Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
1-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари
2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сон
Фармони қуйидаги мазмундаги 7
1-банд билан тўлдирилсин:
«71. Белгилансинки, Марказий банкнинг фаолият юритишини таъминловчи ўз идоравий бўйсунувидаги корхона ва ташкилотларнинг тегишли тузилмавий бўлинмалари Марказий банк, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармалари ҳудуди ва биноларида бепул жойлаштирилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3165-сон қарорининг 6-бандидан
тўртинчи ва
бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сон қарорининг
2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«мазкур қарорга мувофиқ жалб этилган ресурс маблағларининг муддатидан келиб чиқиб, аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан хизматлар соҳасидаги янги лойиҳаларни (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон
қарорида:
а)
2-илованинг 14-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б)
3-илованинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«А.А. Икрамов — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари, Статистика кенгаши котиби».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари»ги ПҚ-5113-сон қарорининг
5-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мазкур қарорга мувофиқ жалб этилган ресурс маблағларининг муддатидан келиб чиқиб, аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан хизматлар соҳасидаги янги лойиҳаларни (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади»;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон
қарорида:
а)
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун — 50 миллиард сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим»;
б)
2,
3,
6,
8 ва
9-бандлардан «қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5296-сон
Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги «Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6066-сон Фармонига 1-илованинг
3-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сон қарорининг
1 ва
2-бандлари.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 июлдаги 332-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, Марказий банкида ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида консультантлар лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги
қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 926-сон «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига илованинг
95-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига 1-илованинг
6-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига 1-илованинг
6-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига 4-илованинг
18-банди.