1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Почта алоқаси тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 18 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Ушбу Қонуннинг мақсади почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Почта алоқаси тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг почта алоқаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
адресат — ўзига почта ёки курьерлик жўнатмаси жўнатилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
ёзма хат-хабарлар — оддий ва рўйхатга олинадиган хатлар, почта варақчалари, бандероллар, майда пакетлар, кўзи ожизлар учун жўнатмалар ва «М» қоплари;
курьерлик жўнатмалари — жўнатилиши почта курьери орқали амалга ошириладиган, ҳужжатлар ва (ёки) товар жойланмаси мавжуд бўлган жўнатмалар;
посилка — белгиланган ўлчамдаги, оғирликдаги ва ўровдаги товар жойланмаси мавжуд бўлган, рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
почта алоқаси — почта алоқаси воситалари ва объектларининг ягона ишлаб чиқариш-технология мажмуидан иборат бўлган, почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини таъминлайдиган алоқа тури;
почта алоқаси воситалари — почта алоқаси хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, ускуналар, таралар, техника ва транспорт воситалари;
почта алоқасининг миллий оператори — Ўзбекистон Республикаси доирасида почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қаноатлантириш, мажбурий равишда универсал почта хизматлари кўрсатиш бўйича вазифаларни ва Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўз зиммасига юклатилган почта алоқаси оператори;
почта алоқаси объектлари — почта алоқаси операторининг алоҳида бўлинмалари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари, пунктлари, шунингдек бошқа бўлинмалар);
почта алоқаси оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш — почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш, ташиш, етказиб бериш (топшириш) бўйича технологик операциялар мажмуи;
почта жўнатмалари — почта жўнатмасида кўрсатилган почта манзили бўйича адресатга жўнатиш учун почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қабул қилинган ёзма хат-хабар жўнатмалари, посилкалар, пул маблағларининг почта ўтказмалари;
почта йўналиши — транспорт воситаларининг почта ва курьерлик жўнатмалари алмашинувини амалга ошириш учун почта алоқаси объектлари ўртасида, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш ва (ёки) етказиб бериш учун почта алоқаси объектлари ва фойдаланувчилар ўртасида белгиланган тартибда тасдиқланган ҳаракатланиш йўли;
почта курьери — почта алоқаси операторининг ёки провайдерининг ходими ёхуд рўйхатга олинадиган почта ва (ёки) курьерлик жўнатмасини бевосита жўнатувчидан почта алоқаси объектларидан ташқарида қабул қиладиган ва (ёки) бундай почта ва (ёки) курьерлик жўнатмасини адресатга топширадиган, почта алоқаси оператори ёки провайдери билан шартномага эга бўлган жисмоний шахс;
почта хизмати — почта жўнатмаларини бир почта алоқаси объектидан (почта қутисидан, почтоматдан) бошқа почта алоқаси объектига (абонентнинг почта жавонига (қутисига), почтоматга) жўнатиш бўйича почта алоқаси хизмати;
пул маблағларининг почта ўтказмаси — почта жўнатмаси бўлиб, жўнатувчи унинг воситасида ўзи почта алоқаси операторига тўлаган пул маблағлари суммасини адресатга тўлашни топширади.
4-модда. Почта алоқаси соҳасидаги асосий принциплар
Почта алоқаси соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) учун универсал почта хизматларидан фойдалана олиш;
почта алоқаси соҳасидаги техник талаблар, нормалар ва қоидаларнинг ягоналиги;
фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг таъминланиши;
почта алоқасининг сирига риоя этилиши;
халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари транзитининг эркинлиги.
2-боб. Почта алоқаси соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
5-модда. Почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
универсал почта хизматларидан фойдалана олишни ва уларнинг сифатини таъминлаш;
почта алоқасининг хавфсизлигини ва сирини таъминлаш;
мажбурий техник талаблар, нормалар ва қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш;
инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
илғор инновацион, ахборот ва коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг почта алоқаси соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби.
7-модда. Почта алоқаси соҳасидаги ваколатли давлат органи
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги почта алоқаси соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ваколатли давлат органи:
почта алоқаси соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
почта алоқаси соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
почта тўловининг давлат белгилари намуналарини, Почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, почта маркаларининг муомалага киритилишини ва муомаладан чиқарилишини амалга оширади, шунингдек почта маркаларини коллекциялаш туркумига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 58-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2529, 22.11.2013 й.).
почта тўлови давлат белгиларининг давлат коллекциясини шакллантиради, Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125 ва 1-ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган «Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2077, 04.02.2010 й.).
махсус хотира штемпелларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
почта алоқаси тармоқлари ҳамда хизматларини ривожлантириш масалалари бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг фаолиятига кўмаклашади, ахборот хавфсизлигини ва почта алоқаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;
почта индексларини, шунингдек почта алоқаси операторлари ва провайдерлари учун мажбурий бўлган почта жўнатмалари ўтишининг назорат муддатларини тасдиқлайди;
франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2008, 19.09.2009 й.).
почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун фойдаланиладиган почта алоқаси миллий операторининг транспорт воситаларига жойлаштириладиган махсус фарқлаш белгиларини тасдиқлайди;
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашади, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда почта алоқасининг миллий оператори учун Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлайди;
почта алоқа соҳасида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказаётган махсус ваколатли давлат органига қонунчиликка мувофиқ унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади;
почта алоқаси соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
почта алоқаси соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишувга кўра халқаро почта алмашинуви жойларини белгилайди.
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли қарори билан тастиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом.
8-модда. Почта алоқаси соҳасидаги давлат назорати
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
Почта алоқаси соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) амалга оширади.
Ўзкомназорат:
почта алоқаси соҳасидаги қонунчилик, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя этилиши;
ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларининг таъминланиши ва кўрсатиладиган почта алоқаси хизматларининг сифатига риоя этилиши;
почта алоқаси хизматларини ривожлантиришга доир чоралар амалга оширилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли қарори билан тастиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низом.
3-боб. Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш
9-модда. Почта алоқаси хизматлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади.
Почта хизматлари жумласига почта жўнатмаларини жўнатиш, шу жумладан тезлаштирилган почта режимида жўнатиш киради.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан қуйидаги турдаги почта хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин:
почта жўнатмаларини қўшимча жўнатиш ва қайтариш;
ёзма хат-хабарлар ва посилкаларни ўраш;
почта жўнатмаларига илова қилинадиган манзил бланкларини, жойланма рўйхатларни, пул маблағлари почта ўтказмаларининг бланкаларини ва бошқа бланкаларни тўлдириш;
манзилларни ва ёзма хабарларни ёзиш;
почта алоқаси хизматларини уйда кўрсатиш;
телеграф хабарларни ва бошқа хабарларни амалга ошириш;
почта тўлови давлат белгиларини ва филателия маҳсулотларини реализация қилиш;
почта алоқаси соҳасидаги бошқа хизматлар.
Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан почта курьери орқали жўнатиш бўйича кўрсатиладиган хизмат курьерлик хизматидир.
Ўзбекистон Республикаси доирасида жўнатиладиган почта ва курьерлик жўнатмаларидан почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни олиб қўйиш тартиби;
почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни йўқ қилиб ташлаш тартиби;
универсал почта хизматлари кўрсатиш тартиби ва уларнинг сифат кўрсаткичлари.
Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари». (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.).
11-модда. Почта алоқаси сирини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар, шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади.
Ёзишмалар сири давлат томонидан кафолатланади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси сирига риоя этилишини кафолатлайди. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг барча ходимлари почта алоқаси сирини сақлаши шарт.
Почта алоқаси сирини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно:
бошқа шахсга почта ва курьерлик жўнатмалари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек фойдаланувчиларнинг манзили ва шахсига доир маълумотларни маълум қилиш;
почта ва курьерлик жўнатмаларини очиш;
фойдаланувчи ҳамда (ёки) унинг почта ва курьерлик жўнатмалари таркиби (жойланмаси) тўғрисидаги маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш.
Почта алоқаси операторларининг, провайдерларининг почта алоқаси сири бузилишига йўл қўйган ходимлари белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
12-модда. Универсал почта хизматлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча фойдаланувчилар учун белгиланган тарифлар ва сифат талаблари бўйича почта хизматларининг муайян рўйхатини доимий асосда тақдим этишга доир хизматлар универсал почта хизматларидир.
фойдаланувчиларнинг оддий ёзма хат-хабарларни (почта варақчаларини, хатларни, бандеролларни ва майда пакетларни) жўнатиш бўйича эҳтиёжларини қаноатлантиришга доир почта хизматлари;
кўзи ожизлар учун жўнатмалар алмашинувида кўзи ожизларнинг ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган муассасаларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш бўйича почта хизматлари.
Фойдаланувчиларга универсал почта хизматлари Ўзбекистон Республикаси доирасида, мақбул нархлар бўйича кўрсатилади.
универсал почта хизматлари учун тарифларнинг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш.
13-модда. Топширилмай қолган почта ва курьерлик жўнатмаларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта ва курьерлик жўнатмасини фойдаланувчининг манзилига доир зарур маълумотлар аниқ эмаслиги ёки йўқлиги, адресат кўчиб кетганлиги ёхуд почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси хизматлари кўрсатиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олиши имкониятини истисно этадиган бошқа ҳолатлар туфайли жўнатиш имкони бўлмаса, улар жўнатувчига Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган муддатларда қайтарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг 189-банди. (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.).
Агар фойдаланувчининг манзилига доир зарур маълумотлар аниқ эмаслиги ёки йўқлиги туфайли етказиб берилмаган (топширилмай қолган) почта ёки курьерлик жўнатмаларини жўнатувчига қайтаришнинг имкони бўлмаса ёхуд жўнатувчи қайтарилган почта ёки курьерлик жўнатмаларини олишдан воз кечган тақдирда, улар тарқатилмай қолган жўнатмалар сифатида вақтинча сақлаш учун почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қабул қилинади.
Тарқатилмай қолган почта ва курьерлик жўнатмаларини вақтинча сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан олти ой давомида амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин:
қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва бошқа предметлар белгиланган тартибда реализация қилинади ҳамда почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари харажатларининг ўрни қопланганидан кейин тушган пул маблағлари, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларида аниқланган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади;
ҳужжатлар (паспортлар, идентификацияловчи ID карталари, дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар ва бошқалар) уларни берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга топширилади;
хатлар тегишли далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланади.
Адресатларни ва жўнатувчиларни қидиришнинг имкони бўлмаганда, тарқатилмай қолган пул маблағларининг почта ўтказмалари почта алоқасининг миллий оператори томонидан ўн саккиз ой давомида сақланади, шундан кейин бу пул маблағлари маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади.
4-боб. Почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш
14-модда. Почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган, қонунчиликда белгиланган тадбирлар мажмуидан иборатдир.
Почта алоқаси хизматларини кўрсатишда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фойдаланувчиларнинг ҳамда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўради.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари:
почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш учун фойдаланиладиган техника ва транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш-технологик мажмуаси хавфсизлигини;
фойдаланувчилардан қабул қилинган почта ва курьерлик жўнатмаларининг бут сақланишини;
почта ва курьерлик жўнатмаларидаги почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни аниқлашга қаратилган чоралар кўрилишини;
почта сирининг, шунингдек тижорат, банк сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг сақланишини;
почта алоқаси хизматларини кўрсатишнинг барча босқичларида хавфсизлик бўйича талабларга риоя этилишини таъминлаши шарт.
Почта ва курьерлик жўнатмаларидаги жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни аниқлаш учун почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерлари почта ва курьерлик жўнатмаларини очмасдан улардаги мазкур предметлар ва моддаларни аниқлаш имконини берувчи махсус техник воситалардан фойдаланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаларини почта алоқаси хавфсизлиги нуқтаи назаридан назорат қилишни, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатишни амалга ошириш вақтида почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган предметлар ҳамда моддалар аниқланган тақдирда, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари бу ҳақда тегишли махсус ваколатли давлат органларига хабар бериши шарт.
Почта ва курьерлик жўнатмаларини очиш улар аниқланган жойда ҳамда почта алоқаси оператори ва (ёки) провайдери ходимлари ҳозирлигида тегишли махсус ваколатли давлат органларининг вакиллари томонидан амалга оширилади.
15-модда. Почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатишдаги чекловлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси тармоғи орқали почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатишдаги чекловлар қонунчиликда белгиланади.
Почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган жойланмаси бўлган почта ва курьерлик жўнатмаларини ушлаб туриш ҳуқуқига эга.
Почта алоқаси оператори ва провайдери қайси почта ва курьерлик жўнатмаларининг жойланмаси Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида назарда тутилган алоҳида аломатларига кўра жўнатилиши тақиқланган ёки почта алоқаси ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдиради, бошқа почта ва курьерлик жўнатмаларининг бузилишига (шикастланишига) олиб келиши мумкин, шунингдек аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда атроф-муҳитга хавф туғдиради деб тахмин қилиш учун асос берса, агар бу хавфни бошқа йўл билан бартараф этиб бўлмаса, ўша почта ва курьерлик жўнатмаларини йўқ қилиш ҳуқуқига ёки йўқ қилишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.
16-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви тартиби Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси билан белгиланади.
17-модда. Почта ва курьерлик жўнатмаларининг бут сақланишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта ва курьерлик жўнатмаларининг бут сақланиши почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан таъминланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Почта ва курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш ва уларни сақлаш амалга ошириладиган бинолар, хоналар зарур асбоб-ускуналар, қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Почта ва курьерлик жўнатмалари ташиладиган транспорт воситалари белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ жиҳозланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Қиймати эълон қилинган ва (ёки) устама тўловли жўнатмалар қонунчиликда белгиланган тартибда суғурталаниши мумкин.
5-боб. Почта алоқаси соҳасидаги ташкилий ва иқтисодий асослар
18-модда. Почта алоқаси хизматлари учун тўлов
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси хизматлари учун тўлов почта алоқаси оператори ва (ёки) провайдери томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича шартнома асосида амалга оширилади.
Универсал почта хизматлари учун тўлов қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тарифлар асосида аниқланади.
Оддий ва рўйхатга олинадиган хатлар ва бандеролларни, почта варақчаларини почта алоқасининг миллий оператори орқали жўнатиш учун тўлов уларга туширилган почта тўлови давлат белгилари билан тасдиқланади.
19-модда. Почта алоқаси тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда реконструкция қилиш уларнинг мулкдорлари, эгалари томонидан ўз маблағлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, турар жой даҳалари ҳамда мажмуалари, алоҳида бинолар ва иншоотлар лойиҳалаштирилаётганда ҳамда ривожлантирилаётганда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари почта алоқаси объектларини уларда жойлаштириш учун бинолар ёки алоҳида хоналар қурилишини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутиши керак.
Почта алоқаси объектларини автомобиль ва темир йўл вокзаллари, аэропортлар қошида, бозорлар ва меҳмонхоналарда жойлаштириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Автомобиль ва темир йўл вокзаллари, аэропортлар қошида почта алоқаси объектларининг бинолари ҳамда иншоотлари қурилиши учун ер участкалари бевосита уларга яқин жойлардан ажратилиши, шаҳарларда почтамтлар (почта алоқаси боғламалари) қурилиши учун эса шаҳарнинг марказий қисмидан, почта ва курьерлик жўнатмалари алмашинуви учун шарт-шароитлар таъминланган ҳолда ажратилиши керак.
Аҳоли пунктларини ва айрим биноларни янгидан қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш туфайли почта алоқаси объектларини кўчириш (қайта қуриш) бундай ишларнинг буюртмачиси томонидан унинг ўз маблағлари ҳисобидан, почта алоқаси операторларининг технологик шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Почта алоқасининг миллий операторига почта алоқаси объектларини жойлаштириш учун назарда тутилган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ва жамоат эҳтиёжларига ер ажратиш тартибида берилади.
Почта алоқаси объектларини жойлаштириш учун почта алоқасининг миллий операторига ер участкаларини бериш ваколатли давлат органининг мурожаатига кўра белгиланган тартибда амалга оширилади.
20-модда. Почта қутилари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси миллий операторининг манзили кўрсатилган оддий хатлар ва почта варақчаларини йиғиш учун мўлжалланган, белгиланган шакл ва ўлчамдаги, махсус қулфланадиган қутиси почта қутисидир.
Почта қутилари почта алоқасининг миллий оператори томонидан бинолар, иншоотлар ва фойдаланувчилар учун ҳамда оддий хатлар ва почта варақчаларини йиғиб олиш учун қулай бўлган жойларга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бинолар ва иншоотлар мулкдорлари (эгалари, фойдаланувчилари) билан келишган ҳолда жойлаштирилади.
21-модда. Абонент почта жавонлари ва якка тартибдаги почта қутилари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Хат-хабарларни, даврий босма нашрларни, почта ва курьерлик жўнатмалари келиб тушганлиги тўғрисидаги хабарномаларни адресатларга етказиб бериш учун мўлжалланган қулфланадиган қутичалардан иборат махсус жавон абонент почта жавонидир.
Абонент почта жавонлари кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларига бу уйлар қурилаётган пайтда қурилиш ташкилотлари томонидан ўрнатилади. Абонент почта жавонларини олишга ва ўрнатишга доир харажатлар лойиҳа ташкилоти томонидан кўп квартирали уйларнинг қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилади.
Аҳоли пунктларининг якка тартибдаги иморатлар қурилган ҳудудларида почта жўнатмаларини етказиб бериш учун қулай бўлган жойларда якка тартибдаги почта қутилари якка тартибда қурилган уйларнинг мулкдорлари томонидан ўз ҳисобидан ўрнатилади.
Абонент почта жавонларини, якка тартибдаги почта қутиларини яроқли ҳолатда сақлаб туриш тегишинча уй-жой фонди тасарруфида бўлган ташкилотлар ва (ёки) бошқарувчи ташкилотлар (бошқарувчи) томонидан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки уйларнинг (кўп квартирали уйларнинг турар жойлари) мулкдорлари томонидан амалга оширилади.
22-модда. Почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун транспорт воситаларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун ўзига тегишли транспорт воситаларидан фойдаланади, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларидан шартнома асосида фойдаланади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари махсус фарқлаш белгиларига эга бўлиши керак. Почта алоқаси миллий операторининг транспорт воситаларини махсус фарқлаш белгилари ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларидан бошқа ишларни бажариш учун уларнинг розилигисиз фойдаланилиши ҳамда улар олиб қўйилиши мумкин эмас.
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчиларни ҳамда юкларни мунтазам ташувчи темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортининг хўжалик юритувчи субъектлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари билан почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун шартномалар тузишни рад этишга ҳақли эмас.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчалари бўйлаб, автомобиль йўлларида монеликсиз юриш ҳамда автомобиль, темир йўл вокзаллари ва аэропортлар қошида жойлашган почта алоқаси объектларига, юк (багаж) мажмуаларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси операторларининг номли буюми илова қилинадиган ҳужжатларга, почта ва курьерлик жўнатмаларига почта алоқаси объектининг номи, почта, курьерлик жўнатмаси қабул қилинган ҳамда келиб тушган сана ва бошқа ахборот кўрсатилган изларни тушириш учун мосламадан (штампдан) иборатдир.
Почта алоқаси операторлари почта алоқаси объектларини илова қилинадиган ҳужжатларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини расмийлаштириш учун ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган номли буюмлар билан таъминлайди.
Почта алоқаси операторлари томонидан номли буюмлардан фойдаланиш тартиби Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари билан белгиланади.
24-модда. Почта алоқаси оператори ва провайдери ходимининг формали кийим-боши ва кўкрак нишони
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси оператори ва провайдерининг ходими хизмат вазифаларини бажариш учун формали кийим-бош ва кўкрак нишони билан таъминланиши мумкин.
Почта алоқаси миллий операторининг ходимини формали кийим-бош ва кўкрак нишони билан таъминлаш мажбурийдир. Почта алоқаси миллий оператори ходими формали кийим-бошининг ва кўкрак нишонининг намуналари, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
6-боб. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
25-модда. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Барча почта алоқаси операторлари ва провайдерлари, ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бир хил мажбуриятларни бажаради, бундан почта алоқаси миллий операторининг ушбу Қонуннинг 29-моддасида белгиланган мутлақ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустасно.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
почта алоқаси хизматларини кўрсатиш;
қонунчиликка мувофиқ аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатиш ва операцияларини бажариш, электрон тижоратга, шу жумладан товарларни сақлаш ҳамда етказиб беришга доир фаолиятни амалга ошириш;
ўз фаолиятида тимсолдан фойдаланиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан аутсорсинг асосида айрим турдаги банк хизматларини кўрсатиш тартиби «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
26-модда. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари:
почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши;
барча фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан фойдалана олишини таъминлаши;
фойдаланувчиларга Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари тўғрисида, тарифлар ҳамда почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш муддатлари, почта алоқаси объектларининг иш режимлари, жўнатилиши тақиқланган предметлар, почта алоқаси оператори ва провайдерининг фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлиги ҳақида ахборот тақдим этиши;
почта алоқаси хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги туфайли фойдаланувчиларга етказилган моддий зарарларнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплаши, шунингдек уларга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиши;
почта алоқа соҳасида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказаётган махсус ваколатли давлат органига қонунчиликка мувофиқ ташкилий, техник жиҳатдан ва бошқача тарзда кўмаклашиши, бундай тадбирларни ўтказувчи ҳар қандай кучлар, воситалар, манбалар ва усуллар тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши шарт.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
27-модда. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал почта хизматларидан фойдаланиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари, кўрсатилаётган хизматлар ва ушбу хизматларга доир тарифлар ҳақидаги ахборотдан фойдалана олиш;
почта ва курьерлик жўнатмаларини ўзининг почта манзили бўйича, йўқлаб олиш тарзида ёки почтоматдан олиш;
ўзининг почта манзилига келиб тушган почта ёки курьерлик жўнатмаларидан воз кечиш;
қиймати эълон қилинган жўнатма жойланмасининг баҳоси суммасини жойланманинг ҳақиқий қийматига мувофиқ мустақил равишда аниқлаш;
почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатилиши;
пул маблағларининг почта ўтказмаларини почта манзили бўйича ёки йўқлаб олиш тарзида олиш;
почта ёки курьерлик хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган моддий зарарларнинг ўрни қопланиши, маънавий зиён компенсация қилиниши;
мансабдор шахсларнинг фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат этиш.
Фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Фойдаланувчилар:
ушбу Қонун ҳамда Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари талабларига риоя этиши;
ўзига кўрсатилган почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаши;
тақиқланган моддалар ва предметлар жўнатилишига йўл қўймаслиги;
почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг иш сифатини пасайтиришга қаратилган ҳаракатларни қўлламаслиги шарт.
Фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
29-модда. Почта алоқаси миллий операторининг мақоми, мутлақ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
Почта алоқасининг миллий оператори почта алоқасининг Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариш учун тайинланган оператори мақомига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.07.00 Электрон почта]
Почта алоқасининг миллий оператори қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга:
почта вагонларига ва почта қутиларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирини тушириш;
оддий хатларни, почта варақчаларини ва пул маблағларининг почта ўтказмаларини жўнатиш бўйича почта хизматлари кўрсатиш, шунингдек ёзма хат-хабарларни, билдиришномаларни, чақирув қоғозларини ва бошқа юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказиб бериш (топшириш);
ваколатли давлат органи томонидан белгиланган нормативларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида оддий хатларни ва почта варақчаларини йиғиш учун почта қутиларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш;
почта маркаларини, маркаланган конвертларни, маркаланган почта варақчаларини тайёрлаш ҳамда тарқатишни ташкил этиш, шунингдек махсус эсдалик штемпелларини тайёрлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш, почта маркаларининг расмий каталогларини нашр этиш;
почта маркаларининг номинал қийматини, коллекция қилинадиган почта маркалари ва бошқа филателия маҳсулотларининг прейскурант нархларини белгилаш, шунингдек почта маркаларини халқаро каталогларга жойлаштириш;
бошқа давлатларнинг тайинланган почта алоқаси операторлари билан почта алоқаси соҳасида ҳамкорлик қилиш чоғида ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ўз ваколатлари доирасида ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
кўрсатилган халқаро почта алоқаси хизматлари учун бошқа давлатларнинг почта алоқаси операторлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни олиб бориш;
Express Mail Service (EMS) халқаро кооперативида EMS логотипидан фойдаланиш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикасининг вакили бўлиш.
Почта алоқасининг миллий оператори:
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг 12-моддасида белгиланган рўйхат бўйича универсал почта хизматларини кўрсатиши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ пул маблағлари билан амалга оширилган операциялар тўғрисида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига ахборот тақдим этиши;
божхона органлари билан биргаликда халқаро почта алмашинуви жойларининг фаолият кўрсатишини ташкил этиши ва бевосита халқаро почта алмашинувини амалга ошириши;
почта календарь штемпелининг юридик жиҳатдан ҳақиқийлиги ва ишончлилигини почта алоқаси хизматларини кўрсатиш технологияларига доир техник шартлар ва талабларга мувофиқ кафолатлаши ҳамда таъминлаши шарт.
Почта алоқасининг миллий оператори бошқа мутлақ ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин, шунингдек қонунчиликка мувофиқ унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
30-модда. Халқаро ҳамкорлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Почта алоқаси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
Ўзбекистон Республикаси Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо бўлгани ҳолда ягона почта ҳудудига киради ва ўзининг бутун ҳудудида халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари транзитининг эркинлигини кафолатлайди.
Почта алоқасининг халқаро ташкилотлари билан ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий ҳамкорлик, почта алоқаси масалаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг халқаро-ҳуқуқий ҳимояси ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Почта алоқасининг миллий оператори ушбу Қонунга мувофиқ бошқа давлатларнинг тайинланган почта алоқаси операторлари билан ҳамкорлик қилади, Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида белгиланган қарорларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги уларга тааллуқли бўлган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди.
қиймати эълон қилинган посилка, бандерол ва хат йўқотилганда — эълон қилинган қийматининг икки баравари миқдорида ва почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка, бундан эълон қилинган қиймат учун тариф тўлови мустасно;
қиймати эълон қилинган жўнатма жойланма рўйхати билан жўнатилганда жойланманинг бир қисми етишмаганда ёки бузилганда (шикастланганда) — жўнатувчи томонидан рўйхатда кўрсатилган жойланманинг етишмаётган ёки бузилган (шикастланган) қисми учун эълон қилинган қийматининг икки баравари миқдорида;
қиймати эълон қилинган жўнатма жойланма уларнинг рўйхатисиз жўнатилганда жойланманинг бир қисми етишмаганда ёки бузилганда (шикастланганда) — жойланманинг етишмаётган ёки бузилган (шикастланган) қисми оғирлигининг жўнатилаётган жойланманинг оғирлигига (почта ва курьерлик жўнатмаси ўровининг оғирлигисиз) нисбати билан мутаносиб тарзда аниқланадиган почта ва курьерлик жўнатмасининг қиймати эълон қилинган қисмининг икки баравари миқдорида;
адресатга пул маблағларининг почта ўтказмаси бўйича пул тўланмаганда ёки нотўғри тўланганда ёхуд агар ўтказилган пулларни адресатга беришнинг имкони бўлмаган бўлса, пуллар жўнатувчига тўланмаган бўлса — ўтказманинг тўланмаган ёки етарлича тўланмаган суммаси миқдорида ҳамда почта алоқаси хизматига тўланган сумма миқдорида неустойка;
устама тўловли ёзма хат-хабарлар ёки товарлар мавжуд бўлган посилкалар йўқотилганда, ўғирланганда ёки шикастланганда — шартномада белгиланган сумма миқдорида ёки устама тўлов суммаси миқдорида;
қиймати эълон қилинган посилкалар, бандероллар ва хатларни, шунингдек пул маблағларининг почта ўтказмаларини жўнатиш назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинганда — ушлаб қолинган ҳар бир кун учун почта алоқаси хизматига тўланган сумманинг бир фоизи миқдорида, лекин ушбу хизматга тўланган суммадан кўп бўлмаган миқдорда неустойка;
авиажўнатмаларни (бандеролларни, посилкаларни) жўнатиш ёки етказиб бериш (топшириш) назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинганда — авиа- ва ер усти транспортида жўнатиш ўртасидаги тўлов фарқи миқдорида ва, бундан ташқари, ер усти транспорти орқали жўнатишнинг назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинган ҳар бир сутка учун — ушбу модда иккинчи қисмининг ўнинчи хатбошисига мувофиқ;
халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари йўқотилганда, бузилганда (шикастланганда), жойланмалар етишмаганда, топширилмаганда, пул маблағларининг халқаро почта ўтказмалари амалга оширилмаганда — етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан аниқланадиган миқдорда қопланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаларининг йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги), топширилмаганлиги ёки уларни жўнатиш муддатлари бузилганлиги учун, агар бу кабилар енгиб бўлмас куч ёки почта ва курьерлик жўнатмалари жойланмасининг хусусиятлари туфайли содир бўлганлиги исботланса, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш муддатлари бузилганлиги ёхуд улар божхона органлари томонидан олиб қўйилганлиги учун почта алоқаси операторлари ва провайдерлари зарарларнинг ўрнини қопламайди.
32-модда. Эътирозларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда фойдаланувчи почта алоқаси оператори ёки провайдерига эътироз тақдим этишга, шу жумладан етказилган зарарнинг ўрни қопланиши тўғрисида талаб мавжуд бўлган эътироз тақдим этишга ҳақли.
Почта ва курьерлик жўнатмаси топширилмаганлиги, ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ёки йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) ёхуд ўтказилган пул маблағлари тўланмаганлиги билан боғлиқ эътирозлар почта ва курьерлик жўнатмаси топширилган кундан эътиборан олти ой ичида тақдим этилади.
бир аҳоли пункти доирасида жўнатиладиган (ўтказиладиган) почта ва курьерлик жўнатмаларига доир эътирозларга — беш кун ичида;
бошқа барча почта ва курьерлик жўнатмаларига доир эътирозларга — бир ой ичида.
Почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига почта ва курьерлик жўнатмаси қабул қилинган ёки жўнатилиши белгиланган манзил бўйича эътироз тақдим этилиши мумкин.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини қидириб топиш бўйича эътирозлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда қабул қилинади ҳамда кўриб чиқилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар почта алоқаси хизматларининг бошқа фойдаланувчиларига, почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган, жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларига жойлаш натижасида ёки улар лозим даражада ўралмаганлиги натижасида юзага келган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг VII боби (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.).
34-модда. Қалбакилаштирилган почта тўловининг давлат белгиларини ва номли буюмларни тайёрлаганлик, сотганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Қалбакилаштирилган почта тўловининг давлат белгиларини сотиш мақсадида тайёрлаганликда ёки сотганликда, шунингдек франкирлаш машиналарининг била туриб қалбакилаштирилган тамға изларидан ёки била туриб қалбакилаштирилган номли буюмлардан фойдаланганликда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
35-модда. Почта алоқаси объектларидаги ҳодисалар, авариялар оқибатларини бартараф этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Почта алоқаси объектларидаги ҳодисалар, авариялар оқибатларини бартараф этиш уларнинг мулкдорлари, эгалари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари почта алоқаси объектларидаги ҳодисалар, авариялар оқибатларини бартараф этишда почта алоқаси операторларига кўмаклашади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Почта алоқаси объектларида юридик ва жисмоний шахсларнинг айби билан рўй берган ҳодисалар, авариялар оқибатида почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
37-модда. Почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.13.00 Алоқага оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
38-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Почта алоқаси тўғрисида»ги 118-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 210-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 119-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 211-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелда қабул қилинган «Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-211-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 138-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 119-моддаси.
39-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
40-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
41-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 июнь,
ЎРҚ-777-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 03/22/777/0511-сон)