____» ____________даги
____-сон рухсатнома
________________га (вазирлик, идора, бирлашма, корхона, муассаса, буюртма берувчи ташкилоти номи) ______________ (вақт ва жой амалга оширилган) ______________ (аэросуратга олиш ишларининг мақсади) аэросуратга олиш материаллардан белгиланган мақсадда фойдаланишга «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи билан рухсат берилди.
Суратга олинган материаллар оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши мумкин эмас.
Қуролли Кучлар
Бош штаби бошлиғи
__________
_______________________
(имзо)
(фамилияси ва отасининг исми)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Бунда аэросуратга олиш ишлари якунлангач, суратга олинган материал билан биргаликда электрон ахборот манбаи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабига уларни назорат тариқасида кўриб чиқиш учун албатта тақдим этилсин.
Қуролли Кучлар
Бош штаби бошлиғи
__________
_______________________
(имзо)
(фамилияси ва отасининг исми)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига 4-ИЛОВА
«1. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизмати, «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.».
2. 4-банд чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 36-сон).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарори)» 2018 йил 15 августдаги 663-сон қарорига илованинг 2-банди.