toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июль,
1178-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 июлдаги 1178-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари (бундан буён матнда дипломатик ваколатхона деб юритилади) ҳузурида референдум участкаларини тузиш, референдум ўтказувчи участка комиссияларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.
I боб. Дипломатик ваколатхоналар ҳузуридаги референдум участкаларини тузиш тартиби
1. Референдум даврида дипломатик ваколатхоналар ҳузурида референдум участкалари (бундан буён матнда хориждаги референдум участкаси деб юритилади) тузилиши мумкин.
2. Хориждаги референдум участкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) жойлашган ҳудуддаги референдум округига бириктирилади.
3. ТИВ хориждаги референдум участкасини тузиш тўғрисида тақдимномани МСКга референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин ўн кундан кечикмай, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида референдум ўтказишга камида ўн кун қолгунига қадар киритади.
Хориждаги референдум участкасини тузиш тўғрисида тақдимнома референдум кунига камида ўн кун қолгунига қадар киритилган тақдирда ушбу тақдимнома билан бир вақтда тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига дипломатик ваколатхоналар ҳузуридаги референдум ўтказувчи участка комиссияси (бундан буён матнда хориждаги участка комиссияси деб юритилади) аъзолигига номзодлар ҳам тавсия этилади.
4. Хориждаги референдум участкаси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин ўн беш кундан кечикмай (айрим ҳолларда эса истисно тариқасида референдум ўтказишга камида беш кун қолганда), қоида тариқасида, референдумда овоз берувчи фуқароларнинг сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда МСК томонидан тузилади.
Зарур ҳолларда хориждаги референдум участкаларида овоз берувчи фуқаролар рўйхатидаги овоз берувчи фуқаролар сони белгиланган миқдордан кам ёки ортиқ бўлиши мумкин.
5. Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан хориждаги участка комиссиясига овоз бериш хоналари бепул тақдим этилади.
6. Дипломатик ваколатхоналар томонидан хориждаги участка комиссияси тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Ушбу маълумотларда қуйидагилар акс этган бўлиши лозим:
хориждаги участка комиссиясининг тартиб рақами;
хориждаги участка комиссияси жойлашган манзил;
хориждаги участка комиссиясининг телефон рақами.
Ушбу маълумотлар МСК ва дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилади.
II боб. Хориждаги участка комиссиясини тузиш тартиби
7. ТИВ хориждаги участка комиссияси аъзолигига номзодларни референдум участкаси бириктирилган тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига тасдиқлаш учун референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин йигирма кундан кечикмай тавсия этади.
8. Тегишли референдум ўтказувчи округ комиссияси беш кунлик муддатда ТИВ тақдим этган номзодларни кўриб чиқади ва хориждаги тегишли участка комиссиясини беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Хориждаги участка комиссияси раисининг вазифаларини дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари, раҳбар тайинланмаган бўлса, дипломатик ходими амалга оширади.
Хориждаги участка комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда (иш юкламаси ўзгарганда, хусусан, чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш учун ва бошқа ҳолларда) кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
9. Хориждаги участка комиссияси шакллантирилгандан сўнг уларга МСК референдумни ташкил этиш учун зарур бўлган референдумга оид ҳужжатларни, хусусан, овоз бериш бюллетенлари (бундан буён матнда бюллетен деб юритилади), овоз бериш қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, хориждаги участка комиссиясининг муҳри, пластмассали пломбалар ва бошқа жиҳозларни ТИВ орқали етказиб бериш ҳамда топширишни ташкил этади.
III боб. Хориждаги фуқароларни овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш
10. Хориждаги референдум участкалари бўйича овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.
Шунингдек, хорижда вақтинча ёки доимий яшаётган фуқаролар, уларнинг мурожаатларига асосан хориждаги референдум участкаларидаги овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилади.
11. Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили (вақтинча ёки доимий яшаш манзили) киритилади.
12. Ҳар бир фуқаро фақат битта овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилиши мумкин.
13. Хорижий давлатларда турган фуқаролар ўзини овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тўғрисида референдум кунига камида ўн беш кун қолгунига қадар хориждаги участка комиссиясига ёзма шаклда ёки ТИВнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
14. Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида фуқаро қуйидаги маълумотларни кўрсатиши лозим:
фамилия, исми, отасининг исми;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ паспорт рақамидан аниқлаштирилади);
туғилган санаси;
Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаш манзили (агар мавжуд бўлса);
хорижий давлатдаги яшаш манзили;
боғланиш учун телефон рақамлари.
Мурожаатга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик), фотосурати бўлган ва манзили (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган варақлари нусхаси илова қилинади.
Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тўғрисида ТИВнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда фуқаролар электрон шаклда кўрсатилган маълумотларни киритади.
15. Хориждаги участка комиссияси аъзоси фуқаронинг овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни уч кун ичида текширади ва фуқарони овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.
Фуқаро мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган маълумотларни тўлиқ тақдим этмаган тақдирда, хориждаги участка комиссияси фуқарога маълумотларни тўлдириш имконини беради. Агар фуқаро ушбу маълумотларни тўлиқ тақдим этмаса, хориждаги участка комиссияси фуқарони овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилмаганлиги ҳақида хабардор қилиш чораларини кўради.
16. Хориждаги участка комиссияси овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига қўшимча киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни дарҳол ТИВга тақдим этади.
ТИВ ўз навбатида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим қилади.
17. ТИВ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига хориждаги референдум участкасининг овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига қўшимча киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни, яъни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (у мавжуд бўлмаганда – фуқаро паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек фуқаронинг туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси, миллати), фамилияси, исми ва отасининг исмини (давлат тилида, лотин ёзувида), фуқаронинг хориждаги яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни юборади.
18. Хориждаги участка комиссияси рўйхат билан танишиш усуллари, жойи ва вақти тўғрисида референдумда овоз берувчи фуқароларни хабардор этади.
19. Ҳар бир фуқаро овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида хориждаги участка комиссиясига арз қилиши мумкин. Хориждаги участка комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши, хато ва ноаниқликларни бартараф этиши ёки мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асосланган жавоб бериши шарт.
20. Хориждаги участка комиссияси овоз бериш кунига етти кун қолганида ўз ҳудудидаги овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатини чоп этади ва фуқаролар танишиб чиқиши учун тақдим этади. Ушбу рўйхатда фақат овоз берувчи фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили кўрсатилади.
21. Фуқароларга ТИВ ва дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ва биноларида уларнинг ички тартиб қоидалари ва режимини инобатга олган ҳолда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади.
IV боб. Референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш
22. Референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек референдум куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
23. Хориждаги участка комиссияси дипломатик ваколатхоналарининг маъмуриятига мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган шахслар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, референдумда ким сифатида иштирок этиши) тақдим этади.
V боб. Хориждаги референдумнинг бориши ҳақида хабардор қилиш
24. Хориждаги участка комиссияси фуқароларни оммавий ахборот воситалари ёки бошқа йўллар билан (маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда):
референдум эълон қилинганлиги;
референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари;
референдум куни, муддатидан олдин овоз бериш кунлари, вақти ва жойи;
хориждаги референдум участкаси манзили;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган фуқароларни тегишли хориждаги референдум участкаси овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тартиби ва муддатлари;
референдумга қўйилган масалалар;
референдум тўғрисидаги қонунчилик ҳақида хабардор қилишни амалга оширади.
25. Хориждаги участка комиссияси фуқароларни референдум куни, вақти ва жойи ҳақида референдумга камида ўн кун қолганда, муддатидан олдин овоз бериш бошланиши ҳақида эса муддатидан олдин овоз бериш бошланишига беш кун қолганида оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа йўллар билан хабардор қилади.
Фуқароларни хабардор қилиш учун МСКнинг расмий веб-сайти, дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда хориждаги маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан (маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда) фойдаланилади.
26. Референдум куни ва референдумни ўтказишга бир кун қолганида ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
VI боб. Бюллетен
27. Хориждаги референдум участкаларидаги фуқаролар сони ҳақида ТИВ томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида МСК бюллетенларнинг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлайди.
Бюллетенларнинг топширилгани ҳамда қабул қилингани тўғрисида референдум ўтказувчи округ комиссияси раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ва ТИВнинг масъул ходими мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномада ўз имзоси билан тасдиқлайди.
МСК ТИВ орқали хориждаги участка комиссиясига бюллетенларни муддатидан олдин овоз бериш кунига қадар овоз берувчи фуқаролар рўйхатининг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда 100,5 фоизда етказиб беради.
28. Бюллетен ўнг томонининг юқори бурчагига хориждаги участка комиссиясининг икки нафар аъзоси имзо қўяди ва имзолар хориждаги участка комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.
29. Хориждаги участка комиссияси томонидан тасдиқланмаган бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
30. Хориждаги участка комиссияси бюллетенларнинг сақланишига масъулдир.
VII боб. Фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш
31. Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади.
32. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти МСК томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари ёки бошқа манбалар орқали етказилади.
33. Хориждаги участка комиссия фуқаролар сони кўплигини инобатга олган ҳолда ва референдум куни овоз бериш биносида навбатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга муддатидан олдин овоз беришни таклиф қилиши мумкин.
34. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва хорижий давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ хорижий давлатларнинг аҳоли (фуқаролар) зич жойлашган ҳудудларида муддатидан олдин овоз бериш фуқароларнинг турган жойида ўтказилиши мумкин.
Хориждаги участка комиссияси фуқароларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқароларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари ёки бошқа манбалар орқали хабардор этади.
35. Фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериши кўчма овоз бериш қутилари ва кабиналаридан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.
Хориждаги участка комиссияси кўчма овоз бериш қутилари ва кабиналарининг зарурий сони ҳақида ТИВга референдумга камида ўн беш кун қолгунига қадар маълум қилади.
ТИВ зарур бўлган кўчма овоз бериш қутилари ва кабиналарининг сони ҳақидаги умумлаштирилган маълумотни МСКга тақдим этади.
МСК ТИВ ёрдамида хориждаги участка комиссиясини муддатидан олдин овоз бериш бошлангунига қадар зарур кўчма овоз бериш қутилари ва кабиналари билан таъминлайди.
36. Фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш хориждаги участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади.
Бунда, олдиндан пломбаланган кўчма овоз бериш қутилари, кўчма овоз бериш кабиналари, махсус қоплар, бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар, белгиланган шаклдаги бюллетенлар, овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати кўчирмаси ёки овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати, шунингдек фуқаро томонидан бюллетен тўлдирилиши учун ручкалар бўлиши лозим.
37. Фуқаро хориждаги участка комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади (паспорт — нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик, идентификация ID-картаси; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) ҳамда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига ёки овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати кўчирмасига имзо қўяди. Шундан кейин унга бюллетен берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюллетен фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси (кўчма овоз бериш кабинаси) ёки хонасида тўлдирилади.
Бунда фуқаро ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Бюллетенни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
(37-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 27 февралдаги 1205-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган)
Фуқаро тўлдирилган бюллетенни кўчма овоз бериш қутисига ташлайди.
Фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида кўчма овоз бериш қутиси тўлиб қолган тақдирда, участка комиссияси аъзоси кўчма овоз бериш қутисини очади ва унинг ичидаги бюллетенларни санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни пломбалайди ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ далолатнома тузади.
Шундан сўнг кўчма овоз бериш қутисини пломбалайди ва бу тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ далолатнома тузади.
38. Тегишли ҳудудда фуқароларнинг турган жойида овоз бериш тугаганидан кейин хориждаги участка комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги бюллетенларни санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломба билан пломбалайди ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани расмийлаштиради.
Далолатномада фуқароларнинг турган жойида овоз бериш ўтказилган кун ва жой, бюллетенни олган фуқаролар сони, хориждаги участка комиссияси аъзолари ва овоз бериш жараёнида иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилиялари кўрсатилади.
Мазкур далолатномага овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати ёки овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати кўчирмаси илова қилинади.
39. Бюллетенлар солинган қоп пломбаланган ҳолда далолатнома билан бирга хориждаги референдум участкасига олиб борилади ва референдум куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.
Бюллетенлар солинган қоп(лар) ва далолатнома(лар)ни сақлаш хориждаги участка комиссияси котиби томонидан таъминланади.
VIII боб. Референдум куни овоз бериш
40. Хориждаги участка комиссияси референдум куни овоз бериш жараёнини ушбу комиссия жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширади.
41. Хориждаги участка комиссияси овоз беришни дипломатик ваколатхоналардаги ички тартиб-қоидалари, режими ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил этади.
42. Фуқаролар дипломатик ваколатхона ички-тартиб қоидалари ва режимидан келиб чиққан ҳолда, овоз бериш хонасига киритилади.
43. Овоз бериш биносига келгач, фуқаро хориждаги участка комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади (паспорт — нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик; идентификация ID-картаси; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) ҳамда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга бюллетен берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Бюллетен фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.
Бунда фуқаро ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Бюллетенни тўлдириш вақтида фуқародан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 27 февралдаги 1205-сонли қарори таҳририда)
45. Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди.
46. Хориждаги референдум участкаларида овоз бериш қутиларини маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.
Хориждаги референдум участкаларида рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, хориждаги участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин.
47. Хориждаги участка комиссияси томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига тақдим этилади.
Баённоманинг асл нусхасини почта алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда дипломатик ваколатхоналар орқали референдум ўтказувчи округ комиссиясига етказиб бериш таъминланади.
48. МСК хориждаги участка комиссияси томонидан баённома нусхаларини тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига етказиб берилиши устидан назоратни амалга оширади.
IX боб. Якуний қоидалар
49. Ушбу Низом билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва МСКнинг 2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарори билан тасдиқланган Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳал этилади.
50. Хориждаги участка комиссиясининг референдум ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари, жумладан бюллетенлар дипломатик ваколатхоналарга топширилади.
Дипломатик ваколатхоналар референдумга оид ҳужжатларни тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига етказилишини таъминлайди.
51. Хориждаги участка комиссияси референдум якунлари расмий эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ОВОЗ БЕРИШ БЮЛЛЕТЕНЛАРИНИ ТОПШИРИШ
‎ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__йил «_____» ________________ ________________________________

(манзил)

________________________________________________________округ комиссияси томонидан

(округ комиссиясининг тартиб рақами ва номи)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимига

_________________________________________________________________________________

(хориждаги участка комиссиясининг тартиб рақами ва номи)

участка комиссияси учун ________________________________________________ дона‎

(сони рақам ва ёзма шаклда акс эттирилиши лозим)

овоз бериш бюллетенлари топширилди.
Овоз бериш бюллетенларини топширдим:
_____________________________________________________________округ комиссияси раиси,

(округ комиссиясининг тартиб рақами ва номи)

раис ўринбосари, котиби ____________________________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Овоз бериш бюллетенларини қабул қилдим:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул
ходими___________________________________________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

________________________________________________________________________ ҳузуридаги

(дипломатик ваколатхона номи)

____ РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯСИ

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришда махсус қопни пломбалаш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

Биз, қуйидаги имзо чекувчилар ___________________________________________нинг

(референдум округининг тартиб рақами ва номи)

_____________________________________________________ участка комиссиясининг аъзолари:

(хориждаги участка комиссиясининг тартиб рақами ва номи)

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

20__ йил «___» _______ куни ______________________________________________________ да

(муддатидан олдин овоз бериш ўтказилган жой номи)

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида кўчма овоз бериш қутисидаги овоз бериш бюллетенлари махсус қопга жойланганлиги ва пломбаланганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.

Пломба рақами ____________________________

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ўтказган участка комиссияси аъзолари:

М.Ў.

_______________________ _______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

_______________________ _______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришда қатнашганлар (агарда бор бўлса):

_______________________ _______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

_______________________ _______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
________________________________________________________________________ ҳузуридаги

(дипломатик ваколатхона номи)

____ РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯСИ

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришда кўчма овоз бериш кутисини пломбалаш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

Биз, қуйидаги имзо чекувчилар ___________________________________________нинг

(референдум округининг тартиб рақами ва номи)

_____________________________________________________ участка комиссиясининг аъзолари:

(хориждаги участка комиссиясининг тартиб рақами ва номи)

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

20__ йил «__» _______ куни _______________________________________________________ да

(муддатидан олдин овоз бериш ўтказилган жой номи)

овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш учун кўчма овоз бериш қутисини пломбаланганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.

Пломба рақами _________________; ___________________.

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ўтказган участка комиссияси аъзолари:

М.Ў.

______________________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

______________________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришда қатнашганлар (агарда бор бўлса):

______________________ ______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

______________________ ______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
________________________________________________________________________ ҳузуридаги

(дипломатик ваколатхона номи)

____ РЕФРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯСИ

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

Биз, қуйидаги имзо чекувчилар ___________________________________________нинг
_____________________________________________________ участка комиссиясининг аъзолари:

(хориждаги участка комиссиясининг тартиб рақами ва номи)

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

20__ йил «____» _______ куни _____________________________________________________ да

(муддатидан олдин овоз бериш ўтказилган жой номи)

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этилганлиги ва кўчма овоз бериш қутисидаги овоз бериш бюллетенлари махсус қопга жойланганлиги ва пломбаланганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.

Пломба рақами ____________________________

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш учун:

___________________________________________ овоз бериш бюллетени олинди;

(сони рақам ва ёзма шаклда акс эттирилиши лозим)

__________________________________________ овоз бериш бюллетенлари фуқароларга берилди.

(сони рақам ва ёзма шаклда акс эттирилиши лозим)

Қайтарилган овоз бериш бюллетенлари, шундан:
Фойдаланилмаган: __________________________________________________;

(сони рақам ва ёзма шаклда акс эттирилиши лозим)

Бузилган: _________________________________________________________.

(сони рақам ва ёзма шаклда акс эттирилиши лозим)

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ўтказган участка комиссияси аъзолари:

М.Ў.

________________________ ________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

________________________ ________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Овоз берувчи фуқароларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришда қатнашганлар (агарда бор бўлса):
________________________ ________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

________________________ ________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)