1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Электрон тижорат тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 21 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 13 сентябрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган давлат харидларига;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарори.
биржа фаолияти учун лицензияларга эга бўлган биржаларда тузиладиган келишувларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-модда. Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда электрон тижоратга оид муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Корея Республикаси Билимлар иқтисодиёти вазирлиги ўртасидаги «Ўзбекистонда электрон савдо тизимини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш бўйича» англашув Меморандуми (2009 йил 27 май, Тошкент).
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
рақамли маҳсулотлар — интеллектуал мулк объектларининг электрон кўчирма нусхалари (рақамли товарлар), шунингдек электрон ахборот муҳитида моддий натижага эга бўлмаган муайян ҳаракатларни бажариш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан «булутли технологиялар»ни (рақамли хизматларни) олишга ҳамда уларга обуна бўлишга доир хизматлар;
электрон савдо майдончаси — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими;
электрон савдо майдончасининг оператори — электрон тижорат иштирокчиларига электрон савдо майдончаси хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
электрон тижорат — товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тадбиркорлик фаолияти доирасида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдо майдончаси орқали тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган олди-сотдиси;
электрон тижорат оператори — электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
электрон тижоратда жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги;
электрон тижоратда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
2-боб. Электрон тижорат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
5-модда. Электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
электрон тижорат соҳасида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
электрон тижорат соҳасида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига инвестицияларни, замонавий технологияларни ва асбоб-ускуналарни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай муҳитни яратиш, зарур техник ва логистика инфратузилмасини шакллантириш;
электрон тижорат субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
электрон тижорат соҳасида рақобат муҳити учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини уларнинг электрон тижорат соҳасидаги фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техникавий ва бошқа ахборот билан таъминлаш;
электрон тижорат соҳасидаги илмий-техника тадқиқотларини рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
электрон тижорат соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электрон тижорат соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
электрон тижорат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
электрон тижорат соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва амалга оширади;
давлат органларининг электрон тижорат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
электрон тижоратда амалга ошириш чоғида муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини тасдиқлайди;
электрон тижорат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг электрон тижорат соҳасидаги ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги электрон тижорат соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Ваколатли давлат органи:
электрон тижорат соҳасини тартибга солишни амалга оширади ва мазкур соҳадаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаради;
электрон тижорат соҳасидаги давлат дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
бошқа манфаатдор давлат органлари ва ўзга ташкилотлар билан биргаликда электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
электрон тижоратни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
электрон тижорат субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
электрон тижорат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришда ва унинг ижросини таъминлашда иштирок этади;
электрон тижорат соҳасидаги тадқиқотларни ва мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши мониторингини ташкил этади;
электрон тижорат соҳасига ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини жорий этишга кўмаклашади;
электрон тижорат субъектларига хизмат қиладиган логистика инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашади;
электрон тижорат соҳасига электрон тўловларнинг самарали усуллари ва тизимларини жорий этишда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда иштирок этади;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида электрон тижоратни тарғиб қилишни ҳамда оммалаштиришни ташкил этади.
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
3-боб. Электрон тижорат субъектлари
8-модда. Электрон тижорат иштирокчилари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
5.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижоратда товарларни сотувчи, хизматларни етказиб берувчи ёки ишларни бажарувчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда сотувчи деб юритилади), шунингдек электрон тижоратда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидори, истеъмолчиси сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда харидор деб юритилади) электрон тижорат иштирокчиларидир.
Электрон тижорат соҳасидаги сотувчилар қуйидагилардан иборат:
электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.
Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, электрон тижорат иштирокчисига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмаган ҳолда амалга ошириладиган ўз тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қўшимча талаблар ёки чекловлар белгиланиши учун асос бўлиши мумкин эмас.
9-модда. Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Сотувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
электрон тижорат соҳасидаги ишлаб турган ахборот тизимларига офертани жойлаштириш (таклиф этиш);
ўз электрон савдо майдончасини ва унда товарларни (ишларни, хизматларни) бевосита сотишни ташкил этиш;
электрон тижоратдаги шартномаларни (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш йўли билан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш;
электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни электрон тижорат операторларига сақлаш учун топшириш.
Сотувчи:
қонунчилик талабларига риоя этиши;
товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишга тааллуқли бошқа қоидалар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни тақдим этиши;
электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг қонунчиликка мувофиқ сақланишини таъминлаши;
қонунчиликка мувофиқ электрон тижоратни амалга ошириш чоғида муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товарларни (ишларни, хизматларни) сотишни амалга оширмаслиги;
электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Сотувчи электрон тижоратни давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширган ёки фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида ёхуд хабардор қилиш тартибида амалга оширган тақдирда эса қонунчиликда белгиланган лицензиялаш тартибига, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Сотувчи қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
10-модда. Харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Харидор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
шартномалар тузиш орқали товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш;
товарлар (ишлар, хизматлар), ишлаб чиқарувчи ва товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишнинг бошқа шартлари тўғрисида тўлиқ ахборот олиш;
электрон тижорат соҳасида амалга ошириладиган операцияларда иштирок этиш учун шартларнинг тенглигини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини талаб қилиш.
Харидор:
шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинганидан кейин шартнома тузиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этиши;
тўлов тизимлари операторларига тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонунчиликка мувофиқ тақдим этиши шарт.
Харидор қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
11-модда. Электрон тижорат операторлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат операторлари жумласига қуйидагилар киради:
телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари;
электрон савдо майдончалари операторлари;
тўловга оид хизматларни етказиб берувчилар;
электрон тижорат субъектларининг электрон ҳужжатларини ва электрон хабарларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар.
Электрон тижорат операторлари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа юридик шахслар ҳам киритилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг 16 — 19-бандлари.
12-модда. Электрон тижорат операторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Электрон тижорат операторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
электрон тижорат соҳасидаги хизматларни шартнома асосида ўз ваколатлари доирасида кўрсатиш;
электрон тижорат субъектларига кўрсатиладиган хизматларнинг шартларини белгилаш;
электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни бошқа электрон тижорат операторларига сақлаш учун топшириш.
Электрон тижорат операторлари:
қонунчилик талабларига риоя этиши;
ўз ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўриши;
электрон тижорат соҳасидаги стандартларга, нормаларга ва қоидаларга риоя этиши;
ўзининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, лицензиялари, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари, кўрсатиладиган хизматлари, уларни кўрсатиш шартлари ва қиймати (тарифлари) тўғрисидаги ахборотни электрон тижорат субъектларига ошкор этиши;
электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг мазмунини ҳамда улардан фойдаланиш тартибини ўзгартирмаслиги (бундан электрон тижорат субъектлари томонидан тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳоллар мустасно);
электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ҳамда шахсга доир маълумотларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни таъминлаши;
электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шу жумладан улардаги ахборотни учинчи шахсларга топширмаслиги (бундан қонунчиликда ёки шартномаларда назарда тутилган ҳоллар мустасно) шарт.
Электрон тижорат оператори томонидан хизматлар кўрсатиш шартлари ва қоидалари ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак.
Электрон тижорат субъектларининг электрон тижорат операторига топширилаётган электрон ҳужжатларининг ва электрон хабарларининг мазмуни билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий оқибатлар учун электрон тижорат оператори жавобгар бўлмайди.
Электрон тижорат оператори қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари.
13-модда. Электрон савдо майдончаси операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон савдо майдончаси оператори ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган электрон тижорат оператори ҳуқуқларидан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
ўз электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) сотишни бевосита, мустақил равишда амалга ошириш;
фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошираётган ёки фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида ёхуд хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган сотувчиларнинг тегишли лицензияларини ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларини ёхуд хабарномаларини текшириш.
Электрон савдо майдончаси оператори ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган электрон тижорат оператори мажбуриятларидан ташқари:
қонунчиликка мувофиқ муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реализация қилинишига барҳам берилиши бўйича чоралар кўриши;
савдо майдончасига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги келишувни ва электрон савдо майдончасида савдо қилиш қоидаларини мунтазам равишда электрон савдо майдончасида акс эттириши;
электрон тижорат иштирокчилари хизмат кўрсатишга ва савдони амалга оширишга доир шартнома шартлари билан танишиб чиқа олишини, шунингдек уларнинг тўлиқ тарзда жойлаштирилишини таъминлаш учун техник чоралар кўриши ҳам шарт.
Агар электрон савдо майдончасининг оператори электрон тижорат соҳасидаги ўз фаолиятини тўхтатиб турмоқчи бўлса ёки хизмат кўрсатиш қоидаларига ўзгартишлар киритмоқчи бўлса, бу ҳақда камида ўттиз кун олдин тегишли савдо майдончасида эълон бериши керак (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари.
4-боб. Электрон тижоратда шартномалар тузиш тартиби
14-модда. Шартномалар тузишга доир умумий талаблар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижоратда тузиладиган шартномалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжати талабларига мувофиқ бўлиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси иккинчи қисми ва 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган «Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари»нинг V боби.
Электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартноманинг шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Электрон тижоратда ҳужжатларни шакллантириш тарафларнинг келишувига кўра амалга оширилади.
Шартнома қонунчиликда белгиланган, шартномани тузиш ва бажариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларнинг мазмунига ва шаклига оид талабларга мос бўлиши керак.
Электрон тижорат операторларига ёки сотувчиларига шартнома тарафларини идентификация қилиш имконини берадиган, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш чоғида ахборот тизимлари орқали шакллантирилган электрон тарздаги чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа ҳужжатлар товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган қоғоздаги шунга ўхшаш ҳужжатларга тенглаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
Шартномаларни тузиш чоғида қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида ҳужжатни ўз қўли билан имзолаш талаб қилинган ҳолларда электрон ҳужжат, агар шартнома тарафи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш тартиб-таомили бажарилса, имзоланган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
Электрон тижоратдаги ҳужжатда ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари («SMS», «Face-ID» ва бошқалар) ҳам имзо сифатида тан олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 21-боб, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси.
15-модда. Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг юридик кучи
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон шаклда қайд этилган, ўз юборувчисини идентификация қилиш имконини берадиган ахборот (бундан буён матнда электрон хабарлар деб юритилади) қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади ҳамда улардан шартнома тузилганлигининг далили сифатида фойдаланилиши мумкин.
Шартнома фақат ахборот тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилганлигига асосланиб, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат иштирокчисининг офертани қабул қилганлиги тўғрисидаги жавоби (акцепт) электрон ҳужжат ёки электрон хабар тарзида ёхуд офертадаги шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни бажариш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 366-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 5 ва 7-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли «Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
16-модда. Электрон тижоратда офертага доир талаблар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Бир ёки бир неча муайян шахсга йўлланган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклиф киритган шахснинг ўзини таклифни қабул қиладиган, ўзига таклиф йўлланган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта деб эътироф этилади.
Электрон тижоратда оферта электрон ҳужжат тарзида шакллантирилади.
Электрон тижоратда оферта:
офертани юборган шахснинг номини (ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини);
офертани юборган шахснинг почта ва электрон манзилини, телефон рақамини;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни (лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг рақамини, амал қилиш муддатини, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни амалга оширувчи махсус ваколатли органнинг номини);
шартномани тузиш тартибини, шунингдек акцептни юбориш ва чақириб олиш тартибини;
шартнома шартларини келишиб олиш чоғида унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш имконияти ҳамда тартибини;
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш ва уларга ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек улар учун таклиф этилаётган нархларни (тарифларни);
ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжатга ҳавола қилиш йўли билан шартномага киритиладиган шартларга доир кўрсатмаларни ўз ичига олиши керак.
Электрон тижоратда оферта қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сонли «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарори.
17-модда. Электрон тижоратда ҳужжатларни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Электрон тижоратда электрон ҳужжатларни сақлаш муддати шундай мақсад учун мўлжалланган қоғоздаги ҳужжат учун белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак.
Қуйидагилар электрон тижоратда электрон ҳужжатларни ва хабарларни сақлаш ҳуқуқига эга:
электрон тижорат иштирокчилари;
электрон тижорат операторлари;
қонунчиликка мувофиқ бошқа юридик ва жисмоний шахслар.
18-модда. Электрон тижоратни амалга ошириш жараёнлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон тижорат иштирокчилари ўзаро келишувга кўра қуйидагиларни белгилашга ҳақли:
идентификация қилиш, электрон ҳужжат ва хабар алмашиш тартибини;
шартнома тузишга доир ҳаракатларни амалга ошириш тартибини;
офертани жойлаштириш, юбориш ва қабул қилиш тартибини;
акцептни юбориш ва акцептни чақириб олиш тартибини;
ахборотнинг ишончлилигини текшириш тартибини;
тарафларнинг ахборот тизимлари дастурий таъминотидан фойдаланиш тартибини.
19-модда. Шартномани тузиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
Шартнома акцептни амалга ошириш йўли билан:
электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш назарда тутиладиган электрон ҳужжат тарзида;
электрон тижорат иштирокчисининг розилиги билдирилган электрон хабар тарзида;
офертада кўрсатилган шартларни бажаришга доир ҳаракатларни бажариш орқали тузилиши мумкин.
Шартнома офертани юборган электрон тижорат иштирокчиси томонидан офертанинг акцепти олинган пайтдан эътиборан тузилган деб эътироф этилади.
Шартномани бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда расмийлаштирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби.
20-модда. Рақамли маҳсулотлар бўйича шартномаларни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Моддий жисмларда тарқатиладиган рақамли маҳсулотларга доир шартномалар бошқа товарларга оид шартномаларга ўхшаш тарзда тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Моддий жисмдан фойдаланмаган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали шахсий компьютерга ёки мобил қурилмага юклаш (юклаб олиш) орқали тарқатиладиган, онлайн хизматлардан фойдаланиш ёки уларга обуна бўлиш ва бошқа усуллар орқали тарқатиладиган рақамли маҳсулотларга доир шартномалар:
чеклар, рақамли маҳсулотга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш тўғрисидаги квитанциялар ҳамда шартнома тарафларини идентификация қилиш имконини берадиган, моддий жисмдан фойдаланмаган ҳолда тарқатиш жараёнида ахборот тизимлари орқали шакллантирилган бошқа хабарлар;
хўжалик юритувчи субъектнинг ички ҳужжатлари (хўжалик юритувчи субъект масъул шахсининг ҳисоботлари, банкдан олинган кўчирмалар, бухгалтерия маълумотномалари ва бошқалар) билан тасдиқланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатини унга қуйидагиларни илова қилган ҳолда бир томонлама тартибда расмийлаштиришга ҳақли:
қўшилиб олишга, офертага оид шартноманинг, лицензия шартномасининг ва бошқа шартноманинг электрон кўчирма нусхаларини;
ҳисобварақ-фактуранинг (инвойснинг) ёки контрагентдан электрон хабар шаклида олинган бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаларини;
пул маблағлари келиб тушганлигини ва уларнинг тўланганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатларни (электрон хабарларни).
21-модда. Электрон тижоратда шартномалар шартларининг ўзига хос хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Шартнома шартлари аниқ, тушунарли шаклда давлат тилида шакллантирилиши керак. Зарур бўлганда улар давлат тили билан бир вақтда тарафлар учун қулай бўлган бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин.
ҳужжатларни тузиш усули ҳамда электрон ҳужжатларни (электрон хабарларни) ўзаро алмашиш тартиби;
ҳужжатни имзолаган шахсни идентификация қилиш ва шахсини тасдиқлаш имконини берадиган усулларнинг ишончлилигини текшириш тартиби;
шахсга доир маълумотлардан ва тарқатилиши чекланган бошқа ахборотдан фойдаланиш тартиби.
5-боб. Электрон тижорат соҳасидаги ҳисоб-китоблар
22-модда. Электрон тижорат соҳасида тўловларни амалга ошириш усуллари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат соҳасида тўловлар қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:
нақд пул маблағлари билан — нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар («E-POS») орқали қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;
пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали — пул маблағларини банк ҳисобварағидан (шу жумладан банк карталарининг ҳисобварағидан) ўтказиш воситасида, шу жумладан шахсий кабинет (масофадан хизмат кўрсатиш тизими) орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш воситасида;
электрон пуллардан фойдаланган ҳолда — электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.
23-модда. Электрон тижорат соҳасида тўловларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Товарларни (ишларни, хизматларни) хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилиш ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотни солиқ органларига онлайн режимда узатиш имконини берувчи виртуал кассадан мажбурий фойдаланиш воситасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.07.00 Электрон почта]
Электрон тижорат соҳасида тўловларни электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишда виртуал кассанинг электрон чеки харидорга маблағларни олувчи кўрсатилган ҳолда харидорнинг абонент рақамига ёки харидор кўрсатган электрон почта манзилига ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига юборилиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат соҳасида товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришга доир хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда кейинчалик инкассация қилиш шарти билан учинчи шахслар (сотувчилар) учун тўловни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
24-модда. Пул маблағларини депонентлаш тизими
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат соҳасида пул маблағларини депонентлаш (бундан буён матнда «эскроу» хизмати деб юритилади) харидорнинг тўланган пул маблағларини шартномага доир тегишли мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига қадар ушлаб туриш хизматидир.
Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (бундан буён матнда «эскроу» хизматини кўрсатувчи деб юритилади) ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобварақларига «эскроу» хизматини жорий этиши мумкин.
Товарлар (ишлар, хизматлар) учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида «эскроу» хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидордан товарлар (ишлар, хизматлар) олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга.
«Эскроу» хизматини жорий этишда тегишли шартнома доирасида, агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, «эскроу» хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради (асосли даъво мавжуд бўлганда) ёки, агар товар харидор томонидан олинган ва қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.
Агар харидор шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати тугагач товарлар (ишлар, хизматлар) олинганлиги фактини тасдиқламаса ёки рад этмаса, пул маблағлари шартномада назарда тутилган муддатда автоматик равишда сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.
«Эскроу» хизматини кўрсатувчи «эскроу» хизматини амалга оширишда:
шартноманинг тегишли шартлари бажарилгунига қадар пул маблағларини банкнинг алоҳида махсус ҳисобварағида сақлаши ёки уларнинг банк картасида депонентланишини таъминлаши;
депонентланган пул маблағларининг ҳисобга олинишини уларни электрон тижоратдаги муайян шартномаларга боғлаган ҳолда таъминлаши;
пул маблағлари депонентланганлиги фактига ва улар шартнома тарафларига ўтказилганлиги фактига тааллуқли ахборотни тақдим этиши;
ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларида ва офертада «эскроу» хизматларини тақдим этиш шартларини назарда тутиши шарт.
Электрон тижорат иштирокчиларининг депонентланган пул маблағлари «эскроу» хизматини кўрсатувчининг мулки ҳисобланмайди ва улардан унинг ҳар қандай контрагент олдидаги, шу жумладан давлат олдидаги мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
6-боб. Электрон тижорат соҳасида товарларни етказиб беришнинг, нуқсонли товарни алмаштириб беришнинг ва (ёки) товарнинг нуқсонларини бартараф этишнинг, шунингдек тўланган маблағларни харидорга қайтаришнинг ўзига хос хусусиятлари
25-модда. Электрон тижоратда товарларни етказиб бериш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Агар шартнома товарни етказиб бериш шарти билан тузилган бўлса, сотувчи товарни харидор томонидан кўрсатилган жойга шартномада белгиланган муддатларда етказиб бериши шарт.
Товарларни шартномада кўрсатилган жойга етказиб бериш учун сотувчи:
етказиб беришни ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида мустақил равишда амалга ошириши (бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно);
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб бериш хизматларидан фойдаланиши;
етказиб беришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларидан фойдаланиши мумкин.
Қонунчиликка мувофиқ юк хатини расмийлаштириш талаб этиладиган ҳолларда электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш фақат электрон тарзда шакллантирилган юк хати бўйича амалга оширилади.
Агар шартномада товарни етказиб бериш муддати кўрсатилмаган бўлса ва мазкур муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса, товар харидор томонидан акцепт қабул қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кундан ошмайдиган муддатда етказиб берилиши керак.
Сотувчи томонидан товарни харидорга етказиб бериш муддатлари бузилган тақдирда, сотувчи қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сотувчи харидорга товарни етказиб бериши ва бир вақтнинг ўзида қонунчиликда назарда тутилган тегишли ҳужжатларни (техник паспортни, сифат сертификатини, қўллашга доир йўриқномани) тақдим этиши шарт.
Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товар харидорга ёки шартнома тузилганлиги ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган квитанцияни ёки бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳар қандай шахсга топширилган пайтдан эътиборан чакана олди-сотди шартномаси сотувчи томонидан бажарилган деб ҳисобланади.
26-модда. Электрон тижоратда нуқсонли товарни алмаштириб бериш ва (ёки) товарнинг нуқсонларини бартараф этиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Шартнома бекор қилинганда сотувчи харидорга товарни қайтариб бериш амалга ошириладиган жой тўғрисида хабар бериши керак.
Товарни намуна ва (ёки) унинг тавсифи бўйича реализация қилиш чоғида сотувчи намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлган товарни тақдим этиши, шунингдек харидорга товарни қабул қилиб олиши чоғида унинг бутлигини, яроқлилигини ва истеъмол хусусиятлари тўлиқ сақланганлигини текшириш имкониятини бериши шарт.
Товар намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, харидор уни алмаштиришни ёки пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Харидорнинг айбисиз етказилган шикастлантиришлар, шунингдек товарни кўздан кечириш ва уни текшириб кўриш мақсадида ўровини очиш сабабли товар қийматининг пасайиши харидорни шартномани бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, ўрови билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва мазкур товар шу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлса, харидорнинг товарни алмаштириб бериш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.
Харидор товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир нуқсонларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда, сотувчи уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса харидор талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.
Айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар мавжуд бўлмаган тақдирда, харидорнинг алмаштириб бериш тўғрисидаги талаби эътироз билдирилган пайтдан эътиборан бир ой ичида қаноатлантирилиши лозим.
Агар айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар мавжуд бўлмаса, шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарарнинг ўрни сотувчи томонидан харидорга эътироз билдирилган пайтдан эътиборан бир ой ичида қопланиши лозим.
Харидорнинг розилигига кўра, сотувчи нуқсонли товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб бериб, харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.
27-модда. Электрон тижоратда тўланган маблағларни харидорга қайтаришнинг ўзига хос хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Агар шартнома тарафларининг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, харидор томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.
Шартномага мувофиқ харидор томонидан тўланган пул суммасини қайтариш билан боғлиқ харажатлар сотувчининг зиммасига юклатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.01 Неустойка]
Агар шартнома бекор қилинганидан кейин харидор тўлаган пул суммаси шартномада белгиланган муддат ичида сотувчи томонидан харидорга қайтарилмаса, сотувчи харидорга шартномада белгиланган муддатлардан ортиқ ҳар бир кечиктирилган кун учун қайтарилиши лозим бўлган пул суммасининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди. Бунда неустойканинг (пенянинг) миқдори қайтарилиши лозим бўлган пул суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Неустойка (пеня) тўланганлиги сотувчини шартнома бекор қилиниши муносабати билан юзага келадиган мажбуриятлардан озод этмайди.
7-боб. Якунловчи қоидалар
28-модда. Низоларни ҳал этиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
Электрон тижорат соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
29-модда. Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
30-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги 613-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 82-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 614-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 83-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-385-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 178-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрда қабул қилинган «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-455-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 12, 773-модда) 4-моддаси;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
5) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 158-моддаси.
31-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
32-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ