toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлигига идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 12 май,
150-сон