4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 29-моддасининг
учинчи қисми «ва фоизлар» деган сўзлардан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини молиявий бозорларга жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.