1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.08.00 Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2209-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 сентябрь,
20/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.»;
«1. Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.»;
г) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«нобанк кредит ташкилотлари — банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи кредит ташкилотлари (микромолия ташкилоти, ломбард ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти);»;