toggle_night_mode
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2008]
Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда) мувофиқ буюраман:
1. Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. АРИПОВ
Тошкент ш.
2009 йил 25 август,
266-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғига
ИЛОВА
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ушбу Низом Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ почта алоқасида франкирлаш машиналаридан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Франкирлаш машинаси оддий ва буюртма хатлар, оддий ва буюртма бандероллар, оддий ва буюртма варақчаларга (бундан кейин — ёзма хат-хабарлар) почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек ёзма хат-хабарлар қабул қилинган сана ва жойи, почта манзилини тасдиқлайдиган расман қабул қилинган изларни тушириш учун мўлжалланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Франкирлаш машиналаридан почта алоқаси миллий операторининг (бундан буён матнда миллий оператор деб юритилади) филиаллари, почта алоқаси объектлари ёзма-хат-хабарларни қабул қилишда, шунингдек почта алоқаси фойдаланувчилари (бундан буён матнда фойдаланувчилар деб юритилади) (фақат юридик шахслар) шартнома асосида миллий операторнинг филиаллари, почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, почтамтлар)нинг бевосита назорати остида фойдаланиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
3. Франкирлаш машинаси қуйидагиларга эга бўлиши керак:
а) почта алоқаси хизматлари учун тўлов суммасини қайд этиш учун махсус қурилма (ҳисоблагич)
б) фойдаланувчи почта манзилининг тамғаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ёзма хат-хабарларни қабул қилишни амалга оширадиган миллий операторнинг филиали (бундан буён матнда филиал деб юритилади) ёки почта алоқаси объектининг номи ва қабул қилиш санаси бўлган тақвим штемпел тамғаси;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
г) почта алоқаси хизматлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тамға (бундан кейин — тўлов изи), франкирлаш машинасининг рўйхатга олиш рақами.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фойдаланувчилар томонидан сотиб олинган франкирлаш машиналари ва почта манзилининг тамғаси уларнинг мулки, тақвим штемпели ва тўлов изининг тамғаси миллий операторнинг номли буюмлари ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Франкирлаш машиналари, шунингдек миллий оператор мулки бўлиши ва фойдаланувчиларга ижарага берилиши мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Почта алоқаси хизматларини тўлаш учун миллий оператор номли буюмларисиз франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тақиқланади. Франкирлаш машиналарининг тамғаси стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келиши керак.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ёзма хат-хабарларни қабул қилиш учун филиаллар, почта алоқаси объектлари томонидан фойдаланиладиган франкирлаш машиналари манзил тамғаси ўрнига миллий оператор логотипига эга бўлиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) томонидан фойдаланувчилар, франкирлаш машинасида расмийлаштирилган ёзма хат-хабарларни қабул қилишни амалга оширадиган, почта алоқаси объектига бириктирилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Франкирлаш машинаси тамғасининг изига эга ёзма хат-хабарларни жўнатиш фақат фойдаланувчилар бириктирилган почта алоқаси объекти орқали амалга оширилади.
8. Почта қутисига туширилган франкирлаш машинаси тамғасининг изи бўлган ёзма хат-хабарлар белгиланган жойи бўйича жўнатилмайди, уни жўнатувчига белгиланган тартибда топшириш учун қайтарилади.
II. Франкирлаш машиналарини рўйхатга олиш ва улардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Франкирлаш машиналаридан фойдаланишга, улар рўйхатга олинганидан ҳамда филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) билан шартнома тузилганидан кейин йўл қўйилади. Франкирлаш машиналарининг мулкдори ҳисобланган филиаллар ва почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, почтамтлар) учун шартнома тузиш талаб этилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Франкирлаш машиналари ва уларга номли буюмлар тамғасини рўйхатга олиш филиаллар ва почта алоқаси объектларида (почта алоқаси боғламалари, почтамтларда) олиб борилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Франкирлаш машиналарини рўйхатга олиш рўйхатга олиш варақчалари (1-илова) билан амалга оширилади, унда франкирлаш машинасининг рўйхатга олиш рақами, типи, тайёрловчи-завод, завод (серия, ҳисобга олиш) рақами, чиқарилган сана, мувофиқлик сертификати рақами, франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг реквизитлари ёзилади. Филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)да франкирлаш машинасидан фойдаланилганда рўйхатга олиш варақчасида уларнинг номи, почта манзили ёзилади ва машинадан фойдаланиш учун масъул почта алоқаси объекти ходими кўрсатилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Рўйхатга олиш варақчасининг орқа томонига франкирлаш машинасининг барча тамғаларининг изи туширилади.
12. Франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг почта манзили ёки номи ёхуд рўйхатга олиш варақчасига киритилган реквизитлар ўзгарган тақдирда фойдаланувчи франкирлаш машинасини қайта рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Фойдаланишда бўлган франкирлаш машинаси сотилган тақдирда янги фойдаланувчи машинани рўйхатдан ўтказиши ва ундан фойдаланиш учун ҳудудий тегишлилиги бўйича филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) билан белгиланган тартибда шартнома тузиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Миллий оператор томонидан франкирлаш машиналари ижарага берилган тақдирда, машинадан фойдаланиш учун шартнома филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) ва ижарачи (фойдаланувчи) ўртасида тузилади. Бунда фойдаланувчи, унинг почта манзили тамғасини тайёрлаш учун буюртма бериши керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) вакили томонидан фойдаланувчининг вакили иштирокида миллий оператор тақвим штемпели ва тамғаси франкирлаш машинасига қўйилади. Бунда, франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичлари қайд этилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Зарур бўлганда, почта алоқаси хизматларини тақдим этиш учун аванс суммаси киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Франкирлаш машинаси филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) вакили томонидан муҳрланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Франкирлаш машинасидан фойдаланишни жорий этишда филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) вакили томонидан, киритиш вақтидаги ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари белгиланадиган далолатнома уч нусхада тузилади. Биринчи нусхаси фойдаланувчида қолади, иккинчиси франкирлаш машинаси рўйхатга олинган жой бўйича филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)га, учинчиси хизмат кўрсатувчи почта алоқаси объектига юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Франкирлаш машинасининг мулкдори бўлиб филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) ҳисобланса, машинадан фойдаланишга киритиш далолатномаси икки нусхада тузилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Франкирлаш машинасидан фойдаланганлиги учун шартнома тўхтатилган ёки франкирлаш машинасининг фойдаланувчиси ўзгарган тақдирда номли буюмлар тамғаси машина рўйхатга олинган филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)га берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Тақвим штемпели тамғаси йўқ қилинади, бунинг учун филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) раҳбари томонидан комиссия тузилади. Йўқ қилиш механик шикастлаш йўли билан амалга оширилади, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномага тақвим штемпели тамғасининг изи туширилади.
Почта алоқаси хизматлари тўлови изининг тамғаси франкирлаш машинасидан фойдаланиш учун янги шартнома тузилгунга қадар, фойдаланиш имкониятини истисно қилувчи тартибни таъминлаган ҳолда, филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)да сақланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ёзма хат-хабарларни қабул қилиш амалга ошириладиган филиал ёки почта алоқаси объектининг ходими франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичини ойда бир марта, ҳисобот даврининг охирида олади, бу ҳақда фойдаланувчи билан бирга бажарилган ишлар далолатномаси тузилади (2-илова), у асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Далолатнома филиал ёки почта алоқаси объекти ва фойдаланувчининг раҳбарлари томонидан имзоланади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Фойдаланувчилар томонидан хизматлар тўлови ҳисобот ойининг 30 (31) санасидан кечиктирмасдан ҳар ойда тузиладиган бажарилган ишлар далолатномаси асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бажарилган ишлар далолатномалари ҳар бир фойдаланувчи бўйича, почта алоқаси объекти ходими ва фойдаланувчининг вакили томонидан имзоланадиган, жўнатилган ёзма хат-хабарлар учун рўйхат илова қилиниб, икки нусхада тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси тилхат билан тўлаш учун фойдаланувчига берилади, иккинчиси филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) бухгалтериясига берилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
III. Якуний қоида
22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 август
Олдинги таҳрирга қаранг.
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Рўйхатга олиш варақчасининг намунаси

___________________________________________________________________________

____-сон Рўйхатга олиш варақчаси

____________________________________________________________________________

(машина типи, тайёрловчи-завод)

Завод (серия, ҳисобга олиш) номери _________ Чиқарилган сана _______________________

Мувофиқлик сертификати ________________________________________________________

(сертификат рақами)

1. Франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг реквизитлари

Фойдаланувчининг номи ________________________________________________________

Почта манзили _________________________________________________________________

_____________________________________ Телефон _________________________________

Банк реквизитлари ______________________________________________________________

Франкирлаш машинасидан фойдаланиш учун масъул ходим

_______________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________

Раҳбар имзоси

___________________________________

2. Филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) реквизитлари

Филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) номи ____________

_______________________________________________________________________________

Почта манзили _________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________

Франкирлаш машинасидан фойдаланиш учун филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) масъул ходими ________________________________________

Фойдаланиш учун шартнома 20___ йил «____» __________ даги ______-сон

Фойдаланишга киритиш санаси ___________________________________________________

Филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) раҳбарининг имзоси

______________________________________________________________________________

(1-илова Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

ТАСДИҚЛАЙМАН‎

___________________________________‎
___________________________________‎


‎‎‎Бажарилган ишлар

‎‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

_______________________
‎‎

20__ йил «___» ______________‎

‎‎20__ йил «___» _________даги ____-сон Шартномага асосан ___________________
‎_______________________________________________________________________

‎‎(филиал ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)

‎‎_______________________________________________________________________

‎номи (фамилияси, исми, шарифи)

‎‎______________________________________________________ вакили иштирокида

‎‎(фойдаланувчи номи ва фамилияси, исми, шарифи)

‎‎_______________________________________________________________________
франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичи:‎‎
20__ йил «___» _________________да‎

_____________________сўмни‎

олдинги кўрсаткич‎

_____________________ сўмни‎

‎‎ташкил қилиши, ёзма хат-хабарлар ________________________ сўм суммага маркаланганлиги тўғрисида далолатнома тузилган, тақдим этилган почта алоқаси хизматлари тўлови учун машина фойдаланувчиси томонидан олдин киритилган авансдан _______________________________________________________________

‎(сумма сўзлар билан ёзилади)

чиқариб ташланиши керак.
‎‎
Имзолар:
‎‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2025 йил 4 январдаги 276-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2008-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 426-модда; 2014 й., 20-сон, 239-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2008-2/2740-сон; 17.01.2025 й., 10/25/2008-3/0043-сон)