1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси уч ой муддатда айни пайтда саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатаётган экспертларга ушбу қарорга мувофиқ янги шаклдаги эксперт гувоҳномалари расмийлаштирилишини таъминласин. Бунда эксперт ташкилотларида асосий иш жойи сифатида ишлаётган экспертларга биринчи тоифа, қолганларга иккинчи тоифа эксперт гувоҳномаси берилсин.
4. Адлия вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича унинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
5. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги икки ой муддатда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК-2020) Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт касби белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Б.Ф. Исламов ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 550-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 271-сон қарорида:
«5. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда етакчи эксперт сифатида аттестация соҳаси экспертиза объектига мос келадиган биринчи тоифали эксперт тайинланади (агар мавжуд бўлса)»;
б) рус тилида қабул қилинган 8-илова қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин: