2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2821]
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
1. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 2 ва 4-сонли «Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1768, 2008 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 июль,
8-мҳ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 июль,
55-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сон қарорига ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
Мазкур Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларга нисбатан татбиқ этилади, турли касалликлар билан касалланган болалар учун мактаб-интернатлар ҳамда етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун мактаб-интернатлар бундан мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
2. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда ташкилотнинг моддий-техника базасини яхшилашга, авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.
Бунда ташкилотнинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
2-боб. Болалар таъминоти учун тўловларни амалга ошириш
3. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
4. Мактабгача таълим ташкилотига битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар қатнаса, уларнинг ҳар бирига ушбу тоифадаги оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов миқдорлари қўлланилади. Бунда битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар турли мактабгача таълим ташкилотига қатнаса, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) бир фарзанди борадиган мактабгача таълим ташкилотига иккинчи фарзанди борадиган мактабгача таълим ташкилотидан унинг қатнаши тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
5. Мактабгача таълим ташкилотларида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
6. Болалар таъминоти учун тўловлар ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаб-интернатлар ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
7. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўловлар ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўловлар эса, бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда мактабгача таълим ташкилотига қатнайдиган (мактаб-интернатида бўладиган) кунларга мутаносиб равишда тўланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
8. Ота-оналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўлов шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-оналар билан тузилган шартноманинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади ва бу боланинг мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бунда тўлов амалга оширилмаганлиги боланинг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-боби.
9. Мактабгача таълим ташкилотидаги бола таъминоти учун ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов 60 кун ичида тўлаб берилганда, болани тегишли мактабгача таълим ташкилотига тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Мазкур муддат ўтиб кетган тақдирда, мактабгача таълим ташкилотига болани тиклаш янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Мактаб-интернатидаги бола таъминоти учун ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов у амалга оширилган кундан бошлаб бола мактаб-интернатида бўлиши тикланади.
10. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш орқали), шунингдек ва электрон тўлов йўли билан тўланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
11. Болалар таъминоти учун тўловлар мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатининг тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
3-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов ҳисоб-китоби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
12. Мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
13. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактабгача таълим ташкилотига келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади.
Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
14. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади.
Боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Боланинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
4-боб. Мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ҳисоб-китоби
15. Мактаб-интернатдаги бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
16. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли бола мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактаб-интернатда бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.
17. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактаб-интернатда бўлиши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактаб-интернатда бўлган кунлар учун тўланади.
Боланинг мактаб-интернатда бўлиши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Боланинг мактаб-интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.
18. Ёзги таътиллар даврида мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 7-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 9 июлдаги 272-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-4, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 10/25/2821-4/0718-сон)
19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда давлат таъминотидаги оила ва камбағал оила фарзандларига, шундан сўнг камбағаллик чегарасидаги оила фарзандларига имтиёз берилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 11-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 292-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-5, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/2821-5/0932-сон)
Бунда, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар улар ушбу марказларда бўлган вақт мобайнида тўловдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПФ-133-сон «Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар 2028 йил 1 январга қадар ота-оналар тўловидан озод қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 11-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 292-сонли қарорига (рўйхат рақами 2821-5, 13.10.2025 й.) асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/2821-5/0932-сон)
а) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун улар Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси экани ҳақида маълумотнома;
(20-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):
боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;
ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;
давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома.
в) ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;
(20-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 11-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 292-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-5, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/2821-5/0932-сон)
г) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизларнинг фарзандлари учун уларнинг онаси ушбу марказларга жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумот;
д) Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлигини тасдиқловчи маълумот.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 11-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 292-сонли қарорига (рўйхат рақами 2821-5, 13.10.2025 й.) асосан «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/2821-5/0932-сон)
Бунда, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотнома мактабгача таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
22. Рўйхатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
24. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати у тасдиқлангандан кейин ўқув йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
25. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловларнинг кирим қилиниши ва уларнинг мақсадли сарфланиши бўйича бюджет ҳисоби ва ҳисоботи мазкур ташкилотларнинг бухгалтерияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)
26. Болалар таъминоти учун тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз муддатида тўланиши, ҳисоби ва ҳисоботининг юритилиши, тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 7-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 9 июлдаги 272-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-4, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 10/25/2821-4/0718-сон)
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
6. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик).
7. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).
(илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2821-2, 21.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 10/22/2821-2/0841-сон)