1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг
Қарори
«Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2821-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ, 55-сон «Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнитасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 406-модда) иловагамувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 август,
6-mh-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 23 август,
43-сон
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Тошкент ш.,
2022 йил 25 август,
7-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 18 август
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сон қарорига ИЛОВА
«Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
биринчи хатбошидаги «муассасалари» ва «муассасанинг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «муассасанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 4-банддаги «муассасасига» ва «муассасасидан» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотига» ва «ташкилотидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 5-банддаги «муассасаларида» ва «ақлий» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларида» ва «психик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7-банддаги «муассасалари» ва «муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 8 ва 11-бандлардаги «муассасаси» деган сўзлар «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассасасидаги» ва «муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотидаги» ва «ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«10. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш орқали), шунингдек ва электрон тўлов йўли билан тўланади.»;
10) 3-бобнинг номидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
11) 12-банддаги «муассасасида» деган сўз «ташкилотида» деган сўз билан алмаштирилсин;
«19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.»;
а) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):
боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;
ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;
давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома.
Бунда, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотнома мактабгача таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.».
17) 21-банддаги «Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 23-банддаги «муассасасига» ва «19-бандига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотига» ва «19-бандининг биринчи хатбошисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 24-банддаги «Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати» деган сўзлар «Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 25-банддаги «муассасалари» ва «муассасаларнинг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 26-банддаги «Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22) илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
«Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қароргакиритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонлар