1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 февраль,
4/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон қарорига ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
1. Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
2. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишни Марказий банк томонидан текшириш ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан кейинги ўринларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
нобанк кредит ташкилотлари — банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи кредит ташкилотлари (микромолия ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ва факторинг ташкилоти);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
текшириш — нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни бевосита жойига чиқиб, уларнинг молиявий аҳволига ва фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларга баҳо бериш ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши аҳволини текшириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
масофадан назорат қилиш — нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлилига, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳолаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли (рўйхат рақами 2209-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 96-модда)
нобанк кредит ташкилотларининг иқтисодий нормативларга риоя қилинишини, уларга нисбатан белгиланган меъёрларни тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда капиталнинг етарлилигига, активлар сифатига, уларнинг тўғри таснифланиши ва эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилишига, ликвидлик масалаларига алоҳида эътибор бериш лозим;
нобанк кредит ташкилотлари томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, активлар, мажбуриятлар, капитал, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг бухгалтерия андозалари ва принципларига мос равишда акс эттирилиши аҳволини текшириш;
нобанк кредит ташкилотларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
5. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда текширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг нобанк кредит ташкилотларида ўтказган текшириш ҳисоботи (далолатномаси) фақат Марказий банкнинг нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш мақсадларида ишлатилиши мумкин.
7. Ўтказилган текшириш натижалари нобанк кредит ташкилотларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз молиявий ҳисоботларини ҳар йилги ташқи аудит текширувидан ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
8. Нобанк кредит ташкилотларини текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
9. Текширишлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
10. Назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларига кўра илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларнинг бартараф этилмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
Назорат тартибида текшириш Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойиши асосида бир иш куни ичида ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
11. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти кўпи билан йилига бир марта текширишдан ўтказилади, қонунчилик ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Текшириш Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир нобанк кредит ташкилоти бўйича алоҳида тайинланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Текшириш даври аввалги текшириш даври тугаган санадан навбатдаги текшириш бошланган ойнинг биринчи санасигача бўлган даврни қамраб олади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
15. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишда текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ҳамда Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
нобанк кредит ташкилотларининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
текшириш ҳисоботини (далолатнома) нобанк кредит ташкилотлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширувчи мансабдор шахслар томонидан имзо қўйилиб, Марказий банк раҳбариятига имзодан бош тортганлигини асослантирган ҳолда билдиришнома киритиш.
текширувчи мансабдор шахслардан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
текширувчи мансабдор шахслардан текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхасини олиш;
26. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда; 2013 й., 7-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон; 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)