toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, авария ва жароҳат етказилиши бўйича маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш, авариялар келиб чиқиши сабабларини белгилаб берадиган қонуниятлар ва омилларни тадқиқ этиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, саноат хавфсизлигини декларациялаш, «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
2009 йил 1 июлдан бошлаб хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси органларида қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказишда ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат беришда мажбурий ҳужжат ҳисобланади;
саноат хавфсизлиги экспертизаси аккредитация қилинган эксперт ташкилоти билан хавфли ишлаб чиқариш объектдан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади;
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш муддати саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатларга мувофиқ зарур материаллар ва ҳужжатлар туркуми олинган пайтдан бошлаб ҳамда экспертиза ўтказишнинг бошқа барча шартлари бажарилгач 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини жорий этиш, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолиятни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда эксперт ташкилотлари аккредитациядан ўтказилганлиги ва улар фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқсин;
уч ой муддатда саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш, саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш, аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказиш қоидалари, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар ходимларини тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошираётган эксперт ташкилотларига ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда саноат хавфсизлиги масалаларини тартибга соладиган идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказсинлар ва уларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 декабрь,
271-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби, принциплари ва шартларини белгилайди.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш хавфли ишлаб чиқариш объектларини Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/550/0874-сон)
4. Идентификациялаш объектларни Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
5. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўғрилиги учун жавобгарлик идентификациялашни амалга оширадиган ташкилотга юкланади.
II. Ушбу Низомда фойдаланиладиган терминлар ва таърифлар
Авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши.
Буюртмачи — экспертиза ўтказиш учун буюртма билан мурожаат қилган ташкилот.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш — хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида эътироф этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектлари белгилари жамини аниқлаш (белгилаш) ва кейинчалик Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиб-қоидаси.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси — хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи — хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи.
Объектнинг хавфлилиги белгилари — «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1—5-бандларига мувофиқ объектда хавфли моддалар (мавжудлигича), хавф юқори бўлган техника қурилмаларидан фойдаланилишига ва ишлар олиб борилишига эътиборни қаратиш.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги — хавфли ишлаб чиқариш объектларида шахс ва жамиятнинг авариялар ва нохуш ҳодисалардан ва уларнинг оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш.
Эксперт ташкилоти — белгиланган тартибда аккредитация қилинган, саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилот.
III. Объектларни хавфли ишлаб чиқариш объектлари категорияси ва типларига киритишнинг асосий мезонлари
6. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига қуйидаги хавфли моддалар:
1) портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар:
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) 0,05 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
(6-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2025 й., 09/25/493/0694-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 февраль)
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
7. Объектни хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритиш объектнинг хавфлилиги белгиларини аниқлаш асосида уни идентификациялаш жараёнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектни ушбу Низомнинг 6-банди 2 ва 3-кичик бандларида назарда тутилган белгилар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритишда хавфсизликнинг тегишли қоидаларига мувофиқ ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясида (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларидаги объектлар қисмида) рўйхатдан ўтказиладиган, ҳам рўйхатдан ўтказилмайдиган техника қурилмалари ва иншоотлар ҳисобга олинади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
8. Хавфлилик даражаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари қуйидаги типларга бўлинади:
биринчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари — ушбу Низомга 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларида кўрсатилган миқдорда, уларнинг чекланган меъёрига тенг бўлган ёки ундан ортиқ бўлган хавфли моддалар фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган юқори хавфлилик даражасидаги объектлар;
иккинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари — биринчи типга тегишли бўлмаган, ушбу Низомга 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларида кўрсатилган миқдорда, уларнинг чекланган меъёридан кам бўлган хавфли моддалар фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектлар;
учинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари — объектларнинг биринчи ва иккинчи типларига тегишли бўлмаган, ушбу Низомнинг 6-банди 2—5-кичик бандларида кўрсатилган хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда аниқланади.
9. Биринчи ва иккинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш қуйидаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширади:
2-илованинг 1-жадвалида кўрсатилмаган хавфли моддалар учун 2-илованинг 2-жадвали моддалари қўлланилади;
агар хавфли ишлаб чиқариш объектлари ўртасидаги масофа 500 метрдан камни ташкил этса, хавфли модданинг жами миқдори ҳисобга олинади;
агар айни бир категориядаги хавфли моддаларнинг бир нечта турлари қўлланилса, уларнинг жами бошланғич (чекланган) миқдори:
шарти билан аниқланади, бунда:
m(i) — қўлланиладиган модда миқдори;
M (i) — барча 1 дан n гача i учун 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларига мувофиқ айни бир модданинг бошланғич (чекланган миқдори).
IV. Идентификациялашнинг асосий принциплари
10. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган асосий принциплар ҳисобланади:
зоналаштириш принципи;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи;
мустақиллик принципи;
камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи.
11. Зоналаштириш принципи тегишли технологик жараёнлар амалга оширилаётган ишлаб чиқариш майдончалари (ёки) ишлаб чиқариш биноларининг бирлаштирувчи мезони сифатида ажратиб кўрсатиш йўли билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар таркибида барча хавфли ишлаб чиқариш объектларини аниқлашни англатади.
Қоидага кўра, хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида битта ишлаб чиқариш майдончасида жойлашган корхонани ажратиб кўрсатиш тавсия қилинади. Агар корхона бир-биридан 500 метрдан ортиқ масофада жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдончаларида жойлашган тақдирда, майдончаларнинг ҳар бири алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида қаралади.
12. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот таркибида ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфи ва типининг барча белгилари аниқланишини ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида акс эттирилишини англатади.
13. Мустақиллик принципи хавфли ишлаб чиқариш объектининг бир типи учун характерли бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларига эга бўлган объект учун энг кам суғурта суммаси миқдори кўрсатиб ўтилган белгилар сонига боғлиқ бўлмаслигини англатади.
14. Камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи агар объект турли типларга мансуб бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларга эга бўлса, у ҳолда энг хавфли типга мансублигини англатади.
V. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби
15. Идентификация варақаси ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объекти учун ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича тўлдирилади.
16. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектини индентификациялаш буюртмачи билан эксперт ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
17. Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган пайтдан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот, объектдан фойдаланишни бошлаган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмасдан идентификациялаш учун белгиланган тартибда эксперт ташкилотига мурожаат қилиши керак.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида келтирилади, унга хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси илова қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/784/1986-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонунчилик бузилган ҳолда тайёрланган хулосаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ҳақиқий эмас деб эътироф этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш варақаси
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти

1.1. Объектнинг тўлиқ номи‎

1.2. Объект жойлашган жой (манзили)‎


‎2. Объектнинг хавфлилиги белгилари

2.1. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1-бандида кўрсатилган хавфли моддалардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ҳосил қилиш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш‎

1‎

2.2 0,05 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиш‎

2‎

2.3. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиш‎

3‎

2.4. Қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олиш‎

4‎

2.5. Кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориш‎

5‎


‎3. Объект типи

3.1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловасидаги 1 ва 2-жадвалларда кўрсатилган белгиланган чекланган меъёрларга тенг ёки ундан ортиқ миқдордаги хавфли моддалар мавжуд бўлган объектлар‎

1‎

3.2. 3.1-кичик бандда кўрсатилган объектларга тегишли бўлмаган, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловадаги 1 ва 2-жадвалларда кўрсатилган белгиланган чекланган меъёрдан кам миқдордаги хавфли моддалар мавжуд бўлган объектлар‎

2‎

3.3. Ушбу варақанинг 3.1 ва 3.2-кичик бандларида кўрсатилган объектларга тегишли бўлмаган, 2.2—2.5-кичик бандларда кўрсатилган хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар‎

3‎


‎4. Фойдаланадиган ташкилот (таъсис ҳужжатларига мувофиқ)‎

4.1. Ташкилотнинг тўлиқ номи‎

4.2. Ташкилотнинг почта манзили‎

4.3. Телефон, факс‎

4.4. Идоравий мансублик‎

Изоҳ: 1.1, 1.2, 4.1 — 4.4-кичик бандларда бўш ўнг ҳошия тўлдирилади, 2.1 — 2.5 ва 3.1 — 3.3-кичик бандларнинг ўнг ҳошиясида хавфлиликнинг зарур белгилари кодлари ва объект типи қайд этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2025 й., 09/25/493/0694-сон. 2-банд 2.2-позициясининг кучга кириш санаси — 2026 йил 6 февраль)
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Хавфли моддалар сонининг чекланган меъёрлари

1-жадвал‎

Хавфли модданинг номи‎ Чекланган меъёр, тонна‎
Аммиак‎ 500‎
Аммоний нитрат (таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массанинг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган аммоний нитрат ва аммоний аралашмаси, шунингдек аммоний нитрат концентрацияси массанинг 90 фоизидан ортиқ бўлган аммоний нитратнинг сувли эритмалари)‎ 2500‎
Ўғит шаклидаги аммоний нитрат (аммоний нитрат асосидаги оддий ўғитлар, шунингдек таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массанинг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган мураккаб ўғитлар (мураккаб ўғитлар таркибида аммоний нитрат фосфат ва (ёки) калий билан биргаликда мавжуд бўлади)‎ 10 000‎
Акрилонитрил‎ 200‎
Хлор‎ 25‎
Этилен оксиди‎ 50‎
Цианли водород‎ 20‎
Фторли водород‎ 50‎
Олтингугуртли водород‎ 50‎
Олтингугурт диоксиди ‎ 250‎
Олтингугурт триоксиди‎ 75‎
Қўрғошин алкили‎ 50‎
Фосген‎ 0,75‎
Метилизоцианат‎ 0,15‎

2-жадвал

Хавфли моддалар турлари‎ Чекланган меъёр, тонна‎
Алангаланадиган газлар‎ 200‎
Товар-хом ашё омборлари ва базалардаги ёнадиган суюқликлар‎ 50 000‎
Технологик жараёнда фойдаланиладиган ёки магистрал қувурлар билан узатиладиган ёнадиган суюқликлар‎ 200‎
Заҳарли моддалар‎ 200‎
Юқори заҳарли моддалар‎ 20‎
Оксидланадиган моддалар‎ 200‎
Портловчи моддалар‎ 50‎
Атроф табиий муҳит учун хавф туғдирадиган моддалар‎ 200‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига
2-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимининг (кейинги ўринларда «Экспертиза тизими» деб аталади) асосий вазифалари, ташкил этилиши, қатнашчилари таркибини ва унинг асосий функцияларини белгилайди.
2. Ушбу Низом авария ва жароҳатланиш бўйича маълумотлар таҳлили самарадорлигини оширишга, авариялар келиб чиқиши ва уларнинг оқибатлари сабабларини белгилайдиган қонуниятлар ва омилларни тадқиқ этишга, авария жараёнларини моделлаштиришга, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини асосли прогнозлаштириш мақсадида саноат хавфсизлиги соҳасидаги халқаро меъёрлар ва талабларни қўллашга йўналтирилган.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
саноат хавфсизлиги экспертизаси (кейинги ўринларда «экспертиза» деб аталади) — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
экспертиза объектлари — хавфли ишлаб чиқариш объектидаги лойиҳа ҳужжатлари, техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар, саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими — экспертиза қатнашчилари, шунингдек эксперт фаолият унинг доирасида ташкил этиладиган ва амалга ошириладиган меъёрлар, қоидалар, методикалар, шартлар, мезонлар ва тартиб-қоидалар жами;
эксперт ташкилоти — саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида асосли хулосаларни ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган, эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт — экспертизани амалга оширадиган аттестациядан ўтказилган мутахассис;
аккредитация аттестати — аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг экспертиза бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатини тасдиқлайдиган расмий ҳужжат;
буюртмачи — экспертиза ўтказишга ёки аккредитация қилишга буюртма билан мурожаат қилган ташкилот.
4. Экспертиза қатнашчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив техник ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва ушбу Низомга амал қиладилар.
5. Саноат хавфсизлиги экспертизасини белгиланган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари амалга оширади.
6. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш уларнинг саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолияти даражасини ошириш, эксперт ташкилотларини билиб танлашда буюртмачига кўмаклашиш ва эксперт хизматлари кўрсатишда ишонч муҳитини қарор топтириш мақсадида аккредитация бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/784/1986-сон)
8. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларнинг малакаси ва ваколати даражасини баҳолаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
II. Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими қатнашчилари
9. Қуйидагилар экспертиза тизими қатнашчилари ҳисобланади:
саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мувофиқлаштирувчи-маслаҳат органи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Саноат хавфсизлиги» ДМ;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ташкил этиладиган методик кенгаш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ташкил этиладиган норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссияси;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар.
III. Экспертиза тизимининг асосий вазифалари ва унинг қатнашчиларининг функциялари
10. Қуйидагилар экспертиза тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари, хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотлар, саноат хавфсизлиги декларациялари ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар мустақил, холисона ва бетараф экспертиза қилиниши учун ҳуқуқий муҳит яратиш;
республиканинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат авариялари эҳтимолини прогнозлаштириш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат аварияларининг олдини олишга йўналтирилган мақсадли ва комплекс илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг ходимлари ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, хавфли технологиялар ва ишлаб чиқаришлар хавфини камайтириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган иқтисодиёт тармоқлари, ташкилотлар барқарор фаолият кўрсатишини ошириш;
эксперт ташкилотлари, экспертлар, шу жумладан саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва ҳисобга олиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг республикадаги мавжуд аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари тўғрисида хабардорлигини кенгайтириш;
саноат хавфсизлиги экспертизаси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.
11. Қуйидагилар саноат хавфсизлиги соҳасида махсус ваколатли давлат органининг асосий функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Экспертиза тизими қатнашчиларининг фаолиятини тартибга соладиган ташкилий-методик ҳужжатларни маъқуллаш;
саноат хавфсизлиги соҳасида Экспертиза тизими ва аккредитациянинг ягона қоидалари ва тартиб-қоидаларини белгилаш ва тасдиқлаш, уларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
саноат хавфсизлиги экспертизаси ва аккредитация соҳасида мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни аттестациядан ўтказиш ва экспертиза тизимини норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссиялари таркибларини тасдиқлаш;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
саноат хавфсизлиги соҳасида Экспертиза тизимини такомиллаштириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказиш ва улар фаолиятини назорат қилиш;
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрини юритиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни, экспертиза хулосалари ва хавфсизлик декларацияларини ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза ўтказиш ва аккредитация қоидалари бузилган тақдирда саноат хавфсизлиги соҳасида экспертнинг гувоҳномаси амал қилишини ва экспертиза хулосасини бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни махсус тайёрлаш дастурларини белгилаш;
(11-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/550/0874-сон)
экспертиза ва аттестация қоидаларига риоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Кўрсатиб ўтилган функцияларни амалга ошириш учун саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи тадқиқот, илмий-техник, жамоат ташкилотларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
12. Қуйидагилар мувофиқлаштирувчи-маслаҳат органларининг асосий функциялари ҳисобланади:
Экспертиза тизими барча қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Экспертиза тизимида ва аккредитацияда амал қиладиган норматив ҳужжатларни расмийлаштириш ва нашр этишни ташкил этиш;
аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг ҳисобга олиш маълумотлари эълон қилинишини ташкил этиш;
эксперт ташкилотлари фаолияти, Экспертиза тизимининг норматив-методик базаси ҳолати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Экспертиза тизими қатнашчилари ва аъзоларини саноат хавфсизлиги соҳасидаги ахборот билан таъминлашда кўмаклашиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида қоидалар, тартиблар ва аккредитация мезонлари бўйича манфаатдор ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларга маслаҳатлар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига Экспертиза тизими қоидалари ва низомларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган Экспертиза тизимини ташкил этишга доир ташкилий ишларни амалга ошириш.
13. Қуйидагилар методик кенгашнинг асосий функциялари ҳисобланади:
саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-техник, ташкилий-методик ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга доир таклифлар киритиш;
ҳар хил ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-методик ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш;
амал қилиш муддати тамом бўлган норматив техник ҳужжатларга тузатиш киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари фаолиятига тегишли бўлган норматив техник ҳужжатларнинг амалга киритишга тайёрлиги бўйича тавсиялар ва асосли хулосалар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси соҳасида ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига таклифлар киритиш ва уларни муҳокама қилиш;
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
саноат хавфсизлиги соҳасида, шу жумладан Экспертиза тизими соҳасида норматив база ҳисобга олиниши ва долзарблаштирилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли ишлаб чиқариш объектларида муайян фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш/
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Методик кенгашнинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Контехназоратўқув» давлат муассасаси унинг инспекциялари билан биргаликда бажаради.
(13-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
14. Қуйидагилар норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссиясининг асосий функциялари ҳисобланади:
Экспертиза кенгаши қатнашчилари фаолиятининг тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
саноат хавфсизлиги, шу жумладан Экспертиза тизими соҳасида ягона, ташкилий ва тармоқ қоидалари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини ташкил этиш.
15. Қуйидагилар аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг асосий функциялари ҳисобланади:
улар асосида экспертиза ўтказиладиган норматив техник ҳужжатларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлаш ва улар фондини юритиш;
хавфли ишлаб чиқариш объекти идентификация қилиниши, экспертиза қилиниши ва декларацияланишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
экспертиза хулосасини расмийлаштириш ва бериш;
берилган эксперт хулосалари реестрларини юритиш;
экспертиза бўйича меҳнат сарфининг ҳисобланган нормативлари ва ишлар қийматини белгилаш.
Эксперт ташкилоти сифатида Экспертиза тизими қоидаларини бажараётган ва тегишли талабларга жавоб берадиган мулкчиликнинг исталган шаклидаги ташкилот аккредитация қилиниши мумкин.
16. Қуйидагилар саноат хавфсизлиги соҳасида аттестациядан ўтказилган экспертларнинг асосий функциялари ҳисобланади:
хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш ишларини бажариш;
экспертиза бўйича ишларни бажариш;
экспертиза ўтказишда синовларда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аккредитация бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг топшириғи бўйича эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш, улар фаолияти устидан назорат йўсинида текшириш бўйича комиссияларда қатнашиш.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
17. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчиликка, шунингдек норматив техник ҳужжатлардаги талабларга риоя қилиш;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек белгиланган муддатларда ва қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган махсус ваколатли давлат органи ёки бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган кўрсатмаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синови, текширилишини таъминлаш;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
хавфли ишлаб чиқариш объектлари идентификацияланишини таъминлаш;
белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини юритиш.
18. Экспертиза тизими қатнашчиларининг фаолияти улар тўғрисидаги тегишли низомлар билан тартибга солинади.
19. Экспертиза тизими тузилмаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
I. Умумий қоидалар
Саноат ишлаб чиқариши соҳаларидаги илмий-техник тараққиёт ривожланишининг сезиларли суръатлари ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг юқори фойдаланиш ишончлилигини қўллаб-қувватлаш вазифаларини ҳал этиш зарурлиги назоратнинг путур етказмайдиган усулларини такомиллаштириш ва янада кенг қўллашни талаб этади. Путур етказмайдиган усуллар комплексидан оқилона фойдаланиш маҳсулотнинг ишончлилиги ва сифатини ошириш имконини беради, мураккаб агрегатларнинг техноген авариялари ва ҳалокатларининг олдини олади ҳамда ишлаб чиқаришга жуда катта иқтисодий афзаллик беради.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни ташкилий-методик ва илмий-техник таъминлашни доимий равишда такомиллаштириб бориш асосида унинг йўналишларини асосли белгилаш, ходимлар малакасини, лабораториялар ваколатлилигини, путур етказмайдиган назоратнинг методик ҳужжатлари ва воситалари техник даражасини ошириш, путур етказмайдиган назорат тизими қоидалари ва тартиб-қоидаларини путур етказмайдиган назорат бўйича жаҳон стандартлари талаблари ва мезонларига уйғунлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси путур етказмайдиган назорат соҳасида норматив-ҳуқуқий, норматив ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг техник, саноат ва радиацион хавфсизлигини, шу жумладан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги, уларнинг мол-мулки, атроф муҳитнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқариш объектларидан чиқадиган техноген хавфлардан саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича путур етказмайдиган назорат соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепциясининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, путур етказмайдиган назорат соҳасида техник сиёсат ва муносабатлар масалаларини тартибга соладиган халқаро шартномалар ва битимлар, саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ҳоказолар ташкил этади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш путур етказмайдиган назорат натижаларининг энг кўп даражада самаралилиги ва ишончлилигини белгилаб берадиган омил сифатида путур етказмайдиган назоратни ташкил этишга комплекс ёндашиш зарурлиги билан белгиланади.
Маҳсулотларнинг сифати ва ишончлилиги даражасини, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ва ишлатиладиган техник қурилмалар, бинолар ва иншоотларнинг фойдаланиш хавфсизлигини ошириш путур етказмайдиган назорат тизимининг мақсади ҳисобланади. Бунга путур етказмайдиган назоратнинг ишончлилиги, такрорланиши, қиёсланишини таъминлаш ҳамда саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вақтида ва муқобил қарорлар қабул қилиш ҳисобига эришилади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси путур етказмайдиган назорат тизимининг асосий мақсадлари ва вазифаларини, тузилмасини, шунингдек уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.
II. Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепциясининг асосий вазифалари
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган:
путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни ташкилий-методик ва илмий-техник таъминлашни такомиллаштириш;
путур етказмайдиган назорат ходимлари малакасини, лабораторияларининг ваколатлилигини, методик ҳужжатлари ва воситаларининг техник даражасини ошириш;
путур етказмайдиган назорат тизимининг қоидалари ва тартиб-қоидаларини путур етказмайдиган назорат бўйича халқаро стандартлар талаблари ва мезонларига уйғунлаштириш;
путур етказмайдиган назорат ходимлари, лабораториялари, методик ҳужжатлари ва воситаларини баҳолаш ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш;
путур етказмайдиган назорат ходимлари, лабораториялари, методик ҳужжатлари, воситалари маълумотлар банкини шакллантириш ва путур етказмайдиган назорат тизимини ахборот билан таъминлаш;
мувофиқликка баҳо бериш ва тасдиқлаш бўйича ташкилий тузилмаларни мақбуллаштириш;
мувофиқликка баҳо бериш ва тасдиқлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
путур етказмайдиган назорат натижалари халқаро эътироф этилиши учун шарт-шароитлар яратиш.
III. Маҳсулот сифатини таъминлашда путур етказмайдиган назоратнинг роли
Путур етказмайдиган назорат маҳсулотнинг ишончлилиги ва сифатини ошириш имконини беради, янги, мураккаброқ ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек янги прогрессив технологик жараёнларни жорий этишга кўмаклашади. Путур етказмайдиган назорат назоратнинг бошқа усулларидан фарқ қилган ҳолда назорат қилинадиган туркумда буюмларнинг 100 фоизини қамраб олиши мумкин, шу сабабли ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигини текшириш имконини беради, кейинчалик қайта ишлаш учун маҳсулотнинг яроқли қисмини танлаб олиш имконини беради ва ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг сифатини кафолатлайди.
Технологик жараённинг ҳар хил босқичларида путур етказмайдиган синовларни мунтазам ўтказиш ва ушбу синовлар натижаларини статистик қайта ишлаш нуқсонлар пайдо бўладиган технологик жараёнлар босқичини аниқлаш ва, тегишлича, нуқсоннинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
Мураккаб технологик жараён шароитларида тайёр деталлар сифатини қайд этадиган путур етказмайдиган назорат жараёнига тузатиш киритишнинг фаол усулига айланади. Ишлаб чиқариш автоматлаштирилиши шароитларида назоратнинг тузатувчи роли айниқса ошади.
Шундай қилиб путур етказмайдиган назорат усулларидан оқилона фойдаланилган тақдирда улар технологик жараённи такомиллаштиришнинг самарали воситасига айланиши мумкин.
Путур етказмайдиган назорат операциялари ўзида технологик жараённинг ажралмас ва тенг ҳуқуқли бўғинини ифодалайди. Ушбу операциялар:
буюм сифатини аниқлашга;
буюмларнинг мустаҳкамлигини аниқлашга;
энг яхши конструктив ва технологик ечимга йўналтиришга;
тайёрловчининг маркасини қўллаб-қувватлашга;
бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсизликни оширишга;
ишлаб чиқариш қийматини пасайтиришга қодир.
IV. Саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлашда путур етказмайдиган назоратнинг роли
Потенциал хавфли объектлар — ишлаб чиқариш техникаси ва транспорти, босим остида ишлайдиган идишлар, қувур тармоқлари, электр станциялари, кўприклар, бинолар ва иншоотларнинг таянч конструкциялари, кўтариш қурилмалари, темир йўллар, ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва бошқа бир қанча объектларнинг сифати ва хавфсизлигини текширишда путур етказмайдиган назорат алоҳида аҳамият касб этади. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида бинолар, иншоотлар ва техника қурилмаларини тайёрлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, монтаж қилиш, қуриш ва саноат хавфсизлиги экспертизаси сифати, радиация хавфини ўз вақтида аниқлаш билан боғлиқ саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири сифатида путур етказмайдиган назоратнинг роли ва аҳамияти ўсиши уларнинг техник ҳолати, имконияти ва бундан кейин ишлатиш муддатларини баҳолаш зарурлиги билан белгиланади. Бундай объектларнинг вақти-вақти билан ўтказиладиган ишончли путур етказмайдиган назорати уларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш ва, асосийси, техноген авариялар ва ҳалокатлар эҳтимолининг олдини олиш имконини беради.
Техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар параметрларининг четга чиқиш эҳтимолининг, шу жумладан бунинг оқибатида иш тўхтаб қоладиган йўл қўйиладиган доирасида четга чиқишларини прогнозлаштириш учун уларнинг ҳолатини тавсифлайдиган белгиларни аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек нормал иш режими бузилишининг ўз вақтида олдини олиш мақсадида улар ҳолатини экспериментал аниқлаш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишлаб чиқариш циклидаги муҳим ва зарур босқич ҳисобланади ҳамда техник диагностика деб аталади. Путур етказмайдиган назоратга асосланган техник диагностика усуллари техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар иш қобилияти ва хавфсизлигини назорат қилиш жараёнларини оқилона ташкил этиш учун қўлланилади.
Техник диагностика иш шароитларида конструкциялар, механизмлар ва элементларнинг техник ҳолати параметрларини тадқиқ этиш, шунингдек нормал ишлатиш шароитларида ва табиат ҳодисалари ёки (иншоотни) лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва ишлатишдаги ташкилий хатолар билан белгиланадиган хавфли иш режимларида уларнинг иш қобилияти ва ишончлилигини прогнозлаштириш имконини беради.
Путур етказмайдиган назорат тизими хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ва ишлатиладиган техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини оширишда муҳим бўғин, ташкил этилиши «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишнинг йўналишларидан бири ҳисобланган Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимининг инструментал ишончли исботловчи базасини таъминлашнинг асоси ҳисобланади.
V. Путур етказмайдиган назорат тизимини қуриш
Путур етказмайдиган назорат путур етказмайдиган назорат воситаларини қўллаш билан боғлиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси учун исботловчи база ҳисобланади.
Давлат даражасида амал қиладиган ҳамда путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ташкилий, техник ва норматив-ҳуқуқий базага эга бўлган тизим Путур етказмайдиган назорат тизими ҳисобланади. Путур етказмайдиган тизим лабораториялари ва уларнинг ходимлари, методик ҳужжатлари ва воситалари путур етказмайдиган тизим субъектлари ҳисобланади.
Қуйидагилар путур етказмайдиган назорат тизимининг асосий қатнашчилари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ путур етказмайдиган назорат соҳасида путур етказмайдиган назоратни метрологик таъминлаш, давлат метрология назорати ва текшируви бўйича фаолиятнинг давлат бошқарувни амалга оширадиган метрология бўйича миллий орган;
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги соҳасида хавфли ишлаб чиқариш ва радиация-хавфли объектларда путур етказмайдиган назоратни амалга оширишнинг мажбурий меъёрлари ва қоидаларини белгилайдиган, путур етказмайдиган назорат лабораторияларига хавфли ишлаб чиқариш объектларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажаришга рухсатномалар берадиган махсус ваколатли давлат органи;
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг топшириғи бўйича саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида путур етказмайдиган назорат тизими қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирадиган мувофиқлаштирувчи орган;
(олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
путур етказмайдиган назоратнинг аккредитация қилинган лабораториялари;
путур етказмайдиган назорат соҳасида мутахассисларни ўқитадиган аккредитация қилинган ўқув марказлари (ЎҚ);
путур етказмайдиган назорат соҳасида мутахассислардан малака имтиҳонлари оладиган аккредитация қилинган имтиҳон марказлари (ИМ);
путур етказмайдиган назорат ходимлари сертификацияси бўйича аккредитация қилинган орган;
путур етказмайдиган назоратнинг сертификацияланган ходимлари;
ўз фаолиятида путур етказмайдиган назорат воситаларидан фойдаланадиган ташкилотлар.
Путур етказмайдиган назорат тизими қатнашчиларининг фаолияти улар тўғрисидаги тегишли низомлар билан белгиланади.
Путур етказмайдиган назорат тизими тузилмаси иловада келтирилган.
VI. Путур етказмайдиган назорат тизимини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Путур етказмайдиган назорат тизимини бошқариш халқаро, давлатлараро ва миллий норматив ҳужжатларнинг асосий қоидалари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб амалга оширилиши ҳамда илғор илмий-техник ишланмаларга ва саноат корхоналарининг ижобий тажрибасига асосланиши керак.
(VI-бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Путур етказмайдиган назорат тизимини бошқариш:
путур етказмайдиган назорат соҳасида ходимларни;
путур етказмайдиган назорат лабораторияларини;
путур етказмайдиган назорат бўйича методик ҳужжатларни;
путур етказмайдиган назорат воситаларини баҳолашга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлашга асосланган.
Баҳолаш ва мувофиқликни тасдиқлашнинг асосий ташкилий-техник принциплари саноат назоратининг барча турлари ва путур етказмайдиган назорат соҳасида фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар учун мажбурий бўлган бир хилдаги ва бир маънодаги норматив ҳужжатларда баён қилиниши керак.
VII. Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
1) Путур етказмайдиган назорат тизимида қуйидагиларни:
путур етказмайдиган назорат соҳасида ходимларни;
путур етказмайдиган назорат лабораторияларини;
путур етказмайдиган назорат бўйича методик ҳужжатларни;
путур етказмайдиган назорат воситаларини баҳолаш ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлашнинг ягона талабларини ишлаб чиқиш.
2) Путур етказмайдиган назорат соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
3) Путур етказмайдиган назорат тизими ҳар бир функционал элементини аккредитация қилиш ва улар фаолиятини вақти-вақти билан назорат йўсинида текшириш.
VIII. Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари
Қуйидагилар путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) Путур етказмайдиган назорат тизимининг зарур норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек хавфсизлик қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бошқа ҳужжатлари долзарблаштирилишини назарда тутадиган ташкилий тузилмасини ташкил этиш;
(1-кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
2) Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини, шу жумладан путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
3) Путур етказмайдиган назорат тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасида Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепциясига
ИЛОВА
Путур етказмайдиган назорат тизими тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Низом
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларнинг етарлилиги ва самарадорлигини баҳолаш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ҳамда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга саноат хавфсизлиги декларациясини тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
2. Саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш қуйидагиларни назарда тутади:
авария хавфини ва унинг билан боғлиқ хавф-хатарни ҳар томонлама баҳолаш;
аварияларнинг олдини олиш, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектининг фойдаланишга тайёрлигини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилигини таҳлил қилиш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларни локализация қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар оқибатлари кўламини ва содир бўлган тақдирда етказилган зарар миқдорини камайтиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
Декларация хавфли ишлаб чиқариш объекти хавфсизлигини уни ишга тушириш, ундан фойдаланиш ва уни фойдаланишдан чиқариш босқичларида тавсифлаши керак.
3. Ушбу Низомда қўлланадиган терминлар ва тушунчалар:
авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши;
хавф таҳлили — хавфларни аниқлаш (идентификациялаш) ва баҳолаш жараёни;
хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси — авария хавфини ҳар томонлама баҳолаш натижалари, аварияларнинг олдини олиш ва саноат хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектининг фойдаланишга тайёрлиги ташкил этилишини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилиги таҳлили, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш натижалари кўрсатилган ҳужжат;
хавфли модда — ўзининг физик, кимёвий, биологик ёки токсикологик хоссаларига кўра одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун, шунингдек атроф табиий муҳит учун хавф туғдирадиган модда;
хавфли ишлаб чиқариш объекти — қуйидаги хавфли моддалар:
1) портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) 0,05 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
(3-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2025 й., 09/25/493/0694-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 февраль)
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
саноат хавфсизлиги — хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан шахс ва жамиятнинг ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати;
саноат хавфсизлиги декларациясига ҳисоб-китоб-тушунтириш хати — авария хавфининг асосли баҳоси ва аварияларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилигини асословчи материаллар келтирилган ҳужжат;
авария сценарийси — аниқ хавфли оқибатларга сабаб бўлувчи аварияларга олиб келадиган, аниқ ташкил этиладиган воқеа сабаб бўладиган алоҳида мантиқан боғлиқ воқеаларнинг изчиллиги;
саноат хавфсизлиги экспертизаси — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — саноат хавфсизлиги декларациясининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида асосли хулосаларни ўз ичига олган, эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
(3-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
эксперт ташкилоти — белгиланган тартибга мувофиқ экспертиза ўтказиш ҳуқуқи юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот.
II. Хавфсизлиги декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қонунчиликка мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мувофиқ бўлган лойиҳаланаётган ва фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлигини мажбурий декларациялашга тегишли бўлади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бошқа хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини декларациялаш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/550/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объекти идентификация қилинган тақдирда, ташкилот раҳбари ушбу объект тўғрисидаги маълумотларни фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва саноат хавфсизлиги инспекцияларига ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) юқори ташкилотга, вазирлик ёки идорага (мавжуд бўлганда) ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади. Маълумотлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармалар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва саноат хавфсизлиги инспекциялари ҳар йили ўзларининг марказий аппаратларига, хавфсизлиги мажбурий декларацияланадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатига киритиш учун умумлаштирилган ахборот тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ўзларининг бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизлиги мажбурий декларацияланадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатини шакллантирадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
III. Саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш
9. Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот томонидан мустақил равишда ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқилади.
10. Лойиҳалаштирилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объекти фойдаланилиши бошланган вақтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан фаолият кўрсатаётган объект учун янгидан ишлаб чиқилиши зарур.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
11. Ташкилот таркибида мажбурий декларацияланиши керак бўлган бир нечта хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган тақдирда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ягона декларациясини ишлаб чиқишга ва расмийлаштиришга йўл қўйилади.
12. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия олиш юзасидан мурожаат қилинганда, саноат хавфсизлиги декларациясидаги мавжуд маълумотлар ўзгартирилганда ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгартирилган тақдирда аниқлаштирилади ёки янгидан ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфсизлиги декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот, унинг фойдаланилиши бошланган вақтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишини таъминлаши ва уни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиши учун белгиланган тартибда эксперт ташкилотига мурожаат қилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
13. Фаолият кўрсатаётган объект учун декларацияни ишлаб чиқишда саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича маълумотлар таркибига ҳам бажарилган, ҳам режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот киритилади. Декларацияни ишлаб чиқишда лойиҳа ҳужжатлари таркибида режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
14. Саноат хавфсизлиги декларацияси тузилишига қўйиладиган талаблар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги декларациясини расмийлаштириш бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишган ҳолда белгиланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
15. Лойиҳалаштирилаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти учун саноат хавфсизлиги декларацияси лойиҳа буюртмачиси томонидан тасдиқланади.
16. Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган шахс унда кўрсатилган ахборотнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16.1. Декларациянинг махфийлилик устхати Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ундаги мавжуд маълумотларнинг махфийлик даражаси билан белгиланади.
(16.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17. Саноат хавфсизлиги декларацияси белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
18. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган декларация ва унга иловалар буюртмачи томонидан эксперт ташкилотига шартнома асосида тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
IV. Саноат хавфсизлиги декларациясини қайта кўриб чиқиш
21. Саноат хавфсизлиги декларацияси:
1) саноат хавфсизлигини, аварияларни локализация қилиш ва авария оқибатларини бартараф этишни таъминлашга таъсир кўрсатадиган шароитлар ўзгарганда кечи билан 1 йил муддатда;
2) саноат хавфсизлиги, аварияларни локализация қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги амалда бўлган талаблар (қоидалар ва меъёрлар) ўзгарганда кечи билан 1 йил муддатда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) қўшма қарори қабул қилинганда ушбу қарорларда назарда тутилган муддатларда қайта кўриб чиқилиши керак.
(21-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
22. Саноат хавфсизлиги декларацияси 5 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Саноат хавфсизлиги декларациясини тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан экспертиза ўтказилгандан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ёки хизмат сирлари бўлган маълумотларни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳажмда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) экспертиза хулосасини расмийлаштирилган кундан бошлаб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) ҳамда декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига электрон шаклда тақдим этади;
(24-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) саноат хавфсизлиги декларациясини асосланган сўровлар бўйича давлат бошқа органларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этади;
(24-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) саноат хавфсизлиги декларациясининг ахборот варақасини жамоат бирлашмалари ва фуқароларга уларнинг асосланган сўровлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этади;
(24-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
г) расмий вакилларнинг декларациядан фойдаланишини таъминлайди.
(V бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
VI. Саноат хавфсизлиги декларацияларини сақлаш ва уларни ҳисобга олиш
25. Саноат хавфсизлиги декларациясининг биринчи нусхаси (асли) ва экспертиза хулосаси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси хавфсизлик жиҳатидан декларация қилиниши керак бўлган саноат объектлари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкларини юритади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни декларациялаш тартиб-қоидаси бажарилишини таҳлил қилади, келиб тушган саноат хавфсизлиги декларациясини ҳисобга олади ва сақлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларациясини титул варақда кўрсатиладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини олиш ва декларацияларнинг умумий ҳисобини юритиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот экспертиза хулосаси расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали мурожаат қилади.
Саноат хавфсизлиги декларациясининг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотга беш иш куни муддатда ахборот тизими орқали маълум қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Ўзбекистон Республикасида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги декларацияланадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари тўғрисида маълумотлар
Ташкилотнинг тўлиқ номи‎ Ташкилотнинг тўлиқ почта манзили, телефони, факси‎ Юқори ташкилот (идора), мавжуд бўлса‎ Объектнинг тўлиқ номи‎ Объектнинг жойлашган жойи‎ «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ объектнинг хавфлилик белгилари‎ Хавфсизлик декларацияланган йил‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
Ўзбекистон Республикасида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги декларацияси тузилишига талаблар
1. Декларация қуйидаги таркибий элементларни ўз ичига олади:
титул варақ;
декларацияни ишлаб чиққан ташкилот тўғрисидаги маълумотлар;
мундарижа;
1-бўлим «Умумий маълумотлар»;
2-бўлим «Хавфсизлик таҳлили натижалари»;
3-бўлим «Саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш»;
4-бўлим «Хулосалар»;
5-бўлим «Вазият режаси».
Декларацияга иловалар қуйидагилардан иборат бўлади:
1-илова «Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати»;
2-илова «Ахборотнома».
1.1. Титул варақ декларациянинг биринчи саҳифаси ҳисобланади ва ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қидириш учун зарур бўлган ахборотларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
Титул варақда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) декларация қилинаётган объектдан фойдаланувчи ташкилотнинг раҳбари ёки лойиҳанинг буюртмачиси томонидан декларацияни тасдиқлаш грифи;
б) таркибига декларацияланадиган объект кирадиган ташкилот томонидан белгиланадиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади);
(1.1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
г) декларацияланаётган объектнинг (битта объект декларацияланган тақдирда) ёки декларацияланаётган объектларнинг (бир нечта объект декларацияланган тақдирда) аниқ номи кўрсатилган ҳолда декларациянинг номи, шунингдек ташкилотнинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) декларацияланаётган объектнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади);
(1.1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
е) декларацияланаётган объектнинг жойлашган жойи ва декларация тасдиқланган йил.
1.2. Декларацияни ишлаб чиққан ташкилот тўғрисидаги маълумотлар қуйидагилардан иборат бўлади:
а) декларацияни ишлаб чиққан ташкилотнинг номи ва унга иловалар, унинг почта манзили, телефони, факси, саноат хавфсизлигини декларациялаш билан боғлиқ фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия ва/ёки рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар, уларда фаолият турининг номи, лицензиянинг рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами ва берилган санаси кўрсатилади;
б) бажарувчиларнинг рўйхати, унда декларацияни ишлаб чиқишда қатнашган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва иш жойи кўрсатилади.
1.3. Мундарижада декларациянинг барча бўлимлари номи, ушбу элементлар бошланадиган саҳифалар кўрсатилади:
1.4. 1-бўлим «Умумий маълумотлар» қуйидагилардан иборат бўлади:
а) ташкилотнинг реквизитлари (ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, юқори органнинг, вазирлик ёки идоранинг, компания, концерннинг (улар мавжуд бўлса) номи, уларда ташкилот раҳбарларининг манзили, телефони, фамилияси ва лавозими, ташкилотнинг тўлиқ почта манзили, телефони, факси ва телетайпи, ташкилот фаолиятининг декларацияланаётган объектдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган асосий йўналишларининг қисқача рўйхати);
б) декларациялашнинг асосланиши (хавфли ишлаб чиқариш объектининг декларацияланаётган объектларга тегишлилигига асос бўлган хавфли моддалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, декларацияни ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига асос бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати);
в) жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объект жойлашадиган жой тавсифи, ҳудуднинг ҳажми ва чегаралари, декларация қилинаётган объектнинг санитария-ҳимоя ва/ёки қўриқланадиган зоналари тўғрисидаги маълумотлар);
г) ходимлар ва аҳоли тўғрисидаги маълумотлар (декларация қилинаётган объект ходимларининг умумий сони ва энг кўп ишлайдиган сменасининг сони, энг юқори даражадаги гипотетик авариянинг шикастловчи омиллари таъсир кўрсатадиган зоналарда бўлиши мумкин бўлган яқин-атрофдаги йирик ташкилотлар ва аҳоли пунктлари рўйхати, унда ходимлар ва аҳоли сони кўрсатилади);
д) фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатиладиган суғурта маълумотлари (суғурталовчи ташкилотнинг номи ва манзили, шунингдек унинг суғурта лицензиялари тўғрисидаги маълумотлар, суғурта суммаси миқдори кўрсатилган ҳолда суғурта шартномалари рўйхати).
1.5. 2-бўлим «Хавфсизлик таҳлили натижалари» қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) декларация қилинаётган объектни идентификация қилишда ҳисобга олинадиган хавфли моддалар тўғрисидаги маълумотлар (хавфли модданинг номи, модданинг хавфлилик даражаси ва одам организмига таъсир кўрсатиш характери);
б) технологиялар тўғрисидаги маълумотлар (асосий технологик потоклар схемаси, у блок-схемадан иборат бўлади, схемада хавфли моддаларнинг номлари ва уларнинг декларацияланаётган объектнинг технологик тизимида кўчиш йўналишлари кўрсатилади, шунингдек хавфли моддаларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда техник қурилмаларда — аппаратларда (идишларда), қувурларда бўладиган хавфли моддаларнинг умумий миқдори тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади, уларнинг битта идишдаги ёки энг юқори сиғимли қувур участкасидаги энг юқори миқдори кўрсатилади. Маълумотлар декларацияланадиган объектнинг барча таркиблари учун хавфли модданинг энг юқори регламентли миқдорлари бўйича кўрсатилади);
в) хавф таҳлилининг асосий натижалари (авариялар келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитлари таҳлили натижалари, авариялар хавфини баҳолаш натижалари).
Аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитлари таҳлили натижалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
1) авариялар омиллари ва уларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига кўмаклашадиган асосий сабаблар рўйхати;
2) энг катта ва содир бўлиши мумкин бўлган авариялар сценарийларининг қисқача тавсифи.
Авариялар хавфини баҳолаш натижалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
1) хавфни баҳолашда қўлланадиган ҳисоб-китоб моделлари ва методлари рўйхати;
2) аварияда қатнашадиган хавфли моддалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
3) шикастловчи омиллар таъсир кўрсатиши мумкин бўлган зоналар сони тўғрисидаги маълумотлар;
4) жабрланиши мумкин бўлганлар сони тўғрисидаги маълумотлар;
5) етказилиши мумкин бўлган зарар тўғрисидаги маълумотлар;
6) ходимларга, аҳолига зарар етказилиши мумкин бўлган ҳамда мол-мулкка ва атроф табиий муҳитга етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотлар.
1.6. 3-бўлим «Саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш» қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) декларацияланаётган объектдан фойдаланишга саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар (фаолият кўрсатаётган объектлар учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси органлари фармойишлари ва кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар, декларацияланаётган объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият турлари учун мавжуд ва/ёки зарур лицензиялар рўйхати, ходимларни касб бўйича ва аварияга қарши ҳаракат қилишга тайёрлаш тўғрисидаги маълумотлар, уларда саноат хавфсизлиги соҳасидаги билимларни текширишнинг мунтазамлиги ва ходимни ишга киритиш тартиби кўрсатилади; саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини ишлаб чиқаришда назорат қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, авария ҳолатларини тўплаш ва таҳлил қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, саноат хавфсизлигининг ўтказилган экспертизалари рўйхати, унда экспертизани ўтказган эксперт ташкилотларининг ва экспертиза объектининг номи кўрсатилади; ишлаб турган объектдан фойдаланиш шарт-шароитларининг меъёр ва қоидалар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
(1.6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
б) авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик юзасидан саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объектдаги авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича аниқ тадбирлар, саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аварияга қарши кучларнинг, авария-қутқарув хизматлари ва бошқа хизматларнинг таркиби, декларацияланаётган объектдаги авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар, декларацияланаётган объектда авария вужудга келган тақдирда хабар қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, унда хабар қилиш схемалари ва авариялар содир бўлгандаги ҳаракатлар тартиби кўрсатилади).
1.7. 4-бўлим «Хулосалар» қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) хавфсизлик даражасининг умумлаштирилган баҳоси, унда декларацияланаётган объектнинг энг юқори хавфли таркиблари ва хавф кўрсаткичларига таъсир кўрсатадиган энг аҳамиятли омиллар кўрсатилади;
б) авария хавфини камайтиришга йўналтирилган режалаштирилаётган чора-тадбирлар рўйхати.
1.8. «Вазият режаси» номли 5-бўлим ўз оқибатларига кўра энг хавфли ва декларацияланаётган объектдаги аварияларнинг энг юқори даражада бўлиши мумкин бўлган (намунавий) сценарийлари учун шикастланиши мумкин бўлган энг кўп зоналарнинг график тасвиридан иборат бўлиши керак.
«Вазият режаси»да масштаб ҳисобида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
а) декларацияланаётган объектнинг саноат майдони (ҳудуди) ва санитария-ҳимоя зонасининг чегараси;
б) корхоналар, аҳоли пунктлари, одамлар кўп тўпланадиган жойлар;
в) аварияларнинг шикастловчи омиллари таъсир кўрсатадиган зоналар.
2. «Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати» номли 1-илова қуйидаги таркибда бўлади:
титул варақ;
бажарувчилар рўйхати;
Мундарижа;
1-бўлим «Ташкилот тўғрисидаги маълумотлар»;
2-бўлим «Хавфсизлик таҳлили»;
3-бўлим «Хулосалар ва таклифлар»;
4-бўлим «Вазиятлар режалари»;
«Фойдаланилган манбалар рўйхати».
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.1. Титул варақ Ҳисоб-китоб-тушунтириш хатининг биринчи саҳифаси ҳисобланади ва ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қидириш учун зарур бўлган ахборотларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
(2.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Титул варақда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиққан ташкилотнинг раҳбари томонидан ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини тасдиқлаш грифи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (у декларацияга берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига мувофиқ бўлиши керак) — фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади;
(2.1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
в) декларацияга ҳисоб-китоб-тушунтириш хатининг номи, унда декларацияланаётган (битта объект декларацияланган тақдирда) ёки декларация қилинаётган объектларнинг (бир нечта объект декларацияланган тақдирда) аниқ номи кўрсатилади, шунингдек таркибига ушбу объект кирадиган ташкилотнинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) декларацияланаётган объектнинг Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади);
(2.1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
д) дафтарнинг тартиб рақами (ҳисоб-китоб-тушунтириш хати иккита ва ундан кўп дафтардан иборат бўлган тақдирда);
е) ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиққан ташкилотнинг жойлашган жойи ва унинг тасдиқланган йили.
Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати иккита ёки ундан кўп бўлган тақдирда ҳар қайси дафтар биринчи дафтарнинг саҳифасига ва мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлган ушбу дафтарга тегишли титул вараққа эга бўлиши керак.
2.2. Бажарувчиларнинг рўйхати.
Бажарувчиларнинг рўйхатида масъул бажарувчиларнинг ва ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиқишда қатнашган биргаликдаги бажарувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва иш жойи кўрсатилган бўлиши керак.
2.3. Мундарижа.
Мундарижада ҳисоб-китоб-тушунтириш хати барча бўлимларининг номи, ушбу элементлар бошланадиган саҳифалар кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати иккита ва ундан кўп дафтардан иборат бўлган тақдирда уларнинг ҳар бирида ўз мундарижаси бўлиши керак. Биринчи дафтарнинг мундарижасида бутун ҳужжатларнинг мазмуни келтирилган бўлиши керак, унда саҳифалар ва дафтарларнинг тартиб рақамлари, кейинги дафтарларда — фақат тегишли дафтарнинг мазмуни кўрсатилади.
2.4. 1-бўлим «Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар»да қуйидагилар бўлиши керак:
а) декларацияланаётган объектнинг таркибий рўйхати;
б) декларацияланаётган объектнинг топографияси ва жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объект жойлашган районнинг топографияси тўғрисидаги маълумотлар, декларацияланаётган объектнинг тақиқланган, қўриқланаётган ва санитария-ҳимоя зоналарининг мавжудлиги ва чегаралари, декларацияланаётган объект жойлашган райондаги табиий-иқлим шароитлари, лойиҳада қурилиш майдонининг сейсмик райони қисмидаги қидирувлар бўйича ҳисоботлардан фойдаланилиши, грунтлар, табиий-иқлим ва бошқа ташқи таъсирлар тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар) (лойиҳалаш ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилаётган декларация учун расмийлаштирилади);
в) ходимлар ва яқин атрофда яшайдиган аҳоли тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объектнинг унинг маъмурий бирликлари ва таркиблари бўйича ходимларнинг жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда ходимларнинг ўртача сони ва энг кўп ишлайдиган сменалар сони кўрсатилади; энг юқори даражадаги гипотетик авариянинг шикастловчи омиллари таъсиридаги зоналарда бўлиши мумкин бўлган яқин атрофдаги ташкилотларнинг жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда декларацияланаётган объектдан узоқдалик ва ходимларнинг сони кўрсатилади; энг юқори даражадаги гипотетик авариянинг шикастловчи омиллари таъсиридаги зоналарда бўлиши мумкин бўлган аҳоли пунктларининг жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда декларацияланаётган объектдан узоқдалик ва ходимларнинг сони кўрсатилади. Декларацияланаётган объектнинг таркибий рўйхати хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак).
2.5. «Хавфсизлик таҳлили» номли 2-бўлимда қуйидагилар бўлиши керак:
а) хавфли моддаларнинг тавсифи (моддалар, формула, таркибнинг номи, умумий маълумотлар (молекуляр оғирлик, қайнаш ҳарорати, зичлик) портлаш хавфи тўғрисидаги маълумотлар, токсик хавфлилик тўғрисидаги маълумотлар, реакция бериш қобилияти тўғрисидаги маълумотлар, модданинг ҳиди тўғрисидаги маълумотлар, коррозия фаоллиги тўғрисидаги маълумотлар, эҳтиёт чоралари тавсифи, одамларга кўрсатадиган таъсири тўғрисидаги маълумотлар, ҳимоя қилиш воситалари тўғрисидаги маълумотлар, моддани зарарсиз ҳолатга ўтказиш усуллари тўғрисидаги маълумотлар, модда таъсир кўрсатган тақдирда шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари тўғрисидаги маълумотлар);
б) технологиялар ва аппаратни расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотлар (уларда принципиал технологик схема, асосий технологик асбоб-ускуналар ва декларацияланаётган объектнинг таркиби бўйича технологик жараённинг қисқача тавсифи, хавфли моддалар декларацияланаётган объектнинг таркиби бўйича айланадиган асосий технологик асбоб-ускуналарнинг жойлашиш режаси, хавфли моддалар айланадиган асосий технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати, хавфли моддаларнинг асбоб-ускуналар бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади);
в) хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ечимларнинг тавсифи (асбоб-ускуналарнинг сийракланишига йўл қўймасликка ва хавфли моддаларнинг авария вақтида ташқарига чиқишининг олдини олишга йўналтирилган ечимларнинг тавсифи, авариялар ривожланишининг олдини олишга ва хавфли моддаларнинг ташқарига чиқишини локализация қилишга йўналтирилган ечимларнинг тавсифи, портлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ечимларнинг тавсифи, автоматик равишда тартибга солиш, блокировка қилиш, сигнализациялар ва бошқа хавфсизликни таъминлаш воситалари тизимларининг тавсифи);
г) хавфнинг таҳлили (маълум авариялар таҳлили, аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитларининг таҳлили, авариялар хавфини баҳолаш).
Маълум авариялар таҳлилида қуйидагилар бўлиши керак:
1) авариялар ва декларацияланаётган объектда мавжуд бўлган носозликлар рўйхати (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун расмийлаштирилади);
2) бошқа шунга ўхшаш объектларда мавжуд бўлган авариялар ёки айланаётган хавфли моддалар билан боғлиқ авариялар рўйхати;
3) содир бўлган аварияларнинг асосий сабаблари таҳлили.
Аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитларининг таҳлили қуйидагилардан иборат бўлади:
1) аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига кўмаклашувчи бўлиши мумкин бўлган сабаблар ва омилларни аниқлаш;
2) содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг намунавий сценарийларини аниқлаш;
3) ҳисоб-китоб қилишнинг қўлланадиган физик-математик моделлари ва усулларини асослаш;
4) аварияда қатнашувчи хавфли моддалар миқдорини баҳолаш;
5) шикастловчи омиллар таъсирида бўлиши мумкин бўлган зоналар ҳисоб-китоби;
6) жабрланганларнинг бўлиши мумкин бўлган сонини баҳолаш;
7) бўлиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш.
Авариялар хавфини баҳолаш ходимга, аҳолига етказилган зарарнинг муқаррарлигини ҳамда мол-мулкка ва атроф табиий муҳитга етказилган зиённи баҳолашдан иборат бўлади.
2.6. 3-бўлим «Хулосалар ва таклифлар» қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) декларацияланаётган объектнинг энг хавфли таркиблари рўйхати;
б) хавф кўрсаткичларига таъсир қилувчи энг аҳамиятли омиллар рўйхати;
в) хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфсизлик даражасини баҳолаш;
г) авариялар хавфини камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни жорий этиш бўйича таклифлар.
2.7. 4-бўлим «Вазият режалари»да декларацияланаётган объектнинг таркиби бўйича авариянинг мумкин бўлган ва энг юқори даражадаги муқаррар (намунавий) сценарийси зоналарининг график тасвири, шунингдек жойлашиш зоналарини ҳисоб-китоб қилиш учун бошланғич маълумотлар кўрсатилган ҳолда ушбу сценарийларнинг қисқача тавсифи бўлиши керак.
Вазият режаларида масштаб ҳисобида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
а) декларацияланаётган объектнинг саноат майдони (ҳудуди);
б) ташкилотлар, аҳоли пунктлари, одамлар кўп тўпланадиган жойлар;
в) аварияларнинг шикастловчи омиллари таъсир кўрсатадиган зоналар.
2.8. «Фойдаланилган манбалар рўйхати»да қуйидагилар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) декларацияланаётган объектдаги саноат хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив техник ҳужжатлар рўйхати.
(2.8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
б) ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган ташкилот ҳужжатлари рўйхати;
в) адабиётлар манбалари рўйхати.
2.9. «Ахборот варағи» номли илова фуқаролар ва жамоат ташкилотлари сўровлари бўйича хавфли ишлаб чиқариш объекти тўғрисидаги ахборотларни белгиланган тартибда бериш учун хизмат қилади.
«Ахборот варағи»да қуйидагилар бўлиши керак:
а) таркибига декларацияланадиган объект кирадиган ташкилотнинг номи;
б) хабардор қилиш ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар (лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, телефони;
в) декларацияланаётган объектдан фойдаланиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш фаолиятининг қисқача тавсифи;
г) декларацияланаётган объектда айланадиган хавфли моддаларнинг рўйхати ва асосий тавсифлари;
д) содир бўлиши мумкин бўлган авариялар кўламлари ва оқибатлари ҳамда хавфсизлик чоралари тўғрисидаги қисқача маълумотлар;
е) авариялар содир бўлган тақдирда аҳолини хабардор қилиш усуллари ва уларнинг зарур ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига
5-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида», «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фаолияти хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи билан боғлиқ бўлган ташкилотлар, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг мулкий манфаатларини суғуртавий ҳимоя қилиш шартларини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта ҳодисаси — хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчининг фуқаролик жавобгарлигининг бошланиши факти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техника қурилмаларининг бузилиши, суғурта шартномаси амал қиладиган даврда рўй берган назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси — ушбу Низомда назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурталовчи шартномада белгиланган тўловни суғурта товонини жабрланганга ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарни суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси миқдорида тўлаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома — суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи ёки унинг вакили иштирокида тузиладиган ҳужжат, у авария содир бўлган вақт, жой ва унинг сабаби тўғрисидаги ахборотлардан, бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори, шунингдек, зарарни камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчи томонидан қилинган харажатлар миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш бўйича саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
давлат реестрида ҳисобга олингани ҳақида маълумотнома — фойдаланилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг давлат реестрида ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
3. Махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензияга мувофиқ фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга ҳақли бўлган суғурта ташкилотлари суғурталовчилар бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар суғурта қилдирувчилар бўлиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
5. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига, атроф муҳитга зарар етказганлик учун даъво билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (жисмоний шахс, юридик шахс ёки давлат) бошқа шахслар ҳисобланадилар.
II. Мажбурий суғурта қилиш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилдирувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Суғурта қилдирувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳодисаси деб эътироф этилмайди:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
а) ядровий портлаш, радиация, радиоактив зарарланиш, агар улар ушбу ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса;
б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;
в) оммавий тартибсизликлар, бошқа фуқаролар бўйсунмаслигининг жамоавий ҳолатлари, иш ташлашлар;
г) енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларининг таъсири: табиий офатлар, стихияли тусдаги табиат ҳодисалари;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
(7-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
III. Суғурта суммаси
8. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилганлиги учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилишнинг энг кам миқдори хавфли ишлаб чиқариш объектининг тегишли тури учун ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.
IV. Суғурта мукофоти
9. Суғурта мукофоти суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган тариф ставкаларидан ва шартномада белгиланган суғурта суммаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
10. Тариф ставкалари ишлаб чиқариш шароитлари ва ҳажмларини, хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган жойни, ундан фойдаланишнинг бошқа омилларини, объектда хавфли моддаларни муайян ҳажмларда олиш, ундан фойдаланиш, уни қайта ишлаш ва сақлашни, суғурта таваккалчилиги даражасини ва суғурта объектининг бошқа шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғурталовчи томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини бир йўла ёки тенг қисмлар билан ҳар чоракда (суғурта бадаллари) тўлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
V. Суғурта шартномаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг суғурталовчи томонидан белгиланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилган ёзма ёки электрон шаклдаги аризаси асосида расмийлаштирилади. Суғурта қилдирувчи аризада суғурталовчи томонидан қўйилган масалаларга мувофиқ аниқ ва тўлиқ маълумотларни кўрсатиши шарт.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта тўғрисидаги аризага суғурта қилдирувчи, фойдаланиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектининг экспертизаси хулосасини ва фойдаланиладиган хавфли ишлаб чиқариш объекти давлат реестрида ҳисобга олингани ҳақидаги маълумотномани илова қилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Суғурта қилдирувчи суғурта шартномасини тузиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
VI. Суғурталовчи ва суғурталанувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) суғурта шартномасини тузишда суғурта таваккалчилиги даражасини аниқлаш мақсадида ўз ҳисобидан суғурта объектининг мустақил экспертизасини амалга ошириш;
б) шартнома тузишда ва суғурта шартномаси амал қиладиган даврда суғурта таваккалчилигини баҳолаш;
в) етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида қўшимча текширишлар ўтказиш;
г) ваколатли органлардан зарар етказилганлиги сабабли авариянинг техник жиҳатдан текшириш материалларини, ахборот ва ҳужжатларни, тиббий хулосаларни, йўқотилган (шикастланган) мол-мулк қиймати, амалга оширилган ишлар қиймати тўғрисида фикрга эга бўлиш имконини берадиган счётларни, шунингдек бошқа зарур материалларни сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш, суғурта шартномаси талаблари ва шартларининг суғурта қилдирувчи томонидан бажарилишини назорат қилиш;
(14-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) суғурта қилдирувчидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини талаб қилиш.
(14-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
15. Суғурталовчи қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси бошланиши таваккалчилигини камайтириш тадбирлари амалга оширилган тақдирда, суғурта ҳодисаси бошланиши таваккалчилигини камайтириш даражасини ҳисобга олган ҳолда суғурта қилдирувчининг аризаси бўйича суғурта шартномаси шартларини қайта кўриб чиқиш;
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) зарарларни камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчининг суғурталовчи томонидан қопланиши керак бўлган харажатларини тўлаш, агар бундай харажатлар суғурталовчининг кўрсатмаларини бажариш учун зарур бўлган бўлса ёки амалга оширилган бўлса. Кўрсатиб ўтилган харажатларни тўлаш суғурталовчи томонидан у тегишли харажатлар тўғрисидаги далолатномани олган санадан бошлаб бир ой мобайнида, бироқ суғурта тўлови тўлангандан кейин амалга оширилади. Бундай харажатлар, ҳатто агар тегишли чоралар муваффақиятсиз бўлганда ҳам ва суғурта шартномаси бўйича бошқа зарарларни тўлаш билан бирга улар шартномада белгиланган суғурта суммасидан ортиқ (бироқ 20 фоиздан ортиқ эмас) бўлганда ҳам тўланади;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) суғурта қилдирувчининг мулкий аҳволи, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишнинг ҳолати, шартлари ва хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда суғурта шартномасини тузиш билан боғлиқ равишда маълум бўлиб қолган бошқа махфий ахборотни ошкор қилмаслик, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Суғурта қилдирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суғурта ҳодисасини текширишда қатнашиш;
(16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) суғурта ҳодисасини текшириш натижалари бўйича қарор юзасидан шикоят қилиш;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
в) суғурталовчидан хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ахборот олиш;
г) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Суғурта қилдирувчи қуйидагиларга мажбур:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
а) суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчига суғурта шартномасини тузишда, хабар қилинган ўзига маълум бўлган жиддий ўзгаришлар ва ҳолатлар тўғрисида, агар ушбу ўзгаришлар суғурта таваккалчилигининг ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суғурталовчига дарҳол хабар қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) суғурталовчига хавфли ишлаб чиқариш объектида содир бўлган ҳар қандай авария тўғрисида, шунингдек бошқа шахслар томонидан суғурта қилдирувчига ўзларининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга етказилган зарарни тўлаш тўғрисида даъво билдиришга олиб келиши мумкин бўлган авариянинг ҳар қандай оқибатлари тўғрисида, бошқа шахсларнинг зарарни тўлатиш тўғрисидаги барча эътирозлари ва даъволари ҳақида хабар қилиш, авариянинг ҳолати ва сабабларини тавсифловчи барча ҳужжатларни тақдим этиш;
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
в) тегишли суд қарори олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида суғурталовчига суд қарори билан белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда етказилган зарарни тўлаш мажбурияти тўғрисида хабар қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) авария содир бўлганда, бўлиши мумкин бўлган зарарларни камайтириш учун вужудга келган ҳолатларда оқилона ва қулай чоралар кўриш. Суғурта қилдирувчи бундай чораларни кўраётганда, агар улар суғурта қилдирувчига хабар қилинган бўлса, суғурта қилдирувчининг кўрсатмаларига амал қилиши керак;
(17-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
д) суғурталовчининг олдиндан розилигини олмасдан бошқа шахслар томонидан билдирилган талабларни бажариш бўйича бирон-бир мажбуриятларни ўз зиммасига олмаслик.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Суғурта шартномасида томонларнинг келишувига кўра қонунчиликка мувофиқ томонларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи томонидан ушбу Низом қоидалари бузилган тақдирда улар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
VII. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
20. Бошқа шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари бўйича суғурта тўлови олиш;
б) суғурта ҳодисасини текширишда қатнашиш;
в) суғурта ҳодисаларини текшириш натижалари бўйича қарор юзасидан шикоят қилиш;
г) суғурталовчидан хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ахборот олиш;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш.
21. Бошқа шахслар қуйидагиларга мажбур:
а) махсус органлар томонидан берилган хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария оқибатида зарар кўрилганлиги ва унинг миқдорини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
б) суғурталовчига унинг (суғурталовчининг) томонидан бошланган суғурта ҳодисасини мустақил экспертизадан ўтказишда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бошқа шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва бошқа мажбуриятлар олиши ҳам мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VIII. Суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш
(VIII бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда суғурта қилдирувчи суғурталовчини авария содир бўлиши натижасида:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) бошқа шахсларнинг мол-мулкига ва атроф муҳитга зарар етказилганда, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария содир бўлган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида бу тўғрида ёзма ёки электрон равишда хабардор қилади.
(23-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш миқдори суғурталовчи томонидан авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш далолатномаси, суд қарорлари ва суғурта ҳодисаси бошланишининг сабаблари ва ҳолатлари, шу жумладан бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори кўрсатилган бошқа материаллар асосида белгиланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш томонлар имзолаган ва суғурта ҳодисасини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш суғурта шартномасида кўрсатилган белгиланган суғурта пули доирасида амалга оширилади.
Агар битта суғурта шартномаси бўйича уларга нисбатан турлича суғурта пули белгиланган бир неча хавфли ишлаб чиқариш объектлари суғурта қилинган бўлса, у ҳолда муайян суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш авария содир бўлган хавфли ишлаб чиқариш объекти бўйича белгиланган суғурта пули доирасида амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
27. Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар қопланмайди:
а) маънавий зарар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) суғурта қилдирувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахсларга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан шартнома (контракт)га мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарар;
(27-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) суғурта қилдирувчи мулкий ҳуқуққа, хўжалик юритуви ҳуқуқига ёки тезкор бошқариш ҳуқуқига ёхуд бошқача қонуний асосда (ижара ҳуқуқида, сақлаш шартномаси бўйича, ишончнома бўйича, мулкни унга бериш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига ва шу кабиларга кўра) унга тегишли бўлган мол-мулкка етказилган зарар;
(27-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) суғурта қилдирувчининг неустойка (жарима, пеня) тўлаш, унинг кафолатли ва шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариши, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрган зарарлари;
(27-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
д) йўқотилган фойда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Суғурта товони (суғурта тўлови) бевосита зарар кўрганга тўланади. Ушбу Низомнинг 15-банди «б» кичик бандида назарда тутилган харажатлар суғурта қилдирувчига тўланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Суд қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинган (рад этилган) тақдирда суғурталовчи суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этишни, агар дастлабки қарор бўйича ижобий ёки салбий хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, суднинг узил-кесил қарори қабул қилинадиган вақтгача кечиктириши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Етказилган зарар, шунингдек, бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта тўлови) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди. Суғурта қилдирувчи суғурталовчини зарарни жабрланганга қоплаш учун бошқа шахслар томонидан амалга оширилган — ўзига маълум бўлган тўловлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Суғурта қилдирувчи суд қарорини ижро этиш асосида унга нисбатан суғурта шартномаси тузилган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш натижасида етказилган зарарни қоплаган тақдирда суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлашни у амалга оширган зарар товони доирасида, лекин суғурта шартномаси бўйича белгиланган суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Суғурталовчининг суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлашни рад этиш ҳуқуқи қонунчилик ва шартнома билан белгиланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Суғурта қилдирувчининг зарарни тўлаш (суброгация) юзасидан талаб қилиш ҳуқуқининг суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаган суғурталовчига ўтиши қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома билан тартибга солинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
IX. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Суғурта шартномаси бўйича пайдо бўладиган низолар суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади. Низоли масалалар бўйича келишувга эришиш мумкин бўлмаган тақдирда уларни ҳал этиш қонунчиликда белгиланган тартибда иқтисодий судга кўриб чиқиш учун берилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаларининг энг кам миқдорлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг типи ‎ Суғурта пулининг энг кам миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорларида)‎
Биринчи ‎ 250000 (икки юз эллик минг) ‎
Иккинчи‎ 50000 (эллик минг) ‎
Учинчи‎ 10000 (ўн минг) ‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун суғурта пулининг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида суғурта шартномаси тузилган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорлари асосида ҳисоблаб чиқарилади.
(изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда; 2010 й., 23-сон, 185-модда, 51-сон, 486 -модда; 2011 й., 19-сон, 191-модда, 31-сон, 327-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 03.10.2018 й., 09/18/784/1986-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.09.2022 й., 09/22/550/0874-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 05.08.2025 й., 09/25/493/0694-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)