3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Туризм ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқарувининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони ҳамда «Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон қарорининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 май,
278-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида:
а) «2. «Вазирликлар» бўлимида 18-банд қуйидаги мазмундаги 18 ва 181-бандлар этиб баён этилсин:
«18. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги
181. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги»;
б) «3. Давлат қўмиталари» бўлимидаги 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон қарорида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги «Давруков Ф.У. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари» сўзлари «Лавозими бўйича — Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳар йилги «Ипак йўлида туризм» Тошкент ҳалқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 ноябрдаги 904-сон қарорида:
а) 1 ва 4-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорида:
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги, 3 — 5 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 4-бандидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-илованинг 9-бандидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«20. Вазирлик компенсация ажратишни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Вазирлик ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади»;
3-банддаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Қўмита, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти» сўзлари «Вазирлик, Маданий мерос объектларини асрашга доир муаммоларни ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъуллар» блокидаги тегишли келишикдаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» блокидаги тегишли келишикдаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 2 ва 12-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртманомасига биноан ҳар ойнинг якунига қадар буюртманомада келтирилган маблағларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳисобига ўтказсин;»;
в) 4-банднинг «в» кичик бандидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига» сўзи билан алмаштирилсин;
«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан» сўзи билан алмаштирилсин;
36-банддаги «Қўмита раиси» сўзлари «Вазир» сўзи билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 декабрдаги 812-сон қарорининг 10-банди иккинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Субъектлар» устунининг 3, 4, 5 ва 8-позицияларидаги «Қўмита» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг 2, 6, 7 ва 8-позицияларидаги «Қўмита» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартдаги 112-сон қарори билан тасдиқланган Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда:
«7. Дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади»;
б) 8-банддаги ва 26-банднинг «г» кичик бандидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 мартдаги 235-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга 1-илованинг 1 ва 7-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1.
А.А. Абдухакимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири,Ташкилий қўмита раиси
7.
Лавозими бўйича
—
туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Half Marathon» халқаро хайрия ярим марафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарорида:
«Молиялаштириш манбалари» устунининг 3,5 — 8, 19 ва 22-позицияларидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги 3, 5 ва 22-позицияларидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 368-сон қарорининг 1-банди, 3-банднинг биринчи хатбошиси, 4-банднинг иккинчи хатбошиси ва 10-бандидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 371-сон қарорида:
учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазири» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қарорга 2-илованинг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги» блокидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентининг 23-банди «б» кичик бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентида:
а) 27-банди «б» кичик бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Маъмурий регламентга 1-илованинг «Субъектлар» устунининг 10-босқичидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 октябрдаги 629-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга 1-илованинг 3-банди олтинчи хатбошисидаги ва 5-бандидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорида:
а) қарор номидаги, 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2)» ва «4)» кичик бандларидаги тегишли кешикдаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишли кешикдаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«25)», «28)» ва «33)» кичик бандларидаги тегишли кешикдаги «Туризм ва спорт вазири» сўзлари тегишли кешикдаги «Туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг «6)» кичик бандидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳайъати қарорлари, туризм ва спорт вазири» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳайъати қарорлари, туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
30, 32, 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли кешикдаги «Туризм ва спорт вазири» сўзлари тегишли кешикдаги «Туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
«34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари туризм ва маданий мерос вазири билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳудудий бошқарма бошлиқ ўринбосарлари Агентлик билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этади.»;
38-банддаги «Туризм ва спорт вазирлиги» ва «Туризм ва спорт вазирининг» сўзлари тегишлилигича «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» ва «Туризм ва маданий мерос вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 февралдаги 59-сон қарорида:
а) 1-банддаги ва 4-банднинг еттинчи хатбошисидаги тегишли кешикдаги «Туризм ва спорт вазири» сўзлари тегишли кешикдаги «Туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорида:
а) 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 18-банднинг «в» кичик бандидаги, «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг «Субъектлар» устуни 6-босқичидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қарорга 5-илованинг 13-бандидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қарорга 6-илованинг 7-бандидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 27-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги 356-сон қарорига илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 33-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги 894-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 11-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига 2-илованинг 4-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 мартдаги 198-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги 372-сон қарорига илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 155-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 19 сентябрдаги 567-сон қарори.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сон қарорига илованинг 2-банди.